bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Доллар кўтарилди

28 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11390,24 сўмдан (+13,13 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилда мамлакатдаги тўртта аэропорт — Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари хусусий сектор бошқарувига ўтказилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Uzbekistan Airways'ни хусусийлаштириш жараёни 2022 йилнинг августида бошланган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар икки кун ичида илк бор кўтарилади

28 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11360 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11385 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

ОКМК соф фойдаси биринчи чоракда тўртдан бирига камайди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилнинг биринчи чорагида 1,4 трлн сўм соф фойда олди. Бу ҳақда компания ҳисоботида келтирилган.

2022 йилнинг дастлабки чорагида ОКМКнинг соф фойдаси 1,84 трлн сўмни ташкил қилган эди. Шу тариқа компаниянинг фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,4 фоизга ёки қарийб тўртдан бирга камайди.

Компания даромади ҳам ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,7 фоизга камайди ва 7 трлн сўмни ташкил қилди.

2022 йилнинг биринчи чорагида ОКМК 1,3 трлн сўмлик солиқ тўлаган эди. Бу кўрсаткич жорий йилнинг илк чорагида 25,1 фоизга камайиб, 974 млрд сўм бўлган.

ОКМК Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчи компаниялардан бири ҳисобланади. Масалан, компания давлатга 2021 йилда 8,7 трлн сўм, 2022 йилда 4,7 трлн сўм фойда солиғини тўлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқишни 2023 йил 27 апрелдан 4 майга кўчирди.

Бунга прогнозларни янгилаш, ички ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларни кенг қамровли таҳлил қилиш ҳамда зарурий хулосалар шакллантириш қўшимча вақт талаб этаётганлиги сабаб бўлган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллардаги кредитлар учун фоиз ставкалари рекорд даражага етди

Ўзбекистон банкларида март ойида чет эл валютасидаги (асосан доллар) кредитлар бўйича фоиз ставкалари рекорд даражада юқори бўлди.

Хорижий валютадаги узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ой 8,9 фоизни ташкил қилган. Бу бир йил олдинги кўрсаткичга нисбатан 2,7 фоизга кўпроқ ва сўнгги йиллардаги энг юқорисидир (эҳтимол барча даврлар учун, аммо маълумотлар топилмади).

Қисқа муддатли кредитлар фоизи ҳам бир йилда 2,5 фоизга ошиб 8,7 фоизни ташкил қилган. Қисқа муддатли кредитлар 2019 йилнинг декабрида ҳам ўртача 8,7 фоиздан ажратилган эди.

Чет эл валютасидаги кредитлар фоизи юқори бўлишига қарамасдан аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкалари март ойида пасайиб, 4,2 фоиз бўлган. Бу кредитларга нисбатан 2 баробардан ҳам пастроқ фоиз ставкалари деганди.

Компаниялар учун омонатлар эса йил бошидан бери 1,1 фоизга пасайиб, 3,2 фоиз бўлиб турибди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

АҚШ томонидан Қозоғистон банкларига иккиламчи санкциялар қўллаш риски тобора ортмокда

Қўшма Штатларнинг Қозоғистон банклари ва компанияларига Россияга нисбатан қўйилган чекловларни четлаб ўтиб, ҳамкорлик қилгани учун иккиламчи санкцияларни қўллаш хавфи ҳозирда ортиб бормоқда. Бу ҳақда сешанба куни Остонада молия жиноятларига қарши кураш учун масъул бўлган Молия вазири ёрдамчиси Элизабет Розенберг маълум қилган.

"Хатар Қозоғистонга нисбатан ҳам, Қозоғистон компаниялари ва Қозоғистон банкларига нисбатан ҳам ошиб бормоқда. Россия санкциялардан ҳам, экспорт назоратидан ҳам четлаб ўтиш учун жуда кўп ҳаракат қилаётганини ва улар бу саъй-ҳаракатларда жуда муваффақиятли бўлганини жиддий қабул қилишимиз керак”, — дея такидлаган у.

