bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Доллар тушди

19
февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 489,92 сўмдан (-7,09 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистондан бутунлай "сурганлар" кўпаймоқда

2023 йилда Ўзбекистондан 17,3 минг киши кўчиб кетди ва бошқа давлатлардан 2 955 киши кўчиб келди. Мамлакатдан кўчиб кетганлар йил давомида 2 баробар ошган бўлса, кўчиб келганлар анча камроқ 27,2 фоизга ўсди.

Бу рақамлар фонида Ўзбекистоннинг миграция салдоси -14 минг одамдан ошди ва 2022 йилга нисбатан 2,2 баробарга кўпайди.

Бошқа давлатга "сурганлар"нинг 81,1 фоизи ёки 14 минг нафари Қозоғистонга кетган. Геосиёсий вазият ва санкцияларга қарамасдан Россияга 2,7 минг киши кўчиб кетган.

Россиядан эса 1 175 нафар одам Ўзбекистонга кўчиб келган ва бу умумий кўчиб келганларнинг 40 фоизини ташкил қилади. Уруш бўлганига қарамай, 2022 йилда Россиядан анча камроқ — 813 киши доимий кўчиб келганди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

19 февраль куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 455
Infinbank — 12 450
NBU — 12 450

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 500
Asakabank— 12 500
Turonbank — 12 500

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Автокредитлар ва истеъмол кредитлари энг тез ўсмоқда

2023 йилда Ўзбекистон банкларида ажратилган автокредитлар аввалги йилга нисбатан 86,5 фоизга кўпайиб, 36,5 трлн сўмга етди. Ўсиш кўрсаткичи бўйича автокредитлар бошқа турдаги кредитларга қараганда барибир тезроқ бўлиб чиқди.

Нега барибир? Чунки Марказий 2023 йил сентябрь ойида банкларга автокредитлар уларнинг кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги бўйича талаб қўйганди. Шунга қарамай, автокредитлар энг ўсган кредит тури бўлди.

Истеъмол кредити ҳам йил давомида автокредитлар билан деярли бир хил ўсди — 86 фоиз. Банклар томонидан кўпроқ истеъмол кредитлари ажратилишига сабаб апрел ойида истеъмол кредитларини хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун ҳам олиш имконияти пайдо бўлди.

Бундан ташқари микроқарзлар (72,2 фоиз) ва таълим кредитлари (59,1 фоиз) ҳам 2022 йилга нисбатан сезиларли кўп ажратилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

UZCARD виртуал картаси билан тез ва осон тўланг

UZCARD виртуал картаси қулай тўлов воситаси бўлиб, у оддий пластик картанинг деярли барча функцияларига эга: у билан маркетплейсларда товарлар ва хизматларни сотиб олиш, обуналарни тўлаш, валюта айирбошлаш, пул ўтказмаларини олиш ва жўнатиш, транспортда йўл ҳақини тўлаш ва бошқа кўп операцияларни амалга ошириш мумкин.

UZCARD виртуал картасини яратиш учун атиги бир неча дақиқа кетади. Рўйхатдаги иловалар сизга виртуал картани очиш имконини беради.

Манба
реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

16 февраль куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 445
Kapitalbank — 12 435
Garantbank — 12 430

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 485
Asakabank— 12 490
Turonbank — 12 490

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон банк тизимида рақобат қай даражада?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 2023 йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини таҳлил қилди, бунда HHI индексидан фойдаланилди:

· 1500 дан паст бўлса — юқори;
· 1500–2500 орасида бўлса — ўртача;
· 2500-10 000 орасида бўлса — паст рақобат.

Активлар соҳасида индекс 72 тага камайиб, 892 ни (юқори рақобат) ташкил этди. Бу банк тизимида рақобат даражаси яхшиланиб бораётганини англатади.

Хусусан, жами активлар 652 трлн сўмни (+17 фоиз) ташкил этди, 4 та янги банк иш бошлади, “Ипотека банк” хусусийлаштирилди. Бу орқали хусусий ва чет эл банкларининг улуши 32 фоизгача ошди.

Кредитлар бўйича ҳисобланган индекс 985 ни (юқори рақобат, -92 бирлик) ташкил этди. Жами кредит қолдиғи 471,4 трлн сўм бўлди, ўртача тортилган фоиз ставкаси 24 фоизгача кўтарилди. Шунингдек, реал фоиз ставкаси 15,2 фоизга ошди.

Аҳолига ажратилган кредитлар 47 фоизга, бизнесга эса 12 фоизга етди.

Депозитлар бозорида ҳолат 672 бирликка (юқори рақобат, -89 бирлик) яхшиланди. Жами депозитлар ҳажми қарийб 25 трлн сўмга ошди.

Хусусий банклардаги омонатлар жами омонатларнинг 49 фоизини (+12 фоиз) ташкил этди. Бундан ташқари, учта давлат улуши бўлган банк — “Ўзмиллийбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асакабанк”нинг депозитлардаги улуши 31 фоиздан 25 фоизга қисқарди.

Умуман олганда, банк тизимида рақобат юқори даражада қолмоқда. Бунга йил давомида янги банклар фаолият бошлагани, хусусий банкларнинг фаоллиги ортгани сабаб бўлди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Миллий валютадаги омонатлар тезроқ кўпаймоқда

Ўзбекистонда 2023 йилда банклардаги аҳолининг сўмдаги омонатлари миқдори хорижий валютадаги омонатларга (асосан доллар) қараганда тезроқ ўсди (.pdf).

Агар 2022 йилда ўзбекистонликларнинг сўмдаги омонатлари 45,2 трлн сўм бўлган бўлса, 2023 йилда бу 63,6 трлн сўмга етди — 41 фоизлик ўсиш.

Доллардаги омонатлар эса бу даврда 24 фоизга кўпайиб, 29 трлн сўм эквивалентига етди. Бу ерда сўмнинг долларга нисбатан 2023 йилда 9,8 фоизга қадрсизланганини инобатга олсак, ўсиш у қадар катта бўлмайди.

Нега сўмдаги омонатлар кўпайди? Албатта жозибадорроқ бўлгани учун. Ўтган йил ичида сўмдаги омонатлар бўйича аҳолига таклифлар 27 фоизгача етди. Доллардаги омонатлар 8 фоизгача эди. Инфляция 9 фоиздан пастроқ бўлди.

Компанияларнинг миллий валютадаги депозитлари ҳам бу даврда 22 фоизга кўпайган бўлса, хорижий валютадаги депозитлари эса 30 фоизга камайиб (буни уруш оқибатлари юмшагани билан изоҳлаш мумкин), 43 трлн сўм эквивалентида бўлди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банкир жамоаси Instagram саҳифасида ютуқли саволлар ўйнамоқда

Ҳафта давомида учта савол сторисга бериб борилади ва ғолиблар якшанба куни эълон қилинади.

Ҳозирча икки ҳафта мобайнида қизиқиш жуда юқори бўлди. Ўтган ҳафта барча саволларга тўғри жавоб берганлар кўп бўлгани учун ғолиб ким тезроқ жавоб берганига қараб аниқланди.

Саволлар мантиқий, фактларга асосланган ва албатта математикага яқин бўлади. Ҳафта ғолибига 100 минг сўм берилади. Иккинчи, учинчи ўринлар ҳам тақдирланади. Қизиқиш юқори бўлса соврин жамғармасини оширамиз).

Сиз ҳам қатнашиб кўринг ва саҳифага аъзо бўлишни унутманг) — https://www.instagram.com/bankirnews

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилди

14 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 480,04 сўмдан (+10,39 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

14 февраль куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 430
Aloqabank — 12 430
SQB — 12 420

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 470
Poytaxtbank— 12 470
Infinbank — 12 470

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Биткоин 2021 йилдан бери энг юқори нархда

Кеча тунда дунёдаги энг йирик криптовалюта — биткоин 50 минг долларлик чўққига қайтди. Бу 2021 йил декабр ойидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

2024 йил апрел ойида Bitcoin Halving (у нима эканлигини бу ерда ўқинг) бўлиб ўтилиши кутилмоқда ва бу криптовалюта нархининг янада ошишига олиб келиши кутилмоқда.

Инфографикада биткоин нархининг 2017 йилдан бери ўзгаришини кўриш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

13 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 469,65 сўмдан (+9,65 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

13 февраль куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 425
Aloqabank — 12 420
Mikrokreditbank — 12 420

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 465
Hayotbank— 12 465
Turonbank — 12 465

@bankir

Читать полностью…

Банкир

9 февраль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Иқтисодий санкцияларни бошқариш ваколати Марказий банкка берилмоқда

Шу пайтга қадар Ўзбекистон қонунчилигида иқтисодий санкцияларни тартибга солиш бўйича ҳуқуқий асос йўқ эди.

Бунинг ортидан мамлакатдаги банклар ўзидан келиб чиққан ҳолда айрим мижозларга чекловлар киритаётган эди. Бундай ҳолатда баъзи банклар санкция хавфи остида бўлган мижозлар билан даромад ёки бошқа нуқтаи назардан муносабатга киришиши мумкин.

Марказий банк ҳам ўтган давр давомида бир неча бор банкларни иқтисодий санкциялар хавфи бўйича талабларга риоя қилишга чақириб, айрим банкларни огоҳлантирди.

Қонунчилик палатаси ҳам банкларнинг субъектив ёндашуви ортидан айрим мижозларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилаётганини қайд этди.

Эндиликда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси билан банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимларининг иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришига оид ягона талабларни белгилаш ваколати Марказий банкка берилмоқда.

Бунинг ортидан банк тизимида иқтисодий санкцияларга нисбатан яхлит, ягона ёндашув пайдо бўлади.

Қонунчилик палатаси бу қонун лойиҳаси ҳеч қандай давлатга қарши қаратилмаганини қайд этиб ўтди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Иккиламчи бозор ўсди, электромобилларга қизиқиш эса камаймоқда — Автомобиль бозорида вазият қандай?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида ижобий динамика кузатилмоқда. Хусусан, энг катта ўсиш иккиламчи бозорда (7,6 фоиз) кузатилган булса, бирламчи бозор бирозгина усди, электромобилларга қизиқиш эса сезиларли даражада (7,8 фоиз) камайди.

Бир ойда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 8 фоизга ошиб, 144,5 минг донани ташкил этди (бир йил аввалгига нисбатан +18 фоиз).

Бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорлари

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 128 мингта енгил автомобиль сотилди (+6 фоиз).

Бирламчи бозор 1,4 фоизга ошди. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг бирламчи бозори қарийб 1 фоизга ўсди, бир ой давомида 28 минг дона автомобиль сотилди. Йиллик ўлчовда автомобил бозорининг ушбу сегменти 20 фоизга ўсди.

Иккиламчи автомобиллар бозори эса ўсишдан тўхтамаяпти. Ой давомида иккиламчи бозорда 96 мингдан ортиқ автомобиль сотилди (+4,4 фоиз).

Енгил хорижий автомобиллар сегменти

Январь ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 5,7 фоизга ўсди ва 3,47 мингта автомобилни ташкил этди. Йил давомида хорижий автомобил бозорида сотувлар 37 фоиздан ошди.

Электромобиллар бозори

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш пасая бошлади. Январь ойида енгил электромобиллар савдоси 3,3 мингта автомобилни ташкил этди, бу олдинги ойга нисбатан 7,8 фоизга кам.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ишламасдан ҳам ойлик олиш мумкинлигини билармидингиз?

Бу учун «ишсизлик нафақаси» бор! У ўзи неча пул? Қандай олиш мумкин?

Танишинг👇

/channel/+xjONwkF19nFhNTVi

Реклама

Читать полностью…

Банкир

❗️Доллар деярли 12 500 га етди

15 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 497,01 сўмдан (+10,95 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Smartbank устав капиталини 150 млрд сўмга оширади

14 феврал куни Smartbank раҳбарияти 150 млрд сўмлик қўшимча акциялар чиқариш бўйича қарор қабул қилди.

Акциялар номинал қиймати 1000 сўмдан 150 млн дона миқдорида ягона акциядор “Leader Finance” компаниясига жойлаштирилади. Ушбу компания таъсисчиси “Агробанк” ҳисобланади.

Шу тариқа Smartbank устав капитали 350 млрд сўмга етади ва 1 апрелдан кучга кирадиган Марказий банк талабларини бажариши мумкин бўлади.

Маълумот учун, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали энг камида 350 млрд сўм бўлиши керак.

Аввалроқ Garant bank ҳам устав капиталини Марказий банкнинг келгуси талабларига мослаб, 350 млрд сўмга етказган эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Asakabank йиллик 24% ставкада "Максимал фойда" омонатини таклиф этмоқда

Банкнинг қулай шартлардаги омонати билан жамғармаларингизни кундан кунга оширинг!

Омонат шартлари:
Йиллик фоизи-22% (мобил илова орқали йиллик 24% ставкада)
Муддати-24 ойгача
Ариза қолдириш

📱Иловани юклаб олиш: App Store/Google Play

☎️Батафсил маълумот учун 1152 қисқа рақамига қўнғроқ қилишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилди

15 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 486,06 сўмдан (+6,02 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилади

15 февраль куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 440
Infinbank — 12 435
Anorbank — 12 430

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 475
Tenge bank— 12 480
Poytaxtbank — 12 480

@bankir

Читать полностью…

Банкир

3 та банк санкциядан огоҳлантирилди, 1 таси жаримага тортилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси январ ойида бир қанча йиғилиш ўтказди.

Унда талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги сабабли 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди, шунингдек, 3 та банк ва 2 та ломбард чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди. Банк ва ломбардлар номи очиқланмаган.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, банк бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятига аниқланган камчиликларни тузатиш бўйича кўрсатмалар берилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонликлар ва қозоғистонликлар қандай иш танлайди?

Аncor компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари иш берувчиларни қандай танлашлари бўйича тадқиқот ўтказди.

Ўзбекистонликлар энг кўп иш жойи сифатида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Lukoil Uzbekistan” ва “Ҳамкорбанк”ни кўрсатган. Қозоғситонликлар орасида “Тенгизчевройл”, “Air Astana” ва “Karachaganak Petroleum Operating” компаниялари биринчи ўринда бўлди.

Икки давлат фуқаролари орасида иш танлашда устувор омиллар бўйича ҳам фарқлар бор. Масалан, Қозоғистон фуқароларининг 68 фоизи юқори маошни устувор деб ҳисобласа, ўзбекистонликлар орасида бу кўрсаткич 48 фоиз ҳисобланади. Иккала давлат фуқаролари ҳам бу омилни биринчи ўринга қўйди.

Ўзбекистонликлар учун иккинчи ўринда ёқимли иш муҳитини (43 фоиз) танлади, Қозоғистонда эса молиявий барқарорлик иккинчи бўлди (78 фоиз).

Иккала давлатда ҳам ишчиларнинг аксарияти компаниялардан имтиёзлар ва қўшимча ёрдам олишни хоҳлайди (Ўзбекистон – 67 фоиз, Қозоғистон – 62 фоиз).

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Times Higher Education маълумотларига кўра дунёда 38-ўринни эгаллаган Британиядаги нуфузли Лондон Қироллик Коллежига ўқишга кириш орқали молия ва банк иши соҳасидаги кўникмаларга эга бўлинг🏆!

«Молиявий сиёсат ва бошқарув» бўйича 2 йиллик магистратура дастурига ҳужжат топширинг ва 6 та таълим грантидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!🤩

Шунингдек, Лондон Қироллик Коллежи қуйидаги 1 йиллик офлайн магистратура дастурлари учун 10 та квотани тақдим этади: «Банк иши ва молия», «Молиявий активларни баҳолаш», «Иқтисодиёт ва молия».

☎️ 97 166 00 08
👉🏻 Ҳозироқ ушбу ҳавола орқали ҳужжатларни топширинг!

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Талаб қилиб олингунча омонатларга талаб жуда юқори

Марказий банк 2023 йил учун статистик бюлетенини тақдим қилди (.pdf)

2023 йил Ўзбекистон банклари учун аҳоли омонатларини жалб қилишда муҳим давр бўлди. Йил давомида аҳоли банкларга 989,2 трлн сўмлик омонат қўйди.

Бунда талаб қилиб олингунча омонатлар 897,9 трлн сўм билан бошқа турдаги омонатларга қараганда оммабоп бўлиб турибди.

Декабрь ойида юридик шахслар банкларга 375 трлн сўмдан кўпроқ омонат қўйди — ойлик жалб қилинган омонатлар бўйича рекорд.

Умуман олганда, банкларда депозитлар қолдиғи 2024 йил бошига кўра 241,7 трлн сўм бўлиб турибди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Тадбиркорлар рейтингида банкларнинг ўрни қандай?

1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорлар рейтинги жорий қилинди. Эндиликда мижозлар бу рейтинг орқали банкларнинг кўрсаткичлари билан ҳам танишиши мумкин.

Платформа 15 февралдан бошлаб тўлиқ ишга тушади ва шундан бошлаб рейтинг нисбатан тўғрироқ баҳолаб борилади.

Ҳозирча банклар рейтингида 11 та банк Б ва ББ рейтингига эга. Ҳеч қайси банк А рейтингини ололмаган.

Рейтинг қандай тузилгани ва унда юқори балл олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида Солиқ қўмитаси тушунтириш берганди:

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди?
Рейтингда юқори баллга эга бўлиш учун нима қилиш керак?

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Руҳий касал миллионер ҳаёти — “Авиатор” фильми (2004)

Бугун гаплашадиган фильмимиз машхур режиссёр Мартин Скорзесе томонидан ишланган, бош ролни Леонардо ди Каприо ижро этган “Авиатор” фильми бўлади. Бу фильм телба бизнесмен, XX асрнинг энг бой одамларидан бири бўлган Ҳовард Хьюз тақдиридан ҳикоя қилади.

Ховард Хьюз ким ўзи?

У ўтган асрнинг энг машхур, бадавлат ва серқирра шахсларидан бири. Улкан бойлиги унга умри давомида турли соҳаларда исталганча фаолият олиб боришига имкор берган. Жумладан, Хьюз тадбиркор, муҳандис, учувчи, режиссёрлик билан шуғулланган. “Авиатор” фильми унинг кино индустрияси ва бу орқали авиация соҳасига кириб бориш йўлидан ҳикоя қилади. Ҳа айтганча, қаҳрамонимизда OCD синдроми бор, яъни руҳий касал. Шу сабабли у жудаям ўжар, доим энг зўри бўлишга ҳаракат қилади ва кўп ҳолларда бундан панд ҳам ейди.

“Дўзаҳ фаришталари”

Бизнес оламида муваффақиятга эришган Ҳовард энди ўзини фильм саноатида синаб кўрмоқчи. Пули бор, бўш вақти бор, синдроми бор - нимаям қилсин, ҳаёлига келганини қилади-да. У “Дўзах фаришталари” номли фильм суратга олишни бошлайди, барча жараёнга ўзи бош-қош бўлади, саноатдаги энг яхши мутахассисларни катта маош эвазига чақириб олиб, улардан максимал натижа кутади. 2 йил давомида фильм учун 2 миллион доллар сарфлайди — бу ўша давр учун рекорд суммалардан бири эди. Ваниҳоят кино тайёр, демак уни кассаларга чиқарса бўлади-а? Йўқ, шошманг, айни фильм якунланган пайтда Голливудда янги ихтиро пайдо бўлади — энди киноларда овозлардан фойдаланиш мумкин. Буни кўрган Ҳовард “Дўзах фаришталари”ни қайтадан, 0 дан бошлаб овозли форматда суратга олишни буюради. Бу ўжарлиги сабаб жуда кўп ходимларидан айрилади, аммо у ҳеч кимга қулоқ солмайди. Фильм учун умумий 4 йил кетади.

Учувчи кема (ёки сузувчи самолёт)

“Дўзах фаришталари” уруш ҳақидаги эпик фильм бўлади, унда жанговар техникалар, хусусан, самолётлар бўлиши керак эди. Аммо Хьюзга ўша пайтдаги самолётлар ёқмайди ва ўзи фильм учун янги самолётлар ишлаб чиқармоқчи бўлади. Шу орқали у бутун эътиборини авиация соҳасига йўналтиради. Миллионларини турли муваффақиятсиз тажрибалар ортидан совуриб ташлайди. Шунга қарамай, 1935 йилда ўша пайт учун тезлик бўйича рекордлар ўрнатган H-1 Racer самолётини ихтиро қилади. Уч йил ўтиб дунёни 4 кунда айланиб ўтади ва янги жаҳон рекордини ўрнатади. Телба бизнесмен, ҳаттоки, Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳукуматга янги авлод тезкор самолётлари ва учувчи кемалар ясаб беришини айтиб, уни ўз вақтида етказиб беролмасдан шарманда бўлади — у самолётни битиргунча уруш тугаб қолади. Шунга қарамай, лойиҳани ўз пулларига давом эттиради. Самолётни синаш чоғида моторлардан бири ишламай қолиши оқибатида ҳалокатга учраб, мўжизавий тарзда тирик қолади. Бу орада уни севган аёли ташлаб кетади, урушни молиялаштиришда айблаб суд қилишади ва яна кўплаб воқеалар бўлиб ўтади.

ФҚБ иши ва монополия

Ҳовард шу оралиқда ФҚБ томонидан қурол сотиш, урушни молиялаштиришда айбланиб ушланади. Агентлардан бири унга агар авиация соҳасида гигант бўлган компанияси TWAни рақобатчиларига сотса, ишни ёпди-ёпди қилиб юборишини қистириб кетади. Аммо у рози бўлмайди, судда ўзини ўзи ҳимоя қилиб, судьяларни пора олишда, авиация бозорини монополияшга уринишда айблаб, ишни ютиб чиқади.

Келажакка йўл

Ушбу биографик фильм якунини ўзингиз кўришингиз керак. Очиғи бир одам учун жуда оғирлик қиладиган даражада катта ҳикоя, узоқ ҳаёт йўли. Ҳовард Хьюз ана шундай одам бўлган - саргузаштсевар, амбицияли, ортга қайтмас, таваккалчи. Ва сўнггида бу унга шуҳрат келтирди, у мақсадига эришди — доим бирор ишни қилишдан олдин “Бу келажакка йўл бўлиши керак деб айтарди” ва ўзи келажак ярата олди.

Фильмни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

#кино

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Молия ва “Нархоз” бирлашмоқда

Президент қарори билан Тошкент молия институти ва Фискал институт Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибига қўшиб олинади.

Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб талабалар ягона Иқтисодиёт университетига ўқишга қабул қилинади.

Университетни 2030 йилгача халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1 000 талик рўйхатга киритиш вазифаси ҳам қўйилган.

Университет ректори этиб бунгача Молия институти ректори сифатида ишлаб келаётган Тешабаев Тўлқин Закирович тайинланди.

Иқтисодиёт университетининг аввалги ректори Конгратбай Шарипов яқинда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири бўлганди.

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel