🏦 Халқ банки томонидан Бухорода пресс-тур уюштирилди
Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари бўлиб ўтган пресс-тур давомида маҳаллий ОАВ вакиллари, жамоатчилик фаоллари ва ҳудудий матбуот котиблари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Шу билан бирга, пресс-тур иштирокчилари Халқ банки кўмагида ривожланиб келаётган тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрдилар.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1828
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Бешта банк ҳамон устав капиталини минимал талаб даражасига етказмаган
Маълумотларга кўра, 2024 йил 9 ойлик якунига 5 та банкнинг устав капитали минимал даража — 350 млрд сўмдан кам. Янги йилдан белгиланадиган 500 млрд сўмлик минимал талаб ҳозирча 14 та банкда бажарилмай турибди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1830
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ипотека банк UZCARD билан биргаликда 100 та болалар ўйинларини совға қилмоқда
Акцияда Ипотека банкдан "Junior UZCARD" картасига эга бўлган (ёки акция давомида ушбу картани очган) ҳамда Instagram ижтимоий тармоғига ўз видеосини жойлаган исталган мижоз иштирок этиши мумкин. Совринлар ҳар ҳафта ўйналади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1822
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Тўққиз ойда банклар орқали нақд пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган
2024 йил январь-сентябрь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 727 трлн сўмни ташкил этгани ҳолда, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошди. Марказий банк 9 ой мобайнида муомалага қўшимча 8 трлн сўм нақд пуллар чиқарди ва 1 октябрь ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 20,7 фоизни ташкил қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1825
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Сентябрь ойида жисмоний шахслар учун сўмдаги кредитлар арзонлади
МБ маълумотларига кўра, сенябрь ойида жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари бўйича ўртача тортилган ставка 22 фоиз даражасида сақланиб қолган. Жисмоний шахслар учун сўмдаги кредитларнинг фоиз ставкаси эса йил бошидаги 25,1 фоиздан, сентябрга келиб 23,8 фоизгача пасайган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1823
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ўзбекистон банкларининг тўққиз ойлик молиявий натижаси маълум бўлди — инфографика
Маълумотларга кўра, банклар 9 ойда деярли ўтган йил мос давридаги миқдорда — 8 трлн 85 млрд сўм соф фойда олган. 18 та банкда соф фойда камайиб кетган, 5 та банк фаолиятини молиявий зарарда якунлаган. Энг кўп соф фойда олган 10 та банкнинг фақат 2 таси давлат банки ҳисобланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1821
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
UZEX акцияларини сотиб олиб, дивидендлар олиш мумкин
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (UZEX) "Xalqсhil IPO" доирасида маблағларни фойдали жойлаштиришни таклиф қилади. Харид қилинган ҳар бир акция 4 та қўшимча акция олиш имконини беради. Бундан ташқари, биржа ҳар йили фойданинг камида 50% дивидендлар тўлашга йўналтиради.
Акцияларни брокерлар орқали ёки онлайн харид қилиш мумкин:
• ipo.e-auksion.uz орқали;
• GoInvest иловаси орқали (ҳозирда Google Play'да мавжуд);
• Jett сервиси (Multicard, Zoomrad, MyUztelecom, DavrMobile 2.0 иловаларида), ёки app.jett.uz веб терминали орқали.
Акциялар сони чекланган, таклиф 2024 йил 28 октябргача амал қилади.
Батафсил: www.xalqchilipo.uz |Ҳамкорлик асосида
🏦 Капиталбанк "SIBOS-2024" молиявий форумининг иштирокчи-экспонентига айланди
Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банклардан бири бўлган Капиталбанк 2024 йил 21-24 октабр кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган "SIBOS-2024" форумининг расмий иштирокчи-экспоненти бўлган биринчи ўзбек банкига айланди. Тадбир ҳар йили SWIFT халқаро банклараро тизими томонидан ташкил этилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1819
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкентда банк ходими ипотека кредити ажратиб беришни ваъда қилиб, фуқаронинг пулини қўлга киритгани аниқланди
Сергели туманида тижорат банки етакчи мутахассиси бошқа шахс билан тил бириктирган ҳолда, ипотека кредити расмийлаштириб беришини айтиб, фуқаронинг 61000 АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич тўлов пулини қўлга киритгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг "фирибгарлик" моддаси билан жиноят иши очилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1815
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Самарқанд ва Тошкент вилояти банкларидан имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Самарқанд вилоятидаги банкдан 100 минг доллар, Тошкент вилоятидаги банкдан 100 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахслар қўлга олинди. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1811
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
📈 Ўзбекистон банк сектори учун асосий таҳдид нима?
