Доллар тушади
1 декабрь куни амал қиладиган доллар курси пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 290
NBU — 12 290
Agrobank — 12 290
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayot bank — 12 320
Octobank — 12 340
@bankir
“Асакабанк” Бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Салиев Шерзод Икромович — “Асакабанк”нинг Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шерзод Салиев тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир котибиятининг Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, у меҳнат фаолиятини 2010 йилда “Асакабанк”нинг инвестицион компанияси — “Asaka Investment”да мутахассис сифатида бошлаган.
2015-2017 йилларда “Асакабанк”да бош мутахассис, бўлим бошлиғи, 2018-2022 йил Вазирлар Маҳкамасининг Банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлаш масалалари бўйича бош мутахассиси, Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Маълумот учун, ҳозирда “Асакабанк” Бошқарув раиси Қудратилла Тўлаганов ҳисобланади.
“Асакабанк” 2023 йилнинг 9 ойида 150,9 мрлд сўм соф фойда олган ва бу 2022 йил мос даврига нисбатан 3 баробар кўп.
@bankir
🔎 Пул ўтказмаларингиз учун қулай усулни қидиряпсизми?
Аvosend иловаси картадан картага белгиланган комиссия билан пул маблағларини ўтказиш имконини беради!
💳 Ўзбекистондан UZCARD ёки HUMO карталаридан Россияга Visa, Маstercard ёки МИР карталарига ўтказишда комиссия 4999 сўмни ташкил қилади.
💳 Россиядан Ўзбекистонга UZCARD ёки HUMO карталарига пул ўтказишда комиссия 19 рублни ташкил қилади.
🌐 Ҳавола орқали пул юбориш учун иловани юклаб олишингиз ва хизмат ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин:
Батафсил
Реклама
Доллар тушади
30 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 310
NBU — 12 310
Agrobank — 12 305
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 350
Hayot bank — 12 340
@bankir
Электромобиллар савдоси кетма-кет иккинчи ой пасайди
Ўзбекистонда енгил электромобиллар савдоси кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда. ИТИМ маълумотларига кўра, октябрь ойида 2,7 мингта электромобил сотилди, бу сентябр ойига нисбатан 26 фоизга кам.
Пойтахтнинг электромобиллар бозори сезиларли даражада пасайди, сентябрь ойида 2,5 мингта электромобил сотилган бўлса, октябрь ойида сотувлар 45 фоизга қисқариб, 1,4 мингтани ташкил этди.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан электромобиллар савдоси 5,6 баравар ошди.
Электромобиллар бирламчи бозорида ўтган йилга нисбатан 35 фоиздан 2 мингтагача пасайишни кўрсатди, сотувлар эса ўтган йилга нисбатан 6 баравар ошди.
Шу билан бирга, электромобилларнинг иккиламчи бозори бир ой олдингидек ўсиб бормоқда. Октябрь ойида сотувлар 30 фоизга ошди.
@bankir
Кварц шиша заводида ҳамкорлар ва мижозлар учун махсус тадбир ўтказилди
Кварц бренди “Мижоз куни” деб номланган муҳим тадбирни ўтказди. Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Тоир Алиматов ва соҳанинг бошқа кўплаб вакиллари сўзга чиқди.
Тадбирда компания ривожланишида олиб борилаётган ишлар намойиш қилинди. Мисол учун, UCG Group билан ҳамкорлик 2023 йилга заводнинг шиша майдони қувватини 100 фоизга етказишга ёрдам берди.
“Автоойна” билан ҳамкорлик эса заводга нафақат бозордаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш, балки Ўзбекистонда автомобилсозлик ва қурилиш саноати учун инновацион ечимлар бўйича етакчилардан бўлиш имконини беради.
Кварц шиша заводи ўз стратегиясида нафақат сўнгги технологик тенденцияларга амал қилади, балки мижозларга турли даража ва дизайндаги шиша маҳсулотлари вариантларини танлаш имкониятини беради.
@bankir
AVO Bank устав капитали талабларини бажармаган
AVO Bank Руслан Адилбаев ва Дарҳан Нураҳметов Банк кузатув кенгаши аъзоси эътиб тайинланганини маълум қилди.
Кузатув кенгашидан эса Улуғбек Газиев ва Шоввозбек Юнусов чиқарилди. Аммо Олимжон Шодиев ва унга алоқадор АВО ИТ компанияси банкнинг аффилланган шахслари сифатида қолмоқда.
2023 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, AVO Bank устав капитали атиги 43 млрд сўмни ташкил қилиб турибди ва бу Марказий банкнинг янги талаби — 200 млрд сўмдан анча кам.
“Пойтахтбанк” устав капитали шакллантирилмаганига сабаб қилиб МБ банкни хорижий инвесторга сотиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини кўрсатган эди. AVO Bank учун талаблар нега ишламаётгани ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, 2023 йил III чорак якунларига кўра, AVO bank 35 млрд сўмлик зарар билан Ўзбекистондаги энг кўп зарар кўрган банк бўлиб турибди.
@bankir
Бугунги кунда омонат очиш нафақат пулни сақлаш, балки уни кўпайтириш учун ҳам энг фойдали вариантлардан биридир.
“Банкир” канали Ўзбекистон банкларида таклиф қилинаётган энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:
🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 18-24 ой
Энг кам маблағ — 100 минг сўм
Қўшимча маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Капиталбанк
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 35 ой
Энг кам миқдор — 1 млн сўм
Қўшимча маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк/мобил илова
Батафсил
🏦Даврбанк
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 13 ойгача
Энг кам миқдор — 1 млн сўм
Қўшимча маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Зираат банк
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 24 ой
Энг кам миқдор — 3 млн сўм
Қўшимча маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил
🏦Анорбанк
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ой
Энг кам миқдор — 1 млн сўм
Қўшимча маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Гарант банк
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 13 ой
Энг кам миқдор — 1 млн сўм
Қўшимча маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил
🏦Асакабанк
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ойгача
Энг кам миқдор — 100 минг сўм
Қўшимча маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
Омонат танлашда уларнинг шартлари билан тўлиқ танишиб чиқиш керак. Баъзи омонат таклифларида фоизи юқори бўлсада, маблағ киритиш имкони бўлмаслиги ёки тўсатдан пулингизни ечиб олганингизда даромад камроқ фоизда ҳисобланиши мумкин.
@bankir
Тошкентда совуқ сув нархи кўтарилмоқда
9 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи қуйидагича бўлади:
— Аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун 1 метр куб ичимлик суви нархи 1400 сўм (аввал 400 сўм эди)
— Компаниялар учун 1 метр куб ичимлик суви нархи 3000 сўм (аввал 1000 сўм эди)
Шунингдек, оқова сув (канализация) нархи ҳам ошмоқда:
— Аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун 1 метр куб оқова сув нархи 1000 сўм (аввал 350 сўм эди)
— Компаниялар учун 1 метр куб оқова сув нархи 2200 сўм (аввал 820 сўм эди)
@bankir
Доллар кўтарилади
28 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 290
BRB — 12 295
Poytaxtbank — 12 290
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 330
Xalq banki — 12 340
@bankir
Доллар тушди
27 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 296,16 сўмдан (-8,82 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллардаги омонатлар ҳам, кредитлар ҳам рекорд даражада ошди
Октябр ойига келиб Ўзбекистон банкларида чет эл валютасидаги (асосан доллар) компаниялар учун омонатларнинг ўртача фоизи 5,6 фоизга етди. Бу Ўзбекистон банк тизими тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобаланади.
Юридик шахслар учун доллардаги омонатлар жисмоний шахслар учун омонатлардан жозибадорроқ бўлиб турибди. Банкларда доллардаги омонатлар 8 фоизгача ажратилмоқда.
Бу пайтда доллардаги қисқа муддатли кредитлар ўртача фоизи ҳам 10,1 фоизга ўсиб, яна бир рекорд қайд этилди. Бу турдаги кредитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси ҳали ҳеч қачон 10 фоиздан ошмаган эди.
@bankir
Сизга чет элдан пул жўнатишдими?
Ўтказмани уйдан туриб олишни ва қўшимчасига 200 000 сўм ютиб олишни хоҳлайсизми? Ушбу имкониятни сизга ТBC банк тақдим этади.
31 декабргача TBC UZ иловаси орқали олинган ҳар бешта халқаро ўтказмадан бири ютуқли ҳисобланади. Яъни, агар сизнинг ўтказмангиз бешинчиси бўлиб чиқса, сиз шу заҳоти картангизга 200 000 сўм қабул қилиб оласиз.
Сайтга кириб, иловани юклаб олинг ва Ria ёки МoneyGram орқали чет элдан юборилган ўтказмаларни истасангиз долларда, истасангиз сўмда қўлга киритинг.
Реклама
2024 йилда асосий ставка қайси кунлари кўриб чиқилади?
14 декабрь куни Марказий банк 2023 йил ҳисобидан охирги марта асосий ставкани кўриб чиқади. 2024 йилда асосий ставкани кўриб чиқиш юзасидан йиғилишлар графиги қуйидагича бўлади:
25 январь;
14 март;
25 апрель;
13 июнь;
25 июль;
12 сентябрь;
24 октябрь;
12 декабрь.
Барча Бошқарув йиғилишлари якунлари бўйича Марказий банк расмий вебсаҳифасида Марказий банк пресс-релизи эълон қилинади.
Айни пайтда Ўзбекистонда асосий ставка Марказий банк томонидан 14 фоиз қилиб белгиланган.
— Асосий ставка нима?
— Асосий ставка қай даражада муҳим?
@bankir
Ҳар хил бўлар-бўлмас ёлғон хабарлардан чарчадингизми? Ишончли, муҳим, энг асосий, эксклюзив хабарларни бериб борадиган канални сизга тавсия қиламиз. Бу ерда сиз ортиқча кераксиз маълумотларни эмас, фақат энг зўр янгиликлар, фото видеолардан хабардор бўлишингиз мумкин.
Обуна бўлинг 👇👇
@uz24uzb
Доллар тушди
30 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 297,88 сўмдан (-17,96 сўм) ҳисобланади
@bankir
Ҳаммаси олтин ҳақида
(Огоҳлантириш: бу жуда узун мақола, қулай жойда ва сабр билан ўқиш тавсия қилинади)
Бугун, 29 ноябрь куни Марказий банк олтин қуймаларининг янги нархини белгилади:
5 гр қуйма — 4 169 000 сўм;
10 гр қуйма — 8 338 000 сўм;
20 гр қуйма — 16 675 000 сўм;
50 гр қуйма — 41 689 000 сўм.
Эсдалик тангалари нархи ҳам янги рекордни қайд этди. 31,1 граммлик олтин тангалар 26,2 млн сўмга баҳоланмоқда.
Глобал олтин нархлари ҳам сезиларли ўсмоқда. 1 троя унцияси учун олтин нархи 2 044 доллар атрофида (граммда 66 доллар) баҳоланмоқда ва бу тарихий энг юқори кўрсаткичга жуда яқин.
Марказий банк яқинда 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг миқдоридаги олтин қуймаларини сотиб олганини маълум қилганди.
Уларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча олтин қуйма борлигини Марказий банк расмий сайтидан билса бўлади. Масалан, ҳозирда энг кўп қуймалари бор банк бу “Трастбанк”нинг Бухоро филиали — 26 та.
Қизиғи бутун Тошкент бўйича банкларда атиги 16 та олтин қуймалар қолган. Одатда уларнинг сони бир неча ўн баробар юқори бўлади. Демак тошкентликлар кенг миқёсда қуймаларни сотиб олган.
Нега олтин қимматлаяпти?
Олтин нархи АҚШдаги фоиз ставкаларига ва бошқа муқобил инвестицияларга боғланган. Бироқ, жуда ҳам осон қилиб тушунтирадиган бўлсак, олтин қачонки инвесторларнинг келажакка бўлган умидлари мавҳум бўлганда қимматлайди.
Одамлар яқин давр ичида нима бўлишини камроқ билса, одатдагига нисбатан кўпроқ олтинга эгалик қилишни хоҳлайди. Чунки олтин тарихан ҳар қайси даврда қимматбаҳо металл сифатида кўрилган.
Агар ҳалиям тушунмаган бўлсангиз, келинг бир тажриба қилиб кўрамиз. Дейлик, дунёнинг исталган давлатидаги бир қишлоққа тушиб қолдингиз. У ерда сиз маҳаллий аҳоли тилини билмайсиз, лекин уларда бор товарларни сотиб олиш учун, яъни оч қолмаслик учун нимадир таклиф қилишингиз керак. Бу ерда сиз учун қайси валюта доим ёрдам бериши мумкин. Олтин! (Ҳа, уни валюта дейиш мумкин)
Қайсидир қишлоқда одамлар долларни билишади, қаердадир евро. Лекин деярли ҳамма ерда олтин қийматга эга ва бундай кенг кўламда ҳеч қандай валюта йўқ.
Ўзбекистон Марказий банки ҳам 2018 йилда одамларни долларга қарамлигини камайтириш учун олтин тангаларни сотишни бошлади. Икки йил ўтиб олтин қуймалар сотуви ҳам йўлга қўйилди ва мана бугунга келиб таҳминан 300 кг олтин сотиб олинди.
Агар олтин қуймаларини сотиб олиш имкони бўлмаганида, ноаниқлик даврида (кўринишидан, ҳозир айнан шундай давр) 300 кг олтинга кетган пулнинг катта қисми долларда сақланарди. Яъни айрим одамлар энди маблағини долларда эмас, олтинда сақлашга ўтди.
@bankir
❗️Ўзбекистонликларнинг банк карталаридан камида 300 млрд сўм ўғирланган
Блогер Никита Макаренконинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда банк карталаридаги ўғирликлар миқдори илгари тарқалган маълумотларга нисбатан анча катта.
Қайд этилишича, банк карталаридан пул ўғирлаш бўйича 5 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган ва жиноятчиларнинг аксарияти чет элликлардир.
Ўғирланган пулларнинг умумий миқдори қарийб 300 млрд сўм ёки 24 млн долларни ташкил қилади. Қуйидаги банклар ва тўлов тизимига киберҳужум уюштирилган:
“Q.P.” тизими фойдаланувчилари ҳисобидан 57 млрд сўм, “У” банкидан 27 млрд сўм, “Т” банкидан 28 млрд сўм, “Д” банкидан 11 млрд сўм, “И” банкидан 4 млрд сўм ўғирланган. Қолган маблағлар бошқа банкларнинг карталаридан, — деб ёзади блогер.
Аввалроқ “Универсалбанк”нинг Unired иловасидан рўйхатдан ўтган фуқароларнинг банк карталаридан катта миқдорида пул ечиб олингани маълум бўлганди.
Бироқ бу хабарлар тарқала бошлагач Марказий банк дарҳол буни инкор қилиб чиқди. Шунга қарамай, кейинчалик “Универсалбанк”дагилар киберҳужум бўлганини тан олди ва барча пуллар қайтарилишини айтди.
Ўзбекистонликлардан шубҳали ҳаволаларни босмаслик ва банк картаси мавжуд иловаларда икки босқичли верификациядан ўтиш сўралади.
@bankir
Вилоятларда жамоат транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмаси Бош режалари ишлаб чиқилмоқда
Бугунги кунда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режаларини ишлаб чиқиш ишлари барча ҳудудларда бошланган.
Шу мақсадда, 5 та олий таълим муассасалари (Транспорт университети, Андижон машинасозлик институти, Наманган иқтисодиёт ва қурилиш институти, Жиззах ва Фарғона политехника институтлари) билан жами 18,4 млрд сўмлик шартномалар тузилди.
Республика бўйича жорий йилнинг январ-сентябрь ойларда жами 166 та электрон очиқ тендерлар ўтказилди. Ушбу тендерларда жами 1847 та йўловчи ташиш бўйича йўналишлар жойлаштирилди. Шундан 314 та шаҳар ичида, 1345 та шаҳар атрофи, 127 та вилоят ҳудуди шаҳарлараро ва 61 та шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар.
@bankir
Доллар кўтарилди
29 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 315 сўмдан (+4,96 сўм) ҳисобланади
@bankir
Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш осонлашди
Россия банки тезкор тўлов тизими орқали Ўзбекистонга пул ўтказмаларини йўлга қўйди.
Эндидан тезкор тўлов тизими орқали Россиядан пул ўтказиш мумкин бўлган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бўлади.
ВТБ ва "Альфа Банк" фойдаланувчилари ушбу тўлов тизими орқали Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказиши мумкин. Бундай имконият мигрантлар учун қулайдир.
Россиядаги бошқа банклар ҳам бундай ўтказмалар учун тезкор тўлов тизимидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Тезкор тўлов тизими телефон рақамдан фойдаланган ҳолда банклараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.
@bankir
Доллар бироз кўтарилади
29 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 4-5 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 310
Kapitalbank — 12 300
Agrobank — 12 300
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 340
Hayotbank — 12 355
@bankir
Доллар кўтарилди
28 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 310,04 сўмдан (+13,88 сўм) ҳисобланади
@bankir
Ўзбекистонликлар пулларини қайси банкларга кўпроқ ишонади?
“Банкир” канали Ўзбекистон банкларининг аҳолидан омонатлар жалб қилиш бўйича рейтингини тақдим қилади.
2023 йил 10 ойи якунларига кўра, “Капиталбанк”да ўзбекистонликларнинг 14,5 трлн сўм омонати бор ва банк етакчиликни сақлаб турибди. Банк сўмда 26 фоизлик (энг юқорилардан бири), хорижий валютада 8 фоизлик (энг юқориси) омонатларни аҳолига таклиф қилади.
Иккинчи ўринда 9,2 трлн сўм билан “Миллий банк” бораётган бўлса, “Агробанк” учинчи ўринда — 6,4 трлн сўм.
Июль ойидаги рейтингда 8-ўринда бўлган “Инфинбанк” бу гал 3,6 трлн сўм омонатлар билан 6-ўринга кўтарилди. “Алоқабанк” эса кучли ўнликдан “Ипак йўли” банкини чиқариб юборган.
Сўмда энг юқори фоизли омонат (27 фоиз) таклиф қилаётган TBC Bank 4 ойда сезиларли ўсишга эришган — 1,9 трлн сўмдан 2,4 трлн сўмга.
Август ойи охирида 27 фоизлик “Замин” омонати орқали катта миқдорда аҳоли омонатларини жалб қилишга эришган “Анорбанк”да ҳам омонатлар 2,8 трлн сўмгача яхшигина ўсди.
Жалб қилинган омонатлар бўйича юқори ўринлардаги банклар орасида СҚБда катта пасайиш кузатилди. 1 июль ҳолатига кўра, банкнинг омонатлари 4,6 трлн сўм эди. 4 ой ичида бу кўрсаткич 4,2 трлн сўмгача пасайди.
@bankir
❗️Қайси банклар таълим кредити бермоқда?
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда имтиёзли таълим кредити бериши керак бўлган 12 та банкдан атиги 2 таси бу турдаги кредитларни ажратмоқда. Булар “Алоқабанк” ва “Туронбанк”.
Қолган банкларда ресурс билан боғлиқ муаммолар сабаб имтиёзли таълим кредитини ажратиш вақтинча тўхтатилган.
Имтиёзли таълим кредити ўғил болаларга 14 фоиз, қиз болаларга 0 фоиз асосида ажратилади. Батафсил маълумот бу ерда:
Қандай қилиб таълим кредити олса бўлади?
@bankir
Доллар тушади
27 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garantbank — 12 305
BRB — 12 300
NBU — 12 300
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 340
Xalq banki — 12 350
Hayot bank — 12 350
@bankir
TBC Bank фойда олиш босқичига ўтди
2023 йилнинг III чорак якунларига кўра, Ўзбекистондаги хорижий банклардан бири — TBC Bank 12,8 млрд сўм фойда кўрди. Банк 2020 йилда Ўзбекистонга кириб келганига қарамасдан, 2023 йилга келибгина фойдага олишни бошлади.
Бунгача Грузиянинг TBC Group компанияси Ўзбекистонга сармоя киритди. Банк 2020 йилда 22 млрд, 2021 йилда 137 млрд, 2022 йилда эса 116 млрд сўм зарар кўрганди.
TBC Group Ўзбекистонда Payme тўлов ташкилотининг эгаси ҳам ҳисобланади. Компания 2019 йилда Payme'нинг 51 фоизини, 2023 йилда эса қолган 49 фоизини (55,7 млн долларга) сотиб олганди. Айни пайтда Payme 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчига эга.
TBC Bank ҳозирда 2,5 трлн сўмлик омонатларни жалб қилган ва 3,1 трлн сўмлик кредит портфелига эга.
@bankir