Банклараро тўлов операциялари деярли барча ҳудудларда ошди
2023 йил май ойида республиканинг 13 та ҳудудида компаниялар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган.
Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент (16,2%), Хоразм (14,8%), Фарғона (12,8%), Сурхондарё (12,7%) ва Қашқадарё (10,2%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (10,0%) кузатилган.
Шу билан бирга фақатгина Сирдарё вилоятида 3,9 фоизга пасайиш қайд этилган.
Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) май ойида 1068 бирликни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 6,8 фоизга ошган.
@bankir
Кўчиб келган россияликларга собиқ СССР мамлакатлари аҳолисининг муносабати қандай?
Ўзбекистонликларнинг 46 фоизи россияликларнинг мамлакатга кўчиб келишидан мамнун. Бу ҳақда “Платформа” ижтимоий дизайн маркази ва “ОнИн” тадқиқот компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотдан маълум бўлди.
Социологларнинг аниқлашича, собиқ СССР мамлакатларига кетган минглаб россияликлар маҳаллий аҳоли орасида жиддий ғазабга сабаб бўлмаяпти.
Сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи муҳожирлар тил ўрганиш, қонуний иш топиш ва маданий мослашувда ёрдамга муҳтож, деб ҳисоблайди.
Марказий Осиё аҳолиси (48–63 фоиз) россияликлар улар билан қолмаслигига ва бошқа мамлакатларга кетишига ишончлари комил.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга 320 мингдан ошиқ россияликлар кўчиб келгани ҳақида маълумот бор.
Financial Times маълумотларига кўра, россияликларнинг кўчиб келиши сабаб Ўзбекистон банк тизимига талаб кескин ошган.
Буни биринчи чорак якунларига кўра банкларнинг даромади ва соф фойдаси кескин ошганида ҳам кўриш мумкин.
*Тадқиқотда 1 350 нафар респондент иштирок этган.
@bankir
Havas'га алоқадор компания собиқ Алгоритм заводини 27 млн долларга сотиб олди
Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги собиқ Алгоритм заводи бинолари кимошди савдосида сотилди.
Давлатга тегишли бўлган ишлаб чиқариш биноси 16 гектардан ошиқ майдонган эга. Бугун бўлиб ўтган савдоларда лот 307 млрд сўмга ёки 26,7 млн долларга сотилди.
Аукцион ғолиби Strategic Development Team компанияси. Компания 2018 йилда ташкил қилинган бўлиб тижорий ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш билан шуғулланади. Устав капитали — атиги 7 млн сўм.
Strategic Development Team компанияси 100 фоиз таъсисчиси Фатхулла Содиқов ҳисобланади. У бир қанча брендлар, жумладан Havas супермаркетлар тармоғининг асосий эгасидир.
@bankir
Инфляция ҳақида фикрингизни Марказий банкка ҳам билдиринг
Марказий банк май ойига келиб аҳоли томонидан сезилган инфляция 13,6 фоиз, келгуси бир йил учун инфляцион кутилмалар эса 13,7 фоиз бўлганини эълон қилганди.
Канал аъзолари орасида ўтказилган сўровнома натижалари эса Марказий банкникидан кескин фарқ қилди.
Марҳамат нархлар ўзгариши бўйича фикрингизни Марказий банкка билдиришингиз мумкин. @kutilmalar_Iyun2023_bot ботида сезилган инфляция ва инфляцион кутилмалар ҳақида сўровда қатнашинг.
Сўровномани тўлиқ якунлаганлар учун совғалар ҳам ваъда қилинган.
@bankir
Ва ниҳоят. Туркия Марказий банки фоиз ставкасини кескин оширди
Туркия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди. Бу асосий ставканинг 27 ой ичида биринчи марта оширилишидир.
Яқинда Туркия президентлигига ўтказилган сайловлардаги ғалабадан кейин Эрдўғон Марказий банкка Ҳафизе Гае Эрканни раҳбар қилиб тайинлаган эди.
Таҳлилчилар шундан кейин асосий ставка кескин кўтарилиши кутган эди. Бу Эркан бошчилигидаги Марказий банкнинг биринчи катта қарори ҳисобланади.
Ҳафизе Эркан бунгача АҚШдаги йирик банкларда юқори лавозимларда ишлаган. Goldman Sachs банкида бошқарувчи директор ҳам бўлган.
Узоқ йиллардан бери Эрдўғон фоиз ставкаларига нисбатан ноанъанавий ёндашар эди. Унинг фикрича, пастроқ ставкалар инфляциянинг пасайишига олиб келади.
У сўнгги йилларда асосий ставкани кўтаришга уринган уч нафар Туркия Марказий банки раисларини ишдан бўшатганди.
Эрдўғоннинг иқтисодиётга доимий аралашуви ортидан Туркия иқтисодиёти оғир дамларни бошдан кечирди. Лира қулади, мамлакат инвесторлар учун жозибадорлигини йўқотди.
Ҳафизе Эркандек кучли мутахассис, бундай оғир лавозимни эгаллашга шунчаки рози бўлмаслиги аниқ эди.
Афтидан у Туркия ҳукуматига бир қанча талабларини қўйган ва Эрдўғонни ҳам асосий ставкани оширишга кўндирган.
Туркия Марказий банки қароридан сўнг 1 доллар 24 лирагача кўтарилди. Марказий банк мамлакатда инфляция юқори даражада қолишига эътибор қаратган. Май ойида бу кўрсаткич 39,59 фоизни ташкил қилган. Туркия учун инфляцион таргетлаш Ўзбекистон каби 5 фоиз ҳисобланади.
@bankir
“Цифра брокер” ҳам Ўзбекистонга евро ўтказмаларини тўхтатади
3 июлдан бошлаб “Цифра брокер” Ўзбекистон ва қатор давлатларга евродаги трансферларни амалга оширмайди. Компания “Райффайзенбанк”дан кейин шундай қарор қабул қилди.
Қабул қилувчи банк 23 мамлакатдан бирида жойлашган бўлса, евродаги пул ўтказмалари рад этилади. Улар орасида Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россия бор.
“Цифра брокер” — бу бозорда ўн йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритадиган йирик брокерлик компанияси бўлиб, унинг аввалги номи Fredom Finance бўлган
@bankir
Доллар тушади
23 июн куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 500 сўмни (Халқ банки), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 540 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.
@bankir
Humo карталардан тўлов қилганда 1 фоиз кэшбек тўлаш тизими йўлга қўйилади
2023 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон бўйича 2000 тадан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг терминаллари орқали "ҲУМО" карталари ёрдамида тўлов амалга оширилганда, 1 фоиз кешбек тўлаб берилади. Бу ҳақда “Финтех, банклар ва ритейл” 3-Халқаро ПЛАС-Форумида иштирок этаётган Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов маълум қилди.
Қурбоновинг қайд этишича, кешбек тўлаб бериладиган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари сони ва қамрови мунтазам кенгайтириб борилади.
Шунингдек, тақдимот давомида Шуҳрат Қурбонов йил якунига қадар ҲУМО карталарини Қирғизистонда қабул қилиниши ҳам йўлга қўйилишини маълум қилди.
@bankir
“Райффайзенбанк” 3 июлдан бошлаб Ўзбекистонга евро ўтказмаларини тўхтатади
“Райффайзенбанк” мижозларни 2023 йил 3 июлдан евродаги пул ўтказмалари бўйича янги чекловлар ҳақида огоҳлантирди.
Энди, агар бенефициарнинг банки Ўзбекистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда жойлашган бўлса, бошқа банкка еврода ўтказмаларни амалга ошириш мумкин бўлмайди.
Ўзбекистондан ташқари рўйхатда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусия, Грузия, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон ва Туркманистон бор.
Банк мижозларга пул ўтказмасининг валютасини ўзгартиришни ёки бошқа тўлов усулларидан фойдаланишни тавсия қилди.
“Райффайзенбанк” АҚШ ғазначилиги ва Европа марказий банкининг босими остида валюта ўтказмаларини амалга оширишда чекловлар киритмоқда.
АҚШ Молия вазирлиги феврал ойида банкни текширишни бошлаганди.
@bankir
Ёшлар агентлиги ўз ҳомийлигидаги лойиҳа ижрочиларини тендер ғолиби деб топди
2023 йилнинг 27 апрель куни Ёшлар ишлари агентлиги хорижий тилларни ўргатувчи “Ибрат фарзандлари” лойиҳасига видеороликлар тайёрлаш ва хорижий тиллар марофонини ўтказиш учун тендер эълон қилган.
Бошланғич нарх 1 млрд 580 миллион сўм деб кўрсатилган савдода 1 млрд сўм 530 млн сўм нарх таклиф қилган “Language-Media” МЧЖ ғолиб деб топилди. Бу корхона 2023 йил 18 январда ташкил этилган. Устав капитали — 1 млн сўм. МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси — Санжар Муҳиддинов.
Санжар Муҳиддинов, бир пайтнинг ўзида, 2022 йил ноябрда ташкил қилинган ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси раҳбари ўринбосари ҳамдир. Яъни “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси учун эълон қилинган тендерда айнан шу лойиҳа раҳбарининг ўринбосари ғолиб бўлган.
@bankir
Айтишларига қараганда, АVO “Ўзагроекспортбанк”нинг янги номи бўлади.
“AVO.UZ" МЧЖ ”Ўзагроекспортбанк"нинг 100 фоиз таъсисчиси ҳисобланади.
@bankir
1,3 млрд долларлик олтин сотуви, жадаллашган экспорт: май ойида ташқи савдо қандай ўзгарди?
2023 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон ташқи савдоси 25,8 млрд долларга етди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 25,4 фоизга кўп.
Йил бошидан бери импорт 15,3 млрд долларни, экспорт эса 10,5 млрд долларни ташкил қилган. Иккиси ҳам деярли бир хил суръатда ўсмоқда.
Май ойига келиб ҳамкор давлатларда катта ўзгариш рўй бермади. Ташқи савдода Хитой ҳамон етакчилик қилмоқда — 4,5 млрд доллар. Россия (3,8 млрд доллар) иккинчи ўринда бораётган бўлса, Қозоғистон (1,9 млрд доллар) учинчи ўринда қайд этилган.
Май ойида ҳам кутилганидек катта миқдорда олтин экспорт қилинган — 1,3 млрд доллар. Май ойида Ўзбекистон захираларида олтин 9 тоннага камайган эди. Январдан бери умумий экспортнинг 42 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келган.
Ўтган ойда олтинсиз экспортнинг ўсиши ҳам жадаллашган. Йил бошида олтиндан ташқари эскпорт 2022 йилга нисбатан пасайиб кетган эди.
@bankir
Доллар яна кўтарилади
22 июн куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 490 сўмни (Универсалбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 515 сўмни (Анорбанк) ташкил қилмоқда.
@bankir
Узоқ вақт давомида ўз уйингизни сотиб олишни режалаштираяпсизми?
Унда янги маҳсулот — Asia Alliance Bank’дан ипотека кредити айнан сизга мос келади.
Эътиборлиси, банкдан ипотека кредитини доимий расмий даромадга эга ва ўзини-ўзи банд қилган шахслар ҳам олишлари мумкин.
Кредит қуйидаги мақсадлар учун тақдим этилади:️
— Якка тартибдаги турар-жой биноларини харид қилиш учун;
— Бирламчи ёки иккиламчи бозордан кўп қаватли уйдан квартира харид қилиш учун;
Кредит 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади (Бунда 60 ёш — шартнома муддатининг охирги санасига энг юқори ёш чегараси ҳисобланади).
Банк веб-сайтида сиз қуйидаги маълумотларни олишингиз мумкин:
— Сизга қандай ҳужжатлар керак бўлиши;
— Ипотека кредитининг муддати ва миқдори;
— Кредит параметрлари ва таклиф этиладиган имкониятлар.
Батафсил маълумот олиш учун Asia Alliance Bank веб-сайтига ўтинг: https://aab.uz/uz/private/crediting/ipoteka-kredit/
Ёки қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: 1270
Asia Alliance Bank билан ўз уйингизни сотиб олинг.
Реклама
Ўзбекистон захираларида қанча олтин борлигини биласизми? Марказий банкнинг олтин билан сиёсати қандай?
Ўзбекистон Марказий банк дунё бўйича фаол олтин олди-сотдиси билан шуғулланувчи банклардан бири ҳисобланади.
Одатда, Марказий банк олтин қиммат бўлганда уни сотади, арзон бўлганда сотиб олади.
Бироқ Украина ва Россия ўртасида уруш бошланишидан аввал Ўзбекистон захираларидаги олтин улушини кескин пасайтириш кўзда тутилган эди. Бироқ бозор бунга йўл қўймади.
Instagram'га обуна бўлишни унутманг. Бу ерда янада қизиқроқ.
@bankir
Доллар тушди
26 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 469,57 сўмдан (-12,70 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар тушади
24 июн куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 480 сўмни (Миллий банк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 510 сўмни (Asia Alliance Bank) ташкил қилмоқда.
@bankir
Бизда янгиланишлар даври!
Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида янги 2023-2024-ўқув йили учун қабул бошланди.
Университетимизнинг таълим йўналишлари ҳақида батафсил билишни хоҳлайсизми? Унда ушбу видеолавҳани томоша қилинг.
✅ Хорижий, давлат ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бизда рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул.
Ҳозироқ ҳужжат топширинг ва 25 июн биринчи кириш имтиҳонларида иштирок этинг.
❗️Контракт нархлари: bit.ly/Talim-yonalishlari
💻 Онлайн ҳужжат топшириш: qabul.tift.uz
☎️ Koлл-марказ: +998781132999, +998999932722
📍 Пойтахт қабул офиси: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 16-уй
👉 Вилоятлардаги қабул офислари
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Telegram | Instagram | Facebook | tiftuniversity">Youtube
реклама
Garant bank'да энди индивидуал дизайндаги Uzcard картасини очишингиз мумкин
Бошқалардан ажралиб туришни, ҳамда услубингиз ва ўзига хослигингизни намоён этувчи ноёб картага эга бўлишни истайсизми? Garant bank сизга ушбу имкониятни тақдим этади.
Ўзингиз ёқтирган тасвирни танланг. Биз эса картангиз сиз истаган кўринишда бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламиз. Картани исталган филиалда очса бўлади.
Шунингдек, Uzcard картаси — бу товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш, ҳамда, исталган банкоматдан нақд пул ечиб олишнинг қулай ва хавфсиз усули.
Garant bank'да индивидуал дизайнга эга картани очиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Батафсил маълумот учун қисқа рақам: 1326
Реклама
Доллар тушди
23 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 482,27 сўмдан (-17,73 сўм) ҳисобланади
@bankir
Банклардаги энг фойдали омонатлар рейтинги (хорижий валютада)
Ҳозирда 30 та банкдан 26 таси хорижий валютада омонатлар таклиф этмоқда.
“Ўзагроэкспортбанк”, “Тибиси банк”, “Тенге банк” ва “Давр банк” банклари томонидан хорижий валютада омонатлар таклиф этилмаяпти.
Натижаларга кўра, жисмоний шахсларга хорижий валютада таклиф этилаётган қулай юқори фоизлар билан омонатлар бўйича Топ банклар орасидан жой эгалаган банклар:
“Туронбанк”
фоиз ставкаси — 7,2%;
омонат муддати — 18 ой;
минимал миқдори чекланмаган — $1.
“Гарант банк”
фоиз ставкаси — 8%;
омонат минимал миқдори — $500;
омонат муддати — 24 ой.
“Зираат банк”
фоиз ставкаси — 7,5%;
омонат минимал миқдори — $500;
омонат муддати — 36 ой.
Шу билан биргаликда 30 та банкдан 15 таси йиллик 5% ставкадан юқори бўлган омонатлар таклиф қилмоқда.
Банклар томонидан хорижий валютада жисмоний шахсларга қулай омонатлар бўйича энг баланд ставкани “Гарант банк” (8,0%), “Трастбанк” (7,5%) ва “Зираат банк” (7,5%) тақдим этаётган бўлса, энг паст ставка “Асакабанк” (2,8%), “Ориент финанс банк” (2,5%), “Пойтахтбанк” (3%) ва “Ипак йўли банк” (3%) банклари томонидан таклиф этилмоқда.
Аниқланишича бази банкларда омонатларни қисман ечиш йиллик фоиз ставкаларини ўзгаришига олиб келади.
Бундан ташқари, қуйидаги банклар: “Садерат банк” ва “ЎзКДБ банк” томонидан омонатлар мижозлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
*Рейтинг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тузилган
@bankir
Виртуал карталар — бу тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг электрон карталари бўлиб, айнан интернет орқали харидларни хавфсиз амалга ошириш мақсадида яратилган.
Виртуал карталарнинг анъанавий карталардан ягона фарқи — уларни қўл билан ушлаб бўлмайди.
Бугунги кунда банклар мобил иловаларида виртуал VISA карталарини очиш имконияти мавжуд. Қуйида мавжуд виртуал карталар ҳақида маълумотлар тақдим қиламиз:
Ўзмиллийбанк
Visa virtual
Карта нархи – 10 000 сўм
Минимал қолдиқ – 5 АҚШ доллари
Тўловлар учун комиссия – 0
Батафсил
Ipak Yuli Bank
Visa virtual
Карта нархи - 0
Минимал қолдиқ – 5 АҚШ доллари
Тўловлар учун комиссия – 0
Батафсил
Asia Alliance bank
Visa virtual
Карта нархи - 0
Минимал қолдиқ – 10 АҚШ доллари
Тўловлар учун комиссия – 0.5%
Батафсил
Hamkorbank
Visa virtual
Карта нархи - 0
Минимал қолдиқ – 0
Тўловлар учун комиссия – 0.5%
Батафсил
Orient Finans Bank
Visa virtual
Карта нархи - 0
Минимал қолдиқ – 0
Тўловлар учун комиссия – 0.5%
Батафсил
Aloqabank
Visa virtual
Карта нархи - 0
Минимал қолдиқ – 0
Тўловлар учун комиссия – 0%
Батафсил
@bankir
🏡 Уйлар нега қимматлаяпти?
Сўнгги бир йилда Тошкентда уйлар нархи кескин ошиб кетди. Бу ҳолат вилоятларда ҳам кузатила бошлади. Банклар ҳам уй сотиб олиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўп ипотека кредити ажратмоқда. Хўш, уйлар нархи нега қимматлаб кетяпти? Нархлар пасайса нима бўлади?
Батафсил ўқиш учун👇
Доллар кўтарилди
22 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 500,00 сўмдан (+10,00 сўм) ҳисобланади
@bankir
Банклардаги энг фойдали омонатлар рейтинги (миллий валютада)
Ўзбекистон банкларида сўмдаги омонатларнинг максимал фоиз ставкаси 25 фоизни, минимали эса 15 фоизни ташкил этади.
Аксарият банклар йиллик 23 фоиз ставка билан омонатларни таклиф қилмоқда. Шу йилнинг ёз ойида мамлакатнинг 29 та банкида 10 ойдан 3 йилгача бўлган муддатда омонат очиш мумкин бўлади.
Банклар томонидан миллий валютада жисмоний шахсларга қулай омонатлар бўйича энг баланд ставкани “Тибиси банк” ва “Капиталбанк” (25 фоиз) тақдим этаётган бўлса, энг паст ставка “Ориент Финанс банк” (15 фоиз) томонидан таклиф этилмоқда.
Аниқланишича банкларда омонатларни қисман ечиш йиллик фоиз ставкаларини ўзгаришига олиб келади.
Бундан ташқари, қуйидаги банклар: “Садерат банк” ва “ЎзКДБ банк” томонидан омонатлар мижозлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
2023 йилнинг биринчи чорагига кўра, банклар томонидан миллий валютада жалб қилинган омонатлар 922,4 трлн сўмни ташкил қилган.
Май ойида омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси 20,8 фоиз бўлган. Бу 2022 йил августдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
*Рейтинг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тузилган
@bankir
Бугун “Трастбанк” ХАБ ташкил топганига 29 йил тўлибди.
Бугунги кунда "Трастбанк"нинг 14 та филиали 110 дан ортиқ банк хизматлари маркази мавжуд.
@bankir
“Ипотекабанк” Dibank билан ҳамкорлик қилган яна бир банк бўлди
“Ипотекабанк” рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Dibank интеграциясини йўлга қўйган банкларнинг сафига қўшилди.
Банк мижозлари энди банк калитлари учун керакли драйверларни ўрнатиш ва созлаш учун вақт сарфлашлари шарт эмас. E-imzo'дан ташкилотнинг электрон имзосиз бўлса кифоя.
Dibank — бу “1C: Buxgalteriya” ва “Didox” дастурларига банк имкониятларини бирлаштирадиган хизмат.
Бунда тўлов ҳужжатларини киритиш ва юбориш, мижозлардан тушумларни кузатиш, шунингдек, онлайн тарзда тўловларни амалга ошириш бевосита бухгалтерия дастури орқали бажарилиши мумкин.
Умуман олганда, “Ипотекабанк” OTP Bank томонидан сотиб олинганидан кейин кўп нарса ўзгариши маълум эди.
Dibank билан ҳамкорлик банкни янада рақамлаштириш жараёнидаги катта қадам бўлади.
@bankir
Доллар кўтарилди
21 июн куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 490,00 сўмдан (+13,00 сўм) ҳисобланади
@bankir
Айтишларига қараганда, Сергей Гимадиев Asia Alliance Bank Бошқарув раиси лавозимида иш бошлаши кутилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
@bankir