Доллар кўтарилди
4 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 795,02 сўмдан (+14,95 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Октябрда нархлар 0,8 фоизга ошди
Ўзбекистонда октябрь ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил қилди. Бу 5 йиллик энг кам кўрсаткичдир. Йиллик инфляция эса 10,5 фоиздан 10,2 фоизгача пасайди.
Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,7 фоизга, хизматлар эса 0,8 фоизга қимматлади.
Йил охирида инфляция 9-10 фоиз орасида шаклланиши кутилмоқда.
@bankir
💛 2 ноябрь куни "Golden House" компанияси "Ассалом Дўстлик" турар жой мажмуасининг янги сотув офиси эшикларини очади!
Барча хоҳловчиларни тадбиримизга таклиф қиламиз. Тадбирда сизни хонадонлар сотиб олиш учун эксклюзив шартлар ва очилиш маросими меҳмонлари учун махсус тайёрланган қимматбаҳо совғалар кутади.
Фақат бир кун — махсус таклифлардан фойдаланишга улгуринг! Тадбирнинг барча меҳмонлари учун махсус нарх амал қилади — 1 м² учун 12,8 миллион сўмдан.
🕐 Бошланиш вақти 12:00.
📍 Офис манзили: Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси, 35-уй. Мўлжал аввалги Лисунов киноteaтри.
Манзил
❕ *Махсус нарх 100% олдиндан тўлов учун
📞+99878 113 04 82
🌐 gh.uz
Реклама
Марказий банк раиси Humans'га тегишли Upay фаолияти 6 ойга чеклангани ҳақида:
“Upay тўлов ташкилотини ноқонуний операциялар билан шуғулланаётгани сабаб 3 марта Банк қўмитасига чақириб огоҳлантирганмиз. Биз тўлов ташкилоти агентини (Humans) огоҳлантирмаймиз. Очиқ айтдик, чеклов қимор ўйинлари билан боғлиқ”.
@bankir
“Микроқарзлар бўйича қўшимча чекловлар ва чоралар киритиш ниятимиз ҳозирча йўқ”
@bankir
“Алоқабанк”нинг Zoomrad иловаси фаолиятида узилишлар кузатилмоқда
Илова орқали пул ўткамалари ва тўловларни амалга оширишда носозликлар содир бўлмоқда.
UPD: Илова ишлашда давом этмоқда
@bankir
🥳😀😌🤌👍😱🤔✨
Ҳар бир инсон ҳаётида кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Айниқса пул масаласида.
Бундай пайтда кўпчилик яқин дўстларидан, қариндош-уруғдан пул сўрашага ноқулай бўлади. Сўраганларнинг аксарияти ҳам йўқ жавобини олади.
Пул ҳаммага керак.
TBC Bank орқали исталган пайт, ҳатто дам олиш кунларида ҳам қарз олишингиз мумкин.
Иловага кирасиз ва кредитга ариза топширасиз. Улар сиз ҳақингизда маълумотларни автоматик равишда текшириб чиқади ва дарҳол қанча қарз олишингиз мумкинлигини хабар қилади.
TBC билан 100 000 000 сўмгача кредитни онлайн, ҳужжатлар, навбатлар ва дам олиш кунларисиз расмийлаштиринг!
Ушбу ҳавола орқали кредит олишингиз мумкин — https://app.tbcbank.uz/SfqR/atih51vs
@bankir
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун 800 миллион долларлик имтиёзли кредитлар кўринишидаги молиявий пакетни тасдиқлади.
Ушбу маблағ қуйидаги соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун ажратилмоқда:
— Ижтимоий ҳимоя тизими
— Гендер зўравонликка қарши кураш
— Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш
— Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш
— Давлат молияларини бошқариш
— Иқлим ўзгаришига қарши курашиш
— Сув ресурсларини бошқариш
— Атроф-муҳит ва иқлимга таъсирни баҳолаш
— Иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга инвестициялар
— Темир йўл сектори
— Энергетика сектори
@bankir
Доллар кўтарилди
7 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 775,02 сўмдан (+34 сўм) ҳисобланади.
@bankir
"BOBUR RESIDENCE" турар-ой мажмуасидан 36 ойгача бўлиб тўлаш орқали квартиралар!
Қулай шартларда ўз уйингизга эга бўлишни истайсизми?
"BOBUR RESIDENCE" Сизга нафақат квартира сотиб олиш, балки келажагингизга фойдали инвестиция киритиш имконини беради!
Сизни албатта қувонтирадиган афзалликлар:
— 36 ойгача бўлган ортиқча тўловсиз бўлиб тўлаш режаси.
— Бошланғич тўлов 277 000 000 сўмдан
— Ойлик тўловлар 18 000 000 сўмдан бошланади
Қулай ва замонавий планлар — орзуингиздаги маконни яратинг! Сизнинг қулайлигингиз учун кенг хонадонлар ва замонавий архитектура ечимлари.
Бизнинг жамоамиз сизга энг яхши шартларда хонадон танлаш ва тўлов режаси бўйича ёрдам беришга тайёр. Биз ҳар куни 09:00 дан 20:00 гача хизмат кўрсатамиз.
Бу имкониятни қўлдан бой берманг – ҳозироқ қўнғироқ қилинг: +(998) 5555-0-5555
Тошкент ш., Яккасарой тумани, Бобур кўчаси-73, (мўлжал: "Якка Сарой" тўйхонаси).
Реклама
“Ҳамкорбанк” жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси “Ҳамкорбанк” онлайн микроқарз хизмартини реклама қилаётганда чалғитувчи маълумот аниқланганини маълум қилди.
Банк ташқи реклама жойлаштирганда онлайн микроқарз ҳақида тўлиқ бўлмаган маълумотларни берган. Бу эса чалғитувчи деб топилган.
Бунгача “Универсалбанк”, “Ипак йўли банки”, “Ипотека банк”, “Аво банк” ва “Корзинка” супермаркетлар тармоғи ҳам жаримага тортилган эди.
@bankir
“Адолат тамойилларига зид” — Humans бош директори
Марказий банк кеча Humans компаниясига тегишли Upay тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклагани ҳақида эълон қилди.
Шундан сўнг Humans бош директори Владимир Добрйнин чекловга муносабат билдириб чиқди:
“Биз, Марказий банкнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари меъёрларини бузган ҳолда амалга оширилган, бозорни адолатли тартибга солиш тамойилларига зид ва бизнес юритиш учун жиддий тўсиқларни юзага келтирмоқда, деб ҳисоблаймиз”.
“Чекловлар сабаби ўйинлар билан боғлиқ амалиётлар эканлигини биз бугун ОАВдаги хабарлардан билдик”, — дейди Добрйнин.
Доллар тушади
4 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽16-17 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Ipotekabank— 12 730
NBU — 12 730
Garantbank — 12 720
Asia Alliance Bank— 12 720
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 760
Sederatbank— 12 760
BRB — 12 780
Anorbank — 12 780
@bankir
Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга кириб келиши мумкин
2024 йил якунига қадар Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари — Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay кабилар билан музокара ўтказиб, уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўяди.
Зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритилади.
@bankir
❗️50 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
— Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
— Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
— Oson иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.
Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 53,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.
Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.
Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.
@bankir
Доллар кўтарилади
4 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garantbank — 12 760
SQB — 12 755
NBU — 12 750
Trastbank — 12 750
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 790
Anorbank — 12 800
Aloqabank — 12 800
NBU — 12 800
@bankir
31 октябрь — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.
@bankir
Доллар кўтарилди
1 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 780,09 сўмдан (+5,75 сўм) ҳисобланади.
@bankir
9 ойда 11,3 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушган ва улар қуйидагича:
Россия — 8,8 млрд доллар
Қозоғистон — 625 млн доллар
Жанубий Корея — 420 млн доллар
АҚШ — 415 млн доллар
Туркия — 291 млн доллар
Буюк Британия — 93 млн доллар
Полша — 48 млн доллар ва бошқалар
Россиянинг пул ўтказмаларидаги улуши юқори сақланиб қолмоқда — 77,8 фоиз.
@bankir
“10 ойда Ўзбекистонга 12,5 млрд долларлик пул ўтказмалари келиб тушди. Бунда ўсиш кўрсаткичи Россиядан 35 фоиз ўсиш, Буюк Британиядан 67 фоиз, Жанубий Кореядан 76 фоиз, Полшадан 97 фоиз, БААдан 66 фоиз бўлди”
@bankir
Smart bank комиссиясиз пул ўтказмалари учун шартлар ўзгарганини маълум қилди.
Эндиликда исталган картадан исталган картага ойига 5 млн сўмгача пул ўтказиш мумкин.
Фақатгина Smart bank картасига ва карталари ўртасида ўтказмалар кунига 30 млн сўмгача фоизсиз амалга оширилади. Бунда ойлик лимит 150 млн сўм бўлади.
@bankir
Т-Банкнинг дебет картаси қулайликлар таклиф қилмоқда
Дўстлар, бугун сизга Black'ни тавсия қилмоқчиман. Бу Россияда ишлаш ва яшаш учун Т-Банкнинг дебет картаси бўлиб, унинг ёрдамида Т-Банк ва бошқа банклар, масалан, Сбер банкоматларида комиссиясиз ҳисобингизга пул тўлдиришингиз ва ечиб олишингиз мумкин.
Чет элга комиссиясиз тез ва қулай пул ўтказмалари.
Карта Т-Банк иловасида она тилингизда миграция масалалари бўйича маслаҳатлар олиш имконини беради.
Black картасини бепул олиш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас.
Ҳаволадан ўтинг ва Black дебет картасини расмийлаштиринг: https://l.tbank.ru/Bankir_off
реклама
Tashkent City'да жойлашган “Асакабанк”, “СҚБ” ва “Алоқабанк”нинг биноларини сотиб олишга Европа, БАА ва Туркиядан 4 нафар талабгор қизиқиш билдирган — Давактив.
@bankir
Доллар кўтарилади
7 октябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼34-35 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank— 12 730
NBU — 12 710
Asia Alliance Bank — 12 710
Garantbank — 12 705
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 750
Kapitalbank — 12 760
NBU — 12 760
Anorbank — 12 760
@bankir
Доллар тушди
4 октябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 741,02 сўмдан (-16,92 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Болалар учун омонатлар
Ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келганда унинг келажаги ҳақида қайғуради. Айниқса ўсмирлик даврида, айни молиявий муаммоларни ўйламасдан билим олиши керак бўлган вақтда қийналмаслигини хоҳлайди.
“Банкир” канали фарзанд вояга етгунча жамғарилиб бориладиган омонат турлари ҳақида маълумот беради:
🏦Бизнесни ривожлантириш банки “Янги ёшлар”
Фоиз ставкаси — 18 %
Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар
Минимал сумма — 500 000 сўм
Омонатни очиш усули: Банк офиси ёки мобил илова орқали
Батафсил
🏦Ипотека банк "Навқирон"
Фоиз ставкаси — 16 %
Муддати — болалар 16 ёшга тўлгунча
Минимал сумма — чеклов йўқ
Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали
Батафсил
🏦Алоқа банк "Келажак учун"
Фоиз ставкаси — 14 %
Муддати 3-18 йил
Минимал сумма — чеклов йўқ
Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали
Батафсил
🏦Халқ банк "Болалар ҳазинаси"
Фоиз ставкаси — 17 %
Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар
Минимал сумма — 1 000 сўм
Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали
Батафсил
🏦Азия Алянс Банк "Олтин келажак"
Фоиз ставкаси — 15 %
Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар
Минимал сумма — Чеклов йўқ
Омонатни очиш усули: Мобил илова орқали
Батафсил
🏦Агробанк “Бахтли болалик”
Фоиз ставкаси — 14 %
Муддати — бола 18 ёшга тўлгунга қадар
Минимал сумма — 100 000 сўм
Омонатни очиш усули: Банк бўлимлари орқали
Батафсил
🏦МКБанк “Бахтли болалик”
Фоиз ставкаси — 14 % (мобил иловада – 15 %)
Муддати — 1 йилдан 16 йилгача
Минимал сумма — 100 000 сўм
Омонатни очиш усули: Банк бўлинмалари ёки мобил илова орқали
Батафсил
🏦Турон банк "Мерос"
Фоиз ставкаси — 19 %
Муддати — бола 18 ёшига етгунга қадар
Минимал сумма — 100 000 сўм
Омонатни очиш усули: Банк офиси орқали
Батафсил
Банкларда омонатни қисман ечиб олиш имконияти йўқ. Агарда омонат муддатидан аввал ечиб олинса, фоизларни тўлаб бериш шартлари ўзгаради.
Деярли барча банкларда қўшимча маблағ киритиш имконияти мавжуд. Бу эса болангиз вояга етгунга қадар доимий равишда у учун пул жамғаришга ёрдам беради.
Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб банкнинг расмий сайтига ўтишингиз ва банк билан боғланишингиз тавсия қилинади.
@bankir
AVO картоманиянинг якуний ҳафтаси
Иккинчи ҳафта картоманлари совринларни қўлга киритдилар: Ринат iPhone 15, Жамол еса эксклюзив бренддаги кийимлар соҳибига айландилар
Айнан шу ҳафтада iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ва AVO дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийимлар гранд-ўйини бўлиб ўтади. Нақ 10 та совринлар ўйналади
▪️AVO иловасида AVO platinum пластик картасини буюртма қилинг
▪️Картангизни сизга яқин картомат / почтоматдан олиб кетинг. Биз байрам кунларида ҳам ишлаймиз!
▪️Картани унинг орқа томонидаги QR-код орқали фаоллаштиринг ва совринлар пойгасида иштирок етинг!
Асосий ўйин 4-октябрь 19:00 да Телеграм-каналимиз жонли эфирида бўлиб ўтади.
Картомания даври: 4.09.2024 дан 4.10.2024 гача
Батафсил avo.uz сайтида
📞 +998 78-888-78-87
Реклама
❗️Humans'га тегишли Upay фаолияти 6 ойга чекланди
Марказий банк Upay савдо белгиси билан фаолият кўрсатувчи “Maroqand” тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклади.
Бунга тўлов ташкилотининг қимор ўйинлари учун тўловлар қабул қилинишининг олдини олмагани сабаб бўлди.
Регулятор томониндан Upay'нинг фаолиятини чеклангунча, бир неча бор зарурий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.
Маълумот учун, Upay 2022 йилда 100 фоиз Humans томонидан сотиб олинган. Компания яқинда Humans Pay орқали ягона бренд остида фаолият кўрсатиш режасини эълон қилган эди.
Ижтимоий тармоқларда фойдалунувчилар бир неча кундан бери Humans Pay фаолиятидаги носозликлар ҳақида маълум қилиб келмоқда.
@bankir