ТСМРИ ва Марказий Банк алоқалари янги истиқболлар сари одимламоқда
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.
Батафсил
Реклама
Бизнес билан шуғулланадиган барчани Тадбиркорлар куни билан табриклаймиз. Фаолиятингиз кенгайиш ва ўсишдан асло тўхтамасин, бизнесингиз ривожланаверсин.
Шу ўринда, сизлар учун фойдали бир маълумотни келтириб ўтмоқчимиз. Бир ой аввал iHamkor.uz маълумотлар хизмати ишга тушгани ҳақида ёзгандик. Сервис компаниялар ва уларнинг бизнесдаги статуси ҳақида маълумотларни тақдим этади ва тадбиркорларга ишончли ҳамкор топишга ёрдам беради. Қисқа муддатда iHamkor.uz тадбиркорлар орасида шуҳрат қозониб, оммалашиб кетиши, унинг қанчалик долзаб ва самарали эканини кўрсатиб турибди.
Хизматга кундан-кунга янгиланишлар киритиляпти. Яқинда сервисда шахсий профилга ташкилотларни қўшиш, ўз ташкилотингиз ҳақидаги маълумотни бепул олиш имконияти яратилди. Хуллас, тадбиркорлар учун айни керакли платформа, тавсия қилишга арзийди.
iHamkor.uz ҳақида батафсил билмоқчи бўлганлар @ihamkor_support га ёзишлари мумкин.
Таълим — off, тўй мавсуми — on
II чоракда Ўзбекистон аҳолиси аввалги чоракка нисбатан автомобил, уй-жой хариди ва таълим учун камроқ пул ишлатди.
Аҳоли билим олиш мақсадида сўнгги йилларда кўпроқ маблағ сарфлаётган эди, бироқ бу чоракда кўрсаткич 24,7 фоиздан 20,5 фоизгача пасайди. Шунга қарамай, кутилганидан кўпроқ пул таълим учун сарфланмоқда.
Ўтган чоракда уйларни “ремонт” қилиш — энг йирик харажатга айланди. Аҳоли келаётган уч ой ичида ҳам бу ўзгармаслигини кутмоқда.
Одамлар даволаниш ва таълим харажатларини камайтириш эвазига тўй ва мебель хариди учун сезиларли даражада кўпроқ маблағ ишлатмоқчи. Қандай мавсум кириб келаётганини сезгандирсиз?)
Ўтган чоракда ўзбекистонликлар автомобиль ва уй сотиб олиш учун камроқ пул ишлатишни ният қилган эди ва амалда ҳам шундай бўлди. Улар бу тенденция келаётган ойларда ҳам давом этишини кутмоқда.
@bankir
Марказий банк фирибгарликдан огоҳлантирди
Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.
Бундан ташқари, фирибгарлар Телеграм мессенжерида Марказий банк номидан очилган “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки” аккаунти орқали фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиб, банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.
Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.
❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:
⏺Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.
⏺Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.
⏺Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
@bankir
Доллар тушди
20 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 640,93 сўмдан (-17,07 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Олтин 2500 доллардан ошди — бу янги рекорд
Глобал олтин нархи 16 август, жума куни кечқурун 1 троя унцияси учун 2 500 доллардан юқорилади. Бу олтиннинг янги тарихий максимуми ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳам дунёдан четда қолмади. Марказий банк олтин қуймалари нархини биринчи марта 1 гр учун 1 050 000 сўмдан қимматга баҳолади.
Қуймаларни Марказий банк белгилаган нархда банкларга яна сотиш мумкин.
Шундай қилиб, йил бошидан бери Ўзбекистонда олтин нархи 24 фоизга ошди. Бу ҳозирда таклиф қилинаётган банк омонатларининг ўртача фоиз ставкасига тенг.
@bankir
Доллар тушади
20 август куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 650
NBU — 12 650
BRB — 12 650
Hayotbank — 12 645
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 700
NBU — 12 700
Asia Alliance Bank — 12 700
Octobank — 12 700
@bankir
Доллар кўтарилди
19 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 658 сўмдан (+7,95 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Click компанияси 2024 йилнинг биринчи ярмида даромадини 50% оширди
Жорий йилнинг 10 июн куни Акциядорлик Жамиятига айлантирилган "Click" МЧЖ ошкоралик тамойилига амал қилган ҳолда, ўз ишлари натижасини мунтазам равишда эълон қилишни йўлган қўйди. Компаниянинг биринчи ярим йиллик бўйича очиқ ҳисоботида қуйидаги рақамлар келтирилган.
Ҳозирда "Click"дан фойдаланиш учун ойига 250 минг атрофида янги фойдаланувчи уланмоқда, уларнинг умумий сони 17 миллионга етган. Тўловларнинг 15% га яқини Telegram-бот ва USSD орқали ўтказилади. Идентификациядан ўтган фойдаланувчилар 3 миллиондан ортиқ. Кунлик фаол фойдаланувчилар сони 2 миллионни ташкил қилади (+220%).
Шунингдек, "Менинг авто" хизмати йўлга қўйилди. Ушбу хизмат орқали суғурта расмийлаштириш миқдори 200% га ошди. Бундан ташқари, компанияда: "Менинг оилам" бўлими, повербанклар ва велосипедлар ижараси хизматлари йўлга қўйилмоқда ва таомлар етказиб бериш ҳамда кино учун чипталарини онлайн брон қилиш хизматлари устида ҳам ишланмоқда.
Коммунал хизматлар тўловларида фаол фойдаланувчилар сони 210% га, тўловлар миқдори 310% га ошган.
"Инсон учун" хайрия платформаси орқали 2 178 265 006 сўм йиғилди ва 104 болага ёрдам берилган.
Асосий молиявий кўрсаткичлар:
➖Компания пул айланмаси 32% га ошиб, 36 триллион сўмни ташкил этди;
➖Соф даромад 50% га ошди;
➖Хусусий капитал 201% га ошиб, 119 миллиард сўмга етди;
➖Тақсимланмаган фойда 201% ошди;
➖Компания активлари 245 миллиард сўмни ташкил қилди (ўтган йилга нисбатан +39%).
Реклама
❗️Марказий банк асосий ставка 13,5 фоизга туширилгани учун банклардаги кам фоизли ипотека кредитлари ҳам 0,5 фоизга пасайтирилганини маълум қилди.
Кредит фоизи — 17,5 фоизгача;
Миқдори — 420 млн сўмгача;
Муддати — 20 йилгача.
Мазкур ипотека кредити расмий даромадга эга бўлмаган ўзбекистонликларга ҳам ажратилади. Қуйидаги банклар бу кредитни тақдим қилмоқда:
⏺Асака банк
⏺Миллий банк
⏺Ипотека банк
⏺Халқ банки
⏺Алоқабанк
⏺Саноатқурилишбанк
⏺Бизнесни ривожлантириш банки
⏺Микрокредитбанк
⏺Турон банк
⏺Агробанк
⏺Ҳамкор банк
⏺Ориент финанс банк
Банкларда бўш иш ўринлари
Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда:
TBC Bank'да мавжуд вакансиялар сони эса 68 та. Улар орасида сотув менежери, call маркази оператори, лойиҳа менежери, молиявий таҳлилчи ва сотув ёрдамчиси кабилар бор.
Батафсил
Uzum Bank эса 57 та вакансия эълонини жойлаштирган. Банк таҳлилчи, маълумотлар муҳандиси, маркетолог, сотув менежери ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирмоқда.
Батафсил
“Ипотека банк”да бўш иш ўринлари ҳозирда 74 та. Банк бир қанча қизиқарли вакансиялар учун мутахассис қидирмоқда
Батафсил
“Аво банк”да — 43 та. Булар таҳлилчи, СММ менежер, маркетолог, сотув менежери ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил
“Ҳамкорбанк”да ҳам ҳозирда умумий 31 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида бизнес таҳлилчи, маълумотлар муҳандиси, дастурчи, дизайнер ва бошқалар мавжуд.
Батафсил
“Саноатқурилишбанк”да мавжуд вакансиялар сони 12 та. Банк дизайнер, маркетолог, администратор ва бошқа мутахассисларни қидирмоқда.
Батафсил
“Тенге банк”да айни пайтда 11 та бўш иш ўрни бор. Банк дастурчи, бизнес таҳлилчи, молиявий бошқарувчи ва бошқа номзодларни ишга таклиф қиляпти.
Батафсил
“Ипак йўли банки”да — 9 та. Булар ходимлар бўлими бошлиғи, юристконсульт ва банк тизимида ишловчи бошқа мутахассислар.
Батафсил
“Миллий банк” 12 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида иқтисодчи, PR менежер, аудитор ва маркетолог каби вакансиялар бор.
Батафсил
“Капиталбанк”да — 31 та. Банк иқтисодчи, молиявий бошқарувчи, маркетолог, таҳлилчи кассир ва бошқа бир қанча вакансиялар эълонини берган.
Батафсил
“Инфинбанк”да эса 16 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида PR менежер, кредитлаш бўлими бошлиғи ва молиявий бошқарувчи каби йўналишлар бор.
Батафсил
Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.
Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — /channel/Bankir/4968
@bankir
Инвесторлар учун оғир давр
Бугун Осиё фонд бозорида биржа индекслари қулаб тушди. Япониянинг Nikkei ва Topix, Кореянинг Kospi, Тайванннинг Taiex индекслари 10 фоиз атрофида пасайди.
Asia Pacific фонд индекси 4,9 фоизга тушиб, 2020 йил пандемия бошида қайд этилган энг ёмон кўрсаткичга яқинлашди.
Индекс йўқотишларининг чорак қисми ТСМC, Samsung, Toyota Motors ва Mitsubishi компанияларига тўғри келган.
❗️Бир вақтнинг ўзида крипто бозорида ҳам кескин пасайиш кузатилмоқда. Биткоин нархи 2024 йилнинг февралидан бери биринчи марта 50 минг долларлик чизиқдан пастга тушди.
Ҳаммаси 2 августда бошланган эди — S&P 500, Nasdaq ва Dow Jones индекслари сезиларли пасайишни кўрсатди. Ҳаттоки Amazon, Nvidia, Microsoft ва Apple акциялари ҳам тушди.
Бозорнинг кескин ва оммавий тушишига АҚШдаги меҳнат бозори, Федерал захира тизиминг фоиз ставкаларини пасайтириши бўйича кутилмалар, Яқин Шарқдаги геосиёсий кутилмаларнинг кучайиши сабаб бўлди.
@bankir
Ўзбекистон июнда олтиннинг асосий харидори бўлди
Июнь ойида дунё марказий банклари 31 тонна олтин сотиб олди ва 18 тонна олтин сотди. Улар орасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон 9 тоннадан олтин сотиб олиб етакчи бўлди.
Асосий сотувчи эса 12 тонна билан Сингапур ва 6 тонна билан Қозоғистон бўлди.
Июнь ойида олтиннинг глобал нархи 1 троя унцияси учун 2 340 доллар атрофида шаклланган эди. Июлда нархлар рекорд даражага етиб, 2 480 доллардан ошди. Айни пайтда 2 465 доллар атрофида бўлиб турибди.
Йил бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки томонидан сотилган соф олтин ҳажми 7 тоннани ташкил қилди. Бу бўйича мамлакатда дунёда учинчи ўринда.
1 июль ҳолатига кўра, мамлакат захирасида олтин қисми рекорд даражага етган — 27,3 млрд доллар.
📷: Bloomberg
@bankir
Буджет тақчиллиги 29 трлн сўмга етди
Ўзбекистон давлат буджети тақчиллиги биринчи ярим йилликда 29 трлн сўмни ташкил қилди.
Бунда даромадлар 121 трлн сўм бўлиб, 2023 йил мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошди. Харажатлар эса бироз секинроқ 16 фоизга ўсди ва 150 трлн сўм бўлди.
Харажатлар секинроқ ўсаётганига қарамай, II чоракда буджетни молиялаштириш ички манбалардан ташқи манбаларга ўтилган.
Бунда 1,55 млрд долларлик еврооблигациялар чиқарилган ва бошқа қарз маблағлари жалб қилинган.
@bankir
📊“Ипак йўли” банки фойдаси қандай ўзгарди?
“Ипак йўли” банки 2024 йилнинг иккинчи яримини 445,9 млрд сўм фойда билан якунлади. Бу 2023 йилга нисбатан 60,2 фоизга кўпроқ. Шу тариқа банк II чорак учун рекорд даражада фойда олди.
Банкнинг ярим йиллик даромадлари 2,7 трлн сўмни ташкил қилди. Бу даврда ходимлар учун 280,8 млрд сўм маош тўланган. Шундан 12,1 мрлд сўми раҳбар ходимларга.
Шу тариқа юқори соф фойда билан “Ипак йўли” банки Ўзбекистондаги энг кўп фойда олган бешта банкдан бири бўлиб турибди.
@bankir
❗️Микрокредитлар 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади
Президент бугун Нукусда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот олиб бормоқда. Унда банклар ва микромолия ташкилотларини бизнесни қўллаб-қувватлашда иштирокини кучайтириш кераклиги айтилди.
Шу мақсадда бизнес вакиллари учун микрокредитлар миқдори 100 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилмоқда. Бунда 100 млн сўмгача бўлган микрокредитларга гаров талаб қилинмайди.
Бугунга қадар 100 млн сўмгача бўлган микрокредит атиги 9 фоиз тадбиркорлар учу етарли бўлган.
Ушбу тизимни йўлга қўйиш учун бир йилда 10 трлн сўм маблағ ажратилади.
@bankir
Доллар тушади
21 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 635
Turonbank — 12 630
BRB — 12 630
Universalbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 670
Anorbank — 12 675
Aloqabank — 12 680
Octobank — 12 680
@bankir
Қорақалпоғистонда саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларини ривожлантириш мақсадида жорий йилда 353 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Мазкур маблағлар инфратузилмани янгилаш ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратишга йўналтирилади. Бу орқали ҳудудда янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий фаолликни ошириш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш вазифаси топширлди.
@bankir
InfinBANK Мурабаҳа битими бўйича молиялаштириш хизматларини йўлга қўймоқда
Мурабаҳа — Шариат тамойиллари асосида тузиладиган савдо шартномаси шаклидаги молиялаштириш усули бўлиб, ушбу хизмат хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси ҳамда Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали амалга оширилиши белгиланган.
InfinBANK ўз мижозларига Мурабаҳа шартномалари бўйича тезкор, ишончли ва сифатли хизмат кўрсатиш орқали аҳолига ўз бизнесини ривожлантириш ва молиявий мақсадларига эришишда кенг кўламли ёрдам беришни мақсад қилган.
Ҳозирда мижозлар банкнинг исталган филлиалларидан бирида Мурабаҳа молиялаштириш хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Мурабаҳа бўйича батафсил маълумот ушбу ҳавола
Реклама
Ичимлик сувидан қарзи борларга кредит бермаслик таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздорлиги сал кам 1 трлн сўмга етган. Мавжуд 5 млн хонадондан ярмида қарздорлик мавжуд.
“Ўзсувтаъминот” компанияси вакили ҳозирда қарздорлиги бор истеъмолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Агар истеъмолчининг номида уй бўлмаса-да, лекин у рўйхатда турадиган хонадон сув таъминоти тизимидан қарздор бўлса ҳам, ҳеч қайси турдаги кредит берилмаслиги айтилмоқда.
Бу жуда ёмон қарор ва иқтисодчи Отабек Бакиров бир неча сабабларни келтириб ўтди. Сув тизимидаги муаммоларни банклар бўйнига олмаслиги керак.
@bankir
Маиший техника бўйича сўровномадан ўтинг ва техникалар ютиб олинг:
📣 Бaтaфсил
Реклама
💬Имтиёзли таълим кредитлари ёрдам беради
Бугун 2024–2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
➡️Агар сиз ёки фарзандингиз контракт асосида ўқишга қабул қилинган бўлса ҳам, ҳавотирланишга ҳожат йўқ.
Бундай ҳолатда банклардан имтиёзли таълим кредитларини олиш мумкин. Ушбу кредит тури қизларга фоизсиз ажратилади.
Батафсил шартлар билан бу ерда танишса бўлади — /channel/Bankir/5155
Айни пайтда қуйидаги 4 та банк имтиёзли таълим кредити ажратаётганини маълум қилди:
— СҚБ;
— Асакабанк;
— Миллий банк;
— Ҳамкорбанк.
Кейинчалик ўқув йили бошланиши билан яна 8 та банк бу рўйхатга қўшилади.
@bankir
“Қора душанба” — мана аслида нима содир бўлди
5 август глобал фонд бозори учун XXI асрнинг “Қора душанба”си сифатида тарихга кирди. Бир куннинг ўзида бозордан 2 трлн долларга яқин пул чиқиб кетди. Ўтган уч ҳафта ичида эса бозорлар 6,4 трлн доллар пул йўқотди.
Инқироз дунёнинг энг бой одамларини ҳам четлаб ўтмади. Илон Маскдан тортиб Осиёнинг энг бой миллиардерлари Мукеш Амбани ва Гаутама Аданигача катта зарар кўрди.
Япония инқирознинг эпицентри бўлди, АҚШда эҳтимолий сунъий интеллект “пуфаги” ортидан катта технологик компаниялар акцияси кўпроқ пасайди.
Крипто бозори ҳам зарарсиз қолмади — Halving'дан кейин биринчи марта биткоин 50 минг доллардан пастга тушди.
Хўш, ҳаммаси қаердан бошланди?
Кўпчилик АҚШ меҳнат бозори бўйича маълумотлар бозорни ҳаракатга келтирганини билди. Бироқ нега бунинг таъсири бу даражада кенг кўламли эди?
2 август, жума куни АҚШ Меҳнат департаменти ишсизлик 2021 йилдан бери энг юқори даражада эканини маълум қилди.
Аксарият инвесторлар бу вазиятни яқинлашиб келаётган рецессия хавфи (иқтисодий турғунлик даври) билан изоҳлаб, қимматли қоғозлар ва акцияларини оммавий сотишга тушди.
АҚШ иқтисодиётида рецессия унинг асосий савдо ҳамкорлари учун ёмон хабардир. Асосий савда ҳамкорлар эса Хитой, Британия, Германия, Япония каби давлатлардир.
АҚШда рецессия бўлиши — америкаликлар камроқ истеъмол қилиши ва сотиб олишини англатади. Бу эса нафақат АҚШдаги, балки бутун дунё бўйлаб йирик компанияларнинг даромадларига жиддий таъсир қилади.
Буёғини эса ўша машҳур иборага боғлаш мумкин — When America sneezes, the world catches a cold. (тарж. Агар Америка аксирса, бутун дунё шамоллаб қолади).
Амалда ҳам худди шундай бўлди. Душанба куни Осиёда бозорлар очилиши билан инвесторлар оммавий тарзда акциялар ва қимматли қоғозларни сотишни бошлади. Натижада йирик фонд индекслари кескин тушиб кетди.
Бироқ “Қора душанба”га фақат бу сабаб эмас эди.
Глобал пандемиядан кейин АҚШда инфляция кескин тезлаша бошлади. Россия—Украина уруши буни янада тезлаштириб юборди ва инфляция 9 фоиздан ошиб кетди.
Натижада Марказий банкнинг муқобили бўлган Федерал резерв тизими (Фед) деярли нолга яқин бўлган фоиз ставкасини 5,5 фоизгача оширди.
Бу эса иқтисодиётни кескин ушлаб туришга ва инфляцияни жиловлашга ёрдам берди. Бироқ бундай қатъий сиёсат рецессия хавфини кун тартибига олиб кирди. Режа бўйича Фед аллақачон фоиз ставкаларини пасайтириши керак эди. Бироқ бундай бўлмади ва мана глобал иқтисодиёт қаерда.
Энди нима бўлади?
Кўпчилик таҳлилчилар Фед фавқулодда йиғилиш ўтказиши, фоиз ставкасини пасайтириши кераклигини таъкидламоқда. Охирги марта навбатдан ташқари бундай йиғилиш пандемияда ўтказилган эди.
Шундоқ ҳам Фед раиси Жером Пауел куз ойларидан бошлаб фоиз ставкасини тушириш бошланиши ҳақида маълум қилганди.
Фоиз ставкаси пасайтирилиб бозор ўз ўрнига қайтган тақдирда ҳам технологик компанияларда инқироз давом этиши мумкин. Кўп нарса сунъий интеллект учун киритилган сармояларнинг қанчалик ўзини оқлашига боғлиқ.
Умуман олганда, истиқболда бозорлар аста-секин ўз ўрнига қайтиши кутилмоқда.
@bankir
Доллар кўтарилди
7 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 615,97 сўмдан (+21,12 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
7 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼21-22 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 600
BRB — 12 590
Garntbank — 12 590
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 620
Octobank — 12 640
NBU — 12 640
@bankir
Доллар кўтарилди
6 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 594,85 сўмдан (+12,99 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
6 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 580
BRB — 12 575
Garntbank — 12 575
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Aliance Bank — 12 620
Hamkorbank — 12 630
NBU — 12 630
@bankir
Доллар кўтарилди
5 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 581,86 сўмдан (+6,98 сўм) ҳисобланади.
@bankir
📈Ўзбекистон иқтисодиёти 100 млрд доллардан ошди
Халқаро валюта жамғармаси томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти қайта ҳисоблаб чиқилди.
Унга кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг номинал ЯИМ ҳажми 101,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу кўрсаткич аввал 90,9 млрд доллар эди.
Бу тўғирланиш яширин ва норасмий иқтисодиётнинг бир қисмини ҳисобга олиш эвазига содир бўлди.
@bankir
Доллар кўтарилади
5 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼8-9 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 570
NBU — 12 570
Turonbank — 12 570
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 620
Hayotbank — 12 620
Asia Alliance Bank — 12 625
NBU — 12 630
@bankir