Доллар кўтарилди
3 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 670,05 сўмдан (+37,83 сўм) ҳисобланади
@bankir
Эски автомобиль сотиб олишга автокредитлар
“Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан таклиф қилинаётган эски автомобиллар (иккиламчи бозор) учун автокредитлар рўйхатини тақдим қилади.
Бизнесни ривожлантириш банки
Фоиз ставкаси — 25-29 фоиз
Муддати — 5 йилгача
Креди суммаси — автомобил нархининг 85 фоизигача
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан
Батафсил
Саноатқурилишбанк
Фоиз ставкаси — 25-27 фоиз
Муддати — 5 йилгача
Креди суммаси — 400 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
Асакабанк
Фоиз ставкаси — 27,5 фоиз
Муддати — 5 йилгача
Креди суммаси — автомобил нархининг 70 фоизигача
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Батафсил
Ипак йўли банки
Фоиз ставкаси — 26,9-29,9 фоиз
Муддати — 5 йилгача
Креди суммаси — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 0 фоиздан
Батафсил
Трастбанк
Фоиз ставкаси — 26-29 фоиз
Муддати — 5 йилгача
Креди суммаси — шартномага қараб
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
Зираат банк
Фоиз ставкаси — 27-29 фоиз
Муддати — 4 йилгача
Креди суммаси — 901 млн сўм
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Батафсил
Батафсил устига босиб банкларнинг расмий сайтига ўтишингиз мумкин. Тўлиқ маълумот учун банклар билан боғланиш тавсия қилинади.
@bankir
❗️ “Асакабанк” хусусийлаштирилди
Бугунги форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди.
“Хорижий сармоялар оқими бир неча баробар ортиши, корпоратив бошқарув сифати ошиши, янги етакчи банк-молия институтлари кириб келишини кутиб қоламиз”, — дейди Президент.
Доллар сезиларли кўтарилади
3 май куни амал қиладиган доллар курси 38-39 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 625
Turonbank — 12 625
Xalq banki — 12 620
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 650
Hayotbank — 12 660
Aloqabank — 12 670
@bankir
Доллар кўтарилди
2 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 632,22 сўмдан (+22,05 сўм) ҳисобланади
@bankir
Бандлик вазирлиги энг кўп иш берувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.
“Корзинка.уз” супермаркетлар тармоғи 10-ўринда. Компания энг кўп солиқ тўлаш бўйича ҳам 10 та хусусий компаниядан бири ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг энг катта солиқ тўловчилари НКМК ва ОКМК кутилганидек етакчи.
ТОП 10 дан бирорта ҳам банк жой олмади.
@bankir
Доллар кўтарилади
2 май куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 605
BRB — 12 600
Trastbank — 12 600
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 630
Anorbank — 12 640
Poytaxtbank — 12 650
@bankir
30 апрель — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.
@bankir
Камбағаллик чегараси оширилди
Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўмдан 648 минг сўмга кўтарилди.
1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига аҳоли учун камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилди.
Маълумот учун, минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 6 ой кечиб 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.
Минимал истеъмол харажатлари нима учун муҳим?
Жаҳонда бу кўрсаткичдан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади. Бу орқали пенсия ва нафақа миқдорларининг энг ками ҳам белгиланади.
Аҳолининг камбағал қатлами ҳам айнан минимал истеъмол харажатлари орқали аниқланиб, уларга моддий ёрдам берилади.
Яъни 2024 йилда Ўзбекистонда бир ойда бир киши 648 минг сўмдан камроқ пул сарфласа расман камбағал ҳисобланади. Албатта, бу кўрсаткич ҳудудларга қараб турлича бўлиши мумкин.
@bankir
Ҳукумат нақд пулга эҳтиёжни яна ҳам камайтирмоқчи
Сал аввал “Давлетовуз” яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилган эди.
Қарор лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орасида муҳокама қилинмоқда.
Шундай қилиб 1 майдан уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда. Ушбу тўловлар учун комиссия олинмайди.
Товар ва хизматларнинг умумий қиймати 3 000 доллардан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш белгиланмоқда.
Барча бюджет ташкилотлари, ОТМлар ҳамда йирик солиқ тўловчилар ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз банк карталари орқали бериш таклиф қилинмоқда.
Нақд пул муомаласини камайтириш асосий мақсад экан, унга муқобил бўлган аҳоли учун қулай ечим керак бўлади. Худди Қозоғистондаги “Kaspi” каби.
Бизнес эгалари ва банклар биргаликда тўловлар, пул ўтказмалари, шахсий маблағларни бошқариш ва онлайн савдо хизматларини ўз ичига олган худди “Kaspi”га ўхшаш супер илова яратиш бўйича ҳукуматга таклиф киритади.
Агар лойиҳа мақулланиб, таклифлар амалга оширилса шундоқ ҳам сўнгги йилларда камаётган нақд пулга бўлган эҳтиёж янада камаяди.
Аҳоли орасида нақд пул муомаласини пасайтириш орқали давлат одамлар қўлидаги пул оқимини назорат қилиб, яширин иқтисодиёт улушини қисқартирмоқчи.
Нақд пулда амалга оширилган харидлар учун кешбэк бериш амалиётини ҳам бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Нима учун яширин иқтисодиёт ёмон экани, давлат нима учун унга қарши курашаётгани ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.
@bankir
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси
Сотиб олиш — 12 610,01
Сотиш — 12 645,25
Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284
—
Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов
Покупка — 12 610,01
Продажа — 12 645,25
Подробнее davrbank.uz или 1284
📱 Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?
Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.
«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | YouTube
💵 Ўзбекистонда қайси вилоятларнинг аҳолиси энг кўп ойлик олади?
Сиз қайси вилоятдансиз? Вилоятлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Сиз олаётган маош вилоятингизда ўртачадан пастми ёки юқори?
Барча вилоятлардаги ўртача маош қанчалигини билиб олинг 👇
Доллар сезиларли тушди
30 апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 620,01 сўмдан (-42 сўм) ҳисобланади
@bankir
Апрел ойида инфляция бироз кўтарилди
Ўзбекистонда инфляцининг йиллик кўрсаткичи апрель ойига келиб ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга кўтарилиб, 8,1 фоизга етди.
Ойлик инфляция 0,9 фоизни, йил бошидан бери инфляция эса 2,6 фоизни ташкил қилди.
Апрелда нархлар ошишининг асосий омили 1,8 фоиз билан хизматлар инфляцияси бўлди. Ноозиқ-овқатлар нархи 1 фоизга ошган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 0,4 фоиз бўлган.
2024 йилда инфляция 9-11 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Май ойига келиб энергия нархлари оширилгани ҳисобига яқин вақтда нархлар инфляция кўтарилиши кутилмоқда.
@bankir
✅✅✅✅✅✅✅
Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир?
Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг!
Ўйиннинг биринчи босқичи 10-май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!
Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!
Реклама
Инвесторлар учун янги имкониятлар яратилади
Бугун Тошкентда III Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унда президент Шавкат Мирзиёев инвесторлар учун бир қанча муҳим маълумотларни айтиб ўтди:
“Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.
Хорижий сармоядорлар учун ерларнинг ижарага бериш муддати 2 бараварга, ҳозирги 25 йилдан 49 йилгача узайтирилади.
Бунда қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақланиб қолинади.
Тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди.
Бизнинг асосий мақсадимиз — Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”
@bankir
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси
Сотиб олиш — 12 622,22
Сотиш — 12 657,48
Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284
—
Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов
Покупка — 12 622,22
Продажа — 12 657,48
Подробнее davrbank.uz или 1284
1fit стартапининг Ўзбекистондаги ойлик даромади 1 млн доллардан ошди
Буни қозоғистонлик бизнесмен, стартап асосчиси Мурад Алихонов ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Тадбиркор Тошкентдаги бизнес катта фарқ билан Олмаотадан олдинда эканини ҳам таъкидлаган.
1fit — спорт машғулотлари учун абонементларни таклиф қилувчи фитнес хизмати ҳисобланади. Стартап Тошкентга 2022 йилда кириб келганди.
Компания 2023 йилда Буюк Британия бозорига ҳам кириб борди. Ростдан ҳам уларни, ўзлари айтганидек, Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган стартап дейиш мумкин)
@bankir
Лойиҳа муҳокамага қўйилади
Солиқ қўмитаси “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини билдирди.
Лойиҳа ҳукуматга киритилишидан олдин regulation.gov.uz порталига жойлаштирилади.
Кеча “Давлетовуз” лойиҳада ижобий ўзгаришлар билан бирга аҳоли орасидаги P2P ўтказмаларини назорат қилиш қисми ҳам борлигини қоралаб, ҳукуматни етти марта ўлчаб бир марта кесишга чақирган эди.
Солиқ қўмитаси оммавий муҳокамалар асосида лойиҳа тўлиқ қайта кўриб чиқилишини, бизнес вакиллари ва аҳоли фаолиятига салбий таъсир қилувчи бандлар олиб ташланишини маълум қиляпти.
@bankir
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси
Сотиб олиш — 12 600,17
Сотиш — 12 635,39
Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284
—
Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов
Покупка — 12 600,17
Продажа — 12 635,39
Подробнее davrbank.uz или 1284
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил қилишини маълум қилди. Кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилади.
Қуйидаги банклар маҳаллаларда кутубхона очмоқда:
СҚБ — 15 та;
“Миллий банк” — 14 та;
“Халқ банки” — 10 та;
“Ҳамкорбанк” — 8 та;
“Ипак йўли банки” — 8 та;
“Давр банк” — 7 та;
ОФБ — 6 та;
“Трастбанк” — 6 та;
“Туронбанк” — 6 та;
Asia Alliance Bank — 5 та;
“Асакабанк” — 4 та;
БРБ — 3 та;
“Инфинбанк” — 3 та;
МКБанк — 3 та;
“Алоқабанк” — 2 та.
Ушбу банкларга маҳаллаларда кутубхона яратишда ёрдам бераётгани учун раҳмат. Бу тенденция бошқа банклар билан биргаликда вилоятларда ҳам давом этади деган умиддамиз.
@bankir
Доллар тушди
1 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 610,17 сўмдан (-9,84 сўм) ҳисобланади
@bankir
ASIA ALLIANCE BANK тадбиркорлар учун иккита янги кредит маҳсулотини тақдим этади:
- Якка тартибдаги (хусусий) тадбиркорларга янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун “ЯНГИ ТАДБИРКОР” модулли кредити (3 дан 5 тагача иш ўрни учун).
- Юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун “БАНДЛИККА КЎМАК” модулли кредити (5 дан 10 тагача ва ундан ортиқ иш ўринлари учун).
✅ Кредитларнинг ўзига хосликлари:
📌 муддати — 12, 24 ва 36 ойгача;
📌 имтиёзли давр — 6 ойдан 9 ойгача;
📌 фоиз ставкаси — миллий валютада 24 дан 27,99%гача ва хорижий валютада 12 дан 16%гача;
📌 кредит миқдори — 300 000 000 ва 1 000 000 000 сўмгача.
📞 Батафсил маълумот сайтимизда
Реклама
Доллар яна тушади
1 май куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 610
Kapitalbank — 12 610
Trastbank — 12 610
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Turonbank — 12 630
Asakabank — 12 660
Davrbank — 12 670
@bankir
Нақд пул учун кешбек бекор қилиниши кутилмоқда
Бунгача Ўзбекистонда чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш жойларида аҳоли томонидан амалга оширилган тўловлар учун 1 фоиз миқдорида кешбек қайтарилар эди.
Эндиликда ҳукумат 2024 йил 1 июндан бошлаб нақд пул орқали тўлов қилинганда 1 фоиз кешбек қайтариб берилмаслиги ҳақида қарор чиқаришни режалаштирмоқда.
Мобил иловалар ва пластик карта орқали амалга оширилган тўловлар учун кешбек берилишда давом этади.
@bankir
Доллардаги кредит ва омонатлар яна рекорд даражада
Март ойида банклардаги жисмоний шахслар учун АҚШ долларидаги омонатлар фоиз ставкаси ўртача 5,4 фоизни ташкил қилди. Бу рекорд ҳисобланади.
Март ойида бир қанча банклар 8 фоизлик доллардаги оманатларни таклиф қилаётган эди. Апрелга келиб MKBank биринчи марта 9 фоизлик таклиф билан омонатлар бозорига кириб келди.
Доллардаги омонатлар сўмдаги омонатлар билан ростмана рақобатлашяпти. Сўмнинг йил бошидан бери яхшигина қадрсизлангани ҳам доллардаги омонатларни жозибадорроқ қилмоқда.
Бир вақтнинг ўзида бизнес вакиллари учун омонатларнинг ўртача фоизи 4,1 фоизгача тушиб кетди. Бундай ҳолат 8 ойдан бери кузатилмаганди.
Ўзбекистонда аҳолига хорижий валютада кредит берилмайди. Бизнес эгалари учун кредитлар эса ўтган ойда 10,2 фоиз (узоқ муддатли) ва 9,7 фоиз (қисқа муддатли) бўлди.
Узоқ муддатли кредитларнинг фоизи илк марта 10 фоиздан ошиб, тарихдаги энг юқори даражага чиқди.
@bankir
1 млрд доллар валюта четга ноқонуний чиқиб кетмоқда — ИЛМА букмекерликни қонунийлаштириш ҳақида
Роппа-роса бир йил аввал нима учун букмекерлик қонуний бўлиши кераклиги ҳақида ёзган эдик.
Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан бошлаб букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) Ўзбекистонда қимор ва хавфли ўйинларни қонунийлаштириш ҳақидаги фармонга изоҳ берди.
Маълимотларга кўра, чекловлар мамлакатдан 1 млрд долларгача бўлган валютанинг ноқунуний чиқиб кетишига, қимор ўйинларига ва фирибгарликка олиб келган.
ИЛМАнинг таъкидлашича, фуқароларнинг ушбу соҳага доимий қизиқиши инобатга олинса тақиқлар амалда фойда бермаяпти, мамлакат аҳолиси асосан ноқуний сервислар ва хорижий хизматлардан фаол фойдаланмоқда.
Шу жумладан ўзбекистонликлар қимор бизнесига доимий қизиқиши туфайли фирибгарлик хавфининг ортиши ва қимор ўйинларига ҳаддан ташқари қарам бўлишнинг олдини олувчи механизмлар йўқлиги каъби бир қанча муаммолар юзага келган.
Ноқонуний қимор бизнесининг олдини олиш ва унинг жамиятга салбий таъсирини камайтириш, давлат бюджетига қўшимча даромад манбаларини шакллантириш, ўйинчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мазкур соҳани давлат томонидан тартибга солиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир, — дея таъкидлайди агентлик.