Эндиликда ипотека кредитларидан даромад солиғини қайтариб олиш мумкин!
Қандай дейсизми? Бу ҳақда тўлиқ ушбу каналдан ўқинг👇
/channel/+0V3wYKiMprM2NWEy
Реклама
Доллар яна 12 500 сўмга етди
28 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 500,01 сўмдан (+19,11 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар кўтарилади
28 февраль куни амал қиладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 440
Infinbank — 12 435
Hamkorbank — 12 430
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 480
Kapitalbank— 12 485
Aloqabank — 12 485
@bankir
Доллар яна тушди
27 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 480,90 сўмдан (-9,10 сўм) ҳисобланади
@bankir
UDEA банк ва молия мутахассислари учун махсус ишлаб чиқилган халқаро профессионал қисқа муддатли курсларни тақдим этади
American University (АҚШ), Polimi Graduate School of Management (Италия), King's College London (Буюк Британия) каби нуфузли халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликда доимо ривожланиб бораётган молия оламида ўз малака ва билимларингизни ошириш учун ноёб имкониятига эга бўласиз!
Қисқа муддатли курслар хорижда бўлиб ўтади!
АҚШнинг экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар
Молиявий соҳада лойиҳа ва портфел бошқаруви
Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув
Маълумот учун:
☎️ 97 166 00 08
🌏 international@udea.uz
Реклама
Доллар тушади
27 февраль куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Trastbank — 12 450
BRB — 12 445
Infinbank — 12 445
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 490
Hayotbank— 12 490
Aloqabank — 12 490
@bankir
Бошқа халқаро банк карталарини ҳам исталган вақтда Ipak Yoʻli Banki банкоматларида тўлдира оласиз
Ipak Yoʻli Banki'нинг Ўзбекистон бўйлаб барча банкоматларида мамлакат ҳудудидаги банкларда чиқарилган Visa ҳамда Mastercard халқаро карталарини ҳам исталган вақтда тўлдириш имконияти яратилди. Бунинг учун, банкнинг сизга яқин бўлган банкоматига боришингиз кифоя.
Агар сизга индивидуал дизайнли карта зарур бўлса, унга банкнинг Ipak Yoʻli Mobile иловасида буюртма беришингиз мумкин.
Instagram | Telegram | Реклама
Доллар тушди
26 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 490 сўмдан (-18 сўм) ҳисобланади
@bankir
Бойлар нархлар ошишидан кўпроқ ҳавотирда
Марказий банк январь ойидаги инфляцион кутилмалар натижаларини эълон қилди. Тадбиркорлар келгуси 12 ойда нархлар 12,7 фоиз, аҳоли эса 13,1 фоиз ошади, деб ҳисобламоқда.
2-4 млн сўм орасида пул топадиганлар нархлар келгуси 1 йилда нархлар нисбатан пастроқ ўсади деб ҳисобламоқда. 4 млн сўмдан кўпроқ даромад қиладиганларнинг инфляцион кутилмалари ўртача кўрсаткич — 13,1 фоиздан юқори. Ойига 15 млн сўмдан кўп даромад қиладиганлар энг кўп нархлар ошишидан ҳавотирда.
Аҳоли нархлар ошишига асосий омиллар сифатида ёқилғи ва энергия ресурслари ҳамда коммунал хизматлар қимматлашиши, шунингдек, валюта курси ўзгаришини кўрмоқда. Тадбиркорлар фикрича эса, хом ашё нархлари ва транспорт харажатлари қимматлашиши келгусида нархлар ошишига таъсир ўтказиши мумкин. Иш ҳақи ва нафақалар ошиши ҳам нархлардаги ўсишга олиб келиши мумкин.
Аҳоли ўртасида пенсионерлар, таълим ва ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, тадбиркорлар орасида эса маданият, АТ ва ОАВ, ишлаб чиқариш соҳалари вакиллари инфляция юқори бўлишини кутмоқда.
@bankir
Доллар тушади
26 февраль куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 465
BRB — 12 460
NBU — 12 460
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Madad Invest Bank — 12 500
Infinbank— 12 510
Tenge bank — 12 510
@bankir
❗️Энди расмий даромадсиз ҳам 100 млн сўмгача микроқарз олиш мумкин
«Банкир» канали расмий даромади йўқларга кредит бераётган банклар рўйхатини тузиб чиқди. Энди расмий ишда ишламасангиз ҳам 100 млн сўмгача кредит ололасиз🤩
Доллар 12 500 сўмдан ошди
23 февраль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 508 сўмдан (+12,97 сўм) ҳисобланади
@bankir
100 млн сўмгача: Қайси банклар расмий даромади йўқларга кредит беряпти?
“Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тақдим этилаётган микроқарзлар ҳақида маълумот беради.
🏦InfinBank
Миқдори – 100 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 26,99%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил
🏦Ориент финанс банк
Миқдори – 50 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 25%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил
🏦МКбанк
Миқдори – 11,5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 26-28%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил
🏦Агробанк
Миқдори – 5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 25%
Муддати – 1 йилгача
Батафсил
🏦Азия аллианс банк
Миқдори – 50 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 26,99%
Муддати – 60 ойгача
Батафсил
🏦Алоқа банк
Миқдори – 17 млн сўм
Фоиз ставкаси – 27%
Муддати – 12 ойгача
Батафсил
🏦Турон банк
Миқдори – 300 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 27,99%
Муддати – 36 ойгача
Батафсил
🏦Саноат қурилиш банк
Миқдори – 5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 27%
Муддати – 12 ойгача
Батафсил
🏦Ipak Yo‘li Banki
Миқдори – 50 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – 31,9%
Муддати – 5 йилгача
Батафсил
Батафсил орқали линкка босиб, банкларнинг расмий сайтидан кредит ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Банклар бошқа турдаги микроқарзлар ҳам ажратмоқда.
@bankir
Захиралар ҳисоботи ҳамон эълон қилинмади
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бўйича маълумотлари эълон қилиниши яна кечикмоқда. 21 феврал куни ҳам бу маълумотлар Марказий банк томонидан эълон қилинмади.
2023 йил сентябрь учун маълумотлар анча кечиккан эди ва кейинчалик захиралар миқдори 40 ойлик минимумга тушгани маълум бўлганди. Марказий банк ўшанда янги дастурий тизим ишга туширилаётгани сабаб маълумотлар кечикаётганини маълум қилганди.
@bankir
Тошкент уй-жой ижара бозорида нима гап?
2024 йил январь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархларида декабрь ойига нисбатан 0,2 фоиз тушиш кузатилди. Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархларида эса — 0,5 фоиз ўсиш.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, ўрта таъмирдаги 1 хонали уйлар ижара нархлари 395 долларни (декабрь ойига нисбатан -1,2 фоиз), 2 хоналилар эса 442 долларни (-0,2 фоиз) ташкил этган. 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари эса мос равишда 516 доллар (+0,1 фоиз) ва 597 долларга (+0,4 фоиз) ошган.
Ўртача таъмирдаги 1 ва 2 хонали уйлар ижараси нархи 2023 йил ноябридан буён ўсишда давом этиб келмоқда.
Январь ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ижара нархлари 477 долларни (+0.16 фоиз) ташкил этди.
- 2 хонали уйлар — 654 доллар (+0.2 фоиз);
- 3 хонали уйлар — 791 доллар (+1 фоиз);
- 4 хонали уйлар — 915 доллар (+0.6 фоиз).
@bankir
Ўзбекистон экспорти 2 баравар камайди, импорт эса ошди
Январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,1 млрд долларни кўрсатди, бу 2023 йил январига нисбатан 17,2 фоизга кам дегани. Ўшанда ТСА 5 млрд долларга етганди. Импорт ҳажми 3,1 млрд, экспорт эса 1,1 млрд долларни ташкил этди, бунда манфий сальдо -2 млрд доллар.
Топ-10 ҳамкорлар
Ўтган ой савдодаги асосий ҳамкор-давлатлар учлигидан Хитой (умумий ҳажмнинг 27,2 фоизи), Россия (18,3) ва Қозоғистон (6,5 фоиз) жой олди. Бир йил аввал рўйхатда Россия етакчилик қиларди, Хитой эса иккинчи ўринда эди. Шунингдек, учликдан Германия жой олганди.
Бундан ташқари, ҳозир топ-10 ликда бир йил аввал йўқ бўлган Япония, Ҳиндистон, Чехия ўрин олган. Аксинча, Литва, Сингапур ва Бразилия рўйхатдан чиқиб кетган.
Экспорт
Январда Ўзбекистон жаҳон бозорларига 1,1 млрд долларлик маҳсулот ва хизматлар етказиб берди. Эътиборлиси, бу кўрсаткич роппа-роса бир йил аввалгисидан 47,1 фоизга камроқ. Бунга сабаб сифатида олтинни келтириш мумкин — 2023 йил биринчи ойида Ўзбекистон экспортининг ярмидан кўпи олтин ҳиссасига тўғри келган ва 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металл сотганди, шунга мос равишда унинг умумий экспорт портфелидаги улуши ҳам 56,8 фоизга етганди. Аммо бу йилги январда Ўзбекистон умуман олтин сотгани йўқ.
Ўтган ой экспортнинг асосий қисмини хизматлар (33 фоиз) ва саноат товарлари (25 фоиз) ташкил қилди.
Импорт
Январь ойида мамлакат 3 млрд долларлик маҳсулот ва хизмат сотиб олди ва бу бир йил аввалгидан 4,1 фоизга ўсди. Импорт асосини машина ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди — 43,2 фоиз. Шунингдек, саноат товарлари (17 фоиз) ва кимёвий воситалар (11,8 фоиз) салмоғи ҳам катта бўлди. Бу жиҳатдан олиб қараганда 2023 йил ва 2024 йил январлари орасида айтарли фарқ кўзга ташланмади.
Шу муддат ичида энг кўп импорт Хитойдан қилинди — 31 фоиз. Яна бир катта қисм Россия ҳиссасига тўғри келди.
@bankir
2024 йилда яна бир банк хусусийлаштириладими?
Президент фармони билан, 2024 йилда иккита давлат банки “Саноатқурилишбанк” ва “Асакабанк”ни хусусийлаштириш жараёни тезлаштирилади.
СҚБдаги давлат улушини 2024 йил охиригача 50 фоиздан камайтириш режа қилинган бўлса, “Асакабанк”ни хусусийлаштириш 2025 йил охиригача бўлиши мақсад қилинган эди.
Бир неча йил аввалги режа бўйича айрим банклар аллақачон хусусийлаштирилган бўлиши, кўплаб банкларнинг IPO'си ўтказилган бўлиши керак эди. Бироқ бу муддат ҳам 2025 йил 1 июлигача узайтирилган.
Нима учун банкларни хусусийлаштириш қийин?
Биринчи навбатда улар анча қиммат. Бу суммани тўлай оладиган инвестор топиш ва у билан музокаралар олиб бориш узоқ вақт талаб қилади.
Масалан, OTP Bank 2021 йил бошида “Ипотека банк”ни сотиб олиш бўйича музокаралар бошлаган бўлса, бу жараён 2023 йилга келибгина якунига етди.
2021 йилда “Пойтахтбанк”ни Россиянинг “Экспобанки”га сотиш бўйича жараён ҳамон якунлангани йўқ.
Россия ва Украина ўртасида 2022 йилда бошланган уруш ҳам хусусийлаштиришга сезиларли таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги банклар учун потенциал харидорлар барибир бизга иқтисодий яқин бўлган давлатлардан бўлади ва уруш уларнинг иқтисодиётига ҳам жиддий таъсир қилди.
Банкларни хусусийлаштириш ва IPO амалга ошириш, ҳукумат режа қилаётганидан янада кечикиши мумкинлигини инкор қилиб бўлмайди. Ҳозирча жараён секин кечмоқда.
@bankir
Доллар курси қандай белгиланади?
Марказий банк мутахассиси бу саволга жавоб берди:
Валюта курси республика валюта биржасида бўлиб ўтадиган савдоларда талаб ва таклиф асосида, савдо иштирокчилари ўртасида тузилган битимлар ҳажми ва курси натижасида шаклланади
Инфляция асосан бойларга сезилмоқда
Январь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси бироз тезлашиб, 13,5 фоизни ташкил этди. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида, энг пасти эса Қорақалпоғистонда кузатилди.
Декабрь ва январь ойларида нархлари энг кўп арзонлаган маҳсулотлар қаторига мева-сабзавотлар, гўшт ва сут, нон ва ун кирди. Шу билан бирга, гуруч нархи сезиларли қимматлади.
Даромади 7 млн сўмдан юқори аҳолининг инфляция сезгилари республикадаги ўртача кўрсаткичдан юқори бўлди. Хусусан:
• 7-10 млн сўм даромадлилар — 14,9 фоиз;
• 10-15 млн сўм даромадлилар — 14,3 фоиз;
• +15 млн сўм даромадлилар — 17,2 фоиз инфляция сезди.
Шунингдек, энг кам инфляция 2-3 млн сўм даромадли аҳоли қатламига сезилди — 12,3 фоиз.
@bankir
Кредит олиш қийинлашмоқда — аммо бу керак
Марказий банк қарори билан, Ўзбекистон банклари эндиликда нафақат микроқарзларга, балки аҳолига ажратилаётган бошқа барча кредитларда қарз юкини ҳисоблашига тўғри келади.
Бу тизим 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ кучга киради. Унгача эса қарз кўрсаткичи 17 млн сўмгача (БҲМнинг 50 баробари) бўлган мижозларга банклар қарз юкини ҳисобламасдан кредит бериши мумкин. Микроқарз олишда эса қарз юки 50 фоиздан ошмаслиги керак.
Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи 1 июлдан бошлаб қуйидагича бўлиши лозим:
2024 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар – 60 фоиздан;
2025 йил 1 январдан бошлаб – 50 фоиздан ошмаслиги керак.
Ипотека каби узоқ муддатли кредитларни кўпчилик фойдалироқ бўлгани учун дифференсиал усулда тўлайди. Бунда ойлик тўловлар кредитнинг дастлабки муддатларида кўпроқ бўлади ва қарз олувчининг қарз юкига таъсир қилади.
Янги қарорга кўра, бундай ҳолатларда кредит бўйича тўловлар барча ойга тенг миқдорда — аннуитет усулида ҳисобланади. Бу фақат узоқ муддатли кредитларда инобатга олинади.
Барча турдаги кредитларга қарз юки қўлланилгандан кейин, аҳолининг кредит олиш имконияти бир мунча қийинлашади. Бироқ истиснолар бор.
Банклар кредит олувчиларнинг 15 фоиздан ошмаган қисмига қарз юкини ҳисобга олмасдан кредит бериши мумкин.
Қарз юки ўзи нима?
Қарз юки — қарз олувчининг кредит бўйича ўртача ойлик тўловларининг ўртача ойлик даромадига нисбати.
Масалан, 10 млн сўм ойлик олувчи одамда ойлик тўлови 5 млн сўм бўлган кредит бўлса, унинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз бўлади.
Қарз юкини ҳисоблашда банклар охирги 6 ойдаги даромадларнинг ўртача миқдорини инобатга олади.
Нима учун қарз юки кўрсаткичи белгиланмоқда?
Ўзбекистонда 2023 йил охирига келиб 16,6 трлн сўм муаммоли, яъни тўланмаётган кредитлар бор. Уларнинг маълум бир қисми аҳолига ҳам тегишли.
Оддий аҳолининг айрим қатлами қарз олишдан аввал рискларни тўлиқ инобатга олмайди. Айнан шу сабаб билан Ўзбекистонда банклар жисмоний шахсларга хорижий валютада кредит бермайди.
Қарз юки кўрсаткичининг 60 фоиз, кейинчалик эса 50 фоиз қилиб белгиланиши аҳолига ўз имконияти даражасида қарз олишни таъминлайди ва рискларни камайтиради. Аввалроқ бу тартиб фақат миркоқарзлар учун ишлаган.
@bankir
Оливер Ҳюз Ўзбекистонда финтех соҳаси ривожланиши ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди
Оливер Ҳюз, «Тинкофф» компаниясининг собиқ раҳбари ва TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари LinkedIn'да Ўзбекистон бозори ҳақидаги тасаввури, мамлакатнинг финтех соҳасидаги имкониятлари, TBC Group Uzbekistan муваффақияти ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўзбекистонда финтех соҳасида «UzCard» ва «Humo» каби API орқали очиқ банк хизматларини таклиф этаётган маҳаллий тўлов тизимлари фаол ривожланмоқда. Бозор электрон тижорат, тўловлар, кредитлаш ва бошқа соҳалардаги янги компаниялар билан тўлдирилмоқда. TBC, Halyk Bank, OTP ва Santander каби хорижий ўйинчилар ҳам бозорда иштирок этишга жалб этилган. P2P ўтказмалари ва рақамли тўловлар деярли ҳамма жойда пайдо бўлди.
TBC Bank Uzbekistan — TBC гуруҳининг Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтган бир қисми ҳозирда икки йўналишни: Ўзбекистондаги TBC Bank рақамли банки ва Payme P2P пул ўтказмалари ва тўлов тизимини муваффақиятли ривожлантирмоқда. 17 миллатдан иборат жамоа ноёб фойдаланувчи интерфейсига эга маҳсулотлар яратиш устида ишламоқда ва яқин келажакда сунъий интеллектга асосланган янги авлод банкини ишга туширишни режалаштирган» — деб ёзади Оливер.
@bankir
Кредит тарихи нима ва уни қандай текшириш мумкин?
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул.
— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 19040 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 17136 сўм).
@bankir
Humo 2023 йилда икки баробар кўп фойда кўрди
Humo тўлов тизими (Миллий банклараро процессинг маркази) 2023 йилда 114,5 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2022 йилги 57,3 млрд сўмга нисбатан 2 баробарга кўп. Бу ҳақда тўлов тизимининг ҳисоботларига таяниб, "Кап Депо" хабар бермоқда.
Йил давомида Humo тўлов тизимидаги карталар сони 8 млн донага ошиб, 23,3 млнга етди, шундан виртуал карталар улуши 15% ни ташкил этди. 2023 йилда жами 1,62 млрд транзакция амалга оширилди. Битимлар сони ва суммаси йил давомида мос равишда 2,2 ва 2,1 баробарга ошди.
Бир дақиқада амалга оширилган ўртача транзакциялар сони 6 700 ни, энг юқори транзакциялар эса 17 100 ни ташкил этди.
Маълумот учун, Humo 2023 йил охирида Марказий банкдан Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилганди. Бу орқали Humo'ни хусусийлаштириш мақсад қилинган бўлиши мумкин.
@bankir
❓Банкоматлардан пул ечиб олишда хизмат ҳаққи 1,5 фоизга ошдими?
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги банкоматларда нақд пул ечиб олишда хизмат ҳаққи 1,5 фоизгача ошгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Жуда кўп Телеграм каналлар бу турдаги хабарларни, “бугундан бошлаб барча банкоматларда комиссия 1,5 фоиз бўлди” дея тарқатмоқда.
Тарқатилаётган суръатда пул катта эҳтимол билан VISA ёки MasterCard каби халқаро карталардан ечилган. Ҳеч қайси банкда ҳозирча банкоматларда комиссия миқдори ошгани эълон қилингани йўқ.
Бундай ҳолатда барибир Марказий банк изоҳи жуда муҳим. Чунки хабар аҳолининг асосий қисми ўтирадиган оммавий каналларда кенг тарқалди ва тушунмовчилклар юзага келтириши мумкин.
@bankir
Доллар кўтарилади
23 февраль куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 450
BRB — 12 450
Trastbank — 12 450
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 495
Infinbank— 12 495
Hayotbank — 12 495
@bankir
АVО иловаси App Store'да топга чиқди: илова 10 000 мартадан ортиқ юклаб олинди
20 феврал куни ишга туширилган янги рақамли АVО банк мобил иловасини фойдаланувчилар 10 000 мартадан ортиқ юклаб олишди
АVО мижозларга қулай онлайн форматда замонавий молиявий хизматларни тақдим этади. АVО мобил иловаси — бу смартфонингиздаги онлайн-банк: исталган HUМО ва Uzcard карталарига тезкор пул ўтказинг, керакли хизматлар учун 24/7 навбациз тўлов қилинг ва ҳисобларни қулай тўлдиринг.
Банкнинг асосий маҳсулоти — фоизсиз даврга эга АVО Platinum фоизсиз кредит картаси.
АVО Platinum кредит картасининг афзалликлари:
✅ Имтиёзли даврда карта орқали харидлар учун 0%
✅ 50 000 000 сўмгача индивидуал кредит лимити
✅ Бепул виртуал карта
✅ Гаровсиз, кафилсиз ва суғуртасиз кредит лимити
Картани қандай олиш мумкин?
✅ Иловани App Store ёки Google Play'дан юклаб олинг
Реклама
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ товар-хом ашё биржасининг «яшил энергетика секцияси»да илк бор «яшил энергия» сертификатлари сотувини бошлади
Бир дона «яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди. Ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра биржа орқали 26,7 млн сўмлик дастлабки 2000 та сертификатлар сотилди. Сертификат бўйича биржада шаклланган дастлабки биржа котировкаси бир дона сертификат учун 13 360 сўмни ташкил қилди.
Манба | Реклама