Ўзбекистондаги 15 та банк, жумладан, барча йирик банклар рейтингини баҳолаб келаётган Fitch'нинг Ўзбекистон банк сектори бўйича директори Павел Каптел соҳанинг асосий хусусиятлари, хусусан муаммоли активлар билан боғлиқ рисклар ҳақида Kursiv нашрига баён қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1810
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Учта банк ТОП-20 энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатига кирди
Давлат солиқ қўмитаси эълон қилган 9 ойлик якунлари бўйича энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида 1 трлн сўмдан зиёд солиқ тўлаган Ўзмиллийбанк, шунингдек хусусий сектор корхоналари қаторида қарийб 471 млрд сўм солиқ тўлаган Капиталбанк ҳамда салкам 382 млрд сўм солиқ тўлаган Hamkorbank қайд этилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1807
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ориент Финанс банк ва Mastercard акция эълон қилди
Мазкур акция доирасида Ориент Финанс банкнинг Mastercard картаси эгалари маҳаллий ва хориждаги терминаллар орқали ёки онлайн равишда 10 АҚШ доллари ва ундан юқори суммага транзакцияни амалга ошириб, Дубайга икки кишилик саёҳат ва бошқа кўплаб совринларни ютиб олишлари мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1804
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Қарийб 1 млрд сўмлик депозит маблағларини ўзлаштирган МИБ ходими жазога тортилди
МИБнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, кейинчалик Юнусобод тумани бўлимида ишлаган масъул ходим жами 978 млн сўм депозит маблағларини ўзлаштиргани маълум бўлди. У бу пулларни қиморга тикиб, ютқазиб қўйган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1802
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Марказий банкда Департамент директори лавозимида ишлаган Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Олимов МБ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Меҳнат фаолияти давомида у Иқтисодиёт ва молия вазирлигида, кейинчалик МБда турли лавозимларда ишлаган. Аввалроқ МБ раиси ўринбосари Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1800
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Tenge Bank тадбиркорларга бизнесни ривожлантириш учун махсус кредит таклиф қилмоқда
Tenge Bank тадбиркорлар учун 5 миллиард сўмгача, муддати 5 йилгача бўган “Тезкор бизнес” кредитини тақдим қилди. Кредитни ставкаси йиллик 26% дан, муддати 60 ойгача ва имтиёзли даври 6 ойгача бўлган шартларда олиш мумкин.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1832
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Moody’s агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади
Moody’s Investors Service рейтинг агентлиги Капиталбанкнинг кредит рейтингини B2 даражасида тасдиқлади ва узоқ муддатли прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди. Бунда рисклар пасайганлиги, асосий молиявий кўрсаткичлар ўсиши ва банк активлари самарали бошқаруви қайд этилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1829
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Сентябрь ойида муаммоли кредитлар қолдиғи деярли ўзгармади
Банклардаги муаммоли кредитлар қолдиғи ой давомида 9 млрд сўмга кўпайди, бунга NPLнинг давлат банкларида 458 млрд сўмга камайиши, бошқа банкларда эса 467 млрд сўмга ортиши сабаб бўлди. NPL улуши жами банк тизими бўйича ўзгаришсиз — 4,2 фоиз даражасида қолди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1827
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Пойтахт банк янги корпоратив веб-сайтини ишга туширди
PixelCraft компанияси банк сектори учун яна бир сайт — Пойтахт банк корпоратив веб-сайтининг янги версиясини ишга туширди. Сайт фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ва фойдаланишдаги қулайликни таъминлаган ҳолда, замонавий ечимларни ўз ичига олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1824
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦Ipak Yoʻli Banki'дан "33" акцияси!
Ipak Yoʻli Banki'нинг VISA START SUM халқаро картаси билан исталган суммада тўлов ва харидларни амалга ошириб, 33 та соврин — 30 та iPhone 15 (128 GB) ҳамда 3 та LEAPMOTOR (Т03 Smart) автомобилидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг.
Акция ўтказилиш муддати: 2024 йил 10 ноябргача.
Реклама
❗️Тижорат банкларига мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги талаблар белгиланмоқда
2025 йил январь ойидан кучга кирадиган ўзгаришларга кўра, банкларда мурожаатлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилмоқда. Хусусан, банк карталарининг йўқолиши ёки ундан рухсатсиз фойдаланишга оид мурожаатлар банк томонидан кеча-ю кундуз қабул қилиниши, зарур ҳолларда, карталарни зудлик билан блоклашлари шарт бўлади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1820
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ипотека банк талабалар учун махсус универсал картани тақдим этди
Мазкур карта ёрдамида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридаги тўловларни амалга ошириш ва одатий банк картаси каби банк хизматларидан фойланиш, шунингдек, шаҳар транспорти картаси ва Student-ID картаси сифатида ҳам ишлатиш мумкин. Картага буюртма бериш бепул.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1818
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорлар учун бепул онлайн ўқув курсини тақдим этмоқда
Ўзбекистонда илк бор Япониянинг таниқли ва етакчи менторлари билан биргаликда ташкил этилаётган ўқув курсларида бизнесни самарали бошқариш ва ривожлантириш сирлари ўргатилади. Ўқув курси Ямагата университети мутахассислари томонидан олиб борилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1817
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишини бир ҳафтага кечиктирди
Халқаро молия ташкилотлари томонидан эълон қилинадиган ҳисоботлар ва Ўзбекистоннинг 9 ойлик макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилиниш саналаридан келиб чиқиб, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни 24 октябрь санасидан 31 октябрь санасига кўчирди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1813
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Асакабанк томонидан банкдаги мавжуд бўш иш ўринларини эълон қилиб борувчи махсус канал очилди
Ушбу Телеграм-канал орқали Асакабанк тизимидаги янги ваканcиялар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлиш, шунингдек, банк ходимлари ва уларнинг муваффақиятлари билан танишиш мумкин. Асакабанкдаги вакансиялар ва уларга тўғридан-тўғри резюме юбориш имкони мавжуд бўлган "Карьера" портали ҳам ишлаб чиқилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1812
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкентда банкдан кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Тошкентнинг Учтепа туманида бир нечта шахслар МЧЖ таъсисчисининг ишончига кириб, корхонага банкдан 3 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, 2500 АҚШ доллар олгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ЖК 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1808
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Евроосиё банкининг бошқарув раиси ўзгарди
"Евроосиё банки" АЖ июль ойида амалдаги бошқарув раиси Канат Абеуовнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиб, ушбу лавозимга Нурлан Токобаев тайинланганини маълум қилган. Н.Токобаев Қозоғистонинг йирик банкларида, шунингдек бир неча йил Ўзбекистоннинг Кредит-Стандарт банкида Кузатув кенгаши раиси ва бошқарув раиси лавозимларида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1806
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Apex Bank бошқарув раисига ўринбосарлар тасдиқланди
2021-2023 йилларда Uzum Bank бошқаруви раиси биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Шароф Икрамов ҳамда 2022-2024 йилларда мазкур банкда бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Тимур Эмирсалиевлар "Apex Bank" АЖ бошқаруви раисига ўринбосарлар этиб тайинланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1803
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раисига ўринбосарлар тасдиқланди
Даврон Шавкатович Умаров ва Санжар Абдурахманович Абдувалиев Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раиси ўринбосари лавозимларига тасдиқланди. Тайинловга қадар Д.Умаров Асакабанк Бош офисида бошқарма бошлиғи, С.Абдувалиев банкнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1801
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Микрокредитбанкнинг собиқ бош офиси биноси аукционда 103 млрд сўмга сотилди
Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган Микрокредитбанкнинг собиқ бош офиси биноси аукционда қарийб 103 млрд сўмга сотилди. Харидор "AZIZA CREDO MAX" МЧЖ бўлиб, корхона устав фонди қарийб 8,9 млрд сўмни ташкил қилади. Банк биноси илк бор ўтган йил декабрь ойида 115,3 млрд сўм бошланғич нарх билан сотувга чиқарилганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1799
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube