bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

60617

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

❗️Субсидия олиш тизими ўзгармоқда

Ҳукумат томонидан субсидия ажратиш учун ижтимоий мезон ишлаб чиқилди. Бу орқали ипотека кредити учун субсидияларни автоматлаштирилган ҳолда ажратиш имкони яратилади.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

Ойлик маошга қараб Тошкент шаҳрида қуйидагича балл берилади:

МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

"Labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

Умумий йиғиш мумкин бўлган максимал балл — 35 балл.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

2024 йил — ребрендинглар йили

Ҳа, 2024 йил ростманасига ўзбек банклари ва финтехлари учун ребрендинг йили бўляпти.

Кеча, “СҚБ” ўзига тегишли бўлган Joyda мобил иловасини ребрендинг қилганини эълон қилди. Янги илова банк номига яқинроқ — SQB Mobile бўлади.

Банклар орасида бу 2024 йил учун биринчи ребрендинг эмас. Бунгача йил бошида “Гарант банк” логотипини ўзгартирган эди. “Ҳамкорбанк” ва Octobank эса ростмана ребрендинг амалга оширди.

“Анорбанк” томонидан корпоратив мижозлар учун ребрендинг қилинган ҳолда Anor Business тақдим қилинди. “Мадад инвест банк” янги Mybank лойиҳасини эълон қилди.

Икки йирик финтех компаниялари Click ва payme ҳам ўзгаришларни бошдан кечирди ва ўз иловаларини ребрендинг қилди.

Йил охиригача яна бир-иккита ребрендинг бўлиши кутиляпти. Шундоқ ҳам 2024 йил учун ребрендинглар сони анча бўлди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

💸Bitcoin 90 минг долларлик чўққини забт эди

Тошкентда биринчи қор ёғаётган бир пайтда Bitcoin нархи тарихда биринчи марта 90 минг доллардан ошди. Айни пайтда биржада 1 BTC 91 055 долларга баҳоланмоқда.

Доналд Трамп АҚШ сайловларида ғалаба қозонгач криптовалюта нархи 30 фоиздан кўпроққа ошди. Йил охиригача 100 минг долларлик марра забт этилиши кутилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

INNOWEEK: Инновацион ишланмалар соҳасида 10 миллион долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда

Тошкентда ўтказилаётган INNOWEEK доирасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун хориждан келган меҳмонлар инновация ва технологиялар соҳасидаги янги лойиҳаларини тақдим этади.

Жумладан, Германия ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорлик орқали Ўзбекистондаги технологиялар инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилмоқда. 13 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидланганидек, кутилаётган келишувларнинг умумий қиймати тахминан 10 миллион долларга тенг бўлиб, бу мамлакатимиздаги янги истиқболларнинг катта имкониятларини очиб беради.

@Bankir

Читать полностью…

Банкир

Уйлар нархи вилоятларда ҳам пасайишни бошлади

Октябрь ойида Ўзбекистонда уйлар нархи деярли ўзгармади ва атига 0,1 фоизга ўсди. Йиллик ҳисобда нархлар 6,5 фоизга ошди.

Тошкентда иккиламчи уйлар нархи ҳамон пасайишда давом этмоқда. Ўтган ойнинг ўзида нарх 1,5 фоизга тушгани йиллик нархларнинг ҳам пасайишига олиб келди — 1,3 фоизга. Уйлар Бектемир ва Яшнобод туманларида сезиларли арзонламоқда.

Кўчмас-мулк нархи вилоятларда ҳам пасайишни бошлади. Дастлабки йирик нарх тушишини Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари бошдан кечирди.

1 кв м учун энг қиммат уйлар Тошкентда бўлиб турибди — ўртача 1 100 доллар. Кейинги поғоналарда Самарқанд ва Тошкент вилояти бормоқда.

Пойтахтда ижара бозори

Тошкентда уйларнинг ижара бозори октябрь ойида барқарор бўлди ва ўртача нарх ўзгариши кузатилмади — 1 кв м учун 8,3 доллар.

Сергели ва Учтепа туманларида уйларнинг ижара нархи сезилари пасаймоқда (ўртача 4,5 фоизга). Шайхонтоҳур, Миробод ва Яккасаройда эса нархлар юқорилигича қолмоқда.

Умуман олганда Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12 фоиздан кўпроқ камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод (-18 фоиз), Сергели (-17 фоиз) ва Мирзо-Улуғбек (-15,2 фоиз) туманларида қайд этилди.

Маълумотлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим қилинди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

13
ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 793,38 сўмдан (-10,43 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

💸Bitcoin кумушни ортда қолдириб дунёдаги энг йирик саккизинчи активга айланиб олди.

Айни пайтда криптовалюта нархи 89 минг доллар атрофида бўлиб турибди. Бу эса унинг бозор капиталини 1,76 трлн доллардан оширади.

Йил охиригача Bitcoin бозор капиталлашуви бўйича ҳатто Saudi Aramco'ни ҳам ортда қолдириши мумкин. Бу асосан нефть билан шуғулланувчи Саудия Арабистонининг энг йирик компанияси ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Dunyoda mashhur taomlar narxining o‘sishini baholab boradigan turli xil indekslar mavjud. Masalan, Amerikadagi bigmak indeksi yoki Rossiyadagi olivye indeksi. Biz ham o‘zimizga indeks kerakligini o‘ylab, palov indeksini yaratishga qaror qildik. Endilikda har oy eng mazali, xushta’m, ishtahani qitiqlaydigan palovning bir porsiyasi qanchaga tushishini hisoblab boramiz.

Hisoblash uchun esa doim "Korzinka"da har oyning 1-sanasidagi narxlarni olishga qaror qildik. Retseptni esa Vector Uz kanalibosh oshpazi Ahmad Hamdamovdan bilib oldik.

Shunday qilib, 2024-yil noyabr oyi uchun bizning birinchi palov indeksimiz — 24 860 so‘m.

Bir porsiya tayyorlash uchun sizga shuncha pul kerak bo‘ladi. Rasmiy statistikaga ko‘ra, palov indeksi yuqoriroq — 34 500 so‘m. Buning sababi, rasmiy statistika umumiy ovqatlanish joylaridagi palov porsiyasining narxini ko‘rsatsa, biz oddiy oilaviy palovning narxini hisoblaymiz.

2024-yil oktyabr holatiga ko‘ra, O‘zbekistonda o‘rtacha oylik ish haqi 5,2 million so‘mni tashkil etadi. Bu oyiga 207 porsiya palov degani.

Kelgusi oyda indeks qanday o‘zgarishini kuzatib boramiz.

NECHPUL — pul haqidagi hamma narsa. Obuna boʻling 💵

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон кўпроқ қарз олмоқчи

2025 йилда Ўзбекистон аввалги йилларга қараганда кўпроқ — 5,5 млрд доллар қарз олишни режа қилмоқда. 1 июль ҳолати бўйича мамлакат қарзи 37 млрд долларни ташкил қилади.

Бу ЯИМнинг 33,2 фоизи дегани. Бироқ йил охиригача давлат қарзи ЯИМга нисбатан 35,5 фоизга етиши кутилмоқда.

2025-2027 йилларда эса давлат қарз ЯИМ билан солиштирилганда 36,7-37 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Иқтисодий ўсиш мамлакат учун кўпроқ қарз олиш имконини беради. Тахминий ЯИМ ўсишини олиб қарайдиган бўлсак, 2027 йилда давлат қарзи 55 млрд доллардан ошиши мумкин.

ЯИМга нисбатан давлат қарзи 60 фоиз қилиб белгиланган ва Ўзбекистон бу кўрсаткичдан ҳали анча йироқ бўлсада, ҳавотирли жиҳатлар мавжуд.

Айни пайтда давлат қарзининг асосий қисми бюджет тақчиллигини қоплаш учун ишлатилади. Бу эса молиявий барқарорликка хавф дегани.

Давлат учун қарз олиш қанчалик тўғрилиги ва қўшни мамлакатлардаги вазият ҳақида бу ердан ўқисангиз бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банклар билан муаммо бўлганда нима қилиш керак?

Канал ботига кунига кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Кимдир қайсидир банкни айбласа, яна кимдир унинг номига ноқонуний кредит расмийлаштирилганидан шикоят қилади.

Бу каби ҳолатларда Марказий банкнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиш керак.

Ишонч телефонига мурожаат қилиш фойда берадими?

Ҳа, албатта. Ҳар бир мурожаат регулятор томонидан кўриб чиқилади. Агарда банклар томонидан қоидабузарлик содир этилган бўлса нафақат мурожаат ҳал этилади, балки банклар огоҳлантирилиши, ҳатто жаримага ҳам тортилиши мумкин.

Масалан, октябрь ойининг ўзида регулятор 7 банкка жарима қўллади.

Шундай қилиб банклар билан муаммо бўлганда, банкнинг ўзи буни ҳал этишни ортга сурса ёки хизмат кўрсатишда бошқа камчиликлар кузатилса, тўғридан-тўғри Марказий банкка мурожаат қилиш энг тўғри йўлдир.

📱Ишонч телефони: (+998 71) 200-00-44

@bankir

Читать полностью…

Банкир

💸Bitcoin 80 минг доллардан ошди

Дунёдаги энг йирик кирптовалюта Bitcoin нархи 81,9 минг долларга чиқди. Бу токен учун навбатдаги рекорд бўлди. Унинг нархи йил бошидан бери 93 фоизга ошди.

Bitcoin ва бошқа криптовалюталар Доналд Трамп АҚШ президенти этиб тайинлангач қимматлашни бошлади.

Таҳлилчилар 80 минг долларлик маррани ноябрь охиригача босиб ўтилишини тахмин қилган эди. Bitcoin'нинг кутилганидан тезроқ ўсиши уни 100 минг долларлик маррага анча яқинлаштирмоқда. Бу йил охиригача содир бўлиши мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Feed Up 1 йилдан буён “Akfa Group” билан биргаликда иш олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорлик ўлароқ охирги 6 ой ичида озиқ-овқатни хавфсиз сақлаш ва ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш борасидаги ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин.

Бугунги кунда Feed Up нинг Ўзбекистон ҳудудида 43 та филиали мавжуд бўлиб, йил охирига қадар бу рақамлар янада ошиши кутилмоқда.

Feed Up учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш соҳасидаги тармоқлар ичида товар айланмаси бўйича Evos ва KFC дан сўнг учинчи поғонани банд этди. Ундан кейинги ўринни эса Oqtepa Lavash эгаллаган.

Evos — 655 млрд сўм, 82 та филиал
KFC — 552 млрд сўм, 26 та филиал
Feed Up — 107 млрд сўм, 37 та филиал
Oqtepa Lavash — 103 млрд сўм, 55 та филиал

Юқорида келтирилган рақамлар мамлакатдаги тадбиркорлар учун яратиб берилаётган қулай шароитларни ангалатади.

Қуйидаги эксклюзив интервюда тармоқ асосчиси ошхона ичидаги барча жараён ҳамда бренднинг муваффақиятли ривожланиш сирлари билан бўлишди.

👉 Интервьюни кўриш учун

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

11 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 822,98 сўмдан (+13,93 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Golden House Assalom Jomiy сотув офисининг очилишига таклиф қилади

Фақат очилиш куни сизни тайёр таъмирланган хонадонларни сотиб олиш учун эксклюзив шартлар ва қимматбаҳо совғалар, жумладан, йирик маиший техника учун ваучер кутмоқда.

Ноёб имконият ва махсус нархдан фойдаланинг — 100% олдиндан тўлов қилинганда 1 квадрат метр учун 13,5 миллион сўмдан.

Офиснинг иш вақти: 9:00 дан 19:00 гача

📍Tошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 114-уй
📞 +998 (78) 150 11 11 |🌐 gh.uz

Реклама

Читать полностью…

Банкир

🏦InfinBANK ва "Золотая Корона" интеграцияси: мижозларнинг вақти биз учун муҳим

InfinBANK мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида "Золотая Корона" хизматини иловада тақдим этди.

Эндиликда энг кўп фойдаланиладиган хизматлардан бири — "Золотая Корона" хизматидан фойдаланиш учун мижозлар банк офисларига бориб навбатда туришга мажбур бўлишмайди, барча жараёнлар иловада онлайн амалга оширилади.

Бунинг учун иловага VISA картани қўшиш ва унга пулни ўтказиб олиш талаб этилади. Агар мижозда карта бўлмаса, буни ҳам бир неча дақиқада илова орқали ҳал этиш мумкин. Виртуал VISA картани очиб, маблағларни тез ва қулай тарзда унга тушириш ва ундан сўм картага фойдали курслар билан айирбошлаш мумкин.

Бу интеграция орқали InfinBANK мижозларига илова орқали кўрсатилган хизматлар сонини оширди, банк бу каби инновацион хизматлар орқали юртдошларимизга хизмат кўрсатиш сифатини ошириб боришни мақсад қилган.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

The Business Park – келажакни қурувчилар учун яратилган жой

Бизнесингизни Golden House компаниясининг The Business Park мажмуасига жойлаштириш орқали, сиз новаторлик, етакчилик ва муваффақият муҳитига тушасиз. Бу ерда ўз олдига катта мақсадлар қўядиган ва уларга эришишдан қўрқмайдиганлар ишлайди.

Афзалликлари
Кадастр ҳисобидаги бинолар
Қопланиш даври 7 йилгача - сармояларни қайтаришнинг энг мақбул муддати.
Қурувчидан таъмирлаш опсияси
Қулай харид шартлари
Истиқболли жойлашув

🌐 Батафсил
💬 Телеграм канал

📞 +998 (78) 113 07 34

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

15 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽15-16 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank— 12 790
Universalbank — 12 790
BRB — 12 790
Hayotbank — 12 7
90

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 820
Kapitalbank — 12 825
Garantbank — 12 830
Universalbank— 12 830


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банклар “замонавийлашмоқда”: филиаллар сони қисқариб, БХМлар кўпайяпти

2023 йил бошида Ўзбекистонда банкларнинг 832 та филиаллари бор эди. Ҳозир 2024 йил ноябрь ва 2 йилдан камроқ вақт ичида банк филиаллари сони кескин камайиб, 488 тагача қисқарди.

🔽832 → 488: қисқа вақт ичида деярли икки баробар пасайиш. Хўш бу қандай ва нима учун содир бўлди?

Биринчи навбатда бозорда рақамли банклар пайдо бўлиб, мамлакатнинг ҳар бир бурчагида филиал очмасдан туриб ҳам яхши даромад қилиш мумкинлигини кўрсатди.

Масалан TBC Bank қисқа вақт ичида катта даромад қилишни бошлагани ҳақида яқинда ёзган эдик. TBC, “Анорбанк” ва “АВО банк” каби рақамли банкларда атига 1 та бош офис бор холос.

Бошқа банклар ҳам секин-секин филиалларни ёпиб, уларнинг ўрнига Банк хизматлари марказларини (БХМ) кўпайтиришни бошлади.

БХМларнинг қулайлиги шундаки, бу ерда бармоқ билан санарли ходимлар ишлайди ва камроқ харажат қилинади.

2023 йилдан бери уларнинг сони 1 543 тадан 1 749 тага кўпайди. 24/7 шохобчалар эса қарийб икки баробар ошиб, 4 149 тага етди.

Банк филиаллари сони яқин келажакда янада камаяди. Чунки ҳукумат бир нечта давлат банкларига фаол харидор қидирмоқда.

Сотиб юборилгач эса уларнинг янги эгаларига рентабеллиги паст бўлган “бинолар” керак бўлмай қолади.

Айни пайтда 9 та давлат банки қолди ва келажакда уларнинг сони 3 тагача қисқариши кутилмоқда.

Хусусийлаштирилгунга қадар ҳам, давлат банки филиалларини аукцион орқали сотиш аллақачон бошлаб юборилган.

Филиаллар сони қисқара бошлагач кадрлар масаласида ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилади. Банк ходимларини яқин келажакда жиддий рақобат кутиб турибди дейиш мумкин.

Улар фақат банк соҳасини чуқур ўрганиш билан меҳнат бозорида талабгор кадр бўлиши қийин. Технологик (айниқса сунъий интеллект) билимлар ҳам асосий шартлардан бири бўлади.

Шундай қилиб, банк соҳасида бизнес модели рақамлаштиришга қараб ўзгармоқда.

Энди банклар бутун мамлакатга етиб бориши учун, ҳар бир шаҳар марказида офис очиши шарт эмас. Аксинча, уларни ёпиш фойдалироқ бўляпти.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

14 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 808,03 сўмдан (+14,65 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

14 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼15-16 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank— 12 790
Universalbank — 12 780
Madadbank — 12 775
Hayotbank — 12 770


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 820
Aloqabank — 12 820
NBU— 12 820
Anorbank — 12 820


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Bitcoin қандай ишлаши ҳақида тушунмоқчи бўлсангиз экспертлар ёрдамида тайёрланган видеомизни томоша қилинг.

Экспертлардан бири Bitcoin нархи 50 минг доллар бўлган пайти 100 минг доллардан ошишини тахмин қилган эди. Ҳозирча шунга қараб кетмоқда.

https://youtu.be/tSpBa-RJoNc?si=ZcVNtBguShKmG0-z

Читать полностью…

Банкир

Қодир Адилов “Гарант банк”нинг янги Бошқарув раиси бўлди

“Гарант банк” Кузатув кенгаши қарорига мувофиқ Қодир Мухлисбекович Адилов банк бошқаруви раиси этиб тайинланди.

2022 йилдан бери банк бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Аброр Мухаммедханов лавозимидан озод қилинди.

1982 йилда туғилган Қодир Адилов 2003 йил Тошкент автомобил ва йўллар институтини, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини "Менежмент" йўналиши бўйича тамомлаган.

Бунга қадар у Octobank'да Ғазначилик, Молиявий менежмент, Хатарларни бошқариш департаментларида ва Амалиёт бошқармасида раҳбарлик қилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

13 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽10-11 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank— 12 785
Poytaxtbank — 12 780
Asia Alliance Bank — 12 780
Trastbank — 12
780

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 830
Aloqabank — 12 830
Anorbank — 12 830
Hayotbank — 12 840


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

12
ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 803,81 сўмдан (-19,17 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

12 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽18-19 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 810
SQB — 12 805
Asia Alliance Bank — 12 800
Aloqabank — 12 800


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 840
Poytaxtbank — 12 840
Anorbank — 12 840
SQB — 12 850


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Марказий банк бир ойда 7 та банкни жаримага тортди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси октябрь ойида 7 та банкка нисбатан жарима қўллади. 2 та микромолия ташкилоти ҳам худди шундай жазога тортилди.

Регулятор жаримага тортилган банклар номини ошкор қилмайди. Рақобат қўмитаси эса банклар номини ошкор қилиб, июль ойидан бери 8 та банкни жаримага тортди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

✨2025 йилни Туркияда кутиб олиш имкони бор

Янги йил — ҳар бир инсоннинг болалигини эслатувчи мўъжизавий байрам. Буни эса кўпчилик одатий тарзда “оливе” салатини еганча уйда ўтказади.

Locas Tour жамоаси ҳақиқий байрам шукуҳини ҳис қилмоқчи бўлганларга Turk Riviera'си номли Янги йил турини таклиф қилмоқда:

8 кун / 7 кеча:
✈️ Тошкент ва Самарқанддан училади — 27, 28, 29-декабрь

Сизни нималар кутмоқда:

🏙 Истанбулда 2 кеча, нонушта билан — шарқона эртак сеҳрига шўнғийсиз.
🏝 Анталиядаги PORTO BELLO 5* да 5 кеча - ҳаммаси ичида меҳмонхона + Янги 2025 йилни кутиб олиш арафасида ёрқин гала-кечки овқат!


