bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Доллар бир ҳафта ичида биринчи марта тушди

14 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11421 сўмдан (-9,10 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар бир ҳафта ичида илк бор тушади

14 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11440 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар қаторасига бешинчи кун кўтарилди

13 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11430,10 сўмдан (+11,99 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бугунги кунда банклар томонидан бошланғич тўловсиз таклиф қилинаётган автокредитлар:

Пойтахт Банк
Фоиз ставкаси — йиллик 22%;
Кредит муддати — 4 йил;
Имтиёзли давр — 3 ой;
Кредит суммаси — шартномага асосан;
Бошланғич тўлов — 0%;
Кредит таъминоти — кўчмас мулк (кўп қаватли турар жой);
Батафсил

Ипак Йўли Банки
Фоиз ставкаси — йиллик 26.9%;
Кредит муддати — 5 йилгача (автомашина моделидан келиб чиққан ҳолда);
Имтиёзли давр — йўқ;
Бошланғич тўлов — 0%;
Кредит суммаси — шартномага асосан;
Кредит таъминоти сифатида автотранспорт билан боғлиқ холда эксплуатация муддати 7 йилдан ошмаган автотранспорт гаровга қўйилиши талаб этилади.
Батафсил

Садерат Банк
Фоиз ставкаси — йиллик 28%;
Кредит муддати — 48 ойгача;
Имтиёзли давр — йўқ;
Бошланғич тўлов — 0%;
Кредит суммаси — 170 млн сўмгача;
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил
Батафсил

Азия Алянс банк
Фоиз ставкаси — йиллик 24-27,9% (муддатга қараб);
Кредит муддати — 12-48 ойгача;
Имтиёзли давр — йўқ;
Бошланғич тўлов — 0%;
Кредит суммаси — шартномага асосан;
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси.
Батафсил

Давр банк
Фоиз ставкаси — йиллик 27,9%;
Кредит муддати — 48 ойгача;
Имтиёзли давр — йўқ;
Бошланғич тўлов — 0%;
Кредит суммаси — Шартномага асосан;
Кредит таъминоти — харид қилинадиган автомобил ва суғурта полиси.
Батафсил

Ипотека Банк
Фоиз ставкаси — йиллик 26%;
Кредит муддати — 5 йил;
Имтиёзли давр — йўқ;
Кредит суммаси — 300 млн сўмгача;
Бошланғич тўлов — 0%;
Кредит таъминоти — кўчмас мулк (кўп қаватли турар жой).
Батафсил

Гарант банк
Фоиз ставкаси — йиллик 32%;
Кредит муддати — 4 йил;
Имтиёзли давр — 3-6 ой;
Кредит суммаси — шартнома бўйича;
Бошланғич тўлов — 0%;
Кредит таъминоти — кўчмас мулк.
Батафсил

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилади

13 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11430 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун энди 55 миллион сўм кифоя

Арк Булоқ Халқаро Савдо Марказида эндиликда майдонларни ўз бизнесингизни муқаддас Рамазон ойида самарали нархларда йўлга қўйишингиз мумкин.

Бошланғич тўлов: 55 000 000 сўм
Ойлик тўлов: 8 000 000 сўм

Қолдиқ тўловни кадастр чиққандан сўнг тўланг ҳамда яна 10% чегирмага эга бўлинг.

Майдонларни 12 ойгача муддатли тўлов шартлари асосида ҳам харид қилиш имкониятлари бор.

Вақтни қўлдан бой бермасдан, бугуноқ тадбиркор бўлишни ўзингизга тақдим этинг.

❗️ Эслатиб ўтамиз, шартлар фақат 1-майгача амал қилади.

Буюртма учун: 📲 @arkbuloq1

Текст на русском

Батафсил ⤵️
📱 @arkbuloqsavdomarkazi
☎️ +998956068888 🌐 www.arkbuloq.uz

реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар кетма-кет тўртинчи кун кўтарилмоқда

12 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11418,11 сўмдан (+7,94 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Мазкур биноларни ("Алоқабанк" бош офиси биноси ва Рақамли технологиялар вазирлиги биноси) самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраевга алоқадор компания сотиб олган. Бу ҳақда тадбиркор кеча ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хуршид Тўраев "Tapp Payment", "Tapp&Buy" маркетплейслари, Самарқанд шаҳри, Ургут туманидаги қурилиш секторидаги лойиҳалар, Самарқанд, Қарши, Урганч ва Қўқон шаҳарларидаги савдо-кўнгилочар марказлар эгаси ҳисобланади.


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилади

12 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11400 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11420 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

🔥Энди истеъмол кредити хорижий товарларга ҳам ажратилади

Ўзбекистонда истеъмол кредити мамлакатда ишлаб чиқарилмаган маҳсулотлар ва хизматлар учун ҳам бериладиган бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Шу пайтга қадар Ўзбекистондада истеъмол кредити фақатгина маҳаллий товар ва хизматлар учун берилар эди.

Шунингдек, эндидан молиявий истеъмол кредити нақд пулда берилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Аҳоли ва бизнесменлар валюта курсининг ўзгариши инфляциянинг асосий омили бўлишини кутмоқда

Ўзбекистонда келгуси 12 ой учун аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,4 фоиз, бизнес вакиллариники эса 14,1 фоиз бўлмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари йил бошига нисбатан кескин пасайган. Ўшанда инфляция 19 фоизга яқин бўлиши кутилаётган эди.

Бизнесменлар ва аҳолининг ярми нархлар ошишига валюта курсининг ўзгариши асосий омил бўлишини таъкидлаган (доллар қулаши ҳақида ваҳима уйғонган эди). Уларнинг учдан бири иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши келгуси бир йилда нархлар ошишига таъсир кўрсатишини кутмоқда.

Аҳолининг асосий қисми нархлар ошиши 12 ой ичида 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутмоқда. Нархлар 31-50 фоизга юқорилашини кутаётган одамлар сони аввалги ойларга нисбатан камайган.

Ҳудудлар кесимида аҳоли энг кўп нархлар Бухоро ва Наманганда ошади деб ҳисобламоқда.

Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан келгуси бир йил учун кутилаётган инфляция 15,4 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар уч кундан бери кўтарилмоқда

11 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11410,17 сўмдан (+13,13 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилади

11 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11420 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Инфляция энг юқори давлатлар очиқланди

Йиллик энг юқори инфляция Ливан (190%) ва Aргентинада (102,5%) қайд этилди. Бир ой олдин инфляция даражаси 230% бўлган Зимбабве феврал ойида 92,3% билан учинчи ўринга тушиб кетди.

Қиш охирида Европада инфляциянинг энг юқори кўрсаткичлари Молдовада (25,9%), Венгрияда (25,4%) ва Украинада (24,9%), энг паст кўрсаткичлари Швейцария ва Лихтенштейнда 3,4% ни ташкил этган.

Яқин Шарқда нархлар ўсиши бўйича Ливан, Туркия (55,2%) ва Миср (31,9%) етакчилик қилди, энг кам инфляция Уммонда бўлди
Осиё мамлакатлари орасида Шри-Ланка (53,6%), Лаос (41,3%) ва Покистонда (31,5%) нархлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энг юқори бўлди. Феврал ойи охирида Хитойда минтақада ва дунёда энг паст инфляция қайд этилди — атиги 1%.

Шу билан бирга, қиш охирида сайёрамизда дефляция бўлган мамлакатлар қайд этилмаган. Умуман олганда, феврал ойида дунё мамлакатларининг ярми нархларнинг ўсиш суръатларини 8,7% дан юқори қайд этишди, бунга 50-ўринда жойлашган 10,99% кўрсаткичга эга Россия ҳам киради. Ўзбекистонда март ойида йиллик инфляция 11,7 фоизни ташкил қилган.

Ушбу ўрганишлар БМТга аъзо бўлган 193 мамлакатнинг миллий статистика хизматлари маълумотлари асосида ўтказилган. Якуний намунага апрел ойи бошида феврал ойидаги маълумотларни ошкор қилган 143 мамлакат киритилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2024-йил 3-чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация

+998 55-500-60-06
@ZaminQurilish

Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Жаҳон шакар нархи 12 йиллик рекорд даражага чиқди

Лондон фонд биржасида оқ шакар фючерслари нархи 2011 йилдан бери энг юқори даражага кўтарилди. 11 апрел куни савдолар чоғида шакар нархи бир тонна учун 705,5 долларга етди.

13 апрел куни эса Лондон фонд биржасида шакар бир тонна учун 697 доллар атрофида сотилмоқда.

Bloomberg агентлигига кўра, нархларнинг кескин ўсишига Ҳиндистондан шакар экспорти қисқариши ҳамда Покистон ва Таиланддан етказиб беришнинг камайиши сабаб бўлган.

Бундан ташқари, нефт нархи ўсиши ортидан Бразилия ва Ҳиндистонда шакарқамишдан биоёнилғи ва этанол сифатида фойдаланиш бошланган.

Шакарқамишнинг муҳим қисмидан бошқа соҳада фойдаланилаётгани оқибатида озиқ-овқат саноатида етказиб бериш камаяди.

Маълумот учун, якунланган ҳафта бўйича Ўзбекистон биржасида ТС-2 тоифали шакарнинг бир тоннаси 13,6 млн сўмга баҳоланган. 2023 йилнинг илк ҳафтасида нарх 10,1 млн сўм эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

АҚШ “Оҳангаронцемент”га қарши санкциялар киритди

Ўзбекистондаги “Оҳангаронцемент” заводи АҚШнинг санкцияларига учради. Маълумотларни АҚШ Молия вазирлиги эълон қилди. Санкциялар “Оҳангаронцемент” Усмоновга алоқадорлиги сабаб киритилган.

АҚШ Молия вазирлигининг таъкидлашича, Усмоновнинг оффшор бизнесларининг кенг тармоғи бор ва у ўз оила аъзоларидан молиявий операциялар учун ҳам фойдаланиши мумкин. Бу эса унга санкцияларни четлаб ўтиш имконини беради.

Шунингдек, Алишер Усмоновга тегсиҳли “Металлоинвест”, “УСМ Телеcом” ва “Мегафон” ҳам санкциялар остида қолди.

USM Усмонов ва унинг қариндошларига нисбатан жорий этилган чекловларни адолатсиз ва асоссиз деб ҳисоблашини маълум қилган.

Компания санкциялар рўйхатлига қариндошларнинг киритилиши ахлоқсиз амалиёт, гаровга олишни эслатади ва ушбу чекловлар ноқонуний дея эътироз билдирган.

2022 йил январида USM Group таркибига кирувчи "Аккерман Cемент" компанияси “Оҳангаронцемент” заводининг 98,6 фоиз акцияларини сотиб олган эди.

“Оҳангаронцемент”га ХХ асрнинг ўрталарида асос солинган. 1970 йилларда комбинатга, 1980 йилларда эса ишлаб чиқариш бирлашмасига айлантирилган. 1994 йилда завод хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятига айлантирилган.

Корхонага узоқ вақт давомида Гулнора Каримовага алоқадор Zeromax эгалик қилган ва Россиянинг “Евроцемент”и 2006 йилда 75,5 фоиз акциясини сотиб олган. Кейинчалик ушбу улуш 83,9 фоизга қадар оширилган.

2014 йилда корхона муаммоларга дуч келган — ҳозирда фаолияти тугатилган Давлат рақобат қўмитаси 1994 йилдаги хусусийлаштиришни ноқонуний деб топишни талаб қилган, Тошкент вилояти иқтисодий суди заводнинг мулки ва банк ҳисобрақамларига тақиқ қўйган.

2019 йил якунларига кўра, заводнинг соф фойдаси 179,8 млрд сўмни ташкил этган, 2020 йилда бу кўрсаткич 215,7 млрд сўм, 2021 йилда эса 149,4 млрд сўм бўлган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

⚡️Буюк Британия Алишер Усмоновнинг USM компаниясига қарши санкциялар киритди

Алишер Усмонов асос солган USM Holding Британия санкциялари остида қолди. Санкциялар асосланишида USM тўғридан тўғри ёки билвосита “Россия ҳукумати кўмагидан манфаатдор бўлган шахс, яъни Алишер Усмоновга” тегишли эканлиги айтилган.

USM Россия ҳукумати учун стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳаларда фаолият олиб бориши алоҳида таъкидланган.

Бундан ташқари, Буюк Британия ҳукумати Усмоновга алоқадор деб ҳисоблаган яна икки компанияга ҳам санкциялар киритган — Curzon Square Limited ва Hanley Limited.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Марказий банк фирибгарлик тўғрисида огоҳлантирди:

Шу кунларда айрим фуқаролар томонидан уларга “Марказий Банк Узбекистан” номли фойдаланувчи томонидан картадаги маблағлар фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олиш мақсадида карта транзакцияларини бекор қилиш учун телеграм ботга кириш лозимлиги юзасидан хабар келганлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам ушбу бот ва хабар Марказий банкка тегишли эканлигига аниқлик киритишни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Марказий банк шуни маълум қиладики, мазкур хабар ва бот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор бермаслик ва ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади. Фақат расмий манбаларга
таяниш тавсия этилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

ChatGPT туфайли йўқолиши мумкин бўлган 10 та касб эълон қилинди

ChatGPT яратилганидан сўнг дунё бўйлаб сунъий интелект сабаб инсонлар ишсиз қолиши ҳақида ваҳима пайдо бўла бошлади. Айримлар бунга қўшилмайди, бошқалар эса бу хавфдан огоҳлантирмоқда.

Business Insider нашри ChatGPT сабаб йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 та касбни эълон қилди:

1.техник вакансиялар (кодерлар, дастурчилар, дастурий таъминот муҳандислари, маълумотлар таҳлилчилари);
2.Медиа ишлари (реклама, контент яратиш, копирайтинг , журналистика);
3.юридик соҳадаги иш ўринлари (параюрист, юрист ёрдамчиси);
4.маркетологлар;
5.ўқитувчилар;
6.молиявий иш ўринлари (молиявий таҳлилчилар, шахсий молиявий маслаҳатчилар);
7.трейдерлар;
8.график дизайнерлар;
9.бухгалтерлар;
10.қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари.

Сунъий интелект бўйича прогнозлар кўпинча ўзини оқламайди. Масалан, 2013 йилда Оксфорд универиситети тадқиқоти кейинги 20 йил ичида АҚШдаги иш ўринларининг ярмини сунъий интелект эгаллашини кутган эди. Бироқ, бу кутилмалар ҳозирча ўзини оқлагани йўқ.

Яқинда Goldman Sachs ҳам умумий сунъий интелект воситалари сабаб дунё бўйлаб 300 млн нафардан ошиқ ходим иш ўринларини йўқотиши кутилаётганини эълон қилди.

Прогнозлар бор. Аммо буткул янги технология инсониятни қандай даврга олиб кириши номаълум.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Январда аҳоли томонидан 19,5 фоизлик инфляция сезилган

Ўзбекистонда март ойида аҳоли томонидан 14 фоизлик инфляция сезилган. Одамлар ўтган ой асосан мева-сабзавотлар нархи юқори ўсганини қайд этган — йиллик 43,1 фоиз. Гўшт ва сут қимматлагани таъкидлаган респондентлар улуши ҳам юқори бўлган — йиллик 37,2 фоиз.

Мева ва сабзавотлар нархи кескин ошганини қайд этган аҳолини асосан бойлар ташкил қилмоқда. 15 млн сўмдан ортиқ даромад кўрувчилар энг кўп мева-сабзавотлар инфляциясини сезишган.

Гўшт ва сут маҳсулотлари инфляцияси кўпроқ 10-15 млн сўм оралиғида даромад қилувчилар томонидан сезилган.

Март ойида 3 млн сўмгача даромад кўрувчилар кафе ва ресторан хизматлари нархлари бир йилда 15 фоизгача ошганини қайд этган. Бойлар — 7 млн сўмдан кўпроқ маош олувчиларда эса бу кўрсаткич 33 фоизгача.

Йўлкира ва ташиш харажатлари ҳам асосан паст даромадли қатлам томонидан сезилмоқда. Бирламчи эҳтиёж ҳисобланувчи озиқ-овқат маҳсулотларида ҳам худди шу манзара.

Ҳудудлар кесимида нархлар ошиши энг кўп Тошкент шаҳрида сезилган — 16 фоиз. Соҳалар кесимида нархлар ошишини энг кўп пенсионерлар ҳис қилмоқда.

Сезилган инфляция январ ойида 19,5 фоизни ташкил қилган. Бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Сезилган инфляция ҳақидаги маълумотлар 14 фоизгача пасайгандан сўнг эълон қилинмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Жаҳон банки Ўзбекистонга пенсия ёшини 65 ёшга кўтаришни таклиф қилди.

Экспертлар пенсия ёшини ошириш тизимнинг молиявий барқарорлигига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

Банк ўсиб бораётган демографик юк пенсия тизимини ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни талаб қилишини таъкидлаган.

Ўзбекистон пенсия ёши энг паст бўлган собиқ Совет республикаси бўлиб, аёллар учун 55, эркаклар учун 60 ёшдир.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Биткоин 30 минг доллардан ошди

Биткоин нархи 2022 йилнинг 10 июнидан бери биринчи марта 30 минг доллардан юқорилади.

Эртага АҚШда инфляция кўрсаткичлари эълон қилиниши ортида криптовалюта яна қимматлаши мумкин.

Биткоинни чўққиси 2021 йилнинг ноябрида кузатилган. Ўшанда криптовалюта 69 минг долларга баҳоланган эди. Кейинчалик криптовалюта 16 минг долларгача арзонлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бу нима дегани?

Қонун кучга киргач, хорижий маиший техника, телефон, мебель ёки шунга ўхшаш товар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити олса бўлади. Ҳозиргача бундай кредит фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар учун берилар эди.

Оддий мисол — iPhone телефони хорижда ишлаб чиқарилган. Аввалги қонунга кўра, банклар уни сотиб олиш учун кредит бермасди. Фақатгина исталган мақсадлар учун бериладиган микроқарз олиш мумкин эди. Бундай микроқарз фоизи эса истеъмол кредитиникидан юқорироқ бўлади.

Эндидан бу каби товарлар ёки хорижда дам олишга йўлланмалар каби хизматлар учун ҳам пастроқ фоизда истеъмол кредити олиш мумкин бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Дубайда автомобил рақамлари учун аукцион бўлиб ўтди

“P 7” рақамининг бошланғич баҳоси 4 миллион доллардан бошланди, у дарҳол 8 миллион долларга кўтарилди, кейин Telegram асосчиси Павел Дуров таклифни 9,5 миллион долларга кўтарди, лекин бу таклиф ҳам ортда қолдирилди. Якунда “P 7” рақами 15 миллион долларга сотилди ва бу янги жаҳон рекордига айланди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

10 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Майда пуллар камайиб кетмоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн сўмга камайди.

Уч ой ичида умумий нақд пулларга нисбатан 1 000 сўмлик, 5 000 сўмлик, 10 000 сўмлик пуллар улуши камайган.

Йирик пуллар улуши эса ортиб бормоқда: 100 000 сўмлик 41,6 фоиздан 42,5 фоизга, 200 000 сўмлик 11,5 фоиздан 13,5 фоизга, 20 000 сўмлик 2,4 фоиздан 2,8 фоизга.

Катта пуллардан фақат 50 000 сўмлик улуши йил бошидан бери камайган — 1,5 фоизга.

Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони камайди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Хуфиёна иқтисодиётни олдини олиш орқали ўқитувчилар ойлигини ўртача 7,2 млн сўм қилиш мумкин

2022 йилда жами иқтидосий фаол аҳоли 15 млн кишини ташкил қилган. Уларнинг 13,7 млн нафари иш билан банд. 6,5 млн киши расмий ишда ишлайди.

Иқтисодий фаол аҳоли бу иқтисодиётда банд болганлар ва ишсизларни ўз ичига олади. Бунга талабалар, бола парвариши билан декрет таътилида ўтирганалар ва ўз хоҳишига кўра ишламайдиганлар кирмайди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий секторда банд бўлганларнинг энг катта улуши, яъни 34 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида меҳнат қилади. Худди шу кўрсаткич савдода 14 фоиз, қурилишда 14 фоиз ва саноатда 11 фоизни ташкил этади.

Таъкидланишича, норасмий секторнинг катталиги ҳукуматларга иқтисодий сиёсатни самарали амалга ошириш ва иқтисодиётни тартибга солишда қийинчилик туғдиради.

Норасмий секторда бандлар соҳалар кесимида расмий секторда бандлар билан бир хил миқдорда иш ҳақи олади деб фараз қилинса, 2022 йилнинг ўзида 9 миллиондан ошиқ аҳоли норасмий секторда банд бўлгани ҳисобига давлат бюджетига солиқ кўринишида 32,9 трлн сўм маблағ тушмаган.

Бюджет маблағларининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилиши инобатга олинса бу маблағ ҳисобига:

500 ўқув ўринли 4 100 та умумтаълим мактаблари қуриш ёки барча ҳудудлардаги таълим олувчиларни сифатли таълим билан қамраб олиш учун мавжуд 10 522 та умумтаълим мактабларини моддий-техник базасини замонавий ўқув анжомлари билан таъминлаш ёки
— 3 737 та амбулатор тиббий муассаса қуриш ёки
— соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий ходимлар ойлик маошини 7,8 миллион сўмга етказиш ёки
— умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг ойлик маошини 7,2 миллион сўмга етказиш мумкин бўларди.

Яъни, тегишли солиқларни тўламасдан бироз кўпроқ даромад олиш орқали “ютиш” бевосита бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишдаги “ютқазиш”га олиб келмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши керакми?

Президент имзолаган янги қарорга кўра, махсус ишчи гуруҳ 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар маҳкамасига киритиши керак.

Хўш, букмекерлик фаолиятига таъқиқ олиб ташланиши керакми?

Қимор ўйинларига бўлган таъқиқ Ўзбекистонда 2007 йилдан бери бор. Яқин вақтларгача бу чеклов ўз самарасини бераётган эди.

Технологиялар ривожланиши билан вазият кескин ўзгарди. Энди онлайн қиморларни бутунлай чеклаш имконсиз бўлиб қолди. VPN бор экан, хорижий сайтларни бутунлай блоклашнинг имкони йўқ.

Ўзбекистонда қимор рекламалари ҳам таъқиқланган. Бироқ ҳатто бунинг ҳам бутунлай олдини олиб бўлмайди.

Масалан, сўнгги икки йилда тотализатор ва букмекерликка алоқадор камида 348 та реклама аниқланган ва 32 та сайт блокланган.

Ҳаттоки, Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон — Россия учрашувида стадион дисплейида букмекерлик компанияси рекламаси ҳам намойиш этилганди. Бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлганди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам букмекерларни реклама қилувчи минглаб роликлар, постлар топилади.

Спортда эса букмекерлар ҳомийлик қилмаган спорт турининг ўзи қолмаган. UFC'да деярли ҳар бир мусобақа букмекерлик рекламаларисиз ўтмайди. Энг машҳур футбол чемпионати — АПЛда қарийб барча жамоанинг асосий ёки машғулот учун футболкаларида букмекерлик компаниялари логотипини кўриш мумкин. Бундай рекмаларга қарши чиқувчилар, АПЛ ва UFC'ни кўрмасликка тайёрмикан?

Бундан ташқари букмекерлик компаниялари жуда катта фойда кўришади. Улар дунё бўйлаб олинган даромадларидан 5 фоиздан 25 фоизгача солиқ тўлайди. Шундоқ ҳам айрим ўзбекистонликлар қимор ўйинларини ўйнаётган экан, букмекерлик фаолиятига рухсат бериш орқали давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш мумкин.

Таъқиқлаш ечим эмас. Ундан кўра одамларга осон йўл билан пул топиб бўлмаслиги, бу йўлнинг охири йўқлигини, букмекерлик компаниялари ҳеч қачон зарарга ишламаслигини тушунтириш керак.

Рекламалар таъқиқлангани билан уларни тарғиб қилишнинг бошқа йўллари чиқаверади. Оқибатлари ҳам оғирроқ бўлиши мумкин. Биз эса букмекерлик рекламаларини йўқотишни эмас, битта реклама орқасидан шу йўлга кириб кетадиган, қарзга ботиб ўзини ўлдирадиган одамлар сонини камайтиришимиз керак.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Қиммат олтин захиралар кўпайишига олиб келди

Ўзбекистон захиралари март ойида 35,4 млрд долларга етди. Захиралар февралга нисбатан 1,4 млрд долларга кўпайган.

Ўтган ой олтин захиралари 1,4 млрд долларга, валюта захиралари 42,8 млн долларга кўпайган.

Олтин захиралари бир ойда қарийб 10 тоннага камайган, бироқ нархлар рекорд даражада юқорилагани сабаб қимматбаҳо металл захиралари қиймати ошган.

Март ойида нархлар юқори бўлгани учун Ўзбекистон 10-20 тонна олтин сотган бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2023-2024 йилларда 37 млрд долларгача кўпайиши кутилмоқда.

Захиралар нима учун керак?

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel