Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
Yangi TBC muddatli depoziti bilan yanada ko‘proq daromad oling!
TBC Bank Uzbekistan 18 va 24 oy muddatga yillik 27% stavkasi bilan yangi omonatni ishga tushirdi. Shuningdek, 13 oy muddatga 26,5% stavkasi amal qiladi.
Yangi depozit — faqat bir marta, ochilganda to‘ldirilib, foizlar har kuni qo‘shib hisoblanadi va bir oyda bir marta to‘lab beriladi.
Ilovaga kirib, “Muddatli depozit” bo‘limini tanlang va bankning eng yuqori foiz stavkasi bilan daromad olishni boshlang.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК ТИЗИМИДАГИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди. 4 та банк илк бор “евробонд” чиқариб, халқаро капитал бозорларидан 1 миллиард доллар ресурс олиб келди. Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинди. 13 та янги хусусий банк ташкил этилди, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари юртимизда фаолият бошлади. Онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга ошди.
Шу билан бирга, банк секторида рақобат кучаймоқда, банк хизматларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан талаб ошмоқда. Бу соҳада трансформация жараёнларини жадаллаштириш, келгуси йиллар учун устувор вазифаларни белгилаб олишни тақозо этаётир.
Хусусан, давлат улушига эга банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг қимматли қоғозларини “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириб, банкларнинг рейтингини ошириш бўйича ўрта муддатли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини замон талабларига мослаштириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор IT ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини айтди.
Ҳар бир банк ўзи сармоя киритган лойиҳаларни чуқур таҳлил қилиб, ишга тушишини кузатиб бориши, ҳудудлар ва соҳаларда самардорлиги юқори бўлган лойиҳаларни амалга ошириши зарурлиги таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗ
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд микроқарзлар рўйҳати. Маълумот 2023 йил 13 ноябр куни тижорат банкларининг Бош офислари расмийларидан олинди.
Микроқарз - ҳар қандай мақсад учун нақд пул ёки пластик карточкага ўтказиш орқали доимий даромад манбаига эга фуқароларга ажратилади.
☑️Туронбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 33 млн. сўмгача
Фоизи 33%
👉Батафсил👈
Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 29%
👉Батафсил👈
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 31%дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27,9%дан бошлаб
👉Батафсил👈
☑️Anorbank
Онлайн микроқарз
Муддати 60 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 36%
👉Батафсил👈
Гаров асосида (иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 30-36% (скоринг натижаларига асосан белгиланади)
👉Батафсил👈
☑️Агробанк
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн сўмгача
Фоизи 27,99%
👉Батафсил👈
Mикроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 27%
👉Батафсил👈
Аванс плюс
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн сўмгача
Фоизи 57%
👉Батафсил👈
☑️Микрокредитбанк
Микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26-28%
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз (Маврид иловаси орқали)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 26-29%
👉Батафсил👈
☑️Трастбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99% дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ой
Миқдори 20 млн
Фоизи 28%
👉Батафсил👈
Гаров асосида (Иш ҳақи талаб этилмайди) микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23,99 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
☑️Халқ банки
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 23%
👉Батафсил👈
☑️Ҳамкорбанк
Микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 32 % дан бошлаб
👉Батафсил👈
Микроқарз драйв (автотранспорт гарови асосида)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 48%
👉Батафсил👈
Бизнесни ривожлантириш банки ва Асакабанкларда микроқарзлар ажратиш вақтинча тўхтатилган.
Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 iPhone 15 Pro va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro📱
∙ Samsung Galaxy A14 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 18-19-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
⚡️1 ДЕКАБРДАН ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯ ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР ОШАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги (17.11.2023й.) 196-сонли фармони қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилади.
☑️Шунга кўра:
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
▪️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;
▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;
▪️1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 527 000 сўм;
▪️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;
▪️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;
▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм;
▪️ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – 608 000 сўм;
▪️боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.
☝️🏻Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Фармон тўлиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ПУЛИМНИ ҚАЙТАРИНГЛАР
Мен 2018 йилда Миллий банк Каттақўрғон филиалидан ипотека кредити олганман. Ҳар ой кечикмасдан тўлаб келаяпман.
Бироқ 2023 йил сентябр ойида тўлов қилишимга қарамасдан картамдан ҳам тўлов ечиб олишди. Банк ходимларидан тушунтириш талаб қилсам, «хатолик бўлибди кейинги ой тўламайсиз тўғри бўлади» дейишди. Мен хўп майли рўзғорни бир амалларман деб индамандим.
Лекин мана ноябр ойига келиб ўз вақтида тўлов қилишимга қарамасдан бугун яна картамдан ечиб олишди. Ойни бошида тўлов қилиб банк ходимларига айтгандим «Тўладим яна ўтган сафаргидай картаданам ечиб олманглар» деб. Лекин фойдаси бўлмади, шундай лоқайдлик қилиб халқни банкка бўлган нафратини қўзғатаяпти булар!
Нима қилиш керак! Ўша лоқайд келиб рузғоримни юритиб берадимикан энди!
Банк оператори телефон қилиб «Ўзингиз тўланг паластикдан олиш ишламаётгандир нимага туламай юрипсиз» деганидан кейин тўлагандим. Банк ходимигаям ёзганманку «Оператор телефон қилгани учун тўладим яна пластикданам ечиб оманглар» деб.
Тўлов қилганимдан кейин кўрмайдими тўланганини яна икки марта ечишга нима бор.
Қандай қайтарса бўлади ортиқчасини пул керакда менгаям, ёрдам беринглар.
P.S.: Бепарволикми? Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Масалани ўрганиб, изоҳ беришиб юборса яхши бўларди.
Миллий банк куни кеча эълон қилинган йиртилган валюта масаласини ижобий ҳал этиб расмий муносабат билдирди.
👉 @bankirkundaligi 👈
📗Агробанк "АCCА Approved Employer" мақомини олди
Агробанк томонидан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ассоциацияси томонидан муносиб баҳоланди ва банк "АCCА Approved Employer" — «АCCА тасдиқлаган иш берувчи» мақомини олди.
Мазкур мақом банк ходимларини МҲХС йўналишида ўқитиш ва ривожланиш имкониятлари билан таъминлашда расмий эътироф ҳисобланади ҳамда банкнинг иш берувчи сифатида халқаро мавқейини мустаҳкамлайди.
☝️🏻Хусусан, "АCCА Approved Employer" мақоми банк учун халқаро ва маҳаллий мутахассислар бозорига эшикларни янада кенгроқ очиш ва натижада банк бизнесини янада барқарор ривожлантириш имкониятини яратади.
Агробанк АТБ Республикамиздаги банклар ичида ACCA «Молиявий ҳисобот» йўналишида махсус сертификатга эга ходимлар сони бўйича етакчи бўлиш билан бир қаторда Марказий Осиёда мазкур мақомни олган етакчи банклардан бири ҳисобланади.
Энди АCCА билан ҳамкорлик банк ходимларини ушбу йўналишда малакасини ошириш, шу жумладан, АCCА дастурида ўқишни давом эттириши учун янада кўпроқ имтиёзлар беради.
Манба
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 Beefortuna Plus'dan yana sovrinlar
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 14 Pro Max📱
∙ Redmi Note 12 Ice Blue ⌚️
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 16-noyabr kuni o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
⚡️ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАШ ЯНГИ БОСҚИЧЛАРГА КЎТАРИЛАДИ. КРЕДИТЛАШНИНГ БАРЧА ЖАРАЁНЛАРИ ЭЛЕКТРОНЛАШАДИ. МАҲАЛЛАГА АЖРАТИЛАДИГАН КРЕДИТЛАР МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРГА МУТАНОСИБ РАВИШДА КАМАЙТИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (15.11.2023й) қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️давлат дастурлари доирасида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат яхлит молиявий тизим асосида қўллаб-қувватланади.
☑️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бўйича:
▪️кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғини 1,7 бараварга ошириш орқали кредит портфелидаги улушини 28 фоиздан 43 фоизга етказиш;
▪️кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилиш;
▪️300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш;
▪️150 мингта кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш
ва кенгайтириш;
☑️“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ бўйича:
▪️кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказиш;
▪️150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳани тадбиркорлик субъектларига сотиш;
▪️ўрта тадбиркорлик субъектлари сонини 2,5 бараварга ошириш;
▪️300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш.
☑️Республика комиссияси аъзолари бир ой муддатда ўзлари бириктирилган ҳудудда ҳар бир туман ва шаҳарга чиққан ҳолда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинарларини ташкил қилади.
☑️Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда:
▪️75 миллион АҚШ доллари “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг устав капиталини оширишга;
▪️225 миллион АҚШ доллари субординар қарз сифатида 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада маблағлар ажратади.
☑️Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖлар ва “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖнинг вакиллари белгиланган тартибда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари биноларига жойлаштирилади.
☑️Давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб:
▪️кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади;
▪️кредит таъминотларини назорат қилиш, гаровга олинган мулкларни тақиқдан тўлиқ ёки қисман чиқариш ҳамда алмаштириш жараёнлари электрон платформалар орқали марказлашган ҳолда ташкил қилинади;
▪️ахборот технологиялари ёрдамида мижозлар бизнес-режалар асосида фаолият юритиши, пул оқимлари ва бошқа кўрсаткичларини таҳлил қилиш орқали хатарларни олдиндан аниқлаш механизми амалиётга киритилади;
▪️давлат дастурлари доирасида туман (шаҳар) ва маҳаллаларга ажратиладиган кредитлар ҳажми юзага келган муаммоли кредитлар улушидан келиб чиқиб белгиланади.
☑️2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Асакабанк томонидан «КАРЬЕРА» портали ишлаб чиқилди
Портал махсус сайт бўлиб, ушбу сайтга ташриф буюрувчи банкда мавжуд вакансиялар бўйича батафсил маълумотларни олиши ва резюмеларни юбориши мумкин.
Ушбу сайт банк ходимлари иш тажрибалари ва мехнат фаолиятида эришган ютуқлари билан улашиш имкониятига эга бўлиб, бу орқали банкда ишлаб келаётган ёш мутахассислар ва энди иш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар учун алоҳида бир мактаб бўлиб хизмат қилади.
Яхшиси ўзингиз ушбу порталга кириб, танишиб кўринг 👇🏻
https://career.asakabank.uz/career
👉 @bankirkundaligi 👈
Сиз ҳам Toyota BZ4X электромобилини ютиб олишни истайсизми?
Агробанкнинг халқаро пул ўтказмалари бўйича акцияси ғолиби наманганлик Умиджон Тажибаевга Toyota электромобили тантанали равишда топширилди.
Аммо акция ҳали давом этмоқда ва иккинчи электромобил соҳиби айнан сиз бўлишингиз мумкин.
Бунинг учун хорижий давлатлардан 1 миллион сўмдан юқори маблағдаги онлайн пул ўтказмаларини Агробанк карталарига мунтазам равишда амалга ошириш кифоя.
Шунингдек, 20 декабрга қадар ҳар ой 3 та Xiaomi Himo C26 велосипедлари ва 4 та iPhone 14 смартфонлари ғолиблари аниқланиб борилади.
Бaтафсил
МАРКАЗИЙ БАНК ХАБАРИ
Ижтимоий тармоқлар ва айрим телеграм каналларида хакерлик ҳужуми оқибатида серверлар бузиб кирилгани, бунинг натижасида фирибгарлар иловалардан бирида рўйхатдан ўтган карталарга ҳеч қандай муаммосиз кириш имконига эга бўлгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
▪️Бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, банклар ва тўлов тизимларига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганлигини ҳамда айни пайтда тижорат банклари ва тўлов тизимларининг фаолияти барча хавфсизлик талабларига жавоб беришини маълум қиламиз.
Ёлғон хабарларга ишонманг, ғийбатчиларни ғийбати у.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦Асакабанк барча омонат фоиз ставкаларини оширди!
♦️«Максимал фойда» номли омонат:
Фоизи-25%
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
♦️«Аванс» номли омонати:
Фоизи-23%
Муддати-370 кун
Энг кам миқдори-1 млн сўм
👉Ушбу омонатга 100 млн сўм миқдорида маблағ жойлаштирсангиз, ҳар бири 16 млн сўмлик 20 граммлик 6 та олтин қуймалардан бирини ютиб олишингиз мумкин. Танлов ҳар 15 кунда ўтказилади.
Батафсил
♦️«Онлайн» номли омонат:
Фоизи-23%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1152
Ушбу омонатларга маблағларингизни «ASAKABANK» мобиль иловаси орқали жойлаштиришингиз мумкин.
👉Иловани юклаб олиш👈
⚡️⚡️ДХХ Кадастр ходимлари қўлга олинди
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 1981 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Улар сўралган пул маблағини олган вақтларида қўлга олинди.
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими ва 1981 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Улар сўралган пул маблағини олган вақтларида қўлга олинди.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда Қарши туманида истиқомат қилувчи шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга туман ҳокимлиги захирасида бўлган 55 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 55 минг АҚШ доллари талаб қилади.
У сўралган пул маблағидан 11 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 13 гектар ер майдонини харидорга 20 минг АҚШ долларига сотишга ва ҳокимиятдаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги деҳқон хўжалик раҳбари туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарори билан деҳқон хўжалиги ташкил этиш ҳамда вақтинча фойдаланиш учун ажратилган 2 гектар ер майдонини харидорга 300 млн. сўмга сотишга келишади.
Деҳқон хўжалик раҳбари талаб қилинган пул маблағидан 8200 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
11 НОЯБР ИШЛАНМАЙДИГАН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЎЛМАГАНИДА КИМ АЙБДОР!
Президентимиз бундан бир йил олдин «Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларига» қилган мурожаатида:
- Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган, инсон қадри ва унинг шаънини улуғлашга қаратилган халқпарвар сиёсатнинг амалий намоёни сифатида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига меҳнаткашлар байрами, умумхалқ байрами мақомини бериш ва ушбу кунни дам олиш куни деб белгилашни таклиф этаман - деган эди.
Ижтимоий тармоқда жорий йил 2 май куни Қонунчилик палатаси мажлисида бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Қонун лойиҳаси билан 11 ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилаш назарда тутилган ва мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинган эди.
Шу жойида узилиш бўлмоқда.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига бу сана киритилмади.
Президентимизнинг мурожаатидан кейин орадан 365 кун ўтиб ҳам Меҳнат кодексига тегишли тарзда ўзгартирилмади. Яъни, 11 ноябр ишланмайдиган дам олиш куни эмас. Шунчаки эртага шанба бўлгани учун 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни холос. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса одатий иш куни ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимиз «Меҳнаткашлар байрами» деганда қанчалар яхши ниятларни кўзлагани кўриниб турибди.
Ижрочиларга келганда эса.. афсус, минг миллион касаба уюшмаларига аъзо бўлган меҳнаткашлар номидан шунчаки афсус.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2023 йил 21 ноябр куни, соат 16:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Кадастр, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, транспорт, мактабгача ва мактаб таълими,Соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бошқармалари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК ОКТЯБР ОЙИДА 16 ТА БАНККА ЖАРИМА ЧОРАСИ ҚЎЛЛАДИ
Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмаганлиги ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламаганлиги сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди, 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди ҳамда 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилди.
Буларни номлари ҳақида маълум қилинмаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Самарқанд шаҳрида молиявий пирамида ташкил этган МЧЖ аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар “Samarqand credit” номли МЧЖни ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга ошириб, “lnstagram” ижтимоий тармоғида олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Qora juma oldidan Fortuna g'ildiragini aylantiring!
17-22 noyabr kunlari AMarkets mukofot jamg'armasi 600 $ bo'lgan aksiyani boshlaydi!
Omadingizni sinab ko'ring, agar g'olib bo'lsangiz, qaysi sovrinni qo'lga kiritishingizni aniqlash uchun Fortune g'ildiragini aylantiring.
