Портлашда бир нечта BYD шикастланган
BYD'нинг Ўзбекистондаги расмий дилери Сергелидаги омборхонада юз берган портлаш юзасидан изоҳ берди.
Омбор яқинида BYD электромобиллари учун тўхташ жойи бўлган. Улардан айримлари портлаш оқибатида зарар кўрган.
Компания барчага электромобиллар ўз вақтида етказиб берилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, BYD Uzbekistan портлашга электромобилларнинг алоқадорлиги ҳақидаги миш-мишларни тарқатмасликка чақирди.
Фото: Газета.uz
@bankir
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари Сарвар Ҳамидов ва Олимхон Рустамов лавозимидан озод этилди
@bankir
Доллар тушди
29 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 175,07 сўмдан (-7,94 сўм) ҳисобланади
@bankir
Лира долларга нисбатан рекорд даражада қадрсизланишда давом этмоқда
Турк валютасининг долларга нисбати рекорд даражани янгилаб, 1 доллар 27,5 лирани ташкил қилди.
Фоиз ставкаларининг кескин ўсиши ҳали турк валютасига босимни енгиллаштирма олмаяпти. Сўнгги 12 ой ичида турк лирасига нисбатан доллар курси тахминан 48 фоизга ошди.
Сўнгги 4 ой ичида Туркиянинг Марказий банки томонидан 4 марта кескин фоиз ставкалари оширилиши валютадаги босимни енгиллаштира олмаяпти.
Туркия Марказий банки 2023 йил июн ойида Президент Эрдоған Ҳафизе Эрканни регулятор раҳбари этиб тайинлаганидан кейин пул-кредит сиёсатини кучайтириш бошланган эди.
@bankir
Олтин нархи 6 ойлик энг паст даражага тушди
Жаҳон бозорида олтин нархи 1 троя унсияси учун 1 900 доллардан пастга тушиб, 6 ойлик минимал даражада бўлди. 1 грамм олтин 60 доллар бўлиб турибди.
Асосий сабаблардан бири — Федерал резерв тизими (Фед) пул-кредит сиёсатини кескин ушлаб туриши. Бундай ҳолда инвесторлар учун АҚШ давлат облигациялари жозибадорлиги ошди. Натижада, сармоядорларнинг олтинга бўлган қизиқиши пасайди.
Бироқ, таҳлилчилар томонидан келгусида олтин нархи сезиларли даражада пасайиши кутилмаяпти.
Олтин нархининг бундай давомий пасайиши Ўзбекистон каби захираларининг катта қисми олтин бўлган давлатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Одатда, Ўзбекистон Марказий банки олтин паст бўлганда уни сотиб олишни бошлайди. Юқори нархлар эса сотувга туртки бўлади. Ҳаммаси оддий.
2023 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистон 46 тонна олтин сотган ва 16 тонна олтин сотиб олган.
@bankir
ДХШ асосида боғча очганларга енгилликлар яратилди
Президент қарорига кўра, тадбиркорларга, уларнинг хоҳишлари билан, 2018-2022 йилларда ДХШ (Давлат хусусий-шерикчилик) асосида очилган боғчалар учун имтиёзли кредитларнинг имтиёзли давро 2024 йил 1 октабрга қадар узайтирилади.
Бунда:
— имтиёзли давр давомида тадбиркорлар томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;
— имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.
ДХШ асосидаги хусусий боғчаларни ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар лойиҳа қуйидаги табақалаштирилган фоиз ставкаларида ва шартларда ажратилади:
— Тошкент шаҳрида — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
— Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;
— туманларда — 10 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича.
@bankir
Сўровномада 23 соат ичида деярли 5 минг одам қатнашди. Уларнинг 42 фоизи пул йиғолмаслигини белгилаган).
Пул йиғоладиганлар эса энг кўп энг ёмон вариантни танлаган — долларда сақлаш. Очиғи бу доимий банк мавзусида ёзиладиган канал учун ҳайрон қолдирди.
Кўпчилик доллар барибир ошади деб ишонгани учун пулларини ушбу валютада сақлайди. Ҳа улар ҳақ. Доллар сўмга нисбатан барқарор ўсади лекин бу уни пул йиғиш учун жозибадор қилмайди.
Тушуниш учун 1 йил ортга 2022 йилнинг 6 июлига қайтамиз. Ўшанда банклар 1 долларни энг камида 10 910 сўмдан таклиф қилган.
Шартли Абдусаттор исмли одамнинг 1 йил олдин 20 млн сўм йиғиб қўйган пули бор эди. У банкка бориб энг яхши таклифда 20 млн сўмни 1 833 долларга айирбошлади.
Бугун Абдусаттор банкка бориб долларларини сўмга айлантирмоқчи бўлди. Унга банклар 1 долларни сўмга энг кўпида 11 530 сўмдан айирбошлашни таклиф қилдии ва у қўлига 21 млн 136 минг сўм олди.
Бир йилда Абдусатторнинг пуллари 1 млн 136 минг сўмга кўпайди. Абдусаттор хурсанд.
Аммо шошманг, 9 фоизлик расмий инфляция ҳам бор-ку. Бу билан Абдусаттор 1 млн 136 минг фойда ўрнига 664 минг зарарга киргани маълум бўлади. Эҳ соддагина Абдусаттор.
Энди шартли Абдуқаҳҳор исмли одамнинг қарорини кўриб чиқамиз. У ҳам 1 йил олдин 20 млн сўм йиғиб қўйган эди ва банкка борганди. Фақат доллар олишга эмас, омонат қўйишга.
Ўшанда Абдуқаҳҳор оддий шартлар билан пулини йиллик 22 фоизга, 12 ой муддатга банкка ишониб топширганди.
Бугун у банкдан пулларини 24 млн 400 минг сўм қилиб қайтариб олди. Инфляцияни ҳисобга олган тақдирда Абдуқаҳҳорнинг пуллари унга 2 млн 600 минг фойда келтирди.
Абдусаттор долларда қанча кўп пулларини уйда сақласа шунча кўп зарар кўради. Абдуқаҳҳор банкка қанча кўп омонат қўйса шунча кўп фойда олади.
Кўчмас мулк билан вазият бироз мураккаброқ. Уларнинг жойлашувига қараб йиллик фойда турлича бўлиши мумкин. Ва албатта каттароқ маблағ керак.
Ўтган йили жуда катта талаб сабаб нархлар одатий бўлмаган даражада кескин ошди. 2022 йил майидан 2023 йил майига қадар уйлар нархи ўртача 23 фоизга, пойтахтда эса 27 фоизга ошган. Уйлар нега қимматлаётгани ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
Демак, 2023 йилда кўчмас мулкка сармоя киритиш омонатлардан ҳам фойдалироқ бўлган. Лекин бу ҳолат доим ҳам кузатилмайди ва рискли ҳисобланади.
Талаб камайиб, уйларнинг нархи кескин тушиб кетиши ҳам мумкин. Масалан 2020 йилги пандемиядан сўнг шундай бўлганди.
Агар ушбу мақола сизга қизиқ ва фойдали бўлган бўлса, улашишни унутманг)
@bankir
“Yangi bank” устав капиталини 400 млрд сўмга етказиш бўйича қарор қабул қилди.
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги банкларнинг устав капитали камида 200 млрд сўмни ташкил қилиши керак. Бу минимал талаб ҳозирда 100 млрд сўм ҳисобланади.
Босқичма-босқич 2025 йил 1 январгача банкларнинг устав капитали учун энг кам миқдор 500 млрд сўмгача етказилади.
Мазкур талабга жавоб бермайдиган банкларга, Марказий банк бошқа банкларга қўшилишни тавсия қилганди.
“Yangi bank” Марказий банкдан лицензияни май ойи бошида олган эди.
@bankir
Нега рубл қадрсизланиши Ўзбекистон учун ёмон?
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг 85 фоизи ёки 14,5 млрд доллар Россиядан жўнатилган пуллар ҳиссасига тўғри келган.
Россияда Ўзбекистон аҳолисининг салмоқли қисми меҳнат муҳожири сифатида ишлайди. Улар ўз оилаларига доимий равишда пул жўнатади ва уларни таъминлаб туради.
Рублнинг қадрсизланиши бу пул ўтказмаларининг қийматини пасайтиради.
Масалан, роппа-роса бир йил аввал 2022 йилда Россияда ишлаётган ўзбекистонлик уйига 40 минг рубл пул жўнатмоқчи бўлса, бунда унинг Ўзбекистондаги оиласига 629 доллар келиб тушган.
Ҳозирги пайтда, худди ўша ўзбекистонлик 40 минг рубл жўнатса бу унинг оиласига 423 доллар бўлиб етиб келади.
Бир йил ичида 200 доллардан ошиқ йўқотиш. Бу эса Россиядаги меҳнат муҳожирларидан доимий равишда пул олиб турувчи оилаларнинг турмуш даражаси, сотиб олиш қобилияти ва умумий иқтисодий аҳволига жиддий таъсир қилади.
Бундан ташқари, рублнинг заифлашуви Ўзбекистондаги Россия сармояларини камроқ жозибадор қилади. Чунки сармоялар сўмга ёки долларга айлантирилганда Россия капиталининг қиймати пасаяди.
Россия капитали иштирокидаги корхоналар эса Ўзбекистонда энг кўп бўлиб, 2023 йилда уларнинг сони тез суръатларда кўпаймоқда.
Яна бир жиҳат ташқи савдо. Россия Хитойдан кейин Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг асосий ҳамкори ҳисобланади. Рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистоннинг Россияга экспорти қийматининг пасайишига олиб келади.
Россияга иқтисодий жиҳатдан боғлиқлигимиз учун, унинг валютаси қадрсизланиши бизга албатта салбий таъсир қилади.
Рубл курси 2022 йил мартда ҳам кескин тушиб кетган, ОАВда “рубл қулади” номли сарлавҳалар пайдо бўлганди. Аммо кейинчалик Россия Марказий банки сай-ҳаракатлари билан рубл шундай ҳолатдан ҳам “оёққа тура олди”.
Бу сафар вазият бироз бошқача, рубл курси мўътадил пасаймоқда. Бу қандай давом этиши Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга.
@bankir
“Ўзсаноатқурилишбанк” банк секторидаги маошлар бўйича тадқиқот ўтказиш учун тендер эълон қилди. Банк бу учун 55 млн сўм тўлашга тайёр.
Банк 2022/2023 йил учун Ўзбекистон меҳнат бозори тадқиқотлари, жумладан банк секторида меҳнатга ҳақ тўлаш тўловлари турлари ва миқдорлари тўғрисида маркетинг тадқиқотлари натижаларини олмоқчи.
Тадқиқот натижасида бозордаги умумий ҳолат, банк ходимларнинг нима сабабдан иш ўзгартириши, қанча маош олмоқчи эканликлари, банкни танлашда муҳим омиллар ўрганилиши керак.
Маълумот учун, 2023 йил биринчи чорак якунларига кўра, банк соҳасида ишловчи ходимларнинг ўртача ойлик маоши 11 млн сўмни ташкил қилади.
@bankir
Деярли барча банкларда Humo ва UzCard банкоматлари бирлашди
Humo процессинг маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги 27 та банкда Humo ва UzCard банкоматларини интеграция қилиш ишлари якунланган.
Бу Ўзбекистонда банкомат ўрнатган 28 та банкдан 27 тасида исталган карта орқали пул ечиб олиш мумкинлигини англатади.
Фақатгина “Ўзагроэкспортбанк” банкоматларида интеграция жараёнлари ҳали якунланмаган.
Humo ва UzCard тизимлари интеграцияси 2021 йилда бошланганди. Жараён чўзилишига сабаб қилиб UzCard билан музокаралар узоқ вақт олгани айтилган.
Январда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов май ойига қадар банкоматларнинг бирлаштирилиши ҳақида айтган эди. Бироқ интеграция ишлари яна чўзилди ва фақатгина 1 июндан бошлаб иккала банкоматдан ҳам иккала карта орқали пул ечиб олиш имкони яратилди.
@bankir
Доллар тушди
6 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 530,47 сўмдан (-10,53 сўм) ҳисобланади
@bankir
Капиталбанк кузатув кенгаши азоларига 2022 йилги соф фойдадан мукофот бонуслари қуйидагича тақдим қилинибди:
Абдусамадов Махсуд Абдувалиевич — 1,5 млрд сўм
Абдусамадов Равшан Абдувалиевич — 1,29 млрд сўм
Алексей Фаритович Губайдулин — 1,29 млрд сўм
Алексей Вячеславович Личенко — 998,2 млн сўм
Маевский Кирилл Леонидович — 998,2 млн сўм
Екатерина Александровна Эникеева — 998,2 млн сўм
@bankir
Банклар 11 600 сўмдан доллар таклиф қилмоқда
Ўзбекистон бўйлаб бир қанча банклар, жумладан, “Трастбанк”, “Ипотекабанк”, “Халқ банки”, “Агробанк” ва “Ҳамкорбанк” аҳолига касса орқали 11 600 сўмдан доллар сотиб олишни таклиф қилмоқда.
Бундай ҳолат сўнгги бор 2022 йилнинг мартида кузатилган эди. Бироқ ўшанда 11 600 сўм ва ундан ошиқ курс таклифи бир кунча давом этганди.
@bankir
Муаммоли кредитлар камайишни бошлади
Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар май ойида 128 млрд сўмга камайди. Апрел ойида бу кўрсаткич 425 млрд сўмга кўпайган эди.
Муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши ҳамон “Ўзагроэкспортбанк”да бўлиб турибди. Сўннги ойларда ушбу банкдаги NPL улуши 80,4 фоиздан 90,4 фоизгача ошди.
“Ўзагроэкспортбанк” яқинда ўз номини AVO деб ўзгартириб, рақамли хизматларга кўпроқ эътибор бериши кутилмоқда.
Давлат банклари орасида муаммоли кредитлар улуши бўйича “Халқ банки” етакчилик қилмоқда.
Май ойида мамлакатдаги банкларнинг умумий кредит портфели ҳам 7 трлн сўмга кўпайиб, 420,5 трлн сўмга етди.
@bankir
Доллар яхшигина кўтарилади
Дам олиш кунлари ва сешанба, 3 октябр куни амал қиладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 160
SQB — 12 160
NBU — 12 160
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 220
Poytaxtbank — 12 210
Octobank — 12 200
@bankir
💰InfinBANK'дан 200%лик мисли кўрилмаган кэшбэк
Бутун дунё бўйлаб InfinBANK VISA карталари билан тўловларни амалга оширинг ва акция иштирокчисига айланиб, 200%лик кэшбэкка эга бўлинг.
Реклама
Сергелидаги портлаш оқибатида бир қанча бизнеслар ҳам сезиларли зарар кўрган
Айтишларига қараганда, зарар кўрган тадбиркорлик субектларнинг зарари ҳисоблаб чиқилмоқда экан. Бир қанча бизнесларга 100 млн сўмдан кўпроқ зарар етгани айтилмоқда. Уларнинг зарари қоплаб берилиши ваъда қилинмоқда.
Портлаш юзасидан жиноят иши қўзгатилган.
@bankir
Доллар пасайишда давом этади
29 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Agrobank — 12 170
SQB — 12 170
Asia Alliance Bank — 12 170
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 220
Davrbank — 12 220
Octobank — 12 205
@bankir
Доллар 10 ойлик энг юқори даражада
АҚШ долларининг 6 та ривожланган мамлакатлар валюта саватига нисбати бўлган доллар индекси 106 дан ошди. Бу 2022 йил 29 ноябрдан бери 10 ойлик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
АҚШ давлат облигацияларининг рекорд даражада даромадли бўлгани ортидан доллар индекси ҳам сезилари ўса бошлади. Доллар билан келажакдаги кутилмалар ҳақида бу ерда ёзгандик.
Сўмнинг долларга нисбатан курси ҳам ҳамон юқорилигича қолмоқда ва яқин вақтлар ичида кескин тебранишлар бўлиши кутилмаяпти.
@bankir
Доллар кўтарилди
7 июл куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 11 553,06 сўмдан (+22,59 сўм) ҳисобланади
@bankir
Автомобилингизни алмаштирмоқчимисиз? Муаммосиз!
Автомобилга тўлаб қўйиб, узундан-узоқ навбатда туришни истамайсизми? Автомобилингизни янгисига айлантиришни истаяпсиз, лекин сабрингиз чегараси ҳозирги вазиятга дош бермайдими?
Ундай бўлса асабларингиз ва сабрингизни беҳуда сарфламанг, @olamavto_uz дилерлик марказига мурожаат қилиб Trade-In дастури доирасида атиги 1 кун ичида автомобилингизни янгисига алмаштиринг.
@Olamavto_uz - автомобилингизни янгилаш учун ажойиб имконият!
Шошилинг, автомобиллар сони чекланган.
⠀
📍 Элбек кўчаси, 61/3.
☎️ (+998) 71-202-13-12.
📞 1312
реклама
Рубл сўм ва долларга нисбатан қадрсизланмоқда
Бугун, 6 июл ҳолатига кўра, Москва биржасида 1 доллар 93 рублга баҳоланмоқда. Бу 2022 йил 28 мартдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўзбекистон Марказий банкининг бугунги курси бўйича 1 рубл 127,21 сўмга баҳоланган. Бу рублнинг сўмга нисбатан 2022 йил 29 мартдан бери энг паст қийматидир.
Шунингдек, рубл курси еврога нисбатан 102 рублга етди ва бу ҳам 2022 йил мартидан бери энг юқори кўрсаткич.
Рубл 2022 йил март ойида Россиянинг Украинадаги уруши оқибатида киритилган санкциялар сабаб кескин қадрсизланган эди.
Ўшанда Ўзбекистонда 1 рубл 79 сўмгача тушиб кетганди. Кейинчалик бозорда валюта чайқовчилари ҳам пайдо бўлди. Улар сўм орқали рублни долларга конвертация қилишдаги курс фарқидан фойда олишганди.
@bankir
Доллар кўтарилади
7 июл куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 530 сўмни (СҚБ), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 560 сўмни (Тенге банк) ташкил қилмоқда.
@bankir
Омонатлар камайди, аммо урушдан аввалгига нисбатан яхшироқ
Ўзбекистон банкларидаги умумий омонатлар қолдиғи январ-май орасида 11,9 трлн сўмга камайиб, 204,8 трлн сўмни ташкил қилган.
5 ой ичида банклардаги компанияларнинг омонати 17,4 трлн сўмга камайган бўлса, аҳоли омонатлари 5,5 трлн сўмга кўпайган.
Омонатлар чиқиб кетиши асосан давлат банклари билан кузатилмоқда. Масалан, кўриб чиқилаётган даврда “Асакабанк”нинг юридик шахслар учун омонат қолдиғи 33,8 фоизга (-3,9 трлн сўм), “Миллий банк”ники эса 27,4 фоизга (-8,3 трлн сўм) қисқарган.
Хўп, омонатлар чиқиб кетиши қўрқинчлими?
Унчалик эмас. Тушуниш учун Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан аввалги даврдаги омонат кўрсаткичларига қараб чиқамиз.
Ўшанда банклардаги умумий омонатлар 156,2 трлн сўм бўлган. Юридик шахсларнинг омонатлари ҳам ҳозиргидан 17,4 трлн сўмга кам бўлган. Ҳаттоки, аҳоли омонатлари ҳозиргидан деярли икки баробар камроқ бўлган.
Уруш оқибатида Россияликлар Ўзбекистонга кўчиб келиши банк тизимига бўлган талабни кескин ошириб юборди.
Бу даврда Россия банкларида омонатлар ҳажми қисқарди, Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларида эса кўпайди.
Энди вақт ўтиши билан кўп нарса ўз ўрнига тушмоқда. Масалан, 2023 йил бошидан бери Россияни тарк этган деярли ҳар бешинчи ИТ-мутахассиси мамлакатга қайтиб борган. Бу жараён барча россияликлар билан ҳам юз бермоқда.
Ўзбекистон банкларига бўлган фавқулодда талаб ҳам секин-аста ўрнига қайтмоқда. Қувонарли жиҳати, аҳоли омонатлари кўпайишда давом этаётгани. Бу эса яқин вақт ичида кўпроқ кредит ажратилиши мумкинлигини ангалатади.
@bankir
Ucell'нинг эгаси ўз номини Digital Holding'дан Digital Olding'га ўзгартирди
Шунингдек, Давактив ушбу компанияинг асосий таъсисчисига айланган — 49 фоиз. Бундан аввал 51 фоиз билан Digital Olding'нинг асосий эгаси бўлган Digital Invest эса ҳозирда компаниянинг 46 фоизига эгалик қилмоқда.
Digital Invest апрел ойида АҚШ томонидан санкцияларга учраган эди. Бунга сабаб қилиб Россия компаниясининг Усмоновга алоқадорлиги айтилган.
Албатта, ўзгаришлар Ucell'нинг санкциялар таъсирига тушиб қолмаслиги учун қилинмоқда. Қайсидир маънода асосий эга сифатида энди Ўзбекистон ҳукумати олдингга чиқади. Аввал бу ролни санкциялар остида қолган Digital Invest бажарар эди.
@bankir
Доллар тушади
6 июл куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 11 540 сўмни (СҚБ), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 11 570 сўмни (Тенге банк) ташкил қилмоқда.
@bankir