bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

57305

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Доллар кўтарилади

23 май куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 695
Garantbank — 12 695
Asia Alliance Bank
12 690

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 740
Tenge bank — 12 740
Kapitalbank — 12 740


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси талаблари асосидаги 17-18 % ли ипотека кредитларини қайта молиялаштириш амалиётлари давом этмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

22
май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 708,86 сўмдан (+21,16 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Экспортнинг 40 фоизи олтин

Ўзбекистоннинг ташқи савдоси йил бошидан бери 20,9 млрд доллар (+5,9 фоиз) бўлди.

Бунда экспорт 8,5 млрд долларни (+9 фоиз), импорт эса 12,4 млрд долларни ташкил қилди. Манфий ташқи савдо баланси 3,9 млрд долларга етди.

Апрель ойида 758 млн долларлик олтин сотилди. Йил бошидан бери 3,4 млрд долларлик олтин сотуви амалга оширилди ва бу умумий экспортнинг 40 фоизидир.

Асосий ташқи савдо ҳамкорлари орасида ҳамон Хитой ва Россия етакчилик қилмоқда. Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо кўрсаткичлари 2024 йилда қисқаришни бошлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Кам фоизли ипотека кредити ажратаётган банклар

Очиқ маълумотлар асосида тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган ипотека кредитлари шартларини ўрганиб чиққан ҳолда, кам фоизлиларини бир ерга тўпладик. Унга кўра, қуйидаги банкларда ипотека фоизлари энг паст: 17-18 фоиз ҳолатда.

Саноат қурилиш банк

Миқдори – 416,5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 17%
Муддати – 20 йилгача
Бошланғич тўлов – 15%
Батафсил

Миллий банк

Миқдори – 400 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 17,5%
Муддати – 20 йилгача
Бошланғич тўлов – 25%
Батафсил

Алоқабанк
Миқдори – 416,5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 17,5%
Муддати – 20 йилгача
Имтиёзли давр – 6 ой
Бошланғич тўлов – 30%
Батафсил

Ориент Финанс банк
Миқдори – 416,5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 18%
Муддати – 20 йилгача
Батафсил

Бизнесни ривожлантириш банки
Миқдори – 416,5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 18%
Муддати – 20 йилгача
Бошланғич тўлов – 15%
Батафсил

Агробанк
Миқдори – 416,5 млн сўмгача
Фоиз ставкаси – йиллик 18%
Муддати – 20 йилгача
Имтиёзли давр – 6 ой
Бошланғич тўлов – 15%
Батафсил

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Чуқур омиллар натижасида никоҳлар камайса, буни тўхтатиш қийин – Бакироо

UZ24 сайтида Ўзбекистонда туғилишлар ҳамда никоҳлар камайганлиги ва унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мақола чиқибди. Ичида яхши маълумотлар ҳамда қизиқарли рақамлар келтирилган. Кириб ўқишни тавсия қиламан.

Ҳа, айтганча каналга обуна бўлиб қўйишни ҳам маслаҳат бераман. Чунки, бу сайтда анчагина ижтимоий-иқтисодий таҳлиллар ҳам чиқиб туради.

👉 t.me/uz24uzb

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

21 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 687,70 сўмдан (-7,17 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар яна тушади

21 май куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 685
Aloqabank — 12 680
Asia Alliance Bank — 12 680

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 720
Aloqabank — 12 730

Asakabank — 12 730

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Банк тизимининг янги етакчиси — Микроқарзлар даври келди

Бундан 1 йил аввал ўзбекистонликлар микроқарз олиш учун банкка ҳозиргидек кўп мурожаат қилмас эди.

Бироқ, йилнинг биринчи ярмида Марказий банк оммавий равишда автокредитлар ажратаётган банклар учун кредит бериш тартибини кучайтирди.

Кейин эса микроқарзларнинг миқдорини 100 млн сўмгача ошириш масаласи кенг муҳокама қилина бошлади. 2023 йил охирига келиб аҳоли аллақачон автокредитлардан кўра кўпроқ микроқарзлар олишни бошлаган эди.

2024 йил кириб келди ва микроқарзларни 100 млн сўмгача ажратишга рухсат берилди.

Масалан, TBC Bank 100 млн сўмгача кредитни аҳолига илова орқали ортиқча ҳужжатлар ва кафилларсиз онлайн беришни бошлади.

Бундай имконият микроқарзларни ўзбекистонликлар учун жозибадор маҳсулотга айлантирмай қўймади.

Март ойида банклар умумий 2,9 трлн сўм миркоқарз ажратди. Бу микроқарзлар учун рекорд бўлди.

Уларнинг оммавийлиги шу даражага етдики, март ойида жисмоний шахслар олган кредитларнинг 42 фоизи микроқарз бўлди.

Ажратилган автокредитлар эса сўнгги икки йилдаги энг паст даражага тушиб кетди — 1,25 трлн сўм. Бу эса автомобил бозоридаги сотувлар ҳам, нархлар ҳам пасайиши сабаб бўлди.

Яқин-яқингача Ўзбекистонда автокредитлар ва истеъмол кредитлари машҳур эди. Шундай қилиб уларнинг ўрнини анча қулайроқ бўлган микроқарзлар эгаллади.

Агар сиз ҳам микроқарз олмоқчи бўлсангиз, уларни қандай танлаш ҳақида бу ерда ёзган эдик.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

17 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Уйларнинг ижара нархи пасайишда давом этмоқда

Мутахассислар Тошкентда уйларнинг ижара нархи ўзгаришини ҳар ой таҳлил қилиб келмоқда.

Апрел ойида ҳам пойтахтда ижара нархлари пасайишда давом этди. Ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари март ойидагига нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайган.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси

1 хонали хонадонлар — ўртача 386 доллар (-1,4 фоиз);
2 хонали хонадонлар — ўртача 434 доллар (-0,4 фоиз);
3 хонали хонадонлар — ўртача 507 доллар (-1,3 фоиз);
4 хонали хонадонлар — ўртача 587 доллар (-0,6 фоиз).


Бундай турдаги уйларнинг ижара таклифи Сергели ва Олмазор туманларида нисбатан арзонроқ бўлса, Миробод ва Шайхонтоҳурда қимматроқ бўлиб турибди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жой ижараси

1 хонали хонадонлар — ўртача 472 доллар (-0,8 фоиз);
2 хонали хонадонлар — ўртача 644 доллар (-2,1 фоиз);
3 хонали хонадонлар — ўртача 788 доллар (-0,4 фоиз);
4 хонали хонадонлар — ўртача 909 доллар (-1,1 фоиз).


Тўлиқ таъмирланган уйлар ижараси Чилонзор ва Учтепа туманларида нисбатан арзонроқ. Шайхонтоҳур ва Мирободдаги уйлар эса қимматроқ.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

📣 InfinBANK акциясида иштирок этиб, iPhone ёки пул мукофотларини қўлга киритинг!

InfinBANK 2024 йилнинг 22 апрелидан 22 июлига қадар давом этадиган «iPhone’нингни ол! Миллионингни ол!» акцияга старт берди.

3 ой давомида ҳар ҳафта биттадан – жами 13 та соврин ўйналади:
• 📱учта iPhone 15 PRO
• 💰ҳар бири 1 000 000 сўмлик ўнта пул мукофоти

✅ Акцияда қатнашиш учун InfinBANK мобил иловаси орқали 20 000 сўмдан ортиқ исталган операция (телефон ёки коммунал хизматлар учун тўловлар ва бошқалар)ни амалга ошириш кифоя.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Олтин нархи 1 гр учун яна 1 млн сўмдан ошди

Марказий банк олтин қуймаларининг нархини 1 гр учун яна 1 млн сўмдан кўпроқ қилиб белгилади. Биринчи марта олтин нархи апрель ойида 1 млн сўмдан ошган эди. Қуймалар нархи қуйидагича:

Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш мумкин. Ҳозирга пайтда таклиф анча кўпайган. Банклар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Глобал олтин нархлари айни пайтда троя унцияси учун 2 380 доллар атрофида бўлиб турибди. Энг юқори нарх 2 400 долларгача чиққан эди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

16 май. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00 гача узайтирилди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

17 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 720 сўмдан (-7,96 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

💸 АNОR BUSINESS’дан юридик шахсларга янги «Бонус» депозити

21% даромад ва йиллик 15% гача бонуслар кейинги ҳисоб бўйича:

🔸 Миллий валютада: 21% + йиллик 15% бонус, хорижийда 8% + йиллик 10% бонус.
🔹 61 кун ва ундан кўп муддатга фоизларни йўқотмасдан муддатидан аввал ечиш: миллий валютада – 21%, хорижий валютада – 8%.

Фоиз ставкаси депозит суммасига боғлиқ, бонус ойнинг охирги кунида ҳисобланади.

Капиталингизни биз билан оширинг! 🌱💰
📞 Бaтaфсил
1290

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Кам фоизли ипотека кредитларини бериш тўхтатилган

Банклар томонидан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари асосида ажратилаётган 17-18 фоизлик арзон ипотека кредитлари ажратилиши вақтинча тўхтатилгани айтилмоқда.

Марказий банк кам фоизли ипотека кредитларини барча янги уйларга йўналтиришни режа қилган эди. Бундан кейин бозорда ипотека кредитлари фоиз ставкаси 21-22 фоизгача пасайиши кутилганди.

Айни пайтда бу турдаги ипотека кредитларининг вақтинчалик ёпилиши янги тизим ишга тушиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

TBC Bank етакчи: Банкларнинг тадбиркорлик рейтингида хусусий банклар юқорида

Йил бошида Ўзбекистонда бизнес учун тадбиркорлик рейтинги жорий қилинган эди. Шундан сўнг банкларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишиш имкони пайдо бўлди.

Рейтингда биринчи ўринни TBC Bank эгаллаб турибди — 80 балл ва BBB рейтинг. Яна учта банк — KDB Bank, Hayot bank ва Apex bank BBB рейтингига эга.

Давлат банклари ва хусусий банклар орасида фарқ шу даражага етганки, энг юқори 24 та ўриннинг барчаси хусусий банкларга тегишли. Асакабанк 42 балл билан 25-ўринда.

@bankri

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

22 май куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank — 12 680
Garantbank — 12 675
Asia Alliance Bank
12 670
Infinbank
12 670

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 700
Hayotbank — 12 720
Asakabank — 12 720


@bankir

Читать полностью…

Банкир

TBC Bank Uzbekistan "Йил бренди 2023" танлови доирасида махсус номинацияни қўлга киритди

18 май куни “Ҳумо Арена” мажмуасида Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Йил бренди 2023” VII анъанавий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

TBC Bank Uzbekistan Ўзбекистон республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан “2023 йилда аҳоли ўртасида молиявий саводхонликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус номинацияси бўйича тақдирланди. Муваффақият банкнинг бу борадаги фаол тарздаги фаолиятининг самараси бўлди дейиш мумкин.

Мамлакатда биринчи онлайн-банк — TBC Bank Uzbekistan ташкил этилганидан буён банк мутахассислари республика мактабларида молиявий масалалар бўйича маърузалар ўтказиб келишмоқда. Улар ўқувчиларга молиявий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар, турли молияга оид саволларга жавоблар беради ва ёшларнинг келажаки борасида амалий маслаҳатлар билан ўртоқлашишади.

Мукофот TBC Bank Uzbekistan'нинг таълим ва молиявий саводхонликни оммалаштириш соҳасидаги фаолиятининг аҳамияти ва самарадорлигини тасдиқлайди.

“Ушбу мукофот биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз бундан кейин ҳам аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича фаол иш олиб боришда давом этамиз. Айниқса, ёшларга молиявий менежментни ўргатиш, уларни фирибгарликдан огоҳ этиш каби билимларни етказиш муҳим. Молиявий саводхонлик — инсонлар учун тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради ва уларнинг маблағлари хавфсизлигини таъминлашда асосий мезон бўлиб хизмат қилади”, — дея фикри билан бўлишган TBC Bank Uzbekistan'нинг корпоратив коммуникациялар бўлими раҳбари Камилла Мўминова.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

2024 йил банк тизимида нималар бўлиши кутилмоқда?

Марказий банкнинг Сенат мажлисидаги чиқишида МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев бир қанча муҳим маълумотлар ва 2024 йил бўйича кутилмаларни айтиб ўтди.

Тизимли аҳамиятга эга банкларда кредит, ликвидлик, бозор ва операцион хатарларга бардошлилиги баҳолаб борилади. Пандемия ва геосиёсий вазият аксарият банкларимиз рискларга тайёр эмаслигини кўрсатиб қўйганди.

4 та давлат банки консолидациялашган назорат тизимига ўтказилади.

Бундан ташқари, банклар фаолиятига боғлиқ муҳим ахборотни ўзи ичига олган таҳлилий маълумотлар тизими пайдо бўлади. Бу эса хулоса ва кутилмалар шакллантириш учун жуда муҳим ҳисобаланди.

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва назорат қилишга қаратилган “яшил стратегия” ишлаб чиқилади.

“Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисидаги” ва “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисидаги” қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, 2024 йилда миллий валютадаги депозитлар 1,5 баробарга, иқтисодиётга кредитлар эса 20 фоизга кўпайиши кутилмоқда.

Беҳзод Ҳамроев ислом молияси бўйича қонунни ишлаб чиқиш узоқ вақт талаб қилишини, қонунчиликка бир қанча ўгаришлар киритилиши кераклигини айтиб, бу қонунни парламентга киритиш 2024 йилдаги асосий вазифалардан бири экани таъкидлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Олтин нархи яна рекорд ўрнатди

Бугун олтин нархи глобал биржаларда 2 450 долларга етди ва апрель ойидаги кўрсаткичларни янгилаб, навбатдаги тарихий рекорд даражага чиқди.

Нарх биринчи навбатда АҚШ Федерал захира тизимининг асосий ставкани пасайтириши бўйича кутилмалари сабаб кўтарилди.

Бундан ташқари, Эрон президентининг ҳалокати ҳам Осиёдаги биржаларга ўз таъсирини ўтказди.

Ўзбекистон Марказий банки ҳам бугун олтин қуймалари нархини грамми учун 1 млн 32 минг сўмдан белгилади ва бу рекорд бўлди.

Олтин нархининг ўсиши Ўзбекистон олтин захираларининг қиймати ошишига сабаб бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бугун соат 14:45 дан бошлаб Сенатнинг ялпи мажлисида Марказий банкнинг 2023 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.

Жонли эфирни бу ердан кузатиш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди.

🇺🇸 Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

🏦 Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган.

🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда.

📌 UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг.

Батафсил:
🌏 udea.uz | 🚀 Telegram |📷 Instagram | ☎️ +998788880800

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

20 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 694,87 сўмдан (-25,13 сўм) ҳисобланади

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Иккиламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда айрим банклар ўз ресурслари ҳисобидан иккиламчи ипотека кредитлари ажратиб келмоқда. Уларнинг қисқача асосий шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

🏦 Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадали – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 23,9%;
◦ 820 млн.сўмгача;

🏦 Миллийбанк
◦ муддати – 120 ой;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 24 фоиз бўлса – 26%;
- бошланғич бадал 40 фоиз бўлса – 24%;
◦ миқдори чегараланмаган;

🏦 Халқ банки
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ 1,19 млрд.сўмгача;

🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
◦ 7 йилгача йиллик 24%;
– 10 йилгача йиллик 25%;
– 15 йилгача йиллик 26%;
◦ бошланғич бадали – 20 фоиз;
◦ 1,5 млрд.сўмгача;

🏦 Ипотека-банк
◦ муддати – 20 йил;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 20 фоиз бўлса – 26,4%;
- бошланғич бадал 26 фоиз бўлса – 25,9%;
◦ 1,7 млрд.сўмгача;

🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадал ва фоиз ставкаси:
– 40 фоиз бадал билан йиллик 26%;
– 25 фоиз бадал билан йиллик 26,5%;
◦ 990 млн.сўмгача*;

🏦 Infinbank
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 120 ойгача йиллик 27,99%;
– 180 ойгача йиллик 28,99%;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ 918 млн.сўмгача;

🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 28%;
◦ 600 млн.сўмгача.

📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

Манба

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушади

20 май куни амал қиладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 715
Garantbank — 12 710
Aloqabank — 12 700

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 735
Octobank — 12 740
Anorbank — 12 740


@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 710
Сотиш — 12 745.44

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 710
Продажа — 12 745.44

Подробнее davrbank.uz или 1284

Читать полностью…

Банкир

🏦 "Асакабанк" Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланди!

Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди.

🤗 Шу билан бирга, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, EТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган.

📊 Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдони молиялаштириш йуналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул қилинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йулида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг.

👉 Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Асакабанк Матбуот маркази

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Умумий ташқи қарз 55 млрд доллардан ошган

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2023 йилга келиб 55,7 млрд долларга етган. Бу маълумот ЯИМга нисбатан фоиз кўринишида Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботида қайд этилган.

Мамлакат ташқи қарзи икки қисмга бўлинади — давлат ташқи қарзи ва хусусий ташқи қарз.

Давлат ташқи қарзи расмий маълумотга кўра, 2023 йилда 29,6 млрд долларни ташкил қилган. Бундан келиб чиқадики, хусусий ташқи қарз ўтган йили 26,1 млрд долларга етган.

Умумий ташқи қарз бўйича маълумотлар яқин-яқингача марказий банк ва вазирлик ҳисоботларида доимий равишда очиқ эълон қилинар эди.

Бироқ энди бу маълумотларни билиш учун халқаро ташкилотлар ҳисоботига мурожаат қилишга тўғри келмоқда.

Нима бўлганда ҳам, oчиқликдан ҳеч қачон ортга қайтмаслигимиз керак.

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel