Мамлакатимизда ижтимоий дастурларни молиялашти-риш харажатлари ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)га нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.
Буларнинг натижасида бугунги кунда 2,3 млн. ортиқроқ кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланмоқда. 2023 йилда ушбу тўловлар учун 12,2 трлн сўм йўналтирилади. Шундан 1,8 трлн сўми қўшимча ажратилади.
@bankir
Доллар тушди
26 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 195,13 сўмдан (-4,80 сўм) ҳисобланади
@bankir
9 ойда жон бошига ЯИМ 1 800 долларга яқинлашди ва секинроқ ўсмоқда
2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ЯИМ 1 790 долларни ёки 20,6 млн сўмни ташкил қилди. Ўсиш кўрсаткичи 3,6 фоизни ташкил қилган ва уч йилдан бери қисқариб бормоқда.
Киши бошига ЯИМ мамлакатда бир кишига тўғри келадиган ўртача иқтисодий маҳсулот ҳажмини ифодалайди.
Бу аҳоли турмуш даражаси ҳақида дастлабки хулосалар қилиш имконини беради ва халқаро миқёсда таққослаш учун ишлатилади.
Масалан, 2022 йилда Қозоғистонда киши бошига ЯИМ 11,5 минг доллар бўлган. Ўзбекистонда эса 2,3 минг доллар. Бу рақамлар халқаро мутахассисларга мамлакатларнинг нисбий фаровонлиги ва иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш имконини беради.
@bankir
Доллар бироз тушади
26 октябр куни амалда бўладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 200
Garantbank — 12 200
SQB — 12 200
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tenge bank — 12 230
Octobank — 12 240
@bankir
Кредит картаси нима ва уларни қайси банклардан олса бўлади?
Кредит картаси — банкнинг кредит маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар учун нақдсиз тўлашда ишлатилиши мумкин бўлган банк картаси.
Кредит карталарнинг дебет банк карталаридан асосий фарқи — кредит карталари орқали ҳисобингизда етарли маблағ мавжуд бўлмаса ҳам, ўрнатилган лимит доирасида банк кредити ҳисобидан харидлар амалга оширишингиз мумкин бўлади.
Кредит карта учун фоизлар сизга ажратилган жами лимит доирасида эмас балки ҳақиқатда ишлатилган сумма учунгина тўланади.
Қандай қулай ва салбий томонлар бор?
Қулай тарафларидан бири — граcе период қўлланилиши, яъни ушбу даврда сиз кредитни тўласангиз фоиз умуман ҳисобланмайди ёки жуда кам миқдорда ҳисобланиши мумкин.
Ноқулай жиҳатлари — картадан картага пул ўтказиш имкони йўқлиги ва юқори фоиз ставкалари.
Қуйида бугунги кунда банклар томонилан таклиф этилётган кредит карталар бўйича маълумотларни тақдим қиламиз:
Саноатқурилишбанк
Сумма: 50 000 000 гача
Муддат: 4 йил
Фоиз: 26.9% гача(40 кунгача % сиз)
Тизим: VISA
Батафсил
Анорбанк
Сумма: БХМ 20 баравари
Муддат: 1 йил
Тизим: HUMO
Батафсил
Даврбанк
Сумма: 200 000 000 гача
Муддат: 60 ойгача
Фоиз: 27.99% гача
Батафсил
Инфинбанк
Сумма: 50 000 000 гача
Муддат: 5 йил
Фоиз: 23.99-47.99% гача
Тизим: VISA
Батафсил
Унверсалбанк
Сумма: Ойлик иш ҳақининг 3 бараваригача
Муддат: 12 ой
Фоиз: 30% гача
Батафсил
@bankir
“Ҳаёт банк” ва Apex Bank III чоракни зарар билан якунлади
III чорак якунларига кўра, “Ҳаёт банк” 8,6 млрд сўм, Apex Bank эса 13,5 млрд сўм зарар кўрган.
Бу даврда “Ҳаёт Банк” ходимлар маошига 6,1 млрд сўм сарфлаган бўлса, Apex Bank 5,6 млрд сўм ишлатган.
Иккала банк ҳам 2023 йилнинг март ойида Марказий банкдан лицензия олган эди.
Янги очилган банклар дастлабки чоракларни зарар билан ёпиши табиий ҳол ҳисобланади. Масалан, Грузиянинг TBC Group компаниясига тегишли бўлган TBC Bank Ўзбекистон банк бозорига киргач кетма-кет 11 чорак зарар кўрганди. Банк 2023 йилнинг биринчи чорагига келиб фойдага чиқа олган.
@bankir
Bitcoin 1,5 йил ичида илк марта 35 минг долларга яқинлашди
Bitcoin нархи бугун тонгда 34 720 доллардан ошди. Криптовалюта охирги марта бу нархда 2022 йил май ойида сотилган.
22 октабрдан бошлаб дунёдаги энг йирик криптовалюта тез суръатларда ўса бошлади. Bitcoin нархи бўйича кутилмалар айни дамда турлича бўлиб турибди.
Айрим таҳлилчилар криптовалюта бундан буён доимий ўсишини кутаётган бўлса, бошқалар бу ҳолат вақтинча эканини айтмоқда.
Ҳозирда нарх 33,8 минг долларгача пасайган.
@bankir
Доллар тушади
25 октябр куни амалда бўладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 225
Garantbank — 12 215
SQB — 12 215
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tenge bank — 12 250
Octobank — 12 260
@bankir
Мактабларда IT йўналишига ўқитиш ва иқтидорли ёшларни саралаш бўйича “Муҳаммад ал-Хоразмий рақамли ворислари” лойиҳаси жорий этилади. Бунда, IT соҳасига қизиқиши юқори бўлган ёшлар саралаб олиниб, дарсдан ташқари вақтда махсус гуруҳларда IT ва хорижий тилларга ўқитилади.
Лойиҳа доирасида 213 та мактаблардан жами 4 мингдан ортиқ 7-11-синф ўқувчиларга таълим берилади. Йилига 800 нафардан ортиқ IT ва хорижий тил кўникмаларига эга ўқувчилар етишиб чиқади.
IT соҳадаги ўқув курсларда таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 48 минг нафардан ортиқ ёшлар компьютер харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилди.
@bankir
AҚШ Хитойнинг 42 та компанияси билан савдо қилишга чеклов ўрнатди
АҚШ Савдо департаменти жума куни 42 Хитой компаниясини Москванинг ҳарбий ва мудофаа саноати базасини қўллаб-қувватлаганликлари учун ҳукумат экспорт назорати рўйхатига киритди. Мазкур компаниялар Россияга AҚШда ишлаб чиқарилган интеграл микросхемалар етказиб берган.
Бу микросхемаларга Россия Украинадаги фуқаролик нишонларига қарши учириладиган ракеталар ва дронларда аниқ бошқарув тизимлари учун фойдаланадиган микроелектроникани ўз ичига олади, дейилади Савдо вазирлиги баёнотида.
Хитой AҚШнинг ҳаракатини "иқтисодий мажбурлаш ва бир томонлама безорилик" деб атамокда ва
Қўшма Штатлар ўзининг нотўғри амалиётини зудлик билан тўғирлаши ва Хитой компанияларига нисбатан асоссиз босимни тўхтатиши керак деб ҳисобламоқда.
@bankir
Доллар яна тушди
9 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 189,81 сўмдан (-8,31 сўм) ҳисобланади
@bankir
Сентябрда 1 та банк фаолияти чекланиб, 6 та банк жаримага тортилди
Банк назорати қўмитаси сентябр ойида бир қанча йиғилишлар ўтказган.
Масалан, 1 та банк (AVO bank) ва 1 та тўлов ташкилотининг айрим операцияларини амалга оширишига чеклов ўрнатилди.
13 та банк фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги сабабли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, 4 та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олинди.
Устав капитали талаби бажарилиши бўйича масалалар таҳлил қилингани айтилган бўлсада, аммо бу масалар нима билан тугагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Маълумотларга кўра, 5 та банк устав капитали бўйича талабларни бажармаган.
@bankir
‼️1C: Бухгалтерия 8.3 билан бухгалтерия ҳисобингизни соддалаштиринг!
Ҳали бу хизматдан фойдаланмаяпсизми? Ўзбекистондаги 10 000 дан ортиқ компаниялар сафига қўшилинг, улар аллақачон ушбу хизмат туфайли ўз ишларини осонлаштирган!
✅Фойдаланиш қулайлиги
✅ Ишончлилик ва хавфсизлик
✅ Ҳисобларни самарали юритиш
👉 Бизга TELEGRAM орқали ёзинг ва соддалаштирилган ҳамда профессионал бухгалтерия дунёсига саёҳатингизни бошланг!
Реклама
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини яхшилади
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозларини ошириб, 2023 йил учун 5,5 фоизга етказди. Бу июн ойидаги прогнозга нисбатан 0,4 фоизга юқорироқ.
Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2024 ва 2025 йилларда мос равишда 5,6 фоиз ва 5,8 фоизгача тезлашиши кутилмоқда.
Энергетика соҳасидаги юқори харажатлар, давлат секторидаги таълим, иш ҳақи, пенсия ва нафақалар учун юқори харажатлар ҳамда бюджет даромадлари тушумларининг пасайиши туфайли, бюджет тақчиллиги 2023 йилда прогнозларга кўра 5 фоизгача ошади.
Ҳукумат ташқи қарз олиш бўйича ўз чекловларига риоя қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга давлат қарзи 2023 йилда ЯИМнинг 36 фоизигача ўсди ва 2024 йилда 36,6 фоиз билан энг юқори нуқтасига етиши прогноз қилинмоқда.
Россиядан келаётган пул ўтказмалари қисқариши ва бунинг ортидан истеъмол ўсишининг секинлашиши камбағаллик даражасини пасайтиришни чеклаши мумкин.
2023 йилда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё иқтисодиётлари орасида энг кўп ўсувчи иқтисодиётлардан бирига эга бўлади.
@bankir
Obunachilarimiz loyihamizga eng ko‘p bir savol bilan murojaat qilishadi. Keling, bugun unga birgalikda javob topamiz)
Bankdan kredit olayotib uni qaysi usulda so‘ndirish haqida bosh qotirganmisiz? Xo‘sh, annuitet yoki differensial — qay biri foydaliroq?
Annuitet to‘lov usuli
Annuitet usulda siz kreditingiz uchun har oy bir xil summada to‘lovlarni amalga oshirishingiz kerak bo‘ladi.
Bunda asosiy qarz va foiz summasi har oyda o‘zgarsa ham, umumiy to‘lov miqdori o‘zgarishsiz qolaveradi.
Aytaylik, siz bankdan bir yil muddatga 27 foiz stavkasida 10 mln so‘m kredit oldingiz. Bunda sizning oylik to‘lovingiz taxminan 960,1 ming so‘mdan bo‘ladi.
Yakunda esa bankka umumiy 11 mln 522 ming so‘m miqdorida kredit to‘lagan bo‘lasiz.
Differensial to‘lov usuli
Ushbu uslubda siz har oyda kredit uchun uning summasidan kelib chiqib bo‘lingan miqdorlarda to‘lovlarni amalga oshirasiz.
Bunda har oy asosiy qarz bo‘yicha bir xil summa to‘lab boriladi, foiz to‘lovlari esa kredit qoldig‘i kamayib borishi bilan birga asta-sekin kamayib boradi. Ya’ni birinchi oylarda to‘lov miqdori yuqori bo‘ladi va har oy kamayib boradi.
Deylik, siz yuqoridagi shartlarda yana kredit oldingiz. Bu safar kreditni differensial usulda so‘ndirib bormoqchisiz.
Demak, sizning birinchi oylik to‘lovingiz qariyb 1 mln 63 ming so‘mni tashkil etadi va bu miqdor har oyda kamayib, 12-oyga yetganda deyarli 853 ming so‘mga tushadi.
Shunday qilib yakunda siz bankka taxminan 11 mln 467 ming so‘m miqdorida kredit to‘lagan bo‘lasiz.
Qaysi biri foydali?
Solishtiruv natijalaridan kelib chiqadi-ki, differensial to‘lov usuli annuitetga nisbatan qariyb 55 ming so‘mga foydaliroq bo‘ldi. Ya’ni birinchi holatda to‘lovlar miqdori birmuncha ko‘proq.
*ushbu hisob-kitoblar axborot beruvchi xarakterga ega va sizni qiziqtirgan bankning hisob-kitoblaridan farq qilishi mumkin
Telegram • Instagram • PulliGap">YouTube • pulligap">TikTok
Yandex Go солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Аввалроқ Солиқ қўмитаси компания олдига бир қанча талабларни қўйган эди. Улар орасида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш ҳам бор.
Шу тариқа, Yandex Go Ўзбекистонда фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Компания 1 декабргача ахборот хизматини маҳаллийлаштиришини маълум қилган. Йўловчиларга фискал чек бериш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
@bankir
Эртага асосий ставка қайта кўриб чиқилади
Айни пайтда Марказий банк томонидан белгиланган асосий ставка 14 фоиз бўлиб, 2023 йилнинг 17 мартидан бери ўзгармай келмоқда.
Регулятор эртага асосий ставка билан биргаликда Пул-кредит сиёсатининг дастлабки лойиҳасини ҳам кўриб чиқади.
— Асосий ставка нима?
— Асосий ставка қай даражада муҳим?
@bankir
Бугун кунда аҳолига уй сотиб олиш учун 1 млрд сўм ёки ундан кўпроқ ипотека кредити таклиф қилаётган банклар:
“Ипотека банк”
Муддати — 240 ойгача;
Фоиз ставкаси — 25,99 фоиз;
Бошланғич тўлов — 26 фоиз, 50 фоиздан юқори бўлса расмий даромад талаб қилинмайди
Миқдори — 1 млрд 650 млн сўмгача;
Батафсил
“Давр банк”
Муддати — 84 ойгача;
Фоиз ставкаси — 26,99 фоиз;
Бошланғич тўлов — 20 фоиз;
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача;
Батафсил
“Миллий банк”
Муддати — 120 ойгача;
Фоиз ставкаси — 24 фоиз;
Бошланғич тўлов — 25 фоиз, 40 фоиздан юқори бўлса расмий даромад талаб қилинмайди
Миқдори — чегараланмаган;
Батафсил
“Халқ банки”
Муддати — 15 йилгача;
Фоиз ставкаси — 26 фоиз;
Бошланғич тўлов — 26 фоиз;
Миқдори — ҳовлилар учун 1,155 млрд сўмгача, квартиралар учун 990 млн сўмгача;
Батафсил
@bankir
Доллар тушди
25 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 199,93 сўмдан (-18,11 сўм) ҳисобланади
@bankir
АҚШнинг машҳур технологик компанияси NVIDIA Ўзбекистонга баъзи махсулотларини етказиб беришни тўхтатади
18 октабр куни AҚШ ҳукумати Хитойга NVIDIAнинг RТХ 4090, шунингдек, сунъий интеллект соҳасида ривожлантириш учун H800 ва H800 тезлаткичларини етказиб беришни тақиқлаган эди.
Кейинчалик маълум бўлишича, чеклов Д1, Д4 ва Д5 деб аталадиган гуруҳларга кирадиган бир қатор бошқа давлатларга ҳам тегишли.
Улар орасида МДҲ давлатлари жумладан Ўзбекистон ҳам бор. Мақсад мазкур давлатлар орқали технологик маҳсулотлар Россияга етиб боришини олдини олиш ҳисобланади.
Шу тарзда, NVIDIA ушбу мамлакатларга A100, A800, H100, H800, L40 ва L40С график карталарини, шунингдек Geforce RТХ 4090 видеокарталарини етказиб бермайди.
NVIDIA видеокарталари Ўзбекистон бозорида анча оммабоп ҳисобланади. Киритилган чеклов таклифни камайтириб, нархларга таъсир қилиши мумкин.
@bankir
InfinBank Топ-7 миллий ижтимоий масъулиятли бизнеслар рўйхатига кирди
Лондонда бўлиб ўтган “Ўзбекистонлик” халқаро форумида Uzbekistan's Club жамоаси "Матонат Футбол" лойиҳаси учун, InfinBank миллий ижтимоий маъсулиятли бизнеслар Топ-7лигига кирганини маълум қилди.
2022 йилда InfinBank “Матонат. Машаққатли ғалаба” фильмининг яратилишида ҳомий ва ташаббускор бўлган эди. Фильм ҳамюртларимиз ҳақида - футбол бўйича ампутантлар ўртасида жаҳоннинг энг совриндор "Матонат" жамоаси ҳақида ҳикоя қилади.
Шунингдек, InfinBank ампутант футболчилар ўртасидаги биринчи Ўзбекистон чемпионати – "Мустақиллик кубоги"нинг ўтказилишида ҳам иштирок этган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, чемпионатнинг бронза кубоги эгасига айланди.
Реклама
Банклардаги эффектив ликвидлик ҳолати доимий пасаймоқда
Марказий банк учинчи чорак учун пул-кредит сиёсати шарҳини эълон қилди. Шарҳда банк тизимининг эффектив ликвидлик ҳолати сезиларли пасайиб бораётгани кўрсатилган.
Сентябр ойида банк тизимининг эффектив ликвидлик ҳолати июнга нисбатан 24 фоизга пасайиб, ўртача 15,5 трлн сўмга тенг бўлди.
Ликвидлик деганда банклар ва молия институтларининг қисқа муддатли мажбуриятларини бажариш ва ўз операцияларини муаммосиз молиялаш қобилияти тушунилади.
Умумий ликвидлик мажбурий захиралаш меъёрларига нисбатан ҳамон ижобий тафовут билан шаклланган бўлсада, хатар хавфи ошган.
Банк тизими эффектив ликвидлигининг қисқариб бориши, Марказий банкнинг пул-кредит операцияларига бўлган талабнинг камайишига, жумладан, Марказий банк облигациялари чиқарилишининг тўхташига олиб келди.
@bankir
Тошкент аэропортидаги меҳмонхона ижараси қайта сотувга қўйилди
Тошкент халқаро аэропортидаги капсулали меҳмонхона ижараси аукционда сотилмоқда. Йиллик тўлов учун бошланғич нарх 1 млрд 296 млн сўм.
Меҳмонхона аукциони дастлаб шу йилнинг апрел ойида бўлиб ўтган ва ҳеч қандай таклифлар келиб тушмаган.
Ўша пайтда йиллик ижара учун бошланғич нарх ҳозиргидан 4 баробар арзонроқ белгиланган эди. @skartariss маълум қилишича, апрелда аукцион ғолиби ижара пулидан ташқари қурилиш учун алоҳида тўлаши керак бўлган.
Ҳозирга кунга келиб меҳмонхона тўлиқ қуриб битказилган ва фойдаланишга тайёр. Айнан шу сабаб бошланғич нарх 4 баробар кўтарилган.
Аукцион 30 октябр куни бўлиб ўтади. Меҳмонхона шарқона усулда таниқли рассом Бобур Исмоилов лойиҳасига кўра қурилган.
@bankir
❗️Yandex.Go 1 декабргача талабларни бажармаса фаолияти тўхтатилади
Солиқ қўмитаси ижтимои тармоқларда Yandex.Go хизмати ҳақида эълон қилинган хабарларга (1, 2) муносабат билдирди.
Маълум бўлишича сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой ичида ўз фаолиятини қонунлаштириш бўйича талаблар қўйилган.
Компания бу муддат ичида Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши ва белгиланган солиқларни тўлаши керак.
Бундан ташқари, мижозларга автомотаик равишда бериладиган фискал чек тақдим қилиш ҳам йўлга қўйилиши керак.
Агарда 1 декабргача ушбу талаблар бажарилмаса, Yandex.Go компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келаётган электрон платформаси блокланади.
@bankir
Humo тизими вакилларининг сўзларига кўра, Humo карталари орқали банкоматларда нақд пул ечиш мумкин экан.
Пул ўтказиш, онлайн тўловларда узилиш кузатилмоқда.
@bankir
26 октябрь InterContinental Tashkent меҳмонхонасида «UZCARD FORUM» – мамлакатнинг асосий финтех тадбири бўлиб ўтади.
«UZCARD FORUM» доирасида процессинг маркази фаолияти, ахборот хавфсизлиги, тўлов тизимлари, HR ва маркетинг бўйича долзарб мавзуларда бир қатор профессионал семинар ва тренинглар тайёрлаган топ-бизнес маърузачиларни бирлаштирадиган ўқув сессиялари ўтказилади. Халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар амалий тажрибалари билан ўртоқлашадилар, интерактив тренинглар ўтказадилар.
«UZCARD FORUM» ҳақида батафсил сайтда танишиш мумкин: https://forum.uzcard.uz
Сайт | Telegram | Реклама
Ўзбекистон илк марта яшил облигацияларни чиқарди
Ўзбекистон биринчи марта 4,25 трлн сўм миқдоридаги яшил суверен халқаро облигациялар ҳамда 660 млн доллар миқдоридаги халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида жойлаштирди.
Сўмда чиқарилган суверен халқаро облигациялар МДҲ давлатлари ичида илк “яшил” суверен облигациялар ҳисобланади.
Яшил бондлар бўйича келиб тушадиган маблағлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, темир йўл транспорти ва метро транспортини ривожлантириш, санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш, шамол эрозиясига ва сув хўжалиги обектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлар барпо этиш каби яшил лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
@bankir
Доллар яна тушади
Дам олиш кунлари ва душанба, 9 октябр куни амалда бўладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 190
Turonbank — 12 190
Ipoteka bank — 12 185
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 220
Kapitalbank — 12 235
@bankir
❗️Кўплаб банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида Humo карталари билан боғлиқ операцияларни амалга оширишда муаммолар ҳалигача давом этмоқда.
@bankir