❗️Асосий ставка ўзгармади
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankir
Эртага асосий ставка кўриб чиқилади
Эртага, 12 декабрь куни асосий ставка кўриб чиқилади. Бу Марказий банкнинг янги Бошқарув раиси Тимур Ишметов учун биринчи йиғилиш бўлади.
Ушбу йиғилишдан сўнг матбуот анжумани ўтказилмайди.
Биринчи йиғилишданоқ кескин қарорлар қабул қилинмаслигини инобатга олиб, эртага асосий ставка ўзгармасдан 13,5 фоиз даражасида сақланиб қолишини кутиш мумкин.
Ўзбекистон ва унинг асосий ҳамкорларидаги иқтисодий ҳолат нисбатан ўзгаргани йўқ, инфляцион кутилмалар эса ноябрь ойида сезиларли ошди.
Шу сабабли асосий ставка пасайтирилишини кутиш қийин. Асосий ставкани кўтариш учун ҳозирги иқтисодий вазият анча ижобийлик қилади.
@bankir
❗️Расман: Тимур Ишметов Марказий банк раиси
Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.
@bankir
Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Унинг вазифаларини бажариш вақтинча Нодирбек Сайдуллаев зиммасига юклатилди.
❗️Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов эса Марказий банк Бошқарув раиси бўлишга асосий номзод сифатида қаралмоқда.
@bankir
Марказий банк бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Мамаризо Нурмуротов истеъфога чиқиши айтилмоқда. Унинг ўрнида вақтинча Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Нодирбек Сайдуллаев тайинланиши кутилмоқда.
Жиззах вилоятида туғилган Нодирбек Сайдуллаев 2022 йилнинг октябридан буён Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. Унгача у “Асакабанк” бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
@bankir
Mo'jizalar vaqti: AVO'dan yangi yilga bag'ishlangan yutuqli o'yinda ishtirok eting! ✨
🎁 AVO secret bag — sovg'alar to'la qop sizniki bo'lishi mumkin.
Qanday qilib ishtirok etish mumkin? 😉
Telegramda:
1️⃣ @avouzbank sahifamizga obuna bo'ling.
2️⃣Shu post ostidagi «Qatnashish» (Участвовать) tugmasini bosing
Instagramda:
1️⃣ @avouzbank Instagram sahifamizga obuna bo'ling
2️⃣ Biriktirilgan post izohlarida ikkita do'stingizni belgilang
📌 Muhim: akkauntingiz aksiya davomida ochiq bo'lishi kerak
Ikkala sahifamizga ham obuna bo'ling va g'alaba uchun imkoniyatlaringizni ikki karra oshiring 💛
G'oliblarni yangi yil sovg'alari bilan to'ldirilgan 20 ta qop kutmoqda.
Qoplarda nima yashiringan?
• Yandex Layt stansiyasi
• Fujifilm Instax Mini 12 fotoapparati
• Xiaomi Redmi Buds 4 quloqchinlari
• Xiaomi Mi Bedside Lamp 2 tungi chirog'i
• Xiaomi Redmi Watch 4 soati
• AVO eksklyuziv merchi
10-yanvar kuni Telegram-kanalimizda jonli efir o'tkazamiz va unda g'oliblarni aniqlaymiz 🎊
Instagramda 10 nafar g'olib — Lisaonair xizmati orqali.
Telegramda 10 nafar g'olib — maxsus bot orqali.
AVO secret bag'da qanday sovg’alar bor — faqat sovrinni olganingizdagina bilishingiz mumkin! Yangi yil sehrini biz bilan kutib oling 😉
Aksiya shartlari haqida batafsil: avo.uz ❄️✨
____________________
Время чудес: участвуйте в новогоднем розыгрыше от AVO! ✨
🎁 Представляем AVO secret bag — мешок сюрпризов, который может стать вашим.
Как участвовать? 😉
В Telegram:
1️⃣ Подпишитесь на наш канал @avouzbank.
2️⃣ Нажмите кнопку «Участвовать» под этой публикацией
В Instagram:
1️⃣ Подпишитесь на наш аккаунт @avouzbank
2️⃣ Отметьте двух друзей в комментариях под закреплённой публикацией
📌 Важно: ваш профиль должен быть открыт
Подпишитесь и там, и там, чтобы увеличить шансы на победу 💛
Победителей ждут 20 мешков с классными призами.
Что в них может быть спрятано?
• Яндекс Станция Лайт
• Фотоаппарат Fujifilm Instax Mini 12
• Наушники Xiaomi Redmi Buds 4
• Ночник Xiaomi Mi Bedside Lamp 2
• Часы Xiaomi Redmi Watch 4
• Эксклюзивный мерч от AVO
10 января мы проведём прямую трансляцию в нашем Telegram-канале и определим победителей 🎊
10 победителей в Instagram с помощью сервиса Lisaonair.
10 победителей в Telegram через специальный бот.
Что попадётся в AVO secret bag, получится узнать только при получении приза! С наступающими новогодними чудесами 😉
Подробные условия акции на avo.uz ❄️✨
Участников: 182
Призовых мест: 15
Дата розыгрыша: 17:10, 10.01.2025 MSK (30 дней)
Доллар кўтарилди
11 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 874,02 сўмдан (+12,77 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
11 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 830
Poytaxtbank — 12 830
Anorbank— 12 825
BRB — 12 820
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 865
Anorbank — 12 865
Universalbank — 12 865
Aloqabank — 12 870
@bankir
“Газпромбанк”ка қарши санкциялар ”ОКМК”га таъсир қилиши мумкин
Ўтган ойда АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг “Газпромбанк”ига қарши санкциялар жорий қилган эди.
The Diplomat нашри ушбу санкциялар ОКМК фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилиши ҳақида ёзмоқда.
“Газпромбанк” “Ёшлик” конини кенгайтириш учун асосий кредиторлардан бир бўлган. Санкциялар сабаб банк молиялаштиришда қийналиши мумкин.
Молиялаштириш тўлиқ амалга оширилган тақдирда ҳам бу “ОКМК” учун иккиламчи санкциялар хавфини кучайтиради.
“Ёшлик” конининг қиймати 4,8 млрд долларга баҳоланган бўлиб, 2026 йилда якунлаш режалаштирилган эди.
“ОКМК” Россия банки билан шартномани бекор қилган тақдирда ҳам бошқа ҳамкорларни топиш қийин бўлмайди.
Сўнгги йилларда Германия ва Буюк Британия компаниялари ҳам “ОКМК”ни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда.
Масалан, яқинда Олаф Шольц Ўзбекистонга ташрифи давомида Германия банклари ва “ОКМК” ўртасида 144 млн долларлик шартнома қилинган эди.
@bankir
Perfectum мобил оператори таъсисчилар таркибида ўзгаришлар содир бўлди, дея ёзмоқда @skartariss
Илгари компаниянинг ягона эгаси Абдумалик Иминов бўлган бўлса, энди унинг улуши 50 фоизгача пасайди.
Қолган 50 фоизга эндиликда Камрон Акбаров (12,5%) ва IMC-Capital (37,5%) эгалик қилади. UzCard тўлов тизими ҳам IMC-Capital'га қарашли.
Бу ҳолат Британиянинг Vodafone, Perfectum ва UzCard компаниялари билан боғлиқ лойиҳага бориб тақалиши мумкин.
Чунки яқинда бизнесмен Фарҳод Мамажонов ушбу компаниялар иштирокида 5G-операторини яратиш бўйича ишлар бошланганини айтган эди.
@bankir
Доллар кўтарилади
10 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 810
Poytaxtbank — 12 800
Hamkorbank— 12 800
Turonbank — 12 800
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 830
Anorbank — 12 840
Tengebank — 12 840
SQB — 12 840
@bankir
Доллар кўтарилди
6 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 837,10 сўмдан (+24,06 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Доллар кўтарилади
6 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼24-25 сўм атрофидa кўтарилиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Trastbank — 12 780
Anorbank — 12 780
Poytaxtbank— 12 780
SQB — 12 780
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 810
Aloqabank — 12 820
Tengebank — 12 820
SQB — 12 820
@bankir
Доллар курси келгуси йилларда қандай бўлади?
S&P Global агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини барқарор прогноз билан “BB-/B” даражасида тасдиқлади.
Агентлик мамлакатнинг кейинги йиллардаги иқтисодий прогнозларини ҳам очиқлади.
Унга кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси йиллар давомида қуйидагича бўлиши кутилмоқда:
⏺2024 йилнинг охирида — 12 950 сўм;
⏺2025 йилнинг охирида — 13 650 сўм;
⏺2026 йилнинг охирида — 14 300 сўм;
⏺2027 йилнинг охирида — 15 000 сўм.
@bankir
Доллар тушади
13 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽5-6 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 830
BRB — 12 820
NBU— 12 820
Asia Alliance Bank— 12 815
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 870
Anorbank — 12 870
Davrbank — 12 870
Aloqabank — 12 870
@bankir
Доллар тушди
12 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 865,66 сўмдан (-8,36 сўм) ҳисобланади.
@bankir
Мамаризо Нурмуротов расман лавозимидан озод этилди
Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Президент тақдимномасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
@bankir
“Трастбанк”дан “HUMO”, “UzCard” ва “MasterCard” карталарини БEПУЛ олинг!
Ҳа, худди шундай! “Трастбанк” янги йил байрами туҳфаси сифатида “HUMO”, “UzCard” ва “MasterCard” карталарини БEПУЛ расмийлаштириб бериш давом этаётганини маълум қилди.
Шошилинг! Харидларингиз янада қулай ва фойдали бўлиши учун ушбу имкониятдан фойдаланинг.
Ҳозироқ “Трастбанк” офисларига ташриф буюринг ёки расмий сайт орқали онлайн ариза қолдиринг.
1287 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизга атрофлича жавоб олишингиз мумкин.
Батафсил маълумот ва онлайн ариза қолдириш учун
Телеграм канал: @trustbankuz
Реклама
Доллар тушади
12 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔽8-9 сўм атрофидa пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Anorbank — 12 840
BRB — 12 835
Turonbank— 12 830
NBU — 12 830
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 875
Anorbank — 12 878
Davrbank — 12 880
Poytaxtbank — 12 880
@bankir
Марказий Осиё давлатларида ўртача пенсия миқдори қанча?
Қозоғистон Марказий Осиёда пенсия тизими бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакатда III чоракда ўртача пенсия миқдори ойига 89,2 минг тенге ёки 175 долларни ташкил қилган.
Таққослаш учун 2023 йилда Қирғизистонда пенсиянинг ўртача миқдори 9,4 минг сом ёки 107 доллар бўлган.
Ўзбекистон эса бу борада 1 млн 234 минг сўм ёки 99,9 доллар билан учинчи ўринда.
Туркманистонда бу кўрсаткич 300 манат (86 доллар), Тожикистонда эса 370 сомонни (34 доллар) ташкил қилган.
Ўзбекистонда ўртача пенсия миқдори Қирғизистондан ҳам орқада экани ушбу тизимни такомиллаштириш кераклигини кўрсатади.
@bankir
Инфляцион кутилмалар сезиларли ошди
Ноябрь ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 0,9 фоизга ошиб 13,7 фоизни ташкил қилди.
Тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳам 0,7 фоизга ошди ва 12,7 фоизга кўтарилди.
Валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи, энергетика ва коммунал хизматларнинг қимматлашиши келажакда аҳоли учун ҳам, бизнес учун ҳам нархлар ошишининг асосий омиллари сифатида кўрилмоқда.
15 млн сўмдан кўпроқ даромад оладиганлар қолганларга қараганда нархлар кўпроқ ошишини кутмоқда.
@bankir
Олтин нархининг тушиши захираларга таъсир қилди
Ўзбекистон захиралари 1 декабрь ҳолатига кўра, 1,7 млрд долларга қисқариб 41,5 млрд долларгача пасайди.
Захиралар пасайишига биринчи навбатда валюта захиралари камайгани сабаб бўлди. Ўтган ойда улар 9,2 млрд доллардан 8,2 млрд долларга қисқарди.
Олтин захиралари 10 тоннага кўпайиб, 383 тоннага етган бўлсада, нарх пасайиши сабаб захиралардаги олтин қиймати ҳам 33,4 млрд доллардан 32,7 млрд долларга камайди.
Олтин нархининг 2780 доллардан 2665 долларгача камайиши 1,4 млрд доллар зарар келтирди.
Агарда олтин нархи декабрда ҳам пасайишда давом этса, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2024 йилни 40 млрд доллар билан тугата олмаслиги мумкин.
@bankir
😱 Энди ўқувчига қўл кўтарган педагогларнинг мактабда ишлаши тақиқланади
Таълим муассасаларида зўравонлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида янги тартиб ва чекловлар жорий этилмоқда.
Доллар кўтарилди
10 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 861,25 сўмдан (+24,15 сўм) ҳисобланади.
@bankir
9 декабрь — дам олиш куни
Доллар курси прогнозини 10 декабрь учун эълон қилганимиздан сўнг канал ботига 9 декабрь бўлиши кераклиги ҳақида ёзишди.
Йўқ, 9 декабрь барча учун кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади. 8 декабрь якшанба кунига тўғри келгани учун, 9 декабрь дам олиш куни қилиб белгиланган.
Шу тариқа ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олиш имконига эга. Умумий декабрь ойининг ўзида 11 кун дам олиш куни бўлади.
@bankir
Temu'ни солиққа тортиш керакми?
Бир неча ойдан бери Хитойнинг Temu маркетплейси Ўзбекистонга кириб келгани кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди.
Temu арзон нархлар ва кенг кўламли реклама кампанияси сабаб бозорга жуда тез ўрнашиб олди.
Instagram ва TikTok'да блогерлар қандай қилиб буюртма қилишни ўргатиб, етиб келган нарсаларини “обзор”ини кўрсатаётган бўлса, фойданаланувчилар нарх ва сифатни бошқа маркетплейслар билан солиштиряпти.
Temu ҳақиқатдан ҳам нарх жиҳатдан бошқаларга қараганда фойдалироқ таклифларни бермоқда. Мақсад аниқ — бозорни эгаллаб олиш.
Натижада солиқ тўлаётган ёки рўйхатдан ўтган халқаро маркетплейслар пирогдан бир улушни беришга мажбур бўляпти.
Бу пайтда уни солиққа тортишни талаб қилувчилар ҳам етарлича топиляпти.
“Asaxiy.uz” интернет дўкони асосчиси Фируз Аллаев Temu'ни солиққа тортиш жуда қийин жараён экани ҳақида ёзди:
“Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро халқаро курьерлик жўнатмалари орқали бир календар чорак мобайнида 1000 доллар қийматидаги товарларни божсиз қабул қилиб олиши мумкин. Бу унинг ҳуқуқи.
Энди фуқаро Temu'дан харид қиладими, Amozon'данми, Wildberries'данми, буни чеклаб бўлмайди.
Масалан, Aliexpress'дан Ўзбекистонликлар 15 йилдан бери харид қилишади ва шу вақтгача Aliexpress'ни солиққа тортиш мавзуси кўтарилмаган эди”.
Аллаев бу ерда тўғри ёндашувни кўрсатди. Солиққа тортиш ечим эмас ва бу ўзбекистонликларнинг ҳуқуқини чеклайди.
Ҳукумат солиққа тортишга эмас, импорт қилинаётган маҳсулотлар назоратига эътибор бериши керак.
Бироқ, қонунчилик асослари анча эскиргани ҳам бор гап. Янги қонун ишлаб чиқиладиган тақдирда бу ҳамма учун бир хил бўлиши зарур.
Яқинда ИЛМА худди шу нарса устида ишлаётганини маълум қилган эди.
Ўйин шартлари ўзгариши барибир аниқдек. Кузатайликчи)
@bankir
Кредит тарихини энди илова орқали доимий кузатиб бориш мумкин
"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" “КАТМ” мобил иловасини (Beta версияда) ишга туширганини маълум қилди.
Эндиликда ўзбекистонликлар ушбу мобил илова орқали ўзларининг кредит тарихларини мунтазам билиб боришлари, кредит тарихи маълумотларини назорат ва ҳимоя қилишлари ҳамда турли тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Илова орқали жисмоний шахслар ўзларининг скоринг балларини (ҳар куни янгиланади) бепул кўриб бориши мумкин. Аввал бу жараённи кузатиш учун ҳар сафар тўлов қилишга тўғри келарди.
“КАТМ” иловасини мана бу ердан юклаб олсангиз бўлади: Android|iOS
@bankir
Доллар тушди
5 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 813,04 сўмдан (-12,39 сўм) ҳисобланади.
@bankir