Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 26 июнь соат 15:00да банк Бош офиси биносида бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, Бошқарув аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш каби ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2432
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Халқ банки акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 28 июнь куни банк Бош офисида бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибидан банк Кузатув кенгаши ва Бошқарувининг 2024 йил якунлари ҳамда ривожланиш стратегияси ҳисоботларини эшитиш, жорий йил учун ташқи аудиторларни аниқлаш ва бошқа бир нечта масалалар ўрин олган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2427
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Бизнесни ривожлантириш банки Франциянинг SAS Descours компанияси билан имзоланган меморандум доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европага экспорт қилиш бўйича учрашув ўтказди. Унда логистика ва молиявий кўмак, сифат стандартлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2426
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Асакабанкнинг венчур компанияси — "Asaka Pharm Ventures" ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида фармацевтика соҳасида ўз ғоясига эга бўлган, стартап бошлаш истагидаги тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил қилинмоқда. Унда қатнашувчиларга лойиҳа бўйича маслаҳатлар, инвестицион манбалар, янги ҳамкорлар ва кенг нетворкинг имкониятлари тақдим этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
Батафсил: https://bankers.uz/news/2425
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Бугунги кунда ёши катта инсонлар молиявий жиноятларнинг асосий нишонига айланиб бормоқда. Octobank фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича навбатдаги туркум мақоласида — қандай чоралар билан кекса ёшлиларни фирибгарлардан ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида сўз юритади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2422
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Жорий йил 25 июнда "Garant bank" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади. Йиллик йиғилишда Банк Кузатув кенгашининг айрим аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, банкнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2420
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Агробанк фермерлар ва соҳа мутахассислари учун махсус илмий-методик материаллар тақдим этувчи "Agrobooks” лойиҳаси доирасида янги тўплам — "Сув китоб"ни тақдим қилди. Хитой ва Туркия тажрибаси асосида, 50 нафар мутахассис иштирокида ишлаб чиқилган, 30 та китобдан иборат тўпламда сувдан самарали фойдаланиш бўйича амалий қўлланмалар жамланган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2419
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
ANORBANK ва "Penkių kontinentų bankinės technologijos" (BS/2) компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Томонлар банкда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистонда тўлов инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2416
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзбекистонда сўнгги беш йилликда кибержиноятлар 68 баробарга, ўтган йилнинг ўзида эса 2023 йилдагига нисбатан 9,1 баробарга ошган. Мазкур жиноятлар натижасида фуқароларнинг 1,9 триллион сўмдан ортиқ маблағлари талон-тарож қилинган. Кибержиноятчиликнинг умумий жиноятлардаги улуши 44,4 фоизга етган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2412
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Давлат ва хусусий олийгоҳлар раҳбарияти учун муҳим янгилик
Ҳадемай таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланади. Ушбу тиғиз жараёнда ОТМ ва абитуриентлар ўртасидаги алоқа муҳим аҳамият касб этади. UZTELECOM Контакт-маркази шундай бир муҳим паллада олийгоҳлар учун аутсорсинг асосида 24/7 режимида ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатадиган "Call-markaz" хизматини таклиф қилмоқда.
Расмий веб саҳифа: ccenter.uz
✍️ Батафсил маълумот учун: @ucc_outsource
☎️ Мурожаат учун: +998 71 200 9779
Litsenziya (№ 698204, 03.04.2025 y.)
Ҳамкорлик асосида
Қашқадарёда ўтказилган халқаро конференция доирасида “Кичик ва ўрта бизнеснинг имкониятларини оширишда Бизнесни ривожлантириш банкининг ташаббуслари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури ижроси бўйича банк томонидан эрилаётган натижалар тақдимот қилиниб, келгусидаги режалар очиқланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2409
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
❗️Рақамли маркировка: савдода очиқлик ва тизимлилик сари яна бир қадам
Президент Қарорига кўра, маҳсулотлар ҳаракатини изчил рақамли назорат қилиш мақсадида, солиқ органлари таркибида янги тузилма — "Ҳудудлараро солиқ инспекцияси" фаолият бошлайди. Янги тартиб 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради. Бу босқич маркировкаланадиган маҳсулотлар айланмасини тизимли кузатишга, савдода ишонч ва ҳисобдорликни таъминлашга хизмат қилади.