Унинг сўзларига кўра, Aмерика томони қозоғистонлик ҳамкасблари, ҳукумат, хусусий сектор вакиллари билан мавжуд хавфларни, шунингдек, Россиянинг санкциялардан қочиш ва санкциялардан қочишдаги ёрдами билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни аниқлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонлик муҳожирлар келгуси 7 йил ичида 100 млрд доллар пул ўтказмаларини юбориши кутилмоқда

Парижда бўлиб ўтган “O‘zbekistonlik. Generating Ideas” форумида Алишер Жуманов каби ўзбекистонликлар жамият учун қайтадан кашф қилинди:

“Биз аллақачон Россия, Корея ва Туркия каби мамлакатларда меҳнат қилаётган муҳожирлармиз орқали инсон ресурслари мамлакат иқтисодиётига катта ҳисса қўшиши мумкинлигини исботладик. 2022 йил давомида Ўзбекистонга келиб тушган пул жўнатмалари 12 миллиард долларни ташкил қилди. Келаётган 7 йилда умумий миқдорда 100 милиард доллар бўлиши кутилмоқда.

Лекин энди юқори малакали мутахассислар орқали бутун дунё мамлакатлари учун сифатли инсон капитали хабига айланишимиз лозим.

Ўзбекистон нафақат географик жиҳатдан марказ, балки бутун Евроосиё учун BPO (Business Processes Outsourcing) соҳасида, профессионал хизматлар провайдери бўлиши керак.”

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Машҳур банкир Париждаги форумга ташриф буюрди

23 апрел куни Париж шаҳрида “O‘zbekistonlik. Generating Ideas” халқаро форуми бўлиб ўтди. Форумда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида кўплаб хорижий меҳмонлар, жумладан барон Эрик де Ротшилд ташриф буюрган.

Ротшилдлар оиласи аъзоси, франциялик банкир Эрик де Ротшилд 2004 йилдан 2018 йилгача Rothschild&Co компанияси раиси сифатида фаолият олиб борган.

Таъкидланишича, у форумда Оролбўйидаги лойиҳалар ва “Орол орзуси” лойиҳаси билан қизиққан.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Ипотека банк” биринчи чоракда 374 млрд сўм фойда олди

2023 йилнинг биринчи чорагида “Ипотека банк” 374,1 млрд сўмлик соф фойда олди. Бу ҳақда банкнинг молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.

Январ-март ойларида банкнинг фоизли даромадлари 1,7 трлн сўм, фоизсиз даромадлари эса 807,1 млрд сўмни ташкил қилган. Харажатлар бўйича бу кўрсаткич мос равишда 1,1 трлн сўм ва 140,4 млрд сўм бўлган.

Банк ходимлар учун иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун 170,1 млрд сўм сарфлаган. Шунингдек, давлатга уч ойда 83,7 млрд сўмлик солиқ тўланган.

“Ипотека банк” 2022 йилнинг биринчи чорагида 309,2 млрд сўм соф фойда олган эди. Жорий йил банк фойдасини 74,9 млрд сўмга кўпайтирди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон иқтисодиёти жорий йилнинг биринчи чорагида 5,5 фоизга ўсди. Ўсиш кўрсаткичи 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга пастроқ бўлди.

Йил бошидан бери нархлар 2,4 фоизга ўсди. Аҳолининг реал даромадлари эса 10,8 фоизга кўпайган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони қарийб 60 мингтага камайган. Транспорт соҳасида юк айланмаси 3,3 фоизга қисқарган бўлса, йўловчи айланмаси 5,3 фоизга ошган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Тошкентдаги бозорлар 2022 йилда қанча фойда олди?

Тошкентдаги деҳқон бозорлари 2022 йилги молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, 2022 йилда Тошкентдаги деҳқон бозорлари орасида энг кўп соф фойдани халқ орасида “Госпиталний” номи билан танилган “Миробод” бозори олган — 1,7 млрд сўм.

2021 йилги молиявий натижаларга кўра, энг кўп фойда олган бозор 4,2 млрд сўм билан “Авиасозлар” (халқ орасида “Кадишева” деб аталади) бозори эди.

Бироқ 2022 йилда бозорнинг соф фойдаси кескин тушиб кетди ва 1,6 млрд сўм бўлди.
“Юнусобод” деҳқон бозори 2022 йил бўйича молиявий ҳисоботни ҳозирча эълон қилмаган. 2022 йилнинг учинчи чорак якунлари бўйича бозор 1,5 млрд сўм фойда кўрган.

Тўлиқ ҳисобот эълон қилинса, “Юнусобод” бозори “Миробод” бозорини ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

Шунингдек, 2022 йилда “Қўйлиқ” деҳқон бозори 1,1 млрд сўм, “Чорсу” (Эски жўва) бозори 1 млрд сўм, “Фарҳод” бозори 947 млн сўм, “Олой” бозори 285 млн сўм соф фойда олган.

“Аския” бозори эса бутун 2022 йил давомида 5,1 млн сўм соф фойда олган, холос. Бозор фойдаси 2021 йилда 174 млн сўм эди.

“Паркент” бозори ҳам 2022 йил бўйича тўлиқ молиявий ҳисоботни эълон қилмаган ва учинчи чорак якуни бўйича 52 млн сўм фойда олган.

Тошкент деҳқон бозорларининг умумий фойдаси 2022 йилда 2021 йилга қараганда кескин камайган.
2021 йилда фойда бўйича юқори учликда бўлган бозорларнинг фойдаси 10,7 млрд сўмни ташкил қилган. 2022 йилга келиб худди шу бозорларнинг фойдаси 4,4 млрд сўм бўлди.

Тошкентдаги деҳқон бозорлари орасида фақат “Фарҳод” ва “Олой” бозорлари 2021 йилга нисбатан кўпроқ фойда олган.

2022 йилда Тошкент деҳқон бозорлари фойдаси кескин камайишига Украинадаги уруш ортидан глобал озиқ-овқат занжиридаги узилишлар ва экспорт географиясининг қайта тақсимланиши ҳам таъсир қилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон экспортининг ярми олтин ҳисобига таъминланган

Кутилганидек, Ўзбекистон юқори нархлар туфайли март ойида катта миқдорда олтин сотди. Март ойининг ўзида 1 млрд 222 млн долларлик олтин экспорт қилинган. Бу шу ойдаги умумий экспортнинг 49 фоизи ҳисобланади.

Январ ойида олтин нархлари бир троя унцияси учун 2 минг доллардан ошиб тарихий энг юқори кўрсаткичига яқинлашди. Нархлар қулайлигида Ўзбекистон фаол олтин сотган.

Март ойида мамлакат олтин захираларида ҳам олтин миқдори 10 тоннага қисқарган эди.

Агар ўтган ой Ўзбекистон олтинни ҳозирги глобал нархларда экспорт қилган бўлса, 19 тоннадан ошиқ қимматбаҳо металл сотилган бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

20 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Биринчи чоракда автомобил ишлаб чиқариш камайди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Ўзбекистонда 2023 йилнинг биринчи чорагида 56,2 мингта автомобил ишлаб чиқарилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 12,7 минг донага камроқ.

Уч ойда энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган — 17,8 мингта (2022 йилда 19,2 мингта).

Иккинчи ўринда 16,9 минг дона билан “Damas” қайд этилган. Ушбу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш 2022 йилга нисбатан деярли ўзгармаган.

Бироқ, биринчи чоракда “Gentra” ишлаб чиқариш кескин камайган — 19,4 мингда 11,1 мингтагача.

2022 йил охирида “Cobalt” ва “Gentra” учун шартномалар қабул қилиш вақтинчалик ёпилгани ишлаб чиқаришнинг қисқаришига сабаб бўлган.

Шунингдек, биринчи чоракда 1,8 минг дона “Nexia” ҳам ишлаб чиқарилган. UzAuto Motors томонидан 2022 йилда “Nexia” ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилиши айтилган эди.

Бироқ, 2022 йилда “Nexia” учун навбатлар бир йилгача чўзилган эди. Компания кўп эҳтимол билан шартнома асосида олдиндан тўлов қилганлар учун охирги “Nexia”ларни етказиб бермоқда.

Шунингдек, биринчи чоракда “Nexia” ўрнини босиши кутилган “Onix” атиги 559 дона ишлаб чиқарилган. Бу ҳам умумий ишлаб чиқариш кўрсаткичларига таъсир ўтказган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Хориждаги йирик компания ва ташкилотларда фаолият юритувчи ўзбекистонликлар ҳақида фильм намойиш этилди

“O‘zbekistonlik” фильмининг учинчи эпизодида дунёнинг энг йирик нефть-газ компанияларидан бири – Shell’да IT-архитектор сифатида ишлаётган Мадина Бердиева ва Страсбург филармоник оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари Азиз Шоҳакимовлар ҳикоялари намойиш этилди.

Фильмни кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/ZyeQWD-qS1U

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистондаги нобанк кредит ташкилотларининг фойдаси кескин кўпайди

2023 йилнинг биринчи чорагида нобанк кредит ташкилотларининг жами даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 141 млрд сўмга (47 фоизга) ошиб, 443 млрд сўм доирасида шаклланган.

Жами даромадлар таркибида фоизли даромадлар 88 фоизга (389 млрд сўм), хусусан ажратилган кредит ва лизинглардан олинган даромадларга (384 млрд сўм) тўғри келади.

Шу билан бирга, нобанк кредит ташкилотларининг жами харажатлари 81 млрд сўмга (47 фоизга) кўпайиб, 255 млрд сўмни ташкил этган.

Жами харажатларнинг 45 фоизи ёки 115 млрд сўми фоизли харажатлар, уларнинг асосий қисми (83 млрд сўм) банклардан жалб этилган кредитлар бўйича фоиз тўловларидан иборат.

Микромолия ташкилотларининг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 57 фоизга ошган ва 148,5 млрд сўмни ташкил қилган.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг соф фойдаси ўтган йилга нисбатан қарийб 1,4 баробарга ортиб 6,6 млрд сўм бўлган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонда тўланган кешбеклар 1 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда аҳолига тўланган жами кешбеклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Март ойининг ўзида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчига 118 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўлаб берилган. Бу кўрсаткич декабрь (127,4 млрд сўм) ойидан кейинги энг юқориси ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

27 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11377,11 сўмдан (-24,90 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

АҚШдаги яна бир банк муаммоларга учрамоқда

Сешанба, 25 апрел куни Американинг First Republic банки акциялари деярли 50 фоизга тушиб кетди. Биржа ёпилиши олдидан акциялар тарихдаги энг паст даражада савдо қилинди.

Акцияларнинг кескин пасайишига биринчи чоракда First Republic банкидан 100 млрд долларлик омонатлар чиқиб кетгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди. Бу маълумотлар ортидан инвесторларнинг банкка бўлган қизиқиши тушиб кетди. Банк акциялари йил бошидан бери 93 фоизга арзонлашди.

Экспертлар банкнинг ташқи ёрдамсиз омон қолиши қийин бўлади ва минтақавий кредит ташкилотлари учун муаммолар ҳали олдинда деб ҳисобламоқда.

First Republic банки 2022 йилда активлари бўйича АҚШда 14-ўринни эгаллади. Айни пайтда Федерал захира тизими (ФЗТ) банкни миллийлаштириш вариантини кўриб чиқмоқда.

10 март куни Калифорниядаги Silicon Valley Bank (SVB) банкрот бўлгани эълон қилинганди. Бу 2008 йилдан бери АҚШдаги энг йирик банк инқирози бўлди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

27 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11380 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11410 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонда ўтган ой рекорд даражада кўп “иномарка” сотилди

Ўзбекистонда март ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси сезиларли даражада ошди.

Бир ой ичда “иномарка”лар бўйича битимлар сони 15 фоизга кўпайган ва 2,9 минг донага етган.

Бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 2022-йилнинг ноябрь ойида ҳам худди шунча “иномарка”лар савдоси кузатилган эди.

Март ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробар кўпроқ “иномарка” сотилган.

2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларни аҳоли томонидан олиб киришга рухсат берилганди.

Аввал бу фақат дилерлар орқали амалга оширилади. Яқин ойларда “иномарка”лар савдоси янада кўпайиши кутилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон 2023 йилда Россиядан 300 минг тонна нефт импорт қилишни режа қилган

Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида 2023 йилда 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришилган. Бу ҳақда ТАССга Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Атҳамжон Убайдуллаев маълум қилди.

“Биз россиялик ҳамкорларимиз билан доимий ишлаймиз, масалан, “Газпром нефт” билан 2023-йилда республикага 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришилди”, — дейди Убайдуллаев.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг бошқа компаниялари, хусусан, мамлакатда учта ёнилғи қуйиш шохобчасига эга бўлган “Татнефт” билан унинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Убайдуллаев, шунингдек, Ўзбекистондаги нефт ва газ компанияларининг 30 фоиздан ортиғи Россия капитали иштирокида ташкил этилганини маълум қилган.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг нефт маҳсулотлари импорти январ-март ойларида 510 млн долларга етиб, 43,3 фоизга ошган.

2023 йилнинг биринчи чорагида 152,9 млн долларлик газ ҳам импорт қилинган. Бунинг деярли ҳаммаси март ойига тўғри келади — 151,2 млн доллар.

Биринчи чорагдаги кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 баробарга кўпроқ.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

26 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11402,01 сўмдан (-22,86 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Тез орада Ўзбекистонда сотувга чиқариладиган Kia EV-6 электромобилининг нархи 899 900 000 сўмдан бошланади.

Бу Корея компаниясининг мамлакатдаги ўнинчи ва энг қиммат моделидир.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

26 апрел куни амалда бўладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларда долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11410 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11425 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилмоқда

Қозоғистонда 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси билан бир қаторда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилади.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар аллақачон киритилган, улар 2023 йил июлидан кучга киради.

Ҳозирда Қозоғистон Меҳнат кодексида беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтаси, шунингдек, тўлиқ бўлмаган иш ҳафтаси (давомийлик томонларнинг келишуви билан белгиланади) назарда тутилган.

Шу билан бирга, саноатнинг алоҳида тармоқларида турли ҳафталарда бир вақтнинг ўзида беш кунлик ва тўрт кунлик иш ҳафтасини ўрнатиш зарурати туғилмоқда.

Шундай қилиб, Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 71-моддаси 3-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда:

“Томонларнинг келишувига кўра, меҳнат шартномасида беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилашга рухсат берилади”

Ҳафтанинг қайси куни учинчи дам олиш куни бўлади, иш берувчи ва ходим ўзаро келишади. Якшанба мажбурий дам олиш куни бўлиши керак. Қонун 2023 йил 1 июлдан кучга киради.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон ташқи савдосида Хитой асосий ҳамкорга айланди

Хитой Ўзбекистон ташқи савдосида Россияни ортда қолдириб асосий ҳамкорга айланди.

Март ойигача бир неча ой давомида асосий ҳамкор Россия бўлиб турган эди.

2023 йилнинг биринчи чорагида мамлакат ташқи савдоси 14,8 млрд долларни ташкил қилган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга кўпроқ.

Аммо ташқи савдонинг кўпайиши импорт ошгани билан боғлиқ. Ўзбекистон уч ойда 9,1 млрд долларлик импортни амалга оширган (+23,4 фоиз).

Экспорт эса биринчи чоракда 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 фоизга пасайиб 5,7 млрд сўмни ташкил қилмоқда (42,4 фоизи олтин).

Манфий ташқи савдо баланси ҳам икки баробардан кўпроққа ошиб 3,4 млрд долларга етган.

Ташқи савдода 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан фақат
учта давлат билан ижобий ташқи савдо баланси кузатилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

25 апрел куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11424,87 сўмдан (+13,04 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

25 апрель куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларида долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11390 сўмдан таклиф қилинмоқда. Энг яхши сотув курси эса 11420 сўмни ташкил этмоқда.

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel