Доллар ўсишда давом этади
8 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 685,08 сўмдан (+5,01 сўм) ҳисобланади
@bankir
Қандай қилиб етакчи бошқарув мактабида бизнес-таълим олиш мумкин?
СКОЛКОВО бошқарув мактаби – бу бакалавриат, MBA ва Executive MBAдан тортиб профил бизнес-дастурларгача қамраб олувчи 80 дан зиёд таълим йўналишидир:
📍 Давлат ва жамоат сектори;
📍 Таълим ва илм-фан;
📍 Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт;
📍 Коучинг ва менторлик;
📍 Етакчилик;
📍 Касбий салоҳиятларни ривожлантириш.
Ўзбекистондан 150 нафар тингловчи аллақачон Мактаб тингловчилари бўлдилар.
Таълимни ўз қўлингизга олинг ва бизга қўшилинг!
👉 Батафсил
Реклама
🔥Ёз яқин
Иссиқ кунлар яқинлашар экан саёҳат мавсумига ҳам оз қолмоқда. Бундай пайтда чет элга саёҳатларни олдиндан режалаштириш фойдали.
Агарда сизда ҳозир етарли пул бўлмаса банклар таклиф қилаётган кредит карталаридан фойдаланиб (масалан Infinblack кредит картаси), турлардан бирини сотиб олсангиз бўлади.
Нима учун турни ҳозир сотиб олиш керак?
Ростдан ҳам ҳозир саёҳат турларини сотиб олиш учун энг яхши вақт. Сабаби апрел ойи ўрталаридан бошлаб нархлар кескин ўзгара бошлайди.
Туркия ва Грузия каби оммабоп давлатларга ҳозирда саёҳат пакетини 1000-1500 доллар атрофида сотиб олиш имкони бўлса, мавсум яқинлашгани сари бу нархга тур топиш имкони бўлмайди.
Бунинг устига, турк лираси ва грузин лариси одатда саёҳат мавсумида сезиларли ўзгаради.
Айни пайтда 1 долларни сиз 32 лирага ёки 2,7 ларига айирбошлашингиз мумкин бўлса, ёз ойларида эса бу мос равишда 28 ва 2,5 бўлиши кутилмоқда.
Бу дегани сиз ушбу давлатларда камроқ валюта сотиб оласиз ва кўпроқ харажат қилишингизга тўғри келади.
Қайси тур фирмани танлаган маъқул?
Ҳозирда бозорда юқорида айтиб ўтилган иккала давлатни кўриб келувчи турлар деярли йўқ. Борлари ҳам етарлича қиммат. Кам сонли таклифлардан энг яхшиси ҳозирча — LocasTour'да.
Иккала давлатга, Батуми ва Истанбул шаҳарларига бориш учун тур нархи бир киши учун 1088 доллар.
Бу нархга бориш-келиш билетлар, меҳмонхона (овқатланиш билан бирга), суғурта, шаҳар бўйлаб саёҳат ва бошқалар киради.
Мен пастда улар билан боғланиш учун бот ва телефон рақам қолдираман: 787777377 | Telegram: @LocasTourbot
@bankir
106 млн доллар
Ўзбекистон февраль ойида 12 тонна олтин сотиб, айнан шунча пул йўқотди.
Марказий банк (бизда олтин олди-сотдиси билан улар шуғулланади) ой давомида олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди.
Февраль давомида 1 унция олтиннинг ўртача нархи 2 025 доллар бўлган (энг пасти 1 990 доллар). Бугун эса олтин тарихда илк бор 2 300 доллардан ошди.
12 тонна олтин, троя унциясида 385 809 унция бўлади. Бундан келиб чиқадики, қисқа вақт ичида ҳар бир унциядан ўртача 275 доллар зарар кўрилган.
Шу тариқа Ўзбекистон февраль ойида катта миқдорда олтин сотиб юборгани сабаб 106 млн доллар йўқотди.
Марказий банкнинг олтин олди-сотдиси бўйича сиёсати эса нархлар юқори бўлганда сотиш, арзон бўлганда сотиб олишга асосланган.
Аммо, бозор бу бозор ва келажакда нима бўлишини ҳеч ким аниқ бўлмайди. Бу сафар Марказий банк билан ҳам худди шундай бўлди.
📷: Bloomberg
@bankir
Ўзбекистонликлар битта такси қатнови учун қанча тўлайди?
1 апрель куни такси хизматлари орқали 70,9 мингта ҳайдовчи томонидан 889,3 минг йўловчига хизмат кўрсатилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳатлар маркази ҳисоб китобларига кўра, мамлакатда бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи 16 388 сўмни (1,3 доллар) ташкил қилади.
Бунда солиқ органлари билан интеграция қилинган такси агрегаторлари ҳисобга олинган. Ҳозирда фақатгина Yandex, Uklon ва MyTaxi тўлиқ интеграциядан ўтган.
Бозорда асосий ўйинчилар айнан шу компаниялар экани инобатга олинса, ҳисобланган рақам анча ҳақиқатга яқин дейиш мумкин.
@bankir
Тадбиркорларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади
Президентнинг Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштириш бўйича 149 сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари аввалги йилларда ажратилган кредитларнинг сўндирилиши ва қўшимча маблағлар орқали молиялаштирилади.
1 апрелдан бошлаб ўзини ўзи банд қилганларга дастур доирасида 33 млн сўмгача кредитлар берилади.
Ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа эгаларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади.
10 сотихдан ортиқ иссиқхона қуриш ва балиқчилик қилиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади.
@bankir
Доллар яна рекорд даражага чиқди
4 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 668 сўмдан (+34,48 сўм) ҳисобланади
@bankir
Иш ўрни яратган бизнес вакилларига кам фоизли кредитлар берилади
Бугун, президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар кенгашининг сессияси иштирок этмоқда.
Президент банкларга тадбиркорлар учун кўпроқ имконият яратиш кераклигини айтиб ўтди.
Мисол учун, фаолиятини кенгайтириш ҳамда айланма маблағ учун кредит олиш ва иш ўрни яратишга тайёр мижозлар кўп. Банклар замонавий фикрлаб, шундай мижозлар билан ишлаши, уларни йириклаштиришга кўмаклашиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Банк филиаллари тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф қилинди.
Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.
Ҳоким ёрдамчилари эса ишсизларни тадбиркорни талаби асосида ўқитади.
@bankir
Доллар сезиларли кўтарилади
4 апрель куни амал қиладиган доллар курси 35-36 сўм атрофида кўтарилиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 630
Infinbank — 12 600
BRB— 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 645
Asakababk — 12 650
Davr bank — 12 650
@bankir
Доллар ниҳоят тушди
3 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 633,52 сўмдан (-11,48 сўм) ҳисобланади
@bankir
SNS Ratings агентлиги Ўзбекистондаги банкларнинг ижтимоий тармоқдаги фаолиятини таҳлил қилиб чиқибди.
Айни пайтда Uzum Bank, “Ипотека банк” ва “Агробанк” Телеграмда энг кўп обуначига эга банклар бўлиб турибди.
@bankir
Олтин ўсишда давом этмоқда
Бугун глобал бозорларда олтин нархи 1 троя унцияси учун 2 260 долларга чиқди. Бу абсолют рекорд.
JP Morgan таҳлилчилари олтин нархи шу йилнинг ўзида унция учун 2 500 долларга етишини прогноз қилмоқда. Goldman Sachs прогнози эса анча пастроқ 2 300 доллар атрофида бўлди.
Марказий банк ҳам бугун олтин қуймаларининг навбатдаги рекорд нархини эълон қилди — қуймаларнинг 1 гр нархи 943 минг сўм бўлди.
Олтин қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Лекин талаб юқорилиги учун банкларда қуймалар анча кам қолган.
Масалан 50 гр кўринишадаги қуймаларни ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида фақат “Инфинбанк”, “Капиталбанк” ва “Туронбанк”дан сотиб олиш мумкин. Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишинг.
@bankir
Инфляция 8 фоиздан пасайди
Март ойида Ўзбекистонда истеъмол секторидаги нархлар 0,7 фоизга ошди. Расмий инфляция эса 8 фоиздан пасайиб (7,98 фоиз), 2016 йил май (7,7 фоиз) ойидан бери энг паст даражага тушди.
Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар эса 0,7 фоизга қимматлади.
@bankir
Доллар кўтарилади
2 апрель куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 600
Infinbank — 12 600
Madad Invest Bank— 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 635
Tengebank — 12 640
Anorbank — 12 640
@bankir
Нега доллар тез кўтарилмоқда?
Йил бошидан бери ўзбек сўми долларга нисбатан 2,6 фоизга қадрсизланиб улгурди. 27 март куни курс илк бор 12 600 сўмдан ошди ва 5 апрелга келиб 12 680 сўмга етди.
“Курсив” бу ҳолатни таҳлил қилиш мақсадида экспертлар билаб суҳбатлашди.
Kap Depo таҳлилчиси Шодибек Кенжаевнинг фикрича, ҳозирча доллар ўсишининг асосий омили иқтисодиётнинг умумий ҳолати, импортнинг экспортга нисбатан ўсиши ва давлат бюджети тақчиллигидир.
Freedom Broker таҳлилчиси Борис Бондар ҳам худди шундай фикрда. У ўзбек сўмининг сўнгги йилларда АҚШ долларига нисбатан қадрсизланишининг асосий сабаби сифатида ташқи савдода импортнинг экспортга нисбатан кескин ошиб кетаётгани билан изоҳлаган.
2023 йилда савдо тақчиллиги 13,7 млрд долларни ташкил қилиб рекорд даражага етган эди. 2024 йилда ҳам бу жараён ошиб бормоқда.
“Доллар курсига қўшимча босим қўшни давлатлар миллий валюталарининг сўнгги пайтларда сезиларли даражада заифлашиши туфайли трансчегаравий пул ўтказмаларининг пасайиши билан боғлиқ”, — дейди Бондар.
Доллар кўтарилади
8 апрель куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank— 12 650
BRB — 12 640
Trastbank — 12 640
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 690
Asakabank — 12 700
Agrobank — 12 710
@bankir
Доллар ўсишда давом этади
5 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 680,07 сўмдан (+12,07 сўм) ҳисобланади
@bankir
🏘 Квартира сотиб олмоқчимисиз? 1 млрд сўмдан кўпроқ кредит олинг!
Ҳозирги кунда уйлар нархи ошиб бормоқда ва каттароқ кредит олишга эҳтиёж бор.
Уй сотиб олиш учун 1 млрд сўмдан кўпроқ кредит берадиган банклар рўйхати билан ҳозироқ танишинг!
Танишиш учун👇
Доллар кўтарилади
5 апрель куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank— 12 630
BRB — 12 630
Poytaxtbank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 680
Hayotbank — 12 685
Poytaxtbank — 12 690
Аксарият банкларда доллар 12 700 сўмдан қимматроқ сотилмоқда
@bankir
“Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” устав капитали оширилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мақсадли дастурларини молиялашитириш учун давлат бюджетидан “Халқ банки”га 2 трлн сўм ва “Микрокредитбанк”ка 790 млрд сўм маблағ ажратилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан эса бу банкларга мос равишда 1,8 трлн сўм ва 1,2 трлн сўм берилади. Ушбу маблағлар банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.
@bankir
Президент бугун сессияда шоир Сирожиддин Саидга “банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин” деган шеър ёзишга тайёрланиши кераклигини айтганди.
Шундан сўнг халқ шоирнинг шеър ёзишини кутиб ўтирмасдан ўзи ижод қила бошлади. X ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) банкирлар ҳақида ёзилган шеърлар ўзига хос трендга айланмоқда.
@bankir
Суғурта ташкилотлари Телеграмда қанчалик фаол?
Банклар ва суғурта ташкилотлари фаолияти ўртасида сезиларли фарқ борлиги кўпчиликка маълум.
Бу ердан банкларни ўзбекистонликлар телевизордан ҳам кўра кўпроқ вақтини сарфлайдиган Телеграмда анча фаол эканини кўришингиз мумкин.
Мижозларни жалб қилишда, улар билан тўғридан-тўғри мулоқат ўрнатишда ижтимоий тармоқларни ўрни катта ва буни сўнгги йилларда банклар тушуниб, анча ҳаракат қилмоқда.
Суғурта ташкилотлари ҳақида эса бундай дея олмаймиз. Ўзбекистондаги атиги 3 нафар суғурта компаниясининг Телеграм каналида 1000 нафардан ошиқ обуначи бор холос.
Қилиниши керак бўлган ишлар кўплиги кўриниб турибди.
📷: SNS Ratings
@bankir
Қайси банкларда 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ошиб бораётгани учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда.
Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб юқори. Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин:
Халқ банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил
СҚБ
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
Миллий банк
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — чексиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
Ziraat bank
Фоизи — 28 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1,85 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
Давр банк
Фоизи — 28,5 фоиз
Муддати — 84 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
Asia Alliance Bank
Фоизи — 27,49 фоиздан
Муддати — 144 ойгача
Миқдори — 1,09 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 24 фоиздан
Батафсил
Ипотека банк
Фоизи — 26,4 фоиздан
Муддати — 240 ойгача
Миқдори — 1,7 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
Универсалбанк
Фоизи — 30 фоиз
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
@bankir
Чекловлар одамларни камроқ кешбек йиғишига олиб келди
Ёдингизда бўлса, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда сотиб олинган маҳсулотлар учун 1 фоиз кешбек олишда чеклов жорий қилинганди.
Шундай қилиб, йил бошидан бери истеъмолчилар максимум ойига 204 минг сўм кешбек олиш имконига эга бўлмоқда.
Солиқ қўмитаси бу ҳолат 98 фоиз истеъмолчиларга таъсир қилмаслигини айтганди. Хўш вазият аслида қандай бўлди?
2024 йил 1 апрел ҳолатига кўра, аҳолига 62,6 млн чек учун 101,6 млрд сўм тўланган. Бунинг ярмидан кўпи (53,2 млрд сўм) февраль ойига тўғри келади (бошқа ойлар учун маълумот очиқланмаган).
2023 йилнинг феврал ойида эса 107 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган эди. Демак кешбек олиш учун киритилган чекловлар одамларни камроқ чекларни йиғишига, тадбиркорлардан уларни камроқ талаб қилишига сабаб бўлмоқда.
@bankir
Доллар тушади
3 апрель куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Madad Invest Bank — 12 610
Ipak Yoʻli Bank — 12 600
Universalbank— 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 650
Hayotbank — 12 650
Poytaxtbank — 12 650
@bankir
Доллар яна кўтарилди
2 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 645 сўмдан (+16,95 сўм) ҳисобланади
@bankir
Англиянинг халқаро “Brand Finance” компанияси томонидан “Трастбанк” энг яхши брендлар рўйхатига киритилди
Англиянинг халқаро нуфузли “Brand Finance” компанияси томонидан илк бор Ўзбекистоннинг Топ-10 брендлари рўйхати эълон қилинди. Мазкур рейтингда “Трастбанк” “Кучли” бренд сифатида қайд этилди. Бу маркетинг имкониятлари ва бренд кучига бериладиган юқори баҳодир. Табиийки, бу кўрсаткич ҳар қандай бизнес учун қимматли актив саналиб, мижозларни юқори даражада жалб қилиш, уларнинг мамнун бўлиши ҳамда бренднинг тарғиботига ҳисса қўшади. Шунингдек, бизнеснинг ўсиши ва рентабеллигини оширади.
P/S.: умуман, “Трастбанк” 30 йил фаолияти давомида самарали ишлаб келмоқда. Мижозлари ишончини оқлаб, брендини ҳам анча оммалаштирган йирик молия муассасасидир.
@bankir
Электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўлади
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда электромобилларга имтиёз берилаётганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2024-йил 1-апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида — 510 минг сўм тўлов белгиланмоқда.
Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.
Аҳолининг яшил энергетикада ҳаракатланувчи транспорт воситалари харид қилишини рағбатлантириш мақсадида бундай тоифадаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида имтиёз берилмоқда.
@bankir
Казинодан брокерликкача бўлган йўл — Boiler Room (2000) фильмида
Фильмни ўзбекчага «Қозонхона» деб таржима қилиш мумкин. Нега бундай номланади? Чунки Wall-Street’да арзон қоғозлар сотиш билан шуғулланадиган (Пенни акциялари ҳақида аввал ҳам гаплашгандик) брокерлар турли схемалардан фойдаланган ҳолда мижозларга тинмай қўнғироқ қилиб, янги-янги усулларни ишлатади, ана шундай тактикалар «қозонхона»ларда ўйлаб топилади.
Фильмимиз қаҳрамони ҳам коллежни ташлаб кетиб, нима қиларини билмай юрган ёш йигит — адашиб қозонхонага тушади ва ҳаёти бутунлай ўзгариб кетади.
Boiler Room нима ҳақида?
19 ёшли Сет судья отасининг таъна-дашномларидан чарчаб кетган ўсмир. Унчалик қизиқиши бўлмагани учун коллежни ташлаб кетиб, ўз уйида казина очади. Аммо отаси унга фойдали иш билан шуғулланиш кераклигини бот-бот такрорлайвергани учун унга доим ниманидир исботлаб қўйгиси келади. Кунлардан бир куни унинг казиносига чиройли костюм кийган олифта дўстлари келиб, улар билан бирга ишлашни ва 3 ойга қолмай миллионерга айланишни таклиф қилади. Отаси у билан фахрланишини истайдиган йигит таклифга жон деб рози бўлади...
J.T.Marlin компаниясида иш бошлаган Сет брокерлик оламига қадам қўяди. Раҳбари унга «биз сифатли брокерлар ёлламаймиз, аксинча ўзимиз етиштирамиз», деб айтади. Арзимаган қоғозларни тун-у кун мижозларга телефон орқали босим қилиш билан сотиш керак бўлган иш Сетга ёқмайди (аввалига). У казинодаги ишини қумсай бошлайди, чунки у ерда ҳеч бўлмаса одамларга керакли нарсаларни бераётганди.
Аммо кейинчалик IPO, pump&dump, қайноқ акциялар ҳақида ўрганган қаҳрамонимиз қандай қилиб ҳамкасблари қаторига қўшилиб қолганини сезмай қолади — у ичар, телефонни қўлга олиб, мижозга оғзига келган ваъдаларни берар, уларни катта пулга тушириб, кечаси билан казино ва барларда ишрат қиларди. У ўйлайди: «ҳозир ҳамма миллионер бўлгиси келади, кел, уларга ўша умид учун ишонч берамиз!».
Қимор ва брокерлик
Фильмда казино ва брокерлик билан параллел шуғулланган Сет ва унинг дўстлари аслида бу иккиси бир-бирига жуда ўхшаш экан деган фикрни пайдо қилади. Чунки қимор ўйнайдиганлар ҳам, брокерлар ҳам бор пулларини келажакдаги натижага тикади. Профессионал қиморбоз омадга таянмай, аксинча эҳтимолларни таҳлил қилишини айтади, брокерлар ҳам шундай. Фильм брокерлик аслида нима эканига яхшироқ назар ташлаш имконини беради.
2000 йилларда оддий брокер қандай яшаган? Кокаин, қимор, казино, ичимлик ва қизлар. Аммо сархушлик оқибатида келадиган ноқулайликларни ҳам унутмаслик лозим. Инвесторлар пулларини йўқотган компания тезда FBI кўз остига тушади ва энди Сет ва унинг дўстлари қилган ишларининг жавобини бериши керак..
Фильмда бир қанча маҳоратли актёрлар: Джованни Рибизи, Вин Дизель, Бен Аффлек қойилмақом роль ижро этган. Биржа ва брокерлик соҳасига қизиқувчилар учун айни муддао фильм. Уни ушбу линк орқали томоша қилиш мумкин.
#кино
@bankir