Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Бугун қолдирилган мажлис, эртага, 2023 йил 25 март куни соат 15:45 да бўлиши белгиланди.
Кун тартиби: Муаммоли кредитларни камайтириш юзасидан тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
Унда ҳокимлар ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарлари, инвестиция бўйича ўринбосарлари ва республика студиясидан қатнашадиган барча идора ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари жумладан, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
Марказий банк, ЎзСҚБ, Ўзмиллийбанк ва Қишлоққурилишбанк раислари ҳисобот беради.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Бугун, соат 11:45 га режалаштирилган Бош Вазир раҳбарлигида муаммоли кредитларни камайтириш юзасидан тижорат банклари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида видеоселектор йиғилиши қолдирилибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Умурзаков Шавкат Буранович Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У «Ўзавтосаноат» компанияси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚУЁШ ПАНЕЛ ЎРНАТИШ УЧУН КРЕДИТ АЖРАТИШ ТЕЗЛАШАДИ
☑️Марказий банкнинг «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом»га ўзгартириш киритилди.
▪️I даражали асосий капиталдан
чегириладиган қарз мажбуриятларидан қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш панел ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ва кичик фотоэлектр станцияларини ишга туширишни молиялаштириш учун 2023 йил 1 декабрига қадар қилинган инвестициялар мустасно қилинади;
▪️қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш учун жисмоний ва юридик шахсларга 2023 йилнинг 1 декабрига қадар ажратилган кредитлар бўйича таваккалчилик даражаси – 0% этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача банклар миллий валютада МБнинг асосий ставкаси + 6% банд ва ундан паст фоиздаги кредитларнинг таваккалчилик даражаси 100% этиб белгилаб қўйилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️2 млн. дан ортиқ оилаларга ижтимоий реестрга кирган аҳолига қўшилган қиймат солиғи қайтарилади
☑️Йиғилишда айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётгани танқид қилинди.
Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.
▪️Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.
▪️Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бир нечта ҳудудлардан ёзишмоқда (@bankirmanbot). «Ташаббусли бюджет» сайтида овоз бериб бўлмаётган экан. Яна сайт осилиб қолган.
Зўрми? Ўзи солиқ тўловчилар ҳисобидан бюджет шаклланади, шаклланган бюджетдан маҳаллангга нимадир қилиш учун ёнингдагилардан кўпроқ овоз тўплашинг керак.
Энг ачинарлиси, шу овоз бериш учун битта сайтни рисоладагидек ишлатиб қўйилмайди.
Ўтган мавсумда ҳам сайтда узилишлар бўлгани учун 5 кун қўшимча узайтирилган эди. Сабоқ олинмаган! Етарли даражада ҳаракат қилинмаган.
«Хатоларни тузатиш ўрнига қайсарлик қилиш ҳар бир одамнинг ёки бутун бир жамоатнинг обрўсини тўкади».
Б.ФРАНКЛИН
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯХШИ ЯНГИЛИК
Энди, «Очиқ бюджет» портали орқали СМС хизматидан фойдаланган ҳолда овоз бериш билан бирга Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан яратилган телеграмда махсус @ochiqbudjetbot орқали ҳам овоз бериш мумкинлиги маълум қилинди.Телеграм ботнинг қулайлиги шундаки, интернет сифати паст бўлган жойларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Аксарият, группаларда бугунги кунда асосий мавзу шу. Мени кўчамга овоз беринг, мени мактабимга овоз беринг ва ҳоказо. Унутманг, сиз битта рақамингиздан, бир мавсумда фақат бир марта овоз бера оласиз. Кейин уни қайтариб ҳам бўлмайди, бошқа жойга ўзгартириб ҳам бўлмайди. Шунинг учун овоз беришдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўриб, кейин овоз беринг.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сайтда узилишлар бўлаверганидан, қўшимча 5 кунга узайтирилган эди. Овоз берувчиларни жалб қилиш мақсадида эса, ташаббускорлар турли ичимликлар, Тарвуз, Нон ва ҳатто пайпоққача тарқатган эди.
☝️🏻Овоз бериш жараёнлари 18 мартдан 7 апрелга қадар давом этади. Чет эл рақамларидан овоз бериб бўлмайди, ўзбек рақамингиздан фақат бир марта овоз бериш мумкин.
Савол: Беш кун дам олиш куни бўлгани муносабати билан овоз бериш кунлари узайтирилмайдими?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУНДАН ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНДИ
Бугун, 18 март шанба кунидан 1-мавсум доирасида овоз бериш жараёни бошланди.
Республика бўйлаб қарийб 1,7 триллион сўм маблағлар йўналтирилади.
Овоз бериш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Дастлабки хабарга кўра, овоз бериш жорий йил 7 апрелгача давом этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, соат 16:00 да Президентимиз раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Ушбу йиғилишга бир қатор раҳбарлар билан бирга Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари таклиф этилган.
Кун тартиби: Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
👉 @bankirkundaligi 👈
❗️Туронбанк автокредитлар бўйича янги пакетларни эълон қилибди!
➖Унда расмий даромадсиз бирламчи ва иккиламчи бозордан электромобилларгача олиш мумкин.
Шартлар қуйидагича экан:
🔹"Расмий даромадсиз" янги ва ҳайдалган автолар учун:
➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 36%дан
➖Кредит фоизи: 25,9%
➖Кредит миқдори: 900 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
🔹"Расмий даромад билан" янги ва ҳайдалган автолар учун:
➖Кредит муддати: 5 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 10%дан
➖Кредит фоизи: 24,9%
➖Кредит миқдори: 900 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🔹"Расмий даромадсиз" янги ва ҳайдалган электромобиллар учун:
➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 36%дан
➖Кредит фоизи: 25%
➖Кредит миқдори: 600 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
🔹"Расмий даромад билан" янги ва ҳайдалган электромобиллар учун:
➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 20%дан
➖Кредит фоизи: 25%
➖Кредит миқдори: 600 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
Батафсил - www.turonbank.uz
Қисқа рақам: 1220
Сайт|Телеграм|Facebook|Instagram|YouTube
«Қуёшли маҳалла» танловининг бош совриндори электромобиль билан тақдирланади
☑️«Қуёшли маҳалла» танлови ғолиблари қуйидаги тартибда мукофотланади:
▪️Республика бўйича бош соврин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобиль.
☑️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бири бўйича:
▪️1-ўрин учун БҲМнинг 400 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизими ўрнатиб берилади;
▪️2-ўрин учун БҲМнинг 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизими ўрнатиб берилади;
▪️3-ўрин учун БҲМнинг 100 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизими ўрнатиб берилади.
Қуёш панел ўрнатиш учун кредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️«Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг тўлиқ матни.
«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Истеъмол кредити учун тўланган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.L.” МЧЖнинг собиқ раҳбари ва бошқалар 137 нафар фуқаронинг истеъмол кредити учун тўланган 337 млн. сўмни кредит қарздорликларини сўндиришга йўналтирмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Янгидан-янги фирибгарлик турлари пайдо бўлмоқда. Ҳурматли фуқаролар икки дақиқа вақтингиз кетса ҳам, тўлаган суммага квитанция ёздириб олинг, уйга орқангиздан кимдир келмасидан, ўзингиз банкка бориб тўловларингизни амалга оширишинг, кредитингиз ҳисобини ўзингиз, ҳа, айнан ва шахсан ўзингиз олиб юринг. Энди, шу 137 нафар фуқаронинг кредит тарихи салбий бўлиб қолади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент сессияда билдирилган режа ва таклифлардан келиб чиқиб, янги ҳоким ва мутасаддилар олдида вилоятни янада ривожлантириш бўйича турган вазифаларни белгилаб берди.
У бунгача вилоят ҳокими вазифасини бажариб (в.б.) келаётган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон ким томонда?» - деган саволга жавоб берди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🛒 Korzinka Biznes — yuridik shaxslar uchun yangi ulgurji do‘kon.
— 3500 dan ortiq yuqori talabga ega mahsulotlar;
— butun assortiment uchun arzon narxlar;
— qulay minimal xarid hajmi;
— keng avtoturargoh;
— avtomobilgacha xaridlarni tashishda yordam;
— hujjatlarni shaffof rasmiylashtirish tizimi va naqdsiz to‘lov.
🤝 Korzinka Biznes — manfaatli hamkorlik!
______
📍Manzil: Sergeli “Oʻzgarish” oʻtkazish yoʻli
🛒Moʻljal: Home Spot savdo majmuasi
📞Telefon:
+998 78 777 1414
+998 93 123 1414
Biznes.korzinka.uz | Instagram | Facebook
Har kuni Beeline Uzbekistan ilovasida – chegirmali paketlar, ijtimoiy tarmoqlar uchun paketlar, terabayt trafigi, promokodlar, routerlar, bonuslar va boshqa maxsus takliflar sizni kutmoqda.
Reklama
Йиғилишда бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилди.
☑️Шу боис, 1 апрелдан:
▪️маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);
▪️импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);
▪️техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️ЯНГИЧА МЕХАНИЗМ
▪️Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликнинг айланма маблағлари учун 700 млрд. сўм ажратилади;
▪️аҳолига берилган ерларда кўчат, уруғ, ўғит ва техника етказиб бериш учун жами 500 млрд. сўм берилади.
▪️⚡️1 апрелдан 130 млн. доллар маблағ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри тадбиркорларга ажратилади. Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади. Ушбу маблағлар маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилади.
▪️Шу билан бирга, интенсив боғ ва токзорлар, логистика объектлари тайёр қурилиб, тадбиркорларга лизингга берилади. Энди, тадбиркор 20 фоизини олдиндан тўлайди, қолган 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, соат 13:00 да Президентимиз раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Ушбу йиғилишга бир қатор раҳбарлар билан бирга Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари таклиф этилган.
Кун тартиби: Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Бугун, 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни.
Шу муносабат билан Президентимиз Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Фармонга кўра, жами 41 нафар тизим фаолларига 4 хил турдаги орденлар ва 5 хил турдаги медаллар топширилди.
☑️Унга кўра, Маҳалла тизимида фаолият юрититаётган:
▪️11 та Маҳалла раислари;
▪️4 та Хотин-қизлар фаоллари;
▪️4 та Ёшлар етакчилари;
▪️3 та Ҳоким ёрдамчилари;
▪️2 та Профилактика инспекторлари;
▪️17 та бошқалар мукофотланди.
Маҳалладаги 5 ликдан энг кўп (11 та) мукофот раисларга берилди.
Барчангизга байрам муборак бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан:
▪️APEX BANK АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди;
▪️HAYOT BANK АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди;
▪️Асосий ставкани йиллик 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Батафсил.
☑️Турон банк автокредитлар бўйича янги пакетларни эълон қилди. Расмий даромадсиз ҳам бирламчи ва иккиламчи бозордан электромобилгача олиш мумкин. Батафсил.
☑️Ипак йўли банк янги автомобиллар учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, суммаси 600 млн. сўмгача, фоизи 23,99%дан бошланади.
☑️Микрокредитбанк савдо ва хизмат кўрсатувчиларга нақд пулда кредитини таклиф этди. Фоизи 24%дан бошлаб, миқдори 300 млн. сўмгача, муддати 6 ойдан 24 ойгача. Тел: 1285
☑️Тенге банк юридик шахслар учун «Тезкор бизнес» кредитини таклиф этди. Фоизи 23,9%, миқдори 50-500 млн. сўм, муддати айланма маблағларни тўлдиришга 18 ойгача, инвестиция мақсадлари учун 36 ойгача. Бу шартлар жорий йил 1 апрелгача.
☑️Ипотека-банк иш ҳақи лойиҳаси иштирокчиларига бошланғич тўловсиз автокредит таклиф этди. Муддати 5 йил.
☑️Универсалбанк Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида янги филиал очилганини маълум қилди.
☑️Қишлоққурилишбанк «Яшил» истеъмол кредити учун қўшимча имконият тақдим этганини маълум қилди. Энди кредит миқдори БҲМнинг 500 бараваригача оширилди. Муддати 5 йил, фоизи Марказий банк асосий ставкасида (14%).
☑️Агробанк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Кредит муддати 4 йилгача. Бошланғич тўлов 25%.
☑️Гарант банк Тошкент давлат Юридик университети биланҳамкорлик Меморандумини имзолади. Кадрлар тайёрлаш ва банк юридик тизимини бошқариш бўйича амалий ва методик кўмак кўрсатилади.
☑️Халқ банки юридик шахслар ва ЯТТларга асосий восита хариди учун таклиф этди. Муддати 36 ой, имтиёзли давр 6 ой, миқдори мижоз тўлов қобилиятига қараб, фоизи 22,5%дан бошлаб. Лойиҳада мижознинг улуши 30% бўлиши керак.
☑️Анорбанк 18-22 март дам олиш кунлари ҳам дам олишсиз фаолият олиб боришини маълум қилди. Сотув нуқталари ва савдо нуқталари ҳам одатдагидек ишлайди. Мана сизга рақамли банк, қойил!
☑️Узум банк иловаси орқали Мадад инвест банк кредитларини тўлашни амалга ошириш йўлга қўйилганини маълум қилди. Комиссия 0,5%.
☑️Мадад инвест банк 24 фоизли «Мадад плюс» муддатли омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой. Энг кам миқдори 1 млн. сўм.
☑️Трастбанк 2023 йил 18-22 март кунлари соат 09:00 дан 16:00 гача банкнинг Амалиёт бошқармаси ва филиаллари қошидаги Валюта айирбошлаш шохобчалари, халқаро пул ўтказмалари иш фаолиятида бўлишини маълум қилди. Мана буни қулайлик деса бўлади. Рўйҳат.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк 20 ва 22 март кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача банкнинг Валюта айирбошлаш шохобчалари ишлашини маълум қилди. Рўйҳат.
☑️Асакабанк Якка тартибдаги тадбиркорларга 20 млн. сўмдан 400 млн. сўмгача нақд пулда модулли кредит таклиф этди. Фоизи 23,99%, нақд пул олиш учун бир марталик комиссия 2%, муддати 12 ой.
☑️Ўзмиллийбанк «Жозибали» омонатини таклиф этди. Муддати 6 ой, банк орқали очилса фоизи 21%, Миллий мобил иловаси орқали очилса 22%. Қўшимча бадаллар киритиб бориш мумкин.
☑️Ziraat bank Uzbekistan қайта тикланувчи энергия манбалари учун «Яшил қулайлик» истеъмол кредитини таклиф этди. Муддати 5 йилгача, фоизи 20%дан, миқдори 300 БҲМ(90 млн. сўм)гача.
☑️Марказий банк, TBC bank ва Ziraat bank Uzbekistan ишга таклиф этди.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Кибержиноятлардан огоҳ бўлиш тўғрисида).
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️НАВРЎЗ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ?
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йил Наврўз байрами муносабати билан қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:
☑️Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
▪️19 март – якшанба (тақвим бўйича);
▪️20 март – душанба (ушбу фармон бўйича);
▪️21 март - сешанба (Наврўз байрами);
▪️22 март – чоршанба (ушбу фармон бўйича).
☑️Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда белгиланган:
▪️18 март – шанба (тақвим бўйича);
▪️19 март – якшанба (тақвим бўйича);
▪️20 март – душанба (11 март – шанба кунидан кўчирилган, яъни ўтган ҳафта ишлаб бергансиз);
▪️21 март - сешанба (Наврўз байрами);
▪️22 март – чоршанба (25 март – шанба кунидан кўчирилган, яъни 25 март куни ишлаб берасиз.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан «Ҳашар» 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилган. Яъни, бугун ҳашар.
Ҳашарга мажбурлаш эса ноқонуний, ҳашар фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади.
Хуллас, ўқиб, тушунганингизча тушуниб олаверинг. Шунақа, бугун дам олиш куни ва Ҳашар.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️АСОСИЙ СТАВКА 1 ФОИЗ ПАСТЛАДИ, ЭНДИ 14%
Марказий банк Бошқарувининг бугун, 2023 йил 16 мартда асосий ставкани йиллик 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Батафсил.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 27 апрелга белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
▪️Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавоизимида фаолият юритган.
▪️Исмоилов Фарходжон Вохобович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Қонун_лойиҳасига_кўра
150-модда.
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир.
Сўм Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситасидир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон
Республикасининг ҳудудида қонуний тўлов воситалари сифатида пул белгиларини муомалага киритишда ва уларни муомаладан чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эгадир.
151-модда.
Ўзбекистон Республикасининг банк тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ва банклардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит ва валюта сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатда банклар фаолиятини тартибга солишни амалга оширади, банк ва тўлов тизимларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кибержиноятдан огоҳ бўлинг!
Фирибгарликка қарши бирга курашамиз.
▪️Фирибгарлар тузоғига илинманг, махфий кодни ҳеч кимга берманг!
▪️Пластик картага содда парол қўйманг. Келган СМС кодларни ҳеч қачон, ҳеч кимга берманг.
☝️🏻У ҳаволага киринг, менга овоз беринг, боламга овоз беринг, Президент пул тарқатяпти, Ҳукумат пул тарқатяпти деган ҳаволаларга кирманг. Ўзим олдим десаям ишонманг.
Уларни йўқотишга биргаликда курашсак бўлади. Қандай қилиб дейсизми? Шундай шубҳали хабарларни юборган одамларни профилига «Заблокировать»ни босинг. Қанча кўпчилик босса, улар шунча кўпчиликка ёмонликларини етказа олмай бораверади. Якунда эса фирибгарнинг профили телеграм томонидан ҳам блокка олиниши мумкин.
Эй, фирибгар, ҳеч қачон бировнинг ҳисобидан косанг оқариб қолмайди. Юзинг қораяди холос.
👉 @bankirkundaligi 👈
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3425, 13.03.2023 й.)
☑️Низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.
☑️Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.
☑️Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
▪️миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
▪️совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
▪️совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
▪️давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
▪️манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.
☑️Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.
▪️Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.
▪️Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.
☑️Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.
☝️🏻Мазкур низом талаблари барча давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий ҳисобланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔥 CHEKSIZ TRAFIKKA NIMA YETSIN!
«Doimiy» yangi tariflar tizimiga ulaning va quyidagi imkoniyatlarga ega bo‘ling:
✅ Ijtimoiy tarmoqlar, messenjerlar, hatto YouTubedan ham cheksiz foydalanish;
✅ O‘zbekiston bo‘ylab cheksiz qo‘ng‘iroqlar.
Shuningdek:
✅ Hisobda mablag' qolmasa ham aloqa xizmatlari ishlaydi;
✅ Tarif bo‘yicha ishlatilmagan MB hamda SMSlar «kuymaydi» va navbatdagi oyga o‘tkazib beriladi.
Tarifga o‘tish👉 *120#
Cheksiz trafik va qulay shartlarga ega tariflar imkoniyatini birinchilar qatorida sinab ko‘ring!
Batafsil: www.ucell.uz/b
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан 2022 йил учун "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг коммуникация сиёсати шарҳи" тайёрланди.
☑️Турон банк автокредитни фақат паспорт расмийлаштиришни таклиф этди. Бирламчи, иккиламчи, расмий даромадга эга бўлганларга ва эга бўлмаганларга автокредит таклиф этди. Тел: 1220.
☑️Ипак йўли банк яшил технологияларни жорий этишга кредит таклиф этди. Муддати 4 йилгача, суммаси 80 млн. сўмгача, фоизи 23,99%дан бошланади.
☑️Микрокредитбанк қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун «Сейвинг энержи» истеъмол кредитини таклиф этди. Фоизи 15%, миқдори 150 млн. сўмгача, муддати 5 йилгача.
☑️Тенге банк автокредит олган мижозларига 300 минг сўм депозит ва Mastercard банк картасини тақдим этишини маълум қилди.
☑️Асакабанк балансига олинган мол-мулеларни ким ошди савдоси орқали сотувга қўйилганини маълум қилди. Мулклар рўйҳати.
☑️Ипотека-банк тадбиркорлар учун Kia, Renault ва Chery автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 30%дан бошлаб, муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача, фоизи 0%дан бошлаб.
☑️Универсалбанк «Юксалиш» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 23%, энг кам миқдори 500 минг сўм. Омонатга 500 минг сўмдан қўшимча киритиб бориш ҳам мумкин.
☑️Қишлоққурилишбанк «Барака» муддатли омонатини таклиф этди. Муддати 1-25 ойгача, фоизи 16-20%, минимал миқдори 200 минг сўм.
☑️Hamkorbank онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 20 млн. сўмгача, фоизи 27,99%дан бошлаб.
☑️Asia alliance bank қуёш панеллари сотиб олиш учун «Муқобил энергия» кредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, миқдори 66 млн. сўмгача, фоизи 24%. Тел: 1270.
☑️Ориент финанс банк расмий иш билан таъминланмаган, ўзини банд қилган фуқароларга ҳам автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 50%, муддати 5 йил, фоизи 20,9%дан бошланади. Шунингдек, банк «Грин» истеъмол кредитини ҳам таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 20,9%, муддати 60 ойгача. Ушбу истеъмол кредитига қуёш панеллари ҳам сотиб олиш мумкин.
☑️Агробанк исталган мақсадлар учун 50 миллион сўмгача онлайн кредит карта таклиф этди. Кредит муддати 48 ойга. Фоизлар фойдаланилган суммага нисбатан ҳисобланади. Картада сақланиб турганига фоиз ҳисобланмайди. Шунингдек, банк барча филиаллари биноларида қуёш панеллари ўрнатилганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Гарант банк тадбиркорларга 500 млн. сўмгача нақд пулда Startup 3.0 кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 26 фоизгача.
☑️Халқ банки Қашқадарё ва Жиззахликларга сутни қайта ишлаш учун имтиёзли таклиф этди. Муддати 5 йил, миқдори 15-250 минг АҚШ долларигача, фоизи 5,5%. Шунингдек, банк қуёш панел ўрнатувчиларга ҳам имтиёзли кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️KDB Bank Uzbekistan ёпилаётган Юнусобод филиали мижозлари ҳисобрақамлари Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 3 уй манзилида жойлашган банкнинг Бош офисига ўтказилишини маълум қилди.
☑️Анорбанк 1-30 март кунлари акция ўтказмоқда. 1 млн. сўмдан 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз олиб, акцияда ғолиб бўлган 5 та мижозларнинг кредитлари банк томонидан тўлаб берилади.
☑️Узум банк орқали уяли алоқа операторларига пул тўлаганда 2 фоиздан 5 фоизгача кешбэк тақдим этилишини маълум қилди.
☑️Мадад инвест банк 33 фоиздан истеъмол кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача. Миқдори мижознинг тўлов қобилияти етгунича.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Асакабанк;
▪️TBC bank.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Қуёш панеллари учун ажратиладиган кредитлар тўғрисида).
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