🔅 Халқаро захиралар 43 млрд доллардан ошди
Ўзбекистоннинг 1 ноябрь ҳолати бўйича олтин-валюта захиралари 43,1 млрд долларни ташкил қилди. Бу навбатдаги рекорд бўлди.
Захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми ҳали ҳам ўзгармаган (12 млн унция), лекин нарх ўсиши сабаб (2 650 доллардан 2 780 долларгача) олтин қиймати 1,55 млрд долларга ортган ва 33,4 млрд доллар бўлиб турибди.
Валюта захиралари эса 511 млн долларга кўпайиб, 9,2 млрд долларга етган. Қимматли қоғозларга яна инвестиция киритилган ва уларнинг қиймати 100,9 млн долларгача ошган.
Марказий банк аввалроқ АҚШ қимматли қоғозларига 35 млн доллар сармоя киритиб, 700 минг доллардан кўпроқ даромад олган эди.
Афтидан захираларни диверсификация қилиш учун қимматли қоғозлар бозори Марказий банк учун жозибали бўлиб кўринмоқда.
Шундай қилиб энди халқаро захиралар фақат олтин ва валютадан иборат эмас. 100 млн доллардан ошиқ қимматли қоғозлар ҳам бор.
@bankir
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти аҳолининг капитал бозорида иштирок этишига бўлган қизиқишини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.
Қуйидаги ҳавола ёрдамида муҳим сўровномада қатнашиб, фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг.
Сўровнома натижалари асосида мамлакатимиз капитал бозорини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Сўровномага ўтиш.
Трампнинг сайланиши ортидан олтин нархи тушиб кетди
Кеча тахмин қилинганидек Доналд Трамп АҚШда бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди. Бунинг ортидан бозорлар тебранишни бошлади.
Кўпчиликнинг эътибори олтинда бўлди. Трамп сайловда етакчиликни қўлга олиши билан қимматбаҳо металл нархи пасаювчи тенденцияга ўтди.
Троя унция учун олтин нархлари сайловдан аввал 2 740 доллар атрофида эди ва сайловдан кейин 2 650 долларгача пасайди.
Олтин Ўзбекистонда ҳам арзонлашни бошлади. Марказий банк олтин қуймалари нархи 3,6 фоизга пасайганини эълон қилди. Энг оғир 50 гр лик олтин қуйманинг нархи 58 млн сўмдан 56,27 млн сўмгача тушди.
Бунгача олтин нархлари бир неча бор Ўзбекистонда ҳам, жаҳонда ҳам рекордларни янгилаган эди (1,2,3).
Нарх ошганига қарамай, таҳлилчилар келажакда олтин кескин арзонлаб кетишини кутмаяпти. Улар Трамп ҳокимиятга келгач федерал дефицит ошиши, бунинг ортидан инфляцион хатарлар ортиши ва натижада олтин жозибадорроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
@bankir
Фойдали ипотека: янги хонадон “Трастбанк” билан!
Ўз уйингиз бўлишини истайсизу, аммо маблағ масаласи сизни ўйлантиряптими?
Ташвишланманг! “Трастбанк” бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредити ажратишни йўлга қўйди.
Расмий даромадга эга бўлган мижозлар учун:
— Фоиз ставкаси: 17,5 %
— Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
— Муддати: 240 ойгача;
— Бошланғич тўлов: 25%.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга:
— Фоиз ставкаси: 17,5 %
— Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
— Муддати: 240 ойгача;
— Бошланғич тўлов: 35%.
Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Кўпроқ маълумот: @trustbankuz
Реклама
Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва унга ишонч билдирган қадрли мижозлар!
Сизни банкнинг 29 йиллиги билан табриклаймиз!
“Асакабанк” нафақат молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилот, балки Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий тараққиёти йўлида муҳим ҳамкор сифатида улкан роль ўйнаб келмоқда.
Сизлар мижозларингизга доимий қўллаб-қувватлашни тақдим этиш билан бирга, уларнинг иқтисодий мақсадларини амалга оширишда ва муваффақиятли келажак сари интилишида кучли пойдевор яратмоқдасиз.
“Асакабанк”нинг барча ҳаракатлари янги Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиёти ва ижтимоий барқарорлигига қўшаётган ҳиссаси билан таҳсинга сазовордир. Мижозларингиз билан елкама-елка туриб, мамлакатимиз иқтисодий ривожига ҳисса қўшаётганингиз, мамлакатимиз тараққиёти учун янгидан янги имкониятлар эшигини очмоқда.
@bankir
Доллар кўтарилди
7 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 786,98 сўмдан (+12 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Октябрь ойида аҳоли томонида сезилган инфляция бироз пасайиб 13,2 фоизни ташкил қилди.
Кўпроқ даромадга эга инсонлар ҳамон инфляцияни қолганларга нисбатан кучлироқ сезмоқда. 7 млн сўмдан камроқ даромадга эга инсонларнинг аксарияти эса инфляцияни ўртача кўрсаткичдан пастроқ сезмоқда.
Ой давомида гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи ҳамда энергия нархлари бошқа маҳсулотларга қараганда кўпроқ ошгани қайд этилган. Ҳудудлар кесимида Андижонда бошқа ерларга қараганда инфляция кучлироқ сезилган.
@bankir
Доллар кўтарилади
7 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 770
Asia Alliance Bank — 12 760
Poytaxtbank— 12 750
Aloqabank — 12 750
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 790
SQB — 12 800
Davrbank — 12 800
Poytaxtbank — 12 800
@bankir
Ижтимоий корпоратив масъулият TBC Bank ва payme брендлари учун асосий мезонлардан бири
Ўзбекистон бозорига 4 йил аввал кириб келган TBC Bank жамоаси бир қанча хайрли лойиҳалари билан мамлакат ва жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келябди. Буларга мисол қилиб, “Орнаментлар” ҳамда шаҳар меъморий меросини сақлашга қаратилган “Мозаика” лойиҳаларини келтириш мумкин. Бу йили, бренд ўзбекистонликларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени учун янги ва қулай навигация тизимини ишлаб чиқди.
Бренднинг барча лойиҳалари маҳаллий ҳамда халқаро фестивалларда ҳақли равишда юқори баҳоланябди. Масалан, у Golden Drum International Festival of Creativity'нинг шорт-листига киришга муваффақ бўлди, Red Jolbors'да 3 та олтин ва 3 та бронза, TAF фестивалида олтин, кумуш ва 3 та бронза, шунингдек, Ad Black Sea фестивалида бир қанча мукофотларга сазовор бўлди.
@bankir
Доллар тушди
6 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 774,98 сўмдан (-15,14 сўм) ҳисобланади.
@bankir
“Мадад Инвест банк” раиси лавозимидан кетди
Апрель ойида “Мадад Инвест банк” Бошқарув раиси этиб тайинланган Улуғбек Таваккалов орадан 7 ой ўтиб бу лавозимдан кетди. Меҳнат шартномаси томонлар келишуви билан бекор қилинган.
Унинг ўрнига Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Сафарали Рахматуллаев Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Раҳбарият ўзгаргач, “Мадад Инвест банк” янги Mybank лойиҳасига 1,3 млн доллар сармоя киритиши маълум бўлганди.
@bankir
InfinBANK мамлакатдаги хайрли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади
Бунга мисол қилиб, дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган югурувчи ва фаолларни ўзида бирлаштирган Samarqand Marathon халқаро хайрия пойгасида банкнинг фаол иштирокини келтириш мумкин. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад — ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш саналади.
Тадбирнинг кўламини алоҳида айтиш лозим. Гап шундаки, унда 5000 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, 43 мамлакатдан 628 нафар профессионал югурувчилар иштирок этди. Иштирокчиларнинг кўплиги учун марафон икки кун давомида ўтказилди. InfinBANK номидан эса 50 киши қатнашиб, хайрия тадбирини чинакамига бирдамлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айлантирди. Бу, эса банкнинг юксак қадриятларга содиқлигидан далолат. Тадбир якунида, ҳомийлар томонидан ғолибларга медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
InfinBANK доимо Ўзбекистонда спортни ривожлантиришни фаол тарғиб қилади. Бунинг доирасида, "Матонат" футбол жамоасига ва бошқа ижтимоий-хайрия тадбирларга ҳомийлик қилиб келмоқда.
Реклама
Доллар тушди
5 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 790,12 сўмдан (-4,90 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Click, payme ва Paynet: Финтех гигантлари фойдаси ўсишда давом этмоқда
Ўзбекистонда финтех бозори сўнгги йилларда анча тез ривожланмоқда. Буни компанияларнинг даромади ошиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин.
Бозорнинг асосий ўйинчилари — Click, payme ва Paynet ҳисобланади. Масалан, Humo орқали пул ўтказмаларининг (нобанк иловалар бўйича) 83 фоиздан кўпроғи айнан шу учта иловага тегишли.
Компаниялар III чоракни қуйидагича фойда билан якунлади:
⏺Paynet — 208,4 млрд сўм (+96 фоиз)
⏺payme — 186,9 млрд сўм (+22,1 фоиз)
⏺Click — 179,3 млрд сўм (+37,5 фоиз)
Шундай қилиб бу учта компания фойда бўйича нафақат бошқа финтехлардан катта фарқ билан ўтиб кетди, балки аксарият банкларни ҳам ортда қолдирди.
Бироқ пул ўтказмалари ва коммунал тўловлар каби хизматлар билан “потолок”ка тез етиб олиш мумкин.
Шу сабабли Click ҳам, payme ҳам бошқа хизматларни ривожлантириб, оммабоп супер илова яратишга ҳаракат қилмоқда.
Paynet билан вазият бироз бошқачароқ — эътибор кўпроқ тўлов терминаллари, кассалар, шохобчалар, крипто бозори ва бошқа соҳаларга қаратилган.
Улар қаергача банклар билан рақобат қила олади, буни эса кузатиш керак.
📷: Bankers.uz
@bankir
Humans фойдаси кескин қисқарди
III чорак якунларига кўра, Humans компанияси 3,5 млрд сўм соф фойда олди. 2023 йилнинг шу даврида компания 20,4 млрд сўм фойда олган эди.
Бир йилда соф фойда 80 фоиздан кўпроқ камайиб кетди. II чоракда компания 4,2 млрд сўмлик фойда билан ўсишда эди. Бироқ айнан III чоракка келиб даромад сезиларли пасайди.
Маълумот учун, Марказий банк томонидан Humans'га тегишли Upay тўлов ташкилоти фаолияти 6 ойга тўхтатиб қўйилгач, Humans иловасида бир қанча хизматлар тўхтаб қолган.
@bankir
Имтиёзли таълим кредити бераётган банклар
Айни пайтда қуйидаги банклар талабаларга имтиёзли таълим кредитини ажратмоқда:
— Агробанк
— Ҳамкорбанк
— МКБанк
— Саноатқурилишбанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Халқ банки
— Миллий банк
— ОФБ
— Туронбанк
Бу турдаги таълим кредитлари фақат кундузги бўлимда ўқиётган талабалар учун берилади. Йигитларга 13,5 фоиздан, қизларга эса фоизсиз. Кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин.
Имтиёзли таълим кредити бўйича батафсил шартларни бу ердан билиб олишингиз мумкин
Эслатиб ўтамиз 1-курс талабалари учун контракт тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилган.
@bankir
Доллар кўтарилди
8 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 809,05 сўмдан (+22,07 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Тошкентда уй-жой ижара нархлари секинроқ ўсмоқда
2024 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди. Ушбу ойда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари сентябрга нисбатан 1,3 фоиз, тўлиқ таъмирланганлар учун эса 0,2 фоиз ошди.
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ва қиммат ижара нархлари қуйидаги туманларда:
Энг арзон:
⏺Сергели:
1 хонали – 285 доллар
2 хонали – 359 доллар
3 хонали – 388 доллар
4 хонали – 432 доллар
⏺Яшнобод:
1 хонали – 300 доллар
2 хонали – 384 доллар
3 хонали – 418 доллар
4 хонали – 545 доллар
Энг қиммат:
⏺Миробод:
1 хонали – 344 доллар
2 хонали – 529 доллар
3 хонали – 666 доллар
4 хонали – 863 доллар
⏺Яккасарой:
1 хонали – 364 доллар
2 хонали – 499 доллар
3 хонали – 638 доллар
4 хонали – 700 доллар
Энг арзон:
⏺Сергели:
1 хонали – 321 доллар
2 хонали – 408 доллар
3 хонали – 465 доллар
4 хонали – 513 доллар
⏺Учтепа:
1 хонали – 354 доллар
2 хонали – 432 доллар
3 хонали – 486 доллар
4 хонали – 639 доллар
Энг қиммат:
⏺Миробод:
1 хонали – 471 доллар
2 хонали – 718 доллар
3 хонали – 952 доллар
4 хонали – 1307 доллар
⏺Шайхонтоҳур:
1 хонали – 460 доллар
2 хонали – 698 доллар
3 хонали – 1038 доллар
4 хонали – 1328 доллар
Доллар кўтарилади
8 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼23-24 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank— 12 770
SQB — 12 770
Poytaxtbank— 12 770
Aloqabank — 12 770
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 800
Asakabank — 12 800
Poytaxtbank — 12 800
Davrbank — 12 810
@bankir
TBC Uzbekistan рекордли молиявий ҳисоботини эълон қилди
2024 йил TBC Bank ва payme'ни ўз ичига олган TBC Uzbekistan учун жуда муваффақиятли бўлмоқда. Компания бугун III чоракнинг молиявий натижаларини эълон қилди.
Бу даврда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 17 млн нафарга етди (+40 фоиз). Ойлик фаол фойдаланувчилар эса 5 млн кишига етди (+34 фоиз).
Даромад 9 ой ичида 103 фоизга кўпайди ва 520 млрд сўмни ташкил қилди. Хорижий валютада бу 41 млн доллар (+105 фоиз) деганидир.
Бу эса TBC Group умумий даромадининг 15 фоизини ташкил қилади ва Ўзбекистондаги бизнес секин-аста TBC Group'нинг асосий даромадларидан бирига айланаётганини кўрсатади.
TBC Uzbekistan соф фойдаси ҳам жадаллик билан ошиб бормоқда ва 343 млрд сўмга (+97 фоиз) ёки 27 млн долларга (+90 фоиз) етди.
Компаниянинг Ўзбекистон кредит ва омонат бозоридаги ўрни ҳам мустаҳкамланиб бормоқда. III чоракда кредит портфели 104 фоизга ошди ва 5,86 трлн сўмга етди.
Аҳоли омонатлари ҳажми эса 4 трлн сўмгача ошди (+70 фоиз) ва бу бутун Ўзбекистондаги бундай омонатларнинг 3,5 фоизи дегандир.
Капитал рентабеллиги (RОE) 2024 йилнинг учинчи чорагида 28,2 фоизни ва 2024 йилнинг тўққиз ойида 26,6 фоизни ташкил этди.
Шундай қилиб 2024 йил ҳали якунламасидан туриб, TBC Uzbekistan учун энг омадли йилга айланди. Компания режаларига қарайдиган бўлсак, бу ҳали бошланиши...
@bankir
Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари Марказий банклар кенгаши тузилганини эълон қилди
Кенгаш тузиш тўғрисидаги меморандум Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон марказий банклари раҳбарлари томонидан имзоланган.
Янги орган қўшма маслаҳатлашувлар ўтказади, иқтисодий тадқиқотлар олиб боради ва самарали пул-кредит сиёсати бўйича тажриба алмашади.
@bankir
AVO bank Ўзбекистон молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда
Банк ўз олдига кўйган мақсадларига эришиб, кўрсатгичларини яхшилашда давом этябди. Ўзбекистонликлар орасида эса банк таклиф этаётган хизматларга талаб борган сари ошиб бормоқда. Масалан, бир йилдан кам вақт ичида банкнинг мобил иловасини 2 миллиондан ошиқ ҳамюртларимиз юклаб олган. Шунингдек, ишга туширилган AVO platinum картаси ва мамлакатда биринчилардан бўлиб тақдим этилган AVO тўлов стикери каби маҳсулотлар мижозлар танловига айланмоқда.
Ўзбекистон Марказий банки нормативларига асосан, 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб, банкларнинг устав капитали минимал миқдори 500 миллиард сўмни ташкил қилиши керак. 2024 йилнинг март ойида АVO bank 185 740 000 000 сўм қўшимча капитал киритиб, унинг устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга оширишга эришди.
Тез кунларда банкнинг яна 100 миллиард сўмдан ортиқ суммага қўшимча капиталлаштириш бўйича расмийлаштириш ишларининг якунланиши кутилмоқда.
Бу эса, банк Ўзбекистон молия бозорида ўз позициясини тобора мустаҳкамлаб, стратегик қарашларини амалга оширишга ва самарадорликни кўтаришга интилаётганини кўрсатади.
реклама. «АVO bank» АЖ
Саволлар бўйича: +998 78-888-78-87
❗️Bitcoin янги рекордни ўрнатди
АҚШда ўтказилаётган президентлик сайловлари фонида Bitcoin нархи 75 минг доллардан ошди ва янги рекордни қайд этди.
Криптовалюта нархи сайловнинг дастлабки босқичларида Доналд Трамп етакчиликни қўлга олиши билан кўтарила бошлади.
Президентлик учун 270 та овоз тўплаш етарли бўлади. NY Times тахмин қилишича сайлов якунида Доналд Трамп 301 та, Камала Ҳаррис эса 237 та овоз йиғади.
Трампнинг президент бўлиш эҳтимоли 91 фоизга баҳоланмоқда. У эса АҚШни дунёнинг крипто-пойтахтига айлантиришни ваъда қилганди.
@bankir
Банкларда бўш иш ўринлари
Канал орқали баъзи банклардаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Бунда “hh.uz” порталига жойлаштирилган вакансиялардан фойдаланилмоқда:
“Анорбанк”да ҳозирда 11 та бўш иш ўринлари бор. Улар орасида таҳлилчи, call-маркази оператори, офис менежери, курьер, дастурчи кабилар бор.
Батафсил
Uzum компанияси эса 66 та фаол вакансия жойлаштирган. Маълумотлар таҳлилчиси, администраторлар, дизайнер, HR менежери ва бошқа бир қанча йўналишларда ходимлар қидирилмоқда.
Батафсил
“СҚБ”да бўш иш ўринлари ҳозирда 9 та. Банкка call-маркази оператори, бизнес таҳлилчи, инвестициялар ва капитал бозорларида трейдер ва бошқа мутаҳасислар керак.
Батафсил
“ТBC Bank”да — 84 та. Банк учун жуда кўплаб ходимлар керак. Булар ҳисобчи, маҳсулот менежерлари, администратор, таҳлилчи ва бошқалар.
Батафсил
“Ҳамкорбанк”да ҳам ҳозирда умумий 38 та бўш иш ўрни бор. Улар орасида лойиҳа менежери, тизим таҳлилчиси, дизайнер ва бошқалар мавжуд.
Батафсил
“Инфинбанк”да айни пайтда 13 та бўш иш ўрни бор. Лойиҳа менежери, ҳисобчи, дастурчи ва бошқа номзодлар ишга таклиф қилиняпти.
Батафсил
“Аво банк”да — 35 та. Булар SMM менежери, ҳисобчи, алоқа маркази мутахасиси, таҳлилчи ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил
“Тенге банк”да айни пайтда 18 та бўш иш ўрни бор. Юридик маслаҳатчи, бош директор, офис менежери ва бошқа номзодларни ишга таклиф қиляпти.
Батафсил
“Миллий банк” 15 та бўш иш ўрни учун эълон қўйган. Улар орасида дизайнер, таҳлилчи, дастурчи, иқтисодчи каби вакансиялар бор.
Батафсил
“Капиталбанк”да — 21 та. Иқтисодчи, официант, адвокат, бизнес таҳлилчи ва бошқа бир қанча вакансиялар эълони берилган.
Батафсил
“Ипак йўли банки” 10 нафар мутахассис қидирмоқда — Маълумотлар таҳлилчиси, HR менежери, HR кординатори, бош мутахасис ва бошқалар.
Батафсил
“Смарт банк”да эса — 19 та. Булар SMM менежери, маҳсулот менежери, тизим таҳлилчиси ва бошқа мутахасисслар.
Батафсил
Банклар жойлаштирган вакансиялардан келиб чиқиб, сўнги ҳафталарда таҳлилчиларга талаб ошганини кўриш мумкин.
Банкларнинг Телеграмдаги HR саҳифалари билан бу ерда танишиш мумкин — /channel/Bankir/5467
@bankir
Банкларнинг барқарорлик рейтингидаги ўрни қандай?
2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги йўлга қўйилди. Унда секин-секин банклар ҳам юқори ўринларга кўтарилмоқда.
Май ойида бирорта банкда А+ рейтинги ва 80+ балл йўқ эди. Бироқ энди бу ўзгармоқда.
Айни пайтга келиб 5 та банк А+ рейтингига эга. Asia Alliance Bank 96 балл билан энг юқори — ААА рейтингига чиқа олган ягона банк бўлиб турибди.
Энг баланд ўринларни эгаллаб турган 20 та банк орасида бирорта ҳам давлат банки йўқ.
Рейтингда юқори ўринни эгаллаганларга бир қанча устунликлар берилади. Масалан Asia Alliance Bank ААА рейтингига эга бўлгани учун солиқ текширувларидан озод этилган.
Юқори рейтингга кўп нарсалар, солиқларни ўз вақтида тўлашдан тортиб яхши маош (энг кам иш ҳақига нисбатан) олаётган ходимлар сонининг кўплигигача таъсир қилади.
@bankir
Доллар тушади
6 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽14-15 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB— 12 770
Garantbank — 12 770
Poytaxtbank— 12 770
SQB — 12 765
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 12 800
SQB— 12 800
Davrbank — 12 810
NBU — 12 810
@bankir
2025 йилда асосий ставка қайси кунлари кўриб чиқилади?
12 декабрь куни Марказий банк 2024 йил ҳисобидан охирги марта асосий ставкани кўриб чиқади. 2025 йилда асосий ставкани кўриб чиқиш юзасидан йиғилишлар графиги қуйидагича бўлади:
23 январь;
13 март;
24 апрель;
12 июнь;
24 июль;
11 сентябрь;
23 октябрь;
11 декабрь.
Барча Бошқарув йиғилишлари якунлари бўйича Марказий банк расмий вебсаҳифасида Марказий банк пресс-релизи эълон қилинади.
Айни пайтда Ўзбекистонда асосий ставка Марказий банк томонидан 13,5 фоиз қилиб белгиланган.
@bankir
Ипотека учун субсидия тизими қанчалик тўғри ишламоқда?
2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасига кўра, аҳолининг уй сотиб олиши учун 2,5 трлн сўмлик субсидия ажратилиши режа қилинган.
Субсидияни қандай олиш бўйича тўлиқ маълумотни бу ердан ўқисангиз бўлади.
Бироқ кўпчиликда бир савол бор: бу тизим ўзи қанчалик шаффоф ва тўғри ишламоқда?
Uz24 нашрида худди шу мавзу атрофидаги тадқиқот эълон қилинибди. Унда ипотека учун субсидия олиш жараёни ҳануз аниқ ва шаффоф эмаслиги аниқланган.
Тадқиқотда ариза бериш жараёнида маълумотлар етарли эмаслиги, танлов мезонлари ноаниқ ва коррупция хавфи мавжудлиги айтилмоқда. Шу сабабли, кўпчилик фуқаролар субсидия олиш тартибини тушунишда қийналаётгани таъкидланади.
Тўлиқ мақолани бу ерда ўқишингиз мумкин: — https://uz24.uz/uz/articles/subsidiya-11-4
@bankir
Доллар тушади
5 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽5-6 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB— 12 770
SQB — 12 770
Poytaxtbank— 12 770
Kapitalbank — 12 765
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Sederatbank — 12 800
NBU — 12 810
Asakabank — 12 810
Poytaxtbank — 12 810
@bankir
Қандай қилиб Россиядан тез ва қулай пул ўтказиш мумкин?
Black дебет картаси айнан Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказувчилар учун қулайлик тақдим этади. Карта орқали МДҲ давлатларига тез ва осон пул ўтказиш имкони бор.
Black картасини бепул расмийлаштириш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас.
Картанинг афзалликлари:
• Қуйида келтирилган ҳаволадан ўтиб карта расмийлаштирилгандан сўнг биринчи ой МДҲ давлатларига бепул 100 000 ₽ гача пул ўтказиш мумкин. Кейин ойига обунасиз – 20 000 ₽ гача, Про обунаси билан эса 50 000 ₽ гача. Ундан кўпига – телефон рақами бўйича ўтказмада ўтказма суммасининг 1% миқдорида комиссия;
• Т-Банк ҳисобидан чет элдаги картага бир зумда пул ўтказиш. Пулдан банкка бормасдан дарҳол фойдаланиш мумкин.
Ҳаволага ўтинг ва Black дебет картасини расмийлаштиринг: https://l.tbank.ru/Bankir_100
реклама
@bankir