Сергей Гимадиев Apelsin ва Uzum бирлашгач, Uzum bank бошқарув раиси этиб тайинланган эди. У ўз вақтида Apelsin'ни Ўзбекистондаги энг оммабоп иловалардан бирига айлантиришга ўз ҳиссасини қўшган.
Uzum ва Click бирлашганини эълон қилгач, Гимадиев ўз лавозимини тарк этишига тўғри келди.
@bankir
Эски уй олиш учун энг фойдали ипотека кредитлари рейтинги
Ўзбекистондаги 30 та банкдан 15 та банк иккиламчи бозор (эски уйлар) учун ипотека кредити ажратаётгани маълум бўлди.
Натижада, ушбу гуруҳда “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Асакабанк” бошланғич бадали 25%, йиллик фоиз сатавкаси 17,5 фоиз ва максимал кредит миқдори 400 млн сўмгача 240 ой муддатга кредитлар ажратиб рейтингда биринчи ўрини эгалади.
“Ориент Финанс банк”, “Ипотекабанк” ва “Ҳамкорбанк” рейтингда кейинги ўринларни эгалади.
Улар бошланғич бадали 25 фоиз, йиллик фоиз сатавкаси 18 фоиз ва максимал кредит миқдори 400 млн сўмгача 240 ой муддатга кредитлар ажратишмоқда.
*Рейтинг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тузилган
@bankir
Доллар яна кўтарилади
21 июн куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 475 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 500 сўмни (Тенге банк) ташкил қилмоқда.
@bankir
Доллар кўтарилди
20 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 477,00 сўмдан (+13,97 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар кўтарилади
20 июн куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 460 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 490 сўмни (Тенге банк) ташкил қилмоқда.
@bankir
Доллар кўтарилди
19 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 463,03 сўмдан (+3,95 сўм) ҳисобланади
@bankir
Энг қиммати Мирободда: май ойида Тошкентда уйларнинг ижараси ошди
Май ойида пойтахтда ижара нархларининг ошиши кузатилди — ўртача нарх 0,9 фоизга ошиб, 1 кв м учун 9 долларни ташкил этди.
Туманлар кесимида ижаранинг 1 кв м учун энг юқори нархлари Шайхонтоҳур (11,5 доллар), Яккасарой (11,3 доллар) ва Миробод (11,8 доллар) туманларида қайд этилди.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтнинг Учтепа (7,4 доллар), Сергели (6,5 доллар) ва Бектемир (5,8 доллар) туманларида кузатилди.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг май ойига нисбатан Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи 8 фоизга қимматлашди. Йил бошидан бери ўртача ижара нархи 12,1 фоизга камайди.
@bankir
Бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозордан (эски автомобиллар) сотиб олиш учун автокредитлар бўйича маълумотларни тақдим қиламиз
MKBANK (Микрокердитбанк)
Фоиз ставкаси — 25%
Муддати — 5 йил
Имтиёзли давр — йўқ
Суммаси — БҲМнинг 3000 бараваригача
Бошланғич тўлов —20%
Кредит мақсади — Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
Капиталбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати – 84 ойгача
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 495 млн сўмгача
Бошланғич тўлов – камида 10%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – БҲМнинг 1500 бараваригача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади –иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
Даврбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 25%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
TBC банк
Фоиз ставкаси - 29% дан бошлаб
Муддати - 84 ойгача
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 450 млн сўмгача
Бошланғич тўлов - 10%
Кредит мобил илова орқали ажратилади
Кредит мақсади – Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
Анорбанк
Фоиз ставкаси - 33%
Муддати – 5 йилгача
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 400млн сўмгача
Бошланғич тўлов - 10-25% (кредит муддатига боғлиқ)
Кредит мақсади – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган муддати 1 йилгача автомобиллар учун
Батафсил
Тенгебанк
Фоиз ставкаси - 25,9-26,9%гача (Бошланғич тўловага боғлиқ)
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 20-25%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
Ипотека банк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 500 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
Hamkorbank
Фоиз ставкаси - 26%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов – 20-30%
Кредит мақсади – Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
@bankir
Юқори нархларга қарамасдан уй савдоси кескин кўпайди
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида май ойида катта фаоллик кузатилди. Бир ой ичида сотувлар 26,6 фоизга кўпайиб 25 мингдан ортиқ битимлар тузилди (2023 йил учун энг кўп).
Апрел ойида 20,2 мингта уй-жой олди-сотди шартномалари имзоланган эди.
Энг катта ўсиш Навоий — 37 фоиз, Фарғона — 36 фоиз ва Сирдарё вилоятларида — 33 фоиз қайд этилди.
Ўтган йилнинг май ойига нисбатан уй-жой олди-сотдиси бўйича тузилган битимлари сони 28,5 фоизга ошди.
Нархлар эса ҳамон ошиб бормоқда. Апрел ойида эски уйлар 1,7 фоизга қимматлаган бўлса, май ойида уларнинг нархи 2,5 фоизга кўтарилган. 2022 йилнинг май ойига нисбатан нархлар 23 фоизга юқори бўлиб турибди. Тошкент учун бу кўрсаткич 27 фоиз.
@bankir
Ижтимоий тармоқларда “асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди”, “асосий ставка пасайтирилди”, “асосий ставка оширилди” каби сарлавҳалар тез-тез учраб туради.
Марказий банк асосий ставкани кўриб чиққан кунлари эса ҳамма ер асосий ставка, асосий ставка, асосий ставка…
Хўш бу ўзи нима? Биз учун қай даражада муҳим?
Дунёдаги энг йирик медиа компанияларидан бири — Bloomberg'да узоқ муддат муҳаррир сифатида фаолият олиб борган Жастин Карриган бизга асосий ставка нима эканлигини содда қилиб тушунтириб берди.
Айтганча Instagram'га ҳам обуна бўлишни унутманг. Бу ерда янада қизиқроқ.
@bankir
Келгусида асосий ставка пасайтирилиши кутилмоқда
Марказий банк қуйидагича ҳисобот берди:
“Иқтисодиётда инфляциянинг фундаментал ва мавсумий омиллар таъсирида секинлашиш динамикаси давом этмоқда. Йил охиригача жорий тенденциялар сақланиб қолиниши билан биргаликда инфляцияни кескин оширувчи хатарлар вужудга келиши эҳтимоллари камайиб бормоқда.
Базавий инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг барқарор пасайиш траекториясига ўтиши, келгусида ҳам иқтисодиётда нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолган ҳолда асосий ставкани пасайтириш имкониятларини кучайтиради.”
Бу нима дегани?
Марказий банк бугун асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган бўлса ҳам, келгусида пасайтириш ниятида.
Бунга инфляциянинг пасайиши ва келажакда нархларни кескин оширувувчи хатарлар пайдо бўлишига нисбатан ишонч камаётгани сабаб бўлган.
Жорий йил май ойида умумий инфляция йиллик ҳисобда 10,4 фоизгача секинлашди. Бунда, базавий инфляция секинроқ пасайиб 12,4 фоизни ташкил этди.
Инфляциянинг пасайишига урушдан кейинги таъсирларнинг тугаб бориши, мавсумий омиллар ва сўмнинг нисбатан барқарорлиги сабаб бўлмоқда.
Шунга қарамай, айрим озиқ-овқат ва хизматларнинг нархлари юқори ўсишда давом этаётгани, Марказий банкни амалдаги пул-кредит сиёсатини, жумладан асосий ставкани сақлаб қолишга ундамоқда.
@bankir
Доллар тушади
16 июн куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 480 сўмни (Ипотека банк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 510 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.
@bankir
Доллар яна кўтарилди
15 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 477,98 сўмдан (+12,89 сўм) ҳисобланади
@bankir
“Ўзагроэкспортбанк” 1,7 млрд дона оддий акцияларини чиқарди. Уларнинг нархи 20 сўмдан бўлиб, умумий қиймати 34,2 млрд сўмни ташкил қилади. Акциялар ёпиқ обуна билан жойлаштирилган.
@bankir
Собиқ Apelsin бош директори ва Uzum bank бошқаруви раиси Сергей Гимадиев ўз лавозимини тарк этибди.
@bankir
🚗 Автомобил сотиб олиш учун узоқ вақт пул йиғиш шарт эмас
Банкларда таклиф қилинаётган иккиламчи бозор учун энг арзон автокредитлар билан танишинг. Айрим банкларда автомобил учун кредитни бошланғич тўловсиз ҳам олса бўлади.
Батафсил ўқиш учун👇
Электромобиллар сотуви рекордларни янгилашда давом этмоқда
Май ойида электромобиллар бозоридаги фаоллик ўсишда давом этди. Ой давомида электромобиллар сотуви 1,9 минг донани ташкил этди. Бу апрел ойига нисбатан 28 фоизга кўпдир.
Электромобилларнинг энг кўп сотилиши Тошкент шаҳрида – 1,4 мингта, Тошкент вилоятида – 107 дона ва Фарғона вилоятида – 79 дона қайд этилди.
Ўтган йилнинг май ойига нисбатан электромобиллар савдоси 3,5 баравар ошди.
Электромобилларнинг бирламчи бозори апрел ойига нисбатан 25 фоизга ошиб, 1,5 мингтани ташкил этди. 2022 йилнинг майига нисбатан эса 3,6 бараварга ўсиш қайд этилди.
Иккиламчи бозорда ҳам электромобиллар сотуви кескин кўпаймоқда. Бир ой давомида эски электромобиллар савдоси 40 фоизга ошди ва 410 донани ташкил этди. 2022 йилнинг майига нисбатан ўсиш эса 3,2 баравар бўлди.
Электромобиллар нега оммалашмоқда?
2019 йилдан бошлаб электромобиллар божхона божи ва акциз солиғидан озод қилинган. 2021 йилдан эса автотранспорт тўловлари ҳам бекор қилинган.
Шу сабабдан 2021 йил май ойидан то 2023 йил май ойига қадар Ўзбекистон ҳудудида электромобиллар савдоси 20 баробарга кўпайди.
Яна бир қанча сабаблар бор. Батафсил бу ерда ўқиш мумкин.
@bankir
Янги уй сотиб олиш учун қайси банклардан ипотека олиш фойдалироқ?
Ўзбекистондаги энг фойдали ипотека кредитлари бўйича рейтинг эълон қилинди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистондаги 30 та банкдан 19 та банк ипотека кредити ажратаётгани маълум бўлди.
Таҳлилда банклар икки гуруҳга бўлинган бўлиб, биринчи гуруҳда бирламчи бозорда вилоятларга ҳамда Тошкент шаҳрига, иккинчи гуруҳда иккиламчи ипотека кредитлари масалалари кўриб чиқилди.
Вилоятларда
Таҳлилга кўра, вилоятлардаги бирламчи кўчмас мулк бозорида энг фойдали ипотека кредитларини қуйидаги банклардан “Асакабанк”, “Халқ банки”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ориент Финанс банк” ва “Қишлоқ қурилиш банк”дан олиш мумкин бўлади.
Ушбу банклар рейтингда биринчи қатордан жой эгалаб мижозларга қуйидаги шартларда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари тақдим этмоқда:
бошланғич тўлов — 15%;
йиллик фоиз ставкаси — 17-17,5%,
муддати — 20 йилгача;
кредитнинг максимал миқдори 327,25 млн сўмдан ошмаслиги лозим.
Ҳудудларда бирламчи ипотека кредитлари бўйича энг паст кўрсаткични кўрсатган банклар: “Ипак йўли банк”, “Садерат банк” ва “Инвестфинансбанк”.
Ушбу банкларда дастлабки тўлов 25-30%, йиллик ставка 24-26% ва максимал ипотека суммаси 810 млн сўм, 60-120 ойгача бўлган муддатга ипотека кредитлари ажратилмоқда.
Маълум бўлишича, ҳудудларда ажратиладиган 19 турдаги ипотека кредитларидан 12 туридагиси 20 йил муддатга тақдим этилмоқда.
Ипотека кредитилари бўйича катта миқдорни “Капиталбанк” ажратиб, 2,0 млрд сўмни ташкил этади. Бироқ, бу банкда йиллик фоиз ставкалари сезиларли даражада юқори.
Пойтахтда
Янги уйлар учун фойдали ипотека кредитларини ажратиш бўйича “Асакабанк”, “Халқ банки” ва “Ўзсаноатқурилишбанк” етакчилик қилди.
Ушбу банклар қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитлари таклиф этмоқда:
муддати — 20 йиллгача;
максимал миқдори — 416,5 млн сўм;
йиллик фоиз ставкаси — 17%;
бошланғич тўлов — 15%.
Баъзи банкларда 2022 йил октябрь ойидаги ипотека кредитлар таҳлилига нисбатан фоиз ставкаларининг -0,5%дан +1%гача ўзгариши кузатилди.
@bankir
Портловчи ўсиш: май ойида автомобил бозорида рекордлар қайд этилди
2023 йилнинг май ойида Ўзбекистонда автомобиллар савдоси қарийб 16 фоизга ошгани қайд этилди. Ўтган ой учун якуний савдо 156 мингта автомобилни ташкил этди.
Мутахассислар маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар сотувининг “портловчи ўсиши”ни қайд этишмоқда, уларнинг савдоси ой давомида 33 фоизга ўсган.
Май ойининг ўзида автомобиллар сотуви Тошкент шаҳрида 37 фоизга, Андижон ва Бухоро вилоятларида 19 фоизга ошди.
Савдоларнинг янада сезиларли ўсиши ўтган йилнинг май ойига нисбатан 43 фоиз ўсиши билан қайд этилди.
Автомобил савдосининг бу қадар тез ўсишига сабаб бўлган омиллардан бири тўпланган талабдир.
Май ойи бошида UzAuto Motors янги Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларининг сотуви қайта йўлга қўйилгани боис ой охирига келиб автомобил бозоридаги фаоллик барқарор тикланди.
Маҳаллий янги автомобиллар савдоси юқори нархларга қарамасдан май ойига келиб рекорд кўрсаткични қайд этди — 29,9 мингта. Бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 2022 йилнинг апрелида кузатилганди.
Шунга қарамай, “иномарка”лар савдоси ҳам рекордларни янгилади. Май ойида хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси 22 фоизга ўсиб 3,2 мингтани ташкил қилди. Бу мутлақо рекорд. Аввалги энг кўп сотув 2022 йил ноябрида кузатилган эди — 2,9 мингта.
Янги автомобилларнинг умумий савдоси ҳам 33 мингтадан ошиб, рекордни янгилаган.
@bankir
Май ойида банк кредитлари 10 ойлик энг юқори кўрсаткичга етди
Май ойида аҳолига ажратилган банк кредитлари бўйича фоиз ставкалари 10 ойлик энг юқори кўрсаткичга етди — 23,1 фоиз. Охирги марта аҳоли учун кредитларнинг ўртача фоизи 2022 йил июнида 23,4 фоиз билан бундан юқорироқ бўлган эди.
Аҳоли учун омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси апрелда ҳам майда ҳам бир хил 20,8 фоизни ташкил қилган. Бу 2022 йилнинг августидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Қайд этиш керакки, апрел ва май ойларида банклар томонидан 25 фоизгача омонатлар таклиф қилинди.
Бизнес вакиллари учун ўртача кредитлар апрел ойида 22,8 фоизни, май ойида 22,3 фоизни ташкил қилди. Улар учун апрел ойида омонатлар ўртача 1,6 фоизга ошиб, 17,9 фоизга етди. Май ойида эса 17 фоизгача пасайди.
@bankir
Доллар кўтарилади
19 июн куни амал қиладиган доллар курси 2-3 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 460 сўмни (Asia Alliance Bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 490 сўмни (Тенге банк) ташкил қилмоқда.
@bankir
Уйлар нега қимматлаяпти?
Марказий банк яқинда Тошкент кўчмас мулк бозорида нарх пуфаги юзага келаётгани ҳақда огоҳлантирган эди.
Унга кўра, 2022 йил охирига келиб Тошкентда уйларни фундаментлар нархи ва бозор нархи ўртасидаги фарқ 210 млн сўмга етган.
Яъни ўтган йилнинг охирида пойтахтдаги уйларнинг бозордаги нархи ҳақиқий нархдан 210 млн сўмга қимматроқ бўлган. Нархлар 2023 йилда ҳам юқори.
Уйлар қимматлаётганини оддий талаб ва таклиф қонуни билан тушунтирса бўлади. Масалан пандемия пайтида Тошкентда уйларнинг бозор нархи асл қийматидан ҳам пасайиб кетганди. Одамлар уйда қолди ва янги уй-жой сотиб олишга талаб камайди.
2022 йилда уруш сабаб Ўзбекистонга Россиядан кўплаб релокантлар кўчиб келди. Қўшимчасига хорижликлар учун уй сотиб олиш 2022 йил 1 майдан осонлаштирилди.
Шу ерда пандемиядан кейинги маҳаллий аҳоли ва янги келган россияликларнинг уй сотиб олишга бўлган талаби бирлашди ва талаб кескин кўпайди.
Тошкентдаги кўплаб қурилишларга қарамай, юзага келган талаб ўз вақтида таклиф билан қондирилмади.
Бунинг устига ўзбекистонликлар кўпроқ ипотека кредити ола бошлади. 2022 йил давомида банклар аҳолига 2021 йилга нисбатан 47 фоиз кўпроқ ипотека кредити берди.
Вазият шу даражага етиб келдики, уйларга бўлган талаб пасайса, бунинг ортидан нархлар ҳам тушса, кредит портфелида ипотека кредитлари улуши кўпроқ бўлган банклар банкрот бўлиши мумкин.
Бунда уйларнинг нархи тушиб кетади ва нарх юқори бўлганда ипотека кредити олганлар уларни қайтаришдан манфаатдор бўлмайди.
Ҳозирча нарх тушгани йўқ. Аксинча, нарх пуфаги янада катталашаётганга ўхшайди.
@bankir
Доллар тушди
16 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 468,08 сўмдан (-17,90 сўм) ҳисобланади
@bankir
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий равишда битим тузилмаганлигини маълум қилди.
Қўмитанинг қайд этишича, 13 июн ҳолатига кўра, Click умуммиллий тўлов ташкилоти таъсисчилари рўйхатига ўзгаришлар киритилмаган.
Шунингдек, қўмита иккала компания бирлашиши бўйича монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олиниши кераклигини, бу бўйича қўмитага мурожаат келиб тушмаганини таъкидлаган.
@bankir
❗️Асосий ставка ўзгармади
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankir
“2023 йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади” — Шавкат Мирзиёев.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради.
@bankir
Аҳоли учун хорижий валютадаги омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси 4,7 фоизгача ошган.
Май ойида банклар бу турдаги кредитлар учун 7,5—8 фоизлик омонатларни ҳам таклиф қила бошлади. Банклар томонидан чет эл валютасидаги омонат рекламалари ҳам нисбатан кўпайди.
Компаниялар учун таклиф қилинаётган омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси ҳам май ойида 1,1 фоизга ошиб, 4,1 фоизга етди. Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
@bankir
Доллар яна тушди
12 июн, душанба куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 424 сўмдан (-10,98 сўм) ҳисобланади
@bankir
Европа рецессияга учради
Еврозона иқтисодиёти 2023 йилнинг биринчи чорагида 0,1 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Bloomberg Евростатнинг янгиланган маълумотларига таяниб ёзмоқда.
Европа иқтисодиёти кетма-кет иккинчи чоракда пасайиб бормоқда — ўтган йилнинг тўртинчи чорагида ҳам пасайиш 0,1 фоизни ташкил этганди.
Агентлик қайд этишича, бу Европада коронавирус пандемиясидан кейинги биринчи ярим йиллик рецессия ҳисобланади.
Украина билан уруш ортидан Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан санкциялари туфайли қишда энергия нархлари кескин ўсди. Европада рецессия юз беришининг асосий омили айнан шу.
Рецессия узоқ вақт давом этадиган иқтисодий фаолликнинг сезиларли ва кенг тарқалган пасайишидир. Одатда ялпи ички маҳсулотнинг кетма-кет чоракларда пасайиши билан ифодаланади.
@bankir