#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
БАНК ХОДИМЛАРИ ҲАМ ҚУЁШ ПАНЕЛИГА МАЖБУРЛАНМОҚДА
Ассалому алайкум. Мен қуёш панелларини қўйиш мажбурийми шу ҳакида сўрамокчидим.
Банк ходимиман.. Ўзсаноатқурилишбанк Қўқон филиали бошқарувчиси шанба 09.09.2023 йил куни эрталаб соат 08:00 банк биносида йиғилиш ўтказди. Йиғилишдан мақсад барча ходимлар қуёш панелларини уйига ёки тадбиркор топиб, кредит асосида сотиб олишга мажбурладилар.
P.S.: Топшириқдан кўриниб турибдики, банк ходимларига кредит асосида қуёш панеллари сотиб олиб, ўрнатишга мажбурланмоқда. Мажбурламасдан, рози-розилик билан ижро қилишни йўлини топса бўлмайдими?
Республика Ўзсаноатқурилишбанки ёки Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармаси ҳолатни ўрганиб, изоҳ беришади деган умиддамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ АХБОРОТ ТИЗИМИ 24/7 РЕЖИМИДА ИШЛАШГА ЎТАДИ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ўртасида Ягона ғазна ҳисобварағи орқали бюджет тўловларининг 24/7 режимида ишлаш тартиби жорий этилди.
☑️Бунда, тушумлар, солиқ даромадлари ва аҳоли томонидан амалга оширилган тўловларнинг келиб тушиши ва ҳаражатларнинг амалга оширилиши дам олиш ва байрам кунлари, тонг ёки тун бўлишидан қатъи назар 24/7 режимда онлайн таъминланади.
▪️Бу эса ўз навбатида, аҳоли томонидан тўланган тўловларни тегишли бюджет ташкилотларида ўз вақтида кўриш имкониятини яратади.
☝️🏻Мисол учун, шанба ёки банк иш куни соат 17:00 дан сўнг тўланган контракт тўловлари ҳам тегишли университет шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиниши таъминланади. Шу билан бирга, бюджет тўловлари ҳам шу тартибда амалга оширилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️Куни кеча бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқлар:
▪️Бош вазир бошчилигида туну-кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Жойларда ҳам вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилади.
☝🏻Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.
▪️Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 232 та маҳаллий саноат корхонасида ишлаб чиқаришни ошириш, 210 та йирик саноат лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Саноат зоналари ва йирик лойиҳаларнинг инфратузилма билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш ва бу ишлар учун ажратилган 1,2 триллион сўмни тўлиқ ишлатиш вазифаси қўйилди.
P.S.: Шу кунгача саноат масаласи билан ҳокимларнинг Инвестиция бўйича ўринбосарлари, Инвестиция бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимларининг Маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари шуғулланиб келаётган эди.
Кечаги йиғилишда вилоят ҳокимларининг Маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари танқид қилинган ҳамда топшириқлар Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги Ж.Қўчқоровга берилган. Маълумки, Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров топшириқларни ҳокимларнинг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосарларига беради.
Яъни, ҳурматли жойлардаги ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари ўзи ишингиз барча ўринбосарларнинг ишини қўшганда ҳам кам эмасди, энди бу ёғига белингизни маҳкам қилинг. Саноат масаласи, кечаги йиғилишдан маълум бўлиб турибдики, енгил масала эмас.
👉 @bankirkundaligi 👈
Контракт учун пул ишлаб топинг!
🇫🇮 Халқаро Нордик университети Финляндиядаги Карелия университети ва бошқа нуфузли ҳамкорлар билан ёзги иш ва саёҳат учун 300 ўринли "Work and travel" дастурини йўлга қўйди.
📥 Университетга ҳужжатлар қабули онлайн шаклда амалга оширилади.
Маълумот учун, айни пайтда 30 нафарга яқин талаба-ёшларимиз Финляндияга "Wоrk and travel" дастури орқали жўнаб кетдилар.
✅ Энг зўр имкониятлар Халқаро Нордик университетида:
➖12 та бакалавриат йўналиши;
➖6 та магистратура мутахассислиги;
➖4 та PhD дастури;
➖double degree дастури;
➖кундузги ва сиртқи таълим шакли;
➖давлат ва университет грантлари.
💰Университет эълон қилган 30% гача чегирма эгаси бўлинг!
📄 Абитуриентлар УЗБМБ (ДТМ) тестидан тўплаган балл асосида ҳам қабул қилинади!
🟢 Бакалавр
🟢 Магистратура
🟢 Ўқишни кўчириш
Қўшимча маълумот олиш учун:
📞 +998555084400
👤 Онлайн мурожаат: @nordikedu
Telegram | Instagram | YouTube| Facebook
САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ ОЛДИНДАН ХАБАРДОР ҚИЛМАСДАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАН УЗИЛМАЙДИ
Бугунги бўлиб ўтаётган йиғилишда Президент:
▪️(Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича) вилоят ҳокимларининг маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари иши мутлақо сезилмаяпти. Уларда на таклиф, на ташаббус бор;
▪️Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Айтишларича, бугун, 2023 йил 8 сентябр куни, соат 15:30 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Тармоқ ва ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этишга қаратилган устувор вазифалар тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ хўжалиги, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармалари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️Бугун Республика банклари ичида энг йирик:
▪️Активларга эга бўлган;
▪️Кредитлар қолдиғига эга бўлган;
▪️Капиталга эга бўлган;
▪️Депозитлар қолдиғига эга бўлган Ўзмиллийбанк ташкил этилган кун сифатида кенг нишонланмоқда.
Банк бугун Мустақиллик билан тенгма-тенг 32 ёшга кирди.
Ушбу қутлуғ сана билан банкнинг барча даражадаги раҳбарларини, куйиб-пишиб югуриб юрадиган барча ходимларини самимий табриклаймиз.
Бир гап, агар бу банк бўлмаса, республика банк тизимининг бешдан бири йўқ бўлиб қолади...
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ҚАЁҚҚА ҚАРАБ КЕТМОҚДА?
Ижтимоий тармоқларда, «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз йиғувчилар кўпайиб кетди.
Битта овознинг нарҳи 6 минг сўмдан 20 минг сўмгача, бозорларда овоз учун турли кўринишда совғалар (Ёғ тарқатиш авжида) тарқатилмоқда.
Ачинарлиси, юқоридаги видеода овоз беришнинг ноодатий усулларини таклиф этаётганлар ҳам мавжуд.
Хусусан видеода кўринадики, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нурли йўл, МФЙ ички йўлларни таъмирлаш ишлари учун сунъий усулда овозлар берилаётганини кўриш мумкин.
Ушбу лойиҳа айни кунда, Республика миқёсида амалда йиғилаётган ташаббуслар ичида энг кўп овоз тўплаб турибди (18394 та овоз, 12:00 ҳолатига).
Сўраган экансиз, эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет» 3-босқич лойиҳалари учун овоз бериш жараёнлари жорий йилнинг 17 сентябр кунига қадар давом этади.
Мутасаддилар, ушбу лойиҳага бутун халқ кўз тикиб турганини инобатга олишади деган умиддамиз, балки юқоридаги лойиҳада ҳам видеодагидан бошқа нарсадир, мутасаддилар аниқлик киритишар.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК УЧУН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒНИ, ҚУЁШ ПАНЕЛ УЧУН ИШЛАТИШ МУМКИНМИ!
Сурхондарё, Бандихон.
Савол: Ҳоким ёрдамчиси ПҚ-55 дан жисмоний шахсга қуёш панели учун кредит тавсияси бериши мумкинми? Бугунги кунда раҳбарларнинг босими билан шу ишга ҳоким ёрдамчилари мажбурланмоқда.
P.S.: Охири шу кунларга ҳам етиб келдик. Бу имтиёзли маблағ нима учун ажратилгану, нима учун сарфланмоқда. Бечора ҳоким ёрдамчилари тавсия ҳам беришга улгурган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН НАҚД ВАЛЮТАНИ БОЖХОНАДАН ДЕКЛАРАЦИЯСИЗ ОЛИБ ЎТИШ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (443–сон, 04.09.2023 й.).
☑️Унга кўра:
▪️Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.(Илгари 70 миллион сўм эди.
▪️Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади (Илгари бу қоида мавжуд эмас эди).
☝️🏻Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ
Ижтимоий тармоқларда тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни билдиради:
“BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.
«Валютани тартибга солиш тўғрисида» ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
☝️🏻Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.
▪️Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасига асосан тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.
▪️Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.
☑️Шу муносабат билан, тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас.
▪️Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
☝️🏻Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб, тўлов ташкилотлари қонунчилик доирасида фаолият юритишлари борасида барча чораларни кўради.
👉 @bankirkundaligi 👈
Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июнда қабул қилинган «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 373-сон қарорига асосан, махсус NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.
Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил II ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.
☑️Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:
▪️Очиқлик ва электрон иштирок;
▪️Электрон давлат хизматлари;
▪️Ахборот хавфсизлиги;
▪️Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
▪️Ташкилий масалалар.
Баҳолаш натижаларига кўра, «Асакабанк» АЖ Очиқлик ва электрон иштирок индексида 71,50 фоиз, Ахборот хавфсизлиги индексида 90,70 фоиз, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 94,85 фоиз ҳамда Ташкилий масалаларда 100,00 фоиз, жами ўртача 91,84 фоиз натижа билан тижорат банклари ўртасида етакчи натижани қайд этган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-292-сонли қарори.
Қишлоққурилишбанк негизида «Бизнесни ривожлантириш банки» ташкил этилиши ҳам қарор билан расман белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИШ ҲАҚИНИ КЕЧИКТИРИБ БЕРГАНЛИК УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАНАДИ
☑️Меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра, Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
☝️🏻Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган, ходимга тўланадиган пулли компенсациянинг миқдори жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин.
Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон 2030» стратегияси тўғрисидаги Фармони тасдиқланди.
Сақлаб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (4-10 сентябр) янгиликлари.
☑️Марказий банк тўлов ташкилотлари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига доир ўрнатилаётган чекловлар юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича изоҳ берди. Батафсил.
▪️Марказий банк хабарига тижорат банкларидан Ўзмиллийбанк, ЎзСҚБ, Асака банк, Халқ банк, Қишлоқ қурилиш банк, Ипак йўли банк, Универсал банк ва Равнақ банклар расмий телеграм саҳифаларида муносабат билдирди холос.
☑️Трастбанк ЯТТ ва юридик шахслар 30 сентябргача ҳисобварақ очса, 90 кун давомида пул ўтказиш ва интерактив хизматлардан бепул фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Тенге банк Shake2Share орқали бепул пул ўтказмалари бўйича жорий акция ҳақида эслатди. Комиссиясиз P2P ўтказмаларини амалга ошириш учун қабул қилувчи билан бирга Тенге24 иловасига кириш ва телефонни силкитиш кифоя.
☑️Универсал банк уй-жойни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун истеъмол кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 32%, миқдори БҲМнинг 300 баробари. Уй-жой қарз олувчи номида бўлиши керак.
☑️Капиталбанк 1340 қисқа рақамини ишга туширди. Банк хизматлари бўйича маълумот олиш мумкин.
☑️Халқ банки расмий даромадсиз бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш ва уй-жой қуриш ва реконструкцияси учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 17%дан бошлаб. Дастлабки тўлов 30%дан юқори тўланса, расмий даромад талаб этилмайди. Шунингдек, банк 9, 10, 16 ва 17 сентябр кунлари (дам олиш кунлари) таълим кредити учун ҳужжат қабул қилинишини маълум қилди.
☑️TBC Bank 15 сентябргача биринчи кредит олган мижозларга пулни икки баробар кўпайтириш бўйича акция эълон қилди. Агар 7 млн. сўм кредит олиб, акция ғолиби бўлсангиз, қўшимча 7 млн. сўм шунчаки совға сифатида тақдим этилади.
☑️Гарант банк «Бинго» валюта омонатини тақдим этди. Муддати 13 ой, фоизи 8%, миқдори 500$. Тел.: 1326.
☑️Агробанк 2023 йилда «Савдо ва таъминот занжирини молиялаш дастурининг фаол иштирокчиси» мукофотига лойиқ топилди. Батафсил.
☑️Туронбанк Exeed, BMW i3 - BYD - Monza - Zeekr - Honda E-NS1 - Geely ва бошқа бренд автомобиллар учун 0%ли муддатли тўлов ва 8%дан автокредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Анорбанк интернетдаги фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди. Банк ходимлари сизга картангиз маълумотларини сўраб телефон қилмайди.
☑️Ориент финанс банк BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Миқдори 600 млн. сўмгача, фоизи 21,9 фоиздан, муддати 60 ойгача.
☑️Ўзмиллийбанк Сбербанк онлайн орқали Milliy иловасига пул ўтказмаларини 24/7 режимда, қўшимча комиссияларсиз таклиф этди. 7 сентябр куни банк ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлади.
☑️Hamkorbank 3 йил муддатга, 32 фоиздан, 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Шунингдек, ҳафтанинг шанба куни ҳам банк офисларида валюта айрибошлаш ва пул ўтказмалари фаолият юритишини маълум қилди (соат 09:00 дан 13:00 гача).
☑️Қишлоқ қурилиш банкда ўлчовли қуйма олтин ёмбилар ҳамда эсдалик тангалари сотилаётган БХОлар рўйҳатини эълон қилди: Беруний, Қўрғонтепа, Галаосиё, Яккабоғ, Учқўрғон, Поп, Самарқанд, Янгиер, Термиз, Жарқўрғон, Марғилон, Хива, Хоразм, Хонқа БХОлари. Қуйма олтин ёмбиларни барча сотиб олиши мумкин, шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.
☑️Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади. Батафсил.
☑️МКБанк Тошкент шаҳар бошқармаси янги бинода иш бошлаганини маълум қилди. Манзил, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси 110-уй.
☑️Давр банк билан ва иккиламчи бозордан уй олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 560 млн. сўмгача, муддати 5 йилгача, минимал бошланғич тўлов 20%.
☑️Ипак йўли банки индивидуал дизайнга эга карталарни таклиф этди. Йил охиригача 50 минг сўм (чегирма).
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипотека-банк;
▪️МКБанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост (Хотин-қизларга таълим кредитлари фоизсиз ажратилиши тўғрисида).
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилмоқда. Тўлиқ маълумотни банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ ФОИЗСИЗ АЖРАТИЛАДИ
☑️Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга фоизсиз (0%) таълим кредити бериш тизими жорий этилган:
▪️Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари);
▪️Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).
☑️Қуйидаги таълим шаклига берилади:
▪️Кундузги;
▪️Сиртқи;
▪️Кечки.
☑️Қуйидагиларга берилмайди:
▪️супер-контракт;
▪️қўшма таълим;
▪️масофавий таълим;
▪️иккинчи мутахассислик;
▪️ординатура;
▪️хориждаги ОТМларга.
☑️Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
☑️Ушбу таълим кредити оилавий аҳволидан қатъи назар барча хотин-қизларга берилади (фақат “Аёллар дафтари“га кирганларга, эҳтиёжманд оилаларга берилади, деган гап нотўғри).
▪️Таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.
▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Айни кунда таълим кредитлари қайси банкларда ажратилаётгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ravnaq-bank Кузатув кенгаши таркиби янгиланди.
30 август куни “Ravnaq-bank” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Кузатув кенгаши таркиби ўзгаргани эълон қилинди. Жумладан, С.З.Файзиев, Р.М.Камилджанов, Х.Х.Жумаев, У.А.Махмудов Кузатув кенгашидан чиқарилди.
Кузатув кенгаши янги таркиби қуйидагича тасдиқланди:
1. Муслимов Улугбек Шухратович
2. Закирова Тахмина Махмадтоировна
3. Шарипов Нажмиддинходжа Шухратович
4. Пулатов Шухрат Акмальевич
5. Ахраров Азиз Хамидуллаевич
Қайд этилишича, банк номи Octobank тарзида ўзгартирилиши бўйича ҳам қарор қабул қилинган.
Шунингдек, акциядорлар банкнинг қўшимча чиқариши мумкин бўлган акциялар миқдори 300 млрд сўмга кўпайтиришга келишиб олишди. Бу эса банкнинг мавжуд шакллантирилган 200 млрд сўм микдоридаги устав капитали 500 млрд сўмгача ошишини англатади.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Искандар Турсунов “Ravnaq-bank” АЖдаги улушини 88,62 фоизга етказиб олган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОЛАТ ЎРГАНИЛДИ
Жорий йил 7 сентябр куни «Ташаббусли бюджет» жараёнида ноодатий овоз йиғиш жараёнини акс эттирувчи видео эълон қилиб, мутасаддилардан аниқлик киритишни сўраган эдик.
Ҳолат бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрганишлар ўтказилибди. Текширув давомида ушбу тасвирдаги ҳолат ҳақиқатдан йироқ эканлиги ҳамда кўрсатилган телефон рақамлар орқали порталда овоз берилмаганлиги аниқланган.
Демак, ҳаммаси жойида.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ОПЕНБЮДЖЕТГА МАЖБУРЛАБ, ҲАТТО ПУЛ ЙИҒМОҚДА
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри
Мактаб директори овоз йиғиш учун ўқитувчилардан пул йиғяпти бунга қанақа чора кўрилади?
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, 36-умум таълим мактаби директори мажлис қилиб айтган, ёзма топшириқ эмас.
35 минг сўмдан ҳар бир ўқитувчи маошидан ушлаб қолди ва энди ҳар бир ўқитувчига 3 тадан янги 22 минг сўмлик сим карта олишни буюрди. Кеча (06.09.2023) йиғилишда айтди сим карта олишимиз ҳақида.
Наҳот чораси бўлмаса бизи қачонгача қийнайди, яна айтдики «Агар опен бюджетда ютқазсак биз билан бошқача гаплашаркан».
P.S.: Ушбу ҳолатни мутасаддилар ўрганиб чиқишларига, ҳолатга аниқлик киритишларига ишонамиз.
Эслатиб ўтамиз, агар ҳолат тўғри бўлса, овоз йиғишга бюджет ташкилот ходимларини мажбурлаш таъқиқланади. Бу ҳақида 👉мана бу ерда👈тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔥Туронбанкдан "Exeed" автомобиллари учун супер янгилик!
➖Ҳамёнбоп нархга премиум классдаги янги модел эксклюзив шартларда:
🔹0%дан муддатли тўловга.
🔹8%дан кредитга.
➖Таклиф BMW i3 - BYD - Monza - Zeekr - Honda E-NS1 - Geely ва бошқа брендларга ҳам амал қилади.
Батафсил - www.turonbank.uz
Қисқа рақам: 1220
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦Агробанк Осиё Тараққиёт Банки томонидан эътироф этилди
Сўнгги йилларда Агробанк томонидан савдони молиялаш йўналишида Осиё Тараққиёт Банки билан фаол ҳамкорлик амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ҳамкорлик самараси ўлароқ, Агробанк 2023 йилда “Савдо ва таъминот занжирини молиялаш дастурининг фаол иштирокчиси” мукофотига лойиқ деб топилди.
Мукофот жорий йилнинг 5 сентябрь куни Сингапур давлатида бўлиб ўтган Осиё Тараққиёт Банкининг йиллик анжумани доирасида Агробанк вакилларига топширилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИНИ ОПЕНБЮДЖЕТГА ОВОЗ ЙИҒИШГА МАЖБУРЛАШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (10.04.2023й., ПҚ-117-сон) қарори қабул қилинган.
☑️Унга кўра,
▪️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар «Очиқ бюджет» ахборот порталига келиб тушган ва ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар таҳлиллари асосида жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларда кўзда тутилган товар (хизмат)ларни харид қилиш харажатлари 2024 йил учун бюджет сўровида кўзда тутилишига эътибор қаратсин.
▪️Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.
P.S.: Яъни, 1500 дан ортиқ овоз тўплаб, ғолиб бўлмаганларга 2024 йилда маблағ ажратилади. Бу тавсия эмас. Аниқ топшириқ берилмоқда.
Яна бир гап, қарорда бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурламаслик кўзда тутилган. Нобюджет ташкилот ходимлари ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.
Агар бюджет ташкилоти ходимларида юқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, @bankirmanbot алоқа ботимиз эшиги очиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДОЛЛАР 13 МИНГ СЎМДАН ОШДИМИ?
Кеча ижтимоий тармоқларда АҚШ доллари курси 13 минг сўмдан ошиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалаётган эди.
Бугун, тижорат банклари 12100 сўмдан сотиб олиш ва 12170 сўмдан сотув курсини эълон қилишни бошлади. Биринчи бўлиб Туронбанк ўз саҳифасида эълон қилди.
Бўлди ўртоқлар, тарқаламиз, доллар ундай кўтарилиши ҳақида хабарлар ёлғон! Ғийбатчиларни ғийбати бўлиб чиқди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ТАЛАБАЛАР МУРОЖААТИ
Юқоридаги карор чиққандан сўнг пайнетлардан контракт, ётоқхона ва бошқа тўловларни тўласак, тўлаган комиссиядан ташқари, банк томонидан яна 0,3 % миқдорида, 66000 сўмдан ошмаган ҳолда пул ушлаб қолиняпти.
Масалан, 80 000 тўлов қилсак, 2% пайнет хизмат ҳақи 1600 сўм тўлаяпмиз, бундан ташқари тўлаган 80 000 сўм пулимиз 79760 сўм бўлиб тушяпти. Ушбу қарор чиқишидан олдин банк фоизи йўқмиди, пул тўлиқ тушардику, ҳозир 2 марта ҳаражат бўляпти.
Талабалар 400 сўм учун яна бориб, қайта тўлов қилишга мажбур бўляпти, ёрдам беринг.
Ушбу қарор аҳолига шарт-шароит яратиш мақсадида чиқарилганми ёки сарсон қилиш мақсадидами?
P.S.: Мурожаат таҳрирсиз эълон қилинди. Мутасаддилар изоҳ бериб ўтса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ВА САНЪАТИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ
Миллий қўшиқчилик санъатимизнинг атоқли намояндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев шу йил 4 сентябрь куни 77 ёшида вафот этди.
Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган.
Шерали Жўраевнинг миллий санъатимиз ва маданиятимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист»,«Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Агробанк ташаббуси билан май ойида старт берилган «Сувчилар мактаби» лойиҳаси қисқа муддатда кутилганидан кўра яхшироқ натижаларга эришяпти. Ҳозиргача лойиҳа 11 та вилоят ва 116 та туман жами 50 000 нафар иштирокчини қамраб олишга муваффақ бўлган. Шундан 25 600 нафарини қишлоқ хўжалиги ишчилари, 18 000 нафарини фермер хўжалиги раҳбарлари, 6 400 нафарини мироблар ташкил этмоқда.
3 ой вақт ичида шунча иштирокчи билан ишлаш, жами 116 туманда махсус ўқув курсларини йўлга қўйиш катта натижа ва бунинг самараси шунга яраша бўлиши, шубҳасиз. Бундан ташқари, нафақат маҳаллий балки 50 нафар хорижий мутахассисларнинг ҳам жалб қилингани, лойиҳанинг Ўзбекистон учун аҳамиятини янада оширади.
Умид қиламизки, «Сувчилар мактаби» лойиҳаси ташкилотчилари келгусида ўз қамров доирасини янада кенгайтириб, минтақамиз ва қишлоқ хўжалигидаги сув муаммоларини бартараф қилишга қаратилган аниқ ечимлар таклиф қилиш ва янги гидротехнологияларни жорий қилишга ҳисса қўшишади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Истиқлолимиз асосчиси, биринчи президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланади.
«Баъзи раҳбар шахсларни ишдан олиш, уларнинг наздида, жонини олишдай гап. Қўрқади. Нега? Қўлидан бошқа иш келмайдими? Оч қоладими? Йўқ. Сабаби шуки, амалини суиистеъмол
қилиб келган бўлади. Мансабдан манфаат топмаса, нега бунча қўрқади?»
И.А.КаримовБугун, 2017 йил 25 январдаги
ПҚ-2744-сонли Президент қарорига мувофиқ, 2 сентябр санаси
«Биринчи Президент Хотираси куни» сифатида нишонланади.
ОХИРАТИНГИЗ ОБОД БЎЛСИН ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ.🤲🏻
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Андижон, Пахтаобод.
Ҳурматли ҳамкасблар эрталаб (1 сентябр куни) соат 09:00 да банкка етиб келинглар.
➖➖
Шу билан Мустақиллик байрами тугабди. Демак, рейс 18:00 дан бошқа узайтирилмаган, лекин банкларга «Банк куни»ни кейинроқ ёпишга рухсат берилган.
Рейдлар ҳақидаги гаплар ҳам шу ерда ўз поёнига етган ёки у гаплар Андижонга тегишли эмас.
👉 @bankirkundaligi 👈