bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

40 фоиз

Туркия Марказий банки асосий ставкасини 35 фоиздан 40 фоизга оширди. Бу мамлакатда кетма-кет олтинчи марта асосий ставка оширилиши ҳисобланади.

Октябрь ойида Туркияда йиллик инфляция 61,4 фоизни ташкил қилган ва Марказий банк прогнози даражасида қолмоқда.

Июнь ойида мамлакатда асосий ставка атиги 8,5 фоиз эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Ноқонуний майнинг орқали давлатга 1 млн доллар зарар келтирилган

ДХХ давлатга 2020 йилдан 2023 йилгача 12,4 млрд сўм ёки 1 млн доллардан кўпроқ зарар келтирган фуқарони ушлади.

У бу даврда Қўқондаги уйида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмасдан майнинг билан яъни криптовалюта қазиб олиш билан шуғулланиб келган.

Маълумот учун ҳозирда Ўзбекистонда криптовалюта қазиб олиш учун рухсатномани ИЛМАдан олиш керак.

Криптовалютани қазиб олиш учун рухсатнома БҲМнинг 150 баробари ёки 49,5 млн сўмни ташкил қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолияти қуёш энергияси билан амалга оширилиши хабар берилган эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

24
ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 290
BRB
12 285
Garantbank — 12 285

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 330
Octobank — 12 330

Saderat bank 12 330

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❤️❤️😌😌😌😌😌😌😌😌

TBC Bankда чегирмалар мавсуми!✨

Йилнинг энг катта чегирмаларини ўтказиб юборманг! 23 ноябрдан 26 ноябргача кредит фоиз ставкасига 20% гача чегирмалар амал қилади. Барча мижозлар 15%, 17% ва ҳатто 20% чегирмали ставкаларга эга бўладилар.

Иловани юклаб олинг ва маблағларни картангизга ҳозироқ ўтказиб олинг.

Читать полностью…

Банкир

10 йиллардан бери Ўзбекистонда ишлаб келаётган сайт, яна бутунлай янгича форматда, қизиқарли маълумотлар, муҳим хабарлар, энг қизиқ видеоларни телеграмда ҳам улашишни бошлабди.

Энг қизиқ мавзулар ҳақида ўқиш учун каналга обуна бўлинг — @uz24uzb

Читать полностью…

Банкир

Давлат банкларида рентабеллик билан муаммолар бор

20 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев давлат банкларининг рентабеллиги хусусий ва чет эл банкларига нисбатан пастлигини таъкидлаб ўтган:

“Нима учун давлат банкларига шунча кўмак бериляптида, хусусий ва чет эл банкларига нисбатан рентабелликларинг анча паст даражада? 16,5 трлн сўм пул муаммоли кредит бўлиб турибди. Бугун сизларни йиғишимдан мақсад, давлат пулини қадрига етиш, самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан ҳар бир банк мутлақо дунёқарашини ўзгартириши керак”, — дейди Шавкат Мирзиёев 9 та давлат банки қатнашган йиғилишда.

Президент банкларга 4,5 млрд капитал киритилган бўлсада, ҳамон камчиликлар етарлича эканини алоҳида айтиб ўтди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Тошкентда уйлар ижараси қимматлаяпти

Октябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи сентябрь ойидаги 9,1 долларга нисбатан 4,4 фоизга ошиб, 1 кв.м. учун 9,5 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида уй-жой ижараси нархининг ошиши қайд этилди.

Ижара учун энг қиммат ҳудудлар Шайхонтоҳур (кв.м. 11,8 доллар), Яккасарой (11,2 доллар) ва Миробод (11,7 доллар) туманлари бўлиб турибди.

Пойтахтдаги уй-жой ижараси Учтепа (8 доллар), Сергели (7,4 доллар) ва Бектемир (5,9 доллар) туманларида нисбатан пастроқ нархларда қолмоқда.

Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Юнусобод ва Учтепа туманларида мос равишда 9,7 фоиз ва 8,3 фоизга ҳамда Мирзо-Улуғбек ва Чилонзор туманларида 7 фоизга нархлар ошгани қайд этилди.

Бир ой давомида ижара нархлари фақат Яккасарой туманида 0,5 фоизга арзонлашди.

Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 9,5 фоизга пасайди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи 7,3 фоизга камайди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

23
ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 270
BRB
12 270
Garantbank — 12 270

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 290
Octobank — 12 310

Trastbank 12 310

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Аҳоли ва бизнес вакиллари нархлар кўпроқ ошади деб ҳисобламоқда

Марказий банк октябр ойидаги инфляцион кутилмалари натижаларини эълон қилди. Тадбиркорлар келгуси 12 ойда нархлар 14,4 фоиз, аҳоли эса 13,7 фоиз ошади деб кутмоқда.

Бизнес вакиллари ҳам, аҳоли ҳам валюта курсининг ўзгариши нархлар ошишининг энг асосий омили деб ҳисобламоқда. Ёнилғи, энергия ва коммунал хизматларнинг қимматлашиши ҳам кутилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

22 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 270,07 сўмдан (-7,35 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

1,2 млрд долларлик олтин экспорти ва 10 млрд долларга етган дефицит

2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон ташқи савдоси 51 млрд доллар бўлди. Бунда импорт 30,5 млрд доллар (+22,7 фоиз), экспорт 20,5 млрд долларни (+29,1 фоиз) ташкил қилди. Салбий салдо яъни ташқи савдо дефицити 10 млрд долларгача ошди.

Экспортнинг учдан бир қисми олтинга тўғри келган. 10 ой ичида Ўзбекистон 6,9 мрлд долларлик, биргина октябрь ойининг ўзида 1,2 млрд долларлик олтинни четга сотган.

2022 йилнинг шу даврида мамлакат анча камроқ олтин экспорт қилган эди — 3 млрд доллар. Ўшанда узоқ вақт давомида олтин нархлари паст шаклланган ва Марказий банк уни сотиш ўрнига, сотиб олишга ўтганди.

Октабр ойида ҳам олтин нархи май ойида бери биринчи марта троя унцияси учун 2000 минг доллардан ошди ва Марказий банк бу даврда катта миқдорда олтин сотди.

Бундан аввал ҳам 2023 йилнинг бир неча ойида Ўзбекистон 1,2-1,3 млрд доллардан олтин сотган эди.

Энг кўп экспорт Россияга қилинаётган бўлса, импорт бўйича етакчи Хитой бўлиб қолмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банклар рейтингини ошириш, IPO ва кадрлар тайёрлаш

Президент бугун, 20 ноябрь куни банк тизимини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказди.

Унда бир қанча йирик давлат банклари раҳбарлари, Марказий банк раиси ва бошқа ҳукумат вакиллари қатнашди ва соҳадаги ўзгаришларни маълум қилишди.

Мисол учун сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди.

4 та банк эса илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 млрд доллар маблағ олиб келди.

Уч йилда 13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари Ўзбекистонда фаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.

Йиғилишда давлат банкларини хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларни IPO'га чиқариш, банк соҳасига чет эллик мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар берилган.

Инвесторлар банкларга сармоя киритишда биринчи навбатда уларнинг рейтингига эътибор қаратади. Шунинг учун, банкларнинг рейтингини ошириш бўйича бир қанча вазифалар берилди.

Банк тизими учун керакли кадрлар тайёрлаш жараёнини ҳам замон талабига мослаш кераклиги айтилди.

Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор ИТ ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини маълум қилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Асакабанк”нинг Asakabank иловасида — 4 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шундай қилиб Ўзбекистон аҳолиси картадан картага муаммосиз қарийб 40 млн сўм пул ўтказиши мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

20 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бугунги кунда Ўзбекистонда эски уйлар (иккиламчи бозор) учун ажратилаётган ипотека кредитлари:

🏦Тенге банк
Фоиз ставкаси — 23,9 фоиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Максимал миқдор — 820 млн сўмгача
Муддати — 10 йилгача
Батафсил

🏦“Ипак йўли” банки
Фоиз ставкаси — 24 фоиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Максимал миқдор — 800 млн сўмгача
Муддати — 7 йилгача
Батафсил

🏦“Эрон Садерот банк”
Фоиз ставкаси — 24 фоиз
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Максимал миқдор — шартномага кўра
Муддати — 7 йилгача
Батафсил

🏦Asia Alliance Bank
Фоиз ставкаси — 24-25 фоиз
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Максимал миқдор — 1400 БҲМгача (1 декабрдан 476 млн сўмгача)
Муддати — 7 йилгача
Батафсил

🏦“Зираат Банк”
Фоиз ставкаси — 23,5-25 фоиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Максимал миқдор — 3000 БҲМгача (1 декабрдан 1 млрд сўмгача)
Муддати — 10 йилгача
Батафсил

🏦ОФБ
Фоиз ставкаси — 23-25 фоиз
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Максимал миқдор — 900 млн сўмгача
Муддати — 20 йилгача
Батафсил

🏦“Ҳамкорбанк”
Фоиз ставкаси — 25 фоиз
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Максимал миқдор — 600 млн сўмгача
Муддати — 10 йилгача
Батафсил

🏦“Ипотека банк”
Фоиз ставкаси — 25,99 фоиз
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Максимал миқдор — 2500 БҲМгача (1 декабрдан 850 млн сўмгача)
Муддати — 20 йилгача
Батафсил

🏦“Инфинбанк”
Фоиз ставкаси — 24,99—25,99 фоиз
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Максимал миқдор — 2700 БҲМгача (1 декабрдан 918 млн сўмгача)
Муддати — 15 йилгача
Батафсил

1 декабрдан БҲМ 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ўзгараётгани учун бир нечта банкларда ипотека кредитининг максимал миқдори ҳам ошмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Расмий курс илк бор 12 300 сўмдан ошди

24 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 304,98 сўмдан (+15,95 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Пойтахт ҳокимлиги метронинг ер усти линиялари остидаги биноларни сотиш ёки ижарага беришини маълум қилди

Ер усти метро линиялари остидаги фойдаланилмаётган ерларнинг умумий майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этиб, унинг камида 50 фоизи бизнес вакиллари топширилиши кутилмоқда.

Синов тариқасида ўтган йилнинг ўрталарида 2-метро бекати яқинида тижорат бинолари очилганди. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, уни 3- ва 4-станциялар оралиғида — аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудларда амалга оширишга қарор қилинган.

Кейинчалик биринчи босқичда “Роҳат” айланма йўлигача, иккинчи босқичда эса “Роҳат” айланма йўлидан “Қўйлиқ” бозоригача бўлган ҳудудда савдо майдонлари ва бошқа объектлар ташкил этиш режалаштирилган.

“Мазкур биноларни сотиб олиш ёки ижарага олиш нархи турар-жой мажмуаларининг биринчи қаватларидаги нотураржой объектларига нисбатан “анча ҳамёнбоп” бўлади. Бу ерда дўкон, қаҳвахона ва ўйин майдончалари ташкил этиш мумкин”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Аҳоли ва тадбиркорлар кредитлари ўртасида фарқ сезиларли кенгайди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил октябр ойида аҳоли учун ажратилган кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 24,4 фоизни ташкил қилди (2020 йилдан бери энг юқории). Бизнес вакиллари учун бу кўрсаткич 21,1 фоизгача камайди.

Шу тариқа аҳоли ва бизнес вакиллари кредитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ўртасидаги фарқ 3,3 фоизгача кенгайди ва бу сўнгги йиллардаги энг катта фарқ.

Тадбиркорларнинг ўртача омонатлари ҳам октябр ойига келиб яна 17,9 фоизгача ўсди. Бу вақтда аҳоли омонатлари ҳам 21,4 фоизгача кўтарилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Муаммоли кредитлар бироз камайди

Октябрь ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар 51 млрд сўмга бироз камайди ва 16,8 трлн сўм бўлиб турибди. Бу турдаги кредитларнинг 13 трлн сўми давлат банкларига тегишли.

Кредит портфелига нисбатан муаммоли кредитлар улуши бўйича “Октобанк” етакчи бўлиб турибди — 84 фоиз.

Бу борада иккинчи ўринда 19,7 фоиз билан янги ном — “Эрон садерот банк” пайдо бўлган.

Қайтарилмаётган кредитларнинг миқдори бўйича етакчи банк ҳамон 3 трлн сўм билан “Миллий банк” бўлиб турибди.

Кейинги ўринда 2,1 трлн сўм билан “Халқ банки” бўлса, 2 трлн сўм билан “Ипотека банк” учинчи ўринда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

23 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 289,03 сўмдан (+18,96 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Zamin Qurilish” навбатдаги лойиҳасига СТАРТ берди

«QORASUV GAVHARI» лойиҳасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг.

Акция! 1 босқич сотувида катта чегирмаларга улгуриб қолинг. 1м²: 100% тўловда 9 150 000 сўмдан бошланади

— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой

9 қаватли иморатлар 2025 йилнинг 4 чорагида топширилади

Telegram | Instagram

+998555006006
+998977777221
Онлайн мурожаат: @rohat_residence1

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Уйлар камроқ сотилмоқда, нархлар эса ўсишда давом этяпти

Октябрь ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайди. Ой давомида савдолар 10 фоизга камайиб, 23 мингтадан 21 мингтага тушди.

ИТИМ маълумотларига кўра, энг юқори пасайиш Сурхондарё (30 фоиз), Наманган (24 фоиз) ва Жиззах вилоятларида (23 фоиз) қайд этилди. Фақатгина Навоий вилоятида уйлар сотуви бўйича сезиларли ўсиш бўлди — 12 фоизга.

Уйлар сотувининг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келди.

Октябрь ойида Ўзбекистон бўйича иккиламчи бозордаги уйлар нархи деярли ўзгармаган бўлсада (+0,3 фоиз), пойтахтдаги уйлар 1,6 фоизга қимматлади. Бироқ ўтган йилнинг октябридан бери нархлар 20 фоизга ошган (Тошкент шаҳрида 25,4 фоиз). Йиллик нархлар ўсиши ҳамон юқори бўлиб қолмоқда.

Тошкент шаҳрининг ўзида ой давомида Бектимир, Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида уйлар нархи нисбатан тезроқ ўсди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Президентнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.

Мазкур дастур доирасида кичик бизнес вакиллари молиявий ва тадбиркорлик саводхонлигига ўқитилиб уларга бир қатор молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари берилади. Жумладан:

– 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар;
– 150 миллион сўмгача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредитлар;
– 18 фоиз ставкада 7 йилгача (айланма маблағ учун 3 йилгача) муддатга 1,5 млрд сўмгача кредит ва лизинг;
– қиймати 1,5 млрд сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача муддатли тўлов асосида қарз бериш;
– кичик бизнес марказларига 1 млрд сўмгача бўлган лойиҳаларга бўш турган давлат мулки объектлари, ер майдонлари ва асбоб-ускуналар билан 20 фоизгача улушдор бўлиб кириш ҳуқуқи берилди;
– инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 млрд сўмгача грант ажратиш.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги TBC муддатли депозити билан янада кўпроқ даромад олинг!

TBC Bank Uzbekistan 18 ва 24 ой муддатга йиллик 27% ставкаси билан янги омонатни ишга туширди. Шунингдек, 13 ой муддатга 26,5% ставкаси амал қилади.

Янги депозит — фақат бир марта, очилганда тўлдирилиб, фоизлар ҳар куни қўшиб ҳисобланади ва бир ойда бир марта тўлаб берилади.

Иловага кириб, “Muddatli depozit” бўлимини танланг ва банкнинг энг юқори фоиз ставкаси билан даромад олишни бошланг.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

“Биокимё” давлат компаниясининг 51 фоиз улуши 118 млрд сўмга сотилди

Давактив “Mega Comfort Business” компанияси “Биокимё” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат акциялар пакетини 118 млрд сўмг сотиб олганини маълум қилди.

Асосан спирт ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Биокимё” 2023 йилнинг 9 ойини 33 млрд сўм соф фойда билан якунлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

22
ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 275
BRB
12 275
Garantbank — 12 275

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 300
Tengebank — 12 300

Hayot bank 12 310

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Asaxiy Books да Халқ банки билан ҳамкорликда банк соҳаси учун энг муҳим китоблардан бири ўзбек тилида чоп этилди. 

Машҳур олим, футуролог Бретт Кингнинг «Банк 4.0. Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда» китоби келажак банки қандай бўлиши кераклиги, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида гапиради. 

Тўлов тизимлари ва банк соҳасида инқилобий ўзгаришлар юз бермоқда. Яқин келажакда нақд пул, пластик карталар, ҳатто банк иловаларига ҳам эҳтиёж қолмаслиги мумкин. Келажак банки қанақа бўлади? Бугун у қанақа бўлиши керак? Банкирлар келажакка қандай тайёрланиши керак? Бретт Кингнинг «Банк 4.0»да бу масалаларга жавоб излайди, ажойиб тарзда таҳлил қилади.

Китоб нафақат банклар ходимлари ва раҳбариятига, шунингдек тадбиркорлар, молия ташкилотлари ходимлари, иқтисодиёт ва банк соҳасида таълим оладиганларга ҳам тавсия қилинади.

Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Asaxiy Books
Нарх: 99 900 сўм 
Саҳифа: 464 бет
Таржимон: Саодат Абдураҳмонова

Китоб бугундан сотувда, унга ҳозироқ буюртма беринг 👉 asaxiy.uz/u/653b6acdb92dd

реклама

Читать полностью…

Банкир

Sizning rasmiy daromadingiz yo'q, lekin ipoteka krediti olmoqchimisiz?

Biz sizlar uchun shunday kredit ajratayotgan banklarni topdik. Ro'yxat bilan tanishing👇

Читать полностью…

Банкир

Доллар бироз тушди

21 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 277,42 сўмдан (-2,58 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

21
ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 280
BRB
12 280
Turonbank — 12 275

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 310
Tengebank — 12 330

Xalq banki12 330

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel