🏦 “Tenge Bank ва Mastercard Black Edition билан дунёни кашф этинг” акцияси бошланди
"Tenge Bank va Mastercard Black Edition билан дунёни кашф этинг" акцияси шартларига кўра, Mastercard Black Edition картаси эгалари камида 20 долларлик харидни амалга ошириб, Малдив ороллари, Бали ёки Таиландга икки кишилик саёҳат имкониятини ютиб олишлари мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1798
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Онлайн кредит ажратилиши бўйича вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда
Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредитлар ажратиш жараёни ўзгартирилмоқда. Фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш учун жорий қилинаётган янги тартибда нималар назарда тутилгани ҳақида Марказий банкнинг батафсил шарҳи ва қўшимча изоҳлари — Bankers.uz материалида.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1796
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 41 млрд доллардан ошди
Сентябрь ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 млрд 985 млн долларга кўпайиб, янги рекорд — 41 млрд 139 млн долларни қайд этди. Захираларни кўпайишида аввалги ойлардагидек олтин нархларининг ортиши асосий ролни ўйнади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1795
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Хотин-қизларнинг контракт пули тўлаб берилади — Банк-молия академияси
Ижтимоий тармоқларда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида таълим олаётган хотин қизларга контракт пуллари тўлаб берилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ўқув-муассасаси дастлаб вазият бўйича музокара олиб борилаётгани ҳақида, кейинроқ эса контракт пуллари қоплаб берилишини маълум қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1793
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан Hamkorbank'га нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Рақобат қўмитаси банкнинг онлайн микроқарз маҳсулоти реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлигини қайд этган. Бу — Қўмита томонидан реклама қонунчилиги бузилган деб топилган йил мобайнидаги олтинчи ҳолат ҳисобланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1788
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 DAVR BANK қимматбаҳо совғалар ўйинини ўтказмоқда
Банк ташкил топганлигининг 23 йиллиги муносабати билан мижозларни байрамда иштирок этишга ва совғалар ўйинида қатнашишга таклиф этмоқда. Мазкур сана муносабати билан ўтказилаётган ўйинда супер ютуқ сифатида BYD электромобили, шунингдек, IPhone 16 смартфони, ноутбуклар ва бошқа кўплаб совғаларни ютиб олиш мумкин.
Батафсил маълумот учун Davr Mobile 2.0 иловасини юклаб олинг: AppStore | Play Market
Қўшимча маълумот: 1284 рақамида.
🏧 Нақд пул муомаласи бўйича мутахассислар учун янги CashExpert.uz электрон тижорат портали очилди
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда банкнота ва тангаларни қайта ишловчи ускуналар, шунингдек дастурий таъминот воситалари етказиб берувчи BS/2 компанияси ушбу йўналишдаги мутахассислар учун махсус CashExpert.uz интернет-платформасини ишга туширди. Порталда нақд пулларни қайта ишлаш учун талаб юқори бўлган техника моделлари тақдим этилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1783
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзбекистонда Paypal, Apple Pay ва Google Pay фаолияти йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори билан Марказий банк ва бошқа мутасадди ташкилотларга 2024 йил якунига қадар Ўзбекистонда Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay тўлов воситалари фаолиятини йўлга қўйиш топшириғи берилди. Бу учун зарур ҳолларда миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1777
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 HUMO'ни хусусийлаштириш жараёни иккинчи босқичга ўтди
Давактивнинг маълум қилишича, HUMO тўлов тизимини сотиб олиш бўйича талабларга мувофиқ келадиган 6 нафар талабгор хусусийлаштириш жараёнининг навбатдаги босқичига ўтган. Энди ушбу талабгорлар шартномалар орқали тегишли мажбуриятларни олади ва 15 ноябрга қадар нарх бўйича таклифларини беради.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1766
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 “Бизнесни ривожлантириш банкидан чакана хизматлар: қулайлик ва замонавийлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
Бугун, 30 сентябрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда банк раҳбарияти вакиллари, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1769
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Poytaxt bank болалар учун “Card Kids” картасини тақдим этди
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Tashkent City Planetarium мажмуасида Poytaxt bank болалар учун янги – “Card Kids” картаси тақдимотини ўтказди. Мазкур карта болалар учун хавфсиз фойдаланиш имкониятини яратиши билан бир қаторда, ҳамкорларнинг эксклюзив имтиёзларини ҳам ўз ичига олади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1767
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 HUMO'ни сотиб олиш учун жами 8 та компаниядан ариза келиб тушган — Давактив раҳбари
Давактив раҳбари Акмалхон Ортиқов HUMO тўлов тизимини сотиб олиш учун Европа ва Осиёдан жами 8 та сўров тушганини маълум қилган. Spot билан суҳбатида у шунингдек, компаниянинг 60-80 млн долларга баҳоланишини "ҳақиқатга яқин" деб айтган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1764
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Асли ўзбекистонлик бўлган, ЕТТБ тизимида узоқ йиллар ишлаган Камола Маҳмудова вафот этди
Европа Тикланиш ва тараққиёт банки тизимида ишлаган ва банкнинг йирик лойиҳаларига раҳбарлик қилган, асли ўзбекистонлик Камола Маҳмудова Лондон шаҳрида вафот этди. У ўзи чет элда яшаса ҳам, Ўзбекистонда кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширгани билан танилганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1762
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзбекистонда банк тизими ходимларини ўқитишга бўлган эҳтиёж ўрганилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ва Жаҳон банки сайтига жойлаштирилган мазкур тендер учун бошланғич хизмат нархи 900 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Хизмат Банк-молия академияси учун кўрсатилиши белгиланган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1760
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Асакабанк раиси ўринбосари Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди
2020 йилдан Асакабанк бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган Бунёд Бахтиёрович Мамаджанов Тошкентнинг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди. Аввалроқ, МБ раиси ўринбосари Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1758
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ипотека кредити олувчилар сони ўтган йилга нисбатан камайишда давом этмоқда
2024 йил январь-сентябрь ойлари давомида жами 11,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари берилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 490 млрд сўмга ёки 4 фоизга камроқдир. Бундан ташқари, ипотека кредити олувчилар сони 53 минг нафардан 42 минг нафаргача камайди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1797
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🛒 Катта ва баракали харидлар сизни кутмоқда!
Янгиланган Opencard иловаси орқали уйдан туриб, 2 дақиқа ичида 75 миллион сўмгача лимит олиш мумкин!
➖ Бошланғич тўловсиз;
➖ Кенг ҳамкорлар тармоғи;
➖ Тезкор расмийлаштириш.
📲Иловани юклаб олинг:
App Store | Google Play
📞71-200-15-45
Долларнинг расмий курси 12 800 сўмга яқинлашди
Эртадан АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қиймати янги рекорд даража — 12 794,88 сўм этиб белгиланди. Жорий йил бошидан бери сўм долларга нисбатан қарийб 442 сўмга ёки 3,57 фоизга қадрсизланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1794
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Tashkent City'да жойлашган учта банк биноларини сотиб олишга 4 нафар хорижлик талабгор қизиқиш билдирди
“Tashkent City” ҳудудидаги Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкка тегишли янги кўп қаватли бизнес марказларини сотиб олиш бўйича Европа, БАА ва Туркия давлатларидан бўлган 4 нафар талабгордан аризалар келиб тушган. Талабгорлар сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни 2024 йил 25 ноябрга қадар юборишлари лозим.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1789
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦Ipak Yo'li Banki IFC билан 42 миллион АҚШ долларигача миқдорда кредит олиш тўғрисида келишув имзолади
Келишув доирасида ажратилган маблағнинг 25 фоизи аёллар бошқарадиган хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ривожига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1787
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Иссиқкўлдаги учта пансионат Ўзбекистон банкларига берилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистонга ўтказиш бўйича халқаро шартномани тасдиқлади. Улардан учтаси Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Асакабанкка фойдаланиш ҳуқуқи ва инвестиция киритиш шарти билан, ер эса ижара асосида берилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1786
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💰 Humans Companies UPay тўлов хизмати фаолияти чекланишига муносабат билдирди
UPay тўлов хизмати эгаси ҳисобланган "Maroqand" АЖ фаолиятининг олти ойга чекланишига компания муассиси "Humans Companies" АЖ муносабат билдирди. "Биз Марказий банкнинг ҳаракатлари Ўзбекистон қонун ҳужжатлари меъёрларини бузган ҳолда амалга оширилган деб ҳисоблаймиз", — дейилади муносабатда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1782
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
💳 Марказий банк "UPay" тўлов хизмати фаолиятини вақтинча чеклади
Тақиқланган хизматлар (қимор ўйинлари) учун тўловларни амалга оширишга йўл қўйиб келганлиги сабабли, "UPay" савдо белгиси эгаси ҳисобланган "Maroqand" АЖнинг бир нечта хизматлари 6 ой муддатга чеклаб қўйилди. "UPay" 2022 йилнинг май ойида Humans финтех-экотизими томонидан сотиб олингани маълум қилинганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1774
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏢 Қайси соҳада, қайси касбда меҳнат қилмайлик, ҳар биримизнинг устозимиз, оёққа туришимизда тоғдек елкасини тутиб турган яқин инсонимиз бор. Уларнинг кўпчилиги аллақачон ҳаётий маслакдошларимизга айланиб улгуришган.
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ жамоаси азиз устозларни 1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан муборакбод этади!
Ўзбекистонда Хитой Эксимбанкининг ваколатхонаси аккредитaция қилинди
Ваколатхона мамлакат молия бозорини ўрганиш, давлат органлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилгани айтилган. Банкнинг ваколатхонаси очилиши йил бошида Прездидент Ш.Мирзиёев ва Хитой Эксимбанки раиси ўртасидаги музокарада маълум қилинганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1768
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
3-4 октябрь кунлари Тошкентда "Fintech & Banking 2024" форуми бўлиб ўтади
Форумда 10 мамлакатдан 300 дан ортиқ иштирокчи ва 40 дан ортиқ маърузачилар финтех ва банк технологиялари соҳасидаги энг сўнгги тенденциялар, муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилиш учун тўпланади. Қўшимча маълумотларни тадбир веб-сайтидан олиш мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1765
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Капиталбанк ESG лойиҳаси учун “Олтин Чинор” биринчи Миллий мукофотига сазовор бўлди
Капиталбанк “Ҳаводек зарур” ESG лойиҳаси учун “Олтин Чинор” биринчи Миллий мукофоти совриндори бўлди. Ғолибларни тақдирлаш маросими 2024 йил 26 сентябрь куни “Ўзбекистонлик. Тошкент" IV Халқаро форуми доирасида бўлиб ўтди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1763
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Микрокредитбанк Сингапур инвестиция компанияси билан келишувга эришди
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (AIIB)нинг IX йиллик йиғилиши доирасида Микрокредитбанк ва Сингапурнинг “Olam Global Agri [Treasury] Pte Ltd” инвестиция компанияси ўртасида 21 млн АҚШ долларлик савдони молиялаштириш келишуви имзоланди. Бу орқали банк мазкур инвестиция компанияси билан келишувга эришган биринчи банклардан бўлди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1761
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Tenge Bank қимматбаҳо совринлар ўйинини эълон қилди
Банкнинг Tenge24 иловаси орқали камида 5 миллион сўм миқдорида онлайн микроқарз ёки Life микроқарзини олган мижозлар замонавий маиший техника ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1759
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг хабардорлигисиз уларнинг номига кредит расмийлаштириб келгани айтилмоқда
Узун туманида ҳоким ёрдамчиси ўз маҳалласи фуқаролари номига уларнинг хабардорлигисиз кредит олиб келгани айтилмоқда. У дастлаб кредитларни тўлаб келган, бироқ сўнгги пайтларда йўқолиб қолган. Банк фуқаролардан олинган кредитларни сўндиришни сўрамоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1757
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube