“Микрокредитбанк” устав капитали 2 трлн сўмга оширилмоқда
Апрел ойида президент қарори билан “Микрокредитбанк” ва “Халқ банки” устав капитали оширилиши белгиланган эди.
Қарор билан “Микрокредитбанк” номинал қиймати 1 068 сўм бўлган 1,9 млрд донага яқин умий қиймати 2 трлн сўм бўлган акцияларни ёпиқ обуна билан чиқармоқда.
Шу тариқа банк устав капитали 3,8 трлн сўмдан 5,8 трлн сўмга кўпаяди. Акциялар қуйидаги кўринишда жойлаштирилади:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 740 082 820 дона;
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси — 153 708 961 дона.
Бундан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги банкка 790 млрд сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси эса 1,23 трлн сўм йўналтиради.
@bankir
Компаниялар учун депозитлар 2022 йил мартидан бери энг паст
Банклар томонидан юридик шахслар учун таклиф қилинаётган депозитларнинг фоиз ставкаси май ойига келиб ўртача 16,2 фоизни ташкил қилди. Бу 2022 йил мартидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Май ойида аксарият банклар компаниялар учун 20 фоиз ёки ундан ҳам юқори фоизли омонатларни таклиф қилган, бироқ катта миқдорда депозитлар банкларга бозорга нисбатан анча паст фоизда жойлаштирилган.
Аҳоли учун банк омонатлари бўйича ўртача фоизлар ҳам 2023 йил сентябридан бери минимал даражага тушиб кетди — 21,2 фоиз. Бир қанча банклар, масалан “Капиталбанк” юқори фоизли омонатларини ёпди.
Кредитлар бўйича вазият бизнес вакиллари учун ҳам аҳоли учун ҳам нисбатан барқарор бўлиб турибди — мос равишда 22,4 фоиз ва 24,5 фоиз.
Бунда микроқарзлар ва имтиёзли кредитлар инобатга олинмаган.
@bankir
Доллар тушади
21 июнь куни амал қиладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 630
Infinbank — 12 630
Aloqabank — 12 630
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 655
Octobank — 12 670
NBU — 12 680
@bankir
Энг асосий хатар — доллар курсининг ўзгариши
Марказий банк бугун 2023 йил учун Молиявий барқарорлик шарҳини тақдим қилди. Унда Ўзбекистондаги 35 та банк орасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам бор.
Банкларнинг кутилмаларига кўра, валюта курсининг ўзгарувчанлиги энг асосий хатар ҳисобланади. Сўровнома иштирокчиларининг 77 фоизи шундай позицияда.
Бундан ташқари инфляциянинг ошиши (51 фоиз), геосиёсий хатарларнинг янада авж олиши (49 фоиз), аҳоли қарз юкининг ортиши (46 фоиз) ва кибер ҳужумлар (43 фоиз) билан боғлиқ хатарлар молия тизимига таъсир қилувчи асосий хатарлардан бири деб баҳоланган.
Шунингдек, Ўзбекистон молия тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган иқлим ўзгариши хавфлари, иқтисодий пасайиш, ликвидлилик билан боғлиқ муаммолар ва санкциялар хавфи билан боғлиқ хавотирлар мавжудлиги ҳам билдирилган.
@bankir
🌊Батумига тўрт кишилик оилавий тур атиги $1645 га!
Бу киши бошига 411 доллар тўлаб, Грузиянинг энг гўзал шаҳри — Батумини 1 ҳафта айланиб келиш дегани.
Locas Tour сизга Қора денгиз соҳилига бориб, оилангиз билан гўзал табиатдан баҳраманд бўлиш имконини, супер нарх эвазига тақдим қилмоқда. Таклифлар сони чекланган, тезроқ ҳаракат қилган маъқул.
Агарда сизда ҳозир етарли пул бўлмаса банклар таклиф қилаётган кредит карталаридан фойдаланиб (масалан Infinblack кредит картаси), турлардан бирини сотиб олсангиз бўлади. 50 кун ичида пулни қайтарсангиз фоиз тўламайсиз!
📅 Тур санаси: 04.06 — 11.06
💸 Тур нархи: бир оилага 1645 $дан
(2 катталар + 12 ёшгача бўлган 2 нафар бола)
Тур нархига қуйидагилар киритилган:
✈️ Тўғридан-тўғри парвоз;
🏨 Меҳмонхонада яшаш;
🚌 Трансфер;
🩺 Тиббий суғурта.
📌 Кўпроқ турлар ҳаволада
Мурожаат учун бу рақамга қўнғироқ қилинг — 787777377
Телеграм бот фаолияти ҳам йўлга қўйилган — @LocasTourbot
Реклама
@bankir
Доллар тушди
27 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 704,68 сўмдан (-8,20 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллар яна тушади
27 май куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 710
BRB — 12 700
Infinbank — 12 700
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 740
Kapitalbank — 12 745
Asakabank — 12 750
@bankir
Туркияда иқтисодиёт яхшиланяптими?
Туркия Марказий банки асосий ставкани кетма-кет иккинчи марта 50 фоиз даражасида сақлаб қолди. Бу 2002 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бир кун аввал, 22 май куни Туркия Молия вазирлиги 2024 йил охиригача инфляция 30 фоизгача пасайишини прогноз қилган эди.
“Июн ойидан кейин инфляция жуда тез пасаяди. Бу йил охирида 30 фоизга етади. Келгуси йилда биз бу кўрсаткични 10 фоизга тушини кутяпмиз, ундан кейинги йили эса бир хонали рақамларга тушади”, — дейди Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек.
Сергей Гимадиев расман Apex Bank бошқарувига ўтди
2023 йил июлидан бери Asia Alliance Bank Бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Сергей Гимадиев Apex Bank Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Гимадиев ўз вақтида Apelsinʼни Ўзбекистондаги энг оммабоп иловалардан бирига айлантиришга ўз ҳиссасини қўшганди.
Кейинчалик Uzum ва Apelsin бирлашгач, у бир муддат Uzum Bank Бошқарув раиси сифатида ҳам фаолият олиб борди.
Гимадиев Asia Alliance Bank'да оз ишлаган бўлса ҳам ёмон ишламади. Унинг бошқарувида банк 2023 йилни рекорд миқдордаги — 323 млрд сўмлик фойда билан якунлаган эди. 2024 йил биринчи чоракдаги фойда ҳам илк марта 100 млрд сўмдан ошди.
Apex Bank 2023 йил мартида Марказий банкдан лицензия олган ва янги банклардан бири ҳисобланади.
Asia Alliance Bank янги Бошқарув раиси Умиджон Абдуазимов бўлди.
📷: Spot
@bankir
Доллар тушди
24 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 712,88 сўмдан (-11,84 сўм) ҳисобланади
@bankir
Қайси банклар таълим кредити беряпти?
1 июлгача ОТМ талабалари контракт тўловини 100 фоиз амалга ошириши керак. Шундай экан бу ҳолда таълим кредитларига эҳтиёж бор.
Имтиёзли таълим кредитлари йигитлар учун 14 фоиз, қизлар учун эса фоизсиз ажратилади.
Қуйидаги банклар бу турдаги кредитлар ажратмоқда:
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Ориент Финанс Банк
Имтиёзли таълим кредити ҳақида батафсил бу ердан маълумот олиш мумкин.
Бундан ташқари банклар ҳам ўз маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратади.
@bankir
ОТМларда “Молиявий саводхонлик асослари”ни ўқитиш бошланади
Марказий банк томонидан “Молиявий саводхонлик асослари” ўқув қўлланмасини ноиқтисодий йўналишда таҳсил олувчи талабаларга ўқитиш мақсадида 37 та олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Ҳамкорлик доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тавсияси билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб қўлланма олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига киритилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш ва ўқитиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган саволлар бўйича Марказий банкнинг доимий эксперт кўмаги кўрсатилиши белгилаб олинди.
Лойиҳада иштирок этмоқчи бўлган олий таълим муассасалари қуйидаги рақамларга мурожаат қилиши мумкин: (71) 212-73-56, (71) 212-73-58
@bankir
Биринчи марта 3 та валютада халқаро облигациялар жойлаштирилди
Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 1,5 млрд АҚШ доллари бўлган суверен халқаро облигациялари 2024 йил 21 май куни илк бор 3 та валютада жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди.
Сўнгги кунларда ҳукумат АҚШ, Буюк Британия, Германия ва БАА каби давлатлардан 100 дан ошиқ инвестор билан учрашувлар уюштирди.
Натижада қуйидаги шартномаларга эришилди:
— 600 млн доллар миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича купон ставкаси 6,9 фоиз;
— 600 млн евро миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича 5,375 фоиз;
— 3 трлн сўм миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича 16,625 фоиз.
Халқаро облигациялардан тушган маблағлар Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Маълумот учун йилнинг дастлабки 4 ойида Давлат бюджети тақчиллиги 25 трлн сўмдан ошган.
@bankir
Доллар тушди
21 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 639,81 сўмдан (-4,10 сўм) ҳисобланади
@bankir
Доллардаги кредитлар фоизи кетма-кет тўртинчи ой рекорд даражага етди
Май ойида банклар томонидан хорижий валютада (асосан доллар) ажратилган узоқ муддатли кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 10,9 фоизгача ўсди.
Бу эса кетма-кет тўртинчи ой рекорд кўрсаткич қайд этилишига олиб келди. Қисқа муддатли кредитлар ҳам 0,3 фоизга ошиб, 9,8 фоизга етди.
Шунга қарамай, ой давомида банкларга қўйилган валютадаги депозитларнинг ўртача фоизи ўсди. Аҳоли депозитлар 5,6 фоизни ташкил қилиб, максимал фоиз ставкасини сақлаб қолган бўлса, компанияларнинг депозитлари 1,4 фоизга кесин ўсиб, 5,5 фоизни ташкил қилди.
@bankir
Тадбиркорнинг муаммосини тадбиркор эшитмоқда
Айни вақтда савдо ва умумий овқатланиш соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ўтказилаётган учрашувда бир қизиқ жиҳат эътиборимни тортди. Спикерларга қараб чиқсам, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари ўтирибди.
Кенгаш аъзолари кимлар? Асосан тадбиркорлар. Яъни, тадбиркорларнинг муаммоларини соҳани яхши тушунмайдиган амалдорлар эмас, айни шу соҳа вакиллари ҳамда бизнесдан чиққан раҳбарлар эшитмоқда.
Айтганча, яна бир гап. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида бизнес эгаларининг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби ўз фаолиятини бошлади.
Улар ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллаши мумкин.
@bankir
Ўзбекистонда айрим маҳсулотлар экспорт нархи сезиларли даражада ошди
Савдо-саноат палатаси нодавлат нотижорат ташкилоти экспорт учун минимал қийматни белгилаб келмоқда. Натижа экспортчилар ўз маҳсулотини юқори нархда сотаётганини кўрсатмоқда.
Бугунги кунга қадар экспорт бир сонияга ҳам тўхтамади ва тўхтамайди. Минимал нархлар белгиланса ҳам маҳсулотлар юқори нархда жўнатилмоқда, бу эса экспортчилар учун қўшимча фойда дегани.
Энг асосийси, минимал нарх белгиланишига доир қарор экспортёр корхоналарга тенг ва қулай шароит яратиш имконини беради. Ҳеч бир давлат органига экспортни чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ваколати берилмаган.
@bankir
Ҳар 10 та одамга 1 та автомобиль
Ўзбекистонда 2023 йилга келиб ҳар 1 000 кишига 103 дона енгил автомобиль тўғри келмоқда. Бу ҳар 10 нафар ўзбекистонлик 1 дона енгил автомобилга эга дегани.
Ўнг томондаги расмда кўриб турганингиздек, мамлакатда енгил автомобиллар сони сўнгги йилларда сезиларли ўсди. Бироқ бу ҳали етарли эмас.
Ўзбекистон 1 000 кишига тўғри келадиган автомобиллар сони бўйича ҳамон Марказий Осиё ва бошқа давлатларга нисбатан анча паст кўрсаткичга эга.
Мамлакатда урбанизация (50 фоиз) ҳам таққосланган давлатларнинг аксариятига нисбатан паст даражада.
Албатта, монополия танлов ва нарх эркинлигини чеклайди. Бироқ аҳоли қанча бой бўлса, кўпроқ иқтисодий қиймат яратади. Шу жумладан автомобиль сотиб олaди. Бизда эса бу рўй бермоқда.
Нега бирдан импорт божлари пасайтирилмайди?
2023 йилда банкларга ажратилган автокредитлар барча кредитларнинг 25 фоизидан ошмаслиги белгиланган эди. Бу уларнинг кредит портфелига ижобий таъсир қилди ва рискларни камайтирди.
Қандай рисклар? Масалан, автомобиль импорти учун божларни бирдан пасайтириб юбориш банкларнинг кредит портфелига бўлган хавфларни кескин ошириб юборади.
Иккиламчи бозорда нархлар сезиларли пасаяди ва бунинг оқибатида одамлар банкдан олган кредитини қайтаришдан манфаатдор бўлмай қолади. Банк эса нарх тафовутидан зарар кўради.
Шундоқ ҳам 2023 йилда импорт қилинган енгил автомобиллари сони 2,4 баробар кўпайди (73 мингта) ва бу нархларга таъсир қилди.
Бироқ бу “иномарка”лар учун божлар доим юқори қолади дегани эмас. Бир неча йилдан бери секинлик билан улар пасайтириб борилмоқда.
Албатта бу тахминий ва шу билан биргаликда мантиқий сабаблардан бири. Нима бўлишини вақт кўрсатади.
@bankir
Жўрабек Ўроқов “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Ўроқов бунга қадар “Алоқабанк”да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
@bankir
😇 2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди
📈 Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.
Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.
🏦 Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.
🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.
✅ UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram 🔵 Facebook 🔵 LinkedIn Реклама
Грузиядаги меҳмонхона бизнеси инвесторлар учун ҳақиқий воҳадир. Даромад йилига 18%.
European Village LLC холдинги Батумида Wyndham Grand премиум халқаро меҳмонхона брендининг бешта ҳашаматли меҳмонхоналаридан иборат улкан мажмуани қурмоқда.
Wyndham Grand Batumi Gonio Грузиядаги биринчи премиум 5* лойиҳаси бўлиб, унда All Inclusive хизматлари ва энг катта инфратузилма танлови мавжуд бўлади - 27 115 м2 майдонда 90 та объект.
Мажмуа меҳмонхона хоналари, оилавий турар жойлар, шаҳарчалар, виллалар, шунингдек:
• 12 та ресторан ва бар
• 7 та бассейн ва аквазона
• 3 та СПA, тиббий клиника, кинотеатр ва бошқалардан иборат.
Меҳмонхоналар нуфузли халқаро бошқарув компанияси, Aimbridge Hospitality томонидан бошқарилади.
Бугунги кунда глобал меҳмонхона бизнесидаги ҳашаматли сегментда юқори тезлик билан ўсиб бормоқда, шунинг учун лойиҳа мавсумдан қатъий назар мажмуанинг юқори бандлигини ва инвесторлар учун юқори даромадни кафолатлайди.
Мижозлар меҳмонхона хонасини ҳам сармоя учун, ҳам беш юлдузли меҳмонхонада доимий яшаш учун сотиб олишлари мумкин.
Ҳақиқий даромад - 18% гача
Қайта сотишдан йиллик даромад - 30% дан
Бундан ташқари, инвесторлар ITC ва RCI премиум дам олиш клубларига аъзо бўлишади, бу эса 110 мамлакатдаги меҳмонхоналарда йилига 60 кунгача бепул дам олиш имконини беради.
Веб-сайтида сўров қолдиринг ва бепул консултация, шунингдек, шахсий инвестиция режангизни қўлга киритинг.
Реклама
Абдуазимов Умиджон Абдуазим ўғли ASIA ALLIANCE BANK бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар Аsia Alliance Bank Бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Сергей Гимадиев эса Apex Bank бошқарувига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
@bankir
Доллар тушади
24 май куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 715
Trastbank — 12 710
Infinbank — 12 710
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 745
Octobank — 12 750
Kapitalbank — 12 755
@bankir
Нима учун ўзига қилинган инвестиция энг яхши инвестиция саналади? Бизнесмен бўлиш учун қандай кўникмаларга эга бўлиш керак? Китоб ўқиш одамга фойда берадими?
Батафсил ушбу ҳаволада👇
https://youtu.be/YIGhcOCBH0M?si=Nw7VjsNDD505GzIW
Доллар кўтарилди
23 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 724,72 сўмдан (+15,86 сўм) ҳисобланади
@bankir
“Европа орзу қилган тизим Ўзбекистонда бор”
TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз Fintech Leaders нашрига интервю берди.
Интервьюда у Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистондаги финтех келажаги ҳақида ўз тажрибаси ва қарашлари билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, ўзининг фаолиятидаги муҳим воқеалар ва TBC Bank'ни ривожлантириш режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Оливер Хьюз Европа узоқ йиллардан бери ҳаракат қилаётган тизим аллақачон Ўзбекистонда бор экани, бутун банк тизими ўзаро жуда яхши боғламларга эгалиги ҳақида гапирди.
“Мен исталган банкдан ҳисобрақами очиб, банк мобил иловасига исталган банк картасини улашим ва маълумотларимни кўришим мумкин. Биз яқинда тўлиқ сотиб олганда тўлов ташкилоти — Payme'да ҳам 14 миллион нафарга яқин фойдаланувчилар молиявий хизматлардан онлайн ёки офлайн шаклда фойдалана олади”, — дейди у.