bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Доллар кўтарилади

17 апрель куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 640
BRB — 12 640
Hamkorbank — 12 630

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tengebank — 12 660
Octobank — 12 665
Aloqabank — 12 680


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

16 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 654,57 сўмдан (-12,43 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бу кимнинг автомобили? Балки, Сизникидир? Орзунгиздаги автомобилни ютиб олиш имконини қўлга киритинг!

Шахсий автомобиль ҳақида орзу қиласизми? Энди орзунгиз амалга ошиши мумкин!

100 000 сўм ва ундан ортиқ пул ўтказмасини амалга оширинг ва совринли ўйинда қатнашиш учун чиптани қўлга киритинг. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғолиб бўлиш имкони ҳам шунча ортади! Масалан, 230 000 сўм пул ўтказиб, сиз 2 та чиптага эга бўласиз.

Асосий совринли ўйиндан ташқари сиз ҳар ойлик ўйинларда қатнашиб, қуйидаги турли совғаларни ютиб олишингиз мумкин:

1️⃣ Бош соврин — BYD автомобили;
Ва ҳар ой май ва июнда:
2️⃣ iPhone 15 pro;
3️⃣ Samsung Ue65CU8500UХUZ телевизори;
4️⃣ Sony PlayStation 5 Slim 2023 1TБ;
5️⃣ Xiaomi Pad 6 планшети 8 ГБ+128 ГБ 11;
6️⃣ Yandex Станция Мини ақлли колонкаси, Алиса ва соат билан, 24W;
7️⃣ Xiaomi Mi Band 8 Pro ақлли смарт соати.

Payme орқали пул ўтказинг ва эҳтимол, BYD автомобили айнан сизники бўлади!

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

16 апрель куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 650
Poytaxtbank — 12 650
BRB — 12 645

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 680
Asakabank — 12 690
Xalq banki — 12 690
Aloqabank
12 690

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар бироз ўсди

15 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 667 сўмдан (+2,77 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Капиталбанк” биринчи чоракда қанча фойда олди?

“Капиталбанк” 2024 йил биринчи чораги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Банк дасталбки чоракда 378,1 млрд сўм даромад олган ва бу 2023 йил мос даврига нисбатан 5,6 фоизга кўп.

2023 йил натижалари бўйича “Капиталбанк” “Миллий банк”дан кейинги Ўзбекистонда энг кўп фойда олган банк бўлган эди (86,8 млрд сўмга камроқ).

Сўнгги чоракларда “Миллий банк”нинг соф фойдаси пасайиб кетганини инобатга олинса, “Капиталбанк” соф фойда бўйича биринчи ўринга чиқиб олган бўлиши мумкин. Бироқ “Миллий банк”нинг молиявий ҳисоботи ҳали эълон қилинмади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Рамазон Ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олмоқда. Аммо бу вақт ичида ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади:

— Ipak yo'li bank
— Milliy bank
— "Bisnesni rivojjlantirish banki"
— Agrobank
— Hamkorbank
— Trastbank
— Turonbank
— Aloqabank
— Sanoatqurilishbank
— Xalq banki
— Asakabank
— InFinBank
— Ipoteka bank OTP group
— Garant bank
— Kapitalbank
— Mkbank
— Poytaxtbank
— Asia Alliance bank
— Universalbank
— Orient Finans Bank
— Hayotbank
— Tengebank
— Davrbank
— KDB Bank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

13 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 664,23 сўмдан (-11,65 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Халқ банки” биноси аукционда 11,8 млрд сўмга сотилди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги “Халқ банки”га тегишли бино аукцион савдоларида 11,8 млрд сўмга сотилди.

Бино биринчи марта аукционга 2023 йил ёзида чиқарилган эди. Шундан сўнг бир неча марта урунишлардан сўнг бино сотилди. Аукцион ғолиби “Marini-uz” компанияси бўлди.

Маълумот учун “Халқ банки”нинг собиқ бош офиси ҳам аукцион савдоларига қўйилган. Офис учун бошланғич 114 млрд сўм қилиб белгиланган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

СҚБ хитой тилини биладиган бош мутахассис қидирмоқда

Ўзбекистон иқтисодиётида сўнгги пайтларда Хитой энг асосий ҳамкор давлатга айланиб бормоқда. Табиий равишда энди компанияларга хитой тилини биладиган мутахассислар аввалгидан кўра кўпроқ керак.

"Саноатқурилишбанк" хитой тилини биладиган қимматли қоғозлар бўлими бош мутахассисини қидирмоқда. Номзодларга бундан ташқари ўзбек, рус ва инглиз тилини яхши даражада билиш талаби ҳам қўйилган.

Таҳлилчи Тимурмалик Элмурадовнинг фикрича, бу каби ҳолатлар секин-аста доимий бўлиб боради.

Хўш, агар асосий савдо шериги, қарз берувчи ва инвестор Хитой бўлса қандай қилиб бошқача бўлиши мумкин? Ҳозирда Ўзбекистондаги энг кўп хорижий компаниялар ҳам Хитой компанияларидир.

HeadHunter платформасида хитой тилини билиши керак бўлган менежер, бухгалтер ва молиявий соҳа вакиллари учун ваканциялар анча кўпайиб қолган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

9 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 675,88 сўмдан (-9,20 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Рамазон Ҳайитида неча кун дам олинади?

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити расман 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши бўйича расман қарор қабул қилинди.

Демак, Рамазон Ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни, шу жумладан банклар учун ҳам;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Яқин кунларда дам олиш кунлари қайси банкларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

9 апрель куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 650
Xalq banki — 12 650
Kapitalbank — 12 640

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 700
Asakabank — 12 700
Poytaxtbank — 12 7
00

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бизнесда ҳаммаси биринчи қадамга боғлиқ!

Биринчи қадамни биз билан ташланг.
"Бизнесни ривожлантириш банки" "Бизнесга биринчи қадам" кредитини таклиф этади.
Ҳунарингизни бизнесга айлантиришга имконият яратамиз.

💰Кредит миқдори: 5 миллион сўмгача
⏳Кредит муддати: 12 ой
🔋Имтиёзли давр: 1 ой
⚖️Йиллик фоиз ставкаси: 25%

🔍 Батафсил

☎️Қўшимча маълумот учун 1254 рақамига ёки @brbsupport га мурожаат этинг.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

🏦АСАКАБАНК ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТЛАРДАГИ МИКРОҚАРЗЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА!

👉Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, бугунданоқ шахсий бизнесингизни бошлаб, даромад олишни бошланг!

"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади

"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-22%

💡Ушбу микроқарз:

👉Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга;
👉"Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

☎️Мурожаат учун: 1152
🌐Батафсил маълумот

@pressa_asakabank

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 644,57
Сотиш — 12 679,88

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 644,57
Продажа — 12 679,88

Подробнее
davrbank.uz или 1284

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Биринчи чоракнинг энг яхши ва энг ёмон акциялари қайси?

Kap Depo инвестиция компанияси 2024 йилнинг биринчи чораги инвесторлар учун энг фойдали давр бўлмаганини қайд этди.

Чорак давомида “Ипак йўли банки” акциялари 75 фоизга ўсиб бу борада биринчи бўлди. Ундан кейинги ўринлардан “Ипотека банк” ва “Саноатқурилишбанк” аксийлалари жой олди.

Энг кўп арзонлаган акциялар орасида ҳам учта банк бор.

Биржа орқали фақатгина очиқ обуна орқали жойлаштирилган банк акцияларини сотиб олиш мумкин. Масалан, кўпчилик учун жозибадор бўлиши мумкин бўлган TBC Bank, “Узум банк” ёки “Давр банк” акциялари очиқ обуна орқали биржага чиқарилмаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️50 млн сўмдан кўпроқ — қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— My Uztelecom иловаси — 10 млн сўмгача;
— “Саноатқурилишбанк”нинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 51,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Март ойига нисбатан Tenge24 иловасида комиссиясиз пул ўтказмалари учун чегара 10 млн сўмдан 3 млн сўмга пасайди.

Joyda мобил иловаси эса фоизсиз пул ўтказмаларини тақдим қилувчи иловалар қаторига қўшилди.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

13 апрель. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

1 грамм олтин нархи энди 1 млн сўм

Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи навбатдаги марта рекорд даражага етди — 1 грамм учун нарх 998 000 сўм. Қуймалар нархи қуйидагича:

5 гр — 4 991 000 сўм;
10 гр — 9 983 000 сўм;
20 гр — 19 966 000 сўм;
50 гр — 49 914 000 сўм.


Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш мумкин. Ҳозирга пайтда таклиф анча кўпайган. Банклар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Кеча олтиннинг глобал нархи ҳам биринчи марта троя унцияси учун 2 400 доллардан ошди. Бироқ кейинчалик нархи 2 340 долларгача пасайди.

Нима учун олтин қимматламоқда?

Геосиёсий кескинликлар, инфляция босими ва иқтисодий ноаниқлик туфайли олтинга бўлган талабнинг умумий ўсиши унинг нархига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари аксарият Марказий банклар ҳам захираларига кўпроқ олтин йиғишга интилмоқда, бу ҳам қўшимча талабни пайдо қилмоқда.

📷: Spot.uz

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар бироз кўтарилади

14 апрель куни амал қиладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 640
Asia Alliance Bank — 12 640
BRB — 12 630

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 675
Asaka bank — 12 690
Xalq banki — 12 690


@bankir

Читать полностью…

Банкир

«Инфинбанк»нинг кредит рейтинги B1 даражасига кўтарилди

«Катта учлик» халқаро агентликларидан бири бўлган Moody's «Инфинбанк»нинг кредит рейтингини B2 даражадан B1 даражага оширди.

Банк кўп йиллардан бери молиявий барқарор эканини кўрсатиб келмоқда. 2021 йил 100 млрд сўмдан кўпроқ фойда билан якунланган бўлса, қисқа вақт ичида — 2023 йилга келиб соф фойда 250 млрд сўмгача ўсди.

Агентлик ҳам «Инфинбанк»нинг айнан молиявий кўрсаткичларини юқори баҳолаб, активлар ва рентабелликнинг юқори сифати сабаб B1 даражали рейтинг берилганини таъкидлаган.

Moody's Ўзбекистондаги бир қанча банкларнинг рейтингини B2 ёки ундан паст даражада сақлаб қолаётгани инобатга олинса, «Инфинбанк»нинг ушбу рейтингни қўлга киритишини ютуқ деб баҳоласа бўлади.

Кредит рейтинги банк учун муҳим бўлиб, инвесторлар ва мижозлар учун банк қанчалик жозибадор эканини кўрсатади. Улар ҳисоботларни кўриб чиқиш орқали объектив хулосага келиши мумкин.

Янги кредит рейтинги маҳаллий ва халқаро банклар, доимий ва бўлажак мижозлар билан муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади.

«Инфинбанк» учун бу ҳали узоқ йўлнинг бошланиши.
реклама

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банклар рейтинги янгиланди. Кимлар етакчи?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йилнинг I чораги учун банклар рейтингини тақдим қилди.

Унда йирик банклар орасида ҳамон “Капиталбанк” етакчилик қилаётган бўлса, “Трастбанк“ иккинчи ўринни сақлаб қолмоқда. Кучлик учликдан "Азия аллиянс банк" ўрин олди.

Кичик банклар бўйича эса “Универсалбанк” “Даврбанк”ни ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилди. TBC Bank эса бу сафар кучли учликка кўтарила олди.

Умуман олганда 1 март ҳолатига кўра, банк тизими активлари 648,6 трлн сўмни, мажбуриятлари эса 549,6 трлн сўмни ташкил этди.

Банк тизими активларининг 67,4 фоизи, кредит портфелининг 70,1 фоизи — 331,2 трлн сўм ҳамда депозитларнинг 50,7 фоизи – 120,6 трлн сўм 10 та давлат улуши мавжуд банклар ҳиссасига, қолган қисми 25 та хусусий банклар ҳиссасига тўғри келади.

Давлат банкларида 100 сўмлик кредитга 36 сўм (ўтган йилнинг мос даврида 39 сўм) депозит жалб қилинган бўлса, хусусий банкларда ушбу кўрсаткич 83 сўмни (93 сўм) ташкил қилган.

Йил бошидан буён банк депозитларининг ўсиш суръати секинлашган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

13 апрель куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 650
Poytaxtbank — 12 650
Asia Alliance Bank — 12 640

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 690
Hayotbank — 12 700
Xalq banki — 12 700


@bankir

Читать полностью…

Банкир

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар!

🚀 Режаларингизни биз билан амалга оширинг.
Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг 👇

➡️ 100 млн. гача гаровсиз кредит

➡️ 150 млн. гача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредит

➡️ 500 млн. гача кредит

➡️ 1 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача лизинг

Бундай имкониятни қўлдан бой берманг.

📲 Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат этинг.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Номингизда кредит бор, лекин яна кредит олмоқчимисиз?

Бунинг имкони бор! Қандай дейсизми?

Танишинг👇

/channel/+Z6o2aICgpqgyYWRi

Реклама

Читать полностью…

Банкир

SQB Insurance суғурта компанияси «Ahbor-Reyting» агентлиги томонидан «Барқарор» прогнозига лойиқ кўрилиб «UzА++» даражадаги рейтинг билан баҳоланди.

«Ahbor-Reyting» агентлиги Ўзбекистондаги энг биринчи рейтинг агентлиги ҳисобланади. «UzА++» эса суғурта компаниялари учун берилиши мумкин бўлган энг юқори рейтингдир.

Бу SQB Insurance суғурта компанияси юқори даражада барқарорлик ва тўлов қобилиятига эга эканини билдиради. Хўш, ҳақиқатдан ҳам шундайми?

2023 йил якунлари бўйича, SQB Insurance суғурта компанияси ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб, суғурта ҳодисаси натижасида зарар кўрган 2 116 мижозга 28,0 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламасини амалга оширди.

Суғурта компанияси 2023 йил якуни бўйича 17,7 млрд. сўм (+32,2 фоиз) соф фойда олиб, активлари 145,6 фоизга ошган. Йил якунига кўра, молиявий кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистондаги энг яхши суғурта компанияларидан бири бўлган.

Молиявий барқарорлик — мижозлар ишончи ва уларга суғурта қопламаларини ўз вақтида тўлашни билдиради.

Шундай экан, мурожаат учун; 71 202 55 05.

Телеграм гуруҳ фаолияти ҳам йўлга қўйилган — @sqb_insurance

Реклама

Читать полностью…

Банкир

100 млн сўмгача микроқарзлар — уларни қандай танлаш керак?

(Огоҳлантириш: бу жуда узун мақола, қулай жойда ва сабр билан ўқиш тавсия қилинади)

Микроқарз бошқа кредит турларидан фарқли равишда исталган мақсадлар учун фойдаланииш имконини беради. Шу сабабли ҳам у одамлар орасида жуда ҳам жозибадор.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда оддий аҳоли банклардан фақат 50 млн сўмгача микроқарз олиши мумкин эди. Бироқ 2024 йилдан бошлаб бу чегара 100 млн сўмгача кўтарилди.

Хўш қандай қилиб бу кредитларни олса бўлади? Нималарга эътибор бериш керак? Келинг шу саволларни кўриб чиқамиз.

Кўпчилик одатда пулга муҳтож бўлганда биринчи навбатда камроқ фоизли кредитлар билан қизиқади. Аммо микроқарз танлаётганда нафақат фоизларига, балки бошқа шартларга ҳам эътибор бериш керак.

Фоиз ставкаси бўйича

Агарда сиз пастроқ фоизда микроқарз олмоқчи бўлсангиз, “Халқ банки” микроқарзлари қулай бўлиши мумкин. Банк ойлик тушадиган картаси “Халқ банки”га тегишли бўлган мижозларга 25 фоизлик кредит беради.

Ўзбекистонда 10 млн донадан ошиқ “Халқ банки” карталари муомалада экани, кўплаб бюджет ташкилоти ходимлари айнан шу банкка тегишли карта орқали ойлик олиши инобатга олинса, бу ёмон таклиф эмас.

Аммо бундай имкониятга эга бўлмаганлар учун ҳам етарли таклифлар бор — 27,99 фоиздан бошлаб.

Расмий даромадсизлар учун

Расмий ишда ишламайдига, бироқ ўзини ўзи банд қилганлар учун ҳам банклар аллақачон кредит беришни бошлаб юборган.

Бундай шартда энг арзон фоиз ставкаси “Инфинбанк”да — 26,99 фоиз.

Кимлар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва унинг шартлари билан бу ерда танишинг.

Муддати бўйича

Узоқ вақт учун микроқарз олмоқчи бўлганлар учун энг яхши таклифни “Капиталбанк” бермоқда — 6 йилгача. Фоиз ставкаси 33 фоиздан.

Агарда ушбу шартларда 6 йилга 33 фоиздан 100 млн сўм кредит олсангиз умумий 205 млн сўм тўлашингизга тўғри келади (105 млн сўм фоиз). Ойлик тўлов 3,4 млн сўмдан.

Кредитни ҳисоблаш имкони деярли ҳар бир банкда бор — кредит калькулятори орқали. Шундоқ бўлса ҳам нейтрал линк қолдирамиз — https://finlit.uz/uz/services/calculators/

Қандай ҳужжатлар керак?

Аксарият банклар 50 млн сўмдан ошиқ микроқарз учун кўчмас мулк ёки автомобил таъмонитини сўрайди. Бироқ онлян микроқарз олиш бироз осонроқ.

Масалан TBC Bank'да ҳеч қандай кафил ва таъминотсиз, ижобий кредит тарихи билан ҳам 100 млн сўмгача микроқарз олиш мумкин.

Шунга қарамай кўплаб банкларда шартлар доимий ўзгаради ва микроқарз олишдан аввал банк билан боғланиш тавсия қилинади.

100 млн сўмгача микроқарз бераётган банклар рўйхати ва уларнинг сайтига ҳавола бу ерда.

Пост фойдали бўлган бўлса, лайк босинг ва улашишни унутманг)

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Қиммат олтин захиралар кўпайишига олиб келди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари март ойида 2 млрд долларга ошиб, 34,2 млрд долларга етди.

Захираларда олтиннинг физик ҳажми 11,9 млн троя унциядан 11,5 млн троя унцияга (357 тонна) камайди.

Шунга қарамай деярли ҳар кун рекордларни янгилаётган олтин нархи захиралар қиймати ортишига ёрдам берди.

Ой давомида Ўзбекистоннинг олтиндаги “хавфсизлик ёстиқчаси” 1,3 млрд долларга кўпайиб, 25,4 млрд долларга етди.

Валюта захиралари эса бу даврда 7,6 млрд доллардан 8,3 млрд долларга кўпайди (+0,7 млрд доллар).

Рекорд даражадаги олтин нархига қарамасдан захиралар йил бошига нисбатан 374 млн долларга камайган.

Аввалроқ Марказий банк февраль ойида олтин сотгани учун 106 млн доллар йўқотгани маълум бўлган эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Улуғбек Таваккалов “Мадад Инвест банк” Бошқарув раиси бўлди

2021 йил баҳоридан бери “Тенге банк” Бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган Улуғбек Таваккалов ўз лавозимини ўзгартирмоқда.

6 апрел куни бўлиб ўтган “Мадад Инвест банк” акциядорларининг йиғилишида унинг номзоди кўриб чиқилиб, банк бошқарув раислигига тасдиқланган.

Таваккалов бунга қадар “Ипак йўли банки” ва “Саноатқурилишбанк”да ҳам турли лавозимларда ишлаган эди.

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel