bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

«Яшил технологиялар»ни қўллаб-қувватланг ва бир қадам олдинда бўлинг!

Ипак Йўли Банки — «Green Economy Financing Facility» яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастурида иштирок этаётган биринчи тижорат банкидир. У қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда яшил технологияларни жорий этишга қаратилган.

Ушбу кредит линияси келажак технологияларини қўллаб-қувватлаш учун бошқалардан бир қадам олдинда бўлишни истаганлар учун!
• Муддати — 36 ойгача;
• Миқдори — 10 млрд сўмгача;
• Фоиз ставкаси — келишув бўйича;
• Имтиёзли давр — 6 ойгача.

👉 Батафсил маълумот

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Ipak Yo'li Mobile | TikTok | LinkedIn | Карьера в Ipak Yo‘li

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар тақчиллиги жаҳон бозорлари инқирозига сабаб бўлмоқда

Инвесторлар сармоя киритишда эҳтиёткор бўлаётгани сабаб дунё бозорларида доллар тақчиллиги кузатилмоқда.

Россия ва Украина ўртасидаги уруш, шунингдек, Федерал захира тизими (ФЗТ) сиёсатининг кескинлашуви доллар курсининг ўсишига олиб келди. Оқибатда кўплаб чегарадош иқтисодлар бюджети энергия нархининг ошиши туфайли катта зарар кўрди.

Доллар етишмаслиги Шри-Ланка, Нигерия ва Покистон каби давлатларга жиддий таъсир қилмоқда.

Маълумот учун, ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини ВВ- (барқарор кутилма) даражада тасдиқлади.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг мустаҳкам ташқи ва фискал захиралари, мўътадил давлат қарзи даражаси ва ВВ рейтингига эга мамлакатларга нисбатан юқори ўсиш суръатлари республика суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллардан ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда интернет чекловлари, узилишлар ва тармоқларнинг блокланиши туфайли 220 млн доллар йўқотди

Рўйхатда Россия энг кўп зарар кўрган давлатга айланганини кўриш мумкин. Мамлакатнинг йўқотишлари 21,59 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шунингдек, Эрон (773 миллион доллар) ва Қозоғистон (410,7 миллион доллар) интернет чекланиши туфайли мазкур йўқотишларга дучор бўлган.

Ўзбекистон бу рўйхатда 5 поғонани забт этган бўлиб, иқтисодий йўқотишлар деярли 220 млн. долларга баҳоланган.

Йўқотишларни баҳолаш ижтимоий тармоқларни блокировка қилиш, интернетни узиш, интернет тезлигини пасайтиришни ўз ичига олади.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда сайтлар ва ижтимоий тармоқларни блокировка қилиш муддати 5,6 минг соатдан ортиқ давом этган. Чекловлар 1млн 279 минг фойдаланувчига таъсир кўрсатган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилди

6 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11375,10 сўмдан (+11,10 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Coca-Cola” Наманганда янги завод қуради. Лойиҳанинг умумий қиймати 27,7 млн долларга тенглиги айтилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11365 сўмдан (Гарантбанк) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси ҳам 11365 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Келгуси ҳафта бошида ҳам долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 6 март куни амалда бўладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон — қуёшли ўлка. Қуёш бизни йил давомида 320 кун ёрқин нури билан қувонтиради. Ҳамда ушбу табиат совғасини Ватанимиз фаровонлиги учун қўллаш мумкин. Айниқса, давлат фуқароларнинг бундай ташаббусларини қўллаб-қувватласа. ☀️💚

ASIA ALLIANCE BANK юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ кредитини таклиф этади, унинг шартлари билан банк веб-сайтида танишиб чиқишингиз мумкин: https://cutt.us/8WoSv

Мамлакатимиз "яшил иқтисодиёт" сари йўл олмоқда, бу эса айнан сиз новатор бўлишингиз ва янги ташаббусга бебаҳо ҳисса қўшишингиз мумкин дегани.

📲 Кредит ҳақида батафсил маълумотларни сизга қулай бўлган ASIA ALLIANCE BANK филиалида, шунингдек 1270 қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.

ASIA ALLIANCE BANK билан янги келажакни яратинг!

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилди

3 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11364 сўмдан (+14,01 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонликлар Malibu олиш учун неча ой ишлаши керак?

Яқинда UzAutoMotors янгиланган Malibu XL нархларини эълон қилди. Унга кўра, Malibu'нинг энг арзон позицияси 375 млн сўм. “Банкир” энг арзон Malibu'ни олиш учун ўртача даромад қиладиган ўзбекистонлик неча ой ишлаши кераклигини ҳисоблаб чиқди.

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ўртача расмий ойлик иш ҳақи 3 892 400 сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга ошган.

Демак, йил давомида ўртача расмий ишда ишлайдиган ўзбекистонлик 46 708 800 сўм даромад олади.

Бу Ўзбекистонда ўртача даромад топадиган ходим энг арзон Malibu'ни сотиб олиш учун 96 ой ёки 8 йил ишлаш кераклигини кўрсатади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

31 та йирик давлат корхоналари, жумладан 9та банк акциялари Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади

Президент қарори билан 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

«Тинькофф» банкининг мобил иловаси App Store онлайн дўконидан олиб ташланди.

UPD. Шунингдек, «Уралсиб», «Зенит», «Левобережный» ва «Приморье» мобил иловалари ҳам App Store дўконида йўқолиб қолди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Туркистон” банки банкрот деб топилди

Марказий банк 2023 йил 15 февралдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Туркистон” банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини маълум қилди.

Шунингдек, банк учун тайинланган тугатиш комиссияси ҳам ўз фаолиятини якунлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилди.

2 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11349,99 сўмдан (+13,95 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11365 сўмдан (СҚБ) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11370 сўмни (Анорбанк) ташкил этмоқда.

Эртага сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 7 март куни амалда бўладиган доллар курси 26-27 сўм атрофида арзонлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

АҚШ Ўзбекистонга товар импорт қилишда ҳушёрликка чақирди

АҚШ Украинадаги уруш сабабли Россияга нисбатан мисли кўрилмаган санкцияларни жорий қилди ва уларни четлаб ўтишга қарши қатъий чораларни кўрмоқда. Аммо барибир санкцияларни четлаб ўтиш ҳолатлари юз беряпти. Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тузилган санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш бўйича тавсияномаларда айтилган.

Департаментлар Америка маҳсулотлари ёки чекловларга дучор бўлган бошқа товарлар билан савдо қилувчи компанияларни, биринчи навбатда, ҳушёр бўлишга чақирди. Шунингдек, санкциялар бузилиши белгилари мавжуд бўлса, қўшимча текширувлар ўтказишни тавсия қилди.

Санкцияларни четлаб ўтишга уриниш бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган белгилар ( «қизил байроқлар») қуйидагилар:

➖ харидор томонидан маҳсулотдан нима мақсадда фойдаланмоқчи экани ҳақидаги маълумотни беришни истамаслиги, шу жумладан махсус ҳужжатни тўлдиришдан бош тортиши;
➖халқаро банк ўтказмалари учун қалбаки компанияларидан фойдаланиш;
➖сотиб олинган товарларни ўрнатиш, ўргатиш ёки техник хизмат кўрсатишдан бош тортиш;
мижознинг IP-манзили ва у томонидан кўрсатилган манзил ўртасидаги фарқ;
➖Интернетда кам тавсифланган ёки умуман нотаниш ташкилотлар билан операциялар;
➖товарларни Хитой (шу жумладан Ҳонконг ва Макао), шунингдек, Россияга яқин бўлган бошқа мамлакатлар - Арманистон, Туркия, Ўзбекистон орқали етказиб бериш;
➖харидорга алоқадор бўлмаган компаниядан тўловни қабул қилиш ва бошқалар.

Қайд қилинишича, 2023 йилнинг уч ҳафтасида АҚШ Молия вазирлигининг Молиявий жиноятларга қарши курашувчи FinCEN бўлими банкларнинг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга доир уринишлари бўйича 100 дан ортиқ хабар олган. Bloomberg хабарига кўра, шунча миқдордаги хабар ўтган икки йил давомида олинган эди. Хабарлар сонининг кескин ошиши АҚШ расмийларининг хабар етказувчиларни мукофотлаш ваъдаси билан боғлиқ - улар санкцияларни бузганлик учун расмийлар ундирадиган жариманинг 10 дан 30 фоизигача мукофот олиши мумкин.

Аввалроқ, Европа Иттифоқининг санкциялар ижроси бўйича халқаро махсус вакили Дэвид О'Салливан Россияга қарши санкцияларга риоя этилиши ва уларнинг амалда эканига ишонч ҳосил қилиш муҳимлигини айтган эди.

«Менинг вазифам учинчи давлатлар, қўшниларимиз ва бошқа давлатлар билан бу санкцияларни четлаб ўтиш имконияти бор-йўқлигини муҳокама қилишдир», деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Россияга экспорт ҳажмини ошираётган давлатларга Европа Иттифоқи экспортининг «шубҳали» ўсиши қайд этилган. О‘Салливаннинг таъкидлашича, бу нимадир нотўғри кетаётганини кўрсатиши мумкин. Мисол тариқасида у Сербия, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини кўрсатди.

«Гап бу мамлакатларни танқид қилиш эмас, балки улар билан юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилишда. Иттифоқчиларимиздан фарқли ўлароқ, бу давлатлар санкцияларга қўшилмаслик йўлини танлади, лекин улар санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беришни истамаслигини айтди. Биз уларнинг ўз ваъдасига амал қилаётганини текширамиз, нима бўлаётганини, қандай чоралар кўрилаётганини ўрганамиз», деди О‘Салливан санкцияларни четлаб ўтиш жиноят эканини эслатиб.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Миллиардер Олег Дерипаска 2024 йилда Россияда пул етишмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Кейинги йилдаёқ мамлакат пули тугайди. Бизга хорижий инвесторлар керак”, — дейди Дерипаска Россиядаги иқтисодий форумда.

Украинада уруш бошланганидан кейин Олег Дерипаска бир қанча Ғарб санскияларига учраган эди. Унинг бойлиги ҳозирда 3 млрд долларга яқин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

3 март. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Standard Chartered банки Ўзбекистон бозорига кириш ниятида

Буюк Британия банки вакилларининг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан учрашувида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

2023 йил 2 март куни Саноат ва хавфсизлик бюроси (Bureau of Industry and Security), AҚШ Aдлия вазирлиги ва ОFAC биргаликда “Санкциялар ва экспорт чекловларини четлаб ўтишга ёрдам берувчи воситачиларга қарши кураш” мувофиқлик баённомасини эълон қилди.

Қўшма баёнотда эътибор берилиши керак бўлган санкцияларни четлаб ўтиш белгилари батафсил тавсифланган:

- Мижоз томонидан кўрсатилган жойлашув маълумотларига мос келмайдиган IP манзиллар;

- Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш учун бошқа компаниялардан фойдаланиш;

- Мижолар томонидан маҳсулотдан якуний фойдаланиш ҳақидаги маълумотларнинг берилишини истамаслиги;

- Корпортаив тузилмалардан эгалик ҳуқуқини, маблағлар манбаларини ёки жалб қилинган малакатларни, айниқса санкцияга тушган юрисдикцияларни яшириш учун фойдаланиш;

- Интернет тармоғида ҳақиқатда мавжуд бўлмаган ташкилотлар иштирокида транзакцияларни амалга ошириш;

- Корпортаив электрон почта манзиллари ўрнига шахсий почталардан фойдаланиш;

- Учинчи мамлакат ва компаниялардан келиб тушган тўловларда маблағнинг якуни фойдаланувчиси тўғрисидаги маълумотларнинг кўрсатилмаслиги;

- Тақиқланган товарларни Россия ёки Беларусга ноқонуний йўналтириш учун одатда фойдаланиладиган муайян нуқталар орқали харидларни йўналтириш. Бундай жойларга Хитой (жумладан, Ҳонконг ва Макао) ҳамда Россияга яқин юрисдикциялар, жумладан, Aрманистон, Туркия ва Ўзбекистон киради.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилингани аниқланди

Халқ банкининг Сирдарё вилояти Ховос филиалида 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон январда олтиннинг асосий сотувчиси бўлди

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, январда марказий банклар орасида Ўзбекистон Марказий банки асосий сотувчи бўлди. Мамлакат 11,5 тонна олтин сотган ва ҳозирда олтин захиралари 384 тоннани ташкил қилмоқда.

Январда энг йирик харидор Туркия бўлиб, олтин захираларини 23,3 тоннага оширди. Хитой 14,9 тонна, Қозоғистон 3,9 тонна олтин сотиб олди.

Январда олтин нархлари 8 ойлик энг юқори даражага чиқди — 1 грамм учун 62 доллардан ошди. Ўзбекистоннинг олтин билан боғлиқ сиёсати айнан нархларга боғлиқ. Нархлар тушганда сотиб олинади, кўтарилганда сотилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Истеъмол кредити учун товар ва хизматларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлиши кераклиги ҳақидаги чеклов олиб ташланмоқда. Қонун Сенат томонидан маъқулланди, энди президент томонидан имзоланса кучга киради.

Бу нима дегани?

Қонун кучга кирса, хорижий маиший техника, телефон, мебель ёки шунга ўхшаш товар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити олса бўлади. Ҳозирда бундай кредит фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар учун берилади.

Оддий мисол — iPhone телефони хорижда ишлаб чиқарилган. Банклар уни сотиб олиш учун кредит бермайди. Фақатгина исталган мақсадлар учун бериладиган микроқарз олиш мумкин. Бундай микроқарз фоизи эса истеъмол кредитиникидан юқорироқ бўлади.

Қонун амалда қўлланилса, бу каби товарлар ёки хорижда дам олишга йўлланмалар каби хизматлар учун ҳам пастроқ фоизда истеъмол кредити олиш мумкин бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

💵💵Даҳшат! Ҳеч нима килмай пулларингизни йилига 23-24%гача кўпайтириш мумкин!

Ва бу ёлғон эмас. Банклар таклиф қилаётган энг юқори фоизли омонатлар ҳақида маълумотларни сиз учун тўпладик!

Ўчиб кетмасидан олдин тезда босинг👇

Читать полностью…

Банкир

Тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган миллий валютадаги энг юқори фоизли омонатлар ҳақида маълумотларни тақдим этамиз:

Мадад инвест банкнинг “Мадад плюс” омонати
Фоиз ставкаси – йиллик 24%;
Омонат муддати - 13 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 1000 000 сўм.
Батафсил

TBC банкнинг муддатли депозит омонати:
Фоиз ставкаси – йиллик 24%;
Омонат муддати - 24 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 100 000 сўм.
Батафсил

Гарант Банк “Янги 23” омонати
Фоиз ставкаси – йиллик 23%;
Омонат муддати - 6 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 3000 000 сўм.
Батафсил

Даврбанк “Онлайн даромад плюс” омонати
Фоиз ставкаси – йиллик 24%;
Омонат муддати - 13 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 500 000 сўм.
Батафсил

Aнорбанкнинг “Smart 3.0” омонати:
Фоиз ставкаси – йиллик 23%;
Омонат муддати - 24 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 500 000 сўм.
Батафсил

Агробанкнинг “Progress” омонати
Фоиз ставкаси – йиллик 23%;
Омонат муддати - 13 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 500 000 сўм.
Батафсил

Тенге Банкнинг “Жамғарма” омонати:
Фоиз ставкаси – йиллик 22%;
Омонат муддати - 13 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 10 000 000 сўм.
Батафсил

Қишлоқ Қурилиш Банкининг “Онлайн” омонати:
Фоиз ставкаси – йиллик 21%;
Омонат муддати - 6 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 1 000 000 сўм.
Батафсил

MKBANK “Универсал” омонати

Фоиз ставкаси – йиллик 23%;
Омонат муддати - 24 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 100 000 сўм.
Батафсил

Универсалбанкнинг “Юксалиш” омонати:
Фоиз ставкаси – йиллик 23%;
Омонат муддати - 13 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 500 000 сўм.
Батафсил

Ҳамкорбанк “Ишонч 22” омонати:
Фоиз ставкаси – йиллик 22%;
Омонат муддати - 13 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 2 000 000 сўм.
Батафсил

Саноатқурилишбанк “Ишонч” омонати
Фоиз ставкаси – йиллик 22%;
Омонат муддати - 13 ой;
Омонатнинг энг кам миқдори – 500 000 сўм.
Батафсил

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилади

Тижорат банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11345 сўмдан (Гарантбанк, СҚБ) таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси 11350 сўмни (Универсалбанк) ташкил этмоқда.

Эртага долларнинг сўмга нисбатан мустаҳкамланиши кузатилади. 3 март куни амалда бўладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида қимматлашиши прогноз қилинмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

ҚҚС 3 фоизга пасайтирилса ҳам нархлар ошган

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга туширилишини истеъмол товарлари нархлар даражасига таъсирини ўрганди.

Таҳлил миллий супермаркетлардаги нархлар асосида олиб борилган. 97 турдаги 3754 та истеъмол товарлари бўйича тўрт ойлик статистика кўздан кечирилган.

Натижалар ҚҚС 15 фоиздан 12 фозига туширилиши нархларнинг тегишли равишда пасайишига олиб келмаганлигини кўрсатди. 2,6 фоизга тушиши керак бўлган нархлар 0,3 фоизга ошган.

ПМТИ экспертлари ҚҚСнинг 3 фоизга пасайтирилиши ҳисобига иқтисодиётнинг реал секторида нархларнинг 0,8 фоиз бандга тушишига олиб келиши ҳақида ҳам таҳлил қилишган эди.

Бироқ амалда тадбиркорлар солиқ бўйича олган енгилликни истеъмолчига ўтказиш бўйича қарор қабул қилмаяпти.

ҚҚСнинг туширилиши нархлар пасайишига олиб келмаганининг асосий сабабларидан бири бозорда яширин иқтисодиёт улуши катталиги ва тегишли рақобат муҳитининг шаклланмаганлигидир.

ҚҚС 12 фоизгача пасайтирилгани ортидан бир нечта иқтисодчилар ҳам нархлар тушади дея бонг урган эди. Бироқ амалиётда бу фақат тадбиркорлар учун фойда бўлди ва нархлар ошишда давом этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон Қирғизистондан сут ва гўшт сотиб олади

Қирғизистон Ўзбекистонга экспорт учун сут ва гўшт маҳсулотларини етказиб беради. Бу ҳақда Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Нурдин Алишеровга таяниб Еcоnоmist.kg хабар бермоқда.

Ўзбекистон бу соҳада Қирғизистон учун 35 миллион аҳолига эга янги ва муҳим бозор ҳисобланади.

Алишеровнинг сўзларига кўра, департамент Ўзбекистон ҳукумати билан “йўл харитаси”ни аллақачон имзолаган ва ҳозир Қирғизистон Республикасидан сут ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш учун чегараларни очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

“Ҳозир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларга зотли чорва молларини кўпайтиришга йўналтирмоқда. Кунига беш литр сут берадиган тўртта сигир боқишдан кўра, қирқ литр сут берадиган битта зотли сигир боқилгани маъқул”, — деди вазир ўринбосари.

Ўзбекистон 2022 йилда сут ва гўштни асосан Россия, Беларусь ва Қозоғистондан импорт қилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

UZCARD SV-Gate онлайн тўлов шлюзига уланишни янада енгиллаштирди

2023 йил 1 мартдан бошлаб SV-Gate онлайн тўлов шлюзига уланиш, жумладан уланаётган ҳамкорларни интеграция қилиш билан боғлиқ барча амалиётлар 30 БҲМга тенг ойлик обунага ўзгартирилади. Дастурий таъминотда янги логин очиш 50 БҲМни ташкил қилади.

Маълумот учун, SV-Gate – бу UZCARD процессинг марказининг тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган электрон тижорат (E-POS) соҳасидаги товарлар ва хизматлар учун барча турдаги нақдсиз тўловларни қабул қилиш ва қайта ишлашга мўлжалланган мултифункционал тизим.

Батафсил маълумот uzcard.uz сайтида.

Реклама

Читать полностью…
Subscribe to a channel