Доллар кўтарилди
5 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 650,26 сўмдан (+10,22 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
5 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼10-11 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 620
SQB — 12 620
NBU — 12 620
Asia Alliance Bank — 12 615
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 660
Hayotbank — 12 660
Octobank — 12 670
NBU — 12 680
@bankir
Аскона бир қатор болалар маҳсулотларига -75% гача максимал чегирмаларни тақдим этади!
Сизнинг кичкина қаҳрамонларингиз жуда тез ўсиб бормоқда!
Болалар хонасини янгилаш ва уларга Аскона билан ажойиб ҳис-туйғуларни бериш вақти келди!
Барча болалар маҳсулотлари чақалоқнинг хавфсизлиги учун ғоят меҳр ва ғамхўрлик билан ишлаб чиқарилади ва уларнинг ташқи кўриниши, албатта, сизга ва сизнинг фарзандингизга қувончли лаҳзалар ва унутилмас таассуротлар денгизини беради!
Шошилинг, каталогни кўздан кечиринг ва болалар хонаси учун идеал мебелларни энг яхши нархда танланг!
📲Телеграм каналга обуна бўлинг
Реклама
“Трастбанк”дан байрамона туҳфани қарши олинг!
“Трастбанк” Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида байрамона совғани тақдим этади. Энди Сиз “Trastpay” мобил иловаси орқали “UzCard” ва “HUMO" карталари ўртасида бир ой ичида 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини фоизсиз амалга оширишингиз мумкин.
Ушбу фоизсиз P2P ўтказмаларини “Трастбанк” карталарига эга бўлган мижозлар амалга ошириш имкониятига эгадирлар.
Ҳозироқ мобил иловани юклаб олинг: https://trastpay.page.link/Trastpay
Реклама
“Универсалбанк” ҳам жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси ”Универсалбанк”ка нисбатан “Сармоя 25” омонат маҳсулотини нотўғри реклама қилгани учун жарима қўллади.
Текширувларга кўра, “Сармоя 25” омонати аслида йиллик 25 фоиз эмас, балки 18 ой учун йиллик 22 фоиз экани маълум бўлган.
Сал аввал “Ипак йўли” банкига ҳам омонат маҳсулоти рекламаси сабаб жарима қўлланилганди.
Бунгача “Ипотека банк”, “Аво банк” ва “Корзинка” супермаркетлар тармоғи ҳам жаримага тортилган эди.
@bankir
❗️Онлайн ва гаровсиз микроқарзлар
Ҳозирги кунда микроқарзларга талаб тез суръатларда ошмоқда. Биз сизга уйдан чиқмасдан туриб, бунинг устига гаровсиз олиш мумкин бўлган микроқарзлар рўйхатини тақдим қиламиз.
🏦TBC Bank
Фоизи — 28 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил
🏦Davr Bank
Фоизи — 33 фоиз;
Муддати — 60 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил
🏦Ипотека банк
Фоизи — 37,99 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 30 млн сўмгача;
Батафсил
🏦Ҳамкорбанк
Фоизи — 32 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 30 млн сўмгача;
Батафсил
🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 30,9 фоиздан;
Муддати — 12 ой;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил
🏦Анор банк
Фоизи — 34 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил
Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун кредит шартлари ўзгариши мумкин.
@bankir
Доллар кўтарилади
4 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 615
BRB — 12 600
Trastbank — 12 600
SQB — 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 650
Xalq banki — 12 650
Hayotbank — 12 650
BRB — 12 650
@bankir
❗️Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
Бугун банклар учун ойнинг ва ҳафтанинг охирги иш куни ҳисобланади. Мустақиллик байрамида барча сингари банклар ҳам кетма-кет 4 кун дам олади:
31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;
3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Шунга қарамай банклар байрам кунлари давомида қисман аҳолига хизмат кўрсатишда давом этади. Бу даврда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.
Байрам кунлари банкларнинг қайси филиаллари қай тартибда ишлаши ҳақида бугун маълумот берамиз.
@bankir
Уйлар нархи пасайишда давом этадими?
Интернетда уйлар нархи пасайишни бошлагани ҳақида хабарларни кўп ўқигандирсиз. Агар “Банкир”ни доимий кузатсангиз бу ҳақида аниқ маълумотга эгасиз (1,2).
Аммо кўпчиликда “нарх қаергача тушади”, “қачондир яна ўсишни бошлайдими” каби саволлар бўлиши мумкин.
Келинг бу бўйича шахсий ва нопрофессионал фикрларни четга суриб, кучли таҳлилларга асосланган Марказий банк ҳисоботига юзланамиз.
Регулятор ипотека кредитлари шарҳида кўчмас мулк бозоридаги нархлар бўйича вазиятга қисқача изоҳ бериб кетди.
Таҳлиллар кўчмас мулк бозорида фаоллик ва нархлар пасайиши қисқа муддатли характерга эга эканини кўрсатмоқда. Яъни келгуси йилларда нархлар яна ўсиш даврига қайтиши мумкин.
Бунга биринчи навбатда демографик ўсиш сабаб бўлади. Кўпроқ одамларга кўпроқ уйлар керак. 2029 йилгача Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 41 млн нафарга етиши кутилмоқда.
Тўйинмаган талаб ҳам бор
БМТ 2015–2025 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йилига ўртача 150 мингта янги уй қурилиши кераклигини таъкидлаган. 2015–2023 йилларда ҳозирча йилига ўртача 91 мингта уй қурилган.
Демак, йиллар давомида сезиларли даражада катта тўйинмаган талаб шаклланиб улгурган. Бу эса яқин йилларда кўчмас мулк бозорида фаолликни янги сиклини пайдо қилиши мумкин.
Уй сотиб олиш — сармояга айланган
Нархлар бироз пасайишни бошлаган бўлсада, уйларни инвестицион восита сифатида сотиб олувчилар сони ортиб бормоқда.
2024 йилга келиб ипотека кредити орқали икки ёки ундан кўпроқ уй сотиб олганлар сонининг жами ипотека кредитларига нисбати 6,5 фоизга етди. 2017 йилда бу анча камроқ — 3,7 фоиз эди.
Айрим инвесторлар фойдаланадиган схема таҳминан бунақа:
1) Дастлабки тўлов билан янги қурилаётган уйларга тўлов қилинади. Уларнинг қурилиши бир неча чоракда битиши ва баъзан чўзилиши сабаб бозорга нисбатан нарх анча арзон бўлади.
2) Уй битгач мебель-техника билан жиҳозланади ва ижарага берилади. Бунда ижара орқали ойлик ипотека тўловини аксарият қисмини, баъзан тўлиқ қоплаш мумкин.
Бироқ бу ерда ҳам ижарага талаб пасайиши ёки қурилиш кечикиши каби рисклар мавжуд. Лекин ижарага талаб пандемиядан бери пасайгани йўқ, бу эса сармоядорларга ишонч беради.
Ҳатто Марказий банк таҳлили ҳам келажакда нима бўлишини аниқ ифодалаб беролмайди.
Шундай экан инвестицион қарорларга фақат ўзингиз маъсул эканингизни унутманг)
📷: Boulevard
@bankir
❗️Айтишларига қараганда Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсдан озод этилди.
Шундан сўнг Toncoin нархи сезилари ўса бошлади.
UPD: Хабар расман тасдиқланмаган ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилмоқда.
@bankir
“Ипак йўли” банки ҳолат бўйича расмий баёнот берди:
“Ушбу ҳолатда, ташқи LED экранларида депозит маҳсулотини ёритишда расмий веб-сайтимизда мавжуд бўлган қўшимча маълумотларга бевосита ҳавола мавжуд бўлмаган.
Бу мижозларимиз ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкинлигини тушунамиз. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”
“Ипак йўли” банки жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси “Ипак йўли” банкига омонат маҳсулотини нотўғри реклама қилганликда айблаб, молиявий жарима қўллади.
Қўмита банк рекламаларида “Универсал” ва “Миллий” омонатлари мос равишда йиллик 22 ва 25 фоиз ставкасида эканлигини ҳақида маълумот берилгани, бироқ уларни ечиб олганда фоиз ставкаси камайиши ҳақида маълумот рекламада тўлиқ берилмаганини маълум қилди.
Бунгача “Ипотека банк”, “Аво банк” ва “Корзинка” супермаркетлар тармоғи ҳам жаримага тортилган эди.
@bankir
❗️Расмий даромадсиз ҳам ипотека кредити олинг
“Банкир” сиз учун расмий даромадга эга бўлмаганлар ҳам олса бўладиган ипотека кредитларини бир жойга тўплади. Энг катта кредит 1,85 млрд сўмгача!
