Янги уйлар учун ипотека
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари томонида ҳозирда қуйидаги банклар кредит ажратмоқда:
🏦Агробанк — 1216 (call-марказ)
🏦Ҳамкорбанк — 1256
🏦Инфинбанк — 1214
🏦ОФБ — 4004
Шартлар билан қуйидаги расмда тўлиқ танишиш мумкин⬇️
@bankir
Доллар сезиларли тушади
29 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽34-35 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank— 12 635
Aloqabank — 12 630
Garantbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 680
Anorbank — 12 680
Hamkorbank — 12 680
@bankir
Ўзбекистонга кўпроқ “Businesswoman”лар керак
Бутун дунё бўйлаб миллионлаб аёллар ўз бизнесини молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келади. Агар ресурс бўлса, улар глобал иқтисодиётда 5-6 трлн долларгача қўшимча қиймат яратиши мумкин.
Бу муаммо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди. Ўз бизнесини юритаётган кўплаб аёллар кредит олиш ёки бизнесни ривожлантириш учун қўшимча ресурс топишда қийналади.
2023 йилдан бошлаб дунёда тажриба сифатида қўлланилаётган тизим — Аёл тадбиркорлар учун Молия кодекси ёки WE Молия кодекси Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилмоқда.
Марказий банк лойиҳа тақдимотини ўтказди. Ҳамкорлар — давлат банклари бўлган Бизнесни ривожлантириш банки ва Халқ банки.
Молия кодекси Ўзбекистон бўйлаб аёл тадбиркорлар бўйича маълумотлар тўплаш, уларга ёрдам бериш ва молия институтларидаги фаол аёлларни рағбатлантиришга ёрдам беради.
Платформа нафақат молиявий ресурсларга мухтож аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди, балки бу учун ресурс ажратмоқчи бўлган молиявий ташкилотларни ҳам ҳамкорликка чорлайди.
Аёлларни бизнесга жалб қилиш ёки бизнесга энди кириб келган аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш иқтисодиёт учун муҳимдир. Айниқса Ўзбекистонда ёлғиз ёки боқувчисини йўқотган болали аёллар учун бу ягона ечим бўлиб кўринади.
@bankir
Доллар кўтарилди
26 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 634 сўмдан (+8,96 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар тушди
3 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 571,90 сўмдан (-13,11 сўм) ҳисобланади.
@bankir
“Капиталбанк” устав капиталини 95 млрд сўмга оширади
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги банклар устав капитали 500 млрд сўмдан ошган бўлиши керак.
Шу мақсадда “Капиталбанк” 2023 йилда олган соф фойдаси — 1,4 трлн сўмдан 100 млрд сўмини қўшимча акциялар чиқариш орқали банк устав капиталини оширишга йўналтирмоқчи.
100 млрд сўмдан 5 млрд сўми даромад солиғига тўланса, 95 млрд сўми қўшимча акцияларни чиқариш орқали банк устав капиталини ошириш учун ажратилади.
1 январ ҳолатига кўра, “Капиталбанк” устав капитали 407 млрд сўмни ташкил қилган. Шу тариқа янги акциялар чиқариш орқали “Капиталбанк” Марказий банк томонидан белгиланган талабларни бажариши мумкин бўлади.
@bankir
Доллар тушади
3 июль куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 580
Tenge bank — 12 580
BRB — 12 580
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 610
Octobank— 12 620
NBU — 12 630
Ipak yo’li banki — 12 630
@bankir
«Venkon Group» раҳбари муҳим масалани кўтариб чиқди
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда «Venkon Group» раҳбари Асқар Исмоилов факторинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида тўхталди.
Унинг айтишича, ҳозирда тадбиркорларнинг 70 фоиздан ортиғи молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Уларнинг айланма маблағларининг 25 фоиздан ортиғи дебитор қарздорликка тўғри келади.
Шу сабабли тадбиркорлар факторинг сингари тезкор молиявий ечимларга эҳтиёж сезмоқда. Фуқаролик кодекси бўйича, банклар ва микромолия ташкилотлари бундай фаолият билан шуғулланиши мумкин. Аммо бунинг учун рухсат олиш тартиби белгилаб қўйилмаган. Бу эса факторинг компанияларини ташкил этишни қийинлаштирмоқда
@bankir
“Фотон” заводидаги давлат улуши 151 млрд сўмга сотилди
“Фотон” заводининг 85,6 фоиз давлат улуши Havvo Group компаниясига 151 мрлд сўмга сотилди.
Havvo Group 2019 йилда ташкил қилинган ҳолдинг бўлиб, мавсумий мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар экспорт-импорти билан шуғуланнади.
“Фотон”ни хусусийлаштириш 2023 йил май ойида бошланган эди. Унинг асосий фаолияти радиоелектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Завод 2023 йил давомида 1,4 млрд сўм соф фойда олган. 2024 йил I чоракдаги фойда эса 436,5 млн сўмни ташкил қилган.
@bankir
Сўм 30 ёшда!
Бугун, 1 июль куни Ўзбекистон миллий валютаси — сўм қабул қилинганига 30 йил бўлди. 1994 йил худди шу санада сўм муомалага киритилган эди.
Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.
2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар — 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.
Бу даврда пулларнинг янги дизайни ҳам ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар аҳолига тақдим этилди.
@bankir
29 июнь — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.
@bankir
Расман: Эртага банклар учун иш куни
29 июнь — шанба куни банклар учун иш куни (очиқ баланс) этиб белгиланди. Бу бўйича Вазирлар маҳкамасининг фармойиши имзоланди.
UPD: Хабар расман тасдиқланмади.
@bankir
Электромобилни уйда зарядлаган маъқулми ёки кўчада?
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги айни пайтда Ўзбекистонда 595 та электромобилларни қувватлантириш станцияси борлигини маълум қилди.
Таққослаш учун, Plugshare маълумотларига кўра 2019 йилда қувватловчи станция умуман бўлмаган. Ҳатто 2022 йилда ҳам бу рақам атига 60 та эди.
Қувватловчи станцияларнинг ярмидан кўпи Тошкентда жойлашган — 297 та.
Электромобилни уй шароитида қувватлантириш учун махсус қурилма (нархи 350-400 доллар) орқали 9-10 соат вақт кетади. Бунда қувватлаш нархи тахмиман 30 минг сўм бўлади. Бунда 1 кВт.с электр нархи 450 сўмдан ҳисобланади.
Қувватловчи станцияларда эса электромобилни анча қисқа вақт ичида тўлиқ қувватлаш мумкин — 35-40 дақиқа. Нархи эса 120 минг сўм атрофида бўлади. Бунда 1 кВт.с электр нархи 1 700 сўмдан ҳисобланади.
Шундай қилиб, молиявий жиҳатдан электромобилни уйда зарядлаш узоқ муддат ичида анча фойдали бўла олади. Бироқ бу учун узоқ вақт талаб қилади.
@bankir
28 июнь — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.
@bankir
4 та банк 27 фоизлик омонатлар таклиф қилмоқда
2023 йилда Марказий банкда лицензия олган “Янги банк” ҳам жисмоний шахслардан омонат жалб қилишни бошлади. Фоиз ставкаси — 27,77 фоиз.
Шу тариқа 27 фоиз ёки ундан юқори фоиз ставкасида омонат очишни таклиф қилаётган банклар сони биринчи марта 4 тага етди.
🏦Yangi bank
Фоизи — 27,77 фоиз
Муддати — 6 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Давр банк
Фоизи — 27,09 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил
🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Anorbank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIST) ва Cингапур халқаро мактаби (SIS) ўртасида амалиётга кўчаётган ҳамкорлик
2024 йилнинг 24 июль куни MDIST (Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш институти) ва SIS (Singapore International School) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумдан кўзланган мақсад, Cингапур халқаро мактабида айнан Cингапур ва Британия мактаб таълими услубиётини жорий этишдан иборат. Шунингдек, Cингапур ва Британия мактаблари ва SIS ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш орқали халқаро андозадаги таълим кластерини пайдо бўлишига асос бўлади.
Хорижий таълим дастурлари асосида фаолият юритувчи ушбу икки ўқув даргоҳи ҳамкорлиги синергияси натижасида эришиладиган ижобий натижалар, мамлакатимиздаги таълим кластерининг ёрқин намунаси бўлиб акс этади.
Ишонамизки, мазкур меморандум доирасида институтнинг маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган маҳорат дарслари ва талаба волонтёрлар иштирокидаги қизиқарли тадбирлар ёрдамида ТСМРИ жамоаси ўзларини шу кунгача эришган бой билим ва тажрибаларини SIS'нинг ўқитувчи ва мураббийлари билан бўлишиб, шу орқали таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга, таълим сифатини янги босқичга кўтариш учун замин яратади.
Энг муҳими, мазкур ҳамкорлик орқали Cингапур халқаро мактаби ўқувчи-ёшларининг ўз истеъдодларини тўлиқ намоён этишлари учун имконият яратилади.
Реклама
Асосий ставка пасайди, энди нималар ўзгаради?
Марказий банк бугун асосий ставкани 14 фоиздан 13,5 фоизга ўзгартирди. Бу эса 7 йилдан сўнг асосий ставканинг биринчи марта 14 фоиздан пастроқ бўлиши эди.
Энергия ислоҳотига қарамасдан ўтган ойда нархлар тушиши кузатилгани ва инфляцион кутилмалар рекорд даражада пасайгани Марказий банк учун асосий ставкани пасайтиришга туртки берди.
Кўпчилик асосий ставкага у қадар жиддий эътибор бермасада, аслида у ўзбекистонликлар ҳаётига тўғридан тўғри таъсир ўтказади.
Бугундан бошлаб биринчи навбатда асосий ставкага боғланган кредитлар фоизи пасаяди:
⏺Имтиёзли таълим кредитлари 14 фоиздан 13,5 фоизга;
⏺Оилавий тадбиркорлик учун кредитларнинг бир қисми 18 фоиздан 17,5 фоизга;
⏺Уйларни қуриш ва реконкструкция қилиш кредитлар 18 фоиздан 17,5 фоизга;
⏺ИҚМК ресурсларидан янги уйлар учун ипотека кредитлари 22 фоиздан 21,5 фоизга.
Бундан ташқари айрим омонатлар учун фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасига боғланган бўлади. Бу эса уларнинг фоизи ҳам 0,5 фоизга пасайишини англатади.
❗️Шунга қарамай асосий ставканинг пасайиши барча кредитларга таъсир қилади деб тушуниш нотўғри. Банклар қарз олувчининг молиявий ҳолатига, кредит тарихига ва кредит қайтарилиши бўйича бошқа рискларга таяниб кредит фоизини белгилайди.
Узоқ муддатли таъсирлар
Асосий ставканинг пасайиши иқтисодиётни янада эркинроқ ҳаракат қилишига ёрдам беради. Бизнес фаоллик ошади, ишлаб чиқариш кўпаяди, пул оқими тезлашади.
Пул оқимининг тезлашиши эса инфляцияга қўшимча босим юклаши мумкин. Шу сабабдан ҳам асосий ставканинг пасайиши энергия ислоҳотидан кейин содир бўлди. Агар аввалроқ бўлганда, инфляция кескин ошиб кетиши мумкин эди.
Асосий ставканинг пасайиши банклар учун пулни арзон қилади. Натижада улар аҳолига кўпроқ кредит ажратиши ва бу бўйича қўшимча рисклар пайдо бўлиши мумкин.
Бироқ 1 июлдан аҳоли учун қарз юки бўйича янги талаблар кучга кириши, салбий таъсирларни юмшатади.
Буларнинг барчаси эртага ёки кейинги ой содир бўлмайди. Марказий банк раиси бу учун 2 чоракда 6 чораккача вақт кетишини айтганди.
Қисқа қилиб асосий ставка пасайишини ижобий жараён деб баҳолаш мумкин. Айниқса бу сўнгги 7 йилдаги энг паст даражада бўлса.
Иқтисодиёт бунга қандай реакция беришини кузатиш керак.
@bankir
Ipak Yoʻli Banki томонидан 2024-2025 йил учун MBA стипендия дастури
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти MBA талабалари учун Ipak Yoʻli Banki'нинг 2024-2025 йил учун стипендия дастурини эълон қилади. Дастур доирасида талабалар контракти Ipak Yoʻli Banki томонидан 100 фоиз тўлаб берилади. Бу эса истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга ва профессионал муваффақиятга эришиши учун молиявий ёрдам ҳисобланади.
Дастур мақсадлари:
– MBA талабаларида академик ютуқлар, етакчилик қобилиятлари ва инновацион кўникмаларини ривожлантириш
– Сифатли таълим орқали истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва рақобатбардошликни ошириш
– Ipak Yoʻli Banki'да фаолият юритиш имкониятини яратиш
Аризаларни топшириш муддати: 2024 йил 19 августдан, 2024 йил 24 сентябргача.
Танлов мезонлари ва ариза бериш жараёни ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ҳавола / QR-код. Биз сизнинг аризаларингизни қабул қилишни интиқлик билан кутамиз ва Ipak Yoʻli Banki билан академик ва профессионал йўлингизни қўллаб-қувватлаймиз.
Реклама
Openinfo порталида “Тарифлар Калькулятори” пайдо бўлди
Корпоратив ахборот ягона портали Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) бошқарувига ўтгач янгиликлар қилишда давом этмоқда.
Агентлик бу сафар порталда “Тошкент” Республика Фонд Биржасида битимларни амалга оширишда ҳаражатларни ҳисоблаш учун “калькулятор”ни ишга туширди — new.openinfo.uz/calculator.
“Калькулятор”дан фойдаланётганда сотиб олинаётган (ёки сотилаётган) акциянинг миқдори, нархи, брокерлик комиссияси, операция тури ва савдо майдончаси киритилиши керак.
Брокерлик комиссияси ҳақида маълумот саҳифанинг охириги қисмида келтирилган. Бу ерда листинг ва листингдан ташқари қимматли қоғозлар учун амал қиладиган таърифларни билиб олиш мумкин.
ИЛМА 2023 йилнинг кузида капитал бозорининг янги регуляторига айланган эди. Шундан кейин порталда компанияларнинг молиявий фаолияти бўйича маълумот олиш ихчамлаштирилган эди.
@bankir
Банк карталари деярли 50 млн донага етди
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони катта тезликда кўпаймоқда. Айни пайтда бу кўрсаткич қарийб 50 млн донага етиб улгурди.
Банк карталари сони бўйича “Халқ банки” бошқа банкларга нисбатан катта фарқ билан етакчи — 11,3 млн дона. Кейинги ўринларда “Агробанк” (4,8 млн) ва “Ипотека банк” (4,3 млн) бўлиб турибди.
Банкоматлар сони бўйича эса қуйидаги банклар етакчи:
“Халқ банки” — 3 132
“Агробанк” — 2 158
“Капиталбанк” — 1 644
“Ипак йўли банки” — 850
“МКБанк” — 835
“Миллий банк” — 774
@bankir
Ўзбекистон олимпиячиларини қўллаб-қуввтлаш эвазига 50 млн сўм ютиб олиш мумкин бўлади
Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган «Men o‘zbekistonlikman — qonimda g‘alaba» мега-лойиҳаси доирасида яратилган мадҳия видеоси тақдим этилди.
Футбол юлдузлари, санъат ва медиа соҳасининг ёрқин намояндалари кўринган ушбу видеоролик бугун премьера қилинди. У энди Ўзбекистоннинг барча телеканаллари, жамоат жойларидаги экранлар ҳамда интернет тармоқларида намойиш қилинади.
Лойиҳа давоми сифатида янги челленжга старт берилди. Эндиликда ҳамма ўзининг видеосини суратга олиши мумкин бўлади. Шартлари оддий: 2024 йилнинг 20 июлига қадар футбол мавзусида 1 дақиқали креатив видео яратиб, Instagram'га #qonimdagalaba хештеги билан жойлаш орқали ушбу халқаро челленж иштирокчисига айланиш мумкин.
Энг яхши 10 та видео учун 50 миллион сўмдан пул мукофоти берилади
@bankir
❗️190 млн сўмгача: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?
— Smart bank иловаси орқали — 100 млн сўмгача;
— Humans иловаси — 50 млн сўмгача;
— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.
Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 189,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.
Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.
Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.
@bankir
Доллар кўтарилди
2 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 585,01 сўмдан (+27,34 сўм) ҳисобланади
@bankir
2024 йил учун илк бор дефляция кузатилди
Июнь ойида Ўзбекистонда истеъмол нархларининг пасайиши (дефляция) кузатилди — 0,24 фоизга. Бу 2024 йил ҳисобидан биринчи марта содир бўлди ва мавсумий омил — мева-сабзоватлар нархининг сезиларли пасайишига боғлиқдир.
Йил бошидан бери нархлари ошиши 5,2 фоизни ташкил қилди. Йиллик ҳисобда инфляция 10,6 фоизни бўлди ва ўтган ойга нисбатан ўзгармади.
Ўтган ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,8 фоизга пасайди. Ноозиқ-овқатлар маҳсулотлари нархи 0,8 фоизга, хизматлар нархи эса 0,9 фоизга ошди.
Йил охирига келиб инфляция 9-11 фоиз орасида бўлиши кутилмоқда.
@bankir
Доллар кўтарилади
2 июль куни амал қиладиган доллар курси 28-29 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 550
Tengebank — 12 550
BRB — 12 550
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 600
Octobank— 12 600
Anorbank — 12 600
@bankir
Эртага 29 июнь – шанба куни банклар учун иш куни — очиқ баланс этиб белгиланиши ва бу бўйича ҳукумат фармойиши тасдиқланиши кутилмоқда.
@bankir
Ҳар бир банкада ёзнинг салқин ҳарорати! 🌴
"Очаково"дан ҳақиқий "Мохито" — иссиқ кунлар учун махсус яратилган ичимлик.
Табиий ингредиентлар: янги узилган лайм, ялпиз ва тоза сув — мукаммал тетиклик учун керак барча маҳсулотни ўзида жамлаган.
😋 Чанқоқни бир зумда қондиради
🧊 Ҳар бир қултумда салқинлик лаззати
Такрорлашга уринманг — профессионаллар томонидан ижро этилган!
«Очаково»дан ҳақиқий «Мохито» билан ёзингиз янада ёрқинроқ ва мазали бўлади.
Расмий Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: instagram.com/moxito_uzbekistan/
Реклама
Доллар кўтарилди
1 июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 557,67 сўмдан (+2,51 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар бироз кўтарилади
1 июль куни амал қиладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Tenge bank — 12 550
BRB — 12 550
Kapitalbank — 12 545
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 590
Xalq banki — 12 600
Hayot bank — 12 600
@bankir