Меҳнат бозорида энг талабгир соҳалар қайси?
МҲТИ экспертлари Ўзбекистон меҳнат бозорида энг талаб юқори бўлиб турган соҳаларни маълум қилди.
Биринчи ўринни савдо соҳаси вакиллари эгаллади. Бунда мамлакатда савдо корхоналари бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқлиги рол ўйнади.
Сўнгги йилларда онлайн савдонинг катта тезликда ривожланаётгани ҳам савдо соҳасидаги ходимларга талаб ортишига олиб келмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ва тўқимачиликда ҳам бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ ходимларга талаб мавжуд.
Таълимда асосан инглиз тили, математика ва IT ўқитувчилари кўпроқ керак бўляпти.
@bankir
Банк қутиси ёки ячейкаси нима?
Бутун дунёда қимматбаҳо буюмларни, моддий қийматликларнинг хавфсизлиги учун шахсий банк қутилари ёки ячейкаларидан фойдаланилади.
Ўзбекистонда ҳам банклар томонидан таклиф қилинадиган ушбу хизмат тури сўнгги йилларда аҳоли орасида оммалашмоқда.
Мантиқан олиб қараганда, банк ячейкаларида моддий қимматликлар ва пул маблағларини сақлаш сизга даромад (фоизли даромад) олиб келмайди.
Лекин шахсий банк ячейкаларидан пул маблағларини сақлаш ва йирик амалиётлар пайтида, масалан уй-жой олди-сотдиси вақтида фойдаланганда хавсизлик тўлиқ таъминланади.
Банк ячейкаларининг энг асосий афзаллиги — хавфсизлик. Банклар кўп босқичли ҳимоя тизимига эга.
Ячейкаларни исталган вақтгача шартнома асосида ижарага олиш мумкин.
Уларнинг нархи ойига ўртача 50 мингдан 200 минггача. Нарх сейф ҳажмига қараб ўзгаради.
Ячейкаларда нима сақласа бўлади?
Банк ячейкасида пул, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, заргарлик буюмлари, ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш мумкин.
Ёнувчан, заҳарли ва бошқа моддалар бундан мустасно, уларни сақлаш амалдаги қонун ҳужжатларида тақиқланади.
Банк ячейкасидаги моддий қимматликларни бутлиги ва сейф дахлсизлиги бўйича тўлиқ жавобгарликни банк ўз зиммасига олади.
@bankir
Доллар тушди
4 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 825,43 сўмдан (-12,90 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар тушади
4 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽13-14 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 820
NBU — 12 810
BRB — 12 800
Hankorbank— 12 800
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 840
Kapitalbank — 12 845
Aloqabank — 12 850
Hayotbank — 12 855
@bankir
Улуғбек Таваккалов “Капиталбанк”ка ўтди
Яқинда “Мадад Инвест банк” бошқарув раислигидан кетган Улуғбек Таваккалов фаолиятини Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси сифатида “Капиталбанк“да давом эттиради.
У банкнинг чакана бизнес фаолиятини ривожлантириш стратегияси билан ишлашга масъул бўлади.
Таваккалов апрель ойида “Мадад Инвест банк” раиси бўлган эди. Унгача “Тенге банк”, “Ипак йўли банки” ва “СҚБ”да ҳам турли лавозимларда ишлаган.
@bankir
❗️Уй “ремонт”и учун ипотека кредити ажратиш бошланди
Бугундан бошлаб уй-жойни таъмирлаш учун 120 млн сўмгача бўлган ипотека кредитларига аризаларни қабул қилиш бошланди.
Ипотека кредитлари камбағалликдан чиқариш мақсадида уй-жой шароитини яхшилашга мухтож бўлганларга ажратилади.
Фоиз ставкаси — 17,5 фоиз. Муддати — 20 йилгача. Кредит учун субсидия ҳам олса бўлади.
Ушбу ипотека кредитини олиш учун online-mahalla.uz платформасида ариза қолдириш керак.
Бунда ариза берувчи уйини таъмирлашга мухтожлигини кўрсатиб бериши зарур бўлади.
Бу ипотека кредити учун дастлабки тўлов ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар “subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали ажратилади.
@bankir
Доллар тушади
3 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽13-14 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 830
Kapitalbank — 12 825
NBU — 12 820
SQB— 12 820
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 860
Aloqabank — 12 860
Hayotbank — 12 865
Asia Alliance Bank — 12 870
@bankir
Пул ўтказмалари кўпайди, лекин ҳали ҳам 2022 йилги даражада эмас
2024 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга 12,6 млрд доллар пул ўтказмалари келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга кўп бўлди.
Пул ўтказмаларининг асосий қисми қуйидаги давлатлардан юборилган:
⏺Россия — 9,8 млрд доллар;
⏺Қозоғистон — 699 млн доллар;
⏺Жанубий Корея — 458 млн доллар;
⏺Туркия — 331 млн доллар;
⏺Буюк Британия — 109 млн доллар.
Пул ўтказмаларининг деярли ҳаммаси хорижда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар томонидан амалга оширилади.
2024 йилда юқоридаги давлатларда иқтисодий ҳолат нисбатан барқарор бўлди ва бу Ўзбекистонга пул ўтказмаларига таъсир қилди.
Бундан ташқари, йил бошидан бери 113 мингдан кўпроқ ўзбекистонлик расмий равишда хорижга ишлаш учун кетди. Бу эса 2023 йил мос даврига нисбатан 3,6 баробар кўп.
Трансчегаравий пул ўтказмалари сезиларли ошган бўлсада, ҳали ҳам 2022 йилги даражада эмас.
Ўшанда Россия-Укриана уруши бошланиши ортидан Ўзбекистонга ўтказмалар кескин ошиб, 10 ой ичида 14,3 млрд долларга етганди.
Ўсиш кўрсаткичлари сақланиб қолса, бу рекорд 2025 йилда янгиланиши мумкин.
@bankir
29 ноябрь — ойнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.
@bankir
Харажатлар даромаддан ошиб кетаверишидан зерикдингизми?
TBC Bank'нинг янги иловасида моддий муаммоларга ажойиб ечимни топасиз!
📲 Илованинг “Шахсий маблағлар” бўлимида:
— Бюджетингизни қулай режалаштиришингиз;
— Харажатларни таҳлил қилиб, чиқимларни камайтиришингиз;
— Муҳим тўловлар ҳақида ўз вақтида эслатма олишингиз мумкин.
📌 Оддий тариф бепул ва фақат TBC Bank карталари учун ишлайди. Премиум тариф эса ойига 10 000 сўм ёки йилига 90 000 сўм бўлиб, ҳар қандай банк карталаридан амалга оширилган операциялардан фойдаланиш имконини беради.
Реклама
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатларни тақдим қилади:
🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Anorbank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Давр банк
Фоизи — 26,5 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил
🏦 Garant bank
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 555 кунгача
Минимал сумма — 10 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦Ипак йўли банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 25 ойгача
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
Доллар тушади
2 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽13-14 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 850
BRB — 12 835
Garantbank — 12 830
Asia Alliance Bank— 12 830
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 875
Aloqabank — 12 880
Asia Alliance Bank — 12 880
Universalbank — 12 880
@bankir
❗️Қайси банклардан 1 млрд сўмдан кўпроқ ипотека олиш мумкин?
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда уйлар нархи ҳар қачонгидан ҳам юқори. Шунинг учун қулай жойлашув ва ҳар томонлама афзаликларга эга уйларни ипотекага олиш ҳам қийинлашмоқда.
Бундай пайтда, кўпроқ миқдорда ипотека кредити берадиган банкларга талаб катта.
Қуйида камида 1 млрд сўмлик ипотека кредитларини таклиф қилаётган банклар билан танишиш мумкин:
🏦Халқ банки
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,19 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил
🏦СҚБ
Фоизи — 26 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Миллий банк
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — чексиз
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
🏦Давр банк
Фоизи — 28,99 фоиз
Муддати — 84 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Ипотека банк
Фоизи — 25,99 фоиздан
Муддати — 240 ойгача
Миқдори — 1,7 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 20 фоиздан
Батафсил
🏦Asia Alliance Bank
Фоизи — 29,99 фоиз
Муддати — 144 ойгача
Миқдори — 1,2 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 фоиздан
Батафсил
🏦Капиталбанк
Фоизи — 27 фоиздан
Муддати — 120 ойгача
Миқдори — 1 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Батафсил
🏦MKBank
Фоизи — 24 фоиздан
Муддати — 180 ойгача
Миқдори — 1,5 млрд сўмгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Батафсил
@bankir
Йил бошида олтинга сармоя киритганингизда ҳозир қанча фойда олган бўлардингиз?
Pulli Gap канали айнан шу ҳақда таҳлил ёзибди:
Ўзбекистонда қандай қилиб олтинга пул тикиб фойда олиш мумкин?
👉Батафсил👈
Реклама
Доллар тушади
5 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽11-12 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 800
Anorbank — 12 800
Poytaxtbank— 12 800
Trastbank— 12 790
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 820
Aloqabank — 12 830
Anorbank — 12 835
Asia Alliance Bank— 12 835
@bankir
Сизга TBC Bank'дан Salom Card керак
У билан ойига 10 млн сўмгача нақд пул ечишдаги комиссияни қайтариб берамиз.
Онлайн расмийлаштиринг
Реклама
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган доллардаги энг юқори фоизли омонатлар рўйхатини тузди:
🏦Анорбанк
Фоизи — 9%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 1000 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил
🏦Универсалбанк
Фоизи — 8%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 200$
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил
🏦МКБанк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 36 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил
🏦Туронбанк
Фоизи — 7,2%
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — чекланмаган
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил
🏦Давр банк
Фоизи — 7,5%
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Банк офиси
батафсил
🏦Агробанк
Фоизи — 7%
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 $
Омонат очиш усули — Мобил илова
батафсил
Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
❗️100 млн сўмдан кўпроқ: Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?
— Hambi иловаси — 50 млн сўмгача
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 10 млн сўмгача;
— Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
— Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— СҚБнинг Joyda иловаси — 5 млн сўмгача;
— Oson иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.
Шу тариқа айни пайтда иловалар орқали умумий 103,5 млн сўм маблағни исталган картадан исталган картага фоизсиз ўтказиш мумкин.
Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.
Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.
@bankir
Доллар тушди
3 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 838,33 сўмдан (-13,67 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Марказий банк фирибгарликдан огоҳлантирмоқда
⏺Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.
⏺Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида "Марказий банк"нинг сохта каналини яратиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали картадаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.
⏺Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Марказий банкнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.
❗️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотлар эслатиб ўтилади:
▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.
▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.
▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
@bankir
Йиллик инфляция 10 фоизгача пасайди
Ўзбекистонда ноябрь ойида расмий инфляция 0,9 фоиз бўлгани эълон қилинди. Йиллик ҳисобда инфляция бироз пасайиб, 10 фоизни ташкил қилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга, хизматлар эса 0,8 фоизга ошди.
2024 йил охирида инфляция 9-10 фоиз орасида бўлиши кутилмоқда.
Инфляцион кутилмалар бўйича Марказий банк сўровномасида иштирок этишингиз мумкин.
@bankir
Валютани қаерда айирбошлаш фойдалироқ? Ботдан сўранг!
NECHPUL DOLLAR боти:
👉Валюта курсларини ҳар куни янгилайди
👉Сиз учун энг яқин айирбошлаш пунктларини топади
👉Тўлиқ айирбошлаш суммасини ҳисоблаб беради
👉Ва мутлақо бепул
Шунчаки сиз алмаштирмоқчи бўлган валютани ва суммани киритинг — қолганини эса ботга қўйиб беринг.
NECHPUL каналига қўшилинг — ажойиб ёрдамчи ботдан ташқари сиз бу ерда қандай қилиб пул ишлаш, йиғиш ва тежаш ҳақида кўплаб фойдали маълумот топасиз. Тезроқ обуна бўлинг!
NECHPULга ўтиш
Реклама
Доллар тушди
2 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 852 сўмдан (-13,05 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Максимум 20 тагача: банк карталари бўйича чекловлар қандай бўлади?
Сал аввал Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев битта фойдаланувчига бериладиган карталар сонини чеклаш режа қилинаётгани ҳақида айтган эди.
Бу эса ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бугун эса регулятор вазият бўйича изоҳ берди:
Фирибгарликни олдини олиш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Марказий банк “Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг якуний таҳририни тасдиқлади.
Унда сиз Ўзбекистондаги иқтисодий вазият ва яқин йиллардаги кутилмалар билан танишишингиз мумкин.
@bankir
Банкларда доллар курси биринчи марта 12 925 сўмга кўтарилди.
Айни пайтда “Гарант банк”, “Инфинбанк” ва “Туронбанк” худди шу нархда доллар таклиф қилмоқда.
@bankir
Доллар кўтарилди
29 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 865,05 сўмдан (+16,67 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Golden House'дан Янги йил олди ярмаркаси: 25%гача чегирмалар
Golden House'дан Янги йил олди акцияси: 25%гача чегирмалар
Сизни 29 ноябрдан 1 декабрга қадар O‘z Mahal савдо офисларида бўлиб ўтадиган, Янги йил ярмаркасига таклиф этамиз.
Ярмаркада сизни қуйидагилар кутмоқда:
• 25% гача ноёб чегирмалар
• Эксклюзив харид шартлари
• Қулай молиявий ечимлар
🗓 29-ноябрдан – 1-декабргача
🕐 12:00-18:00
📍 Манзил: O‘z Mahal савдо офислари
📞 +998781130482
🌐 gh.uz
💬 чат-бот
Реклама
Доллар тушди
15 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 800,13 сўмдан (-7,90 сўм) ҳисобланади.
@bankir