Марказий банк билан ҳамкорликда «Асакабанк» АЖ тажрибаси мисолида тўлов тизимлари операторлари ҳамда тижорат банкларига ўқув-семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 28 март куни Асакабанк Бош офисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Асакабанк томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш» мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда Марказий банк, Асакабанк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари, шунингдек, тўлов тизимлари операторлари ва тижорат банклари иштирок этишди.
👉Батафсил
👉Асакабанк Матбуот маркази
Реклама
АVO иловасини юклаб олишлар сони 500 000 дан ошди!
АVO платинум кредит картаси ишга туширилгач, бор-йўғи беш ҳафта ўтиб, АVO иловаси 500 000 юклаб олиниш босқичига етди. Бу ютуқ Ўзбекистонда АVО платинум кредит картаси орқали инновацион молиявий янгиликларга катта қизиқиш билан қаралаётгани ифодасидир. АVO платинум ўзининг ноёб таклифлари туфайли тез орада фойдаланувчилар эътирофини қозонди.
АVO платиним — шунчаки карта эмас. Бу чексиз имкониятлар оламининг калитидир: фоизсиз харажатлар муддати, 50 000 000 сўмгача бўлган индивидуал
кредит лимити ва албатта, совға сифатида премиум виртуал карта!
24/7 режимда қулай онлайн тўловларни амалга ошириш, картадан картага лаҳзали пул ўтказмалари ва ҳисобингизни осонгина бошқариш имкониятини қўлдан чиқарманг. Бугуноқ АVO иловасини юклаб олинг ва молиявий технологияларнинг қулайлик ва хавфсизлик дунёсига кириб боринг!
Иловани юклаб олиш учун ҳавола
Реклама
Доллар яна кўтарилди
1 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 628,05 сўмдан (+7,96 сўм) ҳисобланади
@bankir
Ўзбекистонликлар банкларга кўпроқ пулларини ишонмоқда
Сўнгги бир йилда банклардаги аҳоли омонатлари 22,5 трлн сўмга кўпайиб, 85,8 трлн сўмга етди.
Банклар орасида аҳолидан омонат жалб қилиш бўйича “Капиталбанк” етакчилик қилмоқда — банкда одамларнинг 16,6 трлн сўм пули бор.
Бу бўйича “Капиталбанк”ка энг яқини “Миллий банк” бўлиб турибди — 9,7 трлн сўм. “Агробанк” 7,2 трлн сўм билан учинчи ўринда.
2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда, графикадаги банклардан фақат “Саноатқурилишбанк”да омонатлар қолдиғи камайган (224 млрд сўмга).
Омонатлар бўйича ҳозирги кунда энг юқори фоиз ставкалари билан бу ерда танишиш мумкин.
@bankir
Сўмдаги кредитлар фоизи пасайди
Февраль ойида банкарда томонидан аҳолига ажратилган кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 24,4 фоизни ташкил қилди. Бу 4 ойлик энг паст кўрсаткич бўлиб, ўтган ойга нисбатан 0,7 фоизга пастроқ.
Бизнес вакиллари учун кредитлар фоизи эса январга нисбатан ўзгармади ва 22,9 фоиз бўлиб турибди.
Миллий валютадаги аҳоли омонатлари кетма-кет иккинчи ой ўртача 21,3 фоизни ташкил қилди (2023 йил февралда 20,5 фоиз эди). Аҳоли омонатлари учун энг юқори фоиз ставкаси айни пайтда 27 фоиз бўлиб турибди (бу ерда танишинг)
Тадбиркорлар учун депозитлар фоизи эса 0,6 фоизга пасайиб ўртача 17,9 фоиз атрофида шаклланди. Шунга қарамай бу кўрсаткич 2023 йил февралига нисбатан 1,3 фоизга кўпроқ.
@bankir
Электромобил импорти қийинлашмоқда
Ҳукуматнинг тегишли топшириғи билан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомашиналар бўйича мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, фақат ўша шахснинг номига импорт божхона режимига расмийлаштирилади.
Илгари жисмоний шахс номига импорт қилинган электромобиллар автосалон номига расмийлаштирилиши мумкин эди ва бу бирламчи бозор сифатида қараларди. Энди эса бундай электромобиллар иккиламчи бозор шарти билан сотилади.
Бу нима дегани?
Банкларда бирламчи бозордаги электромобиллар учун кредитлар, иккиламчи бозорга нисбатан кўпроқ ва турли хил бўлади.
Бундай ҳолатда жуда тез ўсаётган электромобиллар савдоси кескин тушиб кетиши мумкин. Чунки иккиламчи бозорда электромобил сотиб олиш учун банкларда таклиф кўп эмас. Энг асосий жиҳат — фоизлар юқорироқ.
@bankir
Доллар рекорд қўйишда давом этмоқда
29 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 620,09 сўмдан (+19,95 сўм) ҳисобланади
@bankir
Кеча, 27 март куни “Дори воситаларини маркировкалаш – Ўзбекистон дори бозоридаги муаммоларни ҳал этишнинг биринчи қадами” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими, Солиқ қўмитаси, Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Nika Pharm ва Ultra Laboratories Pvt. Ltd каби етакчи фармацевтика компаниялари вакиллари, ОАВ ва блогерлар иштирок этди.
Рақамли маркировка нима учун керак?
Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб дори воситаларини мажбурий маркировкалаш белгиланган. Бу даврга қадар эса дориларнинг 45-50 фоизи ноқонуний равишда сотилган.
Айни пайтда “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизимида 11 мингдан ортиқ номдаги дори воситалари маркировкаланган.
Рақамли маркировка ёрдамида истеъмолчига маҳсулотнинг ҳақиқийлигини кафолатлаш мумкин. Бунда дори воситаларининг ноқонуний савдоси олди олинади.
“Рақамли маркировкалаш мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини кузатиш имконини беради. Бу солиқларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш ва яширин иқтисодиётга қарши курашишга ёрдам беради”, — дейди Солиқ қўмитаси вакили Аҳмадбек Файзиев.
Рақамли маркировка тизими хабар беришича, республикада хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини маркировкалаш сабабли етказиб беришда муаммо йўқ, оператор барча хорижий ишлаб чиқарувчилар билан доимий асосда иш олиб боради.
@bankir
Доллар кўтарилади
29 март куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 580
BRB — 12 575
Universalbank — 12 570
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank— 12 605
Tengebank — 12 610
Hayotbank — 12 610
@bankir
Банк активлари сифати бўйича енгилликлар берилмоқда
Марказий банк тижорат банкларидаги активлар сифатини таснифлашга доир ҳужжатга ўзгартиришлар киритмоқчи. Қарор лойиҳасига кўра, активлар сифатини яхшилашга доир меёрлар белгиланмоқда.
Хусусан, “қониқарсиз” актив — қарзлари ўз муддатида тўланишига шубҳа туғдирмаса, қарздорнинг ҳолати барқарор бўлса — ”субстандарт” сифатига ўтказилади.
“Субстандарт” актив — муддати ўтган қарздорлик тўлиқ тўланса, кетма-кет 3 тўлов ўз вақтида берилса — “стандарт” шаклига ўтказилади.
Шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифати “субстандарт”, “қониқарсиз” ёки “шубҳали” деб таснифлангач, камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланса, тасниф бир тоифага яхшилаб борилиши мумкин.
Шартларнинг биринчи кўриб чиқилиши сифат таснифини ўзгартирмайди. Иккинчи марта кўрилса, актив сифати олдинги тоифадан паст бўлиши керак. Уч ва ундан ортиқ қайта кўриб чиқишларда актив “умидсиз” тоифада бўлади.
Агар актив бўйича қарз беш йил давомида тўланмаса ёки банк ушбу активдан воз кечса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) тижорат банки кенгашининг тавсияси асосида ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
@bankir
TBC Bank'нинг халқаро бизнес раҳбари Оливер Хюз Weekly.uz нашрига интервью берди. У ўз карьераси, жумладан "Visa" ва "Tinkoff"дан Ўзбекистондаги рақамли банккача босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилди. Янги мамлакат ва янги бизнесга кўникиш жараёни қандай кечгани, рақамли банкинг нима эканлиги, олдиндаги режалар ва мамлакатдаги молиявий хизматлар келажаги ҳақида сўзлаб берди. Оливерга кўра, Ўзбекистон инновацион ривожланиш учун улкан истиқболга эга.
Интервьюни томоша қилиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг: https://www.youtube.com/watch?v=cxSH1jFN05s
Банклар камроқ фойда олишда давом этмоқда
Йилнинг дастлабки икки ойи якунларига кўра, Ўзбекистондаги банкларнинг умумий фойдаси 1,1 трлн сўмни ташкил қилди.
Бу 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 55,5 фоизга ёки 915 млрд сўмга камроқ.
Банклар январь ойида 396 млрд сўм фойда олган бўлса, февралда бу 749 млрд сўм бўлди.
Икки ой давомида банкларнинг даромади кўпайган бўлсада, харажатлар ҳам сезиларли ошган. Фойда камайиши ортидан фойданинг капиталга нисбати (ROE) 15,7 фоиздан 7 фоизгача тушиб кетган.
@bankir
“Ҳоким банкнинг эгаси эмас”
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда банк тизими ва молиявий технологиялар катта тезликда ривожланмоқда.
Биз Bankers.uz нашри бош муҳаррири Исмоил Туропов ва “Bankmijoz” канали муаллифи Рустам Пўлатов билан биргаликда подкаст тасвирга олдик.
Унда банкларда ишлаш, нима учун давлат банклари хусусийлаштирилиши кераклиги, бошқарувдаги қийинчиликлар ва умумий банк тизими ҳақида гаплашдик.
Тўлиқ подкастни томоша қилиш учун ҳавола — https://www.youtube.com/watch?v=_zNzgv3oYh0&ab_channel=Bankir
@bankir
Доллар ниҳоят тушди
27 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 590 сўмдан (-7,07 сўм) ҳисобланади
@bankir
«Мадад Инвест Банк» ва «Ҳаёт Банк» ҳам устав капиталини оширмоқда
1 апрелдан Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали камида 350 млрд сўм бўлиши керак. Шу сабабдан бир қанча банклар Марказий банк талабларини бажаришга шошилмоқда.
«Мадад Инвест Банк» ва «Ҳаёт Банк» 150 млрд сўмдан қўшимча акциялар чиқариб, устав капиталини 350 млрд сўмга етказмоқда.
@bankir
Ходимлар банк учун қанча фойда олиб келади?
“Кап депо” компанияси инвесторлар учун “Стратегия 2024” ҳисоботини чоп қилди. Унда банклар бўйича ҳам маълумотлар берилган.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон банкларида ишловчи ҳар бир ходим банк учун йилига ўртача 264 млн сўм соф фойда олиб келади.
Бу борада энг яхши кўрсаткичга эга банклар қуйидагича:
1. КДБ банк — 1,6 млрд сўм;
2. Даврбанк — 762 млн сўм;
3. Садерат банк — 664 млн сўм;
4. ОФБ — 612 млн сўм;
5. Капиталбанк — 479 млн сўм;
6. Трастбанк — 377 млн сўм;
7. Ҳамкорбанк — 344 млн сўм;
8. Ипак йўли банки — 320 млн сўм;
9. Мадад Инвест банк — 305 млн сўм;
10. Зираат банк — 303 млн сўм.
Топ 10 да бирорта ҳам давлат банки йўқ. Бу мамлакатда банк тизими сўнгги йилларда ростмана тижорий соҳага айланиб бораётганига мисол.
@bankir
29 март — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.
@bankir
Автокредит олмоқчисиз, лекин бошланғич тўлов учун пулингиз йўқми?
Энди бу муаммо эмас! Биз шундай автокредит ажратаётган банклар рўйхатини туздик.
Улар билан танишинг👇
/channel/+l25cHhCAlFlmYWEy
Реклама
Доллар кўтарилади
1 апрель куни амал қиладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 600
BRB — 12 600
Universalbank — 12 590
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank— 12 625
madad Invest Bank — 12 625
Hayotbank — 12 630
@bankir
Давлат банклари коррупцияга қарши қандай курашмоқда?
Давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашишда фаолияти самарадорлиги рейтинги баҳоланди.
Рейтингда давлат банклари қуйидагича балл тўплади.
1. Саноатқурилишбанк — 88 балл
2. Миллий банк — 87 балл
3. Халқ банки — 87 балл
4. Пойтахт банк — 87 балл
5. Асакабанк — 86 балл
6. МКбанк — 84 балл
7. Агробанк — 82 балл
8. Туронбанк — 82 балл
9. Бизнесни ривожлантириш банки — 72 балл
10. Алоқабанк — 63 балл
Алоқабанк ва БРБ “Қониқарли” тоифага киритилган бўлса, қолган барча банклар рейтингда “Яхши” тоифасини олган.
Шунингдек, Марказий банк 93 балл билан давлат ташкилотлари орасида коррупцияга қарши курашишда иккинчи ўринни эгаллади.
@bankir
Кредит тарихи нима ва уни қандай текшириш мумкин?
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул.
— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 19040 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 17136 сўм).
@bankir
Муаммоли кредитлар яна кўпайди
Феврал ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар 836 млрд сўмга ошиб, 20,8 трлн сўмга етди.
Умумий кредит портфелидаги қайтарилмаётган кредитларнинг улуши ҳам 0,1 фоизга ўсиб, 4,4 фоиз бўлиб турибди.
Муаммоли кредитларнинг 16,1 трлн сўми давлат банкларига тегишли бўлса, 4,7 трлн сўми хусусий банкларда.
Энг кўп муаммоли кредитлари бор банклар:
“Миллий банк” — 3,4 трлн сўм (-120 млрд);
“Ипотека банк” — 3 трлн сўм (+250 млрд);
БРБ — 2,9 трлн сўм (+547 млрд);
СҚБ — 2,5 трлн сўм (+300 млрд).
“Универсал банк” ва “Ипак йўли банки” февраль ойида кредитлар портфелидаги қайтарилмаётган кредитлар улушини сезиларли камайтирди
@bankir
AVO банк устав капитали 580 млрд сўмдан ошди
AVO банк устав капиталини кўпайтириш жараёни муваффақиятли якунлангани ҳақида эълон қилди. Бундан олдин устав капитали 395 151 530 620 сўмни ташкил қилган. Банкнинг ягона акциядори бизнесни янада ривожлантириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида устав капиталини оширишга қарор қилди.
Қўшимча капиталлаштириш миқдори 185 740 000 000 сўмни ташкил этди. Устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга ошди. Ушбу қадам банкнинг молиявий позициясини мустаҳкамлашга ва ўсиш ҳамда ривожланиш учун қўшимча капитал захирасини яратишга интилишини акс эттиради.
Марказий банкнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига кўра, банкларнинг устав капитали камида 200 миллиард сўмни ташкил қилиши керак. Бугунги кунда AVO банк капиталини ушбу миқдордан сезиларли даражада, яъни 380 891 530 620 сўмга оширди. Бундан ташқари, банкнинг устав капитали миқдори Марказий банкнинг банк устав капиталининг энг кам миқдори бўйича кучга кирадиган талабларига ҳам жавоб беради: жорий йилнинг 1 апрелидан — 350 миллиард сўм ва 2025-йил 1 январидан — 500 миллиард сўм.
AVO банкнинг ушбу қадами унинг стратегик қарашлари ва ўзгарувчан иқтисодий шароитларда самарали ишлашга тайёрлигини таъкидлайди. Устав капиталининг оширилиши банкнинг Ўзбекистон молия бозоридаги ўрнини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича режаларини амалга ошириш имкониятини беради.
Реклама
❗️Доллар 12 600 сўмга етди
28 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 600,14 сўмдан (+10,14 сўм) ҳисобланади
@bankir
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:
🏦Давр банк
Фоизи — 27,09 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил
🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Капиталбанк
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил
🏦Ziraat Bank
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 3 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил
🏦Garant Bank
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил
Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
Доллар кўтарилади
28 март куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 570
Poytaxtbank— 12 560
BRB — 12 560
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank— 12 590
Asakabank — 12 595
Tengebank — 12 600
@bankir
Онлайн банк хизматидан фойдаланувчилар 42 млн нафардан ошди
МҲТИ 2017–2023 йиллар мобайнида Ўзбекистонда банк тизимида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.
Банклардаги жами депозитлар қолдиғи 2017 йилда 59,6 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу 4,1 баробарга ошди ва 241,7 трлн сўмга етди.
Кредитлар қолдиғи эса бу даврда 110,6 трлн сўмдан 471,4 трлн сўмга етди — 4,3 баробар ўсиш.
6 йил ичида чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 3,5 млрд доллардан 5,8 млрд долларга ошган бўлса, кредитлар қолдиғи 8,5 млрд доллардан 17,2 млрд долларгача ўсди.
Мижозларга хизматиш кўрсатиш ўсмоқда
Кўриб чиқилаётган даврда банк карталари 19,2 млн донадан 46,2 млн донага ошди. Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар эса 4,4 млн нафардан 42,8 млн нафарга, банкоматлар эса 5,6 мингтадан 26,6 мингтага ўсди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш 40 млрд долларга етказиш режа қилинган.
Давлат ихтиёрида кўпи билан 3-4 та банк сақлаб қолиниб, бозорга камида 4 та йирик чет эл банкини жалб қилиш мақсад қилинган.
@bankir
Uzum илк яккашоҳ компанияга айланди
Uzum экотизими 100 млн доллардан ошиқ инвестиция жалб қилиб, Ўзбекистондаги биринчи яккашоҳ (1 млрд доллардан ошиқ баҳога эга ва хусусий) компания бўлди.
Uzum'га инвестиция глобал венчур фонди FinSight Ventures, Xanara Investment ва компаниянинг менежерлари иштирокида жалб қилинди.
Компания қаерга қараб кетмоқда?
2023 йилда Uzum экотизимининг ойлик фойдаланувчилари 10 млн нафарга, соф фойдаси эса 100 млн долларга етган.
Экотизимдаги банклар (Капиталбанк — 2 ўрин ва Узумбанк — 26 ўрин) мамлакатда фойда бўйича етакчилардан бирига айланди.
Электрон тижоратда Uzum Market қарийб 150 млн доллар айланма билан энг йирик онлайн платформага айланди.
FinSight Ventures вакиллари Қозоғистонда Kaspi.kz, Лотин Америкасида Rappi ва Жанубий Кореяда Toss супер иловалари каби Uzum ҳам бу муваффақиятни такрорлаш учун ресурсга эга эканини таъкидлади.
2024 йилда Uzum Яқин Шарқ, Буюк Британия ва АҚШдан яна 200 млн доллар жалб қилишни режа қилмоқда.
Uzum илк ягона шохли компанияга айлангач технология ва стартаплар бўйича нуфузли TechCrunch нашри компания ҳақида мақола ҳам чиқарди.
@bankir