Шунга ўхшаш фойдали маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг👇
Доллар тушди
28 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 652,19 сўмдан (-17,46 сўм) ҳисобланади.
@bankir
❗️Расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитлари
Олдинлари кўпчилик кредитга уй сотиб олмоқчи бўлар, лекин банкка борса расмий даромад талаб қилинар эди. Аммо ҳозир расмий ишда ишламасдан ҳам ипотека кредити олса бўлади.
“Банкир” канали бирламчи ва иккиламчи бозордан расмий даромадсиз уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари ҳақида маълумот беради.
🏦“Давр банк”
Фоизи — 28,99 фоиз
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 0 фоиздан
Батафсил
🏦“Агробанк”
Фоизи — 17,5 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил
🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 29,99 фоиз
Миқдори — 1,1 мрлд сўмгача
Муддати — 12 йил
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Батафсил
🏦“Турон банк”
Фоизи — 17-18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил
🏦“Миллий банк”
Фоизи — 18 фоиз
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил
🏦“Халқ банки”
Фоизи — 25 фоиз
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Муддати — 15 йил
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил
🏦MKBank
Фоизи — 18 фоизгача
Миқдори — 420 млн сўмгача
Муддати — 20 йил
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил
🏦Ziraat Bank
Фоизи — 25,5-28 фоиз
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Муддати — 10 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил
🏦“Ипак йўли” банки
Фоизи — 27-28 фоизгача
Миқдори — 800 млн сўмгача
Муддати — 7 йил
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан
Батафсил
@bankir
🛍Августда инфляция 0,5 фоиз бўлди
Охирги икки ойда ёзги пишиқчилик сабаб Ўзбекистонда мавсумий дефляция — нархлар пасайиши қайд этилган эди. Мана августдан бошлаб инфляция яна қайтиб келди.
Ўтган ойда ўзбекистонликлар 0,5 фоизлик инфляцияни бошдан кечирди. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,7 фоизга ва хизматлар 0,4 фоизга қимматлади.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида мол гўшти нархи 5,3 фоизга, қўй гўшти нархи 4,9 фоизга кўтарилган бўлса, буғдой уни, шакар ва сут нархи <1 фоиз кўринишида пасайган.
Шу тариқа йиллик инфляция ҳозирда 10,5 фоиз бўлиб турибди. Йил охиригача Марказий банк бу кўрсаткич 9 фоиз атрофида бўлишига ишонмоқда.
@bankir
🇺🇿Бугун Ўзбекистон учун тарихий сана — Мустақиллик куни
33 йил аввал Ўзбекистонда нафақат миллий ғурур ва эркинлик байрами, балки иқтисодий мустақиллик ҳам нишонланган.
33 йил давлат учун қисқа йил бўлсада, бу йўлда қийинчиликлар, айниқса иқтисодий нотўғри қарорлар кўп бўлди. Аммо сўнгги йилларда барчаси кўпроқ ижобий томонга ўзгараётгандек туюляпти ва келажак сари ишонч ортмоқда.
Мана ишончни пайдо қилган ислоҳотлар тўхтаб қолмаслиги, балки янада тезроқ ва катта ҳажмда амалга оширилиши керак.
Мустақиллик байрами барча ўзбекистонликлар учун муборак бўлсин! Энг муҳими — бу абадий бўлиши учун ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз керак.
📷: Gazeta.uz
@bankir
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олмоқда. Аммо бу вақт ичида ҳам банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:
🏦Агро банк
🏦Азия Альянс банк
🏦Алоқа банк
🏦Анор банк
🏦Асака банк
🏦БРБ
🏦Гарант банк
🏦Давр банк
🏦ИнФин банк
🏦Ипотека-банк
🏦Ипак Йўли банки
🏦Мадад Инвест банк
🏦Миллий банк
🏦МКБанк
🏦 Октобанк
🏦Ориент Финанс банк
🏦Пойтахт банк
🏦Саноатқурилишбанк
🏦Садерат банк
🏦Траст банк
🏦Турон банк
🏦 Универсалбанк
🏦Халқ банки
🏦Ҳаёт банк
🏦Ҳамкорбанк
Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.
Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.
@bankir
30 август — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.
@bankir
Доллар кўтарилди
4 сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 640,04 сўмдан (+15,03 сўм) ҳисобланади.
@bankir
T-Bank’да янги дизайндаги Black карталари ишлаб чиқилганидан хабарингиз борми?
Янги дизайндан ташқари, карта бошқа афзалликларга ҳам эга: агар сизда Pro обунаси (биринчи ой бепул) бўлса, T-Bank иловасида она тилингизда миграция масалалари бўйича маслаҳат олишингиз ва МДҲ мамлакатларига тез пул ўтказишингиз мумкин. Энг муҳими, расмийлаштириш учун Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас. Ҳозирда карталар Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Беларусь табиати билан чекланган дизайнда мавжуд.
Тожик, ўзбек, қирғиз ёки рус тилларини билишингиздан қатъи назар, T-Bank иловаси мутахассислари сизга ёрдам беришади:
• Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда;
• Иш ва уй-жой топишда;
• Тиббий ёрдам ва таълим олишда.
*Янги дизайндаги Black картасини бу ерда расмийлаштиришингиз мумкин.
Реклама
🇺🇿🏦 Garant bank жамоаси барчангизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин қалбдан табриклайди!
Мустақиллик йилларида юртимиз катта ютуқ ва муваффақиятларга эришди, ва бу, албатта, барчамизнинг ҳамжиҳатликдаги меҳнатимиз самарасидир.
Биз келажакда ҳам юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишдан фахрланамиз. Ўзбекистонимиз янада гуллаб-яшнасин, халқимиз тинч ва бахтли ҳаёт кечирсин!
Мустақиллик куни байрами муносабати билан Garant bank "Xush kelibsiz!" номли махсус акциясини эълон қилди. Акция 2024 йил 5 сентябрдан 2024 йил 5 ноябрга қадар давом этади.
Унда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этиши мумкин. Асосий шарти, акция даврида янги ҳисоб рақами очиш керак бўлади. Сиз ҳам қатнашиб омадингизни синаб кўринг!
📞Батафсил маълумот учун: 1326
Реклама
Доллар тушди
30 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 625,01 сўмдан (-48,93 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар сезиларли тушади
30 август куни амал қиладиган доллар курси 🔽47-48 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 660
BRB — 12 650
Garantbank — 12 645
Asia Alliance Bank — 12 640
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 680
Xalq banki — 12 690
Asia Alliance Bank — 12 695
BRB — 12 700
@bankir
Доллар кўтарилди
29 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 673,94 сўмдан (+21,75 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Ўзбекистонликлар ипотека кредит учун ўртача қанча тўлайди?
Ўзбекистонда катта миқдорда ипотека кредит тўловчилар сони ортиб бормоқда. Бу уйлар нархи ошгани ва инфляция билан боғлиқ.
2024 йилнинг 6 ойи давомида 2-5 млн сўм, 5-7 млн сўм ва 7 млн сўмдан кўпроқ ипотека кредити тўловчилар сони кўпайди. Аксинча 2 млн сўмдан кам ойлик тўловни амалга оширувчи қарздорлар сезиларли камайди.
Ўртача ипотека кредити тўлови ҳозирда 3 млн сўмни ташкил қилмоқда. 38 мингдан ошиқ ўзбекистонлик ўртача ойлик иш ҳақи — 5 млн сўмдан кўпроқ ипотека тўловини қилиб келади.
Кўпчилик ўртача ипотека кредити тўлови нега паст эканлигидан ҳайратланиши мумкин. Бироқ, бундан 10-15 йил ипотека кредити олганлар ҳамон уйлари учун тўлов қилаётганини унутмаслик керак.
Расмда кўриб турганингиздек ипотека кредити борларнинг 41 фоизи 2 млн сўмгача тўлов қилади. Лекин 10 йил олдин бу катта ва ҳар ой тўлаш қийин пул эди.
Мана Ўзбекистонда инфляция сўнгги йилларда қай даражада бўлган… 10 йил олдингги тўловлар ҳозир у қадар катта кўринмайди.
Ҳозир ипотека кредити олаётганлар билан ҳам шундай бўладими? Албатта ҳа, лекин аввалгилардек эмас.
Инфляция бундан кейин ҳам бўлади, бироқ Марказий банк сиёсати ҳозир ўзгарган. Аввал асосий мақсад сўмни долларга нисбатан қадрсизланиб кетмаслигини назорат қилиш эди.
Ҳозир эса 2026 йилгача 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш Марказий банк учун энг асосий вазифа ҳисобланади. Бу эҳтимол 2026 йилда амалга ошмаслиги мумкин, аммо барибир содир бўлади.
Натижада инфляция аввалги йиллардагидек доимий равишда икки хонали рақамларда бўлмайди.
@bankir
Доллар кўтарилади
29 август куни амал қиладиган доллар курси 🔼21-22 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank— 12 640
BRB — 12 640
NBU — 12 635
Trastbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 670
Hayotbank — 12 670
Xalq banki — 12 670
Kapitalbank — 12 670
@bankir
Нақд пулларни комиссиясиз ечиб олиш, кешбек ва бошқа имкониятлар: TBC Bank ўзининг янги банк картасига олдиндан буюртма беришни йўлга қўйди
Бу шунчаки банк картаси эмас, балки яширин комиссияларсиз ва кўплаб қизиқарли таклифлар берадиган кундалик вазифалар учун қулай ечимдир.
Карта имкониятлари:
• Исталган банкоматдан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш – қулай ва ортиқча харажатларсиз.
• Харидлар учун кешбек – кундалик харажатларни тежаш.
• Комиссиясиз пул ўтказмалари – яқинларингизни қўллаб-қувватлашнинг осон усули.
Келажакда эса карта ҳаётингизни қулайлаштириш учун янада кўпроқ имкониятлар тақдим этади.
Картани кузда чиқариш режалаштирилган. Ушбу ҳавола орқали унга олдиндан буюртма беришингиз мумкин.
Реклама
InfinBANK эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳомийси бўлди
Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ушбу нуфузли спорт анжуманига мезбонлик қилиш шарафини қўлга киритди. Мусобақада 57 давлатдан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Чемпионат ўтказиладиган жой Самарқанд шаҳридаги Ипак Йўлининг қоқ марказида жойлашган "Абадий шаҳар" боғидаги гўзал эшкак эшиш каналида бўлиб ўтди. Шу тариқа мусобақа нафақат спортчилар, балки вилоятнинг муҳташам табиати, маданий меросидан баҳраманд бўлган томошабинларнинг ҳам эътиборини тортди.
Шуниси эътиборга лойиқки, Самарқанд эшкак эшиш канали Жаҳон стандартларига жавоб беради ва Марказий Осиёдаги ўзига хос спорт иншооти орасида энг яхшисидир. Дунёда шунга ўхшаш канал фақат иккита мавжуд - Москва ва Мюнхен шаҳарларида.
Мусобақа давомида 60 медал ўйналди:
* 20 та олтин
* 20 та кумуш
* 20 та бронза
InfinBANK жамоаси Жаҳон чемпионатида унутилмас муҳит яратди – банк ходимлари спортчиларни қўллаб-қувватлаб, эсдалик совғаларини тақдим этиб, бутун дунёдан келган мухлислар ва иштирокчиларни бирлаштирдилар. InfinBANK, шунингдек, чемпионат ҳудудидаги ягона барни тақдим этди, у ерда мижозларга банкнинг мобил иловаси орқали тўловларни амалга оширишда 50% чегирма тақдим этилди. Самарқанддаги чемпионат иштирокчилари ва томошабинлари хотирасида узоқ вақт сақланиб қоладиган ёрқин лаҳзаларни яратишда InfinBANK салмоқли ҳисса қўшди.
Эшкак эшиш – куч, интизом ва жамоавийликни талаб қиладиган спорт тури бўлиб, у банк қадриятларига мос келади. Шунингдек, бу спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун ажойиб имкониятдир", — дейилади банк хабарида.
Бу InfinBANK учун йирик спорт мусобақаларида ҳомий сифатида қатнашиш бўйича биринчи тажриба эмас. Банк спорт ва соғлом турмуш тарзига оид ташаббус ва тадбирларни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Якунланган чемпионат муҳим спорт тадбирига айланди ва спорт қандай қилиб бирлаштириб, илҳомлантириши мумкинлигининг намунаси бўлди. Кайак ва каное Федерацияси, шунингдек, тадбирнинг барча ҳомийлари, жумладан InfinBANK ҳам ушбу тадбир ёрқин ва эсда қоларли бўлиши учун барча имкониятларни амалда қўллади.
Реклама
❗️Kaspi Humo'ни сотиб олмоқчи
Қозоғистондаги Kaspi компанияси Ўзбекистоннинг Humo тўлов тизимини сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаган.
@bankir