Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси. Таҳририят: +998881326666 Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333 Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Жорий йилнинг 17 июль куни Лондонда бўлиб ўтган “Euromoney Awards for Excellence 2025” да Ўзсаноатқурилишбанк учта мукофот – “Ўзбекистондаги энг яхши банк”, “Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк” ҳамда “Қарз капитал бозори (DCM) даги Ўзбекистоннинг энг яхши банки” каби нуфузли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2614
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида бир нечта масала бўйича Марказий банк раиси Тимур Ишметовга парламент сўрови юборишга қарор қилинди. Хусусан, депутатлар давлат банкларини хусусийлаштириш нима учун суст кетаётгани борасида тушунтириш беришни сўраган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2613
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Жорий йил 30 июнь куни Yangi Bank акциядорлари Тимофей Валентинович Смирновни банк бошқаруви раиси этиб сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Т.Смирнов шу кунга қадар SEG Enera бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди, шунингдек банк Кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2590
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2025 йил январь-июнь ойларида аҳоли ва банклар ўртасида валюта айирбошлаш ҳажми 14,5 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 24 фоизга (2,4 млрд долларга) кўпроқдир. Аҳолининг банкларга валюта сотиш ҳажми 27 фоизга, валюта сотиб олиши эса 18 фоизга ўсди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2592
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
2025 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йил мос даврига нисбатан 27 фоизга ортиб, 8,2 млрд долларни ташкил қилди. Ўтказмаларнинг 78 фоизи Россиядан келган, бироқ Европа мамлакатларидан ўтказмалар суръати жадал ўсмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2591
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари ўртача ставкаси кетма-кет пасайишда давом этиб, июнь ойида 21,4 фоизни ташкил қилди. Аҳолига ажратилаётган кредитлар ўртача ставкаси эса аксинча, кўтарила бошлади ва 23,7 фоизга етди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2588
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк томонидан насия савдосини давлат томонидан тартибга солиш бўйича қонунчилик таклифлари ишлаб чиқилмоқда. Kapital.uz нашри финтех-эксперт Отабек Алиасқаров ва Uzum Nasiya тўлов хизмати директори Тимур Муртазаевнинг BNPL'ни тартибга солиш нима учун зарурлиги борасидаги фикрлари жамланган материални эълон қилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2586
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Тадбиркор ва режиссёр Ҳасан Ҳабибуллаев қандай қилиб Ориент Финанс банкнинг "Маҳалла банкири" ёрдамида қўллаб-қувватлангани ҳақида гапириб берди
Яқинда у банк ёрдамида ўз техникасини янгилашга эришди: тадбиркор ўз бизнес-режасининг тасдиғини атиги бир кунда олди.
Шу каби ўз ишини ривожлантирмоқчи бўлган ва банкдан кўмак олганлар қаторида бўлишни истаганлар Ориент Финанс банк "Маҳалла банкири"га мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча маълумот: 4004
Ҳамкорлик асосида
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бизнесингиз ривожи учун TEZKOR+ кредитини таклиф қилади
Кредит маблағлари бизнес билан боғлиқ исталган мақсад учун, ортиқча ҳужжатларсиз, миллий валюта ёки АҚШ долларида — 500 000 АҚШ доллари эквивалентигача ажратилади. Кредит муддати — 36 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача тақдим этилади. Йиллик фоиз ставкаси: сўмда — 25–31%, долларда — 12–16% ни ташкил қилади.
Кредит маҳсулотидан юридик шахслар ва юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик субъектлари фойдаланишлари мумкин.
Қўшимча маълумот учун: 1180
Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўтган ярми давомида қарийб 31,6 минг нафар фуқарога 9,4 трлн сўмдан ортиқ кредит ажратилди. Ипотека олганлар сони ўтган йил мос даврига нисбатан 20,6 фоизга, ажратилган кредитлар эса 37 фоизга ўсди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2583
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Япониянинг "Gojo & Company, Inc." компанияси Ўзбекистондаги йирик микромолия ташкилотларидан бири - "Renesans"нинг 9,8 фоиз акцияларига инвестиция киритди. Япон холдинги шу кунга қадар дунёнинг 14 та давлатида, хусусан Грузия ва Тожикистонда турли банк ва микромолия ташкилотларига инвестиция киритган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2582
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 Халқ банки янги хонадон сотиб олиш имкониятини тақдим этади
Халқ банкидан 15% бошланғич тўлов билан ипотека кредитлари эвазига янги хонадонга эга бўлиш мумкин. Кредит доимий даромадга эга ва расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга (ўзини ўзи банд қилганлар) бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилади. Расмий даромад шарт эмас.
Кредит шартлари:
— муддати – 20 йил (6 ой имтиёзли давр);
— бошланғич тўлов – 15%дан бошлаб (расмий даромадга эга бўлмаганлар учун 30%);
— йиллик фоизи – 17 %дан бошлаб.
Кредит миқдори:
— Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача
— Тошкент шаҳри учун – 420 млн сўмгача
Батафсил
Марказий банк июль ойидан бошлаб, кредит турлари бўйича ҳар бир банкдаги ўртача фоиз ставкалари мунтазам эълон қилишни бошлади. Дастлаб банклардаги микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалар очиқланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2577
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан аризаларни қабул қилиш бошланади. Аризалар Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш ва электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2580
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкент шаҳридаги Tenge Bank POS-терминали орқали 90 минг долларни сохта маълумот билан нақдлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2578
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Банкка бириктирилган 653 та маҳаллада 2025 йилнинг ўтган ярим йили давомида 138 мингдан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланиб, уларга банк томонидан 735 млрд сўм кредитлар ажратилди. Шу ва бошқа рақамлар материалда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2616
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ipak Yo'li Banki Женнифер Лопес концертига билет ютиб олиш имкониятини берувчи акция ўтказмоқда. Акцияда иштирок этиш учун Ipak Yo'li Banki'нинг "Imkoniyatlar Kartasi" орқали камида 100 000 сўмлик харид ёки тўловни амалга ошириш талаб этилади. Акция муддати: 2025 йил 7 июлдан 26 июлгача.
Батафсил: https://ipakyulibank.uz
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Лондонда бўлиб ўтган "Euromoney Awards for Excellence 2025" тантанали тақдирлаш маросимида Ipoteka Bank OTP Group "Ўзбекистондаги энг яхши истеъмол банки" ҳамда "Ўзбекистонда ESG соҳасидаги энг яхши банк" мукофотларини қўлга киритди. OTP Group тузилмасига кирувчи банклар жами 16 та номинацияда эътироф этилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2594
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Нуфузли “Euromoney“ халқаро нашри томонидан Лондонда ўтказилган "Euromoney Awards for Excellence 2025” тақдирлаш маросимида Ўзсаноатқурилишбанк "Энг яхши банк" сифатида эътироф этилди. Банкнинг кенг қамровли трансформация жараёнлари ва барқарор ривожланиш борасидаги натижалари юқори баҳоланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2593
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 400 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 40 млн сўм талаб қилган шахслар қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2589
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Марказий банк Туркияда рўйхатдан ўтган Citibank AS ваколатхонасини 3 йил муддатга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказди. Банкнинг Ўзбекистонда ваколатхона очиш режалари 2023 йил сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев ва Citigroup раиси Жон Дуганнинг Нью Йоркда бўлиб ўтган учрашувида маълум бўлганди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2587
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Европанинг етакчи аудиторлик ташкилотларидан бири — Astraia Certification томонидан ўтказилган мустақил аудит натижаларига кўра, ISO 9001:2015 (сифат менежменти тизими) ва ISO 37001:2016 (коррупцияга қарши бошқарув тизими) халқаро стандартларига мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2585
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Тошкентда фуқароларнинг банк карталари ва ҳисобварақларидан пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар Telegram мессенжери орқали фойдаланувчиларга вирусли APK-файллар юбориш орқали, жами 1 млрд сўм маблағларни ўғирлашга эришган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2584
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 InfinBank билан янги марралар!
Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи юртдошимиз Азизбек Бакилов Россияда меҳнат қилиб қайтгач, ўз юртида тадбиркорликни бошлади!
“InFinBank” АЖ Навоий филиали унга “Бизнесга биринчи қадам” кредити доирасида 40 миллион сўм ажратди. Бу маблағ эвазига Азизбек ўз бизнесини йўлга қўйди.
Бугун унинг мижозлари кундан-кунга ортиб, бизнеси ривожланмоқда. Азизбекнинг ҳикоясини тўлиқ видеода кўринг.
Ҳамкорлик асосида
💳 UZCARD тижорат банклари билан биргаликда Moment инновацион карта маҳсулотини ишга туширди
Олдиндан чиқарилган карта навбатларсиз ва қоғоз ҳужжатларсиз тўғридан-тўғри мобил иловада фаоллаштирилади.
Картанинг афзалликлари:
— Тез расмийлаштирилади;
— Филиалларга ташриф буюрмасдан олиш мумкин;
— Чекка ҳудудларда ҳам бемалол картани олиш мумкин;
— Ходим ёки идорага боғланмаган ҳолда берилади;
— Транспорт картаси (AТТО) сифатида ишлайди.
Картани олиш мумкин бўлган жойлар
Лойиҳа банклар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва унинг қулайлиги сабаб бугунги кунга қадар оммалашишга улгурди.
Ҳамкорлик асосида.
🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда ёш мутахассислар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Ўзсаноатқурилишбанкда 80 нафар ёш ва ташаббускор ходим билан учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўз ғоялари, мақсадлари ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр ҳамда таклифлар билан чиқиш қилдилар.
Мазкур учрашув ёш ходимлар учун ўзини эркин ифода этиш, ташаббусини билдириш ва келажакка ишонч билан қараш имконини яратди.
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июнь ойида 1,1 млрд долларга камайиб, 48,5 млрд долларни ташкил этди. Бунга қадар захираларимиз январь ойидан бери мунтазам ошиб келаётганди. Захиралар таркибида олтиннинг қиймати рекорд даражага (38,42 млрд доллар) етди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2581
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
🏦 “Менинг халқим” - Агробанкдан янги лойиҳа!
Лойиҳанинг илк қаҳрамони — навоийлик асаларичи Обид Мирзаев.
Маҳалла банкири ташаббуси билан 40 та қути асалари сотиб олган Обид ака бу йил 400 кг асал олишни режалаштирган.
⚡️Тез кунда! Агробанк “YouTube” каналида
ANORBANK ўзининг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовнинг Парижда ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарларга муносабат бериб, "ушбу ҳодиса шахсий, корпоратив бўлмаган хусусиятга эга эканлигини ва банкнинг операцион фаолиятига алоқадор эмас"лигини таъкидлади. Банк ва унинг барча бўлинмалари одатдаги тартибда ишламоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2579
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube
Жорий йил 24 июль куни Фарғона шаҳрида “Мадад Инвест Банк” АТБ (mybank) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/2575
Telegram | Facebook | Instagram | bankersuz">YouTube