bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

30 октябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

ИЛМА яна бир суғурта компаниясининг лицензиясини олиб қўйди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Фаровон Суғурта” суғурта компаниясининг лицензиясини бекор қилди. Компания келгусида қилиниши мумкин бўлган суғурта мажбуриятларини бажариши керак.

ИЛМА сал аввал “Шарқ Суғурта” компаниясининг лицензиясини ҳам олиб қўйганди. Бундан ташқари яқиндагина 8 та суғурта компанияси умумий 255 млн сўм жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, ИЛМА сентябр ойида суғурта ва капитал бозорининг регуляторига айланган эди. Агентлик Ўзбекистонда майнинг қилишга рухсат берувчи ягона ташкилот ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

31
октябрь куни амалда бўладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 225
Garantbank — 12 220
SQB — 12 220

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank12 260
Garantbank — 12 280

@bankir

Читать полностью…

Банкир

2023 йил 1 октябрь ҳолатига Бандлик бўлимларга 1 444,1 минг нафар фуқаролар мурожаат қилган. Уларнинг 555,3 минг нафарига (38,5 фоиз) бандлик соҳасидаги хизматлар кўрсатилган бўлса, 954,5 минг нафарига (66,1 фоиз) маслаҳат бериш хизмати кўрсатилган.

Маслаҳат хизмати кўрсатилган фуқаролардан 888,8 минг нафари (93,1 фоиз) фақатгина болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида маслаҳат олган бўлиб, кейинчалик ушбу фуқаролар Бандлик бўлимларига бирор марта ҳам иш сўраб мурожаат қилмаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Нобанк кредит ташкилотларининг 2023 йил 3 чорак учун молиявий ҳолати:

2023 йилнинг ўтган даври давомида нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлик кўрсаткичларида ҳамда микромолиявий хизматлар кўрсатиш ҳажмида ўсиш тенденцияси давом этиб, уларнинг микромолия бозоридаги улуши тобора ошиб бормоқда.

Нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти билан бирга 169 тани, шундан микромолия ташкилотлари 84 та ва ломбардлар сони 84 тани ташкил этди.

Нобанк кредит ташкилотлари активлари йил бошига нисбатан 1,6 баробарга ортиб, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига 7 трлн сўм доирасида шаклланган. Активларнинг ўсиши асосан кредит қўйилмаларининг 1,6 баробарга ошиши билан изоҳланади
 
2023 йил 1 октябрь ҳолатига барча нобанк кредит ташкилотларининг жами кредит қўйилмалари қолдиғи йил бошига нисбатан 1,6 баробарга кўпайиб, 6,4 трлн сўмни ёки барча кредит ташкилотлари умумий кредитлаш ҳажмидаги улуши 1,4 фоизни ташкил этган
 
Нобанк кредит ташкилотларининг муаммоли кредитлари (NPL 90+) 2023 йил 1 октябрь ҳолатига 74 млрд сўмни ёки жами кредит қўйилмаларидаги улуши 1,2 фоизни ташкил этган ҳолда, жорий йил бошига нисбатан 33 млрд сўмга ёки 0,2 фоиз бандга ошган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Пойтахтбанк” сотилиши режа қилинмоқда

Кеча Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Марказий банк раиси “Пойтахтбанк” сотилиши бўйича ҳам гапириб ўтди.

“Пойтахтбанк” Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли банк ҳисобланади. 1 октябрдан банкнинг устав капитали камида 200 млрд сўм бўлиши керак эди. Бироқ бу талаб бажарилмаган.

Мамаризо Нурмуродовнинг маълум қилишича, банкни сотиш бўйича хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ҳокимлик айнан шу сабаб банк устав капиталини оширмаган ва Марказий банк ҳам бунга кўз юмган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

30 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 228,05 сўмдан (+17,97 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Ўзбекистонда “мобил қуллик” бекор қилинди

27 октябрдан бошлаб мобил алоқа абонентларига ўз мобил рақамларини сақлаган ҳолда ўзлари хоҳлаган мобил алоқа оператори хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Бу жуда ҳам зўр янгилик. Атрофда кўпчилик, қайсидир алоқа операторининг мобил интернет сифатидан норози бўлиб, айнан узоқ йилдан бери ишлатиб келаётган рақами сабаб бошқа компанияга ўтолмаётганини кўрамиз. Энди бу муаммо бўлмайди.

Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 5 та мобил алоқа оператори бор — Beeline, Mobi.uz, Ucell, Uztelecom, Humans. Энди ҳақиқий рақобат муҳитини кутиш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Хитойдан импорт сезиларли ошмоқда

2022 йилнинг охирги чорагига келиб Ўзбекистон Хитой билан ташқи савдо алоқарини сезиларли кенгайтирди. Бу жараёнда Хитойдан импорт ҳам оша бошлади.

Агардан ўтган йилнинг III чорагида Хитойдан 4,8 млрд долларлик импорт амалга оширилган бўлса, жорий йилнинг мос вақтида бу кўрсаткич 59,3 фоизга ошди ва 7,6 млрд долларга етди.

Умумий импортдаги Хитойнинг улуши 2022 йилда 21,7 фоиз бўлган бўлса, 2023 йилда 28,1 фоизгача ўсди.

Бунга нима сабаб бўлди?

Маълум сабабларга кўра, Хитойнинг Ғарб давлатлари, хусусан АҚШга бўлган импорти 2023 йилда сезиларли камайди. Мамлакат экспорт учун бошқа бозорлар топишига тўғри келди.

Ўзбекистон учун эса санкциялар остида бўлган Россия билан савдо алоқаларини амалга ошириш бир мунча рискли бўлиб қолди. Россия билан импортдаги одатий потенциал ўсиш ҳам Хитой орқали қоплана бошлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга электромобиллар, мобил телефонлар ва бошқа техникалар, саноат товарлари кириб келиши анча кўпайди. Буларнинг асосий қисми эса аввалдан Хитойдан олиб келинар эди.

Импортда асосан бир давлатга қарамлик бир қанча салбий оқибатларга олиб келади. Масалан, Хитой иқтисодиётида таъминот билан боғлиқ ҳар қандай узилишлар Ўзбекистонга жиддий таъсир қилиши мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

27 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 210,08 сўмдан (+14,95 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

"Шартлари қайта кўриб чиқиладиган кредитлар бор. “Ипотека банк”нинг янги эгаси шу каби кредитларни муаммоли кредитлар таркибига ўтказиб ишлашни бошлашди. Натижада муаммоли кредитлар икки ой кетма-кет 1 трлн сўмдан кўпроқ ошди"

@bankir

Читать полностью…

Банкир

"Биз нарх пуфаги пайдо бўлди демоқчи эмасмиз. Ипотека кредитларини кўпроқ ажратаётган банкларга ушбу жиҳатларни ҳам инобатга олиш кераклигини айтяпмиз. Ипотека кредитларининг тез суръатда ошиши ва енгиликлар бозордаги нархлар ўзгаришига таъсир қилади. Хавф юқорилашса кредитларни чеклаш каби қарорлар билан таъсир ўтказишимиз мумкин" — Мамаризо Нурмуродов кўчмас мулк бозоридаги нарх пуфаги ҳақида

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Инфляцион таргет муддати узайтирилди

Марказий банк инфляциянинг доимий 5 фоизлик таргетига эришиш даври 2024 йил охирида эмас, 2025 йилнинг иккинчи ярмига тўғри келишини кутмоқда.

Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийси доирасида 2024 йилда инфляция даражаси 8-9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️14 фоиз

Марказий банк асосий ставкани яна йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Нарх пуфаги хавфи сақланиб турибди

Май ойида Марказий банк 2022 йил охирида Тошкент кўчмас мулк бозорида нарх пуфаги хавфи юзага келаётгани ҳақида хабар берган эди. Қизиққанлар мана бу линк орқали батафсил ўқиши мумкин.

Кеча эълон қилинган Молиявий барқарорлик шарҳига кўра, уйларнинг асл нархи ва бозор нархи ўртасидаги фарқ 2023 йилда яна ҳам кенгаймоқда.

Марказий банк бу сафар уйлар нархини Тошкент бўйича эмас, бутун Ўзбекистон бўйича кўриб чиққан. Таҳмин қилиш мумкинки, 2023 йилда Тошкентда уйларнинг фундаментал ва бозор нархи ўртасидаги фарқ янада ошган ва мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан юқорироқ.

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон бўйлаб уйларнинг бозор нархи асл нархидан ўртача 36 фоиз ортиқча баҳоланиши кузатилган.

Тушиниш учун асл нархи 100 минг доллар бўлган квартира, спекулятив сабабларга кўра ўртача 136 минг долларга баҳоланмоқда. Тошкентда бу фарқ анча каттароқ.

Уйларга бўлган доимий талабнинг сақланиб қолиши, таклиф етарли даражада кўп бўлмаётгани сабаб кўчмас мулк бозорида нархлар янада ошиши мумкин. Бу эса эҳтимолий нарх пуфагини катталашишда давом этишига сабаб бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

31
октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 219,23 сўмдан (-8,82 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Омонатларнинг ўртача фоизи яхшигина пасайди, кредитлар фоизи эса ўсиб бормоқда

Сентябр ойида Ўзбекистон банкларидаги аҳоли учун ўртача омонатлар фоизи 21,1 фоизгача пасайди (-0,6 фоиз). Шунга қарамай оддий аҳолига кредитларнинг ўртача тортилган ставкаси 24,2 фоизгача ошди. Бу 2020 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ва бу кетишда янги рекорд ҳам қайд этилиши мумкин.

Ўтган ойда компанияларнинг ўртача депозитлари 16,8 фоизгача пасайди ва бу март ойидан бери энг пастдир. Тадбиркорлар учун кредитлар ўртача фоизи эса сентябр ойида 0,3 фоизга ўсиб, 21,6 фоиз бўлиб турибди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Пойтахтда муаммоли кредитларни ундириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Тошкент шаҳри бўйича банклар томонидан ажратилган 4,7 трлн сўм ва Бош банкларнинг 7,2 трлн сўм муаммоли кредитлари бор. Бундан ташқари, йил якунига қадар 19,1 трлн сўм ва 2024 йилда 87 трлн сўм қарзлар сўндирилиши керак.

Шу мақсадда Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари кредитларни, шу жумладан, муаммоли кредитларни ундириш бўйича барча чораларни кўриш ва бу борада тижорат банклари, туманларга бириктирилган раҳбарлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришдир.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Жамоат транспортида йўл ҳақи 2000 сўмгача оширилмоқда. Бу яхшими ёки ёмон?

1 ноябрдан бошлаб Тошкентдаги жамоат транспортида янги тарифлар йўлга қўйилмоқда. Йўл ҳақи энди нақд пул ва банк карталари орқали тўлов қилинганда 2000 сўм, АТТО транспорт карталари тўлов қилинганда 1700 сўм бўлади.

АТТО карталари орқали бир соатда иккинчи марта автобусдан фойдаланилса йўл ҳақи 700 сўм бўлади. Бир соат ичида ундан кўпроқ фойдаланиш эса бепул.

Нима учун йўл ҳақи оширилди?

Тошкентда жамоат транспорти учун йўл ҳақи охирги марта 2019 йилнинг август ойида 1200 сўмда 1400 сўмга оширилган эди. Бунга эса 4 йилдан ошди. Ўшандан бери инфляция 52,1 фоиз бўлди. Демак 2000 сўм 2019 йилдаги нархга нисбатан камида 100 сўмга арзонроқ (инфляция билан ўша пайтдаги 1400 сўм ҳозирги 2128 сўм бўлади).

Бундан ташқари, тан олишимиз керак, сўнгги вақтлар жамоат транспорти, айниқса автобуслар қатнови бир мунча яхшиланди, интерваллар қисқарди. Янги электробуслар олиб келинди, “гармошка”ли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу эса катта маблағ талаб қилади. Давлат бюджети шундоқ ҳам кутилганидан кўпроқ дефицитда ва бюджетга боғланиб қолиш нотўғри.

Метронинг Чилонзор йўлида ҳаракат қилиш ҳамон ноқулай бўлиб қолмоқда лекин бу муаммо ҳам яқин орада бартараф этилиши ваъда қилинган.

Иқтисодий жиҳатдан олиб қарасак, йўл ҳақининг оширилиши зарур чора эди. Чунки “Тошшаҳартрансхизмат” 2022 йилда 155,4 млрд сўм зарар кўрганини кўпчилик билмаса керак. 2023 йилга келиб молиявий вазият янада ёмонлашган. Биринчи ярим йилликда компания 222,3 млрд сўм зарарга кирган.

Албатта, нархлар ошиши кам даромадли аҳолининг молиявий ҳолатига таъсир қилиши мумкин. Лекин автобус ва метроларга боғланиб қолган аҳоли учун енгиликлар ҳақида ўйланган. Яъни бир соатда жамоат транспортидан 2 ёки ундан кўп марта фойдаланадиган аҳоли аввалгига қараганда камроқ пул тўлайди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бухорода «Гарант банк»нинг янгиланган шаҳар филиали иш бошлади

27 октябр куни Бухоро шаҳри, Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 238-уй манзилида «Гарант банк» АЖнинг янгиланган шаҳар филиали очилди.

«Гарант банк» АЖнинг янгиланган Бухоро филиали юридик ва жисмоний шахсларга кенг турдаги банк хизматларини, жумладан корпоратив ва дебет карталарини чиқариш, бизнес учун тариф линиялари, пул ва банк ўтказмалари, миллий ва хорижий валютадаги омонатларни расмийлаштириш, коммунал ва бошқа тўлов хизматларини тақдим этади.

«Гарант банк»нинг Бухоро шаҳар филиали душанбадан жумагача соат 9:00 дан 18:00 гача фаолият юритади.

📞 Мурожаат учун: 1326

Telegram | Instagram | Facebook | Web | Ilova | Реклама

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонда сунъий интеллектга тайёрлик даражаси йил сайин ўсиб бормоқда

Ўзбекистон ҳукуматининг сунъий интеллектга тайёрлик индексидаги ўрнини яхшилаш мақсадида хорижий тажрибани ўрганиш ишлари олиб борилди.

Буюк Британиянинг “Oxford Insights” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган “Government Artificial Intelligence Readines Index”да кўрсатилган статистика бўйича Ўзбекистон 2019 йилда 158-ўринни, 2020 йилда 95-ўринни, 2021 йилда 93-ўринни ва 2022 йилда 79-ўринни (181 та давлат ичида) эгаллаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

“Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
“Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
Hamkorbank'нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
“Асакабанк”нинг Asakabank иловасида — 4 млн сўмгача;
“Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
“Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
Paynet иловаси орқали 3 млн сўмгача.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

30
октябр куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 210
Poytaxtbank — 12 210
SQB — 12 210

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 240
NBU — 12 260

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Туркия Марказий банки асосий ставкани 30 фоиздан 35 фоизга оширди. Шу тариқа мамлакатда асосий ставка кетма-кет бешинчи марта оширилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

"Марказий банк банк бўлмаган ташкилотларга валюта айирбошлаш операциялари билан шуғулланиш борасида қатъий позицияга эга. Бошқа юридик шахсларга ёки нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш шохобчалари очишга рухсат бериш ниятимиз йўқ".

@bankir

Читать полностью…

Банкир

"Олтин-валюта захиралари ўзгаришига олтин нархлари таъсир қилади. Йил бошидан бери олтин нархи пасайиши захиралар 2,7 млрд доллар камайишига сабаб бўлди. Импорт ҳажмлари юқори суръатларда ошгани эса валюта захираларига таъсир қилмоқда"

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжуманини UzReport TV каналида қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банкирларда энг кўп, шифокорларда энг кам: ойликлар қандай ўзгарди?

Ўзбекистон аҳолисининг 2023 йил учинчи чорак якунларига кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 4,4 млн сўмни ташкил қилди.

Энг кўп ойлик олувчилар ҳамон банк ва молия соҳасида ишламоқда. Улар ўртача 12,8 млн сўм маош олади (биринчи ярим йилликда 12,4 млн сўм эди). Иккинчи ўриндан 10,3 млн сўм билан IT ходимлари жой олган.

Ўқитувчилар ўртача 3 млн сўм, шифокорлар эса 2,9 млн сўм ойлик олишган. Бу соҳалар кесимида энг кам иш ҳақи ҳисобланади.

Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг эътибор қаратишича, ўқитувчи ва шифокорлар бошқа соҳа вакилларига нисбатан камбағаллашишда давом этмоқда.

Таълим соҳасидаги ўртача иш ҳақи республикадаги ўртача маошнинг 69 фоизини ташкил этган бўлса, тиббиёт соҳаси вакилларининг ўртача маоши эса республикадаги ўртача маошнинг 66 фоизини ташкил этган.

Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич таълим соҳаси вакиллари учун 69,7 фоизни ташкил этган бўлса, тиббиёт соҳаси вакиллари учун 67,3 фоиз бўлган.

Яъни бу соҳаларда ойлик маошлар бошқа соҳа вакилларига нисбатан секин ўсмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

27
октябр куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 200
Davrbank — 12 200
SQB — 12 195

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 230
Anor bank — 12 240

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️16 та банк жаримага тортилди

Марказий банк истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банкларда назорат тадбирларини ўтказди.

Ўрганишлар давомида банкларда омонат ва кредитлар бўйича ахборотларни етказишда камчиликлар борлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, банк карталари орқали хизмат кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмагани аниқланди.

Натижада 16 та банк жаримага тортилди ва 5 та банк огоҳлантирилди. Банклар номи очиқланмаган.

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel