bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

❗️Уй сотиб олмоқчимисиз?

Давлат сизга ипотека кредити учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради.

Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг!👇

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

17 май куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 715
Turonbank — 12 710

Trastbank — 12 710

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 740
Ipotekabank — 12 740
Octobank — 12 750


@bankir

Читать полностью…

Банкир

15 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

“Миллий банк” йирик солиқ тўловчилар сафига қайтди

Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўловчи компаниялар йигирматалигидан бу сафар 3 та банк жой олди.

Давлат компаниялари орасида “Миллий банк” ўнликка қайтиб, 4 ойда 343,7 млрд сўм солиқ тўлади. Банк йил бошидан бери биринчи марта бу рўйхатда кўриниш берди.

Энг кўп солиқ тўлаган хусусий компаниялар ичида доимгидек “Капиталбанк” ва ”Ҳамкорбанк” бор. Улар йил бошидан бери мос равишда 235 млрд сўм ва 161 млрд сўм солиқ тўлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Lacetti учун шартнома қайта очилади

Эртага, 8 май куни соат 10:00 да UzAuto Motors Lacetti учун 4 500 дона шартномани очишни режа қилган. Барча автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш мумкин.

Автомобил нархлари ўзгаришсиз қолади.

Шунингдек, яқин кунларда Chevrolet Cobalt'ни қайта модификацияда ишлаб чиқарилиши бошланади.

Chevrolet автомобилларини қандай қилиб онлайн харид қилса бўлади?

1. One ID тизимида рўйхатдан ўтиш;

2. “Uzautosavdo” мобил иловасини юклаб олиш (iOS /Android) ёки savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

3. One ID тизимидаги логин/парол ёрдамида сайтга кириш/ иловада рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

7 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Субсидия олиш учун даромадингиз қанча бўлиши керак?

Кўпчилик уй сотиб олиш учун субсидияга ариза топширади, аммо бунда даромад бўйича талабга эътибор бермайди ва комиссиядан рад жавобини олади.

Субсидия олиш учун оила ёки ариза берувчининг даромади қуйидагича бўлиши лозим:

Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 8 баробаригача, яъни 3 150 000 сўмдан 8 400 000 сўмгача бўлиши керак.

Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак. Яъни 3 150 000 сўмдан 9 660 000 сўмгача.

Даромад чегараси субсидия тўғри одамга берилиши учун керак. Ипотека кредити олмоқчи бўлган аҳоли уйга муҳтож бўлган тақдирда ҳам кредитни тўлаш қобилиятига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари даромади юқори аҳолига ҳам субсидия берилмайди.

Ипотека кредитига субсидия олиш учун ҳавола — https://my.gov.uz/oz/service/325

Комиссия қуйидаги ҳолларда аризани рад этиши мумкин:

— илгари уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити бўйича субсидия олган оила аъзоларининг такрорий аризаси;
— тақдим этилган маълумотларнинг талаб қилинадиган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги;
— жорий йилда ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаб қолганида;
— ўртача ойлик даромад миқдорининг комиссия талабларига мос келмаслиги.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 638.12
Сотиш — 12 673.42

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 638.12
Продажа — 12 673.42

Подробнее davrbank.uz или 1284

Читать полностью…

Банкир

6 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

— “Агробанк”нинг Agrobank mobile иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— “Саноатқурилишбанк”нинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “АВО Банк”нинг Avo иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Milliy иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 47,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага ўтказиш мумкин.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Tўртта банкнинг фаолияти чекланди

Марказий банк тўртта банкнинг устав капиталининг энг кам миқдори бўйича талабларга риоя қилмагани учун уларнинг фаол ва пассив (кредит) операцияларини чеклади.

1 апрелдан банкларнинг устав капитали камида 350 млрд сўм бўлиши керак. 1 январгача банклар устав капиталини 500 млрд сўм бўлиши лозим.

Регулятор банкларнинг обрўсига путур етказмласлик учун уларнинг номини ошкор этмаслигини маълум қилган.

Сал аввал 6 та банк — “Мадад Инвест банк”, “Ҳаёт банк”, Garant bank, “Янги банк”, “Пойтахт банк” ва “Эрон Содерот банк”ларнинг устав капитали I чорак якунига кўра минимал талабга етмай қолгани айтилган эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 665
Сотиш — 12 700,35

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 665
Продажа — 12 700,35

Подробнее davrbank.uz или 1284

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

6
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 675 сўмдан (+4,95 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонда аёллар кредитни эркакларга қараганда яхшироқ тўлайди

Бу ҳақда TBC Bank Uzbekistan Бошқарув раиси Спартак Тетрашвили Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.

Тетрашвилига кўра, бугунги кунда TBC Bank’дан кредит олганларнинг 31 фоизини аёллар ташкил этади. Қолганлари эса эркаклар. Аммо кредитларни ўз вақтида тўлаш бўйича вазият бутунлай тескари.

Кредит олган эркакларнинг атиги 30 фоизи қарзларни ўз вақтида тўлаб боради. Яхши тўловчиларнинг 70 фоизини эса аёллар ташкил қилади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Ўзбекистонликларни уй билан таъминлаш учун янги дастур

Президент фармони билан, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ишга туширилади. Унга кўра:

— ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

— қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади;

— кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

— ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

Кредит 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) тўрт фоиз бандга юқори ставкада бўлади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Cубсидия учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ҳозирги кунда ўз мижозлари учун банкоматлардан нақд пул ечиб олишда комиссияни пасайтирган банклар:

Davr bank — 0,5 фоиз;
Asia Alliance Bank — 0,6 фоиз;
Garant bank — 0,7 фоиз.

Ушбу банк мижозлари UzCard ёки Humo карталаридаги пулларини 1 фоиздан эмас, 0,5-0,7 фоиздан нақдлаштириши мумкин. Бунда банк карталари ва банкоматларидан фойдаланиш керак бўлади.

Бундан ташқари бир қанча банклар банкоматлари орқали халқаро карталардан нақд пул ечиб олишда комиссияни пасайтирган:

SQB — Visa, Mastercard ва UnionPay карталаридан фоизсиз;
MKBank — Visa карталаридан фоизсиз;
Ipak yo‘li banki — Visa карталаридан 0,5 фоиз;

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 717.96
Сотиш — 12 753.42

Батафсил маълумот davrbank.uz сайтида, ёки 1284 телефони орқали

——

Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 717.96
Продажа — 12 753.42

Подробнее davrbank.uz или 1284

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна кўтарилди

16
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 727,96 сўмдан (+17,01 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Энергия нархларининг оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва газ нархлари оширилди. Марказий бу ҳолат умумий инфляцияга 2,4 фоиз атрофида таъсир қилишини прогноз қилмоқда.

2025 йил апрель ойида элект энергияси яна қимматлашади ва бу ҳам инфляцияга ўз таъсирини кўрсатади.

Қимматроқ электр энергиясига муқобил йўл бўлган қуёш панеллари ҳақида бу ерда маълумот берган эдик.

Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб тиббий хизматлар, дорилар ва айрим коммунал хизматлари учун ҚҚС имтиёзи бекор қилингани ҳам инфляцияга қўшимча босим юзага келтирмоқда.

Марказий банк 2024 йил учун инфлайция прогнозини 9–11 фоиз орасида қайта белгилаган эди. Регулятор 2025 йилгача 5 фоизлик инфляцияга эришмоқчи ва бу унинг асосий мақсади ҳисобланади.

Айни пайтда расмий инфляция апрель якунига кўра йиллик 8,1 фоиз.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

8 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 683,99 сўмдан (+36,87 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яхшигина кўтарилади

8 май куни амал қиладиган доллар курси 35-36 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 640
Xalq banki — 12 640
Asia Alliance Bank — 12 640

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 670
Asakabank — 12 690
Hayotbank — 12 690


@bankir

Читать полностью…

Банкир

“БРБ” ва “Туронбанк” янги бошқарув раиси ўринбосарини тайинлади

Баҳромхўжа Шарипов “Бизнесни ривожлантириш банки” бошқарув раиси ўринбосарига айланди. У шу пайтгача “Асакабанк” бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Тохиржон Аҳмедов эса “Туронбанк”нинг бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у худди шу банк тизимида фаолият олиб борган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

7 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 648,12 сўмдан (-26,88 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Humo тизими раҳбари Шуҳрат Қурбонов картадан картага пул ўтказмаларини назорат қилиш нима учун нотўғри эканини тушунтирди:

“Майли, обналчиларнинг лоббиси дейишса ҳам, нимага P2P (картадан картага ўтказма) ларни бундай тарзда назорат қилиш ёмонлиги ҳақида бир ёзай.

Биринчидан, P2P ўзи ёмон нарса эмас, бу иккита одам ўртасидаги ҳисоб-китобларни осонлаштирувчи замонавий бир имконият. Яъни олдин оиламиздагиларга, яқинларимизга банкоматга бориб нақд пул ечиб берадиган бўлсак – ҳозир картасига ўтказиб қўя қоляпмиз. Бу албатта яхши. Бундан ташқари олдин ота-оналар талаба болаларига ёки болалар ота-онасига пулни «пятак»ка чиқиб такси орқали нақд шаклида бериб юборишарди. Ҳозир эса картасига ўтказади қўяди. Яхши эмасми?!

Иккинчидан, нимага ҳамма шуни назорат қилайлик демоқда? Сабаб сифатида – тадбиркорлар ўз маҳсулотини касса ёки терминал орқали ўтказмасдан P2P қилиб қабул қилиб даромадларини яширяпти, солиқдан қочяпти деб тушунтиришмоқда. Бу қанчалик рост? Тўғри, шунақа жойлар кам эмас – мисол Малика, Ўрикзор, Абу Сахий каби бозорларда кўп бўлади, баъзида дўкончичилар ҳам сўрашади. Лекин P2P ўтказиб чек олмайдиган одам, нақд пул тўлаб ҳам чек олмаслиги мумкинку, тўғрими – демак нақд пул қабул қилиш ҳам даромадни яширишга, солиқдан кочишга ёрдам бераркан. Лекин P2Pни нақд пулга нисбатан битта плюси бор – бу нақдсиз рақамли тўлов бўлиб, қонуний эҳтиёж туғилганда бу тўлов занжирини аниқласа булади. Нақдда бундай имконият йўқ.

Майли, чекладик ҳам дейлик, солиққа маълумот берадиган ҳам қилдик, кейин нима бўлади, тадбиркор, «вой, энди иложимиз йўқ, солиққа тушарканмиз, жарима тўларканмиз, бу ёғига терминал орқали қабул қиламиз» дейдими? Сиз шунга ишонасизми? Менимча, «ака, мана бу бурчакда банкомат бор, шундан пул ечиб келсангиз, ман сизга 1% (5%,10%) чегирма қилиб бераман» деса керак. Ёки, «ака беринг ўзим пул ечиб келаман» деб ўзи ғирр этиб югуриб бориб ечиб келади. Бунақаси олдин хам бўлган, ўзимга ҳам неччи марта шундай таклиф қилишган.

Муаммо картадан картага ўтказмадами? Менимча, йўқ, сотувчилар картага ўтказиб беринг дейишига сабаб аслида бошқа жойда бўлиши керак. Ўтказма бу бор-йўғи оқибат. Шу сабабни йўқотиш устида ишланса – ўзи камаяди бу нарса. Ёки бошқа йўли бор – Қозоғистонда 3 ой давомида 100 ва ундан ортиқ ҳар хил одамдан картадан картага ўтказма келиб тушса – бундай тушумлар тадбиркорлик ҳисобланиб, пул қабул қилган одамлар солиққа тортилади. Яъни ёппасига ҳамма маълумот берилмайди, фақат шундай кўп тўловлар қабул қилган одамлар тўғрисида маълумот берилади. Менимча, шу тўғрироқ йўл.

Нима бўлганда ҳам, ўзи нақдсиз тўловларни ривожлантирамиз деб қийналиб юрган бир вақтда, филни идиш-товоқ дўконига (слон в посудной лавке) қўйвормасак бўлди.

Буларнинг барчаси ИМҲО”.

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

7 май куни амал қиладиган доллар курси 25-26 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 670
Xalq banki — 12 670

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 690
Octobank — 12 700
Asakabank — 12 710
Aloqabank
— 12710

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Қуёш панелларини ўрнатиш — энди янада долзарб

1 майдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергия ва газ нархлари оширилди. 1 квт соат электр энергия нархи 295 сўмдан 450 сўмга, газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма белгиланганига қарамасдан, энергия ресурси сифатида арзонроқ йўл ҳам бор — қуёш панеллари.

Бу нафақат аҳоли балки бизнес вакиллари учун ҳам фойдали ҳисобаланади. Ўзбекистон бўйлаб, айниқса Тошкентда бир қанча компаниялар аллақачон асосий энергия манбаи сифатида қуёш панелларига ўтишган.

Уларни қандай ва қаердан ўрнатса бўлади?

Энергетика вазирлиги қуёш электр станциялари ва сув иситкичларини харид қилиш учун “Energymarket.uz” платформасини ишга туширган.

Бу ерда ўзингизга керакли қуёш панелларини танлаб, фоизсиз муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин. Платформада панелларнинг кВт ига қараб нархлар белгиланган.

Бироқ платформада муаммо пайдо бўлган — кўплаб моделлар мавжуд эмас.

Вазирлик бу масалани ҳал қилиб, таклифларни кўпайтиргунча сизда бошқа вариантлар бор. Масалан, қуёш панелларини Amazon ва Alibaba каби онлайн тижорат компанияларидан харид қилсангиз бўлади.

Бундан ташқари Ўзбекистон бўйлаб бир қанча компаниялар қуёш панеллари ўрнатишни таклиф қилади. Уларнинг рўйхатида билан “Energymarket.uz” платформасида ҳамкорлар бўлимида танишиш мумкин.

Нархларга келадиган бўлсак, бу хонадоннинг қанча электр энергия ишлатишига боғлиқ. Одатда оила учун 2-3 кВт лик қуёш панелларини сотиб олиш тавсия қилинади.

Қулай ва мос қуёш панелларини танлашнинг энг тўғри йўли мутахассислар билан маслаҳатлашишдир.

Қуёш панеллари қанча муддатда ўзини қоплайди?

Энергия нархлари оширилгач уларни ўрнатиш янада фойдалироқ бўлди. Қуёш панелларини ўрнатишга кетган маблағ 5-6 йил ичида ўзини қоплайди.

Бу эса 15-20 йил улардан бепул фойдаланиш мумкинлигини ангалатади. Техник хизмат кўрсатувчи компаниялар сўнгги йилларда кўпайиб қолгани инобатга олинса, бу ҳам деярли муаммо бўлмайди.

Бундан ташқари Ўзбекистондаги банклар қуёш электр станцияларини ўрнатиш учун “яшил” кредитларни ҳам ажратади.

Агробанк
Фоизи — 14 фоиз ёки 20 фоиз
Суммаси — 100 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Батафсил

Миллий банк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 60 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 3 ой
Батафсил

Капиталбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — маълум қилинмаган
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — 6 ой
Батафсил

Инфинбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 60 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Батафсил

Туронбанк
Фоизи — 20 фоиз
Суммаси — 66 млн сўмгача
Муддати — 5 йилгача
Имтиёзли даври — йўқ
Батафсил

Бизнес эгалари учун эса банклар бундан ҳам пастроқ фоизда, каттароқ суммада кредитлар таклиф қилмоқда.

Умуман олганда оддий одамлар ва бизнесменлар учун қуёш панелларини ўрнатиш фойдали бўлади дея оламиз. Айниқса Ўзбекистон шароитида.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

6 май куни амал қиладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 665
Turonbank — 12 665
Xalq banki — 12 660

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 700
Hayotbank — 12 700
Asakabank — 12 710


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 660,05
Сотиш — 12 695,39

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 660,05
Продажа — 12 695,39

Подробнее davrbank.uz или 1284

Читать полностью…

Банкир

Нидерландия тараққиёт банки TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда

TBC Bank Uzbekistan ва Нидерландия тараққиёт банки (FMO) ўртасида навбатдаги кредит шартномаси имзоланди. Унга кўра FMO TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратади. Кредит миллий валюта – сўмда берилади. Маблағларнинг 70 фоизи микрокредитлар беришга, қолган 30 фоизи эса яшил кредитлашга йўналтирилиши режалаштирилган.

Ушбу кредит келишуви TBC Bank Uzbekistan ва FMO ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг давомидир. 2022 йилда FMO илк кредитор сифатида TBC Bank Uzbekistan'га 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси тақдим этганди.

Реклама

Читать полностью…
Subscribe to a channel