bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Жарималар қандай ўзгаради?

Аввалроқ 1 декабрдан Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга оширилиши ҳақида хабар бергандик. Шу санадан бошлаб БҲМ ҳам 3 фоизга оширилади (340 минг сўм бўлади) ва автомобил бошқарувчилари учун энг кўп учрайдиган жарималар қуйидагича ўзгаради:

— “Тонировка”ли автотранспортдан фойдаланиш (тегишли рухсатнома олмасдан) – БҲМнинг 25 баравари 8,5 млн сўм (ҳозирда 8 млн 250 минг сўм)

— Автотранспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш — БҲМнинг 3 баравари 1 млн 20 минг сўм (990 минг сўм)

— Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириш – БҲМнинг 5 баравари 1 млн 700 минг сўм (1 млн 650 минг сўм)

— Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига – 40 километрдан ортиқ катталикда ошириш БҲМнинг 9 баравари 3 млн 60 минг сўм (2 млн 970 минг сўм)

— Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш — БҲМнинг 2 баравари 680 минг сўм (660 минг сўм)

— Йўлларда гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш — БҲМнинг 3 баравари 1 млн 20 минг сўм (990 минг сўм)

— Темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш — БҲМнинг 3 баравари 1 млн 20 минг сўм (990 минг сўм)

— Автотранспортни маст ҳолда бошқариш – БҲМнинг 25 баравари 8,5 млн сўм ( 8 млн 250 минг сўм)

— Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш – БҲМнинг 15 баравари 5 млн 100 минг сўм (4 млн 950 минг сўм)

— Автотранспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши – БҲМнинг 5 баравари 1,7 млн сўм (1 млн 650 минг сўм)

@bankir

Читать полностью…

Банкир

17 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Нега Марказий банк жаримага тортилган банклар номини ошкор қилмайди?

Нурбек Алимов тўғри савол қўйибди. Нимага жаримага тортилган ва огоҳлантирилган банклар номи очиқланмайди?

Марказий банк банкларнинг регулятори ҳисобланади ва ўзи жазолаган банкларни оммага доим ҳам маълум қилавермайди. Аммо шу йилнинг феврал ойида банклар номи очиқланганди.

Ўша вақтда кредит ажратиш ва уни сўндириш бўйича камчиликларга йўл қўйган “Миллий банк”, “МКбанк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк”, ҚҚБ (ҳозирги Бизнесни ривожлантириш банки) ва “Асакабанк” огоҳлантирилганди.

Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ камчиликлар ортидан эса “Капиталбанк”, “Анорбанк” ва “Равнақ банк” (ҳозирги Оcтобанк) огоҳлантирилган эди. Ўша пайтда ушбу номи тилга олинган банкларнинг ОАВда санкциялар билан тилга олиниши банклар имижига салбий таъсир қилганди.

Айрим манбаларга кўра, шундан сўнг баъзи банклар Марказий банкдан жаримага тортилган ва огоҳлантирилган банкларни очиқламасликни сўраган. Марказий банк ҳам февралдан бери банклар номини оммага маълум қилмайди. Аммо бундай ҳуқуқ регуляторда бор.

Мисол учун, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) сентябр ойида суғурта бозорининг регуляторига айланди. ИЛМА суғурта ташкилотларини назорат қилувчи органга айланиши билан 8 та суғурта компаниясини жаримага тортди. Уларнинг нафақат номи оммага ошкор қилинди, балки қанча жарима тўлаши ҳақидаги маълумот ҳам берилди.

Кейинчалик агентлик нақ 7 та суғурта компаниясининг лицензиясини қайтариб олди. ИЛМАгача кўпчилик суғурта бозорида нима бўлаётганини деярли билмас эди. Чунки суғурта ташкилотларини Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, кейинчалик эса Молия вазирлиги назорат қиларди.

Нима демоқчимиз? Суғурта бозори ва банк бозорини ўзаро яқинлиги учун параллел келтириш мумкин. ИЛМА қилаётган ишни Марказий банк ҳам қила олади. Агар Марказий банк айрим банклар нуфузига путур етишини ўйлаб номларни ошкор қилмаётган бўлса, унда регуляторлик қаерда қолади? Бошқа сабаб бўлса, майли тушунтирилсин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

20 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 280 сўмдан (+9,90 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Давлат ажратаётган кредитлар барчаси онлайн берилади

Ўзбекистонда 2024 йил 1 июлдан бошлаб давлат дастурлари доирасида аҳолига ажратиладиган кредитларнинг барчаси тўлиқ электрон платформалар орқали берилади.

Бундан ташқари, давлат дастурлари доирасида туман (шаҳар) ва маҳаллаларга ажратиладиган кредитлар ҳажми юзага келган муаммоли кредитлар улушидан келиб чиқиб белгиланади.

Бу дегани энди тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзли кредитлар у яшаётган тумандаги бошқа тадбиркорларнинг кредитни ўз вақтида қайтарганига қараб берилади.

Шунингдек, кредит таъминотларини назорат қилиш, гаровга олинган мулкларни тақиқдан тўлиқ ёки қисман чиқариш ҳамда алмаштириш жараёнлари электрон платформалар орқали марказлашган ҳолда ташкил қилинади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар ошади

20
ноябрь, душанба куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 270
Turonbank — 12 265
Infinbank — 12 260

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 290
Kapitalbank — 12 300

Xalq banki12 320

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

17 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 270,10 сўмдан (-11,90 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредитларни тақдим қилади

“Даврбанк”
Фоиз ставкаси — 21 фоиздан
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Кредит миқдори — чекланмаган, бозор нархи бўйича
Батафсил

“Ипак йўли” банки
Фоиз ставкаси — 23,99—27,99 фоиз орасида
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 0 фоиздан (йиллик фоизлар шунга қараб ўзгаради)
Кредит миқдори — 500 млн сўмгача
Батафсил

“Тенгебанк”
Фоиз ставкаси — 28,9 фоиздан
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Кредит миқдори — 300 млн сўмгача
Батафсил

“Зираат банк”
Фоиз ставкаси — 23—27 фоиз орасида
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Кредит миқдори — 660 млн сўмгача
Батафсил


“Туронбанк”
Фоиз ставкаси — 27,9 фоиздан
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Кредит миқдори — 495 млн сўмгача
Батафсил

“Трастбанк”
Фоиз ставкаси — 25 фоиздан
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Кредит миқдори — 300 млн сўмгача
Батафсил

“Ҳамкорбанк”
Фоиз ставкаси — 26,99 фоиздан
Муддати — 48 ойгача
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Кредит миқдори — 600 млн сўмгача
Батафсил

Рўйхатдаги айрим банклар автокредитни ўзини ўзи банд қилганлар учун ажратади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

«Катта оиланинг, катта мақсадлари учун»

Янги Chevrolet Captiva билан куч-қувват ва замонавийликни ҳис қил. Чиройли дизайни, илғор имкониятлари билан Captiva шаҳар ва табиат қўйнига саёҳатларингиз учун идеал ҳамроҳ. Chevrolet Captiva — оилангиз билан унутилмас хотиралар яратинг!

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

17
ноябрь куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 280
Poytaxtbank — 12 280
NBU — 12 280

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 300
Kapitalbank — 12 315

Asakabank12 320

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Энди янги тадбиркорларга ўқитилганидан кейин имтиёзли кредитлар берилади

Илгари давлат кичик бизнесни қўллаб-қувватлаши учун фақат кредит бериш билан чеклангандек кўринарди. Эндиликда давлат нафақат кредит бериш, балки тадбиркорликка ўқитишни ҳам йўлга қўяди. Президентнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури ишга туширилди.

Мазкур Дастур бўйича тадбиркорларни молиявий ва тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва уларда бизнес кўникмаларни шакллантириш мақсадида республика бўйича 14 та ҳудудда ташкил қилинган “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да, қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курслари ташкил этилади.

Бунда, марказларда дастур иштирокчиларининг бизнес кўникмалари мустахкамланади, марказ билан ҳамкорликда ўз бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва эксперт гуруҳ олдида ҳимоя қилади. Натижада, қўлига сертификат олиб, молиявий инстурументлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

16 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 282 сўмдан (-7,98 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Йиғилишда “Ипотека банк” устав капитални ошириш учун қўшимча акциялар чиқарилиши бўйича қарор ҳам қабул қилинган.

Унга кўра, номинал қиймати 1 сўмдан бўлган 844,6 млрд дона акциялар чиқарилади. Демак банк устав капитали 844 млрд сўмга ошади. Ҳозирда “Ипотека банк”нинг устав капитали қарийб 3 трлн сўм ҳисобланади.

Чиқарилаётган акциялар ёпиқ обуна билан Венгриянинг OTP Bank'ига жойлаштирилади. Ушбу банк 2023 йилда “Ипотека банк”ни сотиб олганди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Кеча ўзбекистонликларнинг банк карталаридан катта миқдорда пул ўғирлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Марказий банк ва Humo тўлов тизими бундай хабарлар ёлғон эканини, банклар ва тўлов тизимига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганини маълум қилди.

Шунга қарамай, Gazeta.uz картасидан пул ечиб олинган бир қанча одамлар билан суҳбатлашибди.

Нашр камида 16 кишининг картасидан пул ечиб олингани, етказилган зарар миқдори эса 1 млрд сўм атрофида эканини айтмоқда.

Жабрланувчиларнинг карталари "Универсалбанк"нинг Unired иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган. Айнан шу илова ёрдамида фирибгарлар картадан пулларни ечиб олган.

Айрим инсонлар Unired илиовасидан рўйхатдан ўтмаган бўлса ҳам, кибержиноятчилар уларнинг ўрнига ушбу иловадан рўйхатдан ўтган.

Қизиғи, хакерлар картасида 3-4 млн сўм сақлайдиган одамларга киберҳужум қилмаган. Барча жабрланувчиларнинг картасида бир неча ўн миллион сўм бўлган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ипотека кредити олувчи аёллар сони камаймоқда

2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон банклари аҳолига 13,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 трлн сўмга кўпроқ.

Шунга қарамай 2022 йилнинг 10 ойида 58,6 минг нафар ўзбекистонлик ипотека кредити олган эди. Жорий йилда уларнинг сони 57,5 мингтагача қисқарди. Уларнинг 30 минг нафари кам фоизли ипотека кредитларини олган.

Ўзбекистонликлар орасида ипотека кредити олувчилар сони камайганига асосий сабаб — аёллар. Улар 2022 йилга нисбатан банклардан камроқ уй сотиб олиш учун қарз олмоқда.

Солиштириш учун, 2022 йил 10 ойида 23,8 минг аёл ипотека кредитидан фойдаланган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 21 минг нафарни ташкил қилган. Ипотека кредити олувчи эркаклар эса кўпайган.

2023 йилда банкларнинг ўз маблағларидан уй сотиб олиш учун кредит бериши ҳам кўпаймоқда. Эҳтимол шу сабабдан, эски уйларга ипотека бериш кўпаймоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Тошкентда “Zakovat-Gambit”нинг соврин жамғармаси 600 000 000 сўмлик финали бошланди

Тошкентда “Zakovat-Gambit” турнирининг финал босқичи бошланди. Бу йил учинчи бор ўтказилаётган ушбу мусобақада 4 мингдан ортиқ иштирокчилар орасидан энг кучлилари бугун ғолиблик учун дона суради.

Анъанага кўра, мусобақага бу йил ҳам жаҳоннинг энг машҳур шахмат усталари таклиф этилди. Шахмат олимпиадасининг уч карра ғолиби Владимир Крамник, аёллар ўртасида тўрт карра жаҳон чемпиони Хоу Ифань мусобақа қатнашчилари учун мастер-класс ва ҳаяжонли шахмат сеансларини ўтказдилар.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

⚡️ 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:

— пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
— ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.


Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Агробанк "ACCA Approved Employer" мақомига эга бўлди!

"ACCA Approved Employer" мақоми халқаро ва маҳаллий бозордаги энг яхши мутахассисларни ишга жалб қилиш орқали банк бизнесини янада барқарор ривожлантириш имкониятини оширади.

Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

BYD электромобилини ёки иссиқ ўлкаларга саёҳат ютиб олишни истайсизми? Унда UZCARDдан янги "Чексиз NFC" акциясида иштирок этинг!

Акцияда иштирок этиш учун сиз янги NFC технологияли UZCARD (5614**) ёки UZCARD кобейдж картасини (6262**, 5440**) очишингиз ва камида 200 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширишингиз керак.

"Чексиз NFC" промо-акцияси доирасида сиз қуйидаги совринларни қўлга киритишингиз мумкин:

• BYD Song Plus Chempion Edition;
• Дубай (БАА), Таиланд ёки Шри-Ланкага икки кишилик саёҳат!

Контактсиз UZCARD картасини қуйидаги банклар бўлимларида очишингиз мумкин:

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (НБУ)
«Агробанк» АТБ
«Гарант банк» АЖ
«Ҳамкорбанк» ATB
«Ziraat Bank Uzbekistan»
«Капиталбанк» АТБ
AT «Халқ банки»
«Пойтах Банк» АЖ
«УНИВЕРСАЛ БАНК» АТБ
«Mикрокредитбанк» АТБ
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
«Ипотека-банк» АТИБ,
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,
«Ипак Йўли» АИТБ,
«Трастбанк» ХАБ,
«KDB Bank Uzbekistan» AЖ
«Asia Alliance Bank» ATБ
«Давр-банк» ХАТБ
«HAYOT BANK» АЖ
«Туронбанк» АТБ

Янги UZCARD контактсиз картасини очинг ва BYD ёки иссиқ ўлкаларга саёҳат ютиб олинг!

Қўшимча маълумот promo.uzcard.uz веб-сайтида.

реклама

Читать полностью…

Банкир

2035 йилга келиб Тошкентда автомобиллар сони икки карра кўпаяди

Тошкентда 2035 йилга бориб 1,3 миллионга яқин автомобил бўлади. Маълумотларга кўра, кейинги 12 йил ичида автомобиллар сони тахминан 2,2 баробарга ошади. Айни пайтда Тошкентда 577 минг автомобил бор.

Бу қадар тез ўсишга асосий сабаб аҳоли сонининг кўпайиши ва уларнинг даромадлари яхшиланиши натижасидир.

Сўнгги йилларда Пойтахтда шундоқ ҳам тирбандлик муаммоси ортмоқда. Автомобиллар чиқараётган зарарли тутун ҳам атроф-муҳитга салбий таъсир қиляпти. Уларнинг икки карра кўпайиши — муаммолар ҳам икки карра кўпаяди дегани.

Нима қилиш мумкин?

Имкон қадар шаҳарни пиёдалар учун қайта қуриш, велосипедлар ҳаракатини кўпайтириш (бироқ катта маблағ талаб қилади) керак. Охирги бир йил ичида анча яхшиланган жамоат транспортини (метро бундан мустасно) ҳам ривожлантиришда давом этиш зарур.

Бундан ташқари, шаҳарда бензин ва дизелда юрадиган автомобилларга чекловлар киритиш мумкин. Мисол учун, Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб бундай турдаги янги автомобиллар сотувини тақиқлайди.

📷: Kun.uz

@bankir

Читать полностью…

Банкир

16 та банк жаримага тортилди

Марказий банк октябрь ойида Ўзбекистондаги 35 та банкдан 16 тасини жаримага тортди. Банклар номи очиқланмаган.

Бундан ташқари битта банкка (афтидан AVO Bank) нисбатан айрим операцияларга чеклов ўрнатилди. 1 та тўлов ташкилотининг лицензияси 10 кунга тўхатиб қўйилди.

Яна 5 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти эса огоҳлантирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“InfinBank” АЖ “ЎзИҚМК” АЖ билан қайта молиялаштириш бўйича йирик шартнома имзолади

“InfinBank” АЖ ва “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар аҳолига ипотека кредитлари бериш бўйича шартнома имзолади.

Банк жамоаси мижозларга бозорда энг яхши шароитларни тақдим этишга интилади. "Шартноманинг имзоланиши эса ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш йўлидаги яна бир ишончли қадам бўлди", — деди бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёр Жўраев.

Қайта молиялаштириш шартномаси молиявий тузилмани оптималлаштириш ва банкнинг кредит маҳсулотларини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиш имконини берувчи муҳим қадам ҳисобланади.
Мижозлар учун эса бу қулай шартларда ипотека кредитларини олиш имкониятини тақдим этувчи аҳамиятли воқеадир.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон компаниялари ЕИ санкцияларига киритилиши кутилмоқда

Bloomberg агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг 12-пакет санкцияларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Сингапурнинг 30 дан ортиқ машинасозлик компаниялари киритилади.

Янги санкциялар Россияга қурол ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган машина дастгоҳларини етказиб беришни чеклаш мақсадида киритилмоқда.

Шунингдек, экспорт қилувчилар учун шартномаларга Россиядан айрим товарларни реэкспорт қилишни тақиқловчи бандларни киритиш мажбурияти ҳам жорий этилмоқда.

Яқинда АҚШ Ўзбекистон компаниясига айнан реэкспорт сабаб санския қўллаган эди. Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Mvizeon компанияси АҚШ маҳсулотларини Россияга етказиб берган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Бизнесни ривожлантириш банки” фаолиятида кутилган ўзгаришлар бўлади

Яқинда “Қишлоқ қурилиш банки” номи “Бизнесни ривожлантиш банки” дея ўзгартирилди. Шу пайтга қадар банк кредит портфелининг асосий қисми ипотека кредитларига тўғри келар эди.

Президент қарори билан 2024-2026 йилларда БРБнинг кредит портфелида кичик бизнес вакилларига ажратилган кредитлар улуши 43 фоизгача кўпаяди.

Шунингдек, БРБга умумий 300 млн доллар маблағ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилади.

Бунда 75 млн доллар банк устав капиталини ошириш учун, 225 млн доллар субординар қарз сифатида 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада ажратилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Economist журналининг навбатдаги сони муқоваси шу кўринишда бўлди. Бу галги сонда 2024 йилда кузатиш керак бўлган 10 та тенденция келтирилган

Рамага овоз беринг!

2024-йилда 4,2 миллиардга яқин одам, яъни биринчи марта дунё аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилувчи мамлакатларда 70 дан ортиқ сайловлар бўлиб ўтади.

*Рама ҳиндиузмнинг асосий худоларидан биридир. 2024 йилда Ҳиндистонда ҳам сайлов бўлади.

Американинг глобал танлови

Сайловчилар ва судлар яна президент бўлиш имкониятига эга бўлган Доналд Трампга нисбатан ўз ҳукмини чиқаради.

Олдинга, Европа

Европа Украинага узоқ давом этиши учун зарур бўлган ҳарбий ва иқтисодий кўмак билан таъминлаш давом этади. Шу билан бирга Европа Иттифоқига якуний аъзоликка йўл очиб беради.

Яқин Шарқдаги тартибсизликлар

"Ҳамас"нинг Исроилга ҳужуми ва Исроилнинг Ғазога қарши жавоби давом этади. Афтидан дунё фаластинликлар аҳволига эътибор бермасликда давом этадиган кўринади.

Кўп қутбли хавф

Узоқ вақт “музлатилган” можаролар эриб, бутун дунёда маҳаллий совуқ урушлар авж олмоқда.

Иккинчи совуқ уруш

Хитойнинг иқтисодий ўсиши секинлашар экан, Тайван билан боғлиқ кескинликлар кучаймоқда ва Америка Хитойнинг илғор технологияларга киришини чеклашда давом этмоқда.

Янги энергия географияси

Тоза энергияга ўтиш янги яшил супер кучларни яратади ва энергия харитасини қайта чизишга тўғри келади

Иқтисодий ноаниқлик

Ғарб иқтисодлари 2023 йилда кутилганидан яхшироқ натижа кўрсатди, аммо инқироздан ҳали чиқмаган.

Сунъий интелект ҳақиқатга айланади

Компаниялар буни қабул қилади, ҳукуматлар уни тартибга солади ва технологик компаниялар уни яхшилашда давом этади.

Дунё бирлашадими?

Глобал бирлик тўхтаб қолиши мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Кафил бўлиш — сиз ўйлагандан кўра жиддийроқ нарса

Бугун канал ботига бир ўқитувчи аёл акаси ипотека кредити олаётганда у учун кафил бўлгани, яқинда эса банк унинг картасидан пул ечиб олгани ҳақида ёзди. Аёл банкнинг бунга ҳаққи борми деб сўрамоқда. Албатта бор.

Кафил ва қарз олувчи банк учун деярли бир хилдир. Агарда асосий қарз олувчи қарзни ўз вақтида тўламаса, банк пулни кафилдан талаб қилади.

Аксарият ҳолларда банк қарз олувчи ва кафил билан шартнома имзолаётган вақтда, шартнома шартлари орасида нафақат қарз олувчининг, балки кафилнинг банк картасидан ҳам унинг рухсатисиз пул ечиб олиш бандини киритади.

Шу сабабли, банк шартномалари билан тўлиқ танишиб чиқиш шарт.

Кимгадир кафил бўлишдан аввал “сизга оғирлиги тушмайди” каби гапларга ишонманг. Исталган пайт кафил қарз олувчи ўрнига кредитни тўлаши мумкин. Шунинг учун яқин ва ишончли одамлар учун кафил бўлиш тавсия қилинади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Универсалбанк” Кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаев Unired иловаси орқали пул ўғирланганига изоҳ берди:

Пул ўғирланганлиги бу - факт. Вазият қанақа бўлган? Бизнинг мобил иловага фойдаланувчининг картасини улашган. СМС-келяпти, лекин кимдир СМСни "перехват қилиб", ушбу СМСларни иловага киритган. Демак кимдирда фойдаланувчининг маълумотлаари (карта рақами, қайси рақамга улангани ва ҳк) бор, ўша кимдир СМС-хабарни "перехват қилиш"ни ўрганиб олган. Биз илова тарихини кўрдик, СМСлар аниқ (бехато) терилган. Пул ечилган вақт кечаси бўлган. Биз вазият аниқланган заҳоти тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бердик. Шахсан ўзим фойдаланувчиларнинг бир нечтаси билан кўришдим, муаммо қаерда бўлган, СМС-хабарни ким ўқий олиши мумкин, шуларни ўрганишимиз керак. Лекин СМС-хабарни илова эмас, оператор жўнатади, биз уни ким ўқиганини кўра олмаймиз. Ҳозир шуни "тагига етяпмиз". Лекин афсуски, бу нарслар рўй бергани яхши эмас. Бунга барҳам бериш керак.

Анвар Ирчаев вазият оддий ўғирлик эмаслиги, кибержиноятчилар аввалдан кимнинг картасида қанча пул борлигини билгани ҳақида гапирди.

Албатта, табиийки, жабрланувчиларнинг пуллари тиклаб берилади, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. Кимдир шу каби ҳолатга учраган бўлса, банкимизга мурожаат қилиши мумкин, — дейди “Универсалбанк” Кузатув кенгаши раиси.

UPD: Демак хакерлар томонидан пул ўғирлангани бўйича ҳеч қандай шубҳа қолмади. Лекин нима учун Марказий банк буни дарҳол инкор қилди?

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Ипотека банк” бошқарувида ўзгаришлар бўлди

“Ипотека банк”нинг 10 ноябрдаги йиғилишида банк бошқарувида бир қанча ўзгаришлар бўлди.

2021 йилдан бери “Ипотека банк”да Бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Фаррух Ботиров лавозимидан озод этилди ва бошқарув таркибидан чиқарилди.

Унинг ўрнини тўғридан тўғри Умиджон Ҳакимов эгаллади. Банк у билан 3 йилга шартнома имзолаган.

Ҳакимов бунгача Ўзбекистондаги “Ипак йўли” банки ва Asia Alliance Bank'да фаолият олиб борган.

Шунингдек, яна бир Бошқарув раиси ўринбосари Джура Зулфукаров ҳам лавозимидан озод қилинди.

Кузатув кенгаши таркибидан машҳур банкир Александер Пиккер ҳам чиқарилди. У 2020 йилдан бери “Ипотека банк” кузатув кенгашида эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

16
ноябрь куни амалда бўладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 280
Agrobank — 12 280
BRB — 12 280

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 320
Asakabank — 12 320
Kapitalbank — 12 320

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Шаҳар ҳаёти, унда учраб турадиган турли ҳолатлар ҳақида қизиқ фикрлар, аччиқ ҳақиқатлар, сарказмларга бой постлар бериб борадиган канални сизга тавсия қиламиз.

Обуна бўлинг
канал манзили 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel