Доллар яна тушади
12 июн куни амалда бўладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 430 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 440 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Алишер Усмонов бойлиги сабаб санкциялар нишонига айлангани айтилмоқда
Алишер Усмоновнинг адвокатлари, унинг Россия президенти Владимир Путин билан алоқаси учун эмас, балки шон-шуҳрати ва бойлиги учун Европа Иттифоқи томонидан санкцияларга учраганини даъво қилмоқда.
Bloomberg таъкидлашича, Усмоновнинг адвокатлари Европа Иттифоқи расмийлари томонидан адолатсиз равишда “ўлжа” сифатида нишонга олинганини айтган.
Европа Иттифоқининг Бош суди мажлисида миллиардернинг адвокати Жером Гранд Деснон шундай деди:
“У бой, жуда-жуда бой ва бу ҳаммага маълум. Санкцияларнинг сабаби шу. Бу эса шубҳасиз, чекловлар учун асос бўла олмайди”.
Май охирида Германия суди Усмонов иши бўйича тинтувларни ноқонуний деб топганди.
Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, 69 ёшли Ўзбекистонда туғилган Алишер Усмоновнинг бойлиги 18,8 млрд долларни ташкил қилади. Россия фуқаролигига эга одамлар орасида бу бешинчи кўрсаткичдир.
"Арсенал" футбол клубининг собиқ йирик акциядори Алишер Усмонов энг катта хусусий яхта — “Дилбар”ни яратгани билан ҳам машҳур. Кема номи унинг онаси исмига атаб қўйилган.
@bankir
Ипотека кредити олувчи ўзбекистонликлар сони жадал қисқармоқда
2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон банклари аҳолига 5,8 трлн сўмлик ипотека кредитларини ажратди. 2022 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 5,2 трлн сўм эди.
Ажратилган ипотека кредитлари суммаси ошган бўлсада, ушбу турдаги кредитни олганлар сони камаймоқда.
Жорий йил январ-май ойларида 25,9 минг нафар ўзбекистонлик банклардан ипотека кредити олган. 2022 йилнинг шу вақтида банклар 30,3 минг кишига ипотека кредити берган эди.
Шунингдек, эски уйлар учун ипотека кредити олиш солиштирилаётган даврда қарийб икки баробар кўпайган — 5 минг кишига 9,7 минг киши.
Аммо янги уйлар учун ипотека кредити олган аҳоли сони 25,3 мингдан 16,2 минг кишига кескин қисқарган.
Энг кўп ипотека кредити Тошкент шаҳрига (1,9 трлн сўм), энг ками эса Сирдарё вилоятига (128 млрд сўм) ажратилган.
Ажратилган ипотека кредитларининг тенг ярми “Янги тартиб” доирасида, йиллик 17-18 фоизда аҳолига тақдим қилинган.
2022 йилнинг мос даврига нисбатан банклар ўз маблағлари ҳисобига уй сотиб олиш учун 600 млрд сўмдан кўпроқ кредит ажратган. Ушбу кредитлар учун ўртача фоиз ставкаси май ойида апрелга нисбатан 0,6 фоизга камайиб, 23,9 фоизни ташкил қилган.
@bankir
Доллар яна тушади
9 июн куни амалда бўладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 450 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 465 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Қайси банклар кўпроқ солиқ тўлаган?
Ўзбекистондаги банклар 2023 йилнинг биринчи чорагида 772,5 млрд сўмлик солиқ тўлаган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 13,6 фоизга кўпроқ.
Тўланган солиқлар бўйича Миллий банк қолган банкларга қараганда катта устунликка эга. Уч ойда банк томонидан 225,6 млрд сўм солиқ тўланган. Бу умумий тўланган солиқларнинг 29,2 фоизи дегани.
Биринчи чоракда энг кўп соф фойда олган банклар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
@bankir
Доллар тушди
8 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 453,01 сўмдан (-9,21 сўм) ҳисобланади
@bankir
Жаҳон банкининг 2023-2024 йилларда кутиладиган инфляция бўйича прогнозлари эълон қилинди:
Унга кўра Ўзбекистонда инфляция 2023 йилда 10,8 фоиз ва 2024 йилда 8,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилинган. Ўзбекистонда 2024 йил учун инфляцион таргет 5 фоиз қилиб белгиланган.
Демак Жаҳон банки таҳлилларига кўра инфляция мўлжалланган таргетдан юқорилигича қолиши мумкин.
Таҳлилларга кўра ривожланган давлатлар банк тизимидаги таранглик асосан долларлашувнинг юқорилии сабабли Марказий Осиё ҳудудига таъсир қилиб ликвидлилик рискини ва айрибошлаш курсларини оширишига тасъир қилиши кутилмоқда.
@bankir
Турк лираси қадрсизланишда давом этмоқда
Тошкент вақти билан, 7 июн соат 12:16 ҳолатига кўра, 1 доллар 23 лирагача кўтарилди. Бу турк лирасининг долларга нисбатан рекорд даражада қадрсизланишидир.
@bankir
Жаҳон банки томонидан Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун прогнозлар
Тожикистон ва Ўзбекистон 2023 йилда минтақадаги 23 та иқтисодиёт орасида энг юқори ЯИМ ўсишини кўрсатиши кутилмоқда – мос равишда 6,5 фоиз ва 5,1 фоиз.
Жорий йилда Россиядаги меҳнат муҳожирларидан, айниқса, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларига пул ўтказмаларининг ҳажми кутилганидан секинроқ ўсиши прогноз қилинмоқда.
@bankir
Доллар кўтарилди
7 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 462,22 сўмдан (+13,08 сўм) ҳисобланади
@bankir
Қайси суғурта компаниялари кўпроқ фойда кўрган?
Ўзбекистонда 2023 йил биринчи чорак якунларига кўра, суғурта ташкилотлари орасида энг кўп соф фойдани Apex Insurance олган — 35,2 млрд сўм. Ушбу суғурта компаниясининг соф фойдаси 2022 йил мос даврига нисбатан қарийб 10 баробарга кўпайган.
Иккинчи ўриндан 13,1 млрд сўм билан Kafolat суғурта компанияси жой олди.
Ўтган йил биринчи чоракда соф фойда бўйича етакчи бўлган O‘zbekinvest эса бу сафар учинчи ўринни эгаллади.
@bankir
Доллар яна кўтарилади
7 июн куни амалда бўладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 450 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 465 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Банк-молия академияси учун магистратура мутахассисликлари бўйича тест натижалари эълон қилинди.
@bankir
Ўзбекистон бўйлаб эндиликда 17 банкнинг Humo банкоматларида UzCard карталари орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин. Булар қуйидаги банклар:
• Капиталбанк;
• Халқ Банк;
• Агробанк;
• Алоқабанк;
• Ипотекабанк;
• Микрокредитбанк (МК Банк);
• Ҳамкорбанк;
• Қишлоқ Қурилиш Банк (ҚҚБ);
• Invest Finance Bank (ИнфинБанк);
• Asia Alliance Bank;
• Гарант Банк;
• Тенге Банк;
• Трастбанк;
• Туронбанк;
• Миллий банк;
• Универсалбанк
• Асакабанк.
@bankir
Муомаладаги нақд пуллар рекорд даражада кўпайди
Ўзбекистонда 2023 йил 1 июн ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар миқдори 43,84 трлн сўмни ташкил қилиб, рекорд даражага етди.
Бунгача аҳоли қўлида энг кўп нақд пул миқдори 2022 йил октябр ойида кузатилган эди.
Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан кейин, ўзбекистонликлар орасида нақд пулларга бўлган талаб кескин ортди. Уруш бошлангач беш ой ичида мамлакатда нақд пул миқдори 63,2 фоизга кўпайди.
Бу вақтда Марказий банк нақд пулга бўлган талабни қондириш мақсадида 200 000 сўмлик пулларни режага нисбатан эртароқ чиқаришга ҳам мажбур бўлди.
Эҳтимол, муомаладаги нақд пулларнинг рекорд даражада кўпайишига P2P ўтказмаларини солиқ органлари кузатиши бўйича вазият ҳам сабаб бўлган кўринади.
Кейинчалик P2P ўтказмалари бўйича электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш тартиби қўлланилмаслиги айтилган эди.
@bankir
Qalampir.uz интернет нашри мусодара қилинган товарларнинг қандай тартибда йўқ қилиниши ҳақида материал тайёрлабди. Нашр Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан кириб келган контрафакт маҳсулотларни кейинги тақдирини назорат қилувчи орган вакиллари билан суҳбатлашиб, одамларга қизиқ бўлган оддий саволларга жавоблар олибди.
Таъкидлаб ўтиш зарурки, изланишларга кўра 2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистонда 700 донадан ортиқ ноқонуний тамаки маҳсулотлар савдога чиқарилган ва бу давлат бюджетига 250 миллиард сўмдан ҳам кўпроқ зарар келтирганини англатади. Масалан, бу пуллар Ўзбекистондаги илм-фан, маъданият ёки санъат соҳасини ривожлантришига сарфланиши ҳам мумкин эди.
Агар сизга ҳам мусодара қилинадиган товарларнинг кейинги тақдири қизиқ бўлса, албатта мақолани ўқинг ёки видеони кўринг.
Доллар тушди
9 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 434,98 сўмдан (-18,03 сўм) ҳисобланади
@bankir
3 июн куни Тошкент шаҳри марказида, Яккасарой туманида (Фрегат кафеси рўпарасида) O‘zbegim Development компанияси томонидан барпо этилаётган Shoshkent турар-жой мажмуаси сотув офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
14 қаватли 4 та блокдан иборат турар-жой мажмуаси ресторан, супермаркет, бутиклар, стомотологик клиника, дорихона, фитнес зал ва яшаш учун қулай бўлган бошқа қулайликларни ўз ичига олган. Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55м2 дан 113м2 гача бўлган хонадонлар мавжуд бўлади.
Энг муҳими турар-жой мажмуасида кўпчиликни қийнайдиган жиҳат — автотураргоҳ масаласи ҳам ҳал қилинган. Shoshkent турар-жой мажмуасида ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлади.
Боғланиш учун: +99855 500 90 90
Instagram | Facebook | Telegram | YouTube |Реклама
Захиралардаги олтин миқдори 11 ойлик энг паст даражага тушди
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 июн ҳолатига кўра 34,4 млрд долларни ташкил қилди. Бу май бошига нисбатан 838 млн долларга камроқ.
Мамлакат захиралари асосан олтин ва валюта захираларидан иборат бўлиб, май ойида апрелга нисбатан олтин захиралари қарийб 1 млрд долларга қисқарган.
Май ойида валюта захиралари 158,2 млн долларга кўпайди. Валюта захиралари анчадан бери бу даражада кўпаймаётган, аксинча жадал қисқараётган эди.
Ўзбекистон захираларида олтин миқдори 9 тоннага камайиб 370 тоннани ташкил қилиб турибди. Бу 2022 йил июн ойидан бери 11 ойлик энг паст кўрсаткичдир.
Олтин захиралари нега камайди?
Ўзбекистон Марказий банки олтин билан боғлиқ сиёсатда нархларга таянади. Нархлар паст бўлганда сотиб олади, юқори бўлганда сотади.
Май ойида олтин нархи бир троя унцияси учун 2 050 доллардан ошиб 13 ойлик энг юқори кўрсаткичга етди. Юқори нархлар сабаб Ўзбекистон май ойида олтин сотган бўлиши мумкин.
Мамлакат апрел ойида ҳам нархлар қулайлигида 2 тонна олтин сотишган улгурган. Январ ва феврал ойларида эса олтиннинг асосий сотувчиларидан бири бўлганди.
@bankir
Давлат активларини бошқариш агентлиги вазиятга аниқлик киритиб, “Ўзбекистон” меҳмонхонасини хусусийлаштириш бўйича Сингапур компанияси билан битим тегишли Давлат тендер комиссияси қарори билан 2021 йилда бекор қилинганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Bashan Investment компанияси Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда юборилган бир қанча огоҳлантиришларга қарамасдан инвестицион мажбуриятларни бажармаган.
@bankir
Yangi bank 100 млрд сўмлик акцияларини чиқарди
Кеча, 6 июн куни янги ташкил этилган Yangi bank 100 млрд сўмлик акцияларини чиқарганини эълон қилди.
Чиқарилган акциялар сони 100 млн дона бўлиб, уларнинг нархи 1 000 сўмдан ҳисобланган.
Марказий банк май ойи бошида Yangi bank’ка фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берган эди.
Бундан аввал Apex bank ва Hayot bank ҳам 100 млрд сўмлик акцияларини чиқарган эди.
@bankir
OTP Bank вакиллари "Ипотека банк" кузатув кенгаши таркибига киритилди. Яна бир қанча ўзгаришлар бор
Венгриянинг OTP Bank бош директори ўринбосари Ласло Волф "Ипотека банк" кузатув кенгаши аъзоси бўлди (.pdf).
Ласло Волф билан биргаликда яна икки нафар OTP Bank вакиллари Ўзбекистондаги банкнинг кузатув кенгаши таркибига киритилган.
Бундан ташқари, Жаҳонгир Фаязов Ипотекабанк Бошқаруви таркибидан чиқарилган ва Рискларни бошқариш блоки раҳбари лавозимидан озод этилган.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори Элёр Норметов ва Юридик департамент директори Ҳумоюн Муродов банк Бошқаруви таркибидан чиқарилди.
Фаррух Ботиров Корпоратив банкинг ва бозор инструментлари блоки раҳбари лавозими тугатилгани муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилган.
Шунингдек, Элёр Иномжонов "Ипотека банк" Бошқарув раиси, Виктор Воробеж, Адам Андраш, Димитрий Сапронов ва бошқалар Бошқарув раиси ўринбосари этиб сайланган.
“Ипотека банк” Венгриянинг OTP банкига 324 млн долларга сотилган эди.
Аввалроқ Украина OTP Bank’ни урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатига қўшганди. Банк бунга эътироз билдириб Украинадан OTP Bank’ни ушбу рўйхатдан дарҳол олиб ташлашни сўраган.
@bankir
Доллар тушади
7 июн куни амалда бўладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 460 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11 485 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
“Xushnudbek.uz” канали талабалар таълим кредити олишда муаммоларга дуч келаётгани, банкларда ресурс ажратилмаётгани учун таълим кредити бериш вақтинча тўхтатилганига эътибор қаратди.
2023 йилги давлат бюджетига кўра, таълим кредитини молиялаштириш учун 1,7 трлн сўм ажратилган.
Айрим банклар эса ўз маблағлари ҳисобидан бир неча юз миллиардлаб маблағларни имтиёзли шартларда таълим кредитлари учун ажратгани, бироқ ушбу маблағлар бугунга қадар қоплаб берилмаганини айтмоқда.
Иқтисодчи Отабек Бакиров эса муаммо қаердалигини билиш имконсиз эканлиги ҳақида сўз юритган.
@bankir
2022 йилни зарар билан якунлаган компания сотувга қўйилди
Давактив “Ангрен логистика маркази”даги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини эълон қилди.
Сотувга қўйилган компания 2022 йилни 181 млн сўм зарар билан якунлаган.
“Ангрен логистика маркази” — юкларни сақлаш, ортиш-тушириш, ташиб бериш, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этган ҳолда юк операцияларини амалга оширади.
Ўзбекистонда хусусийлаштириш билан боғлиқ сўнгги йиллардаги вазият ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.
@bankir
ЖСТга аъзо бўлиш учун муҳим қадам ташланди
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Ушбу Қарорга асосан Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий қилинди ва унга А.А. Урунов тасдиқланди.
Қарорга асосан 2023 йил 1 июлдан бошлаб ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун 2023 йилда жами 30 млрд сўм сарфланади. 2024 йилдан эса ушбу тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан алоҳида маблағлар ажратилади.
ЖСТга аъзо бўлиш орқали Ўзбекистон бутун дунё бўйлаб кенгроқ бозорларга чиқиш имкониятига эга бўлади.
Бу экспорт ҳажмини ошириш ва мамлакатда хорижий сармояларни кўпайтиришга ёрдам беради.
Натижада иқтисодий ўсиш ошади ва кўпроқ иш ўринлари яратилади.
@bankir
Техника мўъжизаси ёхуд келажак кўз ўнгимизда
5 июн куни Apple компанияси Vision Pro гаджетини тақдим қилди. Бу 2014 йилда компания ақлли соатлар тўпламини эълон қилгандан бери Apple'нинг биринчи янги маҳсулот тури ҳисобланади.
Виртуал шлем тақдимоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Apple уни 2024 йил бошида, 3 499 доллардан бошлаб сотувга чиқармоқчи.
Ушбу гаджет орқали одамлар узоқ вақтдан бери киноларда кўрган жараён ҳақиқатга айланади. Сиз уйдан чиқмасдан туриб дунёни айланиб чиқишингиз, кинотеатрга бормасдан ўша ердаги муҳитдан кам бўлган ҳолда уйда, диванингизда кино кўришингиз, футбол ўйинига бормасдан стадиондаги муҳитни ҳис қилишингиз мумкин.
Apple компанияси директори Тим Кук Vision Pro’ни компания яратган “энг шижоатли маҳсулот” деб атагани ҳам бежизга эмас. Кўпчилик ушбу гаджетга дунёни ўзгартириб юборувчи қурилма сифатида қарамоқда.
Vision Pro каби кўзойнаклар янгилик эмас, Мета ва Microsoft каби компаниялар уларнинг анча арзонроқ версиясини аллақачон тақдим қилиб улгуришган. Бироқ бу маҳсулотлар кутилганидек сифатли бўлиб чиқмади.
Apple эса жуда катта фойдаланувчи базасига эга. Дунё бўйлаб 2 млрд донадан ортиқ компания гаджетлари бор. Бу катта ишончни англатади.
Vision Pro қурилмасининг iPhone ва iPad каби Apple маҳсулотлари билан синхронлашуви унинг оммалашувига ёрдам беради.
Бироқ бу жараён осон кечмайди. Таҳлилчилар Apple дастлабки босқичда кутилганидан бир неча баробар камроқ маҳсулот сота олишини прогноз қилмоқда.
Аммо Vision Pro’ни Маcbook ва iPhone ишга туширилиши билан таққослаган Тим Кук “бу саёҳатнинг бошланиши” эканлигини айтди.
Apple бозорга кирганда, бозор бутунлай ўзгаради.
@bankir
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилганми ёки йўқ?
Тошкент марказидаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси 2023 йилнинг биринчи чорагини 163,5 млн сўм зарар билан якунлаган. 2022 йилнинг шу давридаги зарар миқдори 124,6 млн сўм эди.
Уч йил аввал меҳмонхонанинг 80 фоиз давлат улуши Сингапурнинг Bashan Investment компаниясига 23,2 млн долларга сотилган эди.
Сингапур компанияси “Ўзбекистон” меҳмонхонасига 1,5 йил ичида қарийб 10 млн доллар ёки 100 млрд сўм инвестиция киритиши керак эди.
Давактив маълумотларига кўра, меҳмонхона ҳамон 80 фоиз давлатга тегишли. Битим бекор бўлган бўлса, бу ҳақида ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Ўртада меҳмонхона кетма-кет иккинчи йил дастлабки чоракда зарар кўрмоқда.
Қизиғи, март ойида эълон қилинган оммавий савдолар орқали хусусийлаштириладиган компаниялар орасида “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ҳам бор.
Давактив агентлиги билан бу масалада боғланиш имкони бўлмади.
Фото: Mybooking.uz
@bankir
Доллар кўтарилди
6 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 449,14 сўмдан (+22,13 сўм) ҳисобланади
@bankir
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева 6 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради
@bankir