Уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлади?
Президент бугун ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар бўйича йиғилиш қилди.
Бу йиғилишда айтилган ва таклиф қилинган энг муҳим маълумотлар:
☯️2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 трлн сўм ресурс берилмоқда.
☯️2024 йилда 100 мингдан ошиқ хонадонга эга кўп қаватли уйлар қурилди. 2025 йилда бу кўрсаткични 120 мингга етказиш режалаштирилмоқда.
☯️Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу орқали фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиши, уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиши мумкин бўлади.
☯️Қурувчи компаниялар қурилиш якунлангунича (кўпи билан 12 ой) ер солиғидан озод қилинади. Бироқ уйлар муддатида топширилмаса, ер солиғи 2 баробар тўланади.
☯️2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган. 2025 йилда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун 1,2 трлн сўм берилади.
☯️Уйларнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Бу нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам амал қилади.
☯️Хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар учун даромадини ҳисобга олган ҳолда кредит ва субсидия бериладиган тизим яратилади.
☯️Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади.
☯️Янги уйларни қуришда қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.
☯️Соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш учун янги уй оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш тизими йўлга қўйилиши мумкин.
@bankir
Доллар тушди
24 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 979,13 сўмдан (-10,87 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар тушади
24 январь куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 960
BRB — 12 960
Anorbank — 12 955
NBU — 12 950
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq Banki — 12 995
Aloqabank — 12 995
Anorbank — 12 995
Kapitalbank — 13 000
@bankir
Асосий ставка ўзгармади
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankir
Тимур Ишметов иштирокида илк бор матбуот анжумани бўлиб ўтади
Эртага Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилади.
Унда Марказий банкнинг янги раиси Тимур Ишметов ҳам иштирок этади. Матбуот анжумани жонли эфирда ижтимоий тармоқлар орқали олиб берилади.
@bankir
❗️Маҳалла банкирлари хусусий банкларга ҳам юклатиляпти
Ўтган ҳафтада маҳаллаларнинг тақсимланиши қайта кўриб чиқилган ва энди “маҳалла банкирлари” ишини йўлга қўйишга хусусий банклар ҳам “ихтиёрий-мажбурий”равишда қўшилгани айтилмоқда.
Хусусий банклар уларнинг бўйнига мажбурий илинган маҳаллаларда ёрдамчи агентлар ҳам жалб қилиши керак.
Кечагина бу тажриба фақат давлат банклари орқали амалга оширилаётгани муҳимлигини ҳавотир билан ёзгандик.
Хусусий банкларни давлатнинг ижтимоий дастурларига жалб қилиш — жуда катта хато.
Бу Ўзбекистонга кириб келмоқчи бўлган чет эл банклари учун ҳам, давлат банкларини сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар учун ҳам ёмон ишора.
@bankir
Маҳалла банкирлари нима иш қилади?
Президент ўтган йил охирида маҳалла банкирлари пайдо бўлиши ҳақида гапирган эди. Кейинчалик 1 февралгача жойларда бундай банкирлар фаолият олиб бориши маълум бўлди.
Январь ойидан бошлаб эса Ўзбекистондаги давлат банклари ҳудудларда маҳалла банкирлари фаолиятини жорий қила бошлади.
Хўш, маҳалла банкирлари ўзи қандай фаолият олиб боради?
Бу бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилди ва маҳалла банкирлари нима қилиши қонунан белгилаб қўйилди:
⏺Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, кредит ажратиш;
⏺Тадбиркорликни ҳар бир босқичида молиявий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
⏺Камбағал оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш;
⏺Маҳаллаларда ёрдамчи агентлар орқали банк хизматларини тарғиб қилиш;
⏺Бошқа ҳудудларда ижобий тажрибаларни омаллаштириш;
⏺Аҳоли томорқаси ва ижара ерларда етиштирилган махсулотларни кафолатли сотиб олиш учун тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш ва лойиҳаларни молиялаштириш.
Маҳалла банкирлари фаолияти ўзига хос тажриба бўлади. Муҳими, бу тажриба фақат давлат банклари орқали амалга ошириляпти.
@bankir
Доллар кўтарилди
22 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 984,44 сўмдан (+9,35 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
22 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 940
BRB — 12 940
Anorbank — 12 930
Asakabank — 12 935
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 980
Ipotekabank — 12 980
Xalq Banki — 12 980
Hayotbank — 12 970
@bankir
Суғурталовчилар рейтинги юритилади
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланганини маълум қилди.
Низомга асосан суғурталовчиларнинг рейтинги 8 та умумий кўрсаткичлар, 5 та қўшимча балл берувчи ҳамда 6 та балларни камайтирувчи кўрсаткичлар асосида баҳоланади.
Рейтинг расмий веб-сайтда ҳар ойнинг 10 санасида эълон қилиб борилади.
@bankir
Доллар кўтарилди
21 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 975,09 сўмдан (+8,09 сўм) ҳисобланади.
@bankir
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.
Бунда яқин ойлардан бошлаб фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.
Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.
— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18 750 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 16 875 сўм).
Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.
“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида (ҳозирда 11 250 сўм) тўлов қилинади.
@bankir
Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?
Ўзбекистон банклари 2024 йилни 6 трлн 966 млрд сўм соф фойда билан якунлади.
Bankers.uz маълумотларига кўра, бу 2023 йилга нисбатан 5,4 трлн сўмга камроқ.
“Миллий банк” ўтган 2024 йилда ҳам энг кўп фойда олган банк мақомини сақлаб қолди. “Капиталбанк” фойдаси сезиларли пасайгани сабаб “Ҳамкорбанк” ҳамда “СҚБ” иккинчи ва учинчи ўринларга кўтарилиб олди.
Давлат банклари йилни умумий ҳисобда 317 млрд сўмлик зарар билан якунлади.
Энг кўп зарар кўрган банклар ҳам сезиларли фарқ билан давлат банклари бўлди — “БРБ” ва “МКБанк”. Улар мос равишда 2,2 трлн сўм ва 1,7 трлн сўм зарар кўрди. Умумий ҳисобда 9 та банк йилни зарар билан ёпди.
Йил давомида фойдаси бошқаларга қараганда энг кўп ўсган банк TBC Bank бўлди — +748,5 фоиз. Банк фойда бўйича умумий рўйхатда 11-ўринни эгаллади.
ТОП-10 энг кўп фойда кўрган банклар орасида атига 2 таси давлат банки бўлди.
@bankir
Доллар кўтарилди
20 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 967 сўмдан (+11,74 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Қозоғистон миллий банки асосий ставкани 15,25 фоиз кўринишида сақлаб қолди.
Ўзбекистон Марказий банки томонидан асосий ставка (айни пайтда 13,5 фоиз) 23 январь куни қайта кўриб чиқилади.
@bankir
❗️Меҳнат мухожирларига ҳам кредит ва субсидиялар берилиши мумкин
Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.
Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.
Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.
@bankir
Марказий банк “рассрочка” бозорини назорат қилмоқчи
Марказий банк ҳозирда банк назоратидан ташқарида бўлган бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бўлиб тўлашни тақдим этадиган хизматлар нобанк кредит ташкилотлари деб ҳисобланиши мумкин.
Айни пайтда “рассрочка” хизмати орқали олинган қарзлар банклар томонидан ҳисобга олинмайди. Бу эса мижознинг қарз юкини баҳолашни қийинлаштирмоқда.
Шу сабабли, қонунга тўловларни бўлиб тўлаш тўғрисидаги маълумотларни мажбурий кўрсатишни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.
@bankir
Марказий банк раиси Тимур Ишметов иштирокидаги матбуот анжумани бошланди.
Матбуот анжуманини UzReport TV каналида қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин
@bankir
4 та банк устав капитали талабларини бажармаган
1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали камида 500 млрд сўм бўлиши керак.
Айни пайтда 4 та банк — “Пойтахтбанк”, “Янги банк”, “Эрон Содерот” банки ва “Евроосиё банки” устав капитали бўйича талабларни бажара олмаган.
“Пойтахтбанк” хусусийлаштирилгани сабаб, устав капитали бўйича талаб 2028 йилгача узайтирилган.
“Янги банк” ва “Евроосиё банки”га устав капитали талабини бажаргунча операциялар бўйича чекловлар ўрнатилган.
@bankir
Доллар деярли 13 000 сўмга чиқди
23 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 990 сўмдан (+5,56 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
23 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼6-7 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 960
BRB — 12 950
Anorbank — 12 950
NBU — 12 950
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq Banki — 12 985
Ipotekabank — 12 990
Ipotekabank — 12 990
Anorbank — 12 990
@bankir
Импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ 2020 йилдан бери илк марта қисқарди
2024 йил Ўзбекистон ташқи савдоси учун сўнгги йиллардаги энг омадлиси бўлди. Олтин экспорти камайганига қарамасдан ташқи савдо 65,9 млрд долларга (+3,8 фоиз) етди.
Бунда экспорт 26,9 млрд долларни (+8,4 фоиз), импорт 39 млрд долларни (+0,8 фоиз) ташкил қилди.
Салбий ташқи савдо баланси 2020 йилдан бери биринчи марта камайди. 2023 йилда импорт ва экспорт ўртасида фарқ 13,8 млрд доллар бўлган бўлса, 2024 йилда бу фарқ 12 млрд долларгача қисқарди.
Хитой ва Россия асосий савдо ҳамкорлари бўлиб қолди. Кучли ўнликдан Германия ва Франция мустаҳкам ўрин олди.
@bankir
Ўзбекистон 2024 йилда 7,5 млрд долларлик олтин сотди
Ўзбекистоннинг 2024 йил учун олтин экспорти 7,48 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2023 йилга нисбатан 8,3 фоизга ёки 673 млн долларга камроқ.
Декабрь ойининг ўзида 854 млн долларлик олтин сотилди. Умумий экспорт таркибида олтин улуши 27,8 фоиз бўлди.
@bankir
“Трастбанк”дан кўплаб имкониятларни берадиган картани қарши олинг!
“Трастбанк” янги “MasterCard World Elite” картасини жорий қилди. У билан сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:
➡️ Аэропортлардаги “Lounge Key” бизнес залларига БЕПУЛ кириш;
➡️ Максимал ҳимояланган хавфсизлик;
➡️ “Fast Track” хизматидан БЕПУЛ фойдаланиш;
➡️ 24/7 режимида ишлайдиган консерж хизмати;
➡️ Роумингда 3 ГБ бепул интернет;
➡️ Тиббий саёҳат суғуртаси;
➡️ Онлайн ва офлайн харидлар учун кешбек;
➡️ Барча операцияларни қулай мобил илова орқали бошқариш.
Ҳозироқ “Трастбанк” офисларига ташриф буюринг. Ёки расмий веб-сайт орқали онлайн ариза қолдиринг.
Батафсил маълумот ва онлайн ариза қолдириш
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Кўпроқ маълумот учун телеграмга аъзо бўлинг: @trustbankuz
Реклама
🔈Бизнесни Ривожлантириш Банки билан узоқ навбатлар ва чексиз қоғозбозликни унутинг!
БРБ мобил иловаси орқали Бизнесни Ривожлантириш Банкидан бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш учун йилига 17,5%лик Ипотека кредитини олиш учун онлайн ариза қолдиринг!
Фоиз ставкаси: 17,5%
Кредит муддати: 20 йилгача
Бошланғич тўлов: 15% дан бошланади
Осон, тез ва қулай! Исталган вақт ва исталган жойда, бир неча тугма босиш орқали онлайн ариза қолдиринг!
Имкониятни қўлдан бой берманг! 📲 Иловамизни AppStore ёки PlayMarket'дан юклаб олинг ва ипотека ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлинг!
Реклама
Хорижий пул ўтказмалари деярли 15 млрд долларга етди
Ўзбекистонга 2024 йилда кириб келган пул ўтказмалари миқдори 14,8 млрд долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпроқ.
Пул ўтказмалари давлатлар кесимида қуйидагича бўлди (долларда):
⏺Россия — 11,5 млрд;
⏺Қозоғистон — 795 млн;
⏺АҚШ — 577 млн;
⏺Жанубий Корея — 534 млн;
⏺Туркия — 405 млн;
⏺Буюк Британия — 135 млн.
2024 йилда мамлакатга кириб келган пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши меҳнат миграциясида кузатилган ижобий ўзгаришларни кўрсатади.
Ўзбекистонликлар фақат Россиядан пул жўнатиш билан чекланмаяпти. Ушбу мамлакатнинг умумий пул ўтказмаларидаги улуши 77 фоизгача пасайди.
Буюк Британиядан 83 фоизга, Жанубий Кореядан 56 фоизга, АҚШдан 35 фоизга ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан 32 фоизга ўсиш кузатилди.
@bankir
Доллар кўтарилади
21 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼8-9сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 940
Asakabank — 12 935
Anorbank — 12 930
BRB — 12 930
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 970
Ipotekabank — 12 970
Asia Alliance Bank — 12 970
Davrbank — 12 970
@bankir
17 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.
Тўловларни қабул қилиш вақти 2025 йил ҳисобидан биринчи марта узайтирилмоқда.
@bankir
Binance Ўзбекистонга расмий кириб келмоқда
Binance кирптобиржаси ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) ўзаро келишувга эришди. Энди ўзбекистонликлар ҳам Binance орқали криптовалюта олди-сотдисини амалга ошириши мумкин бўлади.
Binance криптобиржаси ўз фаолиятини қонунчилик билан белгиланган тартибда маҳаллий “CoinPay” МЧЖ (coinpay.uz) орқали амалга оширишни режалаштирмоқда.
ИЛМА 2024 йилда Binance'ни судга берганди. Шундан кейин криптобиржа 300 БҲМ миқдоридаги жаримани давлат бюджетига тўлиқ тўлаган.
@bankir
Доллар кўтарилади
20 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼12-13сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 940
Hayotbank — 12 935
Anorbank — 12 920
BRB — 12 920
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 960
Xalq Banki — 12 960
Ipotekabank — 12 960
Davrbank — 12 970
@bankir