bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57416

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Uzum Bank Uzum виртуал картасига олдиндан буюртма беришни ишга туширди

Visa халқаро тўлов тизимининг виртуал картаси Uzum Bankнинг ўз инфратузилмасида амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлади. Август ойи давомида картани олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши учун Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул ўтказмалар мавжуд бўлади. Бундан ташқари, картани олдиндан буюртма қилиш фоизсиз давр билан микрокредит олиш имкониятини беради. Тасдиқланган кредит суммасидан онлайн ва офлайн харидларни тўлаш учун фойдаланиш, Uzum картасига ўтказиш ёки нақд пулда ечиб олиш мумкин.

Шунингдек, Uzum картаси эгалари учун Uzum Market, Uzum Tezkor махсус таклифлари ва Uzum экотизим сервисларидан бошқа бонусларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

Батафсил

Читать полностью…

Банкир

❗️200 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Smart bank иловаси орқали — 100 млн сўмгача (кунлик 10 млн);
— Humans иловаси — 50 млн сўмгача;
— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 206,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

MDIST, INHA, SIS ва International Coding Platform ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилиши

Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида, Тошкентдаги INHA университети, SIS (Singapore International School) ва International Coding Platform ўртасида имзоланган тўрт томонлама меморандумнинг асосий мақсади, Буюк Британия, Сингапур, Япония ва Жанубий Корея каби Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари таълим методологияси асосида фаолият юритадиган таълим даргоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

Меморандум ўз ичига академик, илмий ва инновацион йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда ўқитувчилар ва талабалар ўртасида турли соҳаларда билим ва тажриба алмашинувини қамраб олади. Жумладан, ҳамкорлик доирасида Сингапур халқаро мактабининг ўқувчи-ёшлари билимларини мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг имкониятларини ошириш юзасидан тилшунослик, ахборот технологиялари, иқтисодий фанлар ва юмшоқ кўникмаларни ривожлантиришни амалий машғулотларда кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Юқоридаги таълим муассасалари раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг муҳим мавзуларидан яна бири, онлайн курсларни ишлаб чиқиш, интерактив тренинглар, форумлар, муҳокамалар ўтказиш ҳамда ўқув материалларини алмашиш ва талабалар фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи ягона ўқув жараёнини бошқариш (LMS) тизимини яратишдан иборатдир.

Шунингдек, тадбир доирасида яна бир муҳим келишувга эришилди. Унда Cambridge Learning Center, ТСМРИ ва SIS ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, чет тилларини ўқувчи-ёшларга ўргатишда фаол ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда юртимиз равнақи учун ҳисса қўшувчи малакали кадрлар етказиб бериш борасида биргаликда фаолият олиб бориш каби масалалар кўзда тутилган.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

31 июль — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Одил Пўлатов “Hayot Bank” Бошқарув раиси бўлди

2023 йилнинг май ойидан “Hayot Bank” Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Одил Пўлатов мазкур банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда Bankers.uz

Шундай қилиб, 1991 йилда туғилган Одил Пўлатов Ўзбекистондаги энг ёш банк бошқарув раисига айланди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ҳозирги кунда ўз мижозлари учун банкоматлардан нақд пул ечиб олишда комиссияни пасайтирган банклар:

Davr bank — 0,5 фоиз;
Asia Alliance Bank — 0,6 фоиз;
Garant bank — 0,7 фоиз.

Ушбу банк мижозлари UzCard ёки Humo карталаридаги пулларини 1 фоиздан эмас, 0,5-0,7 фоиздан нақдлаштириши мумкин. Бунда банк карталари ва банкоматларидан фойдаланиш керак бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар март ойидан бери энг паст — сабаблар ва кутилмалар

Бугун долларнинг расмий курси 12 541 сўм этиб белгиланди. Бу 2024 йилнинг 14 мартидан бери сўмга нисбатан доллар курсининг энг паст қиймати бўлди.

Январь ойи бошида долларнинг расмий курси 12 352 сўм эди. Яъни сўм етти ой ичида долларга нисбатан атиги 1,5 фоизга қадрсизланди. 2023 йил худди шу даврида сўм 3,1 фоизга қадрсизланган эди.

Бироқ август ойида курснинг 400 сўмлик тўғирланиши содир бўлгани инобатга олинса, аслида сўм ўтган йили ҳозиргидан анча қадрсизроқ бўлган.

Эндичи? Сўм нега яхшироқ перформанс кўрсатяпти? Яна курс тўғирланиши кузатиладими?

Доллар курси пасайишига биринчи навбатда Ўзбекистонга кўпроқ доллар кириб келаётгани сабаб бўлиб турибди.

Биринчи ярим йилликда 6,5 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилган ва бу 2023 йил шу даври билан солиштирилганда 25 фоизга кўп.

Бундан ташқари ташқи савдода ҳам Ўзбекистон яхши кўрсаткичларга эришмоқда. Олтинсиз экспорт импортга нисбатан тезроқ ўсмоқда — 10,9 фоизга 10,6 фоиз. Аввалги йилларда импорт катта фарқ билан олдинда эди.

Тимурмалик Элмуродов сўм одатда йилнинг иккинчи ярмида кўпроқ қадрсизланаётганини таъкидлаб, келаётган ойлар жуда муҳим бўлишини айтиб ўтди.

Spot.uz доллар курси бўйича бир неча таҳлилчилар билан 2024 йилнинг қолган даври учун кутилмалар ҳақида суҳбатлашди.

“Avesta Investment Group” катта таҳлилчиси Шодлик Назаров келаётган кузда доллар курси 13 минг сўмга чиқиши эҳтимоли катта эканини таъкидлади.

Бошқа бир таҳлилчи Шодибек Кенжаев кузда доллар курси ўсишни бошласа, Марказий банк асосий ставкани 17 фоизгача ошириши мумкинлигини таъкидлаган.

Таҳлилчилар рублнинг заифлашиш хавфи ортидан пул ўтказмаларининг қисқариши ва импортнинг сезиларли ўсиши ўзбек сўмига босим ўтказишини айтиб ўтди.

Умуман олганда, миллий валюта курси бўйича вазият ҳозирча яхши. Таҳлилчилар хавфлар мавжудлигини инкор қилмасада, курс тўғирланиши бўйича кутилмалар ҳозирча йўқ.

Бироқ келаётган ойлар ростдан муҳим бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Киши бошига ЯИМ II чоракда 1 200 доллардан ошди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ 2024 йилнинг январ-июн ойларида 15,3 млн сўм ёки 1 221 доллар (4,2 фоизлик ўсиш) бўлганини маълум қилди. 2023 йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 1 149 доллар бўлган эди.

Умумий мамлакат иқтисодиёти 567,4 трлн сўмни ёки 45,1 млрд долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2023 йил мос даврига нисбатан 6,4 фоизга кўп.

Маълумот учун 2023 йил якунига кўра, киши бошига ЯИМ 2 495 долларни ташкил қилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

TBC Bank ва payme ёш мутахассисларни тайёрлашга сармоя киритади

2024 йилнинг июль ойида Train to Hire йўналиши доирасида TBC Bank ва payme Data Analytics дастурининг биринчи лойиҳасини якунлади ва бўлажак QA мутахассислари учун мўлжалланган стажировкага старт берди.

Тўрт ойлик бепул Data Analytics дастурида 43 киши қатнашди, улардан 29 нафари эса курсни муваффақиятли тамомлади. Дастурнинг энг яхши битирувчилари TBC Bank ва payme компанияларида ишлаш учун таклиф қилинди.
Янги лойиҳа — QA йўналиши бўйича ҳақ тўланадиган амалиёт эса, 14 нафар ёш мутахассисни ўзида бирлаштирди.

ТБC Bank ва payme – финтех оламида муваффақият сари йўл!

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна тушади

31 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽33-34 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank— 12 580
Agrobank — 12 570
Turonbank — 12 570


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 605
Hamkorbank — 12 620
Octobank — 12 630


@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Контракт миқдорлари 15 фоизга оширилди

2024/2025 ўқув йили учун тўлов контракт миқдорлари тасдиқланди. 4 йилдан бери биринчи марта контракт нархи ўртача 15 фоизга оширилди.

Агар ўтган йили иқтисодиёт йўналишига ўқишга қабул қилинган талаба 9 млн 129 минг сўм контракт тўлаган бўлса, жорий ўқув йилидан бошлаб улар 15 фоиз кўпроқ — 10 млн 500 минг тўлаши керак бўлади.

Шунга қарамай, молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари белгиланган тартибга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

ТСМРИда Ўзсаноатқурилишбанк лидер аёллари учун халқаро таълим дастури иш бошлади

Жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида тузилган таълим ва тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликка кўра, дастлабки ўқув курсларига старт берилди. Бунда «СҚБ лидер аёллари» клуби аъзолари таълим дастурининг илк иштирокчилари бўлди.

Банкнинг Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан имзоланган меморандуми асосида уч модулдан иборат «Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси» ишлаб чиқилди. Унда ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда хорижий давлатларда амалиёт ўташи қамраб олинган. Шунингдек, ўқув дастури лойиҳаларни бошқариш, бизнес таҳлили, банк маҳсулотларини муваффақиятли сотиш жараёнида муҳим бўлган маркетинг сирлари, лидерликни шакллантириш ва ривожлантириш каби модулларни ўз ичига олади.

Таъкидлаш жоизки, бу дастур аёллар ўртасида янги иқтидор эгаларини кашф қилиш, салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва бошқарувда гендер тенгликни таъминлаш каби муҳим вазифалар ижросига хизмат қилади. Шунингдек, ўқув дастурларини муваффақиятли тугатган иштирокчилар Англия, Германия, Швейцария, Сингапур, Корея каби хорижий мамлакатларда тажриба орттириб юқори малакага эга бўлади.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Айтишларича, Click'да янгилик бўляпти

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

29
июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 599,83 сўмдан (-34,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

2 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 574,88 сўмдан (+30,77 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Июлда ҳам дефляция кузатилди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг июль ойида 0,3 фоизлик нархлар тушиши — дефляция қайд этилди. Бундай ҳолат июнь ойида ҳам содир бўлган эди.

Йиллик инфляция 10,5 фоизгача пасайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизгача арзонлаган бўлса, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,7 фоизга, хизматлар нархи эса 0,5 фоизга ошди.

Ёз ойларидаги дефляция Ўзбекистон учун мавсумий ҳисобланади. Одатда пишиқчилик сабаб июнь-июль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасаяди.

Маълумот учун Ўзбекистонда йил охиригача инфляция 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Марказий банк 5 фоизлик инфляцияни ўз олдига мақсад қилиб олган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

2 август куни амал қиладиган доллар курси 30-31 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 540
NBU — 12 540
Turonbank — 12 540


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 590
NBU — 12 590
BRB — 12 590


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

1 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 544,11 сўмдан (+3,07 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

ОТБ Ўзбекистонга 400 млн доллар қарз берди, 100 млн доллари капитал бозорига

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга умумий қиймати 400 млн долларлик қарз ажратди. Буни Gazeta.uz маълум қилди.

Ажратилган қарзнинг 300 млн доллари энергетика секторининг тузилиши, ҳуқуқий-меъёрий базаси ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган сиёсат чораларини амалга ошириш учун бюджет ёрдамини тақдим этади.

100 млн доллари эса молиявий операциялар ва хизматларни оптималлаштириш, Ўзбекистоннинг капитал ва пул бозорлари ўсиши учун талаб ва таклифни тартибга солиш учун ажратилган.

Ушбу кичик дастур доирасида асосий ташаббуслар қуйидагича:

капитал бозорини тартибга солиш бўйича барча ваколатларни ихтисослаштирилган тартибга солувчи органга бериш;
капитал бозори билан боғлиқ барча меъёрий ҳужжатларни бирлаштирувчи таклиф этилаётган қонун; Интернетда комплекс
бозор маълумотларини нашр этиш ва яшил ёки ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун облигацияларни чиқариш;
капитал бозорига киришни осонлаштириш учун финтех учун «тартибга солиш қумдони» режимини қўллаб-қувватловчи давлат қарзи тўғрисидаги қонун.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар бироз кўтарилади

1 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼3-4 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank— 12 545
NBU — 12 540
Turonbank — 12 540


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 580
NBU — 12 590
BRB — 12 590


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

31
июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 541,04 сўмдан (-33,34 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:

🏦Давр банк
Фоизи — 27,09 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил


🏦Anorbank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦СҚБ
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 24 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 24,5 фоиз
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонликлар камроқ иш қидирмоқда

Марказий банк меҳнат бозори шарҳини тақдим қилди. Унга кўра II чоракда бўш иш ўринларининг ўртача ойлик миқдори 35,7 мингтани ташкил қилди. Бу I чоракка нисбатан 3 фоизга кам.

Таҳлиллар II чоракда иш қидириш бўйича сўровлар ва иш таклиф қилувчи платформаларга ойлик ташрифлар камайганини кўрсатди.

Шунга қарамай, бундай интернет саҳифаларига хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар сони сезилари кўпайди — 40 фоизга.

Ўзини ўзи банд қилганлар сони эса 3,5 млн нафардан ошди ва ўсишда давом этмоқда. Уларнинг 41 фоизи маиший хизмат ва 26 фоизи қишлоқ хўжалигида фаолият олиб боради.

Такси хизматлари соҳасида ўзини ўзи банд қилганлар сони эса ярим миллион нафардан ошган.

Иш ҳақининг йиллик номинал ўсиш суръати 17,4 фоизгача, реал ўсиш суръати эса 7,4 фоизгача секинлашган.

Қурилиш соҳасида иш ҳақининг ўсиши секинлашиб бораётган бўлса, транспорт, савдо, алоқа ва ахборатлаштириш соҳаларида ўсиш нисбатан юқори бўлмоқда.

Мамлакатга кириб клеган пул ўтказмалари 6,5 млрд долларни ташкил қилди ва 25 фоизга ошди. Бунда Россиянинг улуши ҳамон катта бўлсада, бошқа давлатлардан кириб келаётган пул ўтказмалари миқдори ҳам сезиларли ошмоқда.

Масалан, меҳнат миграциясини диверсификация қилиш ортидан АҚШ (+43 фоиз), Германия (+64 фоиз), Полша (+93 фоиз ва Жанубий Кореядан (+90 фоиз) кириб келган пул ўтказмалари кексин ўсган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

30
июль куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 574,38 сўмдан (-25,45 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Энди микромолия ташкилотлари исломий молия билан шуғуллана олади

Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштириш хизматини кўрсатиш тартиби тасдиқланди.

Бу бўйича қонун лойиҳаси Марказий банк томонидан жамоатчилик муҳокамасига йил бошида қўйилган эди.

Низом билан микромолия ташкилотларига исломий молия хизматини тақдим қилишда умумий талаблар ишлаб чиқилди.

исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгашни ташкил этиш ёки унинг фаолиятини аутсорсинг асосида жалб қилиш лозим;
микромолия ташкилотларида исломий молиядан ташқари бошқа хизматлар ҳам тақдим қилинса, уларнинг бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилиши керак;

Бундан ташқари низом билан махсус кенгаш ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилди.

Исломий ижара, фойдани тақсимлаш (музораба), насия савдо (муробаҳа), шерикчилик (мушорака), олдиндан тўлов (салам) ва бошқа исломий молияга асосланган хизматларни кўрсатиш тартиби ҳам тасдиқланди.

Микромолия ташкилоти шартнома имзолашдан аввал ўз мижозларига исломий молиялаштиришга оид хизматларнинг ўзига хос хусусиятлари ва улар билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳақида тушунтириш беришлари шарт.

Мазкур тартиб 26 июлдан бошлаб кучга кирди. Тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин — https://lex.uz/pdfs/7036330

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

30 июль куни амал қиладиган доллар курси 🔽24-25 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank— 12 600
Agrobank — 12 600
Garantbank — 12 595


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 650
Davrbank — 12 650
Hamkorbank — 12 650


@bankir

Читать полностью…

Банкир

26 июль. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

📊Ўртача ойлик 5 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонликларнинг ўртача ойлиги 2024 йилнинг II чорагига келиб 5,1 млн сўмни ташкил қилди.

Ўтган чоракда банкирларнинг иш ҳақи пандемиядан сўнг биринчи марта камайган бўлсада, бу чоракка келиб уларнинг ўртча ойлиги 1,2 млн сўмга кўпайди ва 14,4 млн сўмга етди.

Шу тариқа молиявий фаолият билан шуғулланувчилар энг кўп маош олувчи соҳа вакиллари бўлиб турибди.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида ишловчи банкирлар кўпроқ маош олмоқда:

Тошкент ш. — 17,7 млн сўм (ўтган йилга нисбатан +12,2 фоиз);
Андижон — 13,3 млн (+19,6 фоиз);
Навоий — 12,6 млн (+12,8 фоиз);
Хоразм — 12,2 млн (+19,7 фоиз);
Қашқадарё — 11,9 млн (22,4 фоиз);
Сурхондарё — 11,7 млн (+33,5 фоиз);
Қорақалпоғистон — 11,4 млн (+10,1 фоиз)
Бухоро — 11,3 млн (+16,7 фоиз)
Тошкент — 11,2 млн (+18,2 фоиз)
Жиззах — 11 млн (+13,7 фоиз)
Фарғона — 10,1 млн (+6,7 фоиз)
Наманган — 9,9 млн (+10,4 фоиз)
Самарқанд — 9,9 млн (+9,7 фоиз)
Сирдарё — 9,6 млн (+17,9 фоиз).


Умумий ҳолатда, Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик Тошкент шаҳрида энг кўп 8,5 млн сўмни, Қашқадарёда энг кам 3,6 млн сўмни ташкил қилди.

Соҳалар кесимида энг кам ойликни ҳамон ўқитувчи ва шифокорлар олмоқда — мос равишда 3,5 млн ва 3,3 млн сўм.

Долларда ҳисобланганда аҳолининг ўртача иш ҳақи 403 доллар бўлди.

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel