#daydilar_sultoni
27-28
-Опер! Опер! Мен Дубман!
-Ҳа, Дуб?
-Принц йўқолиб қолди!
-Нима деяпсан, аблаҳ!?
-Ҳа, ҳа! У йўқ! Эрталабдан бери ҳеч қаерда қорасини кўрмадик!
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-11-2
#maxfiya
Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
2-қисм.
Тарихи
Мафия Сицилияда Бурбонлар сулоласи ҳукмронлиги давридаги ҳокимият структураларининг заифлашган паллаларида пайдо бўла бошлади. (Худди шу пайтларда Неаполда ҳам Каморра номли гурух ташкил топа бошлаган эди). Бироқ мафия пайдо бўлиши учун ижтимоий-сиёсий вазият анча олдин пишиб етилган эди. Италия 1860 йилда бирлашгунига қадар Сицилия икки юз йил давомида хорижий босқинчилар қўл остида бўлган. Бу даврда эса Сицилия маҳаллий аҳолиси жиноий гуруҳларга бўлиниб, ўз юртларига келиб ўрнашиб олган ажнабий бойларнинг мулкини талаш билан шуғулланишган. Бу гуруҳлар ўлжаларини қашшоқ ҳамқишлоқлари билан баҳам кўришган ва шу орқали маҳаллий халқнинг ҳурмат ва ишончига сазовор бўлишган. Натижада қишлоқдошлар улардан маслаҳат сўраб, баъзан савдогарларнинг имонсизлигидан шикоят қилиб, баъзан шунчаки қарз олиш учун келиб туришган. Маҳаллий гуруҳнинг сардори имкони борича уларнинг муаммосини ечишга ҳаракат қилган. Кейинчалик эса улар Сицилиянинг асосий тирикчилик манбаи бўлган ситрус савдосини ўз қўлларига олишади ва шу даврда мафиянинг катта миқёсдаги ишларга аралаша олишини исботлайдилар. Ўн тўққизинчи асрнинг охирига келиб Мафия оролнинг тўлақонли хўжайинига айланади.
Йигирманчи аср арафасида сицилияликлар яхши ҳаёт илинжида АҚШга оммавий кўча бошлайдилар. Бу миграция натижасида Америка жамиятининг жиноий структурасида ҳам ўзгариш кузатилади. Сицияликлар ўзлари билан мафия анъаналарини янги ватанларига олиб келгандилар. Бу даврда Сицилиянинг ўзида ҳам мафия ривожланиб борарди. Бироқ ҳокимият тепасига Муссолини бошчилигидаги фашистлар келганидан кейин мафияга қарши аёвсиз кураш бошланади ва натижада мафиянинг кўплаб босслари АҚШга қочиб кетишга мажбур бўлишади.
Сицилияда 20-30-йилларда авж олган айирмачилик ҳаракати изсиз кетмайди. Тўғри, у ўттизинчи йилларда фашистлар томонидан шафқатсиз бостирилган бўлса-да, Муссолини ағдарилган 1945 йилнинг май ойида янги ҳукумат Сицилияга бир қадар мухторият беради. Бу ҳодиса мафиянинг сиёсатга аралашувига туртки беради.
Ўшанда СССРнинг урушда ғолиб чиқиши «сўллар», яъни социалист ва коммунистларнинг аҳоли орасида нуфузини ошириб юборганди. Маҳаллий органларга бўлган сайловда улар кўпчилик овоз олишга эришишади. Мафия эса коммунистларни жинидан баттар ёмон кўрарди. Бундан фойдаланган христиан демократлар, монархистлар ва айирмачилардан иборат бўлган «ўнг қанот» эса махфий равишда мафия хизматидан фойдалана бошлайди. Мафия сайловчиларга тазйик ўтказиб, «ўнг»ларга овоз беришга мажбур қилади. Натижада 1948 йилги сайловларда христиан демократлар ғалаба қозонадилар. Шу билан улар мафия олдида қарздор бўлиб, қўл-оёқларини боғлаб берадилар. Шу тариқа мафия олий даражадаги сиёсат оламига кириб боради.
@BahodirAbdurazzoq
Қарғайди бир куни гўзаллар мени,
Қаровсиз муҳаббат учун қарғайди.
Мен пинак бузмайман, ҳадик тортмайман,
ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ
Қарғайди бир куни дўстларим мени,
Сотилган садоқат учун қарғайди.
Мен пинак бузмайман, ҳадик тортмайман,
ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ
Қарғайди бир куни шеърларим мени,
Ёлғона шеърларим мени қарғайди.
Барибир қўрқмасдан хўрлайвераман,
ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ
Етар, ман на Жамшид, на Ҳотамтойман,
На орзуси поймол бўлган тўрғайман
Софлигу муҳаббат ҳаққи ҳурмати
Бир куни ўзимни ўзим қарғайман
Дўстсиз, ёрсиз ўтгин, О Асадулла,
Битта шеър куйида рангинг сарғайсин…
Жавоб бера қолгин ўшанда она
Ўзимдан ўзимни қандай асрайсан????
Асадулла ЖЎРАЕВ 1990 йил, Тошкент
👉@BahodirAbdurazzoq
- Интернет чиқиб китобга эҳтиёж қолмаяптими?
- Лифт қанчалик қулай бўлмасин, зинадан ҳеч ким воз кечмайди.
Mubashshir Ahmad.
#maxfiya
Ушбу мақолаларда сиз Америка мафияси, унинг келиб чиқиш тарихи ҳамда “Коза Ностра”нинг “Чўқинтирган ота”лари – Ал Капоне, Салваторе Лучано, Мейер Лански, Багси Сигелларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
I-бўлим.
“Мафия” нима ўзи?
Мафия (итал. mafia) — 19-аср ўрталарида Сицилияда ташкил топган ва кейинчалик АҚШнинг иқтисодий ривожланган шаҳарларига ёйилиб кетган жиноий уюшма. («Cosa nostra» («Бизнинг ишимиз») — мафиянинг АҚШ даги ташкилотларининг номи. Бу ташкилотлар бошланишида фақатгина италиялик эмигрантлардан иборат бўлган. «Омерта» ёхуд сукут сақлаш қонунига амал қилувчи, ўзини «оила» деб атайдиган, қатъий тартиб ва тизимга асосланган бу гуруҳлар маълум бир ҳудудда, (шаҳарнинг кичик туманида, кичикроқ шаҳарда ёхуд мамлакатнинг каттагина ҳудудида) ҳукмронликни амалга оширадиган уюшган жиноий гуруҳлар шу ном билан аталган.
Ҳозирги кунларда «мафия» атамаси Сицилия мафиясининг ташкилий тизимини тўлалигича ёки қисман қўллаётган барча этник жиноий гуруҳларга нисбатан умумий қўлланилмоқда. Бироқ Италиянинг ўзида ҳам Каморро, Ндрангета ва Сакра Корона Унита каби уюшган гуруҳлар мавжуд.
Энди «Мафия» сўзининг маъноси ҳақида сўзласак. Сицилияча «mafiusu» сўзининг келиб чиқишини кўпчилик тадқиқотчилар арабча «Махфия», яъни «хуфия иш кўрувчи», «сирли иш» иборалари билан боғлайдилар. Бу сўз бизнинг тилимизга ҳам арабчадан ўз маъносида кўчиб ўтган. Яна бир қанча тадқиқотчилар эса бу сўз Сицилия лаҳжасидаги «marfud» — сўзма-сўз таржимасида эса “ярамас”, “мақтанчоқ”, “қўпол” маъносини берадиган сўздан келиб чиққан ҳам дейишади. Социолог Диего Гамбеттанинг тахминига кўра, XIX асрда Сицилияда «mafiusu» икки хил маънони ўзида мужассамлаштирган экан: биринчиси “босқинчи”, “безори” бўлса, иккинчиси “қўрқмас”, “тадбиркор”, “мағрур” маъноларини берган. Яна баъзи бирлар эса мафияни Сицилиядаги миллий ватанпарварлик ғояларига ҳам боғлашга уринишади. «Сицилия оқшомлари» (Сицилия Франция қўл остига ўтгач, бир гуруҳ ватанпарвар ёшлар шу номдаги гуруҳларни тузишган ва улар тунлари йиғилишиб, франциялик босқинчиларнинг қароргоҳларига ҳужум қилишган) даврида «Уйғон, Италия, Францияга ўлим!» (итал. Morte Alla Francia, Italia Anela) шиори машҳур эди. Бу сўзларнинг биринчи ҳарфларидан эса «mafia» сўзи келиб чиқарди. Яна бир манбада эса Францияга қарши исён пайтида французлар томонидан ўлдирилган қизининг қасоси учун жангга кирган онанинг «Менинг кизим!» (итал. Ma fia!) ҳайқириғидан келиб чиккан хам дейилади.
Баъзи бир тахминларга кура «мафия» сицилианча лахжада хайратланарли нарсаларни ифодалашда ишлатилган. Масалан, чиройли уйни «casa mafiusedda» деб аташган. Бу сўзни аббревиатура шаклида «Маззини талончиликка, ўт қўйишга ва заҳарлашга рухсат беради» (итал. Mazzini autorizza furti, incendi, avvelenamenti), Гаррибалдининг машҳур сўзларининг қисқартма шакли деб хам талқин қилишади.
Илк бора бу сўзни жиноий гуруҳларга нисбатан қўлланиши 1843 йилда Палермо театрида саҳналаштирилган Гаэтано Моска ва Жузеппе Риццоттонинг « Викариа қамоқхонасидаги мафиячилар» комедиясида юз берган.
Марио Пьюзонинг «Чўқинтирган ота» романида эса «мафия» сўзи сицилианчада «пана жой» маъносини беради, деб таъкидланади.
Давоми бор.
👉@BahodirAbdurazzoq
#maxfiya
Мафия салтанати, ёхуд "Махфия".
Азалдан мафия ҳақидаги асарлар жуда оммабоп ва харидоргир ҳисобланади. Сирли жиноят оламига бўлган қизиқишимиз, таҳликали вазиятлар, ички қонунларга қатъий амал қилишлари сабаб, мафия ҳақидаги асарларни катта қизиқиш билан ўқиймиз. Ўзимизни вақтинча бўлсада ўша оламнинг пули кўп, ҳамма ундан қўрқувчи ва ҳеч қандай тўсиқларсиз иш битирувчи қудратли вакилидек ҳис қилиб, битмаётган ишларимиз, моддий қийинчиликларимизни унутиб, имконсизлигимиз сабаб бизни ўраб турган қолипларни синдиргандек бўламиз гўё.
Шу сабаб мафия олами, одатлари, жаргонлари биз учун жуда қизиқ.
Шу сабаб китоблари қўлма-қўл, қайта-қайта нашр этилади.
Ушбу мақола, ана шундай китобларда номи достон бўлган қудратли уюшмалар ҳақидаги ҳаётий ҳақиқатлар, тарихи, лидерлари, бошқарув услублари ва шу каби кўплаб маълумотларни ўз ичига олган.
Мақола сиз қизиқиб ўқиб юрган, асарлардан-да қизиқарли. Ўқиб ҳам бир олам маълумот оласиз, ҳам мафия оламига саёҳат қиласиз.
@BahodirAbdurazzoq
#daydilar_sultoni
21-22
-Демак, уларга бу ҳайвон керак эмас! –жиғибийрони чиқиб бақирарди «Қаттол», -демак, уларнинг хўжайини «Шрам» эмас! Лаънати жуҳуд!!! – У ҳамон дағ-дағ титраётган чолнинг башарасига мушт тушириб юборди. – Бўлмаса ким? Ким менинг олдимга похол солиб кетди?! Ким?!
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-09-2
Энг унверсиал либос оқ кўйлак бўлади. Ҳар қандай шим билан кийиб кетаверасиз. Ранг танламайди. Кайфиятингизни кўтаради. Атрофдагиларга ҳам таъсир қилади. Айниқса Fazeel дан тиктирилган бўлса...
Ишхонада тез билинади. Мижозлар сизга жиддий қарайди, таклифингизни қабул қилади. Бизнес музокараларда битимларга рози бўлишади.
Давлат идораларига киришда ҳужжат сўрашмайди. Котиблар ўрнидан туриб, “нима хизмат?” деб кутиб олади. Ишингни тез битириб беришади. “Кимдир!?” деб ўйлашади.
Яна кутилмаган чақириқларга ҳам қулай. Мисол учун дўстингизга никоҳ ўқитиш керак ёки совчиликка бориш керак ё бўлмаса бўлғуси келин билан учрашиш керак бўлиб қолади, қўрқмай бораверасиз.
Оқ кўйлак кийганга кўпинча тез рози бўлишади. “Масъулиятли, оилани қадрлайди” деб ўйлашади. Яхши эр, меҳрибон ота сиймосини кўришади.
Дўстлар орасида йўқлигинг дарров сезилади. Уйдагилар ҳаётингдаги кескин ўзгаришларни деярли пайқамайдилар. “Тинчликми? Нега оқ кўйлак кийиб олдингиз?” деган саволлар билан қийнашмайди.
Орган ходимлари анча мулойим муомала қилишади. Ишингни тергов қилаётган прокурор ҳам ҳурматини жойига қўяди. Судда судя ҳам сенга жиноятчига қарагандак қарамайди.
Тўсатдан ҳоким чақириб қолса уст бошим бир аҳвол деб довдираб қолмайсан. Ҳатто маҳаллаларни айланиб юрган президент билан рўпара келсанг ҳам хижолат бўлмайсан, ўзингни четга олмайсан.
“Бисмиллаҳ” деб кийган оқ кўйлакда анча хотиржам бўласан, “кафансиз кетиб қолмай” деган хавотирда бўлмайсан. Айниқса Fazeel дан тиктирилган бўлса...
#daydilar_sultoni
19-20
- Албатта алоқаси бор-да. Агар тарихдан хабарингиз бўлса, улуғ император Александр Биринчи 1825 йил ноябрда худди Таганрогда безгакдан вафот этган. Подшо вафот этган куни императорнинг узуги хочи ва тожи сақланадиган кичик сандиғи ҳам йўқолган эди. Шоҳ ўлимига боғлиқ сирли воқеалар болалаб кетмаслиги учун император оиласи бу ўғирликни ҳам қаттиқ сир тутишади. Чор охранкаси, жандармериясининг кўп уринишларии ҳам фойда бермайди. Сандиқ сувга тушган тошдек изсиз ғойиб бўлганди. Орадан бир юз эллик йил ўтганидан кейингина унинг дараги чиқади. Харьковлик бир тиллафуруш яҳудий ўша сандиқдаги бойликлардан бири – нархи ярим миллион бўлган жавоҳир кўзли олтин узукни четга пуллаётганда қўлга тушади, аммо, аллақандай силлиққина йўл билан қутилиб кетади. Қизиғи, узукни ҳам тортиб олишмайди.
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-09
#daydilar_sultoni
17-18
Охир-оқибат Шульман ютиб чиққанида «Шрам»дан генераллик унвонини тортиб олмади. Фақатгина Шульманга «Маршал» унвонини берди. Энди «Шрам» билан унинг ўртасида «Маршал» пайдо бўлди.
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-07
#daydilar_sultoni
15-16
Бу ерга фақатгина «Шрам»нинг «Волга»си ҳеч қандай тўсиқсиз кириб келишга ҳаққи бор эди, холос. Қолганлар, ҳатто юксак рутбали полковниклар ҳам императорниннг қароргоҳи қаердалигини ҳатто тасаввур ҳам қилолмасдилар.
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-06-2
#tavsiya
Охирги марта қачон, қайси китобни бир ўтиришда бош кўтармасдан ўқиб тугатгансиз?
Болалик, ёшлик йилларимда, китобни муаллифини, жанрини умуман танламас эдим.(Бугунги кун китобхони, ҳатто қаттиқ ёки юмшоқ муқовагача саралаб танлашади, электрон вариантини-ку қўяверинг. ПДФ берсангиз, АПК си йўқми деб қўяди😁)
Мен бўлсам, китобми, ўқиш керак деб ўйлаб ўқийверардим.
Ёшимиз катта бўлди, ёшликдаги шижоат пасайгани сари, китоблар танловидаги талабларим кўтарилиб боряпти.
Яқин йилларда ҳайрат ёки ўта қизиқиш билан ўқиган китобимни эслай олмайман.
Шу кунларда, Баҳодир Абдураззоқни "Дайдилар султони" қиссасини тавсия қилиб қолишди. Бошини ўқиб кўрсам ёмонмас, қизиқиб ўқиб киришиб кетибман, ҳаш-паш дегунча каналда бор бўлимларини ўқиб бўлдим. Давомини ўқимасам бўлмайдиган, ичим қизияпти. Тўлиқ вариантини илтимос қилиб олиб, ўқиб чиқдим. Ўша ёшлик йилларимга қайтгандек бўлдим.
Асар ва уни муаллифи ҳақида кўп гапириб ўтирмайман. Муаллиф қашқадарёлик ажойиб ижодкор, ўз кимсан Чингиз оға Айтматовни назарига тушган адиб. Қисса эса детектив жанрида, лекин сиз билган олди-қочди енгил асарлардан эмас. Бир сўз билан таърифласак даражаси ва савияси "Шайтанат" билан баробар. Қизиққан бўлсангиз, ёқимли мутолаа.
1-2. /channel/BahodirAbdurazzoq/895
3-4./channel/BahodirAbdurazzoq/896
5-6./channel/BahodirAbdurazzoq/901
7-8./channel/BahodirAbdurazzoq/902
9-10./channel/BahodirAbdurazzoq/903
11-12./channel/BahodirAbdurazzoq/932
13-14./channel/BahodirAbdurazzoq/935
#daydilar_sultoni
13-14
Икки жуҳуд ўз савдоларидан кўнгли тўлиб бир-бирларига қўл ташладилар. Шульман ичкарига кириб беш даста бели букилмаган юзталик боғламини кўтариб чиқди. Қолганига тилхат олишни Герман Абрамович ҳам унутмади. Олтин қутича эса Шульманнинг каттакон пўлат сандиғига жойлашди.
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-05-2
-ЭЭЭ нима бўпти эл қатори яшаяпмиз.
-Шундай деб ўзингизни юпатасиз, аслида эса чивинчалик қадрингиз йўқ. Чунки меҳнаткаш деган мақсад билан тўрга чиқа олмаслигингизни яхши биласиз.
«Темир хотин» ©
-Гўёки қозондаги сувга солиб тагидан секин олов ёқилса сувни қайнаётганини сезмайдиган бақадек, турли иқтисодий қийинчиликлар, кўп меҳнат, кам даромад билан ғинг демай яшашда давом этаётган қуллардекмиз. Англаш, кузатиш, таҳлил қилиш, қулайлаштириш, ҳуқуқимизни ҳимоя қилишдан мосуво, гипноз таъсиридаги томошабинлармиз. Кўрсатилаётган енгил томошаларга қийқириб, қарсак чалиб, пул узатишда давом этамиз.
Кўкимиз беғубор деб кўкрагимизга урамиз-ку, шу мусаффо осмон остида ишлаб чиқарилган эшак аравадан тортиб, маиший техникагача нега қиммат эканлиги ҳақида бош қотирмаймаймиз. Ёки, нега шу «Сусамбил 24» куну-тун мақтаётган ерларда бизга иш йўқ, узоқ диёрларда юрибмиз деб ўйлаб кўрмаймиз. Санасак камчилик, муаммо кўп, санагани тилимиз йўқ, ҳатто шу муаммолар гирдобида турган киши ҳам сизни тушунмайди, ватанфурушликда, ношукурликда айблайверади. Ахир биз циркда, гипноз таъсиридамизки. Аслида-чи, аслида эзилиб кетганмиз, ҳар куни соатлаб йиғлашга сабабларимиз бор. Йўқ биз на йиғлаймиз, на ўйлаймиз. Амаллаб кунни кеч қилсак, сифати ёмонлиги сабаб арзон сотиладиган винога бўкиб, носни отиб, Ўрусия армияси қудратига баҳо берамиз. Валишер Осмоновни пулларига қувонамиз, ўзбекда деб керилиб қўямиз. Қайсидир узоқ қариндошимиздан узунқулоқ эшитганимиз, Томат шоудан Испарк ютган омадли инсонни муҳокама қиламиз. Яна футбол, бокс номли чалғитувчи терапияларимиз бор, улар қаторига инстаграм, телеграм, ютюб каби янгиларини қўшиб қўйишган. «Эшакаравасаноат» ёки бошқаси ҳақидаги аллақайси заказной блогернинг танқидий нутқларини эшитиб, фалончи блогер ёрворибди, ёндирибди деб бир биримизга видеолар жўнатамиз. Қани биронта блогер видеоси билан нархни туширса монополияга барҳам берса, ёки аҳмоқона божларни олиб ташласа. Йўқ улар шунчаки биз учун навбатчи мавзу, биз у гаплардан танқидлардан ҳаволаниб, чалғиб турган пайтимизда сувлар тинитилиб, қорлар ёғиб излар босилган бўлади, шу билан ҳаммасини унутамиз.
Аслида ичимиз қорайиб кетган дардга, тўлиб кетган. Лекин ҳеч ким дарддан сўз очмайди, муаммодан гапирмайди, ечим таклиф қилмайди.
Қўлларимиз, кўзларимиз, қалбларимиз, онгимиз занжирда. Тик кўтаргани бош йўқ, бош бўлса тутгучи елка, суянгучи тоғ йўқ.
- Йиғланг Қўчқор акалар, йиғланг!
-ЭЭЭ барибир йиғламаймиз.
«Темир миллат» ©
t.me/menimcha_sunday
Бугун бутун дунё матбуоти БАА ва Хитой давлатларининг космик аппаратлари Марсда тадқиқот ўтказиш учун навбатда турганини ёзиб, бонг уряпти.
Биз эса ушбу каналда тарихнинг сирли воқеалари, интернетда йўқ маълумотлар, мутолаа учун ҳикоялар, қиссалар ва таржималаримиздан бериб бормоқдамиз. Ҳеч ким ўқимаётгани алам қилиб кетди ҳозир негадир.
Эх, ўзбегим, жон ўзбегим!
#кенггакенгдунё
#торгатордунё
t.me/BahodirAbdurazzoq
#daydilar_sultoni
25-26
Оперга ўзи ёқтирмайдиган бу жуҳудларнинг тириклайин терисига сомон тиқиши учун шу ишоранинг ўзи етарли эди. У ўз одати бўйича ҳарбийчасига қисқа қилди: «Худди шундай!»
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-11
👉@BahodirAbdurazzoq
ДАРХОН БЕКАТИДА КЎРГАНЛАРИМ
(2012 йил август охирлари)
Бугун эрта тонгда бир қизни кўрдим,
Метрода, чароғон вагон ичида.
У пари қаршимда ўтирар эди,
Қолдириб телбани армон ичида,
Гўзаллик шунчалар қулф урар эди,
Шунчалар лобарлик, шунчалар малол.
Кокиллар бир майин зулф ўрар эди,
Дудоқлар, лабларда кезарди хаёл,
Кўзлар фазоларга олиб кетарди,
Киприклар чеҳрага соя солгудек.
Бекатлар шовқинсиз бир-бир ўтарди,
Гуёки вақт, ҳаёт тўхтаб қолгандек.
Фақат термулардим, ҳушсиз ва ҳайрон,
Билмасдим, тонгдаги бу тушми, рўё.
Ҳар сафар манзиллар қилинса эълон,
Гўёки чирпирак бўларди дунё.
Бугун эрта тонгда бир қизни кўрдим,
Уни олиб қолди Дархон бекати.
Поезд қўзғолганда ўрнимда турдим,
Фақат шунга етди ожиз журъатим.
Метро елар эди, метро шошарди,
Энди менга йўқдир вақтнинг қизиғи.
Яна бош кўтарди кўмилган дардим,
Армонлар ичида яшаш ёзиғим.
Эсга тушармикан оразинг ёди?
Бу тумонат аро паришон турдим….
Метрода, чароғон вагон ичида.
Бугун эрта тонгда бир қизни кўрдим
Асадулла Жўраев
👉@BahodirAbdurazzoq
#daydilar_sultoni
23-24
-Яхши, қизинг менинг қўлимда. Яхши кўрган ўйнашларимни ўлдирганинг учун офатижон қизингни ўзимга олиб қолишим мумкин эди, аммо, бундай қилмайман. Менга жуҳуд қизингдан кўра чечен жангчиси қадрлироқ. Алибей соғ-омон қайтиши биланоқ қизингни қайтараман.
https://telegra.ph/Dajdilar-sultoni-02-10
👉@BahodirAbdurazzoq
Россиянинг “Культура” телеканалида эфирга узатилган Фёлка Толстая муаллифлигидаги “Наблюдатель” кўрсатуви бу сафар Алишер Навоий ижодига бағишланди.
Унда қатнашган шарқшунос, тарих фанлари номзоди, доцент Дарья Жигульская Алишер Навойининг “Келмади” радифли ғазалини ўқиб берди.
Кўрсатувни телеканалнинг Youtube саҳифасида батафсил кўришингиз мумкин.
Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
Истаганлар, бизни саҳрои балода истангиз,
Водийи ҳижрон ила дашти фанода истангиз.
Вомиқу, Фарҳоду Мажнундеклар ул водий аро
Бўлсалар пайдо, мени ҳам ул арода истангиз.
Юз аларнинг ишқича дарду, балоу ғуссага
Толиб ол бошига қолган можарода истангиз.
Эйки, истарсиз саводул важҳ фиддорайндин,
Бохабар бўлмоқ мени юзи қарода истангиз.
Кўнглум ул зулф ичрадур, зинҳор ишқим шарҳини
Истаманг мен телбада, ул мубталода истангиз.
Нуқта янглиғким, вафо узра қилур котиб рақам,
Ишқ ўтининг доғини аҳли вафода истангиз.
Оғзи шавқидин Навоий итти, они истар эл
Ё адам даштида, ё мулки фанода истангиз.
Алишер Навоий
t.me/BahodirAbdurazzoq
* * *
ҲАМОН ЯШАМОҚДА МАСЛАКФУРУШЛАР,
Вужудларни енгди ҳирслар лашкари.
Бир вақт ёв олдида ёниб туришлар,
Жасур ҳислар кетди
дилдан тарқалиб.
Юрак, адо бўлдинг ҳамоқатлардан!
Қилдай ишончга ҳам урдилар болта.
Зобитлар тўрт томон бўлиниб кетди
Мирзолар, «ев-ов»лар, «ивич»лар ҳолда.
Ҳатто оломоннинг шашти пасайди,
Катта кўчаларда қилмас намойиш.
Барча эл-у юртлар иноқ яшайди,
Қўлни қўлга бериб,
яшар осойиш.
Қандайдир сафарга ҳозирлик кўрар,
Жаҳон урушида қон тўккан чоллар.
Тўнкарилган фалак чархпаррагида
чопилиб кетмоқда бақувват толлар…
Энди яшайверинг беғам, беташвиш,
Саҳарлаб югуринг наҳорлик ошга.
Энди қўлингиздан келмайди ҳеч иш,
Шеър ёзиб, папирос чекишдан бошқа!
Рахмиддин АБРАЕВ
@BahodirAbdurazzoq
НАВОИЙ ВА "ЭМОЖИ"
(580 йиллик тўй муносабати билан аччиқ сўз (ошга қалампир ҳам керак-ку...))
Туйғулар--ла бўлсанг юзма-юз,
Топилгайми бунинг иложи?!
Кунда ўлар миллионта сўз,
Кунда пайдо ўнта "эможи"*.
Эрмак бўлди ишқ деган савдо:
Бу кун титроқ, байту ғазал хор.
Бир "юракча" йўлланади ё
"Копироват-вставить" - изҳор.
Ажаб бозор - бу мобиль бозор,
Ҳисларингни ерга кўмайлик.
Кулги, ғазаб, ҳайрат... не даркор,
Жаззасидир битта "смайлик"...
"Онлайин"да жам "талаб-таклиф",
"Жонлайин"дан ариб борар тафт.
Бўса учун тайёр лаб шакли,
Қарсакларми - бор қўшалоқ кафт.
Ҳар ён Суврат турар қад кериб,
Тополмайсан биронта Сийрат.
Ким танирди: сен ҳам бер фириб,
"Эл қатори" ур, йиқит, қийрат...
Севги, дўстлик, ҳамкорлик, бизнес,
Учрашув, тўй, мажлис... - "онлайин".
Бул ўргимчак тўрларини кес,
Еб бўлмасдан бизни хомлайин.
Таваллуд кун, айём... телефон -
"Тинг-тинг" этар, қара - SMS.
Самимий СЎЗ тополмай дил қон,
"Гиф"чаларга қурбон ҳисимиз...
Эй Навоий, бу шўр манглайга
Муносиб бир ворис битмади.
Бул ғариблар тили - танглайда,
"Ғурбатда... "дан нари ўтмади.
Тилимиздан кетди файз ариб,
Ташбеҳлар ҳайф "опашка"ларга.
Бир суякдай "гуҳари шариф"
Ирғитилди "собачка"ларга.
Аё Бобур, бу "юз қаролиғ",
Ҳар ким ясар ўзича имло.
Алифбомиз бағри яролиғ,
"Хатти Net"га кун қолдими ё?
Ай, Жулқунбой, Отабегингга
Ёздирмагин беҳуда хатлар.
Бир ҳарф битмас бу кун текинга
"Тупроқбиби" бўлган авлодлар.
Бир Сўз билан яралган олам,
Сўз-ла азиз эрур бандаси.
Огоҳ бўлгин, виртуал одам,
"Эможи"лар - тил кушандаси.
Фарёдига бир зум қулоқ бер,
Юрагимни бир сас бурғулар.
Айюҳаннос,
"101"ни тер,
Ёнаяпти...
Сўз
ва Туйғулар...
©️ Нуриддин Эгамов.
07.02.2021
________________
* "эможи" - электрон хабарлар ва веб-саҳифаларда қўлланиладиган идеограммалар, белги ва тимсоллар, турли ҳолатларни ифодаловчи шакл ва суратчалар.
@BahodirAbdurazzoq
4 ёшидан китоб ўқишни бошлаган Муҳаммадали, 5 ёшида 1-синфга қадам қўяди. У университетга ўқишга кирганда эса эндигина 15 ёшда эди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, халқаро молия ва инвестициялар кафедрасида маъруза ўқиётган қаҳрамонимиз, бизнес бўйича ҳам турли соҳа вакиллари орасида ўтказаётган тренинглари орқали анчагина танилиб улгурган.
https://m.facebook.com/groups/badiiy/permalink/3739894889412256/
БУРЧ
Кутиш учун қурилган бекат,
Келиши кутилган автобус.
Босилиши керак бўлган йўл,
Борилиши керак бўлган иш.
Боши шишиб кетган компютер,
Тиконлари чиқиб қолган гул.
Апил-тапил тушлик ва қаҳва,
Ҳилвироғи чиққан майда пул.
Мускулдор атлантдан ўриндиқ,
Бир кўзли девдай дераза.
Турнақатор навбатда турар
илонизи каби имзолар…
Ўтиши қийин бўлган вақт,
Ҳомиладор аёлдай соат.
Ҳаддан зиёд торайган дунё,
Амазоника илонидай бўйинбоғ…
Мўйсафиднинг сабридай бардош,
Бир амаллаб ўтган оғир кун.
Уйда кутиб турган ёлғизлик…
Иштаҳасиз кечки нонушта…
Силаниши керак бўлган соч…
Ўпиш учун жуфтланган лаблар…
Айтилиши шарт бўлган чин сўз…
Кўзлар эшигидан кирган зўр уйқу.
Кечиб ўтиш учун бир кеча,
Ўзгаришга муҳтож бир олам.
Кўриш учун ҳозирланган туш,
УЙҒОНИШИ КУТИЛАЁТГАН ОДАМ…
Раҳмиддин АБРАЕВ
@BahodirAbdurazzoq
Ўргилай, куйдирса ҳам, кулдирса ҳам,
Ёки жон бахш этса ҳам, ўлдирса ҳам...
✍ Чустий
🎤 Дилнура Қодиржонова
@BahodirAbdurazzoq
АЛДОВ
Масалан мен «бахт» дея туриб,
Бахтсизликни назарда тутдим.
«Томонингиз ҳақ» дея туриб,
Ҳақсизликни назарда тутдим.
Сиз «тўғри» деб танлаган йўлда,
Оёқ тираб турибман, ўжар.
Чунки мени сизлардек, қўллаб,
Бағрига босмади бу кўча.
Кузатаркан, қайтар ҳансираб,
Ўзига-да қараркан обдон –
Фикр қилар: «Муздай қасрда,
Ёлғиз қолдим — демак Озодман!»
Рахмиддин Абраев