Доллар тушди
12 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 460 сўмдан (-4,91 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар бироз тушади
12 февраль куни амал қиладиган доллар курси 4-5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 425
Aloqabank — 12 420
Garant bank — 12 420
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 470
Anorbank— 12 470
Turonbank — 12 470
@bankir
Ўзбек сўми энг қадрсизланган валюталар топ 10 талигига кирди
Creative Planning рейтингига кўра, ўзбек сўми сўнгги ўн йил ичида АҚШ долларига нисбатан энг қадрсизланган миллий валюталар рўйхатида 8-ўринни эгаллади. Сўм шу вақт мобайнида долларга нисбатан 82,3 фоизга заифлашган. Бу МДҲ давлатлари орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.
Мисол учун, Украина гривнаси - 77,5 фоизга, қозоқ тенгеси - 65,4 фоизга, Россия рубли - 61,3 фоизга, тожик сомонийси - 56,3 фоизга, қирғиз сўми - 43,3 фоизга арзонлашган. Марказий Осиё минтақасидаги энг барқарор валюта туркман манати ҳисобланади, у 18,4 фоизга қадрсизланган.
Шунингдек, арман драми ва Швейцария франки долларга нисбатан нархи кўтарилган валюталар бўлди, уларда ўсиш мос равишда 1,1 фоиз ва 3,1 фоиз бўлган.
Венесуэла боливари эса 100 фоизга арзолашган — бу энг ёмон кўрсаткич. Бундан ташқари, Сурия фунти (-99,1 фоиз), Аргентина песоси (-99,1 фоиз), турк лираси (-92,3 фоиз) ва Суринам доллари (-91,2 фоиз) ҳам энг қадрсизланган валюталар саналади.
@bankir
Қайси банклар таълим кредити беряпти?
ОТМларда иккинчи семестр дарслари бошланиб улгурли. Шу муносабат билан “Банкир” Ўзбекистондаги банклар билан боғланиб, қайсилари таълим кредити ажратаётгани билан қизиқди.
Унга кўра, қуйидаги банкларга таълим кредити олиш учун мурожаат қилиш мумкин:
- “Туронбанк”;
- “МКбанк”;
- “Асакабанк”*.
Хўш, таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
- ариза;
- мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат;
- кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта);
- университет билан тузилган шартнома.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
* — “Асакабанк” ҳозирда фақат Қарши Иқтисодиёт ва педагогика университети ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университети талабаларига таълим кредити ажратмоқда.
@bankir
Uzcard ва Humo орқали пул ўтказмалари 1,5 баравар кўпайди
2023 йилда Uzcard ва Humo тизимларида амалга оширилган картадан картага P2P пул ўтказмалари ҳажми 224,3 трлн сўмни ташкил этди. Марказий банкнинг маълум қилишича, кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 80,8 трлн сўмга (+56 фоиз) ошган.
P2P ўтказмаларнинг 65,7 фоизи Uzcard, 34,4 фоизи Humo тўлов тизими ҳиссасига тўғри келади. 2022 йилда уларнинг улуши мос равишда 68,3 фоиз ва 31,7 фоиз эди.
Бундан ташқари, 2023 йилда тезкор тўлов тизимлари орқали 603,8 трлн сўм ўтказилган. Транзакциялар сони эса 31,4 млн тани ташкил этган.
QR-кодлар орқали ўтказмалар 2,5 баравар ортиб, 337 млрд сўмга ошган. QR-online тизими томонидан тадбиркорларга берилган QR-кодлар сони 100,7 минг донага етган.
@bankir
Доллар яхшигина тушди
8 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 458,02 сўмдан (-25,98 сўм) ҳисобланади
@bankir
2024 йилда инфляция қандай бўлади?
2024 йил якунига асосий сценарий бўйича умумий инфляция 8-9 фоиз даражада бўлиши прогноз қилинмоқда.
Нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари сақлаб қолиниши ва фискал дефицитнинг пасайиб бориши таъсирлари орқали ички бозордаги талаб ва таклиф омилларининг мувозанатлашиши натижасида умумий инфляция даражаси 5 фоизлик таргет кўрсаткичига 2025 йилнинг иккинчи ярмида эришиши прогноз қилинмоқда.
Базавий инфляция даражаси 2024 йилда 7-8 фоиз атрофида шаклланиши ва 2025 йил якунида 4-5 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
@bankir
Даврон Исматов Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Лавозимга тайинлангунга қадар у мазкур Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
2019 йилдан Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Шерзод Хаджизадаев январь ойининг охирида ишдан кетганди.
@bankir
491 млрд сўм
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги завод МИБ томонидан рекорд даражадаги нарх билан аукционга қўйилди.
Завод биринчи марта 15 январ куни кимошди савдосига чиқарилганди. Аризалар келиб тушмагани учун 4 март куни қайта аукцион бўлиб ўтади.
Заводнинг умумий майдони 18 гектар бўлиб, унинг ярми бинолардан иборат. Жойлашган манзили — Тўйтепада (геолокация).
МИБ фабрикани Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаси билан аукционга чиқарган. Заводга эгалик қилган “Спентех Ташкент Тойтепа” қарздорлик сабаб аллақачон тугатилган.
491 млрд сўм Ўзбекистондаги аукционлар учун рекорд нарх ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
7 февраль куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB— 12 430
Garantbank — 12 430
Infinbank— 12 430
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 470
Octobank— 12 475
Infinbank — 12 480
@bankir
Сийқаси чиққан гап-cўзлар ва ҳар-хил негативлардан чарчаган бўлсангиз сизларга ўзбек сегментида ажойиб кайфият улашадиган ва муҳим хабарларни етказадиган бир нечта блог ва каналларни тавсия қилмоқчимиз. Бу каналларни жиддий одамлар диққат билан кузатади, улардан ортда қолманглар.
Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
Доллар навбатдаги рекорд даражага етди
6 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 469,89 сўмдан (+21,88 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар яна кўтарилади
6 февраль куни амал қиладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB— 12 410
Garant bank — 12 410
Turonbank — 12 410
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 450
Octobank — 12 460
Hayotbank — 12 460
Айрим банклар долларни 12 500 сўмдан сотмоқда.
@bankir
Октябрь ойида рекорд даражада кўп автомобил сотилди
Ўзбекистонда октябрь ойида умумий 168,4 мингта автомобил сотилди ва бу мамлакат учун рекорд бўлди. Аввалги энг юқори ойлик сотувлар 2022 йилнинг ноябрида кузатилган эди.
Ўтган ойда ҳам янги, ҳам эски автомобиллар бозорида сотувлар бўйича рекорд қайд этилди. Бир ойда 123,7 мингта эски автомобиллар сотилган бўлса, янги автомобиллар сотуви 44,7 мингтани ташкил қилди.
Сотувлар ошишига октябрь ойида UzAuto Motors томонидан бир нечта моделларга шартномалар қайта очилгани сабаб бўлди. Бундан ташқари, автомобиллар нархининг аввалги ойларга нисбатан бироз пасайиши ҳам сотувларга ўсувчи таъсир қилди.
@bankir
Доллар тушди
1 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 280,01 сўмдан (-17,87 сўм) ҳисобланади
@bankir
2024 йилда олтин нархи қандай бўлади?
Марказий банк пул кредит сиёсати шарҳида олтин нархи бўйича ҳам кутилмаларни тақдим қилди.
Жаҳон олтин уюшмаси маълумотларига кўра, 2024 йилда дунёда мавжуд геосиёсий ҳолат ҳамда марказий банклар томонидан олтинга бўлган талаб юқорилиги олтин нархининг оширувчи омиллари бўлиши кутилмоқда.
Олтиннинг ўртача нархи 1 унцияси учун 2 минг доллар атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда. 2023 йилда олтин нархи 1 800 долларгача тушиб кетганди. Йил охирига келиб 2 030 доллар атрофида бўлди.
Олтин нархлари ўзгариши Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда муҳим ҳисобланади. Дунёдаги энг катта олтин конларидан бири — Мурунтов айнан Ўзбекистонда жойлашган.
Мамлакат халқаро захираларининг учдан икки қисми олтиндан иборат экани ҳам, унинг нархи ўзгариши орқали юзага келадиган таъсирларни кучайтиради.
@bankir
Uzum ва Kapitalbank йирик экологик акция бошламоқда
Uzum ва Kapitalbank томонидан старт берилган «Ҳаводек зарур» лойиҳаси давлатнинг ҳаво сифатини назорат қилиш ва сақлаш соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Йил давомида Uzum ва Kapitalbank лойиҳага компаниялар бюджети ва акциядорларнинг шахсий маблағларидан $100 минг миқдорида сармоя киритади.
Синов даврида Uzum ва Kapitalbank офисларида, бутун Ўзбекистон бўйлаб Uzum Маркет миллий маркетплейсининг буюртма тарқатиш пунктларида, шунингдек, банкнинг филиалларида 30 та IQ Air ҳаво мониторинги датчиклари ўрнатилади. Йил давомида датчиклар мамлакатнинг барча ҳудудларида 50 дан ортиқ аҳоли пунктларида пайдо бўлади.
— Бугунги кунда бизга технологиялар ҳаводек зарур, ва технологик ечимлар ва улар билан бирга одамларнинг меҳнати бутун мамлакат бўйлаб тоза ҳавони сақлашга ёрдам бериши керак. Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва, албатта, Uzum жамоаси кўмагида биз бу қийин вазифани ҳал қилмоқчимиз, — дейди Uzum бош директори Жасур Жумаев.
Доллар кўтарилди
9 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 464,91 сўмдан (+6,89 сўм) ҳисобланади
@bankir
Россияда яшаётган ва ишлаётганлар учун Tinkoff Black дебет картаси қулай ечим. Бу сизга МДҲ давлатларига тез ва қулай пул ўтказиш имконини беради. Tinkoff Black картасини бепул расмийлаштириш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас.
Картанинг афзалликлари:
• Tinkoff Pro обунаси билан МДҲ давлатларига ойига 50 000 ₽ гача пул ўтказинг. Обунасиз — 20 000 ₽ гача. Ундан кўпига - телефон рақами бўйича ўтказмада ўтказма суммасининг 1% миқдорида комиссия;
• Тинкофф ҳисобидан чет элдаги картага бир зумда пул ўтказиш. Пулдан банкка бормасдан дарҳол фойдаланиш мумкин;
• Пул ўтказмасини амалга ошираётганда, олувчи яширин тўловларсиз миллий валютада қанча пул олишини дарҳол кўрасиз;
Тавсифдаги ҳаволадан ўтинг ва Tinkoff Black дебет картасини расмийлаштиринг - https://l.tinkoff.ru/Bankirtg
Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:LdtCKHNro
Доллар кўтарилади
9 февраль куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki— 12 420
Ipotekabank — 12 420
Garantbank — 12 410
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 460
Asakabank— 12 460
Turonbank — 12 460
@bankir
Ислом молияси бизга нега керак?
Исломий молия бўйича эксперт Хондамир Нусратхўжаев Ўзбекистонда ислом молияси нега кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
Тўлиқ кўрсатувни YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/AfeMzXnWIvU?si=8qBz9fs_jQxRG7BP
@bankir
Доллар сезиларли тушади
8 февраль куни амал қиладиган доллар курси 25-26 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 440
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 485
Asakabank— 12 485
Infinbank — 12 485
Asia Alliance bank — 12485
@bankir
Доллар яна кўтарилди
7 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 484 сўмдан (+14,11 сўм) ҳисобланади
@bankir
Ўзбекистон 2023 йилда 68 тонна олтин сотди
Ўзбекистоннинг 2023 йил январь–декабрь ойлари давомидаги олтин бўйича соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этди (68 тонна экспорт, 43 тонна импорт), бу дунёда иккинчи кўрсаткич. Биринчи ўриндаги Қозоғистонда рақамлар икки баравар кўпроқ.
Шу билан бирга, Ўзбекистон декабрь ойида 9 тонна олтин сотиб олди ва шу ой бўйича Туркиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.
World Gold Council маълумотларига кўра, ўтган йили олтиннинг асосий харидори қарийб 230 тонна билан Хитой бўлди. Кейинги ўринлардаги Польша, Сингапур давлатларида кўрсаткич сезиларли даражада паст.
Ўзбекистон 2023 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида жами 22 тонна олтин сотиб, икки ой энг кўп олтин экспорт қилган давлат бўлганди.
Статистика агентлигининг маълумот беришича, 2023 йилда Ўзбекистоннинг олтин экспорти икки баравар кўпайиб, 8,2 млрд долларни ташкил этди. Бу 2022 йилдагидан икки баравар кўпроқ олтин сотилди дегани. Экспортнинг кўпайишига ўтган йили нарх аввалгига қараганда юқорироқ бўлгани асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.
Марказий банк Ўзбекистоннинг олтин захиралари 370 тоннага (+10), қиймати 24,6 млрд долларга (+0,9 млрд доллар) ошганини маълум қилганди.
📷: The Economist
@bankir
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.
Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.
@bankir
Ишламасдан ҳам ойлик олиш мумкинлигини билармидингиз?
Бу учун «ишсизлик нафақаси» бор! У ўзи неча пул? Танишинг👇
/channel/+wsoN4vgBIoZmMWJi
Реклама
Банкирлар учун бўш иш ўринлари
Банк ва молия ҳозирда энг даромадли соҳалардан ҳисобланади. Шу сабабли бу секторда бўш иш ўринлари учун талаб жуда катта. Бугун биз hh.uz маълумотларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон банкларидаги вакант лавозимларни бир постга йиғиб чиқдик.
1) Ипотека банкда ҳозирда жами 68 та бўш иш ўрни бор. Жумладан, бизнес-таҳлилчи, кредит мутахассиси, компенсация ва имтиёзлар бўйича менежер каби вакансиялар мавжуд.
2) Апекс банкда — 10 та, булар: ҳисоботлар ва маълумотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, гаровни баҳолаш бўлими бош мутахассиси, ички аудит департаменти директори.
3) Ҳаёт банкда — 2 та, аммо фақат биттаси бевосита банк хизматларига оид: биржа маклери.
4) Ориент финанс банкда — 3 та, булар: пластик карталар бўлими бошлиғи, эмиссия бўлими бошлиғи, кассир.
5) Саноат қурилиш банкда — 14 та, жумладан: рискни бошқариш бўйича бош директор, ижрони бошқариш департаменти директори ўринбосари, бош андеррайтер ва бошқалар.
6) Зироат банкда — 2 та: корпоратив мижозлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис, худди шу йўналишда Андижон офиси мутахассиси.
7) Тенге банкда — 30 та. Банк хизматига оидлари: таҳлилчи, аудитор, data-scientist, кредит мутахассиси ва бошқалар.
8) Анор банкда — 13 та. Жумладан, сотув бўлими координатори, кредит мутахассиси, сотув таҳлилчиси, маркетолог.
9) Ипак йўли банкда — 16 та. Масалан, кредит мутахассиси, мижозлар билан ишлаш менежери, инвестицион таҳлилчи каби бўш ўринлар мавжуд.
10) КДБ банкда — 1 та: рақамли банкинг бўлимида маҳсулот менежери.
11) Миллий банкда — 24 та. Хусусан, бизнес-таҳлилчи, ҳисобчи, иқтисодчи, сотув бўлими менежери каби вакансиялар бор.
12) Давр банкда — 7 та. Улар орасида бош ҳисобчи, пластик карталар бўлими ходими, сотув менежери кабилар мавжуд.
13) Янги банкда — 16 та. Жумладан, рисклар бўйича директор, молиявий директор, кредит операциялари бўйича мутахассис ва бошқалар.
Диққат: маълумотлар фақат танишиб чиқиш учун берилди ва 5 февраль санасига кўра актуал ҳисобланади.
@bankir.
Касод бўлган одам тақдири — Money Monster фильмида (2016)
Ўтган ҳафта “Крипто” фильми ҳақида ёзгандик ва бу катта қизиқиш уйғотди. Шу сабабли бу сафар ҳам иқтисодий жиноятлар мавзусидаги триллер фильм ҳақида гаплашамиз — Money Monster, ёки ўзбекчада “Пул Маҳлуқи”.
Фильмни нега кўриш керак?
Бу фильм нега must-watch эканини унда ишлаган ижодкорлар жамоасидан ҳам билиб олиш мумкин: Жорж Клуни, Жулия Робертс, Доминик Вест ва Жанкарло Эспосито — қўрқинчли. Фильм режиссёри эса “Қўзичоқлар сукунати” фильмидаги роли орқали Оскар мукофотини ютган актриса Жюди Фостер. Яхши бир фильмнинг иси келяпти, шундай эмасми?
Фильм нима ҳақида?
Қаҳрамонимиз Ли Гейтс Money Monster номли телевизион шоу бошловчиси ҳисобланади. У ҳар сонда акция бозоридаги ўзгаришлар, компаниялар қимматли қоғозларидаги баланд-пастликларни таҳлил қилиб, кейинги тўлқинда нималар бўлишини мутахассислар билан бирга прогноз қилиб боради.
Шоунинг сўнгги сони арафасида “алгоритмдаги носозлик” туфайли IBIS ташкилотининг акциялари каррасига қулайди ва бу орқали инвесторлар 800 млн доллар йўқотади. Ли Гейтс нега бундай ҳолат кузатилганини билиш учун IBIS директори Уолт Кембини кўрсатувга таклиф қилади, аммо у негадир шошилинч равишда Женева шаҳрига учиб кетади.
Кўрсатув ўртасида студияга қўлида қурол ушлаган номаълум шахс бостириб киради ва ҳаммани асирга олади. У Лига портловчи динамит тўлдирилган мослама кийдиради. У ўзини Кайл Будвелл деб таништиради ва ўтган сонда берилган прогнозларга ишониб, бутун умр йиққан пули — 60 минг долларни IBIS’га инвестиция қилгани, аммо ҳозир ҳеч вақосиз қолганини айтади. Агар унга вазиятни тезда тушунтиришмаса, ўзини отишдан аввал бошловчи Ли Гейтсни портлатиб юбориш билан таҳдид қилади.
Ким айбдор?
Кайлга акциялар алгоритмдаги носозлик туфайли қулаганини айтишади, аммо у бу жавобни қабул қилмайди. Шунда студиядагилар ўша алгоритмни яратган дастурчига телефон қилади, у эса кимдир қасддан аралашмасидан туриб, акциялар бу даражада тушиб кетиши мумкин эмаслигини айтади. Яъни Кайл пулини йўқотиши эркин бозор қонуниятларига тўғри келмайди, нимадир нотўғри.
Уни тинчлантириш ва ҳолатга изоҳ бериши учун Ли Гейтс ташкилот директори Уолт Кембига қўнғироқ қилишга уринади, аммо боғлана олмайди. Аниқланишича, у Женевага эмас, ЖАРдаги Ёҳаннесбург шаҳрига кетган... — жуда шубҳали.
Шу ерда тўхтаймиз
Фильм давомида акциялар нархи нега туш(ирил)гани, бу кимга керак бўлгани кўрсатилади. Хўш, Кемби ЖАРда нима қилади, нега акция нархи тушиб кетди, Кайлнинг тақдири нима кечади? Бу саволларга фильмни кўриш орқали жавоб олиш мумкин. Айтиш мумкинки, якун бироз стрессли. Шу сабабли ҳар нарсага тайёр бўлинг.
Фильмдан нима оламиз?
1) инвестиция қилаётганда кимгадир ишониб қолманг, пулларингизни ўз ақлингиз етган нарсага тикинг;
2) бу бозор, унда нархлар доимий ўйнайди, шу сабабли пулингизни йўқотишга тайёр туринг, риск ҳар доим бор;
3) олтин қоидани эсдан чиқарманг: диверсификация қилинг — туҳумларни бир саватда сақламай, маблағингизни турли секторларда тақсимланг.
Дам олиш кунлари учун қизиқарли фильм излаётган бўлсангиз, Money Monster айни муддао. Фильмни ушбу линк орқали томоша қилиш мумкин.
#кино
@bankir
30 ноябрь — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.
@bankir
“Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк” энг кўп солиқ тўловчилар орасида
2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистондаги энг кўп солиқ тўловчи хусусий компаниялар орасидан иккита банк жой олди — “Капиталбанк” (460,4 млрд сўм) ва “Ҳамкорбанк” (373,1 млрд сўм).
Бир ой аввал энг кўп солиқ тўловчи давлат компаниялари орасида “Миллий банк” ҳам бор эди, аммо октябр ойи якунларига кўра у бу рўйхатдан чиқиб кетди.
Шундай қилиб, НКМК ва ОКМК Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари бўлиб қолмоқда. Хусусий компаниялар орасида эса катта фарқ билан ”Узбат” етакчиликни сақлаб турибди.
@bankir