Белгиланган қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар солиқ хавфи даражасини аниқлашда инобатга олинади. Шунингдек, ҳар бир маҳсулот учун ягона маркировка коди талаб этилади — бу электрон ҳужжатларда аниқликни таъминлайди. Чакана савдода эса фақат ҳақиқий ва бир марталик кодлар асосида чек шакллантирилади. Янги тартиблар барча хўжалик юритувчи субъектларга савдо жараёнларини рақамли асосда, аниқ ва тартибли юритиш имконини беради.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Акциядорларнинг йиллик йиғилишида банк Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, 2024 йил учун йиллик ҳисоботни тасдиқлаш, банк соф фойдасини тақсимлаш каби масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2406
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Smartbank ва ITFC ўртасида янги 2 та келишувга эришилди
“Smart bank” АЖ ва Халқаро савдони молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFC) ўртасида Музораба молиялаштириш линияси бўйича келишувга эришилди ва ҳамкорлик шартлари имзоланди. Шунингдек, банк мазкур Корпорация билан 10 млн долларлик Муробаҳа молиялаштириш линиясини жалб қилиш бўйича навбатдаги шартнома имзолади.
Икки томонлама самарали ҳамкорлик алоқалари орқали янги йўналишларда ўзаро манфаатли келишувлар имзоланмоқда.
Битим доирасида жалб қилинган маблағлар орқали тадбиркорларнинг савдони молиялаштириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш каби лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш кўзда тутилган.
Instagram | Telegram | Facebook | Веб-сайт
Ҳамкорлик асосида
Капиталбанк Тошкентнинг "Пушкин" метроси яқинида жойлашган "Ёшлик" (собиқ "Старт") спорт мажмуасини қарийб 298 млрд сўм (тахминан 23 млн АҚШ доллари)га сотиб олди. Мажмуа 2024 йилнинг ёзига қадар Ўзмиллийбанк тасарруфида бўлган, кейинчалик хусусийлаштириш учун Давактивга ўтказилган эди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2404
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Капиталбанк ва Visa ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган БАА-Ўзбекистон ўйининг расмий ҳамкори сифатида иштирок этишди. Хусусан, уйиннинг очилишидаги жараёнда Капиталбанк Кузатув кенгаши аъзоси Анурбек Худайберганов қатнашди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2431
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
"Ўзбектелеком" компанияси маҳаллий органлар ҳамда халқаро арбитражга даъво аризаси билан мурожаат қилган "Humans" операторининг даъволари бўйича муносабат билдирди. Компаниянинг таъкидлашича, Humans "Ўзбектелеком" мобил алоқа тармоғидан фойдаланиб, даромад олишда давом этмоқда, бироқ ўз мажбуриятларини тўлашни кечиктирмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2430
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Банкдан қарз олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадларининг ярмидан кўпини кредит тўлови учун сарфлаган, дейилади Марказий банк маълумотида. Шунингдек, 2024 йилда ўртача DSTI кўрсаткичи (қарз тўловларининг даромадга нисбати) ипотека кредити тўловчиларида 65 фоизга, автокредит тўловчиларда эса 61 фоизга тенг бўлган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2423
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Халқ банки бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун 420 млн сўмгача "Farovon" ҳамда 800 млн сўмгача "Oilaviy" ипотека кредит маҳсулотларини таклиф қилмоқда. Кредитлар 15-20 йил муддатга ажратилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2424
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🔷 Офис ва бизнес учун керакли барча буюмлар – бир жойда!
Open Market бизнес учун харид жараёнини осонлаштиради:
✓ Ишончли ҳамкорлар рўйхати;
✓ Керакли маҳсулотларни тезкор қидириш тизими;
✓ Буюртмани осон расмийлаштириш;
✓ Тўлов банк ҳисоби орқали – фақат юридик шахслар учун;
✓ e-imzo ёрдамида ҳужжатларни электрон имзолаш;
✓ Didox билан интеграция.
⏳ Аввал кўп вақт олган жараёнлар, энди бир неча дақиқаларда ўз ечимини топади.
➡️ Open Market'да бизнес учун харид қилишни ҳозироқ бошланг!
Телефон: +998 78 333 1550
Веб-сайт | Telegram | LinkedIn | Instagram | Facebook
Реклама
Туронбанк томонидан ходимлар ўртасида ички туризмни қўллаб-қувватлаш ва яхши кайфият улашиш мақсадида, Кичик ва ўрта бизнес департаменти ходимлари учун "Amirsoy resort" дам олиш маскани ҳудудига саёҳат уюштирилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2418
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида "BRB KIds" кубоги ўтказилди — фотожамланма
Бизнесни ривожлантириш банки ходимларининг фарзандлари ўртасида ўтказилган шахмат ва шашка бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди. Мазкур баҳсларда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 нафардан ортиқ болалар иштирок этди. Ғолиблар ва қатнашчилар банк Бошқаруви раиси имзолаган дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Octobank 28-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтган PLUS форуми доирасида BS/2 халқаро финтех компанияси билан меморандум имзолади. Компаниялар биргаликда Octobank банкоматлари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2413
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Қува туманида “Гилос сайли” доирасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди. Унда Микрокредитбанк раҳбарияти, вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, боғбонлар, тадбиркорлар, сайёҳлар, ОАВ ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2411
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
МБ маълумотларига кўра апрель ойи давомида Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 13,6 трлн сўмга ўсиб, жами 565,6 трлн сўмга етди. Портфелнинг ўсиши асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келди. Муаммоли кредитлар миқдори 23,6 трлн сўмни ташкил қилди (ўсиш +161,2 млрд сўм), улуши эса 4,18 фоизга тушди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2410
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Масофавий тарзда, электрон овоз бериш йўли билан ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, банк Бошқаруви таркибидаги ўзгаришларни тасдиқлаш, банкнинг йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш каби ва бошқа бир нечта масалалар ўрин олган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2408
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Хоразм вилоятида танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, 150 млн сўм пора олаётган фуқаро қўлга тушди. Андижон вилоятида эса 3 минг доллар эвазига 100 минг доллар миқдорида кредит ажратиб беришини айтган фуқаро минг доллар олаётган вақтида ушланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2407
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йилга кучли старт берди!
Ўзсаноатқурилишбанк жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича банк секторида юқори кўрсаткичларга эришди. Хусусан, Банк активлар, депозитлар ҳамда юридик шахслар депозитларининг ўсиши бўйича тизимда етакчи ўринни эгаллади.
Ўзсаноатқурилишбанк — иқтисодий барқарорлик ва замонавий молиявий ечимлар кафолати!
Манба
______________
🏦 JSCB “Uzbek Industrial and Construction Bank” is one of Uzbekistan’s leading financial institutions, has made a strong start in 2025!
Uzbek Industrial and Construction Bank has achieved impressive results in the banking sector based on Q1 current year performance. In particular, Bank took the leading place in the system in terms of the growth of assets, deposits and
deposits of legal entities.
Uzbek Industrial and Construction Bank — a guarantee of economic stability and modern financial solutions!
Source in Uzbek
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
S&P Global халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини "BB-" даражасида тасдиқлади ва прогнозларини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирди. Агентлик ҳисоботида Ўзбекистон банк тизими ҳақида нималар дейилгани ҳақида ушбу мақолада ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2405
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзсаноатқурилишбанк республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларни давом эттирмоқда. Хусусан, шундай учрашувлар Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятларида жонли суҳбат ва муҳокама тарзида кечди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2403
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube