ОРЗУНИНГ ПОЁНИ
Эркинликни қилганди орзу,
Умр бўйи тутган йўли Ҳақ.
Эътиқодга содиқ эди у,
Беш бармоқдай бирлашмади халқ.
Куни битгач елкага олар,
Бошланаркан сўнгги сафари.
Халқ устида ҳилпираб борар,
Озод Ватан байроғи каби.
Раҳмиддин АБРАЕВ
/channel/Abrayev_sahifasi
🎶 @YULDUZ_USMONOVA
SOG’INTIRIB YASHAGIM KELAR
#orginal #audio #albom 2000
@BahodirAbdurazzoq
Ш У Н Д А Й О Н А Л А Р Б Ў Л Г А Н
1915 йил. Чаноққалъа.
Устегман Фарруқбей Чаноққалъа жабҳасига янги келган аскарларни кўздан кечириб, қабул қилмоқда. Бу сафар келган аскарларнинг кўпи ҳали бола ёшдаги аскарлар эди. Ўн беш ёш атрофидаги болалар.
Фарруқбей аскарларни кўздан кечирар экан, сочининг ўртаси сариққа бўялган бир йигитча унинг эътиборини тортди. Уни ёнига чақирди.
– Исминг нима?
– Али, командирим. – Ийманиб жавоб берди йигитча.
– Қаерликсан?
– Тўқатликман. Тўқатнинг Зира қишлоғиданман.
– Яхши. Ўғлим, бошингдаги нима? Нега сочинг сариққа бўялган?
– Жабҳага келишимдан олдин онам сочимга хина суриб қўйдилар, командирим. Негалигини билмайман.
– Майли, борақол, хинали Али, – деди Фарруқбей жилмайиб.
Шу кундан бошлаб Алининг исми атрофга "Хинали Али" бўлиб ёйилди. Теварагидаги дўстлари уни Хинали Али дебгина қолмасдилар. Унинг сочидаги хина улар учун доимий гап-сўзларга мавзу бўлди. Ҳар ким унинг ёнидан ўтганда, сочидаги хина ҳақида бир нарса демай кетмасди.
Хинали Али қисқа бир вақтда ўзининг ёқимли ва жасур ҳаракатлари билан ўртоқларининг ҳурматига эришди.
Бир куни ота-онасига мактуб ёзмоқчи бўлди. Али ўқиш ёзишни билмасди. Шунинг учун у айтиб турди, ўртоқларидан бири ёзди.
"Севикли онагинам, отагинам! Қўлларингиздан ўпаман. Мен бу ерда жуда яхши юрибман. Мендан хавотир олманг...", деб бошлади мактубини. Синглисини ва ўзидан кейинги укасининг аҳволини сўради. Бу ердаги инсонлар уни қаттиқ ҳурмат қилишларини ёздирди. Бир қанча сўзларни ёзгандан сўнг, кўнглидаги бир гапни мактубнинг охирига қўшиб қўйди:
"Онажоним! Сиз келаётганимда, сочимга хина суртиб қўйгандингиз. Бу ердаги қўмондонларим ва ўртоқларим шу сочимдаги хинани гапираверишади, устимдан кулишади. Ким кўрса, шу хинадан гап бошлайди... Сиздан илтимос, укам жабҳага кетаётганида унга бу ишингизни қилманг. Уни ҳам гапириб юришмасин.... Онажоним. Қўлларингиздан ўпаман", дея мактубини битирди.
Гелибўлуда жанглар авжига чиқди. Инглизлар урушда ғалаба қозониш учун бор кучлари билан жанг қилишар эди. Жанг майдонида аскарларимиз биттадан, кейин бештадан, ўнтадан шаҳид бўлар эдилар. Ёрдам кучлари ҳам келиши камайди. Аскарларнинг сони кундан-кун озайиб борар эди. Гелибўлу қўлдан кетай деб қолган эди. Алининг командири чорасиз аҳволда қолди. Фарруқбей иложи борича, жанг майдонига болаларни юбормасликка ҳаракат қилар эди. Аскар йигитчалар, командирдан ўзларини жабҳага юборишини қистай бошладилар. Таҳлика юздан юз эди...
Болалар жангга бориш талабларини қайтараверганларидан сўнг, қўмондон аскарларни оташ майдонига юборишга мажбур бўлди. Йигитчалар ўлим аниқ бўлган жанг майдонига ошиқар эдилар...
Ўша куни, натижаси – ўлимлиги аниқ бўлган жабҳага кўнгилли бўлиб, Али билан бирга кетган аскарлардан бир донаси ҳам қайтмади... Ҳаммалари шаҳид бўлдилар...
Бу ҳодисадан кўп ўтмай, Хинали Алига ота-онасидан хат келди. Унинг ўрнига командир олди хатни. Овозини баланд қилиб мактубни ўқий бошлади. Шаҳид бўлмасидан сал аввал Алининг ёзган мактубига отаси жавоб ёзган эди:
"Ўғлим! Алийим! Қалайсан? Яхшимисан? Кўзларингдан ўпаман. Саломларимни йўллайман сенга...
Али! Ҳўкизни сотдим. Унинг ярим пулини сенга жўнатяпман. Қолган ярмини яқинда урушга борадиган укангга берамиз. Ҳозир далани ҳўкизнинг ўрнига ўзим ҳайдаяпман. Унчалик чарчаётганим йўқ. Сен бизни ўйлама!..."
Ота уйдагилардан, қариндошлардан хабар ёзганидан сўнг, "онангни сенга айтадиган гапи бор экан", дея сўзни Алининг онасига қолдирди. Мактубнинг бундан буёғи Хинали Алининг онасининг тилидан ёзилган эди. Онаси шундай дерди:
"Ўғлим, Алийгинам! Мактубингда дўстларинг бошингдаги хинани кўп гап-сўз қилишганини ёзибсан. "Укамга бу ишни қилманг", дебсан. Укангга ҳам шу ишни қилдим. Сен ташвишланма. Командирларингга ва ўртоқларингга айт, сени устингдан гап қилишмасин.
Улар билиб қўйишсин. Бизнинг тарафларда уч нарса учун хина сурилади.
Келин бўлаётган қизга. "Кетсин, оиласига, болаларига қурбон бўлсин" дея...
Қурбонлик қилинадиган қўчқорга. "Кетсин. Аллоҳга қурбон бўлсин" дея...
Baxtiyor Rahmonov do'stimning ijodi va uning dunyosini juda hurmat qilaman. Ko'p kitob o'qiydi. She'rga munosabati, talabi bo'lak. Matnda o'zini hayratlantirgan fikr topmasa, unga kuy yozmaydi.
Bir paytlar qalbim og'riqlarini qoralab qo'ygandim. U ohangga solinib, Baxtiyorning ijodiy bo'stonidan joy olibdi. Rahmat! Xursandman! Ijodingizga barakamollik tilayman!
"O'zgarish" deb nom qo'ygan she'r "Dunyoning ishlari" nomli qo'shiqqa aylangan.
Ijodkorning rasmiy sahifasi:
👉@RakursUz
#yangi_tarjima
Сергей Донатович Довлатов 1941 йилда Ленинградда туғилган. У машҳур шоир, Нобель мукофоти совриндори Иосиф Бродскийнинг ҳамкасб дўсти бўлган.1970 йилларда улар бирин-кетин СССРдан АҚШга ҳижрат қилишади. Сергей Довлатовнинг асарлари шундан кейингина чоп этила бошлайди. Унинг “Чемодан”, “Бизникилар”, “Филиал”, “Учрашдилар” каби ўнга яқин қиссалари жаҳоннинг кўп тилларида миллионлаб нусхаларда чоп этилган.
Сергей Довлатов 1990 йилда Нью-Йоркда кутилмаганда юрак хуружидан вафот этади.
Сергей Довлатовнинг Ўзбекистондаги биринчи таржимони Ўзбекистон Қаҳрамони устоз Озод Шарафиддинов бўладилар. У кишир “Чемодан” қиссасини тўлалигича ва “Бизникилар” қиссасидан “Акам” бобини таржима қилиб, ўзлари муҳаррирлик қилган “Жаҳон адабиёти” журналида чоп этганлар.
Мен эса устоз руҳларига тиловат қилган ҳолда иккинчи бўлиб Довлатов асарини таржима қилишга журъат қилдим. Хато ва камчиликларим учун узримни қабул қилинг.
Камоли эҳтиром ила Баҳодир Абдураззоқ.
👉@BahodirAbdurazzoq
Qo‘rqma! Bu kitob men, siz, ular umuman hammamiz haqimizda.
Uni mutolaa qilishdan qo‘rqmang, o‘zingizni topishdan qo‘rqmang. Bilimga intilmasdan va nom-nishonsiz yo‘q bo‘lib ketishdan qo‘rqing... Biz keng koinotda kichik bir zarramiz, ammo har birimiz shu kichik zarrani yorib chiqa olishga qodirmiz! Asosiysi qo‘rqmang!
Muallifning maqsadi ham shu kitobdan o‘zimizni topish va uyg‘otish, millat uchun yashay boshlashga chorlashdir.
27-fevral kuni soat 15:00 Yoshlar ijod saroyida yosh ijodkor Javlon Jovliyevning "Qo‘rqma" kitobining eksklyuziv taqdimoti bo‘lib o‘tadi.
Barcha kitobxon do'stlarimizni va o‘zini topish istagida bo‘lganlarni taklif qilamiz.
📎Ro'yxatdan o'tish
#gulnor
Гулнор.(роман)
Аҳмет Бижан Эржиласун.
6
Стаканларга чой солиниб, машҳур озорий тақарламаси эшитилди:
Чойин бири кайкайди,
Икиси сана фойдайди,
Учи басди,
Дўрти чоҳди.
Чиқтин беша,
Ўн-ўн беша
Чой нади, сой неди?
https://telegra.ph/Gulnor-02-22-2
@BahodirAbdurazzoq
#gulnor
Гулнор.(роман)
Аҳмет Бижан Эржиласун.
5
Сўнгги муҳим воқеа турклар озорийларнинг даъватини қабул қилишгани эди. Ўрхон Нодийнинг ўзбек маъмурларидан олган хабарига кўра, озорий олимлари КГБ агентлари эди.
https://telegra.ph/Gulnor-02-22
@BahodirAbdurazzoq
#maxfiya
Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ.
11-қисм.
Бироқ, у оёққа турганида энди “ширин болакай” эмас, балки ҳақиқий гангстер обрўсига эга бўлиб улгурганди. Ва унга янги лақаб - Lucky (Лаки, яъни Омадли) берилади.
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Mafiya-saltanati-yohud-Mahfiya-02-22
#gulnor
Гулнор.(роман)
Аҳмет Бижан Эржиласун.
4
–Сиз ҳақлисиз, — деди Шариф Жамол, — 1941 йилда Ўзбекистон Навоийнинг 500 йиллигини нишонлади. У зулмат замонда бизникилар Туркияга мурожаат қилиб, Навоий асарларининг фотонусхасини сўраганлари маълум.
https://telegra.ph/Gulnor-02-21-2
@BahodirAbdurazzoq
#maxfiya
Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ
10-қисм.
1939 йил 17 ноябрда озодликка чиққан Капоне Флоридадаги ҳашаматли вилласида истиқомат қила бошлайди. Кун кундан касаллик уни енгиб борар, охир оқибат мияга ёпишган касаллик уни ярим телбага айлантириб қўйганди. Ҳали элликка ҳам кирмаган Капоне саксон яшар чолга ўхшаб қолганди.
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Mafiya-saltanati-yohud-Mahfiya-02-21
#gulnor
Гулнор.(роман)
Аҳмет Бижан Эржиласун.
2
Ўрхон Нодий “ленин” сўзига махсус урғу бериб сўйлар, гўё “йиллардир ленинни сўкдингиз, энди унинг пойига бир бош эгиб туринг-чи, кўрайлик”, деяётгандай эди.
https://telegra.ph/Gulnor-02-20
@BahodirAbdurazzoq
Кениялик югурувчи Абел Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.
Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.
"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.
"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.
"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".
"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.
"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ."
Иван Фернандез бизга ҳаётнинг муҳим сабоқларидан бирини ўргатди -- ҳеч қайси ғалаба ҳалолликдан устун бўла олмайди. Бошқаларнинг ожиз томонларидан фойдаланадиганлар кўпайиб бораётган бу замонда, бундай ҳаётий ҳикояларнинг аҳамияти янада ошади.
© Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири
@allaevuzb
Аскарликка кетаётган йигитларга. "Кетсин... Ватанга қурбон бўлсин" дея... Кўзларингдан ўпаман. Салом айтаман... Аллоҳга омонат бў
л!..."
Алининг мактубини қайта-қайта ўқир эканлар, Гелибўлуда қўмондонлар ҳам, аскарлар ҳам ҳайқира-ҳайқира йиғлар эдилар.
Шундай!
Бу Ватан бизга неча-неча Хинали Алиларнинг ҳадясидир.
Аждодимиз ва Ватанимиз қийматини идрок этасиз, деган тилаклар ила....
Шоолим Шомансуров таржимаси.
26.06.2019й.
ДИҚҚАТ!!!
ЭЙ, ХАЛҚ!
Буюк шоир Рауф Парфи Ўзтуркка ҳайкал ўрнатилмоқда! Ҳайкални эса давлат эмас, кўнгиллилар ўрнатмоқчи! Зеро, шоир тириклигида ҳам давлат билан ҳеч қачон “олди-берди” қилмаган, ҳатто уйсиз яшаган зотдир.
Биз шу вақтгача халқ ўзи пул йиғиб бир ўзбек шоирига ҳайкал қўйганлигини эслолмаймиз. Шу маънода бу ажойиб машваратдир.
Ҳисоблаб чиқилди ҳайкалга 13 минг доллар харажат кетади. Мамлакатдаги бизга ўхшаган ғарибларга 100 минг сўмдан "солиқ" солинди, муҳожиротдаги дўстларга эса ҳар ҳолда уларни бойвачча “гумон” қилиб – “ёмон” давлатнинг пулидан 100 доллардан "солиқ" солинди!
Пул ўтказувчилар учун:
Бу Германиядаги ҳисоб рақами: DE20 3002 0900 3910 0610 82
Мана бу эса Ўзбекистондаги кўмакчиларимиз учун Uzcard ҳисоб рақами: 8600130635607585
Xatamov Jonibek Azamatovich номида
ЁН ДАФТАРДАГИ ҚАЙДЛАР.
Сергей Довлатов
Собиқ учувчи Веселов авиация ҳақида ҳаяжон билан сўзларди:
— Самолет булутлар орасини ёриб тепага кўтарилади. Шунда бирдан зич учиб келаётган қушлар галаси пайдо бўлади... Улар тасира-тусур самолётга келиб урилади ва... Самолёт қулайди... Одамлар ҳалок бўлади... Қушлар моторни синдиришади... Самолёт қулайди... Одамлар ўлади...
Унинг рўпарасида шоир Евгений Рейн ўтирарди.
— Самолет қулайди, — давом этади Веселов, — одамлар ҳалок бўлади...
— Қушларчи? Қушлар тирик қоларканми?!— Рейн ижирғанганча қичқириб юборади.
👉@BahodirAbdurazzoq
#maxfiya
Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ.
Сўнги қисм.
Бу танишув сезиларли даражада Америка Қўшма Штатлари мафиясининг бой тарихининг кейинги саҳифаларига таъсир ўтказади.
👉@BahodirAbdurazzoq
https://telegra.ph/Mafiya-saltanati-yohud-Mahfiya-02-24-2
#maxfiya
Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ.
13-қисм.
“Омадли қиморбоз деган тушунча йўқ. Ғолиб ва мағлуб бор. Ғолиблар бу ўйинни назорат қилувчилардир. Улар нима қилаётганларини яхши биладиган профессионаллардир. Қолганлар шунчаки бўш-баёв қурбонлардир. Ҳар доим дўстларимга, оила аъзоларимга ва мени тинглашга тайёр бўлган хоҳлаган кишига берадиган маслаҳатим: агар ютқазишни ёмон кўрадиган бўлсангиз, ҳеч қачон ошиқ, карта, рулетка ўйнаманг. Тасодифий ютуққа умид қилиш бу очкўзлик ва хасислик белгиси. Ҳар доим ютадиган одам бу боссдир. Кўчада исқирт карталарда, арзимаган ганак тикиб ўйналадиган қимордан тортиб, миллионлар ўйналадиган казиноларда ҳам фақат хўжайингина ягона ғолиб бўлиб қолаверади”.
https://telegra.ph/Mafiya-saltanati-yohud-Mahfiya-02-24
👉@BahodirAbdurazzoq
Баҳодир АБДУРАЗЗОҚ
***
Сендан қўшиқ қолди менга дилбарим,
Фарёд айлаганда етмаган нолам.
Қалбда олов қолди, куяр лабларим,
Кўксимни куйдирган қўшиғим –алам,
Мендан нима қолди сенга, азизам?!
Сендан тушлар қолди, бетизгин хаёл,
Тундан висолингни сўргувчи хорман.
Ғамларни опичлаб ухлаган ҳилол,
Сендан менга қолган энг катта армон
Мендан нима қолди сенга, азизам?!
Сендан эртак қолди, минг йил сўзласам,
Минг битта ярамни тилар афсона,
Дардинг юрагимга минг бор гизласам,
Минг битта оҳ бўлиб учар осмона,
Мендан нима қолди сенга, азизам?!
Сендан соғинч қолди –маҳзунгина бахт,
Нурли ошёнларга етаклагувчи.
Ҳижрон доғи сим-сим ўртаётган вақт,
Маъсум хаёл билан қучоқлагувчи,
Мендан нима қолди сенга, азизам?!
Сендан шоир қолди, мажнуннамо дил,
Тунлар ёдинг билан куйлагувчи байт.
Мен сенга айландим, телбаваш кўнгил,
Сен мен бўлолдингми, мен йиғлаган пайт?
Мендан нима қолди сенга, азизам?!
Азиз шеърсеварлар. Мақсадимиз бронза ҳайкал учун пул тўплаш. Мен шу пайтгача халқ ўзи пул йиғиб ўзбек шоирига ҳайкал қўйилганлигини эслолмайман. DE20 3002 0900 3910 0610 82 Бу Германиядаги ҳисоб рақами
Читать полностью…#maxfiya
Мафия салтанати ёхуд, "Махфия".
Баҳодир Абдураззоқ.
12-қисм.
Томас Дьюи ҳақиқатан ҳам босслар боссига қарши кўрсатма беришга журъати етадиган эркакни топа олмади, бироқ, шундай аёллар топилди. Шунда ҳам бир нечта эмас, нақ олтмиш саккизта! Лучанонинг ўзини ҳузурлантирган, бири-биридан гўзал, узун оёқли малласоч хонимлар... Сальваторе аёллар қалбини забт этишда устаси фаранг ҳисобланса, уларнинг феълидаги биттагина нуқта – қасоскорликни эътиборга олмай хато қилганди.
https://telegra.ph/Mafiya-saltanati-yohud-Mahfiya-02-22-2
👉@BahodirAbdurazzoq
...Туркий бўлмаган саркардалар бир фикрда иттифоқ қилишади – мамлуклар худонинг балоси! Бу ёввойи ва бузғунчи куч қаршисида замонанинг қудратли қўшинлари, зирҳли суворийлар оёқларига титроқ киради. “Мамлук” сўзидан юракларга ғулу тушади.
Жалолиддин ва унинг мамлукларига қарши ташланган ҳожибнинг амирлари таваккал қилишиб, ўзларини Яратганнинг ҳимоясига топширишганди. Улар минг кишилик черик юз нафар мамлукка юзлашаётганини хаёлларига ҳам келтиришмасди...
Ниҳоят, ҳар икки томон аралашиб кетди. Аниқроқ айтилса, бир томон қарама-қарши томонни қиришга тушди. Бу мамлук деганининг савашларда, қайноқ издаҳомларда қўл-оёғи ечилар, ҳарбни санъат даражасига олиб чиқарди. Унинг кўзига қаршисидан чиққанларнинг адади ҳам кўринмасди. Бу ўша Чингизхоннинг машҳур жазо қўшини – кешик тан берган мамлуклар эди...
Черик қирилаётганини кузатиб туришга ҳожибнинг асаблари дош бермади. Ихтиёрида яна бир-икки бўлк бўлишига қарамай лашкарини ортга қайтаришни буюрди. Бурғулар кетма-кет чалинди – ҳожиб енгилганини тан олди. Унинг чериги савашдан қочди. Ҳожиб лашкарни ҳам кутмай, хос навкарлари ҳамроҳлигида Кирмонга юзланди. Ортига қарай-қарай отига қамчи босди.
"СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ"
Иккинчи китоб.
@baxtiyor1980
#gulnor
Гулнор.(роман)
Аҳмет Бижан Эржиласун.
3
Аслида, Ўғуз билан ёлғиз қолмагани учун Гулнорнинг юраги сиқилганди. Уни гапиртириши керак эди, вазифаси шу эди. Аммо Ўғуз бу оқшом ҳеч гапирмади…
https://telegra.ph/Gulnor-02-21
@BahodirAbdurazzoq
Эрк…
Баҳодир Абдурразоқ.
Умид Абдуҳакимов, ўқиган.
Ва лаънатлар бўлсин шу кунга
Мен одамга айланиб қолдим.
👉@BahodirAbdurazzoq