🏦 Туронбанкнинг кўчма мобил офиси аҳолига хизмат кўрсатмоқда — фото
Айни кунларда кўчма мобил офис Тошкент шаҳридаги "Alfraganus" университети ҳудудида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Хусусан, мазкур мобил офис орқали талабалар таълим кредитларини расмийлаштиришмоқда.
@bankers_uz_live
❗️Долларнинг расмий курси янги рекордни қайд этди
Бугун биржада АҚШ долларнинг сўмга нисбатан курси 12 754,83 сўмга кўтарилди ва янги рекордни қайд этди. Доллар йил бошидан бери жами 401,97 сўмга ёки 3,25 фоизга қимматлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1753
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Трастбанкда факторинг мавзусида ўқув семинари ташкил этилди
"Трастбанк" хусусий акциядорлик банкида “Факторинг афзалликлари ва ишлаш механизмлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда ТДИУ кафедра мудири, профессор Зафар Умаров иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1751
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 UZCARD FORUM 2023 қандай ўтганди?
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил октябрь ойида иккинчи UZCARD FORUM бўлиб ўтади. Bankers.uz тадбир ўтган йили қандай ўтганлиги ҳақидаги маълумотларни, ҳамда форумнинг асосий лаҳзаларини бир материалда тўплади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1734
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Микрокредитбанк 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берди
20 сентябрь куни "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда банк бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1746
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 “Ўзмиллийбанк” АЖ IBM компанияси билан ҳамкорлик келишувини имзолади
"ICTWEEK UZBEKISTAN" тадбири доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ ва IBM компанияси ўртасида ҳамкорлик Келишуви (Меморандум) имзоланди. Келишув доирасида IBM компанияси сунъий интеллект технологияларини қуриш ва жорий этиш бўйича мавжуд илғор тажрибани банк экспертизаси билан интеграция қилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1745
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Самарқандда Марказий Осиё микромолия саммити ўз ишини бошлади
2024 йилнинг 19-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтаётган тадбирда 200 нафардан зиёд иштирокчилар, хусусан, минтақа давлатлари марказий банклари, етакчи молия институтлари, микромолия ташкилотлари вакиллари, дастурий таъминот ва финтех компаниялари раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1736
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 AloqaBank “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” доирасида Visa Infinite картасини тақдим қилди
Тошкентда бўлиб ўтаётган “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот технологиялари ҳафталиги доирасида AloqaBank ўзининг бир нечта янги маҳсулотлари қаторида, мижозлар учун қулайлик ва премиал имкониятларни тақдим этувчи Visa Infinite картаси тақдимотини ўтказди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1733
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💰 Humans экотизими Humans Pay бренди остида барча тўлов ва ўтказма хизматларини бирлаштирди
Бу 2022 йилда “Maroqand” МЧЖ тўлов ташкилотининг сотиб олиниши (UPay савдо белгиси) ва барча хизматларнинг ягона платформага интеграциялашуви туфайли мумкин бўлди. Натижада, Humans экотизимидаги финтех-сервислар сезиларли ўсишни кўрсатди:
👥 2024 йилнинг биринчи ярмида Humans Pay мижозлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45%га ошди.
📊 2024 йилнинг биринчи 6 ойида Humans Pay даромади доллар кўринишида $5 миллион доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 65%га кўп.
📈 2024 йилнинг биринчи ярмида амалиётлар айланмаси 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 85%га ошди.
📊 Битимлар сони ҳам изчил ўсишни кўрсатмоқда – 2024 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 60 миллиондан ортиқ транзакцияни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21%га кўп.
"Биз Humans экотизимининг қулай хизматлари бозорни тобора кўпроқ забт этаётганини кўрмоқдамиз. Мижозларимиз базаси, хизматлар айланмаси ва унинг капиталлашуви ортиб бормоқда – бу кўрсаткичларнинг барчаси мамлакатда нақд пулсиз тўловларни оммалаштириш ва молиявий саводхонликни оширишда Humans'нинг ўрни муҳимлигини тасдиқлайди", — деди Humans Group бош директори ва асосчиси Владимир Добрынин.
❗️23 сентябрдан ипотека кредитларига субсидия олиш учун аризалар қабул қилиш бошланади
Ипотека кредитлари учун субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрлари бўйича аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йил 23 сентябр куни соат 09:00 да бошланади. Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1726
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Шахло Ибрагимова Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
2022 йил декабрь ойидан Туронбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шахло Алимбаевна Ибрагимова "Микрокредитбанк" АТБ бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Ш.Ибрагимова фаолияти давомида Ўзтадбиркорбанк, ТДИУ, Президент девони, Олий Мажлис тизими, Марказий сайлов комиссияси, шунингдек, Туронбанкда турли лавозимларда ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1725
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Марказий банк август ойида иккита банкка жарима санкцияси қўллади
Марказий банк август ойида 2 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўллади. Шунингдек, МБ кўрсатмаларига ва пруденциал меъёрларга риоя қилмаганлиги ва бошқа сабаблар туфайли 27 та банк огоҳлантирилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1722
Telegram | Facebook | Instagram
❗️Марказий банк бошқаруви 2024 йил 12 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Telegram | Facebook | Instagram
🏦 Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги "Бизнинг ипотека" маҳсулотини жорий қилмоқда
"Асакабанк" АЖ ҳамда "BI Group" қурилиш компанияси ўртасида ишга туширилаётган янги "Бизнинг ипотека" номли кредит маҳсулоти ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1719
Telegram | Facebook | Instagram
Отабек Бакиров: Даромад ўсиши таълимга боғлиқ
"+1" подкастнинг мазкур сонида иқтисодчи Отабек Бакиров фаровонлик ва таълим ўртасидаги боғлиқлик, аҳоли даромадлари ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, даромад ва харажатларни самарали бошқариш ҳақида долзарб ва барча учун зарурий маълумотлар билан ўртоқлашди.
Подкастни кўриш: https://youtu.be/lc9bYd9oyoM?si=g5vcKdZJbf5xQ5TJ
🏦 Марказий банк раиси ўринбосари Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди
2019 йилдан Марказий банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бобир Юлдашович Абубакиров Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1755
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Уй-жой сотиб олиш бўйича банклар кафолатига асосланган эскроу тизими жорий қилинади
Бунда қурувчи уйларни сотиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, банкка топширади. Натижада, қурилиш тугалланмаган тақдирда, харидорлар пулидан айрилиб қолмайди, шунингдек улар фирибгар қурувчилар қурбонига айланишининг олди олинади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1752
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Garant bank янги "Кунлик" онлайн омонатини ишга туширди
Мазкур омонат асосий афзаллиги — унга ҳисобланган фоизларни ҳар куни ўтказиб берилиши ва уларни сарфлаш имкони борлигидир. Омонатга йиллик 23 фоиз, у муддатидан аввал (150 кунгача) ёпилганда, йиллик 20 фоизлик даромад ҳисобланади. Омонатни Garant bank мобил иловасида очиш мумкин (ҳозирча фақат Android тизими фойдаланувчилари учун).
Батафсил: https://bankers.uz/news/1750
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Дунё бўйлаб тўловлар ва пулни тезкор қайтариш: Octobank эквайринги бизнесга қандай ёрдам бермоқда
Octobank ҳал қилишга ёрдам берадиган мураккаб кейслар тўғрисида — "Buchet" гул маркетплейси менежери Асадбек Шодиев ҳамда "Globbing" хориждан товарларни харид қилиш хизмати директори Хуршид Садулоевлар гапириб беришди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1748
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Август ойида муаммоли кредитлар қолдиғи 710 млрд сўмга кўпайди — таҳлил
Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели август ойи давомида 9 трлн сўмга кўпайиб, унинг қолдиғи 509 трлн 676 млрд сўмга етган. Банк тизимида ой давомида муаммоли кредитлар 710 млрд сўмга ортган. Бунга асосан Ипотека банкда NPL'нинг 724 млрд сўмга ортиши сабаб бўлган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1747
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Сирдарёда банкоматдан 177 млн сўм ўғирлаган талабалар 4 йилга қамалди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида икки нафар талаба йигит ва бир нафар вояга етмаган бола тунги вақтда банкоматдан жами 177 млн сўм ўғирлаган вақтда туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Суд 2 нафар талаба йигитга 4 йилдан қамоқ жазоси, вояга етмаган шахсга эса шартли жазо тайинлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1744
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Микрокредитбанк факторинг хизматларини таклиф этмоқда
Микрокредитбанк тадбиркорлар томонидан етказиб берилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматларга тўловлар бўйича факторинг хизматларини таклиф этади. Факторинг нисбатан тезроқ расмийлаштирилиши билан кредитга нисбатан афзал ҳисобланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1735
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банклари ходимларига татбиқ этилмайди — юрист фикри
Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун тижорат банкларидаги хизматчиларга тадбиқ этилмаслиги ҳақида ёзди. Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги учта давлат банки тизимида ишловчи 148 нафар ходим тадбиркорлик билан шуғулланганини ноқонуний деб топганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1732
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ўзмиллийбанк ва AKA Bank ўртасида 100 млн евролик кредит линияси бўйича келишув имзоланди
Германия канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзмиллийбанк ҳамда Германиянинг “AKA Bank” ўртасида 100 млн евролик кредит линиясини жалб қилиш тўғрисида келишув имзоланди. Маблағлар иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1727
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 Октябрь ойида иккинчи UZCARD FORUM бўлиб ўтади
2024 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистонда йилнинг асосий финтех-тадбирларидан бири — UZCARD FORUM бўлиб ўтади. Бу ҳақда компания ижрочи директори Олимжон Зокиров Bankers.uz билан бўлган суҳбатда маълум қилди. Форум "open banking" мавзусида ўтиши режалаштирилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1721
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Самарқандда ОИИБ Бошқарувчилар кенгашининг Марказий Осиёдаги илк йиллик йиғилиши бўлиб ўтади
2024 йил 25-26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг Марказий Осиёдаги биринчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирда онлайн ва офлайн қатнашиш учун ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1723
Telegram | Facebook | Instagram
🏦 InFinBank бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
2023 йил ноябрь ойидан Асакабанкда Молиявий директор лавозимида ишлаб келган Равшанбек Шохрухбекович Кадиров "Invest Finance Bank" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Р.Кадиров фаолияти давомида "Ўзавтосаноат-лизинг" МЧЖ, шунингдек Ҳамкорбанк ва Асакабанкларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1720
Telegram | Facebook | Instagram
💳 UZCARD раҳбарияти вакиллари билан эксклюзив суҳбат
Bankers.uz нашри жорий йилда ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлаётган UZCARD компанияси менежменти вакиллари билан суҳбат уюштирди. Суҳбат давомида компаниянинг тараққиёт йўли, Ўзбекистонда пластик карталар кириб келиши тарихи ва ривожланиш босқичлари, молиявий саводхонлик, HUMO билан рақобат, кибержиноятларнинг асосий сабаблари каби қизиқарли мавзулар ҳақида гаплашилди.
Видеони кўриш: https://youtu.be/MHncoUCpp1o
Telegram | Facebook | Instagram
🏦 Трастбанк экспортер корхоналар учун қулай шартларда кредитлар таклиф этмоқда
Трастбанк тадбиркорларга экспорт фаолиятини кенгайтириш мақсадида, айланма маблағларни тўлдириш учун қулай ва имтиёзли шартларда кредитлар таклиф этмоқда. Кредитлар хорижий валютада, 24 ойгача бўлган муддатга, банк ўз маблағлари ёки "Экспортни рағбатлантириш агентлиги" ресурслари ҳисобидан ажратилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1718
Telegram | Facebook | Instagram
🏦 Ўзмиллийбанк Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро сертификатини қўлга киритди
“Ўзмиллийбанк” АЖнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлиги бўйича аудиторлик текшируви муваффақиятли якунланди. Шу муносабат билан банк бош офиси биносида мазкур мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1717
Telegram | Facebook | Instagram