bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57416

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Доллар кўтарилди

3 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 757,94 сўмдан (+17,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️190 млн сўмгача: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Smart bank иловаси орқали — 100 млн сўмгача (кунлик 10 млн);
— Humans иловаси — 50 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
Oson иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 188,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банклараро тўловларни қабул қилиш 21:00 гача узайтирилди.

Ойнинг ва чоракнинг охирги куни экани сезилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

2 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 739,99 сўмдан (+24,57 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Капиталбанкни тавсия қилиш орқали кўпроқ пул ишланг

Бухгалтерлар бизнес учун ишончли банк қанчалик муҳимлигини билишади. Мижозларингизга ёрдам беринг ва сизнинг тавсиянгиз асосида жорий ҳисобрақам очган ҳар бир шахс учун 400 000 сўмгача, шунингдек, жалб қилинган мижоздан ҳар ойда Банк даромадининг 30 фоизи миқдорида мукофот олинг.

Сизнинг тажрибангиз сизнинг даромадингиздир!

Реклама

Читать полностью…

Банкир



5 900 000 ойлик тўлов билан хонадонлар


Iskander Buildings Mavrid лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 5.900.000 дан ойма-ой тўлаб боринг.

Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар

Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг!

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)

Телеграм канал | INSTAGRAM

☎️+998787770011

Telegram | Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

2 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 680
BRB — 12 680
Hayotbank— 12 680
Asia Alliance Bank— 12
680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 720
Ipotekabank — 12 730
Kapitalbank— 12 735
Asia Alliance Bank — 12 740


@bankir

Читать полностью…

Банкир

27 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Имтиёзли таълим кредити бераётган банклар

Айни пайтда қуйидаги банклар талабаларга имтиёзли таълим кредитини ажратмоқда:

— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Халқ банки
— Миллий банк

“Халқ банки”нинг “Хазна” иловаси орқали имтиёзли таълим кредитини онлайн олиш имконияти яратилган.

Бу турдаги таълим кредитлари фақат кундузги бўлимда ўқиётган талабалар учун берилади. Йигитларга 13,5 фоиздан, қизларга эса фоизсиз. Кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин.

Имтиёзли таълим кредити бўйича батафсил шартларни бу ердан билиб олишингиз мумкин

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Онлайн ва гаровсиз микроқарзлар

Ҳозирги кунда микроқарзларга талаб тез суръатларда ошмоқда. Биз сизга уйдан чиқмасдан туриб, бунинг устига гаровсиз олиш мумкин бўлган микроқарзлар рўйхатини тақдим қиламиз.

🏦TBC Bank
Фоизи — 28 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Davr Bank
Фоизи — 23,99 фоиздан 49 фоизгача;
Муддати — 48 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ҳамкорбанк
Фоизи — 32 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 30 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 30,9 фоиздан;
Муддати — 12 ой;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Анор банк
Фоизи — 34 фоиздан;
Муддати — 36 ойгача;
Миқдори — 100 млн сўмгача;
Батафсил

🏦Тенге Банк
Фоизи — 35,9 фоиздан;
Муддати — 24 ойгача;
Миқдори — 50 млн сўмгача;
Батафсил

Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.

Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун кредит шартлари ўзгариши мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

30 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 700
BRB — 12 700
Hayotbank— 12 700
SQB — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 740
Ipotekabank — 12 750
Kapitalbank
— 12 755
NBU — 12 760


@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️ Кредит тарихингизга жиддий қаранг

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар исталган пайтда банклардан қарз олиш имкониятини йўқотади. Айрим банклар ёки микромолия ташкилотлари гаров эвазига бозорга нисбатан анча юқори фоиз ставкасида қарз бериши мумкин.

Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Бунда яқин ойлардан бошлаб фойдаланувчилар кредит тарихидаги ўзгаришларни ойлар кесимида ҳам кузатиб бориши мумкин.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).


Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш бепул.

— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17 000 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм).

Тайёр ҳисоботларни “ҳаракатлар тарихи” бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш мумкин.

“Freeze” хизматидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи бўйича маълумотларингизни чеклашингиз мумкин. Хизматнинг қулайлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

Ушбу хизматдан фойдаланиш 2025 йил 1 январгача бепул ҳисобланади. Кейин эса БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида (ҳозирда 10 200 сўм) тўлов қилинади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Чегирмаларнинг сўнгги кунлари! 🎁

💰 Фақатгина 30 сентябргача 10 000 000 сўмдан юқори миқдорда кредит олган барча мижозларга фоиз ставкасига 10%гача чегирма совға қиламиз.
Ҳужжатларсиз, гаровсиз ва кафилларсиз.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза юборинг ва бир дақиқада жавоб олинг.

Батафсил tbcbank.uz сайтида

Реклама

Читать полностью…

Банкир

“Асакабанк” Бошқарув раисининг ўринбосари Учтепа тумани ҳокими бўлди

2020 йилдан бери “Асакабанк” Бошқарув раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган, Бунёд Мамажонов Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бунёд Мамажанов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини магистрлик даражаси билан тамомлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

27 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 720
Hamkorbank — 12 720
Hayotbank— 12 720
Agrobank — 12 720


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 770
Hayotbank— 12 770
Ipotekabank — 12 770
Kapitalbank— 12 770


@bankir

Читать полностью…

Банкир

🛍Сентябрда инфляция 1,2 фоиз бўлди

Ўзбекистонда сентябрь ойида 1,2 фоизлик инфляция қайд этилди ва йиллик ҳисобда бу кўрсаткич 10,5 фоиз кўринишида сақланиб қолди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар эса 1,5 фоизга қимматлади.

Турар жой учун ижара ҳақи бир ойда 5,5 фоизга сезиларли ошди. Бунга янги ўқув йилининг бошлангани сабаб бўлди.

Олий таълим учун контракт тўловлари ҳам сентябрь ойида 12 фоизга ошди. Бироқ контркат миқдорлари давлат ОТМлари учун 15 фоизга оширилган эди.

Гўшт маҳсулотлари нархи 2,3 фоизга, сабзавотлар 8,2 фоизга, ресторан ва меҳмона хизматлари 2,2 фоизга нисбатан кўпроқ ошди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

3 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼19-20 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 720
NBI — 12 710
NBU— 12 710
Asia Alliance Bank— 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 750
Sederatbank— 12 750
BRB — 12 760
Asia Alliance Bank — 12 7
60

@bankir

Читать полностью…

Банкир

30 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги мактаб қурганларга 20 млрд сўмгача кредит берилади

2025 йилдан бошлаб хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача кредит ажратилади.

Кредит фоизининг асосий ставкадан 1,5 баробар ошган қисми бюджетдан қопланади.

Шунингдек, янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.

Тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.

Манба

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда қуйидаги ўзгаришлар бўлмоқда:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 155 минг сўм;

Базавий ҳисоблаш миқдори — 375 минг сўм (340 минг сўм эди);

бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори — 15 фоизга оширилади;

бошқа бюджет ташкилотларида ишловчиларнинг маоши — 10 фоизга оширилади.

БҲМга боғланган жарималар миқдори ҳам октябрь ойидан бошлаб 10 фоиздан кўпроққа ошади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Humo қанчага сотилиши мумкин?

Давактив Humo тўлов тизимини сотувга қўйгач, компанияни сотиб олиш учун 8 та номзоддан ариза келиб тушган.

Агентлик раҳбари Акмалхон Ортиқов Humo'ни 60-80 млн долларга сотилиши ҳақиқатга анча яқинлигини айтиб ўтибди.

Маълумот учун Ҳумо 2023 йилда 9,3 млн доллар соф фойда олган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонга инвестиция киритаётган Fidelity, Blackrock ва бошқа глобал фондлар

Яқинда TBC Bank Group халқаро бизнеси раҳбари Оливер Хьюзнинг интервьюси чиқди. Унда Оливер Ўзбекистонга глобал инвесторларни жалб қилишда TBC’нинг ўрни ҳақида гапирган.

Kaspi Humo’ни сотиб олиш ниятида эканлигини маълум қилганида, компания бу орқали уларнинг инвесторлари, жумладан, Fidelity ва Blackrock ҳам кириб келишини билдирганди. Аслида, бу фондлар TBC Bank Group орқали аллақачон Ўзбекистонга сармоя киритиб келишмоқда.

TBC Group Лондон биржасида халқаро листингга эга. Йирик инвесторлар орасида нафақат Fidelity ва Blackrock, балки Dunross & Co, Allan Gray, Vanguard, Goldman Sachs ва JPMorgan Asset Management каби глобал фондлар ҳам мавжуд. Бу йирик хорижий компанияларнинг Ўзбекистон бозори учун нақадар муҳим эканига яна бир сабаблардан биридир.

TBC қандай қилиб ва нима учун мамлакат иқтисодий ўсишининг драйвери экани, шунингдек, бозордаги имконият ва истиқболлар ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун Оливернинг интервьюсини бу ерда ўқинг.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

30
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 715,42 сўмдан (-21,06 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банк ва молия тизимидаги корхоналар ижтимоий лойиҳалари учун тақдирланди
 
26 сентябр куни Тошкентдаги Intercontinental меҳмонхонасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар, ишбилармон доира вакиллари, дипломатлар ва турли соҳа мутахассислари иштирокида “O’zbekistonlik.Toshkent” IV халқаро форуми бўлиб ўтибди.
 
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири — илк бор тақдим этилган “Олтин Чинор” миллий мукофоти бўлди. Бу мукофот ижтимоий масъулият соҳасидаги етакчи компанияларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган бўлиб, унга энг илғор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган корхоналар лойиқ кўрилди.

Мукофот Агробанк, TBC Банк, SQB, Капиталбанк, Uzum ва Payme экотизимларига топширилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Факторинг—бизнес учун фойдали ечим сифатида

Товарлар аллақачон етказиб берилган, лекин пул учун камида бир ой кутиш керак — бу таниш ҳолатми? Бу муаммо банкнинг факторинг хизмати орқали ҳал қилинади.

Факторинг — бу тўловни кечиктирилган ҳолда қабул қиладиган ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар учун хизмат. Бу эса етказиб берувчига хизмат кўрсатилгандан сўнг дарҳол тўловни олиш имконини беради.

Банк етказиб берувчини керакли миқдордаги маблағ билан таъминлайди, харидор эса факторга (банкка) олдидаги қарзни ўрнатилган муддатда тўлайди. Якунда иккала томон ҳам манфаатли бўлади. Факторинг ёрдамида сиз қисқа вақт ичида молиявий рисклардан қочасиз, савдо ҳажмини оширасиз ва бизнесингизни кенгайтирасиз.

Агар мақсад — капитал айланмасини тезлаштириш ва тўловларни кечиктиришнинг олдини олиш бўлса, факторинг хизмати энг яхши ечим бўлиши мумкин.

Капиталбанкнинг ахборот кўмаги билан

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Камола Маҳмудова вафот этди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг вице-директори, соҳадаги ютуқлари билан кўпчиликка таниш бўлган Камола Маҳмудова оламдан ўтди. Маҳмудова узоқ вақтдан буён саратон хасталигидан азият чекиб келаётганди.

Ўзбекистондаги банкирлар номидан Камола Маҳмудованинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

26 сентябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

27
сентябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 736,48 сўмдан (-21,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

UZCARD Банк футбол лигасининг 2-тури муваффақиятли ўтказилди! ⚽️

Қизиқарли ва ҳаяжонли беллашувларда мамлакатимиз банклари шарафини ҳимоя қилган 22 жамоа 8 та гуруҳда куч синашди. 2- турда жами 11 та ўйин ўтказилиб, уларнинг ҳар бири ҳақиқий шоуга айланди ва ҳиссиётлар ва кутилмаган бурилишларга тўла бўлди. Жамоалар ўзининг маҳорати ва жамоавий руҳи билан томошабинларни хурсанд қилди.

Турнир қизғин давом этиши кутилмоқда! 🔥
Барчангизни турнирнинг гуруҳ босқичининг сўнги ўинларини кузатиб, play-off босқичига ким йўлланмани қўлга киритишини билиб олиш учун 28-сентябр куни соат 17:00 га “Бунёдкор” стадионининг 5-чи майдонига таклиф қилиб қоламиз. Ўз банкингизни қўллаб қувватланг!

Турнир янгиликлари ва натижаларини UZCARDнинг турнирга бағишланган саҳифасида кузатиб боринг https://football.uzcard.uz. Олдинда кўплаб қизиқарли ва ҳаяжонли ўйинлар кутмоқда!

Реклама

Читать полностью…

Банкир

💛 AVO картомания: бизда биринчи ғолиблар 💛

Биринчи iPhone 15 ни тошкентлик Жаҳонгир қўлга киритди, яна пойтахтлик Ботирхўжа ва Жасулан эса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар.

Сизда ҳали ҳам иккита iPhone 15 дан бири, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO брендидан эксклюзив бренддаги кийим соҳибига айланиш имконияти бор

Ўйин иштирокчисига айланиш учун:
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва қойилмақом совринлар пойгасида иштирок этинг!

📌 Ғолиблар ҳар жума 19:00 AVO Telegram-каналидаги жонли эфирда аниқланади
📅 Акция даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Акция шартлари билан оммавий офертада танишиб чиқинг.

Реклама

Читать полностью…
Subscribe to a channel