bahodirabdurazzoq | Unsorted

Telegram-канал bahodirabdurazzoq - Баҳодир Абдураззоқ ижоди

151

Бу ерда ёзувчи Баҳодир Абдураззоқ ижодий асарлари эълон қилинади.

Subscribe to a channel

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

 
#maxfiya

Нью-Йоркнинг энг камбағал ва жиноятлар ботқоғига ботиб кетган Бруклин мавзесига қўнган оила очин-тўқин яшар, шунинг учун ҳам ёш Алфонсонинг ўқиши ҳақида қайғуриш камбағал ота-онанинг хаёлига ҳам келмасди. Натижада ХХ асрнинг энг афсонавий гангстери то умрининг охиригача саводсиз қолиб кетди. 

👉@BahodirAbdurazzoq

https://telegra.ph/Mafiya-saltanati-yohudMahfiya-02-19

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#gulnor

Гулнор.(роман)
Аҳмет Бижан Эржиласун.

1

Бечора инсон. Ер ва кўк орасида сўнгсизликни ахтарган ожиз тафаккур. У тор тўрвадан қутилиб, ўзини сўнгсизликда ҳис этди. Aслида унинг эшитган ва билганлари ниҳоятда чекланганди. Бутун фазода фотиҳ каби айланиб, юлдуз урушларини муҳокама қилаётган инсон, аслида, ҳозиргина пилладан чиққан ипак қуртига ўхшарди ва яқинда қўпадиган қиёматда йўқ бўлиб кетиши керак эди.

@BahodirAbdurazzoq

https://telegra.ph/Gulnor-02-19

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

https://telegra.ph/Morrining-seshanba-darslari-06-02

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Болалигимдан уйига кийик бола етаклаб келган чолга, «Ўзимиз очдан ўлаяпмиз-у кийикка бало борми?» деган кампирга ҳеч тушунмайман. Сўйиб ейишса бўларди-ку, оч бўлишса.

t.me/menimcha_sunday

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Баҳодирака, шу қўшиқни айнан Нудза Бузаладзе ижро этган вариантини сизга совға сифатида хадя этмоқчиман. Сабаби бу қўшиқни дунёга таниқли бир неча энг йирик, моҳир вертуоз аёл ва эркак санъаткорлар маромига етказиб ижро этган. Нудза бошқа ижодкорлардан фарқли ўлароқ, қўшиқ ижро рамкасини чиройли тарзда ёриб, ўзгача услуб, ўта максимал харзма билан ҳамма ижролардан ҳам гўзал ижрони тақдим этди.

Сизни ижодингизга ҳам, ана шундай мухлисларни батамом лол қолдирадиган харзимани тилайман!

Ҳурмат билан Дилнора!

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#maxfiya

Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ
7-қисм.

Шиддатли йигирманчи йиллар

1919 йил 16 январда  АҚШ Конституциясига  18-тузатиш киритилади (Волдстэд қонуни) ва у келаси йилдан кучга киради.

 Бу ғалати қонун спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлар, бироқ уни истеъмол қилишни тақиқламасди.  Шундан бошлаб америка жиноят оламида  портлаш рўй берди.  “Қуруқ қонун” даврида уюшган жиноятчиликнинг ривожланиши бир неча босқичларга бўлинади.

Биринчи босқичда  спиртли ичимликлар хусусий кишиларнинг қўлида бўлган. Бутлегер (Спиртли ичимлик сотувчи)лар ўзларининг олдиндан қолган заҳираларини сотишган.

Иккинчи босқичда эса мамлакат бўйлаб сочилиб кетган яширин кичик заводчаларда тайёрланган сифатсиз алкогол маҳсулотлари сотилган. Бу даврда бутлегерлик маркази Чикаго бўлган.

Учинчи босқич - юқори сифатли ичимликларни контрабанда йўли билан мамлакатга олиб келиш ва сотиш. 1924 йилдан бошланган бу босқичнинг пойтахти Нью-Йорк эди.

1929 йил 12 май куни  Атлантик-Ситидаги "Президент" отелида Ал Капоне томонидан  боссларнинг умуммиллий учрашуви  ташкиллаштирилади. " Чикаго қироли"нинг барча боссларни йиғишига эса  анчадан бери давом этаётган ўзаро низоларга барҳам бериш ва  жуда яхши имконият  яратиб берган “Қуруқ қонун” даврида бизнесни ривожлантириш масалалари сабаб бўлади.  Бу пайтга келиб, “Қуруқ қонун”  жиноят оламидан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмаётгани маълум бўлиб улгурганди. Тез орада бу қонуннинг бекор қилиниши кундан кунга равшанлашиб бораётган эди. " Чикаго қироли”нинг таклифига кўра,  агар қонун бекор қилинадиган бўлса  амалдорларни сотиб олишнинг йўллари,  бизнеснинг янги соҳалари, наркотиклар, фоҳишабозлик, қимор, рэкет, букмекерликда фаолият олиб бориш муҳокама қилинди.  Олти кун давом этган йиғин расман Мейер Ланскининг никоҳ тўйи муносабати  билан чақирилган бўлиб, унга фақат “ёш бўрилар” таклиф қилинган, ҳеч қандай “мўйловдор” (полициячи)  ҳақиқатда бу ерда нималар бўлаётганидан хабар топа олмади. Буларнинг барчасини ташкил қилишда Сальваторе Лучана катта рол ўйнади.
 У мавжуд тартибни тезроқ ўзгартириш кераклигини  жиноий ташкилотга янги тизимни киритишни таклиф қилади.  Унга кўра  Сицилия мафиясидан намуна олиб барча оилаларни мамлакат миқёсидаги  ягона “Коза Ностра”га бирлаштирилади.  Кейин эса оилалар тизимига ҳам ўзгартириш киритилиб , оила бир нечта ярим мустақил бандалардан иборат бўлишига келишиб олинди. Унга кўра ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайиб бораётган бандалар устидан назорат ўрнатиш мақсад қилинди. Йиғинда  ҳудудлар бўлиб олиниб, ҳар бир оиланинг ҳудудий чегаралари қатъий белгилаб қўйилди.

Ушбу йиғин мафия тарихида катта аҳамиятга эга ҳисобланади ва унинг кейинги фаолиятида муҳим ўрин тутади.

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#daydilar_sultoni

Сўнги қисм.

Бир неча кундан кейин Биз Гагра томонга учдик. Бир ойдан кейин эса мени Эски Майдондаги муҳташам кабинет бағрини кенг очиб кутиб оладиган бўлди.

https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-14-3

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#maxfiya

Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ
6-қисм.


 «КОЗА НОСТРА»нинг тузилиши


Америка жиноий синдикатининг тузилиши Сицилия мафиясининг схемасига ўхшаб кетса-да, бироқ  улар анчагина такомиллаштирилганлиги билан фарқ қилади.
 "Коза Ностра" тасарруфида Қўшма Штатларнинг бутун ҳудуди бўйлаб фаолият олиб борувчи,  ҳар бири 20дан 1000 нафаргача аъзоси бўлган 25-30 оилалар фаолият олиб боради.   Уларнинг аъзолари умумий сони 5000 нафардан ошади. Майда оилаларнинг кўплиги, ва уларнинг мустақил фаолият олиб боришини  ҳисобга олиб,  аниқ рақамларни келтиришнинг иложи йўқ.  Бироқ улар ўз ҳудудларида мустақил фаолият олиб боришларига қарамай, барибир “Коза Ностра” кенгашига бўйсунадилар ва унинг қарорларини бажарадилар.  Нью-Йорк (беш оила), Нью-Жерси, Иллинойс, Флорида, Луизиана, Невада, Мичиган, Род-Айленд ва Чикагодаги оилалар “Коза Ностра”нинг энг кучли оилаларидан ҳисобланади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, Невада ва Флорида штатлари жиноий оламда узига хос статусга эга.  “Коза Ностра”нинг умуммиллий қурултойида  ушбу штатларга “эркин иқтисодий фаолият ҳудуди” мақоми берилган.  Унга кўра бу  ҳудудлар ҳеч қайси оилага тегишли бўлмай,  ҳамкорлардан иборат  махсус комиссия томонидан бошқарилган.
 

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#daydilar_sultoni

33-34
 -Опер, қанжиқ, сен ҳозир мени ўлдирмоқчи бўляпсан! Лекин, шуни билки, чеченни ўлдириш мумкин, холос, аммо уни енгиб бўлмайди! Сен бўрини кўрганмисан? Ҳаттоки, арслон ҳам товонига тикан кирса ўкириб юборади. Лекин бўрининг бўғзига пичоқ тортсанг ҳам миқ, этмай тураверади. Ҳаттоки йўлбарс ҳам циркда бир луқма учун барчага кулги бўлиб минг мақомга юради. Сен бўрини ўйнатишганини кўрганмисан,

https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-14-2

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#maxfiya

Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ
5-қисм
 


Оммавий маданиятга таъсири

Мафия  ва унинг обрўси  америка “оммавий маданияти” (поп-культура) ёрдамида  ёшлар ўртасида мустаҳкамланиб, илдиз отиб борди. Аслида жирканч жиноятчилар тўдаси бўлган мафия ёшларнинг кумирига айланишида поп-мусиқанинг, кино, телевидения ва газеталарнинг ҳиссаси беқиёсдир. Ҳатто “Коза Ностра”, “Мафия” каби рок-гуруҳлар пайдо бўлди. Уларнинг мусиқачилари саҳнага қора кўзойнакда, оғзида йўғон сигаралар билан чиқиб келишарди. Мафия тўғрисидаги голливуд фильмларида мафиячилар шунақанги тасвирланардики, фильмни кўрган ёшлар эртасигаёқ мафиячи бўлишни орзу қилиб қолишарди.  Ҳатто “Ал Капоне” деган товар белгиси остида кийим-кечаклар, тамаки ва  спирли маҳсулотлар чиқарила бошланади.  Оммавий маданиятнинг тарғиботи натижасида  кишилар онгига “мафия  - ўз қадр-қимматини англаш, индивудиал кучларни бирлаштирувчи   буюк ғоя бўлиб,  у ҳар қандай мажаро ва ҳар қандай манфаат ва ғоялар тўқнашувида ягона ҳакамдир”  деган фикрни сингдиришга ҳаракат қилди ва бунга қисман эриша олди ҳам.


"КОЗА НОСТРА"нинг америкача талқини


АҚШ ҳудудидаги энг кекса, энг йирик ва бошқа  жиноий гуруҳларга қараганда яхши уюшгани "Коза Ностра" бўлиб  таржима қилинганда “Бизнинг ишимиз” маъносини беради.  Бу ташкилот  ўтган асрнинг 20-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб америка жиноятчилик оламига ўз ҳукмронлигини ўрнатган.  Унинг сўнгги 100 йиллик шов-шувли тарихи  сон-саноқсиз келишувлар ва альянслар,  ҳамкорликлар ва ўзаро урушлар, суиқасдлар ва қамоқлар билан уйғунлашиб кетган. Ҳатто баъзи пайтларда ташкилотнинг ичида ҳам шунақангги сарой тўнтаришлари бўлиб турардики, буни фақатгина "Коза Ностра"нинг ҳукмронлик мавқеига, мунтазам тепага интилаётган ёш боссларнинг юқоридагиларни йўлдан олиб ташлашга бўлган интилишларига боғлаш мумкин.

Бироқ, "Коза Ностра"нинг АҚШда илдиз отишига қадар океанортида жиноий гуруҳлар бўлмаган  эди, десак хато қилган бўламиз.  Бундай бандитлар гуруҳи, албатта бўлган. Улар асосан келиб чиқиши Ирландияга алоқадор бўлган кишилардан тузилган. Ушбу гуруҳларнинг энг таниқлиси  “Ёввойи Билл” лақабли Вильям Ловеттнинг “Оқ қўл” тўдаси эди. Бу ном энди-энди тузилиб куч йиғаётган сицилияликларнинг “Қора қўл” гуруҳига қарши шу ном билан аталганди.
"Қора қўл" итальян-америкаликларнинг келажакдаги даҳшатли ташкилоти  - "Коза Ностра"нинг тамал тошларини қўяди.  Унинг биринчи босси эса "Батиста" лақабли Дон Жузеппе Бальзамо бўлади.

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Сен - бизнинг севгидан хотира, байроқ,
Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ...

✍ Муҳаммад Юсуф

@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#maxfiya

Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ
4-қисм
 

 «Ўн қоида»

“Коза Ностра”нинг ўн қоидаси” ( Ten Commandments) — мафиянинг ҳар бир аъзоси сўзсиз бажариши лозим бўлган норасмий қонундир.  Бу ҳужжат  қабул қилинганига анча бўлган бўлса-да, илк маротаба 2007 йил 5 ноябрда, «Коза Ностра»нинг юқори мавқели аъзоси Сальваторе Ло Пикколо қамоққа олинганда қўлга киритилди. Ҳужжат унинг чарм портфелида  бошқа қоғозлар орасида экан.  Унинг ўзи эса бу қоғозни олдинги Чўқинтирган ота  Бернардо Провенцанодан олганлигини тан олган.

Ўн қоида қуйидагилардан иборат:

1.Ҳеч  қачон “дўст”ларимизга ўзингизни таништирманг. Сизни бошқа бир дўстимиз таништирсин.

2.Ҳеч қачон дўстларингиз хотинига кўз олайтирманг.

3.Сизни полициячи билан биргаликда кўрмасликлари зарур.  

4.Клуб ва барларда юрманг.

5.Агар хотинингизнинг кўзи ёриётган бўлса ҳам, сиз  «Коза Ностра» ихтиёрида бўлишга бурчлисиз.

6.Ҳамиша учрашувга белгиланган вақтда боринг.

7.Хотинингизга ҳурмат билан муносабатда бўлинг.

8.Агар сиздан хохлаган маълумотни сўрашса, тўғрисини айтинг.

9.“Коза Ностра” аъзолари ёки уларнинг қариндошларининг  пулларини ўзлаштириб олиш мумкин эмас.

10.Яқин қариндоши полицияда ишлайдиган ,  яқин қариндоши эрига ёки хотинига хиёнат қилаётган  ҳамда  ўзини тарбиясизларча тутадиган, одоб- ахлоқ қоидаларига риоя қилмайдиган кимсалар «Коза Ностра» сафларига  киришлари мумкин эмас.

Америка мафияси

XIX аср охирларида  италия мафиясининг барча тўрт тармоғи – Коза Ностра, Каморро, Ндрангета ва  Сакра Корона Униталар италиялик мигрантлар ортидан   АҚШнинг шарқий соҳилларида илдиз ота бошлади.   1943 – 1945 йиллар мафия Қўшма штатларда ҳам Сицилияда ҳам  катта обрў-эътиборга эга бўлган босс Салваторе Лучано орқали Муссолини тузумга қарши бўлган антифашистларга ва англо-америка қўшинига фаол ёрдам беради.  ХХ асрнинг ўрталарига келиб  итальян мафиясининг АҚШ ҳаётига таъсири энг юқори нуқталарга кўтарилади.  Мафия-касаба уюшма  иттифоқи  50-йилларнинг ўрталарида  ҳатто ҳукуматни истеъфога чиқишга мажбур қила оладиган катта кучга айланади.  Ўтган асрнинг 60-йилларида эса мафия  афроамерикаликлар, мексикаликлар, колумбияликлар ва хитой жиноий гуруҳлари билан қаттиқ рақобатлашади. Бироқ, славян гуруҳлари  ва “Орийлар биродарлиги” гуруҳлари билан илиқ муносабатларни сақлаб қолади.

 ФБР томонидан  1970—1980- йилларда  ўтказилган аксилмафия тадбирларидан сўнг  мафия таъсир доиралари сезиларли даражада камайди. Ҳозирги кунларда АҚШ мафияси  жуда кўплаб жиноий гуруҳлар халқасидан иборат бўлиб асосан Нью-Йорк ва Чикаго криминал бизнесини ўзида намоён этади. Бундан ташқари  Сицилия мафияси билан ҳам мустаҳкам алоқага эга. 

Итальян-Америка  мафиясининг бутун тизими ҳам Сицилия мафияси шаклини  такрорлашида Сальваторе Маранцано (босслар босси даражасига сайланганига олти ой ҳам бўлмай, Сальваторе Лучано томонидан ўлдирилган) нинг ҳиссаси катта бўлган.  Собиқ босс Женовезе Винсенте Жиганте томонидан    ташкилотга  иккита янги “лавозим” -  кўча босси (ингл. street boss) ва оила элчиси (ингл. family messenger)нинг киритилиши,  Маранцано давридан бери ўзгармай келаётган тизимга янгилик бўлиб кирди.

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

ЭРК

1.Изиллайди ташқарида қор,
Совуқ.
Ҳукмин ўтказади қиш.
Изғиринда беҳол-бемадор,
Деразамни чертади бир қуш.
Тавақалар очилар бирдан:
“Кира қолгин, митти бокирам”.
Митти қушча олис бир қирдан,
Олиб келар эски хотирам.


2.Хотирамга қайтар самолар,
Чўққиларнинг салқин нафаси.
Юрагимда портлар садолар,
Ёрилгудек кўкрак қафаси.
Йўлларимни ёритар яшин,
Булут сийпар қанотларимни.
Юрагимда бир қул яширин-
Чопиб ташлар нажотларимни.

3.Қай кун эди
Қор ёғар тунда
Мен ўзимни қафасга солдим
Ва лаънатлар бўлсин шу кунга
Мен одамга айланиб қолдим.

4.Кетгин қушча
Сендан илтимос,
Тезроқ тарк эт
иссиқ гўшани.
Бу тор қафас одамларга хос
Орзу қилма фақат ўшани!

5.Изиллайди ташқарида қор
Руҳ талпинар
Деразалар берк.
Чорлайверар,
Мен эса ночор,
Ташқарида ўлаётган

ЭРК!
Баҳодир Абдураззоқ
👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#daydilar_sultoni
29-30

Герман Абрамович! Виталий … Витяни ўлдириб кетишибди!

 Герман Абрамович тош ҳайкалга айланиб қолди.

 -Ним-ма-а?! Қачон?!


👉@BahodirAbdurazzoq

https://telegra.ph/Dajdilar-Sultoni-02-13

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#maxfiya

Мафия салтанати ёхуд, "Махфия"
3-қисм.

«Оила»нинг анъанавий тузилиши

Босс, Дон ёхуд Чўқинтирган ота (ингл. boss, итал. capomafioso) — оила бошлиғи.  У оиланинг ҳар бир аъзоси амалга ошираётган  ҳар қандай «иш» тўғрисида  маълумот олади.  Босс  каполар томонидан сайланади. Агар овозлар тенг келиб колган тақдирда, ҳатто  босснинг ўринбосари ҳам овоз беришга мажбур бўлади.   1950 йилларга қадар босс оиланинг барча аъзолари иштирокида сайланарди.  Охир-оқибат  бу амалиётдан воз кечишга тўғри келди.  Бу ҳол ҳуқуқ-тартибот органларининг диққатини жалб эта бошлаган эди.

Кичик босс ёки ўринбосар (ингл. underboss) —босснинг энг яқин ёрдамчиси, босс томонидан тайинланадиган оиладаги иккинчи шахсдир. Ўринбосар барча каполарнинг  ҳар бир ҳаракатига масъул ҳисобланади.  Агар босс қамоққа тушиб қолса ёки вафот этса у бутун бошқарувни ўз қўлига олади.

Консильери (итал. consigliere) — оиланинг масалаҳатчиси,  босс ишонадиган ва маслаҳатига қулоқ тутадиган киши.  У баҳсли масалаларда, пора билан оғдириб олинган сиёсатчилар, судьялар, касаба уюшма раҳбарлари ўртасида  босснинг воситачиси бўлади. Бошқа оилалар билан учрашганда оиланинг ишончли вакили ролини бажаради. Консильериларда ўз гуруҳи бўлмайди, бироқ у командаси бор каполардан кўра оилада мавқеи баландроқ бўлади. Бундан ташкари уларда адвокатлик фирмаси ёхуд биржа маклерлиги сингари ўз қонуний бизнеслари бўлади.

Капорежиме (итал. caporegime), капо ёки капитан — аскарлардан иборат «команда» ёки «жанговар гуруҳ» сардори.  У шаҳарнинг алоҳида мавзесида  бир ёки бир нечта жиноий фаолият олиб боради ва ҳар ойда шу фаолиятдан тушган фойданинг катта қисмини боссга топширади.  Одатда оилада  6-9 та шундай гуруҳ бўлади ва уларнинг ҳар бири  10 тагача аскарни ўзида жамлайди.     Капо асосан ўринбосарга бўйсунади, баъзи пайтларда эса шахсан босснинг ўзи ҳам буйруқ бериши мумкин.  Каполикка номзодни ўринбосар тавсия килади, бироқ уни босснинг ўзигина тайинлаши мумкин.

 Аскар (ингл. soldier, итал. regime) —  оилага фойда келтириши мумкинлигини исботлай олган ва бир ёки бир нечта каполарнинг тавсиясига асосан   қабул қилинган  энг кичик аъзо.  Қабул қилинганидан кейин аскар қайси капо уни тавсия килган бўлса, ўшанинг гуруҳида хизмат қилади.

Иштирокчи (ингл. associate) — ҳозирча оила аъзоси эмас, бироқ ўзининг мавқеига эга бўлган шахс.  Ундан одатда наркотикларни сотишда воситачи, касаба уюшманинг сотиб олинган амалдори ёки бизнесмен сифатида  фойдаланилади.  Итальян бўлмаганлар ҳеч қачон оилага қабул қилинмайди. Улар тоабад иштирокчи ролида қолаверадилар.  Агар оилада вакансия бўлиб қолса, аскарликка худди шундай синалган иштирокчиларни қабул қиладилар.

👉@BahodirAbdurazzoq

 

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Bozurgoniy O'lmas Ollaberganov

@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#gulnor

Гулнор.(роман)
Аҳмет Бижан Эржиласун.

Кириш.

Романдаги воқеалар 1986-йилдан 2000 йилгача бўлган вақт орасида юз беради. Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир.

Романнинг марказий каxрамони ёш олим Ўғуз турк кавмларининг бирлиги идеалининг тимсолидир. Тўғрироги, ўз тарихини янгидан таниб, том маънода уйгона бошлаган турк йигитининг КГБ ходимаси бўлган Ўрта Осиёли кизга уйланиб Туркистонни ва Гарбий турклар (Туркияни)ни бирлаштириш учун биринчи амалий ишни бошлайди гуё. Унинг Олтойга килган сафари xикояси нафақат Туркия турклари учун, балки Ўрта Осиё турклари — ўзбеклар, козоклар, киргизлар, туркманлар учун ҳам ибратли xикоядир. Чунки, ўз тарихини англашда кечикиш Туркия турклари каби Ўрта Осиё кавмларига ҳам тааллукли камчиликдир.
Муаллиф ҳақида: Профессор, доктор Аҳмет Бижан Эржиласун, Туркиянинг Ғази Университети Фан Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти бўлими ўқитувчиси.

👉@BahodirAbdurazzoq

https://telegra.ph/Gulnor-02-18

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Кеч кузнинг совуққина бир куни эди. Қарши автобекатида Тошкентга кетадиган навбатдаги автобусни кутиб турибман. Ёнимда акам бор. Биздан сал нарида бир тўда киши уймалашиб нимадир ўйнашаётган экан.
– Нима қилишяпти? – дедим акамга.
– Қўявер, ишинг бўлмасин, – деди акам... Сўнгра “мен ҳозир келаман” деб қаергадир кетди. Менга барибир қизиқиш ғолиб келди. Акам айтганидек қўявермадим... Анави тўданинг олдига бордим. Қарасам, ангишвона ўйнашаётган экан. Учта ангишвонанинг бирига хурмонинг донагидек бир нарсани яшириб, айлантиришяпти. Ким ўша “донак”ни топса, ўртага тикилган пулни оляпти. Қарасам, жуда осон! Ангишвоначи “донак”ни яшириб, бир-икки айлантирди-да:
– Қани, ким топади? – деди.
“Донак”ли ангишвонани аниқ билиб турибман.
– Мана шунда! – дедим иккиланмай.
Ёнимдаги киши “менга буниси”, деб иккинчи ангишвонани ушлади. Яна кимдир учинчисини ушлади.
– Қани, унда пул тикинглар! – деди ангишвоначи.
Икки рақибим 10 сўмдан 20 сўм тикди. Купон пул энди алмашган, 20 сўм ҳам катта пул эди. Аста қўйимдаги пулни олдим. Дастрўмолчага ўралган пул 1000 сўм эди! Уйдан чиқаётганимда онам бир чеккага тортиб, “Болам, бу минг сўм! Уч ойлик пенсиямни йиғдим, қишга иссиқ пальтоми, куртками ол, лекин бу пулни отангга айтма, ўзи бермай қўяди”, деб берган пул эди. Шу пулдан 10 сўмини олиб тикдим ва шартта ангишвонани очиб, 20 сўмни ютиб олдим. Атрофдагилар “ўвв” деб юборди.
– Ука, сен зўр ўйнаркансан, давай, яна ўйна! – деди.
Мен яна ўйнадим. Бу сафар 15 сўм ютдим.
– Бўлди, энди ўйнамайман, – дедим. Орқага тисарилаётгандим, ёнимдаги киши “яна бир ўйна, қизиқ бўляпти”, деб енгимдан тортди. Бу сафар ростдан ҳам қизиқ бўлди. Енгимдан тортган 100 сўм тикди. Учинчи шерик 200 сўм тикаман, деди. Атрофдагиларнинг икки кўзи менда, 300 сўм тик, дейишди. “Донак”ли ангишвонани ушлаб турганимга шубҳам йўқ эди. Шартта уч юз тикдим! Ангишвоначи:
– Ука, ушлаб турганингга аминмисан, мен ҳам сенга пул тикаман, – деди қулоғимга...
– Аниқ шу, ака! Тикинг! – дедим бу меҳрибонимга...
Ангишвоначи 500 сўм тикди. Енгимни тортган яна 200 сўм қўшди. Қисқаси, онамнинг уч ойлик пенсиясининг ҳаммасини тикиб юбордим. Ғала-ғовурда буни қандай қилганимни ҳам билмай қолдим.
– Оч! – дейишди.
Ангишвонани кўтардим. Ичи бўм-бўш! Ичидаги “донак” қандай йўқолиб қолганини билмайман. Даҳшатга тушдим. Ўртадаги пулларнинг ҳаммасини “енгимдан тортган” олиб қўйди.
Узоқдан акам кўринди. Аста сирғалиб тўдадан чиқдим.
– Нима қиляпсан у ерда? Ишқилиб ўйнамадингми? – деди акам хавотир аралаш.
– Йўқ, ўйнамадим, – дедим ёлғондан.
– Бунинг ҳаммаси каззоб, ичида бегонаси йўқ, ҳаммаси бир команда, – дедим акам.
Ичимда нимадир “чирт” этиб узилгандек бўлди. “Онамнинг уч ойлик пенсияси!” Хаёлимда фақат шу гап айланади.
Автобусга чиқдик. Дераза ёнига ўтириб олиб, Қаршидан Тошкентгача унсиз йиғлаб келдим. Онамнинг уч ойлик пенсиясини қиморга тикдимми?! Изтиробимнинг чеки йўқ эди. Анави одамлар ҳақида ўйлардим: кап-катта одамлар! Улар куни бўйи менга ўхшаган лақмаларни чув тушириб, кечқурун бола-чақаси олдига қайси юз билан боради. “Енгимдан торт”гани сал кам отам қатори одам эди. Нега ўғли тенги бир норасидани алдади?
Ўша куни Қарши-Тошкент ораси жуда узайиб кетди. Етти соатлик йўл чинакам азоб бўлди. Ўзимга-ўзим сўз бердим: бундан кейин қиморга далолат қиладиган ўйинлардан нафратланаман! Зинҳор бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайман! Онамнинг пенсия пулини ўзига қайтараман!
Лекин... бу дунё ўзи турган-битгани ангишвона ўйини эканини ҳали билмасдим. Кейинчалик англадимки, ўша кунги “енгимдан тортган” – ҳаёт экан. Дунёнинг ўйинлари кўп, “ўйна” деб енгингиздан тортаверади. Ана шунда, энг муҳими, ўзингизни асраб қолишингиздир!

Алишер Назар.

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#maxfiya


Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ
8-қисм.


Ал Капоне.

Саводсиз “қирол”нинг парвози ва инқирози.

« Буларнинг барчаси сеники, Аль»

1925 йил 24 январда Жонни Торрио ва миссис Торрио Мичиган Авенюдаги энг яхши Чикаго магазинида  савдо қилиб қайтишарди.  Клайд Авенюдаги  ўз уйларига келишганида миссис Торрио тепага кўтарила бошлади. Мистер Торрио эса харид қилинган нарсаларни олиб чиқиш учун бироз ушланиб қолди. У машинадан чиқиши билан кўчанинг нариги томонидан  иккита қуролланган кимса  шитоб билан яқинлашиб унга ўт очишди.  Торрио  кўкрагидан, қорнидан,  қўли ва жағидан ўқ еб оҳиста тротуарга қулади.   Жексон-парк  касалхонаси дўхтирларидан ҳеч қайсиси бундай жароҳатлар билан рэкет қиролининг яшаб кетишига ишонишмасди. Бироқ орадан ўн кунча ўтиб у ўзига кела бошлади ва ўзига қарата ўқ отган кимсаларни бемалол кўрсатиб бериши мумкин эди.  Бироқ унинг олдига гумондорларни олиб борган полициячиларнинг барча уринишлари зое кетди.  « Уларни бу ерга судраб келишнинг нима ҳожати бор», - дейди детективларга ярадор миллионер – «Булар шунчаки пиёдалар. Уларга ҳатто бармоғимнинг учини теккизмайман... Мен уларнинг ортида ким турганини жуда яхши биламан».

Танасини илма-тешик қилган бу  бешта ўқ Норт-Сайдлик марҳум Дион О’Банионнинг қасоскор меросхўрлари томонидан совға қилинганини яхши биларди. У бир зумга бўлса-да эҳтиёткорликни йўқотган эди. Энди бунга йўл қўйиб бўлмасди. У О’Банионнинг одамлари яна қайта келиб бошлаган ифлос ишини охирига етказишга уринишининг олдини олиш учун  энг яқин ва ишончли шогирди Ал Капоне бошчилигидаги шахсий соқчиларини касалхона атрофига қўйдирди. Торрио касалхона палатасидан чиқиши биланоқ, бир пайтлар  контрабанда маҳсулотларини келтирилишида алоқадор деб топилиб сиртдан олган тўққиз ой қамоқ жазосини ўташ учун  округ қамоқхонасига йўл олди.  Турма у учун энг мустаҳкам қўрғон вазифасини ўтаб берди.  Камерада  унга барча шароитлар муҳайё эди:  каттиқ ёғоч сўкичак ўрнига  юмшоқ кроват, шкаф ва ҳатто келгувчилар учун кресло ҳам бўлиб, совуқ тош полнинг устига эса гилам тўшалган, дераза эса ўқўтмас ойна билан қопланганди
 Норт-Сайдлик бандитлар эса ҳамиша қуролларини шай ҳолатда сақлаб, пайт пойлашар, бироқ уларнинг асосий нишони эса давлат томонидан жуда мустаҳкам қилиб қурилган темирбетон қалъада яшириниб ётарди.Торриога яқин бўлган, шунинг баробарида О’Банион билан яхши чиқишмайдиган сицилияликлар Дион ўлдирилганидан кейин қутуриб кетган  меросхўри Хайми Вайсснинг  ўлимга маҳкум этилганлар рўйхатига тушиб қолишади. Даҳшатли  Геннлардан учтаси  – Анжело, Майкл ва Энтони ( Жентльмен Тони лақаби билан машҳур) лар май-июн ойлари оралиғида отиб ўлдирилди. Ушбу рўйхатга киритилган ҳеч бир кас ўзини хотиржам ҳис қила олмасди.   Торрио  ҳам бунга ишонарди ва меҳмондўст қамоқхонани тарк этар палласи келганида  у бор ишни Ал Капонега топшириб  Европага қуённи суриб қолади. « Буларнинг барчаси сеники, Аль», - дейди пакана, бироқ уддабурон ташкилотчи - «Энди ишдан чиқаман. Мени  Европа кутмоқда».  Бу босснинг содиқ хизматкорга қилган шоҳона илтифоти эди.  Бу пайтда пакана Торрио ташкил қилган империя  спиртли ичимликлар контрабандаси, қиморхоналар ва фоҳишахоналар туфайли  йилига 70 миллион доллар даромад келтирарди...

Торрио  Италияга йўл олди. Икки йил олдин у онаси учун  қадрдон Неаполь ерларидан дабдабали вилла сотиб олган эди.  Торрио  Хайми, Полак ва 1926 йилгача Чикагода мунтазам тўкилган  қондан уч минг  мил  олисда турганча  узининг шонли ўтмиши хотираси билан осуда яшай бошлади.

      Ҳаммаси  1910 йилда, у Катта Жим  Колоссимога тансоқчиликка ёлланганидан бошланганди. Кейинчалик Катта Жимнинг  Миллатлар Уйи ва Бэдбаг мавзесидаги овқатланиш шахобчаларидек Чикагодаги  асосий савдо нуқталарини назора қила бошлайди.  Қачонки Катта Жим ота-боболари  ҳузури га йўл олгач у бутун бизнесни мерос қилиб олади.

 👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Бугун ўктам шоир ва ажойиб адиб Баҳодир Абдураззоқ туғилган сана.
Адабиётимизда ўз ўрни ва сўзига эга бўлган бу ижодкоримиз,
тақдирнинг аччиқ синовлари сабаб, ижодий майдондан маълум муддат четроқда бўлган бўлсалар-да ижоддан тўхтаб қолганлари йўқ. Шу кунларда биз билган ва билмаган асарлари асосида китоблар нашрга тайёрланяпти.

Қайтиш

Мен қайтим
Бағримда нолалар билан
Олис сайёралар
Ибтидосидан

Мен қайтдим
Кўзимда жолалар билан
Хазон бўлган умрим
Интиҳосидан

Мен қайтдим
Лек
Сиз билган Баҳодир эмас
Олов саҳроларда сарғайган
жунун

Мен қайтдим
ҳайҳот
энди қалбим йиғламас
Сўқир юраклардан сўрайди
Хунин

 Баҳодир ака умрингизни яна бир баҳори, ижодингизни-да чинакам баҳорига айлансин.
Аллоҳ узоқ ва офиятли ҳаёт билан сийласин.

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#nazm_vaqti

Эркин Воҳидов
Умринг ўтадир, сен на хаёллар сурадирсан,
Беғам юрадирсан?
Мақсад не, фароғат кўйига йўл бурадирсан,
Кимга жўрадирсан?

Очилгали кўз шартми экан тошга бош урмак,
Сўнг кўзни яшурмак,
Не ўй била нодон тошига бош урадирсан,
Не наф кўрадирсан?

Йиллар кўпи кетди, ози қолди, не қилолдинг,
Ким бўла олдинг?
Қум устига сен буйла иморат қурадирсан,
Ҳам айш сурадирсан.

Ҳаддингни билиб чек қўй ўйин, базм, ўтиришга,
Кўз оч, ўтир ишга.
Кўрсатмагай ул кунники, сен оҳ урадирсан,
Ҳайрон турадирсан.

Йиғлаб келадир ушбу жаҳонга азиз инсон,
Кулгай у кетар он.
Шоядки, ҳаёт қарзин узиб улгурадирсан,
Қаҳ-қаҳ урадирсан.

@menimcha_sunday

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Юрагимга етиб келдингми омон,
Эшикка суяниб жилмайган аёл...

✍ Эшқобил Шукур

🎤Бахтиёр Раҳмонов

@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#retro

Баъзан шиддат билан устимизга бостириб келаётган тараққиёт деб аталмиш янгиликларни бир муддат тўхтатиб қўйишни истаб қоламан. Яхшики санъат, адабиёт, киночилик қанчалик ривожланмасин биз учун қадрли бўлган мусиқа, қўшиқ, китоб ва кинолар сақланиб қолган. Менга ёқмаётган тараққиёт сабаб бугун уйда туриб бемалол ўтмишга саёҳат қилиб ўша қўшиқлардан завқланиб, киноларни кўришим мумкин. Лекин болалигим ва ёшлигимда кўриб ўрганганим бинолар, кўчалар, ўзига хос 90-йиллар дизайнини бугун деярли топишни иложи йўқ. Ҳамма жойда замонавий бинолар гавжум кўчалар, ялтироқ ва ойнаванд безаклар. Баъзан ўша қўшиқлар, кинолар қаторида болалигим биноларини, ёзувларини, безакларини қумсаб қоламан. Афсуски улкан қурилишлар, ўзгаришлар сабаб кўнглимни бу эркалигига овунчоқ камайиб бормоқда. Лекин, астойдил қидирилса топса бўларкан.
Бугунги тасодифий тушлик сабаб, болалигим оламига тушиб қолгандек бўлдим. Энг қизиғи хотиралар фақат қўшиқ ёки биноларда эмас, балки таъмларда ҳам сақланиб қоларкан. Идишлар, чой овқат ҳаммаси 90-йиллардагидек. Ҳатто ёзувлар ҳам ўша. Яқин ўтмишга қилинган бундай ажойиб саёҳат унчалик қиммат ҳам эмас. Битта ош, нон чой салати билан 7000 сўм. Ўз ҳолатида сақланиб қолган бу ошхона бир яхши ғояга сабаб бўлди, "ретро ошхона" очиб одамларни ҳам қорнини тўйғазиб, ҳам ўтмишга саёҳат қилдириб пулларини олса бўларкан. (Гарчи бундай ошхоналар аллақачон очилган бўлсада, яқин ўтмишни жонлантирганлари деярли йўқ бўлса керак).
Хуллас маза қилдим.
Мактабда устозимиз,
"Ошпазларгааааа?", десалар.
-Раааааҳмаааат, деб жўрликда жавоб берганларимиз, эсимга тушиб кетди.

Кўпчилик овқатланиб ўтиргани учун яхшилаб расмга ололмадим.😃


👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Ёшлигимда онамдан эшитган бир гап ҳеч эсимдан чиқмайди.
Эмишки, Луқмони Ҳакимдан шунча яшаб ҳаётга тўйдингизми деб сўрашганда,
“Кўзим уя бўлиб, эшик туруми кўзимда айланиб турса хам шу ёруғ дунёда яшасам”, деган эканлар.
Бир оз вақт олдин бир қўшнимизни кўзлари кўрмай қолди.Ёруғ дунёни кўрмай қолиш қанчалик мусибат экани ҳаммамизга аён. Қийинчиликлар, доимий зулмат. Дунёни кўриб, муҳтожлик нималигини билмай юрган кишига бу жуда оғирлик қилди. Хуллас Аллоҳдан жонларини олишини сўраб роса эзилдилар.
Қорни тўқни қорни оч билан нима иши бор деганларидек, биз озгина ачинган бўлдикда яна ўзимизни ўйлаб эсимиздан чиқдилар.
Яқинда кўчада кўриб қолдим келинлари етаклаб юрибди.
Ҳа энди бир кўча айланиб кўнгил ёзай дегандирларда деб ўйлаб, саломлашдим. Ҳа тоға, тинчликми айланиб қолибсиз десам.
"Пенсиямни ҳаммасини пластикка тушириб беряпти, шунга сабезга жанжал қилиб чиқдим, ишлатгани нақд пул яхшида” дедилар.
Шу ўринда яна Луқмони Ҳаким ёдимга тушди.
Ҳаёт қандай ширин!!!

@menimcha_sunday

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Илтимос суянмангиз, Мендирман Жалолиддин.

Эсимни танибманки, ўзбек халқини барча ишлари амалдаги қудрат соҳиблари кайфиятига, хоҳишига қизиқишларига, энг камида исмига мослаб белгиланади. Кўп муҳим қарорлар, тарихий қадамларимиздан муайян шахс иродаси яққол билиниб туради. Лаганбардор, маддоҳ халқимиз эса буни мутлақо табиий қабул қилиб, ушбу жараёнда бажонидил қатнашаверади.

Кулгили бўлса ҳам, аҳмоқона бўлса ҳам барча соҳаларда бошлиқни қарори, иродаси рол ўйнайди, қолганлар эса буни энг оқилона қарор, тўғри йўл сифатида қабул қилаверишади. Оддий қилиб айтганда, «Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойни боласи гапирсин».
Амалдан тушганидан кейин эса, ўзи қатори қилган ишлари таг-туги билан қўпорилиб, аввал кўкларга кўтарганлар томонидан тупроққа қориштириб, ёмонланади. Айнан шу сабаб бизда бирон тарихда қоладиган иш йўқ ҳисоби. Барча ишлар амалдор умри каби жуда қисқа ва ўткинчи. Кеча бор эътибор қаратилган соҳалар бугун унутилган, эътибордан четда қолган, сарфланган пуллар ҳавога учган. Янги амалдорлар ҳамма нарсани кайфиятига, қизиқишларига мослаб, янгитдан пул сарфлашаверади. Биз эса олқишлашда давом этаверамиз.

Жалолиддин Мангуберди ҳақида олинаётган сериалга берилган номда ҳам, маданият вазири сифатида бевосита ташаббускор ва буюртмачи сифатида Озодбек Назарбековни роли яққол кўриниб турибди. Балки адашаётгандирман, лекин қандайдир бир неча кишини, миллат қаҳрамони ҳақида олинаётган ушбу сериалга бундай мантиқсиз ном танлашга ҳаққи йўқ эди. Балки бу ном жаранглидир, кейинчалик кўникиб ҳам кетармиз. Лекин шундоқ катта масштабли сериалга мантиқли ва бундан жарангдор ном топиш қийин иш эмас-ку? Тарихчи олимларимиз, адабиётшунослар, ёзувчилар фикрларини сўралса, масала анчайин илмий ва бадиий тарзда ечилган бўлар эди.
Сериалга танланган номни кўрибоқ, ишқилиб фақат номдагина эркалик қилиб қолганини Меҳмет Бўздоғни ўзига қўйиб беришган бўлсин, деб ўйлаб қолдим. Худо кўрсатмасин сериал омадсиз чиқса, ўзини оқламаса туркларда баҳона тайёрда.

Қизиқчи Ғайрат Аҳмедов, Озодбек Назарбековни «Мени клипларимга қўшиқ айтиб юрадиган бола» деб таништирарди. Озодбек ҳам туркиялик машҳур режиссёр,продюссер ва сценарист, «Эртугрул» каби жаҳон тан олган сериални олган ижодкорни, «Мени қўшиқларимга сериал олиб юрадиган бола» деб таништирса не ажаб. 😃
Кейинги маданият вазиримиз ҳам қўшиқчилардан чиқмаса эди деб хавотирдаман, айтган қўшиқларига милярдлаб пул сарфлаб сериал олдиравериб жонимизга тегади. 😃

Юқорида кейинчалик кўзимиз ўрганиб, айтилиши жарангдор бўлиб кетар деб умид қилдим-ку, лекин ўзим мослашишимга шубҳам бор. Тошкентга биринчи марта борганимга 20 йил бўлибди, у пайтлар ўқувчи эдим, метрога тушиб, эшикдаги «Илтимос суянмангиз» деган ёзувга ажабланганман ва ҳозиргача бу ёзувни ҳазм қила олмайман.
Мендирман суянмангиз 😃

t.me/menimcha_sunday

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

#daydilar_sultoni

31-32

-Айтдимку, ҳеч нарсани англамай, кўзи очилмаган кучукбаччадай анграйиб юрибсан! Сенингча, бу ҳашамат, чўнтагингни пулга тўлдириб қўйишлар нимага, ахир? Чиройли кўзларинг, ёқи оламшумул иқтидоринг учун эмасдир, ахир?

👉@BahodirAbdurazzoq

https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-14

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Отлар чопаётир анов қирларда,
Суронлар солади тошдек туёқлар.
Даштларда, қирқямоқ ҳорғин ерларда,
Ҳансирар от каби қумлар, қиёқлар.

Отлар чопаётир анов қирларда,
Тўзонлар учади ўтли самога.
Сағридан қон каби оққан терлардан.
Шиддаткор бўй сизар ҳавога.

Отлар чопаётир анов қирларда,
Чуҳ,деса,самога учар тулпорлар.
Туйғулар кўмилган ул қабрлардан,
Уйғонар, кўксимда ҳайқириқ порлар.

Отлар чопаётир анов қирларда.
Хаёлот сингари учқур дулдуллар.

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Тавба сураси, 112-оят тафсири

Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида "Аллоҳ қоим қилган ҳудуд" ва уни муҳофаза ва риоя қилиш зикр этилган. Бу жуда пур маъно истилоҳдир. Аллоҳнинг буюрган ҳукмлари деярли барчаси ҳудуд ва чегаралар билан ўралгандир. Ҳукмлар ўша ҳудудда туриб, яъни чегарадан ошмай адо этилсагина, дуруст ва яхши иш деб ҳисобланади. Агар ҳудуддан чиқиб кетилса, ўша яхши иш номақбул, баъзан эса гуноҳга айланиб кетади. Масалан, Аллоҳга ибодат қилиш улкан савобли иш, лекин агар бирор киши бандаларнинг ҳақлари эсдан чиқиб, поймол бўладиган даражада ибодатга шўнғиб кетса, мазкур ибодат ҳам ножоиз бўлиб қолади. Таҳажжуд намози жуда фазилатлик буюк иш, лекин киши уни бошқаларнинг уйқусига халақит берадиган қилиб ўқиши ножоиздир. Ота-онага хизмат қилишдан кўра ортиқроқ нафл ибодат йўқ. Бироқ уларга хизмат қилиш баҳонаси билан аҳли аёл, фарзандларнинг ҳақларини эътиборсиз қолдириш гуноҳдир. Ғолибан мана шу сабаб бўлса керакки, бу ояти каримада (Тавба сураси, 112-оятда ) ҳам бир қанча яхши ишлар баён қилинганидан сўнг, охирида "Ҳудудларни муҳофаза ҳамда риоя қилиш" зикр этилмоқда. Яъни "Бу кишилар мазкур гўзал ишларни Аллоҳ муқаррар қилиб белгилаб қўйган ҳудуд ичида туриб, чегарадан чиқмаган ҳолда бажарадилар", дейилмоқчи. Бу ҳудудларни Он Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қавл ва феъллари билан таълим берганлар. Бу ҳудудларни ўрганишнинг энг яхши ва осон тариқаси шуки, инсон Аллоҳнинг бирор дўсти суҳбатида (ёнида) юриб унинг амал тарзини кўзи билан кўриб, ўша ҳудудларни тушиниб, ўз ҳаётига татбиқ этишга ҳаракат қилмоғи лозим.
(Муҳаммад Тақий Усмоний, "Осон таржимаи Қуръон")

Ёрқинжон қори саҳифаларидан олинди.

t.me/menimcha_sunday

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

Пешонангга ёзганидан айрилма, ёр,
Жоним чиқар қўшиқ айтсам, қайрилма, ёр ...

🎤Шерали Жўраев

✍Усмон Азим

@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…

Баҳодир Абдураззоқ ижоди

НИМТАБАССУМ

Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир тегирмончи олдидан ўтиб қолди. У тегирмон тошини айлантирувчи хачир бўйнига қўнғироқ осиб қўйган эди.
- Нега бўйнига қўнғироқ осиб қўйдинг? - сўради амир.
- Жиринглашдан тўхтаса, тегирмон ҳам тўхтаганини билиш учун, - жавоб берди тегирмончи.
- Қани айтчи, тўхтаб бошини қимирлатиб турса, тегирмон тўхтаганини қаердан биласан? - деди амир.
- Амир жанобларини Аллоҳ ёрлақасин, - деди тегирмончи. - Бу айёрона усул ҳамма хачирларга ҳам маълум эмас. 😃

👉@BahodirAbdurazzoq

Читать полностью…
Subscribe to a channel