bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Доллар яна тушди

6 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 198,12 сўмдан (-9,80 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

6
октябр куни амалда бўладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 200
Turonbank — 12 200
Trastbank — 12 190

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Madad Invest Bank — 12 210
Octobank — 12 230

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Майнинг қилувчи компаниялар энди қуёш энергиясидан фойдаланиши керак

Энди Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолияти (криптовалюта қазиб олиш) қуёш энергияси билан амалга оширилади. Бу бўйича тегишли низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.

Яқинда ИЛМА майнингга рухсат берувчи ваколатли органга айланган эди.

Криптовалютани қазиб олиш учун рухсатнома БҲМнинг 150 баробари ёки 49,5 млн сўмни ташкил қилади.

Агар компаниялар мамлакатда биржа ва бошқа савдо майдонларини ишга туширмоқчи бўлса, тўлов 300 БҲМ ёки 99 млн сўмни ташкил қилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

5
октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 207,92 сўмдан (-8,09 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Поездда юриш энди анча қиммат бўлади. Такси нархлари ҳам ошиши мумкин

Кеча “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси 2023 йил, 20 октябрдан бошлаб нархлар ошишини маълум қилди. Барча маҳаллий йўналишлар учун чипта нархлари 50 фоизга, “Афросиёб” тезюрар поезди учун чипталар эса 100 фоизга оширилмоқда.

Мамлакатда монопол бўлган темир йўл компанияси 2022 йилни 1,17 трлн сўмлик зарар билан якунлаган (энг кўп зарар кўрган давлат корхоналаридан бири). Эҳтимол инқирозда бўлган давлат корхонасини қутқариш учун ҳам нархларни ошириш зарурати пайдо бўлгандир. Лекин нега бирдан 50-100 фоизга? Компания буни сўнгги бир неча йилдан бери нархлар оширилмагани ва операцион харажатлар ортгани билан тушунтирган.

Янги нархлар жорий этилгач, биринчи навбатда кам даромадли аҳолига босим ортади. Бундан ташқари, касбий ва тижорий мақсадда доимий темир йўл қатновларини амалга оширувчи йўловчилар ҳам такси ва автобус каби муқобилларга ўтишига тўғри келади. Мисол учун аввал ҳафтасига 200 минг сўмдан бориб келинган жойга энди камида 300 минг сўмдан ёки 400 минг сўмдан пул кетади.

Бунинг оқибатида, темир йўлдан фойдаланишни қиммат деб ҳисоблаган аҳоли такси ва автобусларга ўтади ва уларга талаб ортади. Ортиқча талаб уларнинг нархларига ҳам сезиларли таъсир қилади.

Умуман олганда, иқтисодий жиҳатдан мамлакат ичидаги бир транспорт турининг нархлари кескин ошадиган бўлса, бу кўпинча бошқа транспорт турларига ҳам жиддий таъсир қилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Humo карталарида юзага келаётган муаммо юзасидан тушунтириш берилди

Ҳозирда "СМС-хабарнома" хизматида юзага келган муаммолар сабабли, аксарият Humo карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Тўлов тизими ҳозирда бу масала билан мутахассислар шуғулланаётганини ва яқин орада муаммо ҳал этилишини маълум қилди.

Компания ахборот хизмати юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

UPD. "СМС-хабарнома" хизмати билан боғлиқ барча носозликлар бартараф этилди. Мобил иловалардаги тўловлар ва ўтказмалар одатий тарзда ишламоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️АVO bank учун кредитлаш ва депозитлаш тақиқланди

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.

АVO bank собиқ “Ўзагроекспортбанк” бўлиб яқиндагина ўз номини расман ўзгартирган эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Август ҳисоботлари октябрда ҳам эълон қилинмади. Айрим банклар устав капитали талабини бажармаган бўлиши мумкин

Марказий банк август ойи учун банк тизими фаолияти кўрсаткичларини октябр келди ҳамки, эълон қилмади.

Аслида ҳисобот ойнинг 25 санасигача эълон қилиниши керак, бироқ баъзида кечикишлар билан эълон қилинарди. Аммо кейинги ойга ўтиб кетиш ҳолати яқин ўртада кузатилмаганди.

Бу кўп жиҳатдан банкларнинг устав капиталига қўйилган янги талаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин. 1 сентябрдан бошлаб банкларнинг устав капитали камида 200 млрд сўм бўлиши керак ва афтидан айрим банклар бу талабни бажаришга улгурмаган.

Bankers.uz манбаларининг аниқлик киритишича, 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига устав капиталининг белгиланган минимал миқдорини шакллантирмаган банклар сони 6 тани ташкил қилади, улар — "Пойтахт банк", "AVO Bank", "Мадад Инвест банк", "Содерот банк Эрон" шунингдек, очилганига кўп бўлмаган "Yangi bank" ҳамда "Hayot Bank"лардир.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Нега маълумотларни доим текшириб кўриш зарурлиги ҳақида

Бугун Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг расмий телеграм саҳифаси (my.gov.uz) аҳолига ипотека кредитлари учун субсидия ажратиш бошлангани ҳақида хабар берди.

Унда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2021 йилги маълумот бўйича ҳисобланганини кўриш мумкин (2021 йил Карл! Бир неча ойдан кейин 2024 келади). Ҳозирда МҲТЕКМ 822 минг сўм эмас, балки 980 минг ҳисобланади.

Расмий давлат идорасининг бу қадар жиддий хато қилганини қабул қилиш қийин. Лекин катта-катта Телеграм каналлар (майли линк бериб ўтирмаймиз), ҳаттоки Gazeta.uz каби йирик ОАВлар ҳам берилган маълумотни текширмасдан шундайлигича босиб юборгани жуда ачинарли.

Аммо қувонарли жиҳатлар ҳам бор. Масалан, Pulli Gap лойиҳаси давлат идораси берган маълумотни текшириб, қайта ҳисоблаб чиқибди.

Демак, уй жой сотиб олишда давлатдан субсидия олиш учун ариза берувчи ёки оиланинг ойлик даромади бундай бўлиши керак:

Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 8 баробаригача, яъни 2 940 000 сўмдан 7 840 000 сўмгача бўлиши керак.

Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак. Яъни 2 940 000 сўмдан 9 016 000 сўмгача.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Сентябрда 2023 йилдаги энг юқори инфляция бўлди

Ўзбекистонда сентябрь ойида нархлар ошиши 1,24 фоизни ташкил қилди. Йиллик инфляция эса 9,2 фоизгача кўтарилди.

Сентябр ойидаги 1,2 фоизлик инфляция 2023 йил учун энг юқори ойлик инфляция бўлди.

Ой давомида озиқ-овқатлар 1,8 фоизга, ноозиқ-овқатлар 1 фоизга, хизматлар эса 0,6 фоизга қимматлаган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида ун ва гўшт нархи сезиларли ошгани расмий статистикада ҳам қайд этилган.

Шунингдек, бир ой ичида шафтоли ва лимон нархлари кескин ошган бўлса, бодринг ва помидор арзонлаган. Ижара нархлари ҳам 2,4 фоизга ошгани кўрсатилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

4 октябр куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 190
NBU — 12 190
Trastbank — 12 180

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 240
Octobank — 12 220

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Айрим банклар дам олиш кунлари ҳам баъзи филлиалларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имкони борлигини маълум қилди:

🏦 Asia Alliance Bank
🏦 “Халқ банки”
🏦 “Гарант банк”
🏦 “Ипак йўли” банки
🏦 “Трастбанк”
🏦 СҚБ
🏦 “МКБанк”
🏦 “Миллий банк”
🏦 “Тенге Банк”
🏦“Ҳамкорбанк”
🏦
Anor bank
🏦 OFB
🏦 InfinBank
🏦 Asakabank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. Яқин вақтларда қолган банклар ҳам маълумот бериши кутилмоқда.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

Дам олиш кунлари ва сешанба, 3 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 200,12 сўмдан (+25,05 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банк карталари 40 млн донадан ошди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 сентябр ҳолатига кўра, муомаладаги банк карталари 40 миллионтадан ошди. Банк карталари апрел ойидаёқ мамлакат аҳолисидан ошиб кетган эди.

Энг кўп банк карталари “Халқ банки”га тўғри келмоқда — 8,5 млн дона. Бунга сабаблардан бири — асосий пенсия ва нафақалар ушбу банк орқали аҳолига етказилиши. Кейинги ўриндаги “Агробанк” икки баробар камроқ карта чиқарган.

Бундан ташқари, мамлакатдаги банкоматлар сони 24 мингтани ташкил қилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Қандай қилиб Тошкентда уйлар ижараси янада ошиши мумкин?

Ўзбекистонда фонд бозори яхши ривожланмагани сабаб кўпчилик сармоя қилиш потенциали бор одамлар уй олди-сотдиси ёки ижара бизнеси билан шуғулланади. МҲТИ мутахассислари Тошкентдаги уй-ижара нархларининг даромадлилигини таҳлил қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг август ойида квартиралар ўртача нархининг ўтган йил август ойига нисбатан энг юқори ўсиши Юнусобод (37,1 фоиз) ва Мирзо Улуғбек (35,7 фоиз) туманларида кузатилди. Нисбатан пастроқ ўсиш Сергели (27,8 фоиз) ва Олмазорда (24,4 фоиз) (ҳа, 30 фоиздан пастроқ ўсиш аллақачон нисбатан пастроқ ўсишга айланиб улгурган).

Шунингдек, кўчмас мулк эгаларининг уйларини ижарага беришидан (уй қийматига нисбатан) олинадиган даромад бўйича, Мирзо Улуғбек (12 фоиз) ва Чилонзор (10,6 фоиз) туманларида энг юқори даромад олинаётган бўлса, нисбатан пастроқ даромад Сергели (8,5 фоиз) ва Учтепа (8,2 фоиз) туманларида олиняпти.

Агар 2023 йилнинг сентябрь ойида Global Property Guide нашри томонидан 58 та давлат учун эълон қилинган уй-жойни ижарага беришдан олинадиган ўртача даромад рейтингига Тошкент шаҳри (10 фоиз) қўшилганида, Грузиядан (12,4 фоиз) кейин иккинчи ўринни эгаллаган бўларди.

2 ва 3 хонали уйлар ижарасига талаб катталиги сабаб, даромад ҳам шунга яраша юқори бўлмоқда.

Уйлар нархи ошиб бораётгани сабабли, квартираларни олиб-сотиш ва ижарадан келаётган даромаднинг жазобадорлиги сабаб кўчмас мулкка бўлган қизиқиш ортади. Бунинг оқибатида нархлар янада қимматлашиши мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон августда олтин сотиб олиш бўйича дунёда тўртинчи бўлди

Август ойида жаҳонда олтин нархи пасайишни бошлади. Бу эса Ўзбекистон Марказий банкининг 9 тонна олтин сотиб олишига сабаб бўлди. Сентябрда нархлар янада пасайди ва кўп эҳтимол регулятор олтин сотиб олишда давом этган.

Август ойида бошқа марказий банклар ҳам олтин сотиб олишга жиддий эътибор қаратди. Хитой захираларига 29 тонна олтин қўшган бўлса, Полша 18 тонналик, Туркия эса 15 тонналик харидни амалга оширди.

Ўзбекистон тўртинчи бўлди. Шу тариқа мамлакат 8 ой ичида 25 тонна олтин сотиб олди. Бу даврда 46 тонна олтин ҳам сотилган.

Foto: Bloomberg.com

Читать полностью…

Банкир

Барча носозликлар бартараф этилгани хабар қилинганига қарамасдан Payme тўлов тизимида Humo карталари билан операцияларни амалга ошириш имкони бўлмаяпти. Соат 16:44 да фойдаланувчиларга шу кўринишда билдиришнома юборилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Кимё саноатидаги корхоналар ҳам экологияни асрашга ҳаракат қилмоқда

Кимё саноатидаги корхоналарда миллионлаб истеъмолчилар учун зарур бўлган маҳсулотлар (азот, фосфат, калий ва бошқа ўғитлар, лак, краска, пластик ва бошқа муҳим маҳсулотлар) ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, кимё саноатида ҳавони ифлослаши ва экологияга зарар келтириши мумкин бўлган турли моддалар ишлатилиши, сақланиши ва ташиши мумкин. Бу эса тармоқнинг атроф-муҳитга ва инсонлар ҳаёти учун база хатарларни келтириб чиқаради.

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимига кирувчи корхоналар ўз экологик жавобгарлигини тўлиқ ҳис қилиши лозим ва шундай қилмоқда ҳам. Шу йилнинг ўзидаги натижаларга мисол келтирамиз: 18884,606 тонна атмосферага ташланмалар, шу жумладан 1043,66 тонна токсик ташламалар ва 6 млн метр куб сув ташланмалари камайган, 13000 минг метр куб артезиан сув ва 2,77 минг метр куб ичимлик сув иқтисод қилинган, 718,1 гектар ер техник рекултивация қилинди, 11 765,07 тонна чиқинди утилизацияга топширилди, 117170 туп кўчат ва 175 536 дона гуллар экилди, 1400 туп дарахтга зараркунандаларга қарши ишлов берилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Эндиликда UZCARD виртуал карталари “Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг  “Quant” мобил иловасида ҳам мавжуд бўлиб, унинг мижозлари ушбу технология тақдим этаётган барча имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.

UZCARD виртуал картаси универсал тўлов воситаси бўлиб, унинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: очиш ва техник хизмат кўрсатиш қулайлиги, йўқотиш хавфининг йўқлиги ва бошқалар.

Бугун UZCARD виртуал картасини «Микрокредитбанк» АТБнинг Маврид иловасида, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг Quant мобил иловасида ва Plum тўлов иловасида Universalbank» АТБ картасини очиш мумкин. Тез кунда «Алоқабанк», Ziraat Bank Uzbekistan, «Asia Alliance Bank», «Invest Finance Bank», «TBC BANK» мобил иловалари орқали UZCARD витруал карталарини очиш имкони мавжуд бўлади.

Бор йўғи икки дақиқада янги карта яратиб ундан фойдаланишни бошланг.

Сайт | Telegram |Реклама

Читать полностью…

Банкир

Марказий банк банк тизими фаолияти бўйича ҳисоботлар нега кечикаётганини изоҳлади

Маълум бўлишича, кечикишга асосий сабаб — Кредит ахбороти давлат реестрининг янги дастурий тизими ишга туширилиши.

Бу тизим Марказий банкка банклар билан 24/7 режимида маълумотларни алмашиш имконини бериши айтилган.

Регулятор тизимнинг тўлиқ ишлаши натижасида келгусида банк тизими кўрсаткичларининг тезкор эълон қилишга ваъда бермоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар бироз тушади

5 октябр куни амалда бўладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 210
Trastbank — 12 200
Turonbank — 12 200

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Madad Invest Bank — 12 230
Octobank — 12 220

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Банкларда фоизларни ҳисоблаш бўйича янги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг қарори қабул қилинди.

Низомда банклар томонидан кредитлар, омонатлар, қарз маблағлари ва бошқа усуллар билан фоизларни ҳисоблаш тартиби, амалий мисоллар билан келтирилган.

Кучга кириш муддати 2024 йил 4 январь.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

4
октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 216,01 сўмдан (+15,89 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Ипотека банк” эгаси урушнинг ҳомийлари рўйхатидан чиқарилди

Украина “Ипотека банк”нинг янги эгаси — OTP Bank'ни Россия билан урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда Украина коррупсияни олдини олиш миллий агентлиги хабар бермоқда.

OTP Bank ушбу рўйхатга жорий йилнинг май ойида киритилган эди. Кейинчалик банк раҳбарияти Украина ҳукумати билан музокаралар олиб борган.

Венгрия банки “Ипотека банк”ни маълум қисмини расман июн ойида сотиб олган эди.

Аввалроқ OTP Bank вакиллари "Ипотека банк" кузатув кенгаши таркибига киритилгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, “Ипотека банк” Ўзбекистондаги энг кўп фойда олувчи иккинчи банк ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Олтин нархи бир троя унсияси учун 1 818 долларгача пасайди. Бир грамм учун нарх 58 доллар атрофида бўлиб турибди. Агар олтин арзонлашда давом этса нарх март ойидан бери биринчи марта бир троя унсияси учун 1 800 доллардан тушиши мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Расман “Biznesni rivojlantirish banki” ташкил қилинди

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат банки негизида “Biznesni rivojlantirish banki” акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлиги муносабати билан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия алмаштирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

29 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Omonat ochish pulingizni tejash va jamg‘armangizni ko‘paytirishning eng ishonchli usuli.

Xo‘sh qaysi biri foydaliroq: dollardagi omonatlarmi yoki so‘mdagi? Daromadlar farqi bilan tanishing 👇

Читать полностью…

Банкир

Айтишларига қараганда, Ўзсаноатқурилишбанк (СҚБ) Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев собиқ Қишлоқ қурилиш банкига (ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки) раис бўлиб ўтиши ва унинг ўрнига амалдаги биринчи ўринбосари Азиз Акбаржонов СҚБ бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган

@bankir

Читать полностью…

Банкир

25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябр охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил
Реклама

Читать полностью…
Subscribe to a channel