Биринчи марта сотувга чиқарилган 100 гр олтин қуйманинг нархи 116 603 000 сўм қилиб белгиланди.
Уларни банклардан бориб сотиб олиш мумкин.
@bankir
Доллар тушди
17 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 955,26 сўмдан (-6,75 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар тушади
17 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽7-8 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 925
BRB — 12 920
Asia Alliance Bank — 12 920
NBU — 12 920
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 965
Davrbank — 12 965
Xalq Banki — 12 965
Ipotekabank — 12 965
@bankir
Доллар тушди
16 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 962,01 сўмдан (-8,99 сўм) ҳисобланади.
@bankir
“Миллий банк” 2024 йилда 1,7 трлн сўм фойда олди
Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бири “Миллий банк” 2024 йилни 1,7 трлн сўм фойда билан якунлади.
Банкнинг фойдаси 2023 йилга нисбатан деярли ўзгармади — 5,6 млрд сўмга кўпроқ.
Фоизли даромадлар 18,6 фоизга сезиларли ошиб, 15,2 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, фоизсиз даромадлар атига 1,9 фоизга ошди ва 7,4 трлн сўмга етди.
Харажатлар бўйича фоизли харажатлар 31,6 фоизга, фоизсиз харажатлар эса 19,5 фоизга ошди ва мос равишда 9,8 трлн ва 905,8 млрд сўмни ташкил қилди.
Операцион харажатлар 21 фоизга ўсди. Бунда ходимларга маошлар 15,8 фоизга ошиб, 1,1 трлн сўмга етди.
“Миллий банк” 2024 йилда 1,4 трлн сўм билан энг кўп солиқ тўловчи банк мақомини ҳам сақлаб қолди.
Аввалги йилларда банкнинг фойдаси қуйидагича бўлган:
2019 йил — 1,04 трлн;
2020 йил — 905 млрд;
2021 йил — 983 млрд;
2022 йил — 2,4 трлн;
2023 йил — 1,7 трлн.
@bankir
3 та банк 2024 йилнинг энг кўп солиқ тўловчилари қаторидан жой олди
2024 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган 10 та давлат ва 10 та хусусий корхоналар ичидан 3 та банк ўрин олди.
“Миллий банк” 1,4 трлн сўм солиқ тўлаб, давлат улуши мавжуд корхоналар орасида 9-ўринни эгаллади.
“Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк” мос равишда 610,3 млрд ва 539,9 млрд сўм солиқ тўлаб хусусий компаниялар орасида бўлди.
Йил давомида Топ-10 хусусий солиқ тўловчилар қаторида бўлиб келган “Корзинка” супермаркетлар тармоғи, йил якунида бу рўйхатга кира олмади.
@bankir
“Янги банк” 2024 йилда 31,9 млрд сўм зарар кўрди
2023 йил майида Марказий банкда лицензия олган “Янги банк” 2024 йилни ҳам зарар билан якунлади.
Банк 2023 йилда 2,7 млрд сўм зарар кўрган бўлса, 2024 йилга келиб зарар миқдори 31,9 млрд сўмгача ошди.
Йил давомида банкнинг зарар кўришига асосий сабаб, операцион харажатларнинг кўплиги бўлди.
@bankir
❗️Ҳар ким ўзига кредит олишни тақиқлаши мумкин бўлади
Олий мажлис қонунчилик палатаси кредит соҳасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.
Унга кўра, жисмоний шахсларга кредит битимларини тузишга тақиқ белгилаш ва уни олиб ташлаш ҳуқуқи тақдим этилади.
Бу эса фуқаролар номига уларнинг хабарисиз кредитларни расмийлаштириш ва тақдим этилган пул маблағларини ўзлаштириш ҳолларининг олдини олишга ёрдам беради.
@bankir
Доллар бироз тушади
15 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽1-2 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 935
BRB — 12 930
Asia Alliance Bank — 12 930
NBU — 12 930
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 975
Asakabank — 12 975
Xalq Banki — 12 975
Ipotekabank — 12 975
@bankir
❗️HUMO хусусийлаштирилди. Paynet уни сотиб олди
“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖнинг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. HUMO тўлов тизими айни шу жамиятга тегишли ҳисобланади. Дастлаб кимошди савдосига 6 номзод таклиф қилинган. Улардан учтаси таклиф берган.
65 миллион доллар миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган Paynet АЖ кимошди савдосининг ғолиби, деб топилди. Унинг таклифи Маслаҳатчи ҳисоблаган индикатив нархлар интервали чегарасида жойлашган ва KPMG халқаро мустақил нархловчи томонидан нарх қўйилган баҳодан юқори ҳисобланади.
Эндиликда Paynet тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.
@bankir
Доллар кўтарилади
14 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼15-16 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 920
BRB — 12 920
Asia Alliance Bank — 12 915
NBU — 12 910
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 960
Asakabank — 12 960
Xalq Banki — 12 960
Anorbank — 12 970
@bankir
Декабрда 1 та банк жаримага тортилди, 9 таси огоҳлантирилди
Марказий банк томонидан 2024 йилнинг декабрь ойида 1 та банк, 1 та ломбард ва яна 1 та микромолия ташкилотини жаримага тортди.
Бундан ташқари 9 та банк, 2 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилоти огоҳлантирилди.
Улар регуляторнинг кўрсатмаларига, валюта ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмаган.
@bankir
Доллар кўтарилди
13 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 957 сўмдан (+16,56 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Сунъий интеллект банк тизимига қандай таъсир қилади?
Bloomberg таҳлилчилари қуйидаги прогнозларни эълон қилди.
Бутун дунё бўйлаб банклар яқин 3-5 йил ичида ❗️200 000 га яқин иш ўринларини қисқартиради. Уларнинг ўрнини сунъий интеллект эгаллайди.
Мижозлар билан тўғридан-тўғри ишловчи ходимларнинг ишдан олиниш хавфи юқори.
Доллар кўтарилади
13 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔼17-18 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 910
BRB — 12 900
NBU — 12 900
Asia Alliance Bank — 12 900
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 945
Anorbank — 12 945
Xalq Banki — 12 945
Asakabank — 12 950
@bankir
⚡️100 граммли олтин қуймалар пайдо бўлади
2025 йилнинг 17 январидан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймалар сотувга чиқарилмоқда.
@bankir
АҚШ Қирғизистон банкига санкциялар қўллади
15 январ куни АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг “Керемет банк”ига нисбатан санкциялар қўлланганини маълум қилди.
Сабаб сифатида банк Россиянинг “Промстройбанк”и билан молиявий алоқалар олиб боргани келтирилган.
“Промстройбанк” Россия мудофаасининг асосий қўллаб-қувватловчиси сифатида қаралади.
@bankir
200 минглик 50 мингликдан кўпроқ
Марказий банк Ўзбекистонда муомалада бўлиб турган сўмдаги пуллар сони 152 млн дона эканини маълум қилди.
Берилган маълумотларга қарайдиган бўлсак, одамлар қўлидаги ҳар 5 та пулдан 2 таси (40,9 фоизи) 100 000 сўмлик банкнотадир.
Йил давомида 200 000 сўмлик банкнота 50 000 сўмликни қувиб ўтди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Айни пайтда барча пулларнинг 23,4 фоизи 200 000 сўмлик ҳисобланади. Ушбу банкнота муомалага чиқарилган илк йилда бу кўрсаткич 11 фоиздан бироз юқори эди.
Буёғига инфляция ва аҳолининг даромадлари ошиб бориши натижасида 200 000 сўмлик пуллар оммалашишда давом этади.
Ҳозирда энг йирик банкнота — 200 000 сўмлик бўлиб турибди. Яқин йилларда Марказий банк каттароқ пулларни ҳам муомалага чиқариши ҳақиқатга яқин.
@bankir
Банкларнинг Call-марказлари қандай ишлаяпти?
SNS Ratings томонидан банкларнинг Call-марказлари орқали мижозларга хизмат кўрсатиш даражаси таҳлил қилинибди.
Рейтингда 31 та банк иштирок этган. Тўлиқ таҳлил билан бу ерда танишиш мумкин.
@bankir
Доллар тушади
16 январь куни амал қиладиган доллар курси 🔽9-10 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 935
BRB — 12 930
Asia Alliance Bank — 12 930
NBU — 12 930
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 975
Asakabank — 12 975
Xalq Banki — 12 975
Ipotekabank — 12 975
@bankir
Ўзбек телеграм-сегменти учун бу чинакам топилма! Канал админи обуначилари учун ҳақиқатдан ҳам фойдали контентни жойлаб бораркан.
Таҳлиллар, замонавий трендлар, феноменлар ҳақида қизиқарли маълумотлар.
Қизиқми?
Каналга обуна бўлинг: t.me/safarblog
Доллар тушди
15 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 971 сўмдан (-1,08 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Сезилган инфляция икки йиллик максимумда
Декабрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция 14,7 фоизни ташкил қилди. Бу 2023 йилнинг февралидан бери (14,9 фоиз) энг юқори кўрсаткич бўлди.
Ҳудудлар бўйича доимгидек Тошкентда истиқомат қилувчилар нархлар ошишини қолганларга қараганда кўпроқ сезмоқда — 18,3 фоиз. Энг кам сезилган инфляция 12,8 фоиз билан Хоразмда кузатилди.
Декабрь ойида ҳам юқори даромадга эга инсонлар инфляцияни кучлироқ ҳис қилди.
@bankir
Доллар кўтарилди
14 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 972,08 сўмдан (+15,08 сўм) ҳисобланади.
@bankir
❗️Қайси банклардан 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ҳар қачонгидан ҳам юқори. Шунинг учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда.
Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб катта.
Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин:
🏦BRB
Фоизи — 24,9 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Давр банк
Фоизи — 28,99 фоиз
Муддати — 84 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Халқ банки
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,2 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил
🏦СҚБ
Фоизи — 26 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Миллий банк
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — чексиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
🏦Ипотека банк
Фоизи — 25,99 фоиздан
Муддати — 240 ойгача
Миқдори — 1,7 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 29,99 фоиз
Муддати — 144 ойгача
Миқдори — 1,2 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил
🏦Капиталбанк
Фоизи — 27 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
Тўлиқ маълумот олиш учун “Батафсил” устига босиб, банкларнинг расмий сайтига ўтсангиз бўлади.
@bankir
Uzum Bank иловаси фойдаланувчилари эндиликда телефон рақами орқали пул ўтказишлари мумкин
Бунинг учун иловада керакли контактни рўйхатдан танлаш ёки рақамни қўлда киритишнинг ўзи кифоя. Пулни нафақат Uzum картадан, балки бошқа банк карталаридан ҳам юбориш мумкин.
Энди яқинларга пул ўтказиш учун карта реквизитларини сўраш ва қўлда киритиш шарт эмас. Иловада телефон рақамини киритишда унга уланган карталар акс этади. Бу барча босқичларда маълумотлар хавфсизлигини таъминлашга ва хатоликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Телефон рақами орқали ўтказмаларни мамлакат ичида амалга ошириш мумкин, келажакда эса хорижга ҳам телефон рақами орқали пул ўтказиш имконияти пайдо бўлади.
@bankir
Ипак Йўли Банки 2024 йилда молиявий саводхонлик бўйича энг ташаббускор банк сифатида мукофотга сазовор бўлди! 🏆
2024 йилда банк Марказий банкнинг қуйидаги йирик лойиҳаларида иштирок этди:
✔️ Сурдо таржимали таълим видеороликларини яратишда ҳисса қўшиш.
✔️ "Молиявий маданият" теледастурини қўллаб-қувватлаш.
✔️ GMW/WSD халқаро кампанияларида фаол иштирок этиш.
Ушбу ташаббуслар минглаб ўқувчилар, талабалар ва тадбиркорларни қамраб олди, молиявий саводхонликни ҳамма учун қулай ва тушунарли қилишга ёрдам берди.
Биз шунчаки банк эмас, балки замон билан ҳамнафас бўлишингизга кўмаклашадиган ишончли ҳамкормиз. Олдинда янги лойиҳалар ва улкан мақсадлар кутмоқда!
Реклама
Ўзбекистонда вазият қандай бўлади?
Биздаги банклар ҳам сунъий интелектга сармоя киритишни бошлаб юборган.
Технология ривожланишига қараб, камроқ даромад олиб келаётган филиаллар сони кескин қисқаради.
Ўз-ўзидан ушбу банк филиалларида ишлаётган ходимлар ҳам ишини йўқотади ёки ўзгартиради.
Бу жараён аллақачон бошланиб бўлган. Охирги икки йилда банк филиаллари сони деярли икки баробарга қисқариб кетди.
Аммо, сунъий интеллект янги иш ўринларини ҳам яратади. Маълумотлар таҳлилчиси, СИ дастурчиси, СИ аудитори, киберхавфсизлик мутахассиси, рақамли молиявий маслаҳатчи ва бошқа касбларга талаб ошади.
Банклар мавжуд кадрларни қайта ўқитиш орқали ушбу иш ўринларини тўлдириши мумкин.
Хусусийлаштиришнинг таъсири кучли
Агарда давлат режадагидек, 3 та банкдан бошқа барча давлат банкларини сота олса, бу соҳадаги иш ўринларига жиддий таъсир қилади.
Чунки рақамли банклар камроқ ходим билан ҳам кўпроқ даромад қилиш мумкинлигини исботлаяпти ва бу “бўлажак” хусусий банклар (ҳозирги давлат банклари) томонидан ўрганилади.
Ўзбекистонда ходимларига энг кўп пул сарфлайдиган 5 та банкдан 4 таси давлат банки. 1 та хусусий — “Ипотека банк” бўлиб, у ҳам яқинда хусусийлаштирилган.
Бир ходимнинг банкка олиб келаётган фойдаси бўйича қаралса, ТОП-10 та банк ичида бирорта давлат банки йўқ.
Бу ерда давлат банкларига ҳукуматдан вазифалар юклатилишини ҳам инобатга олиш керак.
Сунъий интеллектни соҳага фаол кириб келиши ва давлат банкларини хусусийлаштириш деярли бир хил вақтга тўғри келиб қолди.
Шу сабаб, келаётган йилларда банк тизимида айнан кадрлар масаласида катта ўзгаришлар юз беради.
Бироқ, бу ҳамма банкирлар ишсиз қолишини билдирмайди. “Ўз устида ишламаган”, “бир жойда қотиб қолган” банкир ишсиз қолади.
Яхши кадр ҳар доим керак.
@bankir
Марказий банк томонидан молиявий саводхонлик лойиҳаларини самарали кўрсаткичлари натижасида 3 та банк тақдирланди:
⏺“Ҳудудларда энг фаол ташкилотчи банк” – “Агробанк”;
⏺“Молиявий саводхонлик бўйича энг ташаббускор банк” – “Ипак Йўли” банки;
⏺“Молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк” – “Капиталбанк”.
Шунингдек, лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштироки ва тарғиботи учун 8 та тижорат банк ходимлари (Ипак Йўли банк, Капитал банк, Хамкорбанк, Трастбанк, Халқ банки, Асакабанк, Агробанк, Бизнесни ривожлантириш банки) ҳам мукофотланди.
@bankir
2025 йилда аҳоли омонатларини 11 млрд долларга етказиш режа қилинмоқда
“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Унда банклардаги аҳоли омонатларини йил охирида 11 млрд долларга етқазиш вазифаси қўйилган. 2024 йил, 1 декабрь ҳолатига кўра, банкларда бундай омонатлар 8,7 млрд долларни ташкил қилади.
Шундоқ ҳам 2024 йил банкларга аҳолидан омонат жалб қилиш бўйича самарали йил бўлди. 11 ой ичида банклардаги жисмоний шахсларга тегишли омонатлар 1,7 млрд долларга кўпайди.
Бундан ташқари, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида стратегия ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш режада бор.
@bankir