Буюк Британияниг SteadyPay кредит платформаси асосчиларидан бири Иван Истомин Ҳамкорбанк кузатув кенгашига молиявий директор ва ҳаммуассис сифатида киритилди.
Иван Истомин бунгача Украинанинг Fidobank’ида чакана савдо бўлими бошлиғи, Қозоғистоннинг Alfa-Bank’ида бошқарув директори сифатида ишлаган.
Ҳамкорбанк Ўзбекистонда фойда кўриш бўйича тўртинчи энг йирик банк ҳисобланади.
@bankir
Доллар “эра”си тугайдими? Давлатлар халқаро савдода ундандан воз кечишга интилмоқда
Суръатда долларни дунё бўйлаб захира валютаси сифатида ишлатилиш улушини кўриб турибсиз. Бу кўрсаткич қисқариб бормоқда.
АҚШ Россияга қарши санкциялар киритиб, унинг валюта захираларини музлатиб қўйганидан сўнг, бошқа давлатлар долларга қарамликни камайтириш устида ишлай бошлади.
Дунёда долларнинг гегемонлигига салбий муносабат билдирилмоқда: Россияга қарши санкциялар ва аслида унинг жаҳон банк тизимидан чиқарилиши мамлакатларга ўзини АҚШ валютасига қарамлигини эслатган.
Шундан сўнг, Бразилия ва Хитой савдони ўз миллий валютасида амалга ошириш бўйича келишувга эришган ва бу жараёнда долларни четлаб ўтишга ҳаракат қилган.
Эндиликда, Ҳиндистон ва Малайзия ўзаро савдони рупийда амалга оширишга қарор қилди. Шунга ўхшаш механизм устида иш Ҳиндистон ва Россия ўртасида ҳам олиб борилган, бироқ май ойида Reuters унинг тўхтатилганини эълон қилди.
Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Филиппин, Бруней, Лаос, Сингапур ва Мянма) минтақавий савдо ва сармоя учун аъзо мамлакатлар валюталаридан фойдаланишни бошлашга қарор қилди.
Индонезия ҳам Жанубий Корея билан тўғридан тўғри рупия айирбошлаш бўйича шартнома имзолади ва ғалаба қозонди.
Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотларига кўра, жаҳондаги барча валюта операцияларининг қарийб 88 фоизи долларда амалга оширилади.
Шунга қарамай, К2 Ассет Манагемент тадқиқот бўлими раҳбари Жорж Бубоурас “ҳеч бўлмаганда кейинги авлод учун ҳукмрон валюта сифатида доллар ўрнини боса оладиган активларни кўрмаябман” деб таъкидлаган.
@bankir
“Xalq IPO”сини ўтказиш бўйича KPMG консультант бўлди
Давактив 40 та давлат компаниясида “Xalq IPO”сини ўтказиш бўйича натижаларини маълум қилди.
4 та маҳаллий ва халқаро консалтинг компаниялари иштирок этган танлов ғолиби — KMPG компанияси.
Компания бунгача ҳам Ўзбекистондаги бир қанча хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этган:
— Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (100 млн долларга сотилган);
— Hyatt Regency меҳмонхонаси (87 млн долларга сотилган);
— “Фарғонаазот” (140 млн долларга сотилган).
Шунингдек, KMPG иштирок этаётган“Ўзбекистон шампани”, Mobiuz, Lotte City меҳмонхонасини хусусийлаштириш ҳали якунига етмаган.
Маълумот учун, “Xalq IPO”си доирасида 10 та банкнинг ҳам IPO’си ўтказилади.
Ўзсаноатқурилишбанк;
Асакабанк;
Халқ банки;
Қишлоққурилишбанк;
Алоқабанк;
Туронбанк;
Микрокредитбанк;
Ипак йўли банки;
Трастбанк;
Гарантбанк.
Ушбу банкларнинг IPO'сини амалга оширишда стратегия тузиш ва жараённи ташкиллаштириш билан KPMG шуғулланади.
@bankir
АҚШда дефолт олди олинди. Сенат қонун лойиҳасини маъқуллади
АҚШ Сенати дефолтга йўл қўймаслик учун қарз чегарасини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонун мамлакатнинг давлат қарзи чегарасини 2025 йил 1 январгача тўхтатиб қўяди, энди уни президент Жо Байден имзолаши қолди.
АҚШ давлат қарзининг чегараси 31,38 трлн долларни ташкил этади. Охирги 40 йил ичида бу чегара 45 баробар оширилган.
Мамлакатдаги ушбу вазият ҳақида бу ерда тўлиқроқ танишиш мумкин.
@bankir
Муомаладаги банк карталари 37 млн донадан ошди
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, муомаладаги банк карталари сони 37,5 миллонтага етди. Апрел ойининг ўзида уларнинг сони 900 мингтага кўпайди.
Мамлакат бўйлаб банк карталари энг кўп бўлган банк “Халқ банки” ҳисобланади — 8 миллионта. Бу борада кейинги ўринларда “Агробанк” (4,1 млн) ва “Ипотека банк” (3,3 млн) бормоқда.
Умумий ўрнатилган тўлов терминаллари 428 мингтани, банкоматлар сони эса 16,3 мингтани ташкил қилмоқда.
Ўзбекистондаги банк карталари сони март ойидаёқ мамлакат аҳолисидан ошиб кетган эди.
@bankir
“Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан буён 60 мингдан ортиқ хорижликлар Ўзбекистон банкларида ҳисобварақлар очган ва уларнинг маблағлари 892 млн долларга яқин” — Марказий банк раиси.
@bankir
2022 йил давомида 26 та банкдан 56 та ҳолат бўйича жами 3,8 млрд сўм жарималар ундирилган. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов сенатнинг ялпи мажлисида айтиб ўтди.
@bankir
Устав капитали етарли бўлмаган банкларга бошқа банкларга қўшилиш тавсия қилинди
Ўзбекистонда банкларнинг устав капитали босқичма-босқич 5 баробарга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.
Қонунга кўра, 2023 йил 1 сентябрда банкларнинг устав капиталининг энг кам миқдори 200 млрд сўм бўлиши белгиланган.
Марказий банк устав капитали белгиланган талабларга жавоб бермайдиган банкларга бошқа банкларга қўшилишни тавсия қилди. Акс ҳолда уларнинг лицензияси олиб қўйилади.
@bankir
Жиддий хавф: Тошкент кўчмас мулк бозорида нарх пуфаги юзага келмоқда
Марказий банк молиявий барқарорлик шарҳини тайёрлади. Унда Тошкент кўчмас мулк бозорида нарх пуфаги юзага келаётгани, айрим банклар дефолтга учраши мумкинлиги ҳақида сўз юритилган.
Нарх пуфаги — уй-жой нархларининг фундаментал омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий ошиши ҳисобига юзага келади. Бунда уй-жой учун талаб таклифдан кескин ошиб кетади.
Тошкентда 2020 йилдан бошлаб бу жараён юз бераётган бўлиши мумкин. Пандемия даврида уй-жойга бўлган талаб жуда паст бўлди ва аҳоли томонидан уй сотиб олиш Ўзбекистон бўйича 87 фоизга, Тошкентда эса 94 фоизга камайди.
Кейинчалик пандемиядан сўнг “прописка” каби бир қанча чекловларнинг бекор қилиниши оқибатида Тошкентдан уй сотиб олишга қизиқиш яна орта бошлади.
Россияликларнинг кўчиб келиши эса жараённи “учириб юборди”. Қўшимчасига хорижликлар учун уй сотиб олиш 2022 йил 1 майдан осонлаштирилди.
Натижада Тошкентда уйларга бўлган талаб шу даражада ошдики, таклиф томонидан талаб қисқа муддатда қондирилмади. Нарх пуфаги худди шундай юзага келмоқда.
Инфографикада кўриб турганингиздек, 2022 йилга келиб Тошкентда уйларнинг ҳақиқий нархи ва бозор нархи ўртасидаги фарқ 210 млн сўмгача етди. Бу ростмана жиддий хавф.
2008 йилги Жаҳон молиявий инқирози айнан АҚШ кўчмас мулк бозорида юзага келган нарх пуфагидан сўнг бошланган эди.
Ўшанда айрим америкаликлар нарх пуфаги юзага келганда, ўзлари тўлай олмайдиган ипотека кредитларини олган ва бу муаммоли кредитлар банклар учун жиддий оқибатларни юзага келтирган эди.
Bloomberg Маскни, Forbes эса Арнони дунёнинг энг бой одами деб атамоқда
Tesla ва SpaceХ асосчиси Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида яна биринчи ўринга чиқиб олди.
Bloomberg маълумотларига кўра, унинг бойлиги 192 млрд долларга баҳоланмоқда. Ҳашаматли брендлар эгаси Бернард Арно 187 млрд доллар бойлиги билан иккинчи ўринга тушиб кетди.
Арно 2022 йил декабрда рейтингда Илон Маскдан ўтиб кетган эди.
Шунга қарамай, Forbes рейтингида Арно ҳамон дунёнинг энг бой одами бўлиб турибди.
Унинг бойлиги 214 млрд долларга, Маскники 200 млрд долларга баҳоланган.
Икки магнатнинг "баҳси"ни кузатиш қизиқ).
Фото: Bloomberg.com
@bankir
Доллар икки кунлик пасайишдан кейин кўтарилади
2 июн куни амалда бўладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 415 сўмни ташкил этмоқда.
Катта миқдорда банкка доллар сотмоқчи бўлганларга эртани кутиш тавсия қилинади.
@bankir
UNG Petro 2023 йил 1 майдан бошлаб ўзига тегишли ёнилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 бензини учун илгари эълон қилинган 7 500 сўмлик баҳорги чегирмалар ўз кучини йўқотганини маълум қилди.
Кейинчалик каналдаги ушбу маълумот ўчириб ташланди.
@bankir
❗️Ўзбекистонда ўртача ойлик 4 млн сўмдан ошди
Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагига кўра, ўртача иш ҳақи 4,1 млн сўм бўлди.
Январ—март ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп ўртача ойлик иш ҳақини молия ва суғурта соҳаси ходимлари олмоқда — 11 млн сўм. Бу соҳага молиявий фаолиятга алоқадор барча ходимлар, шу жумладан банкирлар ҳам киради.
IT соҳасида ишловчилар бир ойда ўртача 9,3 млн сўм маош олиб, иккинчи ўринда бормоқда.
Бошқа соҳаларга нисбатан энг кам ойликни таълим ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимой хизматлар кўрсатишда ишлайдиган ходимлар олмоқда — мос равишда 2,9 млн сўм ва 2,7 млн сўм.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (6,6 млн сўм), Навоий вилоятида (5,5 млн сўм), Тошкент вилоятида (4,1 млн сўм), Андижон вилоятида (3,5 млн сўм) ҳамда Бухоро вилоятида (3,5 минг сўм) кузатилди.
@bankir
Доллар кўтарилади
29 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11400 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Март ойида аҳоли ва компанияларга ажратилган кредитлар фоизи бир хил бўлди
Ўзбекистон банклари март ойида аҳоли ва тадбиркорларга бир хил — 22,6 фоиздан кредит ажратди. Бундай ҳолат статистик маълумотлар эълон қилингандан кейин илк бор содир бўлди.
Сўнгги бор компаниялар учун кредитлар (21,5 фоиз) фоизи 2022 йилнинг январида аҳолига ажратилган кредитлардан (21,4 фоиз) баландроқ бўлган.
Аҳоли омонатлари бўйича вазият мўътадил бўлиб қолмоқда. 2023 йилда аҳоли учун ажратилган омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси 20,5 фоиз бўлиб турибди ва уч ойдан бери ўзгаргани йўқ.
Шунингдек, март ойида компаниялар учун ажратилган депозитларнинг фоиз ставкаси 2022 йил сентябридан бери энг паст кўрсаткичда бўлди — 16,3 фоиз.
@bankir
Доллар яна кўтарилади
6 июн куни амалда бўладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 425 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 440 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Пулларингизни музлатманг!
Агар сизда маълум миқдорда жамғарма бўлса ва сиз уни ишончли жойда сақлаш билан бирга ортиб боришини ҳам истаётган бўлсангиз, демак бу хабарни охиригача ўқинг.
"Трастбанк" айнан сизнинг истагингиздаги янги омонат тури ҳақида маълум қилади. "Қулай сармоя" омонати нафақат ўзининг фойдали эканлиги, балки бошқарувга жуда қулай эканлиги билан ҳам сизга маъқул келиши аниқ.
Омонатни расмийлаштириш ёки бошқариш учун банк филиалига ташриф буюриш шарт эмас, шунчаки "TrustPay" иловасини юклаб олиш етарли.
"Қулай сармоя" омонати шартлари:
✔️ Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори: 500$
✔️ Йиллик фоиз ставкаси: 7,5%
✔️ Муддати: 18 ой
Батафсил маълумот.
Call-марказ: 1287
Реклама
Ўзбекистон божхона қўмитаси сўнгги вақтларда аниқланган ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ҳолатлари бўйича ҳисобот берди.
Бугунги кунда ҳудудий божхона ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларни ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 18 та божхона қонунбузилиши ҳолати қайд этилган. Умумий ҳисобда акциз солиғига тортилмаган қиймати 4,4 млрд сўмга тенг 260 сигарет қутиси аниқланган.
6та ҳолат бўйича жиноий иш, 9таси бўйича маъмурий иш қўзғатилган, 3та ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда.
Божхона бошқармаси тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши фаол кураш олиб бораётганига қарамай, вазият мураккаблигича қолмоқда. Тошкент иқтисодиёт университетида ўтказилган тадқиқотга кўра, 2022 йил декабрида мамлакатимиздаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳажми 21%ни ташкил этган, 2023 йил апрелига бориб эса бу кўрсаткич 22,5%га етган.
Бу кўрилаётган чоралар етарли эмаслиги ва муаммони ҳал этиш учун бошқа структураларни ҳам жалб қилиш кераклигидан далолат беради. Бундан ташқари, мусодара қилинган тамаки маҳсулотларига нисабатан қандай чоралар кўрилгани ҳам номаълум. Худди шу қийматдаги ноқонуний сигарета маҳсулотлари йўқ қилингани ҳақида ҳисобот берилармикан?
@bankir
Доллар кўтарилди
5 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 427,01 сўмдан (+17,69 сўм) ҳисобланади
@bankir
Hayot Bank ҳам 100 млрд сўмлик акцияларини чиқарди
1 июн куни Ҳаёт банк 100 млрд сўмлик умумий 100 млн дона оддий акцияларини биржага чиқарилганини маълум қилди.
Акциялар нархи Apex Bank каби бир донаси учун 1 000 сўмдан белгиланган. Улар яқинда биржада ҳам пайдо бўлади ва шу ердан ёки брокерлар орқали сотиб олиш мумкин.
Марказий банк иккала банк учун ҳам лицензияни март ойида берган эди.
@bankir
Марказий банк раисининг сўзларига кўра, 2022 йил давомида тадбиркорлар томонидан амалга оширилган тўловларнинг 90 фоиздан ортиғи (1 005 трлн сўм) банкка ташриф буюрмаган ҳолда тезкор тўлов тизимлари орқали амалга оширилган.
Жорий йилда солиқ тўловларининг ҳам тезкор тўлов тизимларига ўтказилиши бўйича ишлар олиб борилади.
@bankir
Доллар яна кўтарилади
5 июн куни амалда бўладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 405 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 425 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Банклар учун хатарлар
Марказий банк АҚШ банклари билан юз берган хатарлар Ўзбекистон банклари билан ҳам юзага келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Агарда кўчмас мулк бозорида талаб сезиларли даражада пасайса, уйларнинг нархи кескин тушиб кетиши мумкин.
Бундай ҳолда уйлар нархи юқори бўлганда ипотека кредити олган аҳоли уни нарх пасайганда қайтаришдан манфаат кўрмайди.
Натижада етарлича гаров билан таъминланмаган ипотека кредитлари банклар учун муаммоли кредитга айланади ёки кредит йўқотишларига олиб келади.
Кейин эса кредит портфелида ипотека кредитлари улуши юқори бўлган банклар дефолтга учраши, яъни банкрот бўлиши мумкин.
1 апрел ҳолатига кўра, кредит портфелида ипотека кредитлари улуши энг юқори бўлган банклар эса қуйидагилар:
— Қишлоққурилишбанк (ипотека кредитлари улуши 48,2 фоиз)
— Ипотекабанк (37,2 фоиз)
— Ориент финанс банк (33,7 фоиз)
Ушбу учта банкда нарх пуфаги ёрилганда дефолтга учраш хавфи бор.
Марказий банк эса ўз шарҳида негадир билгандек, тизимда учта банк дефолтга учраса яна битта банк дефолтга учраши мумкинлигини аниқлаган.
@bankir
Доллар кўтарилди
2 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 409,32 сўмдан (+9,15 сўм) ҳисобланади
@bankir
UNG Petro сотувга қўйилди: хусусийлаштириш даври қандай кечмоқда?
UNG Petro’даги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди.
Давактив Ўзбекистон бозоридаги энг йирик ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини хусусийлаштириш бошланганини эълон қилди.
Сўнгги бир йилда Давактив бир қанча давлат компанияларини хусусийлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Айрим компаниялардаги давлат улуши сотилган бўлса, баъзиларида хусусийлаштириш жараёни чўзилмоқда.
Улардан энг кўзга кўринадиган лекин ҳали давлат улуши сотилмаганларини кўриб чиқамиз:
Paynet — 2022 йил май ойи охирида хусусийлаштириш ишлари бошланган.
Mobiuz — 2022 йил июн
Lotte City меҳмонхонаси — 2022 йил июл
Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи — 2022 йил август
Uzbekistan Airways — 2022 йил август
“Ўзбекистон шампани” — 2022 йил август (қайта бошланган).
“Қизилқум фосфорит” — 2023 йил март
“Фотон” — 2023 йил май
Ушбу давлат компанияларини хусусийлаштириш жараёни ҳали ўз якунига етмаган.
Давлат улуши сотилган бир қанча компаниялар ҳам бор. Улар ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.
@bankir
2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз”га қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, UNG Petro масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Шунингдек, АИ-92 турдаги бензин нархи май ойи давомида 7 500 сўмдан ҳам арзонлаши кутилмоқда.
@bankir
Доллар яна кўтарилди
1 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11408,01 сўмдан (+17,77 сўм) ҳисобланади
@bankir
Иқтисодий хабарлар, валюталар ва жаҳон биржасидаги “об-ҳаво”дан мунтазам хабардор бўлиб туришни истайсизми? Унда сизга XXI asr yangiliklari канални тавсия қиламиз. Канал фақат ишончли ва сараланган маълумотларни бериб бориши билан бошқалардан фарқ қилади.
Бундан ташқари, у ердан энг сўнгги муҳим янгиликлар ва долзарб мавзудаги мақолаларни ҳам топишингиз мумкин. Обуна бўлиб, кузатиб боришни тавсия қиламиз — XXI asr yangiliklari.
👉XXI asr yangiliklari👈
Реклама