Sovrinlar:
🚗1 ta BMW aksiyasi
📱1 ta Apple aksiyasi
🥈5 unsiya kumush
🥇2 gramm oltin
💵Hisobga 100 $
🛢1 barrel Brent nefti
Ishtirok etish shartlari:
1. AMarkets sahifasiga obuna bo'ling
2. Fortuna g'ildiragini aylantiring va olgan mukofotingiz bilan ekranning skrinshotini oling
3. Skrinshotni #AMarketsSaxiyJuma bilan storisingizga joylashtiring
Agar sizning sahifangiz yopilgan bo'lsa, u nashr etilganidan keyin 24 soat ichida bizga hikoyangizning skrinshotini yuboring.
22-noyabr kuni random.org tasodifiy raqamlarni tanlash mustaqil xizmati aksiya ishtirokchilari orasidan 3 nafar g‘olibni aniqlaydi.
Sovrinning pul ekvivalenti g'oliblarning savdo hisoblariga o'tkaziladi.
Har bir sovrinning qiymati musobaqa boshlanishidan bir kun oldin $ ga belgilanadi.
AMarkets da savdo hisobingiz yo'qmi?
Unda ushbu havola orqali o’tib, ochishning ayni payti.
🛍 "Open" muddatli to'lov kartasi bilan istalgan xaridlaringizni amalga oshiring!
Karta orqali maishiy texnika, uy jihozlari, zargarlik buyumlari, avtomobil ehtiyoj qismlari va boshqa turdagi ko'plab tovarlarni hamkor do'konlardan sotib olish hamda kafe-restoran, kurslar va klinikalarning to'lovlarini amalga oshirish mumkin.
Miqdori: 66 000 000 so'mgacha
Muddati: 3 yilga (har 12 oyda so'ndirish sharti bilan)
👉 Kartani "Open card: nasiya kartasi" ilovasida onlayn tarzda qulay rasmiylashtiring — IOS | Android
Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.
👉 @bankirkundaligi 👈
Siz Mastercard`dan iPhone 15 yutib bo‘ldingizmi?
45 ta ayfon allaqachon o‘z egasini topib bo‘ldi, yana 55 tasi qoldi!
🔥 Makro tarmog‘ida 50 000 so‘m va undan yuqori bo‘lgan xaridlar haqini Mastercard kartasi bilan to‘lang.
🔥 chek va kuponlarni 2023-yil 18-dekabrgacha (shu kun ham kiradi) ro‘yxatdan o‘tkazing.
👉 Mastercard kartasi qanday ochtiriladi
👉 iPhone 15 ni qanday yutib olsa bo‘ladi
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Бухоро, Когон.
Менда доллар билан муаммо бўлмоқда. Озгина эскироқ ва сал йиртилиб тушган жойи бор, мағиздай пастида.
Менимча бу кўринишдаги валютани қабул қилиши керак, аниқ кўриниб турибтику 20 доллорлик купюралар.
Миллий банк Когон филиали олмади, Халқ банки Когон филиали Миллий банкка боришимни, улар эса Азия Аллианс банкка боришимни айтишди. Кўп бўлади бундай ҳолат. Бирорта банк олмаяпти. Нима қилсам, кимга мурожаат қилсам бўлади?
P.S.: Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ СУРХОНДАРЁГА КЕТДИ
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ
Ҳоким ёрдамчиси ушланибди деб пост қолдирилса, афсуски, бутун Ўзбекистон каналлари фақат ваҳима қўшиб, на манба кўрсатмасдан, на сўрамасдан тарқатиб юборишади.
Айрим канал эгалари ҳоким ёрдамчиси ким эканини ҳам билмайди. Улар билан гаплашмаган ҳам бўлса керак.
Хўп, ҳоким ёрдамчиси ким ўзи?
Ҳоким ёрдамчиси Президент қарори билан ташкил этилган, Президентнинг ҳозирги кундаги энг ишончли командаси десак, ҳеч муболаға бўлмайди.
Кимдир бу лавозим икки йилга бормайди деди бошида. Йўқ, мана кейинги ой роппа-роса икки йил бўлади. Ҳеч қандай тугатиш ҳақида гап-сўз йўқ. Қайтанга, бу лавозимга янги ташкил этилган вақтдагидан бошқа жуда кўплаб ваколатлар юклатилдики, бу барчаси ишонч ортидан. Агар буларга ишонч бўлмаганида, ваколатлар кенгайтирилмас эди, уларнинг фикрлари инобатга олинмас эди.
Ҳозирда, ҳоким ёрдамчилари маҳаллада энг асосий кучга айланган. Маблағли масалаларни барчасини улар ҳал этади. Ақлли раислар уларни ёнига олиб, маҳаллада кўп масалаларни ҳал этишда улардан фойдаланмоқда. Маҳалладаги тадбирлар ҳам, маросимлар ҳам улар билан ўтадиган бўлди.
Битта ҳоким ёрдамчиси шундай иш қилди дегани барчаси шундай дегани эмас.
Аввал ҳам айтганмиз, ҳоким ёрдамчиларининг яхши ишларини ҳам ёритишга тайёрмиз.
Сизлар кучсизлар!
👉 @bankirkundaligi 👈
🚘 Ўзбекистон ритейл бозоридаги "автокредит" блогида саросима(ми?)
❗️Тегирмондан бутун чиққанлар орасидаги Туронбанк ўз амплуасини янада мустаҳкамламоқда. Кўпчилик автокредитларни ёпмоқда, улар эса шартлар ва фоизларни яна ҳам соддалаштиряпти.
🔹Monza, BYD, Jetur, Exxed, BMW, Bestune, Kia, Hyunday, Malibu ҳуллас барча русумдаги автомобилларнинг янги ёки ҳайдалган варианти учун Туронбанк таклиф этаётган фулл - пакетлар:
"Imkoniyat" автокредити!
➖Муддати: 5 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 25%дан бошлаб
➖Расмий даромадсиз
➖Янги ва ҳайдалган машиналарга.
"EcoGreenCar" автокредити!
➖Муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 25%дан бошлаб
➖Расмий даромадсиз
➖Янги ва ҳайдалган машиналарга
❗️Бепул қувватлаш учун ваучер
🚘 Шунингдек, Туронбанк автосалонга 50% тўлов қилганларга ҳам қолган қисмини кредит қилиб беришини маълум қилмоқда.
➖Муддати: 5 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 0%
➖Расмий даромадсиз
🏦 Банкнинг барча бўлинмалари манзили
📞Боғланиш учун 1220 қисқа рақами!
👉 @bankirkundaligi 👈
ЮҚОРИДАГИ ВИДЕО АСОСИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛГАН
Шу йилнинг 31 октябрь куни телеграм каналимизда эълон қилинган танқидий мақолага Сурхондарё вилояти прокуратурасидан расмий муносабат билдирган.
Аниқланишича, Қумқўрғон тумани, “Тўда” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси лавозимида 11.01.2022 йилдан ишлаб келган У.Т. тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, 29.03.2022 йилда ўзи таъсисчилигида ташкил этган “VOLUNTEER TEAM” МЧЖни 20.09.2023 йилга қадар бошқариб келиб, таъминотчи сифатида фуқаро М.Э. ва бошқаларни алдаб, уларнинг электрон имзоларини қўлга киритиб, уларнинг номига иссиқхона фаолияти ташкил этиш учун 4 маротаба 33 млн. сўмдан жами 132 млн. сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу пулларни ўзи раҳбарлик қилаётган жамият ҳисобига тушириб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 09.11.2023 йилда Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан “VOLUNTEER TEAM” МЧЖ раҳбари У.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қумқўрғон тумани ИИБ хузуридаги Тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Маълумот ўрнида, У.Т. 31.10.2023 йилдан эгаллаб турган ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинган (танқид чоп этилган куннинг ўзида, тезкорлик!).
Одамлар кимга мурожаат қилишини билмасдан «Муштум бобо»ларга мурожаат қилмоқда. Эплай олмасанг, йиғиштир товуқшўрвангни дейдиган одам йўқ. Яхшиям ижтимоий тармоқлар бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗЛАРНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ МИҚДОРИ 100 МЛН. СЎМГАЧА ОШИРИЛАДИ
«Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-364-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди
☑️Унга кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади:
▪️микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш;
▪️микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорларни қамраб олиш;
▪️микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш;
▪️микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш.
☑️2024 йил 1 январдан:
▪️микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;
▪️нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;
▪️микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
▪️жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;
▪️микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
▪️жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.
☝️🏻Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;
▪️микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
▪️тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.
☑️2024 йил 1 апрелгача микромолия хизматлари соҳасига ихтисослашган янги микромолия ташкилоти ташкил этилади.
☑️2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДХХ бозор директори ўринбосарини, Миллий гвардия маркази бошлиғини, адвокатни, «ИИБ» ходимини пора олаётганда қўлга олди
▪️Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган «Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси» МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини сотмоқчи бўлди.
У ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
▪️ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати фирибгарлик йўли билан фуқародан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Адвокат ўзининг Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишловчи танишлари орқали фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил октябрь ойидаги ҳал қилув қарорини суднинг аппелляция инстанцияси жараёнида фуқаро (судланувчи) фойдасига ўзгаришсиз қолдириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
▪️Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса ўзини ички ишлар идоралари ходими деб таништирган шахс маҳаллий фуқародан унинг танишига нисбатан Ички ишлар органи томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан мазкур шахсни тергов ҳибсхонасидан чиқариш ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Тезкор тадбирда ушбу шахс олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
▪️ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шовот тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ доллари ҳамда 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у маҳаллий фуқарони Миллий Гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎡 Beefortuna Plus'da 2 kun sovrinlar o‘ynaladi
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPad Pro 📱
∙ Apple iPhone 14 Pro Max📱
∙ Redmi Note 12 Ice Blue 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌐
↪️ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 11-12-noyabr kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
«БАНКИР КУНДАЛИГИ» КАНАЛИДАГИ ПОСТ ЮЗАСИДАН «ЎЗМИЛЛИЙБАНК» АЖНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
Фуқаро Нуримов Ҳусан Нуритдинович номидан эълон қилинган постда 2023 йил 10 ноябрь куни «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Навоий Банк хизматлари маркази Валюта айирбошлаш шохобчасига ўзига тегишли бўлган шкастланиш белгилари мавжуд 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотани айирбошлаш мақсадида олиб келгани ҳамда ушбу банкнота Банк ходимлари томонидан айирбошлаб берилмагани юзасидан билдирган норозиликлари тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Маълумот учун айтиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда рўйхатдан ўтказилган 3281-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Низом талабларига кўра, шикастланиш белгилари мавжуд чет эл банкноталари тижорат банки томонидан банк воситачилик ҳақи ундирилган ҳолда шикастланиш даражасига қараб қабул қилинади.
Мурожаат муаллифи томонидан олиб келинган банкнотада шикастланиш даражаси банкнотанинг ҳақиқийлигини текшириш имконини бермагани сабабли, тижорат банки томонидан инкассога қабул қилинади ҳамда ҳақиқийлигини аниқлаш ва ушбу номиналдаги шикастланмаган банкнотага алмаштириш мақсадида эмитент банкка юборилади. Юборилган банкнотанинг қайтиб келиш муддати 6 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 10 окятбр кунида мурожаат муаллифи «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Навоий вилояти Банк хизматлари марказига таклиф қилинди ҳамда барча тегишли малумотлар берилди. Шунингдек мурожаат муаллифининг талабларига кўра шикастланган банкнота Банк томонидан ўрнатилган тартибда инкассога қабул қилиниб, ушбу масала ижобий ҳал қилинди.
▪️Бундан ташқари Ҳамкорбанк мутасаддилари расмий муносабат билдирмаган бўлсада, улар ҳам мурожаатчи билан боғланиб, ҳолат ҳақида тушунтириш берганини маълум қилишди.
👉 @bankirkundaligi 👈