Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
⚡️⚡️⚡️СЎРОВНОМА ЯКУНЛАНДИ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ерлепесов Нуруллан Умирзакович ва унинг аҳил жамоаси мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Бутун Қорақалпоғистон жамоасини самимий табриклаймиз.🎉
Улар билан Наманган ҳамда Хоразм вилоятлари ҳам жуда муносиб беллашдилар. Уларни ҳам ғолиблар қаторига киритса, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу сўровнома якунда жамоавий тарзда курашиш, бир мақсад сари бирлашиш кўникмасини шакллантирди. Қолаверса, ушбу ишларнинг бошида турган раҳбарнинг ташкилотчилигини ҳам кўрсатди.
Ғолиб ҳақида алоҳида мақола эълон қилинади.
Кейинги сўровномада Давлат иштирокида банк раислари ўртасида ўтказилади.
(Қуйидаги скриншот 10.01.2023й. соат 18:00да олинди)
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари юзасидан (биз кеча хабар берганимиз) видеоселектор йиғилиши бошланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Agrobank бугун Volkswagen e-bora ни ўз соҳибига топширади!
Махсус акциямиз асосий соврини - Volkswagen e-bora электромобили бугун, соат 18:00 да, Самарқанд шаҳрининг "Family Park" савдо марказида ғолибга топширилади.
Барча кузатувчи ва банк мижозлари Agrobank томонидан ташкил этилган концерт дастури ва танловларда иштирок этишлари мумкин.
Банк барча Самарқандликларни маросимга таклиф этади. Кириш бепул.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, эртага 2023 йил 10 январ куни соат 16:00 да Президентимиз раҳбарлигида йиғилиш ўтказилади.
Кун тартиби: Саноат ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд имкониятлар ва янги заҳираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
▪️Йиғилишга вилоятдан:
- Ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчилари, сектор раҳбарлари, Марказий банк ва вилоят тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, Саноат ва савдо, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармалари раҳбарлари ҳамда республика студиясидан қатнашадиган барча идора ҳамда ташкилотларнинг вилоят бошқармалари;
▪️Туманлардан:
- Ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман (шаҳар) тижорат банклари раҳбарлари ҳамда республика студиясидан қатнашадиган барча вазирлик, идора ҳамда муассасаларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари таклиф этилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Туронбанкнинг янгиланган мобил иловаси – MyTuron!
🔹Smart&Fast хизматларни хуш кўрувчилар учун банк замонавий интерфейс, ёқимли дазайн ва чегарасиз қулайликларни тақдим этмоқда.
➖ Онлайн микроқарз
➖ Масофавий идентификация
➖ Карта ва кредитларга буюртма бериш
➖ Онлайн омонатлар очиш
➖ Бонус ва кешбеклар ҳар бир қадамингизда.
🔹Юклаб олиш учун ҳавола орқали ўтинг!
PlayMarket|Appstore
➖Фойдаланиш бўйича видеоқўлланма “TuronBank Media”да.
➖Техник хизмат кўрсатиш - @turon_mobile_support
MyTuron – Қулай Тез ва Осон!
Қисқа рақам: 1220
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.
ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК ҲАФТАСИ
☑️Ўзсаноатқурилишбанк «Ишонч» омонатини тақдим этди. Бошланғич тўлов 500 минг сўм, фоизи 22%, муддати 13 ой.
☑️Ипотека-банк "Ipoteka-Retail" иловасида 2023 йил 21 мартгача Uzcard ва Humo карталар ўртасида пул ўтказмалар бепул бўлишини маълум қилди (бир ойда 3 млн. сўмгача).
☑️Турон банк «Устувор» омонатини таклиф этди. Бошланғич бадал 1 млн. сўм, муддати 18 ой, фоизи 22%. Қўшимча маблағ киритиш мумкин.
☑️Ипак йўли банк «Харидлар учун совринлар» акцияси якунланди ва якуний босқич ғолиблари аниқланди. Рўйҳат банк сайтида.
☑️Ориент финанс банк Unistream халқаро пул ўтказмалар тизимида мутлақо бепул ўтказмаларни юбориш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Халқ банк таълим кредити ажратиш давом этаётганини маълум қилди. Фоизи 15%, муддати 7,5 йил. Хотин-қизлар таълим кредитлари учун фоиз тўламайди.
☑️Микрокредитбанк 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 12-36 ой, фоизи 26-28%. Пластик картага ўтказилади ёки нақд пулда ҳам берилади. Шунингдек, банк раиси О.Бўтаев «Финансист.Уз» каналидаги сўровномага кўра, давлат банклари раислари ўртасида ўтказилган сўровномада биринчи ўринни олди. Ушбу ҳафтада бизнинг каналда ҳам шу масалада сўровнома ўтказилади.
☑️Капиталбанк Узум экотизимининг бир қисми бўлишини маълум қилди. 2022 йил 28 декабр куни Finance TCI МЧЖ биржа савдоларида банк акцияларининг 50 фоизини сотиб олди. Битим қиймати 786,89 млрд. сўмни ташкил этди.
☑️KDB Bank Uzbekistan жисмоний шахслар учун «Internet Banking iDBA» масофавий банк хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг янги таҳририни тақдим этди.
☑️Асакабанк Mastercard орқали Moneysend пул ўтказмаларини таклиф этди. Ушбу ўтказма дунёнинг 87 мамлакатида амалга оширилади. Банкнинг мобил иловасида ҳам ушбу хизмат мавжуд ва жорий йил 31 январгача комиссиясиз фойдаланиш мумкин.
☑️Агробанк бош офисида суд жараёнида муаммоли кредитлар билан ишлаш бошқармасининг йил якунлари ва истиқболдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
☑️Uzum bank янги йилда ўз телеграмм каналида умуман хабар жойламади. Ҳатто янги йил билан ҳам табрик йўқ.
☑️Hamkorbank Visa Classic карталарини таклиф этди. Жорий йил 31 мартгача акция доирасида бепул расмийлаштириш мумкин.
☑️Универсалбанк пластик картадан пул ўғирлаш каби фирибгарлик ҳақида мижозларини огоҳлантирди. Номаълум рақамли қўнғироқларга ва шубҳали рекламаларга ишонманг.
☑️Тенге банк MasterCard картаси орқали тўловни амалга оширса 1 фоиз кешбэк тақдим этишини маълум қилди. Карта бепул, суғурта депозити мавжуд эмас, контактсиз тўлов ва бепул P2P тўловлар. Акция муддати жорий йил 23 мартгача.
☑️Гарант банк «Янги омад» омонатини тақдим этди. Муддати 5 ой, фоизи 23%, минимал миқдор 5 млн. сўм. Қўшимча маблағ киритиш мумкин.
☑️Asia alliance bank MasterCard виртуал карталарига онлайн буюртма беришни таклиф этди. Бу карта виртуал бўлса ҳам, ушбу банк кассаларида нақд пулда ва мобил илова орқали тўлдириш мумкин. Депозит гарови 10$, амал қилиш муддати 3 йил.
☑️Қишлоққурилишбанк «Актив» омонатини тақдим этди. Муддати 25 ой, фоизи 19%, энг кам миқдор 1 млн. сўм.
☑️Ўзмиллийбанк Solfy фоизсиз муддатли тўлов картаси билан харид қилишни таклиф этди. Муддати 12 ойгача, дастлабки тўловсиз, яширин комиссияларсиз. Ҳамкор дўконлар тармоғи анчагина кенг. Шунингдек, банк каналда эълон қилинган мурожаатга муносабат билдирмади (Марказий банк ҳам).
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипак йўли банк (Бош офисга);
▪️TBC Bank (Қўқон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига);
▪️Ziraat bank Uzbekistan (Фарғонага).
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Вилоят ҳокимларининг 1-ўринбосарлари ҳақида сўровнома).
☑️Бу ҳафтада ипотека кредитлари бўйича янгиланган талаблар тўғрисида пост жойладик. Ипотека кредитлари (бирламчи, иккиламчи ва қайта таъмирлашга) шартларини 👉мана бу ердан👈 топасиз.
☑️Йил бошида қайси банк қандай кредитларни ажратаётгани ҳақида ҳам пост тайёрладик. 👉Мана бу ерда.👈
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди
ДХХ томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Кобальтида 100.000 сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланди.
Тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди. Улардан жами 139 млн. 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар олинди.
☝️🏻Тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 млн. 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Вилоят ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳақида сўровномага 👉 мана бу ерда 👈 овоз берилмоқда.
☑️Ҳозирги ҳолатда:
▪️Олдинги учталик: Наманган, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси;
▪️Охирги учталик: Тошкент, Андижон ва Фарғона вилояти.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАЙСИ БАНКДА ҚАНДАЙ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛМОҚДА?
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган банкларда бугунги кунда мавжуд кредит турлари тўғрисида маълумот. Маълумот 2023 йил 5 январ куни тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.
Ипак Йўли банк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда.
Батафсил
Ўзсаноатқурилишбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит- ажратилмоқда.
Батафсил
Трастбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека: мавжуд эмас
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда
Батафсил
МКБАНК
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция – ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда.
Батафсил
Асакабанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - мавжуд эмас
Ипотека: мавжуд эмас
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз -мавжуд эмас
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда
Батафсил
Туронбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - тўхтатилди
Қурилиш реконструкция - тўхтатилди
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - тўхтатилди
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда.
Батафсил
Қишлоқ қурилиш банк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол -вақтинчалик тўхтатилган
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - тўхтатилган
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - вақтинчалик тўхтатилган
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда.
Батафсил
Агробанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда
Батафсил
Алоқабанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол -ажратилмоқда
Ипотека: ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз -ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда.
Батафсил
Халқ банки
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан вақтинча тўхтатилган, жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда
Батафсил
Ziraat Bank Uzbekistan
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол -ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда.
Батафсил
Hamkorbank
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол - ажратилмоқда
Ипотека:
Бирламчи - тўхтатилди
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - тўхтатилди
Микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун - ажратилмоқда
Чет эл валютасида кредит - ажратилмоқда.
Батафсил
Ажратилаётган кредитлар шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «БАТАФСИЛ» деган жойига босинг.
Янгиланган бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари шартлари ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ИШ ВАҚТИДАН ТАШҚАРИ ЙИҒИЛИШ
Хабарнома
«БУГУН 06.01.2022 Соат 20:30 да шахар туман студиясидан катнашадиганлар
4-сектор
Хоким барча уринбосарлари
МФЙ раислар
МФЙ хоким ёрдамчилари
Хар бир МФЙга бириктирилган масъуллар
Барача шахар туман ташкилотлари иштирокини таъминлашингиз суралади! соат 20:00 чакиринг хаммани!!!»
Хабарнома имло хатолари ҳам ўзгартирилмаган ҳолда жойланди.
Қизиқ жиҳати йиғилишга барча шаҳар ва туман ташкилотлари иштирок этади. Шунчалик кўп одамга қўшиб раислар ва ҳоким ёрдамчилари ҳам чақирилган.
Хабарномага йиғилишда кўриладиган масалаларни рўйҳатини ёзишдан кўра, «барча ташкилот» - деб ёзиш осонроқда. Масалаларни ёзса, фақат масалага тааллуқлиларни чақириш керак бўлади. Йиғилишга чақирувчи масъулларга ундан кўра шу усул унумдорроқ, ахир зал ҳам тўлиши керак.
Бутун республика бўйича бу йиғилишда одам сони қанча бўларкина? Нечта одамнинг меҳнат ҳуқуқи бузиларкина!
Президентимизнинг мажлисвозларга берган кўрсатмалари 👉 бу ерда.👈
👉 @bankirkundaligi 👈
Вилоят ҳокимларининг 1-ўринбосарлари ҳақидаги сўровнома юзасидан.
Сўровноманинг 2-босқичида Андижон, Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари рақобатга дош бера олмаётгани кўриниб бормоқда. Икки кунда йиғилган овозлар мингтага ҳам етмади.
Кучли учликда Наманган, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўровнома 10 январ соат 18:00 гача давом этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
СОХТА БАНК ХОДИМИ ФОШ ЭТИЛДИ
Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи фуқаро А.А., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида «Агробанк бош офиси» номли аккаунт фойдаланувчиси, ўзини банк ходими деб таништириб, «Агробанкдан йилллик 27 % 10.000.000 сўм миқдорида кредит» чиқариб беришни айтиб, алдаб 2 та банк картаси маълумотларини олиб, ундаги жами 12.400.000 сўм пулларни ўзлаштириб, ғойиб бўлганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни талон-торож қилган шахс, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1997 й.т., К.Д. эканлиги аниқланган.
К.Д. пулларни олиб, онлайн қимор ўйинларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
К.Д.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТИ ҲАҚИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР (2-қисм)
▪️Бугунги кунда ипотека кредити қайси тижорат банклари томонидан қандай фоиз ставкасида ажратилмоқда?
▪️Қарз олувчининг ойлик даромади кредит тўловларини қоплашга етмаса, фуқаро ўз яқинларининг молиявий ёрдамидан фойдалана оладими?
▪️Марказий банкнинг асосий ставкаси тушганда, ипотека кредити фоизи ҳам пасайиши кутиладими?
Ушбу саволларга батафсил жавоблар Марказий банк ходими томонидан юқоридаги видеода берилган.
1-қисм 👉 мана бу ерда.👈 1-қисмда «Бошланғич тўловсиз ипотека кредитини олиш мумкинми?», «Қандай сабабларга кўра банк ипотека кредити ажратишни рад этиши мумкин?», «2023 йилда ипотека кредитлари бўйича қандай янгиликлар кутилмоқда?» каби саволларга жавоб берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
SQB «АКtiVISAЦИЯ» акциясига старт берди ва унга ажойиб совринлар қўйилди
💳SQB VISA картаси билан онлайн ёки терминаллар орқали умумий суммаси 100 000 сўмдан ортиқ камида 3️⃣ харидни (товар ёки хизматлар учун) амалга оширсангиз, қуйидаги совғалардан бирига эга бўлиш имконияти вужудга келади:
🛴 Mi электросамокати
📱 iPhone 14PRO
💻 MacBook Pro
☑️Акция уч босқичда ўтказилади:
▪️2022 йил 15 декабрдан 2023 йил 31 январгача;
▪️2023 йил 1 февралдан 28 февралгача;
▪️2023 йил 1 мартдан 31 мартгача.
☝️🏻Ҳар бир босқичда 12 нафар ғолибни банкнинг Инстаграм саҳифасида тасодифий равишда аниқлаб олинади.
☑️Ҳали ҳам
SQB VISA карта
нгиз бўлмаса, ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун банкнинг энг яқин офисига мурожаат қилиб, уни расмийлаштиринг! Кўпроқ оила аъзолар - кўпроқ совға олиш имкониятини тақдим этади.
☑️Акция шартлари батафсил sqb.uz сайтида.
👉 @bankirkundaligi 👈
Вилоят ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳақида сўровнома (2-босқич):
Ушбу босқичда аввалги сўровномада бошқалардан кўра кўпроқ овоз тўплаган 7 та ҳудуд иштирок этади. Овоз бериш ушбу постда амалга оширилиши бошлангани сабабли, аввалги сўровномани каналдан ўчирилади.
Айтинг-чи, сизнинг шахсий фикрингизча, қуйидагилардан қайси бири 2022 йилда ҳудудларда ўзига юклатилган вазифаларни энг яхши бажаришга интилди ва лавозимига лойиқ деб ҳисоблайсиз?
1. Қорақалпоғистон Р.
2. Андижон
3. Наманган
4. Тошкент в.
5. Фарғона
6. Хоразм
7. Қашқадарё
👉 @bankirkundaligi 👈
«Трастбанк» ислом шариатлари асосида хизмат кўрсатувчи компаниясини очди!
2023 йил 10 январь куни «Trastbank» хусусий акциядорлик банки шўъба лизинг компанияси – «Trast Muamalat» масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
«Trast Muamalat» МЧЖнинг асосий вазифаси амалдаги қонунчилик доирасида самарали “Мурабаҳа (Насия савдо)” ва “Ижара (Лизинг)” операцияларини амалга ошириш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
«Трастбанк»нинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи билан узоқ муддатли муваффақиятли ҳамкорлиги «Trast Muamalat» МЧЖга ИТБ корпорацияларининг молиялаштириш линияларини жалб қилиш имконини беради. Қолаверса, ривожланишнинг ушбу босқичи компанияга жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига туртки бўлади.
Маълумот учун, банкнинг 30 нафар ходимларига исломий молиялаштириш хизматларини жорий этиш бўйича Ислом тараққиёт банки таълим муассасасининг махсус сертификатлари топширилди.
“Мурабаҳа (Насия савдо)” Ўзбекистон учун ўзига хос ҳодиса бўлиб, юртимизда илк марта банклар орасида «Трастбанк» томонидан амалиётга жорий қилинаётгани қувонарли ҳолат.
-Батафсил-
⚡️РАСМИЙ ХАБАР
2023 йил 11 январдан университет, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади
Вазирлар Маҳкамаси баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.
Аномал совуқ бўлиши кутилаётган 10–18-январ кунларида барча таълим муассасаларида ҳар қандай мажлислар (жумладан ЗУМ шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишлар ўтказиш таъқиқланади.
Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.
Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Эслатиб ўтамиз, бугун вилоят ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳақида сўровнома соат 18:00 да якунланади.
👉Мана бу ерда👈 овоз берилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
БИР ЙИЛДА 288 ТА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ФОШ ЭТИЛГАН. БУНИНГ 40 ТАСИ БАНК МАНСАБДОРЛАРИ!
☑️Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан 2022 йилда мансабдор шахслар томонидан 288 та ҳуқуқбузарлик фош этилган:
▪️Давлат ва бошқарув органларининг 28 нафар;
▪️Тижорат банкларининг 40 нафар;
▪️Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг 18 нафар;
▪️Назорат органларининг 10 нафар;
▪️Бошқа идораларнинг 192 нафар мансабдор шахсларининг тадбиркорлар манфаатларига қарши қаратилган ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олди олинган.
Шунингдек, 36 та тадбиркорлик субъектларига 34,1 млрд сўм кредитлар ажратилишида кўмак берилган.
☝️🏻Агар тадбиркорлик фаолиятингизга ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, тамагирлик ёки пора талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони ёки @departament_antikorbot орқали мурожаат қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Икки хонали хонадонда бўш жойни ҳис қилиш мумкин! 👨👩👧👦
Сизнинг эътиборингизга B6 уйидаги 65,48 кв.м. майдонга эга 2+1 хонадонларни тақдим этамиз. Дизайнда ошхона яшаш хонасидан сурма эшиклар билан ажратилган, ётоқхона, кир ювиш хонаси ва ҳаммом мавжуд. Яхлит балкон турар-жой мавзесининг панорамали кўринишини тақдим этади.
Кв.м. бошига 12 332 769,8 сўмдан жозибадор нархдан ташқари, аҳоли шаҳар марказида жойлашган жой, тайёр таъмирлаш ва ривожланган инфратузилмани олади ✅
📲 Call-center: +998 78 777 00 77
📍 Манзил: М-Улуғбек тумани, Лашкарбеги кўчаси, 1-уй.
🌐 www.namunadevelopment.uz
ДОРИДАН ЗАҲАРЛАНИШМОҚДА ЭКАН! БАНКИРЛАР ҚАЁҚҚА ҚАРАМОҚДА?
Айтишларича, Андижоннинг Асакасида ҳокимлик топшириғига кўра, ДОК-1 МАКС дорисидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида банкирлар уйма-уй юрмоқда экан.
Тиббиёт ходимлари юрса ярашади, дорини, касалликни тушунади. Банкирларчи! Фуқаро дори ёки касаллик юзасидан савол бериб қолса, банкирлар нима дейди?
Асака ҳокимлиги бирор изоҳ бериб юборадими?
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
Қонунлар ижроси устидан назорат қилиш бу Прокуратура ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Президентимиз айтганларидек «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак».Улар ҳозирда ҳар бир ҳудудда
тўртталикнинг бири сифатида, сектор раҳбарлари бўлиб халқнинг дардини юракдан ҳис қилиб фаолият юритмоқдалар.
🎉Умуман барча соҳаларга ўзларини даҳлдор деб билган, фидойи ва жонкуяр Прокуратура ходимларини касб байрамлари самимий табриклаймиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Н. Навоий шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар жойлардан 2 хонали уйни фуқаро Ш.Ҳ.га гўёки субсидия асосида олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундай ҳолатларнинг аксарияти молиявий саводхонликнинг етишмаслиги ортидан келиб чиқади. Субсидия олиш тартиби жуда мураккаб туюлади, вақт ажратиб изланиб, ўрганмаймиз. Оқибатда мана шундай ҳолатларга дуч келамиз.
Субсидия ажратиш тартиби ҳақида биз анча олдин тўхталиб ўтганмиз. Уни 👉 мана бу ерга 👈 босиб, ўрганиб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТОШКЕНТДА ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛМАЙДИГАН БЎЛДИ
Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев йиғилиш ўтказди.
☑️Унда берилган топшириқлар ичида қуйидагилар эътиборни тортади:
▪️аномал совуқ кунлар даврида, ўн кун давомида: 9 дан 18 январгача шаҳар ва туман ҳокимликларида, бошқармалар ва уларнинг туман бўлимларида ҳар қандай мажлислар (жумладан Zoom шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишларни ўтказиш тақиқланади;
▪️вазиятларни бошқариш юзасидан топшириқлар телефон ва онлайн алоқа тизимлари орқали тўғридан-тўғри берилади.
Яхши иш бўлибди. Раҳмат.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЭРТАГА БАРЧАГА ИШ КУНИ
Президентимизнинг 2022 йил 23 декабрдаги ПФ-270-сонли «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига кўра, эртага, 2023 йил 7 январ шанба куни 3 январдан кўчирилган иш куни ҳисобланади.
Яъни, эртагалик шанба кунини биз аввалроқ дамини олганмиз.
Лекин, айрим «ишчан» раҳбарлар 8 январ якшанба дам олиш кунини ҳам иш куни деб эълон қилаётган экан. Бундай ҳолда иш ҳақи икки ҳисса тўланиши ва жамоа шартномасига кўра буйруқлаштирилиши ва Касаба уюшмаси билан келишилиши зарур. Агар икки ҳисса ҳақ тўланмаса, бир кунлик тўланиб, бошқа иш кунида бир кун отгул берилиши керак. Акс ҳолда Банкиркундалиги бир жойингизни очиб қўйиши мумкин.
👉 Фармон 👈ни сўраганлар учун.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ (БИРЛАМЧИ, ИККИЛАМЧИ ВА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАШ).
Ўзбекистон Ипотекани Қайта Молиялаштириш Компанияси ипотека кредитлари бўйича янгиланган талабларини маълум қилди.
☑️Ипотека кредитлари шартлари қуйидагича белгиланди:
▪️Кредит қуйидаги мақсадларга ажратилади:
1. Қарз олувчи яшаши кўзда тутилган, фойдаланишга топширилган, турар-жой (бирламчи ва иккиламчи уй бозоридан) сотиб олиш учун;
2. Қарз олувчи яшаб турган хонадонни қайта таъмирлаш учун.
Таркибий ўзгартиришлар (реконструкция) бунга кирмайди. Ипотека кредити хисобига сотиб олинган турар-жой қарз олувчининг асосий яшаш жойи бўлиши шарт.
▪️Кредитлашга мувофик турар-жой тури:
1. Якка тартибда қурилган уй-жойлар (ҳовли), ёки кўп қаватли уйдаги хонадонлар.
2. Яшашга тайёр бўлмаган уйлар талабга номувофиқ ҳисобланади.
▪️Ипотека кредитининг гарови:
Ипотека кредити остидаги (сотиб олинадиган ёки қайта таъмирланадиган) уй.
▪️Қарз олувчи ёши:
18 ёшга тўлган ва ундан юқори.
▪️Турар жойнинг географик жойлашуви:
Мамлакат бўйлаб.
▪️Кредит фоиз ставкаси:
1. Турар жой сотиб олиш учун – ЎзИҚМК ставкаси + 5% гача тижорат банк устамаси (18%гача);
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун – ЎзИҚМК ставкаси + 4% гача тижорат банки устамаси (17%гача).
▪️Мақбул қарз олувчилар:
Мунтазам (доимий) даромад манбаларига эга бўлган шахслар бўлиши лозим.
▪️Кредит суммаси миқдори:
1. Турар-жой сотиб олиш учун - 400 млн. сўмгача;
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун - 80 млн. сўмгача.
▪️Кредит кайтариш жадвали:
Ҳар ойлик тўлов, аннуитет шаклида, имтиёзли даврсиз бўлиши керак. Аннуитет шакл - бу кредит муддатининг охиригача бир хил тўлов тўланади.
▪️Кредит муддати:
1. Турар-жой сотиб олиш учун - камида 10 йил максимал 20 йил;
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун максимал - 10 йил.
▪️Умумий қарз юки (ДТИ):
ДТИ ≤ 50% (Қарздор ва биргаликда қарз олувчининг жами жорий кредит тўловларини ҳисобга олган ҳолда).
▪️Олдиндан тўлов:
1. Турар-жой сотиб олиш учун- камида 25% (Бирламчи ва иккиламчи);
2. Турар-жойнинг қайта таъмири учун- талаб қилинмайди.
▪️Қарз олувчининг максимал ойлик соф даромади:
15 млн. сўм.
Қарз олувчининг ойлик соф даромади етмаган тақдирда, қўшимча қарздор қилиб фақат биргаликда яшовчи хўжалик аъзоларини жалб қилиш мумкин.
▪️Иккинчи ипотека кредити:
Мумкин эмас.
Қуйидаги ҳоллар «Иккинчи ипотека кредити» деб ҳисобланади:
1. Жорий ипотека кредити ҳисобига олинган уй-жой учун янги ипотека кредити олиш.
2. Мавжуд ипотека кредити бўлса.
▪️Гендер талаби:
Ипотека кредитларининг камида 35% аёлларга тақдим этилиши зарур.
▪️Турар-жой суғуртаси:
Турар-жойнинг 100% қайта тиклаш қиймати.
▪️Турар-жой мулкини бахолаш:
Махсус лицензияга эга мустақил бахоловчи томонидан бахоланиши керак.
☑️Ушбу кредитлар қуйидаги тижорат банклари томонидан ажратилади:
▪️Агробанк, Асакабанк, Инфин банк, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ориентфинансбанк, Туронбанк, Hamkorbank, Халқ банки, Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Қишлоққурилишбанкларнинг жойлардаги барча филиаллари.
Ипотека кредитига уй-жой сотиб олиш учун керакли ҳужжатлар рўйҳатини 👉 мана бу ерда 👈 кўрсатганмиз.
Хонадонни қайта таъмирлаш учун ипотека кредитига зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉 мана бу ерда 👈 кўрсатганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ
▪️Ўзмиллийбанкдан кредит гаровини таъқиқдан чиқаришда муаммо учраб «ГАРОВДАН ЧИҚАРИШ ШУНЧАЛИК ҚИЙИНМИ» - дея, мурожаат қилган фуқаронинг иши ўша куннинг ўзида ҳал этилибди.
▪️Кредит маблағини олишда ҳоким ёрдамчиси томонидан муаммога учрагани юзасидан «ШУНАҚАСИ ҲАМ БЎЛАРКАН...» - дея мурожаат қилган фуқарога, чет элдаги ҳоким ёрдамчиси алоқага чиқиб, масалани ҳал қилиб беришини маълум қилибди (Қўшимча ахборот берилади ушбу мурожаат юзасидан).
Масалалар ҳал этилганидан хурсандмиз. Лекин...
Мурожаатларга расмий муносабатлар қаерда қолиб кетмоқда. Марказий банкда ҳам, Ўзмиллийбанкда ҳам, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида ҳам Матбуот котиблари мавжуд. Улар томонидан ижтимоий тармоқдаги танқидларга расмий муносабат билдирилиши лозим эди. АОКАдан Матбуот котиблари фаолияти рейтингини тузаётганда мана шундай ҳолатларни инобатга олади деб умид қиламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ШУНАҚАСИ ҲАМ БЎЛАРКАН...
Савол:
Мен Андижон вилояти Хўжаобод тумани Фақирқишлоқ МФЙ тураман. Бизни қишлоқда ҳоким ёрдамчисидан имтиёзли кредит учун тавсиянома олдик.
Ҳоким ёрдамчиси шартномани ўзи топиб, бизга дасгоҳларни етказиб берадиган бўлди. Кейин мана 6 ой ўтди кредитларни тўлаб Ҳоким ёрдамчиси билан алоқага чиқсак, «Шу ой кейинги ой» - деб 6 ой хам отиб кетди.
2022 йил декабрь ойида телефон қилсам телефон рақами ўчирилган экан. Кейин суруштирсам Туркияга қочиб кетибди. Битта менмикин деб ўйласам, маҳалла раиси 10 нафардан ортиқ фуқаро борлигини айтиб ўтди.
Энди шу масала бўйича нима қилсам бўлади? Биз шартномачини ҳам танимаймиз қайси фирма эканини хам билмаймиз шунга маслаҳат бера оласизларми?
Ҳоким ёрдамчиси билан ёзишмалар.
Жавоб:
Бундай ҳолатларда зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг. Хусусан, айни масалалар билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлинмаларига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
P.S.: Янги ташкил этилган (янгилиги ҳам қолмади) Маҳаллабай тизимнинг бундай кароматлари энди аста-секин кўпайиб бормоқда. Ўтган йилнинг декабр ойида ҳам ҳоким ёрдамчиси ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Маҳаллабай агентлик ўзини-ўзи кўкларга кўтариб анжуманлар ўтказиш билан машғул. Ижтимоий тармоқлардаги соҳага оид танқидларга, оғзига талқон солиб, битта муносабат ёзишга ярамайди. Матбуотга масъулларга маошини вақтида берасизларми ўзи!
👉 @bankirkundaligi 👈
UDEAning Buyuk Britaniyada o‘tkazilgan “Banklarda komplaens bo‘yicha professional kurs” dasturi muvaffaqiyatli yakunlandi!
Raqamli iqtisodiyot va agrotexnologiyalar universiteti (UDEA) tomonidan Buyuk Britaniyaning nufuzli – Koventri universiteti bilan birgalikda “Banklarda komplaens bo‘yicha professional kurs” qisqa muddatli o‘quv kursi tashkil etildi.
Mazkur o‘quv kursi tijorat banklarining risklarni boshqarish va g‘aznachilik bo‘linmalari xodimlari uchun mo‘ljallangan bo‘lib, tinglovchilarchilarga tijorat banklarida sanksiyalarga rioya qilish (“Komplaens”) bilan bog‘liq operatsion va moliyaviy risklarni tushunish, tahlil qilish va risklarni kamaytirish bo‘yicha bilim va ko‘nikmalarni shakllantirish maqsadlarini o‘zida jamlagan.
20 nafar bank xodimi ishtirok etgan o‘quv kursiga joriy yilning 6-dekabr kuni Toshkent shahrida start berildi, 9-dekabrdan boshlab mashg‘ulotlar bevosita Koventri universitetida (Buyuk Britaniya) davom etdi.
E'tiborlisi, Dastur doirasida tinglovchilar Blumbergning Londondagi bosh ofisiga tashrif buyurishdi, shuningdek, afsonaviy Aston Martin kompaniyasida ishlab chiqarish jarayonlarini bevosita kuzatish imkoniyatiga ega bo‘ldilar.
Dastur yakunida tinglovchilar Koventri universitetining sertifikatlari bilan taqdirlanishdi!
АСЛИДА, ИПОТЕКА МАРКАЗЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИБ БЎЛИНГАН БЎЛИШИ ЗАРУР
Бугун, эрталабда (09:45да) Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида Ипотека марказларига оид хабар тарқалди. Унга кўра,
▪️Уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.
▪️Шунингдек, ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг сотув офислари, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассалари ҳамда хусусий нотариал идоралар жойлаштирилади - дея хабар қолдирилди.
Ушбу хабардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқда жуда кўплаб каналлар бу хабарни бирин-кетин тарқатишди.
Аслида-чи?
Аслида бу ишлар «ташкил этилади» ва «жойлаштирилади» эмас, балки 2022 йил якунига қадар «ташкил этилган» ва жойлаштирилган бўлиши зарур эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-377-сонли қарори(22.09.2022й.)да шундай белгиланган.
ЭНДИ ОБУНАЧИЛАРГА САВОЛ:
СИЗ ВИЛОЯТДА ШУНДАЙ ИПОТЕКА МАРКАЗИ ИШ БОШЛАГАНИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
👉 @bankirkundaligi 👈