Тур нархини билиш учун 787777377 рақамига қўнғироқ қилинг ёки @LocasTourbot'га мурожаат қилинг.

Янги йилни оилавий кутиб олмоқчи бўлганлар учун ҳамёнбоп нархларда тур ҳам ташкил қилиб берилади.

Қайноқ турларни ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлинг — @locas_tour

Реклама

Читать полностью…

Банкир

АҚШда фоиз ставкаси яна пасайтирилди: Фед раиси ўз ўрнида қоладими?

АҚШ Федерал захира тизими (Фед) кетма-кет иккинчи марта фоиз ставкасини туширди. Бу сафар бу кўрсаткич 25 базавий пунктга пасайтирилди ва 4,25-4,75 фоиз оралиғида бўлиб турибди.

Фед ҳисоботида иқтисодий фаолликнинг ошиши, меҳнат бозоридаги шароитнинг яхшиланиши ва инфляциянинг босқичма-босқич пасайиши бўйича кутилмалар фоиз ставкасини туширишга сабаб бўлгани айтилган.

Фоиз ставкасини пасайиши нафақат АҚШ учун, балки бутун дунё учун ижобий ҳолат ҳисобаланади. Бу иқтисодиёт тикланиши, пул оқимининг тезлашиши ва рискли активларга сармоя кўпайишини англатади.

Фед раиси ўз ўрнида қоладими?

Доналд Трамп президент сайловларида ютиб чиққанидан сўнг, кўпчилик Фед раиси Жером Пауел ва Трамп ўртасида ижобий муносабатлар бўлишини кутмаяпти.

Жером Пауел 2017 йил айнан Доналд Трамп президентлик даврида Фед раиси бўлган эди. Бироқ Трамп бир неча бор Пауелни бўшатмоқчи бўлган ва уни “душман” деб ҳам атаган.

Унинг муддати 2026 йилда ўз якунига етади. Жером Пауел Трамп уни хоҳлаган тақдирда ҳам бўшата олмаслигини айтиб, муддати тугагунча сиёсий босимларга қарши курашишини билдирди.

Пауел ҳар қандай ҳолатда ҳам Марказий банкларнинг мустақиллиги тамойилига амал қилиб, Федни Трамп босимидан ҳимоя қилмоқчи.

📷: Bloomberg

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Картадаги пулларни қандай қилиб комиссиясиз ёки кам фоизда нақд қилса бўлади?

Одатда картадаги пулни нақд қилиш учун банкоматлар 1 фоиз комиссия олади. Бироқ пулларни комиссиясиз ёки паст фоизли комиссияда нақд қилиш йўллари ҳам бор.

“Капиталбанк” сўм Visa картаси орқали 10 млн сўмгача нақд пулни “Капиталбанк” банкоматлари орқали комиссиясиз ечиб олиш мумкин.

Paynet пунктларида 1 млн сўмгача пулни фоизсиз нақд қилиш мумкин.

TBC Bank ҳам янги карта орқали картадаги пулларни бир қисмини комиссиясиз ечиб олиш имконини йўлга қўймоқчи.

Бир қанча банклар ўз мижозлари учун ўз банкоматларидан нақд пул ечиб олишда комиссияни пасайтирган:

Davr bank — 0,5 фоиз;
Asia Alliance Bank — 0,6 фоиз;
Garant bank — 0,7 фоиз.

Масалан, Davr bank карталари орқали Davr bank банкоматларида исталганча пулни 0,5 фоиз комиссия билан нақд қилиб олсангиз бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

11 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼14-15 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 800
SQB — 12 790
Asia Alliance Bank — 12 790
Aloqabank — 12 790


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 820
Poytaxtbank — 12 820
Octobank — 12 830
Davrbank — 12 830


@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel