Чорвоқдаги ер майдонлари аукционга қўйилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” туристик-рекрацион зонаси ҳудудидан ер майдонлари савдога чиқарилди.
Барча ер майдонлари учун 1 млн доллардан 3,4 млн долларгача инвестиция киритиш мажбурияти қўйилган.
➖ Лот-12 (0,9 га) 685 млн сўмдан (кўриш)
➖ Лот-10 (3 га) 3,9 млрд сўмдан (кўриш)
➖ Лот-4 (1,7 га) 2,3 млрд сўмдан (кўриш)
➖ Лот-3 (1,7 га) 2,3 млрд сўмдан (кўриш)
➖ Лот-2 (1,2 га) 1,6 млрд сўмдан (кўриш)
➖ Лот-15 (1 га) 1,1 млрд сўмдан (кўриш)
➖ Лот-19 (0,7 га) 799 млн сўмдан (кўриш)
➖ Лот-9 (2,9 га) 3,8 млрд сўмдан (кўриш)
Бундан ташқари, иш ўрни яратиш, 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхона қуриш каби яна бир қанча талаблар ҳам мавжуд.
Аукцион май ойининг 19 санасида бўлиб ўтади. Аризалар ўша куни 09:00 га қадар қабул қилинади.
@bankir
Энди Мирободда қимматроқ: Тошкентда март ойида уйларнинг ижара нархлари қандай бўлди?
Март ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв м учун 9,2 долларни ташкил этиб, 7 фоизга пасайди.
Туманлар кесимида ижаранинг 1 кв м учун энг юқори нархлари Шайхонтоҳур (11,9 доллар), Яккасарой (11,8 доллар) ва Миробод (12 доллар) туманларида қайд этилди.
Шу тариқа Миробод туманидаги уйларнинг ижараси Тошкент туманлари орасида энг қиммат бўлмоқда.
Март ойига қадар узоқ вақт давомида Шайхонтоҳур энг қиммат туман бўлиб турган эди.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтимизнинг Учтепа (7,3 доллар), Сергели (6,4 доллар) ва Бектемир (5,8 доллар) туманларида қайд этилди.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 17 фоизга қимматлашди.
Йиллик динамикада энг баланд ижара нархи Шайхонтоҳур (23,8 фоиз), Учтепа (21,2 фоиз) ва Сергели (20,9 фоиз) туманларида қайд этилди.
Март ойида кўчмас мулк бозорида фаолликнинг бироз пасайиши қайд этилди. Баҳорнинг биринчи ойида олди-сотди битимлари сони 7,3 фоизга камайиб, қарийб 21 мингтани ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг мос даврида сотувлар ҳажми 2,9 фоизга ўсган.
Умуман олганда, 2023 йилнинг 1-чораги натижаларига кўра сотувлар 2,7 фоизга ўсиб, шартномалар сони 61 мингдан ошди.
@bankir
Ўзбекистонда камроқ компания очилмоқда, Россия компаниялари эса кўпаймоқда
Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагида 23 891 та янги компания ташкил этилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Биринчи чоракда очилган янги компаниялар сони сўнгги беш йил ичида энг кам бўлди. Маълум қисми карантинга тўғри келган 2020 йилнинг биринчи чорагида ҳам жорий чоракка нисбатан кўпроқ компания ташкил қилинган эди — 24 084 та.
Бу даврда энг кўп янги корхоналар 2019 йилда очилган — 31 593 та.
Умуман олганда, 2023 йилнинг дастлабки чорагида чет элликлар Ўзбекистонда аввалги йилларга қараганда кўпроқ компания очишган. Бироқ янги ташкил қилинган маҳаллий компаниялар сони камайиши умумий миқдорга таъсир кўрсатган.
Йил бошидан бери Ўзбекистонда 243 та янги Россия компаниялари ташкил этилди. Бу кўрсаткич кейинги ўринлардаги Хитой (118 та), Туркия (67 та), Қозоғистоннинг (57 та) умумий янги очилган компанияларидан ҳам кўпроқ.
Россия компаниялари умумий Ўзбекистондаги хорижий компаниялар орасида ҳам энг кўп бўлиб турибди — 2 821 та. Бу энг яқин Туркия капитали иштирокидаги корхоналардан 1 057 тага кўп.
Россия компанияларининг Ўзбекистонда кўпайиши санкциялар билан боғлиқ. Уруш оқибатида мамлакатдаги инвестицион муҳит салбий ҳолатда. Кўплаб Ғарб компаниялари (дастлаб вақтинчалик, кейин эса бутунлай) Россиядаги ўз бизнесини ёпган.
Бунинг оқибатида Россиядаги маҳаллий компаниялар ҳам ўзлари учун қулай бўлган давлатга бизнесларини кўчириб ўтмоқда. Айримларда бу жараён кичик филлиаллар очиш билан бошланиб, бутунлай кўчиб келиш билан тугаяпти.
Бу каби ҳолат 2022 йилда Туркия компаниялари билан ҳам кузатилган. Ўшанда турк лираси қадрсизланиши фонида Ўзбекистонда Туркия компаниялари сон жиҳатдан Хитойдан ўтиб кетган эди.
@bankir
“Анорбанк” фойда олишни бошлади
“Анорбанк” 2023 йил биринчи чоракда 8,6 млрд сўм соф фойда олди. Банк 1 млрд сўм солиқ тўлаган.
Уч ойда банкнинг фоизли даромадлари 148,6 млрд сўмни ташкил қилди. Фоизсиз даромадлар эса 130,2 млрд сўм бўлган.
“Анорбанк” 2022 йилнинг мос даврида 17,3 млрд сўм зарар кўрган эди. Банк ўтган йилнинг учинчи чорагидан бошлаб фойдага чиққан.
2021 йилнинг дастлабки чорагида эса “Анорбанк” атиги 717 млн сўм фойда олганди.
“Анорбанк” рақамли банк бўлиб, илк онлайн хизматини 2020 йилнинг сентябрь ойида амалга оширган. Янги ташкил этилган банклар дастлаб зарар кўриши ноодатий ҳолат ҳисобланмайди.
@bankir
“БРИКС” давлатлари глобал иқтисодий ўсишга қўшган ҳиссаси бўйича G7дан олдинда
“БРИКС” давлатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) 2028 йилга бориб глобал иқтисодий ўсишнинг 33,6 фоизини таъминлайди. Бу ҳақда Bloomberg Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига таяниб ёзмоқда.
Агентлик материалида “Ғарбни ортда қолдириш керакми?” деб номланган график мавжуд бўлиб, унга кўра, “БРИКС” ва G7 (АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва Канада) давлатларининг 2020 йилда жаҳон иқтисодий ўсишига қўшган ҳиссаси бир хил даражада бўлган.
Бироқ бундан кейин Ғарб давлатларининг кўрсаткичлари пасая бошлади. 2023 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкада 32,1 фоиз ўсиш, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШда эса 29,9 фоиз ўсиш бўлади. 2028 йилда “БРИКС” кўрсаткичлари 33,6 фоиз, G7 — 27,8 фоиз даражасида бўлади.
ХВЖ маълумотларига кўра, Хитой яқин беш йил ичида жаҳон иқтисодиётининг ўсишида асосий рол ўйнайди. “БРИКС” давлатларининг глобал иқтисодий ўсишга қўшадиган ҳиссаси ҳам асосан Хитой томонидан таъмилнамоқда.
2023–2028 йилларда мамлакатнинг жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишидаги улуши жами жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 22,6 фоизини ташкил қилади.
Иккинчи ўринни 12,9 фоиз кўрсаткич билан Ҳиндистон, учинчи ўринни 11,3 фоиз билан АҚШ эгаллайди.
ХВЖнинг апрел ойидаги макроиқтисодий прогнозига кўра, 2023 йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,8 фоизгача (2022 йилдаги 3,4 фоиздан) секинлашади.
@bankir
“Ўзсаноатқурилишбанк” фойдаси биринчи чоракда қарийб икки баробарга камайди
“Ўзсаноатқурилишбанк” 2023 йилинг биринчи чорагида 170,5 млрд сўм соф фойда олди. Бу ҳақда банк молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.
Бу даврда банкнинг фоизли даромадлари 1,5 трлн сўмни, фоизсиз даромадлари эса 1,2 трлн сўмни ташкил қилган.
Кредит ва лизинг операциялари бўйича фоизлардан олинган даромад — 1,3 трлн сўм. Комиссия ва хизмат тўловларидан ҳам 115,6 млрд сўмлик даромад олинган.
“Ўзсаноатқурилишбанк” 2023 йилнинг уч ойида 76,7 млрд сўм даромад солиғи тўлаган. Банкнинг соф фойдаси 170,5 млрд сўмни ташкил қилган.
2022 йилнинг мос даврида банк 318,2 млрд сўмлик соф фойда олган ва 130 млрд сўмлик солиқ ҳам тўлаган. Ўша даврда “Ўзсаноатқурилишбанк” Ўзбекистонда энг кўп соф фойда олган банк бўлганди.
Шундай қилиб бу чоракда банк фойдаси ўтган йилга қараганда 46 фоизга камайган.
“Ўзсаноатқурилишбанк” Ўзбекистондаги энг тарихий банклардан бири ҳисобланади. Унинг тарихи Тошкентда Саноатбанкнинг Ўрта Осиё идораси очилган вақтга — 1922 йилга бориб тақалади.
@bankir
Доллар тушади
19 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11430 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11460 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Санкциялар хавфи: Ўзбекистондан Россияга юк ташиш қарийб 60 фоизга кўпайди
2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда Россияга юк ташиш ҳажми 59 фоизга ошди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар бермоқда.
Россияга юк ташиш бўйича қўшни мамлакатларда бундан ҳам сезиларли ўсиш кузатилган — Қозоғистонда 3 баробар ўсиш, Қирғизистонда 2 баробар.
Юк етказиб бериш фақат бир томонлама бўлаётгани йўқ. Россиядан Ўзбекистонга юк ташиш бўйича мурожаатлар сони 68 фоизга ошган.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга Россияга параллел импортда ёрдам бераётгани учун санкциялар қўллаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.
Европаликлар фикрича, мазкур МДҲ давлатлари орқали Россияга кейинчалик ҳарбий техникаларни (дронлар, бронитехникалар) таъмирлашда ишлатиладиган маиший техникалар олиб кирилиши мумкин.
Ўзбекистон иккинчи даражали санкцияларга тушиб қолмаслик учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.
Шундай бўлса ҳам яқинда Алишер Усмоновга алоқадор дея “Оҳангаронцемент”га АҚШ томонидан санкциялар киритилди.
@bankir
Доллар кўтарилди
18 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11455 сўмдан (+13,04 сўм) ҳисобланади
@bankir
Россия Ўзбекистонга кўпроқ нефт етказиб беришни режалаштирмоқда
Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новак Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов билан нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия Вазирлар Маҳкамасига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Москвада бўлиб ўтган учрашувда газ, нефт, электроэнергетика соҳалари, жумладан, қайта тикланадиган энергия ва гидроэнергетика лойиҳалари, шунингдек, атом қурилиши соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Новак ва Мирзамахмудов “Росатом”нинг янги ядровий иншоотларини қуриш истиқболлари тўғрисида ҳам фикр алмашган.
@bankir
Бенефициарлари офшорда рўйхатдан ўтган норезидентлар ҳам Ўзбекистонда банк сотиб олиши ва банк очиши мумкин бўлади
Амалдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга кўра, (офшор зоналар) давлат ёки ҳудудда рўйхатдан ўтган норезидентлар, иштирокчилар (акциядорлар) ва якуний бенефициар эгалари банкнинг таъсисчилари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
Отабек Бакировнинг ёзишича, лекин бу чеклов офшордаги айрим тоифалар учун бекор қилиниши мумкин экан.
Бунинг учун ўша офшор норезидентлар хорижий давлатлар ва халқаро институтлар томонидан тан олинган банк эгалари бўлса кифоя. Қанақадир бошқа мезонлар очилмаган.
Қизиқ тарафи, аввал-бошда таклиф этилган Қонунга ўзгартиришлар лойиҳасида фақат устав капитали энг кам миқдори оширилиши билан боғлиқ масала ўрин олганди.
Қуйи палатада қишда лойиҳа биринчи ўқишда кўриб чиқилгандаям банк очишда ва акциядор бўлишда офшорларга рухсат бериш хақида сўз очилмаган.
@bankir
Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон иқтисодиётини 2023 йилда 5,3 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида кутилаётган энг юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади.
ХВЖ глобал иқтисодиётни 2023 йилда 2,8 фоизга, 2023 йилда эса 3 фоизга ўсишини кутмоқда.
Иқтисодчилар Украинадаги урушнинг кучайиши Европада энергетика инқирозини келтириб чиқариши ва даромади паст мамлакатларда озиқ-овқат муаммосини янада кучайтириши мумкинлигини таъкидлаган.
Ўтган қишда газ инқирозининг олди олинган бўлса-да, ёнилғи нархининг кескин ошиши хавфи сақланиб қолмоқда.
Бундан ташқари, ХВЖ томонидан Россия иқтисодиёти 2023 йилда 0,7 фоизга ўсиши кутилмоқда. Германия ва Буюк Британия иқтисодиёти эса мос равишда 0,1 фоизга ва 0,3 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда. Ҳар иккала давлат ҳам АҚШ ва бошқа Европа мамлакатлари каби Россияга қарши санкциялар киритган.
Ушбу рақамлар Россия санкциялар оқибатлари билан кутилганидан яхшироқ курашаётганини кўрсатади.
@bankir
Доллар кўтарилди
15 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11441,96 сўмдан (+20,96 сўм) ҳисобланади
@bankir
Paynet Тошкентдаги юзлаб тўлов терминалларини сотувга қўйди
Paynet пойтахт бўйлаб 920 та тўлов терминалларини аукционга қўйди. Бу компанияга тегишли 1 600 та худди шундай терминалларнинг ярми ҳисобланади.
Ҳар бир терминал 33,3 млн сўмдан кимошди савдосига чиқарилган. Уларни бир йилга бўлиб тўлашга ҳам олиш мумкин.
Бироқ қурилма сотиб олингандан сўнг, терминал жойлашган жой билан алоҳида ижара шартномаси тузилиши керак.
Бу тайёр бизнес бўлиши мумкин. Чунки Paynet 2022 йилда 100 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда кўрган.
Компания 100 фоиз давлатга тегишли ва уни хусусийлаштириш жараёни давом этмоқда.
@bankir
Ўзбекистонда ипотека кредити олувчи аҳоли сони камаймоқда
Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагида банклар томонидан аҳолига 3,3 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 500 млрд сўмга кўпроқ.
Бироқ, жорий йилда 2022 йил билан солиштирилганда 2,9 минг нафарга камроқ одам ипотека кредитларини олган. Янги уйлар учун ипотека кредитлари ҳам 5 657 нафар камроқ одамга берилган. Шунга қарамай, эски уйлар учун ипотека ажратиш икки баробардан ошиқ кўпайган.
Яна бир эътиборга молик жиҳати 2022 йилнинг биринчи чорагида ипотека олган аёллар ва эркаклар улуши 59 фоизга 41 фоиз кўринишида бўлган. 2023 йилда эса фарқ янада катталашган — 63 фоизга 37 фоиз.
Шунингдек, жорий йилдан ёшларга ипотека кредити ажратиш нисбатан кўпайган.
Аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ўртача 23,7 фоиздан ажратилмоқда ва бу йил бошига нисбатан 0,2 фоизга юқорироқ. “Янги тартиб” доирасидаги ипотека кредитлари ҳам 0,2 фоизга ошиб ўртача 17,4 фоиздан ажратилмоқда.
Март ойида Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилганига қарамасдан, ипотека кредитлари учун ўртача фоиз ставкалари юқорилаган.
Маълумот учун, 1 майдан банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади.
Бундан ташқари, дастлабки бадални кўпроқ тўлаганларга банклар пастроқ фоизда кредит ажратиши мумкин бўлади.
@bankir
Тошкентда 2023 йилда эски уйлар нархи 32 фоизга ошган
Ўзбекистонда иккиламчи бозорда (эски уйлар) уй-жой нархининг ўсиш суръати сақланиб қолмоқда.
Январ ойида 1 кв м учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши — 0,9 фоиз, феврал ойида — 4,5 фоиз, март ойида — 0,2 фоиз бўлган. 2022 йил март ойидан бери иккиламчи бозор 25,4 фоизга ўсган.
Йил бошидан бери Тошкентда эски уйлар нархи 31,7 фоизга, Аниджонда 32,2 фоизга ва Фарғонада 37,7 фоизга ўсди.
Нархларнинг кескин ўсишига 2023 йилда иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари қайта очилгани ҳам туртки бўлган.
Март ойига келиб Тошкентда 1 кв м учун эски уйлар нархи 999 долларгача ошди.
Шунингдек, нисбатан юқори нархлар Навоий ва Самарқанд шаҳарларида кузатилмоқда.
@bankir
Доллар тушди
20 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11416,17 сўмдан (-19,82 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар яна тушади
20 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11440 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
“Алоқабанк” IPO ўтказишга тайёрланмоқда
“Алоқабанк” акцияларини илк бор бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) учун андеррайтер танлади. Маълумотлар ЎзРТХБ веб-сайтининг тендер бўлимига жойлаштирилган.
Тендер 23-29 март кунлари ўтказилган. Натижалар бўйича баённома шакллантирилган бўлса ҳам, ҳозирча тендер ғолиби ошкор этилмаган.
IPO андеррайтерлари — қимматли қоғозларнинг дастлабки таклиф қилиш нархини аниқлаш, эмитентдан қимматли қоғозларни сотиб олиш ва уларни қоғозларни инвесторларга андеррайтернинг дистрибюторлик тармоғи орқали сотиш учун эмитент орган билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи молиявий мутахассислар.
“Алоқабанк” акциялари Xalq IPO'сига чиқарилиши режалаштирилган 40 та давлат компанияларидан бири ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасига кўра, банкнинг IPO'си 2023 йил апрел ойида бўлиб ўтиши керак эди.
@bankir
Доллар тушди
19 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11435,99 сўмдан (-19,01 сўм) ҳисобланади.
@bankir
АҚШ ва унга яқин давлатлар Хитой билан иқтисодий боғлиқликларни қисқартириш ниятида
AҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитой билан иқтисодий муносабатларни қандай қилиб қисқартириш ҳақида бош қотирмоқдалар. Улар дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётига қарамлиликни олдини олиш учун Хитой билан стратегик ҳисобланадиган айрим тармоқлардаги алоқаларни чеклашга уринмоқдалар.
Россиянинг Украинага бостириб кириши Ғарб кучларининг бошқа бир геосиёсий рақиби ва Москванинг яқин ҳамкори бўлган Хитойга нисбатан стратегияси ҳақидаги фикрларини ўзгартирди. Уруш пайтида Россия Европага табиий газ экспортини тўхтатиб, глобал энергия бозорларини беқарорлаштирди.
G7 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва AҚШ) - Хитой “бирор можаро ёки янги пандемия юзага келган тақдирда” бир қатор маҳсулотларнинг етакчи етказиб берувчиси сифатида асосий экспортини тўхтатиши мумкинлигидан тобора кўпроқ хавотирга тушишмоқда.
@bankir
Марказий банк аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда комиссия миқдорини чеклашни таклиф қилмоқда
Ўзбекистон Марказий банки тўловларни амалга оширишда аҳолидан уларни қабул қилиш бўйича комиссиянинг максимал миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда.
Ҳозирда мамлакат ҳудудида банк кассаларида аҳолидан тўлов қилиш учун комиссия ундирилади.
Марказий банкнинг қарор лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъий назар тўловчи — жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилиши белгиланганмоқда.
Бунда, воситачилик ҳақи 1 фоиз қилиб белгиланади. Аммо унинг чегараси Марказий банк томонидан белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизидан (66 минг) ошмаслиги керак.
Бу нима дегани?
Қонун лойиҳаси амалда қўлланилса, 1 майдан шу пайтга қадар коммунал хизматлар, давлат божи, поезд ва самолёт чиптлари, жарималар ҳамда бошқа турдаги давлат хизматлари учун банкларга тўланаётган 1 фоизлик комиссияни оддий одамлар тўламайди. Востачилик ҳақи учун тўловлар тўлов суммасидан ушлаб қолинади ва улар 66 минг сўмдан ошмайди.
Лойиҳа муҳокамаси 2 майга қадар давом этади.
@bankir
Инфин банкдан фойдали шартларда валюта омонати
Пулларингизни уйингизда жамғаришни тўхтатинг, уларни ўт балоси, сув балоси ва инфляция балосидан хавфсиз жойда ҳимояланг. Бу борада "Infin Barqaror" омонати сизга кўмаклашади.
Infin Barqaror омонати шартлари:
✅Валюта тури — АҚШ доллари
✅Омонат ставкаси — йиллик 6%
✅Муддати — 18 ой
✅Минимал сумма — 500 АҚШ доллари
✅Фоизлар — ҳар ой тўланади.
Омонатни банк мобил иловасидан ёки банк филиалидан очишингиз мумкин.
Реклама
Компанияларнинг учдан икки қисми кейинги уч ойда ходимларини кўпайтирмоқчи
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ишбилармонлик муҳити ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, тахминан 42 фоиз респондент бизнеснинг ҳозирги ҳолатини “яхши” деб баҳолаган, ёмонлашгани ҳақида хабар берган корхоналар сони эса 10 фоизни ташкил қилган.
Март ойидаги талабнинг ҳолати, умуман олганда, компаниялар томонидан феврал ойига қараганда яхшироқ тавсифланган. Агар феврал ойида корхоналарнинг 40 фоизи талабнинг ошишини кутган бўлса, март ойида эса бу кўрсаткич 45 фоизга етган.
Кейинги 3 ойда бизнеснинг умумий аҳволи яхшиланишини кутаётган тадбиркорлар улуши 81 фоизни ташкил этди, уларнинг 73 фоизи товар ва хизматларга талабнинг янада ошишини кутмоқда, 66 фоизи эса ходимлар сонини оширишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари бизнес вакиллариннг 26 фоизи яқин 3 ой ичида ўз товар ва хизматлари нархи ошишини кутмоқда.
@bankir
Доллар яна кўтарилади
18 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11430 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11450 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Ёрқин таассуротларга эга бўлишни истайсизми?
Унда Дубайга хуш келибсиз — ушбу шаҳарда сиз мегаполиснинг ўзига хос атмосферасидан баҳраманд бўлишингиз, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлигини ҳис қилишингиз, денгиз ва саҳронинг барча гўзаллигидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Тур бўйича маълумот:
Сана: 05.05.2023 - 12.05.2023
Нарх: 7 кеча учун ибис Дубаи Ал Барша 3* - 5.855.000 сўмдан ($510)
Шароит: БИР КИШИ учун икки ўринли жойда
Тур нархи қуйидагиларни ўз ичига олади:
- авиапарвоз (Wizz Air)
- Дубайда меҳмонхонада жойлаштириш
- нонуштага асосланган овқатланиш
- трансфер
Алоҳида тўлов:
- виза
- суғурта
Батафсил маълумот:
Телефон: 787777377
Телеграм: @LocasTourbot
Tenge Bank бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов Микрокредитбанкнининг янги иловаси Tenge Bank'никидан 1 га 1 кўчирилганини айтмоқда.
"MKBANKни янги мобил илова ишга туширилгани билан табриклаймиз!
Дизайн борасида қийналмаганингиз кўриниб турибди. Ҳаммаси 1:1 Tenge Bank'дан олинибди", — дейди Улуғбек Таваккалов.
Кеча, 13 апрел куни Микрокредитбанк Mavrid номли иловасини тақдим қилган эди.
@bankir
Paynet айланмаси тўсатдан кескин ошиб кетди
Яна бир эътибор тортувчи жиҳат бор. Paynet 2023 йилнинг дастлабки икки ойида хизмат кўрсатиш соҳасида энг кўп солиқ тўловчи компаниялар ўнлигидан жой олди. Аввалги йилларда компания бу рўйхатга яқин ҳам келолмаган.
Шу йилнинг икки ойида Paynet'нинг товар айланмаси 1,3 трлн сўмни ташкил қилган. Бутун бошли 2022 йилда бу кўрсаткич 230,5 млрд сўм, компаниянинг энг гуллаган даври — 2021 йилда эса 412 млрд сўм бўлган.
@bankir
Доллар кўтарилади
15 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11420 сўмни ташкил этмоқда.
@bankir
Солиқ қўмитаси картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмаслигини маълум қилди
Ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.
Яъни, бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.
@bankir