Доллар тушди
28 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 555,16 сўмдан (-25,11 сўм) ҳисобланади.
Шу тариқа долларнинг расмий курси 2024 йил 14 мартидан бери энг паст даражага тушди.
@bankir
Банкларда бўш иш ўринлари
Айрим банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган ваканциялар бизга ёрдам беради.
“Ипотека банк”да бўш иш ўринлари ҳозирда 87 та. Банк бир қанча қизиқарли вакансиялар билан биргаликда Наманган ва Самарқанддаги БҲМларга раҳбар қидирмоқда.
Батафсил
TBC Bank'да мавжуд вакансиялар сони эса 68 та. Улар орасида сотув менежери, call маркази оператори, лойиҳа менежери ва сотув ёрдамчиси кабилар бор.
Батафсил
“Узум банк” эса 56 та вакансия эълонини жойлаштирган. Банк таҳлилчи, PR менежер, маркетолог, сотув менежери ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирмоқда.
Батафсил
“Аво банк”да — 37 та. Булар таҳлилчи, дизайнер, дастурчи, сотув менежери ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил
“Ҳамкорбанк”да ҳам ҳозирда умумий 37 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида таҳлилчи, сотув бўлими раҳбари, юрист ва бошқалар мавжуд.
Батафсил
“Саноатқурилишбанк”да мавжуд вакансиялар сони атиги 11 та. Бироқ банк ўз HR каналида ҳам муҳим вакансияларни эълон қилиб боради.
Батафсил
“Тенге банк”да айни пайтда 15 та бўш иш ўрни бор. Банк бир нечта дастурчи, ахборот хавфсизлиги ходимлари ва бошқа номзодларни ишга таклиф қиляпти.
Батафсил
“Ипак йўли банки”да — 12 та. Булар Булар ходимлар бўлими бошлиғи, таҳлилчи, молиявий менежер ва админстратор кабилар.
Батафсил
“Миллий банк” 17 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Булар маълумотлар таҳлилчиси, PR менежер, лойиҳа менежери, дастурчи, молиявий таҳлилчи ва бошқалар.
Батафсил
“Капиталбанк”да — 27 та. Банк маълумотлар таҳлилчиси, бухгалтер, маркетолог, кассир ва бошқа бир қанча вакансиялар эълонини берган.
Батафсил
“Инфинбанк”да эса 17 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида PR менежер, кредитлаш бўлими бошлиғи ва молиявий бошқарувчи каби йўналишлар бор.
Батафсил
“Агробанк” 9 та вакансия бўйича эълон қўйган. Банкка таҳлилчи, молиявий мутахассислар ва юрист каби ходимлар керак.
Батафсил
Банклар жойлаштирган ваканциялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда PR менежерларга талаб ошганини кўриш мумкин.
@bankir
OTP Bank “Ипотека банк”ни тўлиқ сотиб олмоқчи
Венгриянинг OTP Bank Group компанияси “Ипотека банк”нинг қолган акциядорларига акцияларини сотишни таклиф қилди.
Таклиф — ҳар бир оддий акция учун 1,1 сўм ва ҳар бир имтиёзли акция учун 3 сўмдан.
OTP Bank роппа-роса бир йил аввал 2023 йил ёзида “Ипотека банк”ни расман сотиб олганди ва ҳозирда банкда 79,58 фоиз улушга эга.
Банкнинг қолган 19,1 фоиз улуши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 1 фоизи юридик шахслар ва 0,3 фоизи жисмоний шахслар ҳисобига тўғри келади.
OTP Bank акциядорлардан агарда мазкур шартларга рози бўлса, 24 июлгача мурожаат қилишни сўраган.
@bankir
“Октобанк” муаммоли кредитларидан бутунлай қутулди
Май ойида банклар орасида муаммоли кредитлар (NPL) улуши энг юқори бўлган “Октобанк” барча қайтарилмаётган кредитларини ёпишга муваффақ бўлди.
Банк ўтган ойга қадар 138 млрд сўмлик кредит портфелига эга эди ва шундан 106 млрд сўми муаммоли кредитларни ташкил қиларди.
Эндиликда кредит портфелига нисбатан NPL улуши энг юқори банк “Мадад инвест банк” бўлиб турибди — 24 фоиз.
@bankir
Доллар яна тушади
27 июнь куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 580
BRB — 12 580
Trastbank — 12 580
Kapitalbank — 12 570
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 600
Hayotbank — 12 620
NBU — 12 620
Ipotekabank — 12 625
@bankir
Муаммоли кредитлар сезиларли камайди
Май ойида Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар (NPL) миқдори 2,4 трлн сўмга камайиб, 20,9 трлн сўмгача тушди.
Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 4,3 фоизгача пасайди. Бу кўрсаткич давлат банкларида 4,8 фоиз, хусусий банкларда 3,1 фоиз бўлди.
Ой давомида “Ипотека банк” (-874 млрд сўм), “Миллий банк” (-539 млрд) ва “СҚБ” (-371 млрд) NPL миқдорини қолган банкларга нисбатан кўпроқ камайтира олди.
Айни вақтда энг кўп NPLга эга банклар:
“Миллий банк” — 3,6 трлн сўм;
БРБ — 2,8 трлн сўм;
СҚБ — 2,6 трлн сўм.
“Ипотека банк” — 2,3 трлн сўм.
“Ипотека банк” бу ойда иккинчи ўриндан тўртинчи ўринга туша олди.
@bankir
Бизнес вакиллари учун депозитлар
Канал орқали доимий равишда жисмоний шахслар учун омонатлар ҳақида маълумот бериб борамиз. Бугун юридик шахслар учун ажратилаётган фойдали депозитлар ҳақида маълумот тақдим қиламиз.
🏦“Саноатқурилишбанк”
Минимал миқдори — 10 млн сўм
Фоиз ставкаси — 23 фоиз
Муддати — 18 ой
Тўлдириш имконияти — йўқ
Батафсил
🏦“Асакабанк”
Минимал миқдори — 50 млн сўм
Фоиз ставкаси — 22 фоиз
Муддати — 13 ой
Тўлдириш имконияти — йўқ
Батафсил
🏦“Агробанк”
Минимал миқдори — 5 млн сўм
Фоиз ставкаси — 19,5 фоиз
Муддати — 24 ойгача
Тўлдириш имконияти — бор
Батафсил
🏦“Инфинбанк”
Минимал миқдори — 10 млн сўм
Фоиз ставкаси — 17 фоиз
Муддати — камида 6 ой
Тўлдириш имконияти — йўқ
Батафсил
🏦“Капиталбанк”
Минимал миқдори — мавжуд эмас
Фоиз ставкаси — 17 фоиз
Муддати — 24 ой
Тўлдириш имконияти — йўқ
Батафсил
🏦“Халқ банки”
Минимал миқдори — 10 млн сўм
Фоиз ставкаси — 16 фоиз
Муддати — камида 6 ой
Тўлдириш имконияти — бор
Батафсил
🏦“Ипотека банк”
Минимал миқдори — 50 млн сўм
Фоиз ставкаси — 22 фоиз
Муддати — 730 кун
Тўлдириш имконияти — йўқ
Батафсил
“Батафсил” устига босиб қўшимча маълумот олишни ва албатта банк билан боғланишни маслаҳат берамиз.
@bankir
Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция
Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.
Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.
Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.
✅ Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.
📲+998555122222
Телеграм | Инстаграм | Локация | Реклама
Доллар яна 12 600 сўмдан тушди
25 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 599,92 сўмдан (-25,26 сўм) ҳисобланади
@bankir
TBC Bank Швейцария компанияси 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит шартномасини имзолади
TBC Bank Uzbekistan responsAbility Investment AG (активларни бошқариш бўйича Швейцариянинг етакчи компанияси) билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит шартномасини имзолади. Бу томонлар ўртасидаги иккинчи келишув бўлди.
Кредит миллий валютада берилади ва ушбу сармоя жисмоний шахслар учун кредит портфелини кенгайтириш, рақамли банкнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни рағбатлантиришга қаратилади.
"Бу ҳамкорлик нафақат бозордаги ўрнимизни мустаҳкамлайди, балки аҳолининг барча қатламлари учун молиявий хизматлардан фойдаланишни таъминлаш бўйича режаларимизни самарали амалга оширишга ёрдам беради" – дея ўз фикрини билдирган TBC Bank бошқаруви раиси Спартак Тетрашвили.
@bankir
❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.
Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.
Бунда яқин ойлардан бошлаб фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.
Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.
— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм).
Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.
@bankir
Доллар тушади
25 июнь куни амал қиладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 620
Mikrokreditbank — 12 620
Infinbank — 12 615
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 645
Hayotbank — 12 650
Octobank — 12 660
@bankir
АҚШ Ўзбекистоннинг 10 та асосий савдо ҳамкоридан бирига айланди
Ўзбекистон энди фақат МДҲ давлатлари билан эмас, Ғарб давлатлари билан ҳам савдо алоқаларини кучайтирмоқда.
2023 йилнинг 5 ойида мамлакат ташқи савдоси 26,7 млрд долларни (15,9 млрд импорт, 10,8 млрд экспорт) ташкил қилди.
Асосий ҳамкор давлатлар таркибида кичкина, бироқ муҳим ўзгариш содир бўлди — энг муҳим 10 та савдо ҳамкорлари орасига АҚШ қўшилди.
Бу эса сўнгги йилларда Ўзбекистон олиб бораётган савдони диверсификация қилиш сиёсатининг натижаси дейиш мумкин.
Шунингдек май ойида 771,9 млн долларлик олтин экспорт қилган. Умумий олтин экспорти эса 4,2 млрд долларни ташкил қилмоқда ва ўтган йилга қараганда 181 млн долларга кам.
Май ойида олтин нархлари тарихий рекорд даражага чиққанига қарамасдан, олтин олди-сотдиси билан шуғулланувчи Марказий банк катта миқдорда олтин сотувини амалга оширмаган.
Масалан январ ва феврал ойларида 1 млрд доллардан кўпроқ олтин экспорт қилинган эди.
@bankir
Қайси банкларда 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ошиб бораётгани учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда.
Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб юқори. Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин:
🏦Халқ банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил
🏦СҚБ
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Миллий банк
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — чексиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
🏦Ziraat bank
Фоизи — 28 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
🏦Давр банк
Фоизи — 28,5 фоиз
Муддати — 84 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Ипотека банк
Фоизи — 26,4 фоиздан
Муддати — 240 ойгача
Миқдори — 1,7 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Универсалбанк
Фоизи — 30 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
@bankir
Май ойида банклар юқори фойдага қайтди
2024 йилнинг январ—май ойларида Ўзбекистон банклари умумий 4,2 трлн сўм соф фойда олди. Бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 640 млрд сўмга камроқ.
Мамлакат банклари сўнгги ойларда фойда олишга қийналаётган эди, бироқ бу май ойига келиб бироз ўзгарди. Банклар биргаликда 1,2 трлн сўм фойда олишга эришди.
Йил бошидан бери олинган даромадлар 64,4 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, харажатлар 46,1 трлн сўм бўлди. 2023 йил билан деярли бир хил миқдорда — 1,2 трлн сўмлик фойда солиғи ҳам тўланган.
Банклар соф фойдасининг жами капиталга нисбати ҳамон 2023 йилга қараганда паст кўрсаткичда бўлиб турибди — 9,1 фоиз.
@bankir
Доллар кетма-кет олтинчи кун тушади
28 июнь куни амал қиладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 575
Garantbank — 12 575
BRB — 12 575
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 610
Asia Alliance Bank— 12 610
Hayotbank — 12 620
@bankir
Доллар кетма-кет бешинчи кун тушди
27 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 580,27 сўмдан (-6,14 сўм) ҳисобланади
@bankir
❗️Кам фоизли ипотека кредитларини бозор тамойиллари асосида ажратиш бошланди
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) комкомпания ресурслари орқали берилувчи ипотека кредитларини ажратаётган банклар рўйхатини тақдим қилди. Булар — “Агробанк”, “Асакабанк” ва “Халқ банки”.
Фақатгина “Халқ банки”да ИҚМК маблағлари асосида ипотека кредити ҳамон бозорга нисбатан кам фоизда ажратилмоқда. “Агробанк” ва “Асакабанк” эса бозор шароитлари асосида 25-26 фоизли, 800 млн сўмгача кредитлар бермоқда.
🏦Халқ банки
Муддати: 20 йил
Йиллик фоизи:
Турар-жой сотиб олиш учун – 17.5%
Қайта таъмирлаш учун – 16.5%
Бошланғич тўлов:
Турар-жой учун – 25%
Қайта таъмирлаш учун – 0%
Максимал миқдори:
Турар-жой сотиб олиш учун: 400 млн сўмгача
Қайта таъмирлаш учун: 80 млн сўмгача
🏦Агробанк
Муддати: 10 йил
Йиллик фоизи: 25%
Бошланғич тўлов:
Турар-жой учун – 25%
Қайта таъмирлаш учун – 0%
Максимал миқдори:
Турар-жой сотиб олиш учун: 800 млн сўмгача
Қайта таъмирлаш учун: 170 млн сўмгача
🏦Асакабанк
Муддати: 10 йил
Йиллик фоизи: 26%
Бошланғич тўлов: 25%
Максимал миқдори: 600 млн сўмгача
Уй-жойни таъмирлаш учун банк кредит ажратмаяпти.
Батафсил маълумот олиш учун банкларга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
@bankir
AVO Platinum: фойда ва қулайлик битта картада
Молия бозорида маблағларни бошқариш учун кўпгина усуллар мавжуд. Бугунги кунда кредит карталари ишлатишда қулай ва фойдали шартларга эга банк маҳсулоти сифатида кенг тарқалган. Ўзбекистон молия бозорида – талаб таклифдан сезиларли даражада юқорилигига қарамай, ҳозирча ушбу йўналиш тўлиқ эгалланмаган. AVO bank биринчилардан бўлиб ушбу маҳсулот билан бозорга кириб келди.
AVO Platinum кредит картаси нима?
Бу кредит лимитини маълумотнома ва гаровсиз олиш имкониятидир. Яъни, сиз бир талай ҳужжатларни йиғишингиз ёки мол-мулкингизни гаровга қўйишингиз шарт эмас. AVO иловасида кредит лимитини қабул қилиб, уни исталган пайтда ишлатишингиз мумкин.
AVO кредит лимитининг асосий афзалликларидан бири – унинг мослашувчанлиги. Лимитидан ўзингизга қулай ва зарур вақтда фойдаланинг. Бугун, эртага ёки кейинги ойда – кредит пуллари картангизда заҳира ҳамён бўлиб туради.
Харажатлар бўлмаса – фоиз ҳам бўлмайди: кредит лимитининг яна бир қулайлиги шундаки, фоизлар фақат сарфланган суммага ҳисобланади. Демак, агар картадаги кредит пулларини ишлатмасангиз, фоиз тўламайсиз.
Кредит лимитини қандай ошириш мумкин?
AVO’дан фаол фойдаланиш: AVO Platinum кредит картаси ёрдамида қанча кўп тўлов ва харидлар қилсангиз, тизимнинг сизга ишончи шунча юқори бўлади. Бу, ўз ўрнида, кредит лимитини оширишга ёрдам беради.
Карталарни иловага қўшиш: бу нафақат сиз учун қўшимча қулайлик, балки тизим учун ҳам ишончли ва фаол эканлигингиз кўрсаткичидир.
AVO Platinum кредит картасидан қандай фойдаланиш мумкин?
Кутилмаган харажатлар: тасаввур қилинг, телефонингиз ишламай қолди, янгисини сотиб олмоқчисиз-у, лекин пулингиз етмаяпти. AVO Platinum кредит картаси билан сиз ойлик маошни кутмасдан, янги смартфон олишингиз мумкин.
Саёҳатлар: сизга рад этиш қийин бўлган ҳамёнбоп чипталарни таклиф қилишдими? AVO Platinum кредит картаси билан сиз тўловни бугуноқ амалга оширишингиз, пулни эса саёҳатдан кейин қайтаришингиз мумкин. Айтганча, чет элдаги харидлар учун ҳам AVO Platinum картасидан фойдаланишингиз мумкин.
Таъмирлаш ва янгилаш: зудлик билан уйни таъмирлашингиз ёки янги мебел сотиб олмоқчимисиз? AVO Platinum кредит картаси кундалик ҳаётда учрайдиган масалаларда ёрдам беради.
AVO Platinum кредит картаси – бу замонавий ва қулай молиявий восита бўлиб, у ҳар қандай вазиятда ўзингизни дадил ҳис қилиш имконини беради.
AVO кредит лимитидан бугуноқ фойдаланинг ва қулайликларига ўзингиз ишонч ҳосил қилинг!
AVO иловасини ҳавола орқали юклаб олинг
Реклама
Доллар яна тушди
26 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 586,41 сўмдан (-13,51 сўм) ҳисобланади
@bankir
“Пойтахтбанк” ва ниҳоят сотилмоқда
Давактив “Пойтахтбанк”нинг 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Банкни Бирлашган Араб Амирликларининг Bond Investments Limited компанияси сотиб оляпти. Шартнома нархи — 10 млн АҚШ доллари ёки 126 млрд сўм.
Марказий банк “Пойтахтбанк”ни сотиб олувчи инвесторга устав капитали бўйича талаблар ҳам қўйилишини маълум қилганди.
Демак БАА компанияси “Пойтахтбанк” устав капиталини 2025 йил 1 январгача 500 млрд сўмгача ошириши керак бўлади. Айни пайтда банк устав капитали 100 млрд сўмдан камроқ.
Шундан келиб чиқиб банкнинг ҳақиқий нархи 10 млн доллардан қимматроққа сотилганини хулоса қилиш мумкин.
2021 йилда ”Пойтахтбанк”ни Россиянинг “Экспобанк”ига сотиш бўйича келишувга эришилган эди. Бироқ кейинчалик бу келишув санкциялар сабаб бекор бўлган.
Bond Investments Limited БААда исломий ва рақамли банкларни ташкил қилиш тажрибасига эга экани айтилган.
@bankir
Доллар яна тушади
26 июнь куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 595
Agrobank — 12 590
Trastbank — 12 590
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 615
Hayotbank — 12 620
Asia Alliance Bank — 12 630
@bankir
Инфляцион кутилмалар бўйича сўровномада қатнашинг!
Марказий банк июн ойи учун аҳоли ва бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари бўйича сўровнома ўтказмоқда.
Май ойида инфляцион кутилмалар аҳоли учун 14 фоиз, бизнес вакиллари учун 12,7 фоиз бўлганди.
Сиз ҳам сўровномада қатнашиб ўз фикрингизни билдиришингиз ва бу орқали мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлган инфляцион кутилмаларни аниқлашда ёрдам беришингиз мумкин.
Сўровнома тез орада бошланиши кутилмоқда — @kutilmalar_iyun2024_bot
@bankir
Марказий банкка киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча ваколатлар берилади
Охирги пайтларда Ўзбекистонда киберхавфсизлик масаласига жиддий эътибор қаратиш эҳтиёжи юзага келди. Онлайн фирибгарликлар сони ҳам, уларнинг йўллари ҳам кўпайиб бормоқда.
Бунга қарши курашиш учун Сенат киберхавфсизлик бўйича бир қанча ваколатларни Марказий банкка бермоқда:
кредит ва тўлов ташкилотлари;
тўлов тизимлари операторлари;
валюта биржалари;
кредит бюролари томонидан киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича.
Шунингдек, бир қанча қонун ҳужжатларига киберхавфсизликни таъминлашга оид меъёрлар киритилмоқда.
Қонун билан банк ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик талабларининг бузилганлиги ҳолати қўпол қоидабузарликлар қаторига киритилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан мақулланди.
@bankir
3 таси 99 000 дан комбоси билан тушлик мазалироқ бўлади
Учтаси 99 000 дан 29% гача чегирмали комбоси — ҳамкасблар билан тушлик қилиш учун ажойиб сабаб — учта севимли 25 см'лик пиццангизни танланг ва фойдани таътиб кўринг.
Буюртма қилинг — http://bp.uz/BellissimoBankir
Реклама
Доллар тушди
24 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 625,18 сўмдан (-14,63 сўм) ҳисобланади
@bankir
«Трастбанк» 30 йиллигини нишонламоқда
Бугун 21 июн куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик тижорат банки ташкил этилганига 30 йил тўлди.
Банк ҳозирда 14 та банк хизматлари офиси, 120 га яқин банк хизматлари марказига эга. 2023 йилга келиб банк активларининг ҳажми 9,4 трлн сўмга, кредит портфели эса 4,8 трлн сўмга етди. Умумий капитал эса 2 трлн сўмгача ўсди.
Сўнгги бир йилда «Трастбанк»нинг кредит портфели 37 фоизга ошиб, 5,5 трлн сўмга етди. Жалб қилинган омонатлар миқдори ҳам 15,5 фоизга ўсиб, 7,4 трлн сўмга етди.
Охирги ойларда банк бир қанча мақтанса арзийдиган ютуқларга эришди:
Англиянинг нуфузли «Brand Finance» компаниясига кўра — Ўзбекистоннинг энг қиммат ТОП 3 бренди;
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг банклар рейтингида — Ўзбекистоннинг иккинчи банки.
Банк жамоаси ва унинг мижозларини табриклаймиз!
@bankir
Доллар тушади
24 июнь куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 630
Xalq banki — 12 630
Trastbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 660
Hayotbank — 12 660
Octobank — 12 660
@bankir